Хорижий мамлакатлар жиноят-процессуал қонунчилигининг тафтиш институтига оид нормалари таҳлили: таҳлил ва мулоҳазалар

CC BY f
131-135
9
1
Поделиться
Баракаев, Л. (2023). Хорижий мамлакатлар жиноят-процессуал қонунчилигининг тафтиш институтига оид нормалари таҳлили: таҳлил ва мулоҳазалар. Взаимодействие науки и общества – путь к инновационному развитию, 1(1), 131–135. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/interaction-science-society/article/view/24378
Лазизжон Баракаев, Правоохранительная академия Республики Узбекистан

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Германия Жиноят-процессуал кодексида [1] ҳам тафтиш институтига алоҳида эътибор берилган.
Ушбу кодекснинг 53-моддасига кўра, ўз хизмат вазифаларидан келиб чиқиб, гувоҳлик кўрсатувларини беришдан бош тортиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доирасига адвокатлар, нотариуслар, аудиторлар, тафтишчилар ва бошқа шахслар киради.


background image

Взаимодействие науки и общества –

путь к инновационному развитию

131

ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР ЖИНОЯТ

-

ПРОЦЕССУАЛ

ҚОНУНЧИЛИГИНИНГ

ТАФТИШ ИНСТИТУТИГА ОИД

НОРМАЛАРИ ТАҲЛИЛИ: ТАҲЛИЛ ВА МУЛОҲАЗАЛАР

Баракаев Лазизжон Отақулович

Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни

муҳофаза қилиш Академияси мустақил

тадқиқотчиси

Германия Жиноят

-

процессуал кодексида [1] ҳам тафтиш институтига

алоҳида эътибор берилган.

Ушбу кодекснинг 53

-

моддасига кўра, ўз хизмат вазифаларидан келиб

чиқиб, гувоҳлик кўрсатувларини беришдан бош тортиш ҳуқуқига эга

бўлган шахслар доирасига адвокатлар, нотариуслар, аудиторлар,

тафтишчилар ва бошқа шахслар киради.

Ушбу кодекснинг 97

-

моддаси олиб қўйилиши мумкин бўлмаган

предметлар ҳақида бўлиб [2], уларга айбланувчи танасига тегишли

бўлмаган жисмлар, рентген суратлари, кардиограммалар, температура

графиклари, қон турлари, қон таркибида алкоголнинг мавжудлиги,

айбланувчининг илтимосига кўра ўтказилган экспертлар хулосалари,

бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар кириши изоҳланган.

Хитой Халқ Республикаси Жиноят

-

процессуал кодексида тафтиш ва

ҳужжатли текширувлар масаласи мавжуд бўлмай, ҳар қандай текширув

экспертиза тергов ҳаракатини ўтказиш

орқали амалга оширилади [3].

Арманистон Республикаси Жиноят

-

процессуал кодекси [4] терговчи

деб номланувчи 55

-

моддасига кўра, терговчининг ваколат доираси

белгиланган.

Ушбу модданинг 4

-

қисми, 5

-

бандида тафтиш, инвентаризация ва

бошқа текшириш аҳамиятига эга бўлган ҳаракатларни амалга оширишни
талаб қилишга ваколатли эканлиги белгиланган.

Ушбу кодекснинг 57

-

моддаси суриштирувчи деб номланиб, унда ҳам

терговчида бўлгани каби тафтиш, инвентаризация ва бошқа текшириш

аҳамиятига эга бўлган ҳаракатларни амалга оширишни талаб қилишга

ваколатли эканлиги белгиланган.

Хорижий мамлакатларнинг жиноятларни олдини олиш мақсадида

тафтиш тайинлаш ва тафтиш ўтказиш, тафтиш ўтказувчи органларнинг

фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалга оширган ҳаракатларини

таҳлил қилсак.

Бирлашган миллатлар ташкилотининг коррупцияга қарши кураш

Конвенцияси иштирокчиларининг 2023 йил 27 мартдаги конференциясида

тафтиш органларининг ўз давлатларида ушбу жиноятга қарши кураш ва


background image

Взаимодействие науки и общества –

путь к инновационному развитию

132

етказилган молиявий зарарларни аниқлаш бўйича амалиёти ўрганилди ва

давлатларнинг фикр мулоҳазалари эшитилди [5]. Ушбу конференциядан

кутилаётган мақсад коррупцияга қарши курашда тафтиш органларининг

(ташкилотларининг) ўрнини оширишга бағишланди.

