International scientific journal
“Interpretation and researches”
Volume 2 issue 24 (46) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2
11
ДИВЕРСИФИКАЦИЯЛАШ АСОСИДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ
СОҲАСИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Саттаров Ш.Ҳ
и.ф.д. Тошкент иқтисодиёт ва технологиялари университети
Аннотация:
Мақолада диверсификация тушунчасининг назарий асослари
ва моҳияти баён этилган. Диверсификациялаш асосида хизмат кўрсатиш
соҳасини янада ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш
имкониятлари ўрганилган. Шунингдек, Ўзбекистонда аҳолига кўрсатилаётган
пуллик хизматлар ҳажмининг 2010-2023 йиллардаги ривожланиш динамикаси
таҳлил қилиниб, диверсификациялаш асосида кўрсатиладиган хизматлар
самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари кўрсатиб ўтилган.
Калит сўзлар:
хизмат кўрсатиш соҳаси, хизмат кўрсатиш турлари,
диверсификация,
инновацион
технологиялар,
рақобатбардошлик,
самарадорлик.
Кириш.
Маълумки, бозор иқтисодиёти шароитида янги фаолият
йўналишлари, маҳсулот (товар, иш, хизмат) турларини яратиш, яъни, ишлаб
чиқаришни диверсификациялаш хўжалик юритиш субъектининг бўлғуси
тараққиётини таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Шу ўринда таъкидлаш жоизки,
корхона ўз ишлаб чиқариш фаолиятини диверсификация қилиш жараёнини бир
вақтнинг ўзида модернизациялаш тадбирлари билан ўзаро боғлиқ тарзда олиб
бориши мақсадга мувофиқдир. Зотан, бу икки бир бирини тўлдирувчи
йўналишлар ишлаб чиқариш самарадорлигини кучли ва барқарор ошириш
имкониятини яратиш борасида алоҳида аҳамият касб этади. Бу хулосалар ва
тавсиялар, жумладан, хизмат кўрсатиш соҳасига ҳам бевосита тегишлидир,
зеро, бозор сегментларида рақобатнинг кучайиши ва рақамли иқтисодиёт
шароитида барқарор фаолият юритиш зарурияти диверсификация тадбирлари
доирасини янада кенгайтиришни тақозо қилади.
Адабиётлар таҳлили.
Бинобарин, хизмат кўрсатиш соҳаси ва
корхоналарини диверсификациялаш муҳим аҳамиятга эга. Диверсификация
сўзи лотинча сўздан олинган бўлиб, (“diversifi catio” – “ўзгариш, хилма хил
тараққиёт”) корхона (бирлашма)ларнинг фаолияти соҳалари ва ишлаб
чиқарадиган маҳсулотлари турининг кенгайиши, янгиланиб туришидир.
Диверсификация юқори самарадорликка эришиш, иқтисодий фойда олиш,
банкротликка барҳам бериш ва бошқа мақсадларда амалга оширилади [1].
Диверсификациянинг иқтисодий мазмун ва моҳияти жаҳоннинг етакчи
олимларининг
илмий-тадқиқот
ишларида
кенг
ўрганилган.
Диверсификациянинг амалий ва назарий жиҳатларини ўрганган биринчи
америкалик иқтисодчилардан бири Майкл Гортдир. У ўз тадқиқотларида
диверсификацияни компания томонидан бир вақтнинг ўзида бир нечта
бозорларга хизмат кўрсатиш деб таърифлаган. Агар ушбу бозорларга етказиб
бериладиган маҳсулотларга бўлган талабнинг эластиклиги паст бўлса ва қисқа
муддатда битта бозор учун товарлар ишлаб чиқариш учун зарур ресурслардан
International scientific journal
“Interpretation and researches”
Volume 2 issue 24 (46) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2
12
бошқа бозорларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган товарларни ишлаб
чиқариш учун фойдаланиш мумкин бўлмаса, компания бир нечта бозорларга
хизмат кўрсатади [2].
Шунингдек, бу борада Россиялик иқтисодчи олимлардан Г.Я.Гольдштейн
“ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ассортиментларини кенгайтириш ва сотиш
бозорларига қайта йўналтириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш
мақсадида янги ишлаб чиқариш турларини ўрганиш, иқтисодий наф кўриш,
банкротликнинг олдини олиш” деб ҳисобласа[3], С.А.Сироткин ва
Н.Р.Кельчевскаялариннг фикрича эса “инвестицион фаолият турларини
кенгайтириш ёки ўзгартириш билан боғлиқ инвестицион стратегиянинг бир
кўринишидир” [4], Е.Г.Новицкийнинг қарашлари бўйича эса, диверсификация -
“фирмаларнинг тўғридан-тўғри тармоқ ишлаб чиқаришига алоқаси бўлмаган
ёки асосий фаолиятига функционал боғлиқ бўлмаган тармоқга кириб бориши;
кенг маънода хўжалик фаолиятининг янги соҳаларга тарқалишидир” деган
маънони англатади [5].
Хизматлар соҳасида диверсификация категорияси бўйича республикамиз
олимларидан М.Қ.Пардаев, И.С.Тўхлиев, Т.Х.Мамасоатов ва бошқа олимлар ўз
илмий-назарий қарашларига эга. Масалан, уларнинг фикрига кўра,
“диверсификация
дейилганда,
иқтисодиётда
корхоналар
фаолиятини
кенгайтириш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни, хизматларнинг турларини
кўпайтириш, янги-янги бозорларни эгаллаш жараёнлари тушунилади. Ушбу
олимлар ўз ишларида диверсификацияни қуйидаги турлар бўйича
классификация қилишни таклиф этишган, яъни, жамланма диверсификация,
горизонтал диверсификация ва вертикал диверсификация”[6]. Шунингдек,
иқтисодчи олимлардан Е.В.Голышева, Н.В.Ивонина, И.С.Тухлиев ва
А.П.Темирходжаевлар “диверсификация - бу ишлаб чиқариш самарадорлигини
ошириш, қўшимча даромад олиш ва банкротликни тугатиш мақсадида ҳамда
маҳсулот етиштиришнинг янги турларини бозор талаблари асосида
кенгайтиришдан иборатдир” мазмунига мос фикр билдиришган[7].
Юқоридаги олимларнинг қарашлари ва фикрларига асосланган ҳолда,
бизнингча, хизматлар соҳаси диверсификацияси бу хизмат кўрсатиш
корхоналарида янги хизмат кўрсатиш турларини кўпайтириш, инновацион
рақамли технологиялар жорий қилиш асосида шаклланадиган ва истеъмолчилар
талабларига мос келадиган янги хизмат турлари сифатини яхшилаш ва нархини
пасайтириш орқали хизмат бозорининг тегишли сегментларини эгаллаш ва
уларда
ўз
хизматлари
билан
иштирок
этувчи
субъектларнинг
рақобатбардошлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар тизими (мажмуи)дир.
Таҳлил ва натижалар
. Ҳозирги даврдаги бозор муносабатларидаги содир
бўлаётган ўзгаришлар, истеъмол бозорида содир бўлаётган ўзгаришлар, кучли
рақобат муҳити, айниқса, рақамли технологияларнинг жадал суръатларда
ривожланиб, такомиллашиб бораётган шароитида иқтисодиёт тармоқларини,
шу жумладан, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва унинг
самарадорлигини ошириш, жумладан: хизмат кўрсатишнинг янги турларини
кўпайтириш ва хизматлар ҳажмини ошириб бориш, корхона харажатларини
камайтириш ва юқори даромадга эришиш ҳамда ресурстежамкор инновацион
International scientific journal
“Interpretation and researches”
Volume 2 issue 24 (46) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2
13
технологияларни жорий этиш ва интенсив омиллардан самарали фойдаланишга
эришишда диверсификациялаш чора-тадбирларидан самарали фойдаланишни
тақозо этади.
Ислоҳотларни
изчиллик
билан
амалга
ошириш,
иқтисодиётни
либераллаштириш, қулай ишбилармонлик муҳитининг яратилиши, бозор
инфратузилмасини
ривожлантириш
ва
иқтисодиёт
тармоқларни
диверсификация қилиш чора-тадбирлари натижасижда мамлакатимизда бошқа
соҳалар сингари хизмат кўрсатиш соҳасида ҳам барқарор ўсиш суръатларига
эришилмоқда. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, 2010-2023 йиллар ичида
республикада хизмат кўрсатиш соҳасида истеъмолчиларга кўрсатилаётган
хизмат турлари ҳажми бўйича ўзгариш суръати турли даражада содир бўлган
(1- жадвал).
1-
жадвал.
Ўзбекистонда 2010-2023 йилларда хизмат кўрсатиш турлари
ҳажмлари бўйича ўсиш суръати, трлн. сўм
[8].
Хизматлар тури
Йиллар
2023
йилда
2010
йилга
нисбатан,
марта
2010
2015
2020
2021
2022
2023
Хизматлар, жами
27,1 78,5 218,9 284,4 366,9 470,3
17,3
ш.ж.: асосий турлари
Алоқа ва
ахборотлаштириш
хизматлари
2,1
5,2
12,9
17,8
24,5
32,2
15,3
Молиявий хизматлар
2,6
8,2
45,8
59,7
80,8 106,4
40,9
Транспорт хизматлари 10,5 26,8 53,8 67,2 84,0 108,5
10,3
Яшаш ва овқатланиш
хизматлари
0,3
0,9
5,9
8,4
13,1
18,3
61,0
Савдо хизматлари
6,6
21,4 56,5
72,5
89,8 110,7
16,8
Кўчмас мулк билан
боғлиқ хизматлар
0,8
2,8
6,1
8,1
9,6
12,1
15,1
Таълим соҳасидаги
хизматлар
0,8
2,7
9,1
12,1
15,9
20,4
25,5
Соғлиқни сақлаш
соҳасидаги хизматлар
0,3
1,1
3,2
5,1
6,6
8,4
28,0
Ижара ва прокат
хизматлари
0,5
1,8
4,2
5,4
6,5
7,5
15,0
Компьютер ва маиший
товарларни
таъмирлаш-га оид
хизматлар
0,6
1,7
3,4
4,7
5,7
7,0
11,7
Шахсий хизматлар
0,8
2,4
5,0
6,8
8,7
10,9
13,6
International scientific journal
“Interpretation and researches”
Volume 2 issue 24 (46) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2
14
Архитектура, инженер-
лик изланишлари,
техник тадқиқотлар ва
таҳлил
бўйичахизматлар
0,3
0,8
4,9
6,3
7,3
8,0
26,7
Бошқа хизматлар
0,9
2,8 8,1
10,4
14,4 19,9
22,1
Масалан, 2023 йилда республикада кўрсатилган жами хизматлар ҳажми
470,3 трлн. сўмни ташкил этиб, 2010 йилга нисбатан 17,3 марта ошган.
Жумладан, 2023 йилда 2010 йилга нисбатан алоқа ва ахборотлаштириш
хизматлари 15,3 марта, транспорт хизматлари 10,3 марта, савдо хизматлари 16,8
марта, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 15,1 марта, таълим соҳасидаги
хизматлар 25,5 марта, ижара ва прокат хизматлари 15,0 марта, компьютер ва
маиший товарларни таъмирлашга оид хизматлар 11,7 марта, архитектура,
инженерлик изланишлари, техник тадқиқотлар ва таҳлил бўйича хизматлар 26,7
марта ошган. Шу давр мобайнида энг юқори ўсиш суръати яшаш ва
овқатланиш хизматларига тегишли бўлиб, 2023 йилда уларнинг ҳажми 18,3
трлн. сўмни ташкил этган ва 2010 йилга нисбатан 61,0 баравар ошган.
Шунингдек, юқори ўсиш кўрсаткичлари молиявий хизматлар (мос равишда
106,4 трлн. сўм ва 40,9 марта) ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар (мос
равишда 8,4 трлн. сўм ва 28,0 марта)да кузатилган.
Хизмат кўрсатиш соҳасининг тармоқ бўйича таснифи шуни кўрсатадики,
савдо хизматлари иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрсатилган хизматлар
таркибида энг катта улушни ташкил этади. 2023 йилда савдо хизматлари ҳажми
110,7 трлн. сўмни ёки 23,5%ни ташкил этган. Шунингдек, транспорт
хизматлари (108,5 трлн. сўм ёки 23,1%) ва молиявий хизматлар (106,4 трлн. сўм
ёки 22,6%) соҳасида ҳам юқори кўрсаткичлар қайд этилган.
Хулоса ва таклифлар.
Ўзбекистонда хизмат кўрстиш соҳасини
ривожланишини таҳлил этиш натижалари шуни кўрсатадики, республикада
анъанавий хизмат турлари, хусусан, савдо ва транспорт хизматлари устунлик
қилади. Ривожланган ва айрим ривожланаётган мамлакатларда эса юқори
технологияли хизматлар, яъни ахборот ва алоқа, бизнес, суғурта, консалтинг,
молиявий ва бошқалар катта улушни эгаллайди. Шу боисдан хизмат
кўрсатишнинг янги турларини ўзлаштиришни рағбатлантириш, соҳани
диверсификациялаш чора-тадбирларини амалга оширишни қўллаб қувватлаш
мақсадга мувофиқ бўлади.
Умуман олганда, республикамизда хизматлар соҳасини диверсификация
қилиш асосида кўрсатиладиган хизматлар самарадорлигини оширишнинг
асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади: 1) соҳага қулай, инновацион
хизмат турларини жалб этиш орқали хизматлар ҳажми ва сифатини ошириш; 2)
хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятида рақамли технологиялар ва
усулларни кенг татбиқ этиш ва такомиллаштириш; 3) хизматларни сотиш канал
ва бозор сегментларини кенгайтириш орқали фойда олиш имкониятини
ошириш; 4) техник хизмат кўрсатиш жараёнларини замонавий инновацион
технологиялар жорий этиш асосида доимий равишда такомиллаштириш ва
International scientific journal
“Interpretation and researches”
Volume 2 issue 24 (46) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2
15
инвестициялардан самарали фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириш,
5) хизмат кўрсатиш корхоналарида инновацион технологиялар жорий этиш
асосида сарф-харажатларни камайтириш ва кенгайтирилган такрор ишлаб
чиқариш талабларига жавоб берадиган фаолиятларни ривожлантириш ва ш.к..
Фойдаланилган адабиётлар руйхати:
1.
Ўзбекистон
Миллий
Энциклопедияси.
https://qomus.info/encyclopedia/ cat-m/modernizatsiya-uz/.
2.
Gort M. Diversification And Integration In American Industry. –
Prinston, Prinston University Press, 1962.-Р. 230.
3.
Гольдштейн Г.Я. Стратегический инновационный менеджмент,
Учебное пособие. Таганрог: Изд-во ТРТУ, 2004. − 267 с.
4.
Сироткин С.А, Кельчевская Н.Р. Экономическая оценка
инвестиционных проектов, Учебник, ЮНИТИ, Москва, 2017.
5.
Новицкий
Е.Г.
Проблемы
стратегического
управления
диверсифицированными корпорациями. М.: Буквица, 2001. –С. 199.
6.
М.К.Пардаев, Т.Х.Мамасоатов, О.М.Пардаев. Модернизация,
диверсификация ва инновация - иқтисодий ўсишнинг муҳим омиллари.
Монография. – Т.: “Наврўз”, 2014. – 27-28 бетлар.
7.
Е.В.Голышева, Н.В.Ивонина, И.С.Тухлиев, А.П.Темирходжаев.
Словарь современных терминов применяемых в сфере туризма: Справочно-
методическое пособие. Самарканд. Зарафшан, 2018 г. С. 109.
8.
Ўзбекистон
Республикаси
Давлат
Статистика
қўмитаси
маълумотлари. www.stat.uz.
