Ушбу мақолада Контрастив лингвистика — тилларнинг ўзаро фарқларини ва ўхшашликларини ўрганиш орқали тиллар орасидаги муносабатларни аниқлашга қаратилган. Унинг асосий мақсади тиллар ўртасидаги фарқлар ва ўхшашликларни аниқлаш, шу орқали таржимонлик, таълим ва тилшунослик соҳаларида самарали ишлаш имкониятларини яратишдир.Контрастив лингвистика турли соҳалар билан чамбарчас боғлиқдир. Таржимонликда, тиллар орасидаги фарқларни аниқлаш орқали аниқ ва тўғри таржима қилиш имконини беради. Таълимда эса, тилларнинг структуравий ва функционал хусусиятларини ўрганиш, ўқувчиларга тилларни самарали ўрганишда ёрдам беради. Маданиятшуносликда, тиллар орасидаги фарқлар ва ўхшашликлар маданий алоқаларни тушунишда муҳим аҳамиятга эга. Контрастив лингвистика, шунингдек, нутқ маданияти ва этикет соҳаларида ҳам муҳим ўрин тутади. Тиллар орасидаги фарқлар ва ўхшашликларни аниқлаш, мулоқотдаги қоидалар ва маданий фарқларни тушунишда ёрдам беради. Шу тариқа, контрастив лингвистика тилшуносликнинг турли соҳалари билан ўзаро алоқада бўлиб, тилларнинг хусусиятларини чуқурроқ тушуниш ва уларни самарали қўллаш имконини яратади.