Ушбу конференцияда давлатлар жиноятчиликка қарши курашда

тафтиш органлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот

беришлари сўралди.

2023 йил 9 мартига қадар бўлган 37 та иштирокчи давлатлар фикр ва

мулоҳазалари эшитилди. Улар: Австралия, Австрия, Озарбайжон, Албания,
Алжир, Баҳрайн, Болгария, Буркина

-

Фасо, Венгрия, Фаластин, Греция,

Европа иттифоқи, Миср, Иордания, Италия, Канада, Хитой, Қатар,

Қирғизистон, Малайзия, Мянма, Никарагуа, Танзания, Араб амирлиги,

Омон, Польша, Португалия, Корея Республикаси, Молдова, Руминия, Саудия

Арабистони, Сербия, Словакия, Таиланд, Того, Франция ва Чили [6].

Давлатлар томонидан тақдим қилинган ҳужжатларда ҳақиқий

маълумотларни тақдим қилиш, давлат харидлари, молиявий бошқарув

очиқлиги талаби қўйилди

Ушбу талабларга риоя қилиш учун миллий бюджетни тасдиқлаш, ўз

вақтида сарф харажатлар

ва жиноятлар ҳақида маълумотлар бериш,

бухгалтерлик ва аудит стандартларига жавоб берувчи тизимни яратиш;

ички назорат ва рискларни бошқариш тизимининг самарадорлигини

ошириш; талаблар бажарилмаганда уларни тезкор бартараф этиш [7].

2021 йилда БМТ бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган

декларацияда коронавирус ва унинг оқибатида юзага келган иқтисодий

инқироз даврида юқори тафтиш органларининг пул қимматликлари ва

давлат харидларини амалга оширишни назорат қилишдаги ўрни юқори

баҳолани [8].

Тафтиш органлари фаолиятининг муҳимлигини 2019 йилнинг ўзида

Бош ассамблеянинг ишчи гуруҳида тафтиш органлари фаолияти
муҳокамага қўйилганлигидан кўришимиз мумкин.

Конференция иштирокчиси бўлган давлатлар юқори тафтиш

органларининг мустақил бўлиши ва асосан қонун ёки конституцияда

уларнинг фаолиятининг акс этиши самарали эканлигини изоҳлаган.

Масалан, Алжир давлатининг 2020 йилда Конституцияга киритган

ўзгартиришида Ҳисоб палатаси тўлиқ мустақил орган сифатида фаолият

юритиши акс эттирилди.

Канада эса Бош тафтишчи бошқармаси

фаолияти махсус қонун билан

тартибга солина бошланганлигини изоҳлади.

Хитой яқинда ўтказилган тафтиш фаолияти бошқарув тизимини

такомиллаштиришга оид ислоҳотлар жараёнида янги марказий тафтиш

комиссиясини тузганлик маълумотини берди.

Комиссияга Ривожланиш ва ислоҳотлар ўтказиш давлат комиссияси


background image

Взаимодействие науки и общества –

путь к инновационному развитию

133

ҳамда

Молия вазирлигининг бюджет маблағларини назорат қилиш ва

текшириш бўйича, Давлат мулкини бошқариш ва назорат қилиш

комиссиясининг тафтиш текширувларини ўтказишга оид вазифалари

юклатилганлиги маълум қилинди.

Греция 2021 йилда қабул қилинган тафтиш текширувларини ўтказиш

тафтиш органлари учун кафолатларни ўзида акс эттирувчи қонунчилиги

мавжудлиги хабарини берди.

Бундан ташқари Греция Ҳисоб палатаси томонидан иккита тафтиш

бўлими тузилган бўлиб, улар ҳамма

тафтиш текширувларини

қонунийлигини текшириши ва юзага келадиган ҳуқуқий масалаларни ҳал

қилиш маълум қилинди.

Омон давлатининг давлат тафтиш муассасаси тўғридан тўғри

Султонга бўйсунади ҳамда молиявий ва маъмурий мустақилликка эга.

Молдова Республикаси тафтиш жараёнларини ўтказиш учун масъул

бўлган Ҳисоб палатаси давлат мулкини назорат қилиш ва бошқариш билан

шуғулланади. Бундан ташқари Молия вазирлиги ҳам тафтиш органи

сифатида давлат бюджети воситалари, давлат мулкини бошқариш

юзасидан шартнома ва амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатларнинг

қонунчиликка мослигини текширади.

Того давлати 2021 йилги Конституциясида Ҳисоб палатаси ва унинг

ҳудудий бўлинмалари фаолиятини уларнинг мустақиллигини таъминлаш

мақсадида мақомини акс эттирди [9].

Бирлашган Араб амирлигининг маълумотига кўра, уларнинг олий

тафтиш ташкилоти Конституцияга асосан ташкил қилинган, бу ҳолат эса

олий тафтиш ташкилотининг маъмурий ҳамда молиявий мустақиллигини

таъминлашга хизмат қилади.

Кўпгина давлатлар масалан, Бахрайн, Никарагуа, Омон, Фаластин,

Таиланд ва Танзания Бирлашган Республикаси уларнинг олий тафтиш

органлари тафтишни миллий қонунчилик ва халқаро стандартлар асосида
ўтказишини кўрсатганлар.

Алжир давлат харидлари билан боғлиқ қонунчилигини уни

такомиллаштириш мақсадида ўзгартирганлигини кўрсатди. Асосий

принципларга риоя қилмаслик, давлат харидларига оид муносабатларда

тенг муносабатда бўлмаганлик, очиқлик қоидаларига бўйсунмаганлар

Ҳисоб палатаси ва коррупцияга қарши кураш ва уни олдини олиш

тўғрисидаги қонунларда акс эттирилган жавобгарликка тортилади.

Австрия эса федерал молиявий операцияларни тафтиш қилиш

халқаро тафтиш органлари ва халқаро аудит стандартлари асосида

ўтказилишини таъкидлаган. Бундан ташқари Ҳисоб палатаси давлат
харидлари соҳасидаги фаолиятни

тафтиш қилувчи орган ҳисобланади.

Озарбайжон давлати ҳам давлатнинг Ҳисоб палатаси давлат

харидларига оид муносабатларни тафтиш қилишини маълум қилган.


background image

Взаимодействие науки и общества –

путь к инновационному развитию

134

Хитой “Бюджет тўғрисида”ги қонунга асосан, Давлат Кенгаши

марказий ва ҳудудий ҳукумат органлари якуний ҳисобларини

тафтиш

қилишга ваколатли бўлиб, Бутунхитой доимий қўмитаси йиғилишида уни

муҳокама қилишга қўяди ва тасдиқлатади. Аудит тўғрисидаги қонунга

асосан эса, Давлат Кенгаши Доимий қўмитага йиллик бюджет, фойда,

харажатлар, актив ҳақидаги ҳисоботларини тақдим этиб бориши шарт

ҳисобланади.

Миср 2020 йилда Шартнома тизими тўғрисидаги қонунга ўзгартириш

киритиб, тафтиш муассасаси қарорига мувофиқ оммавий шартномалар
портали очилди, бухгалтерлик ҳисоби миллий стандартлари эса ҳамма

давлат органларига нисбатан қўлланиладиган бўлди.

Франция Ҳисоб палатасининг фаолияти такомиллаштирилганлигини

ва уларнинг фаолият йўналишларига молиявий операциялар борасидаги

ҳаракатлар юзасидан тергов ўтказиш, санкциялар бериш ваколатлари

кирадиган бўлди. Давлат бошқаруви органларининг тизимида ягона

бўйсунувдаги молия ҳисоботларини юритиш тизими пайдо бўлди.

Франциядаги Ҳисоб палатасининг вазифаларидан бири

-

давлат

ташкилотлари томонидан шартномалар тузиш ва уни бажариш жараёнини

тафтиш қилишдан иборат ҳисобланади. Ушбу ташкилот давлатларнинг

олий тафтиш органлари учун ишлаб чиқилган Халқаро стандартлар

асосида белгиланди.

Грециянинг “Аудит тўғрисида”ги қонуни олий тафтиш органлари

учун мўлжалланган Халқаро стандартлар асосида тузилганлигини баён

қилинган.

Давлат харидларини тафтиш қилиш Европа Иттифоқи директивалари

асосида тартибга солинади.

Италияда ҳам Ҳисоб палатаси тафтиш қилиш ва санкциялар бериш

ваколатига эга бўлган.

Конституция ва қонунларга кўра, Ҳисоб палатаси давлат

ташкилотлари томонидан давлат маблағларининг

йўқотилишига сабаб

бўлган ҳаракатлар амалга оширгани учун тафтиш ўтказиш ва маъмурий

жавобгарликка тортиш ваколатига эга ҳисобланади.

Ҳисоб

палатаси бошлиғи тафтиш амалга оширувчи асосий субъект

сифатида оддий полиция ва молиявий полиция орқали молия, солиқ

жараёнларини ҳимоя қилиш мақсадида эҳтиёт чораси сифатида қамоқ,

суброгация қилиши мумкин.

Суброгация (лот. subrogatio —

алмаштириш) —

3 шахснинг

мажбуриятини бажара олмаган шахс ўрнига унинг мажбуриятларини

бажариб берилишидир [10].

Қатарда

коррупцияга қарши кураш ва давлат молиявий

маблағларининг очиқлигини таъминлаш Давлат тафтиш бошқармасига

тегишли бўлиб, унинг вазифасига молиявий операциялар бўйича тафтиш,


background image

Взаимодействие науки и общества –

путь к инновационному развитию

135

экспертиза ўтказиш киради.

Алжирда давлат маблағларини бошқариш механизмларини ҳамда

қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотлар олиб

борилмоқда, ислоҳот ҳар йиллик прогнозларни назарда тутувчи бюджет

ҳужжати бўлиб, юқори маҳсулдор бўлган АКТ тизимига интеграциялашган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб кўриш мумкинки, тафтиш институти

далилларни тўплаш усулларидан бири бўлиши баробарида, жиноят иши

бўйича ҳақиқатни аниқлашнинг энг муҳим усулларидан бири бўлиб хизмат

қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

:

1.https://publishup.uni-potsdam.de/opus4-

ubp/frontdoor/deliver/index/docId/6039/file/sdrs02.pdf

2. Meyer-

Goßner, StPO, 55. Aufl. 2012, § 97 Rn. 30

3.http://ru.china-embassy.gov.cn/rus/zfhz/zgflyd/201601/

t20160111_3149371.htm

4. https://www.arlis.am/documentview.aspx?docid=82645

5. Конференция государств –

участников Конвенции Организации

Объединенных Наций против коррупции.

CAC/COSP/WG.4/2023/4.

6. www.unodc.org/unodc/en/corruption/WG-Prevention/session14.html.

7.www.unodc.org/unodc/en/corruption/WG-Prevention/thematic-

compilation-prevention.html.

8. Резолюция S

-

32/1 Генеральной Ассамблеи, приложение, п. 73.

9. https://ecnl.org/sites/default/files/files/2021/TogoConstitution.pdf

10. Юлдашев Р.Т. Суброгация // Страховой бизнес: Словарь

-

справочник / Р.Т. Юлдашев. –

Москва: Анкил, 2005. –

С. 703. –

832 с.

Библиографические ссылки

https://publishup.uni-potsdam.de/opus4-ubp/frontdoor/deliver/index/docId/6039/file/sdrs02.pdf

Meyer-Goßner, StPO, 55. Aufl. 2012, § 97 Rn. 30

http://ru.china-embassy.gov.cn/rus/zfhz/zgflyd/201601/ t20160111_3149371.htm

https://www.arlis.am/documentview.aspx?docid=82645

Конференция государств – участников Конвенции Организации Объединенных Наций против коррупции. CAC/COSP/WG.4/2023/4.

www.unodc.org/unodc/en/corruption/WG-Prevention/session14.html.

www.unodc.org/unodc/en/corruption/WG-Prevention/thematic-compilation-prevention.html.

Резолюция S-32/1 Генеральной Ассамблеи, приложение, п. 73.

https://ecnl.org/sites/default/files/files/2021/TogoConstitution.pdf

Юлдашев Р.Т. Суброгация // Страховой бизнес: Словарь-справочник / Р.Т. Юлдашев. – Москва: Анкил, 2005. – С. 703. – 832 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов