Мамлакат Махкамова, Феруза Асимова
Жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашаётган Ўзбекистон Республикаси учун ҳам иқтисодий ривожланишнинг усутувор йўналишларини аниқлаб олиш каби муҳим масалалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ПФ-4947-сонли Фармонида белгилаб берилди [1].
Қайд этиш керакки, мазкур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатда Ўзбекистон Республикасини тараққий эттиришнинг бир қанча йўналишлари билан бир қаторда “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари” бўлинмасида таркибий ўзгартиришлами чуқуриаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини, хусусан, саноат ишлаб чиқаришини модемизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш масалаларига қаратилган мулоҳазалар келтириб 0ътилди.
Бундан ташқари, мамлакат миқёсида саноат ишлаб чиқаришини ривожлантиришга доир бир қанча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам ишлаб чиқилди.
Дастлабки йўналиш Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқаришининг муайян бир тармоқларини ривожлантиришга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардир.