JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 14, issue 02, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
Саидахбор Собитович Булатов
Низомий номидаги ТДПУ профессори, Россия халқаро педагогик таълим фанлари
академиясининг ва “Антик дунё” халқаро илмий академиясининг академиги, Турон
фанлари академиясини академиги,
Ўзбекистон Бадиий Академияси, Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси,
педагогика фанлари доктори , 97- 344-19-52 bsaidaxbor@mail.ru
МОМОЛАРИМИЗНИНГ ОЙПАЛАКДА ГЕОЦЕНТРИК ВА ГЕЛИЦЕНТРИК
НАЗАРИЯЛАРНИ АСТРОНОМИК РАМЗЛАРДА АКС ЭТТИРИЛИШИ
Аннотация:
Ушбу мақолада дунё олимлари неча йиллар давомида ўрганишга аранг
улгурган геоцентрик ва гелицентрик назарияларини бизларнинг момоларимиз ўша даврда
астрономия илмини яхши билганлари ва уни матода моҳирона астрономик рамзларда акс
эттирганлари хақида фикр юргизилади.
Таянч сўзлар
:
Самарқанд, Афросиёб, Варахша, Болаликтепа, обидалар, кашта, саккизлик
модел, сўзана, геоцентрик, гелицентрик, астрономик, рамз, галактика, ядро, юлдуз,
сайёралар, харита, харакат, спирал.
Резюме:
В данной статье речь идет о геоцентрической и гелицентрической теориях, на
изучение которых ученые мира едва успели за многие годы, и о том, как наши мамы
хорошо знали в то время науку астрономию и умело отражали ее на ткани в
астрономических символах.
Ключевые слова:
Самарканд, Афросиаб, Варахша, Болаликтепа, памятники, вышивка,
восьмиугольная модель, созана, геоцентрическая, гелицентрическая, астрономическая,
символ, галактика, ядро, звезда, планеты, карта, движение, спираль.
Annotation:
This article discusses the geocentric and helicentric theories, which scientists of the
world have barely had time to study for many years, and how our mothers knew the science of
astronomy well at that time and skillfully reflected it on cloth in astronomical symbols.
Key words:
Samarkand, Afrosiab, Varakhsha, Bolaliktepa, monuments, embroidery, octagonal
model, sozana, geocentric, helicentric, astronomical, symbol, galaxy, core, star, planets, map,
movement, spiral.
Ўзбекистон халқларининг тарихи, қадриятлари, илм-фан, маданият дурдоналарини ҳар
томонлама илмий ўрганиш ва таҳлил этиш ғоят муҳим. Ўзбекистон Республикаси
Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида
Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”
маърузасида “Улуғ аждодларимиз томонидан яратилган ва бугунги кунда бутун
маърифатли дунёни ҳайратга солиб келаётган илмий мерос фақат бир миллат ёки халқнинг
эмас, балки бутун инсониятнинг маънавий мулки бўлиб, бу бебаҳо бойлик янги ва янги
авлодлар учун донишмандлик ва билим манбаи, энг муҳими, янги кашфиётлар учун
мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилиши шубҳасиздир”
. Шу мақсадда республикамиз
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари
тўғрисида” қарори. 2017 йил 23 июнь // Маърифат. – Т., 2017. – 24-июнь. – 50 (9011)-сон.
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 14, issue 02, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
ҳукматининг қатор ҳужжатлари Ватанимизнинг ҳар томонлама жаҳон андозалари асосида
ривожланишига қаратилмоқда. Жумладан, ёшларга таълим-тарбия беришда маданиятимиз,
қадриятларимиз, миллий санъатимиз намуналаридан, аждодларимиз томонидан яратилган
ва бутун жаҳонга машҳур бўлган ажойиб санъат намуналаридан кенг фойдаланишга катта
аҳамият берилмоқда.
Қадимда одамлар ўзлари яшаётган масканлардаги девору тошларга ов жараёнлари, жангу
жадаллар, базмлар, турли рамзий нақшлар, тантанали маросимларни акс эттирганлар.
Жумладан, Афросиёб, Варахша, Болаликтепа ва бошқа обидалар қолдиқлари шундан
далолат беради. (1-расм.)
Ранг-баранг ўсимликсимон, геометрик нақшларда, уларнинг ўзаро жойлашишида чуқур
мазмун мужассамлаштирилган. Тасвирланган нақшларда рамзийлик устувордир. Ота-
боболаримиз қадимий обидаларни нафис нақшлар
1-расм.Бухоро. Варахша. Деворий рангли тасвир.VI-VII аср.
билан безар экан, завқ олиш билан бир қаторда, улар орқали ўз орзу-умидларини, муҳаббат
ва тилакларини тараннум этган. Наққош ота-боболаримиз инсон руҳиятини жуда чуқур ва
ҳар тарафлама ўрганиб, уйларни ажойиб нақшу нигорлар билан безаган. Нақшланган уйда
кишилар хотиржам, руҳий осойишталик оғушида бўлиши, узоқ умр кўришини донишманд
боболаримиз асрлар давомида ҳаётий тажрибалари асосида илғаган.
Алишер Навоий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Ал Хоразмий, Низомий
Ганжавий, Носир Хусрав, Камолиддин Беҳзод, Маоний, Фирдавсий, Умар Ҳайём, Бобур
каби жаҳонга машҳур олим, шоир ва алломалар биноларимизни кишилар хаёлини ўзига
тортувчи, табиатнинг гўзал манзараларига монанд нақшлар билан безашга чақирганлар,
кишиларни гўзаллик билан яқин дўст, биродар бўлишга ундаганлар. (2-расм.) Ислом
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 14, issue 02, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
динининг муқаддас китоби Қуръони Каримда «Аллоҳ гўзал ва у гўзалликни севади»,-
дейилади. Демак, исломнинг эстетик нуқтаи назари гўзалликка ошно
бўлмоқлиқдир. Аллоҳ гўзал экан, у яратган одам ҳам, у бунёд қилган олам ҳам, бандаларга
ҳадя этган ноз-неъматлари ҳам гўзалдир. Иброҳим Ҳаққий айтади: «Мавлоно, кўрайлик,
найлар, найларса гўзал айлар. Шунга мувофиқ,
2-расм.Самарқанддаги турар-жой меҳмонхонаси.
Аллоҳнинг исм-сифатларини васф этувчи сўзларимиз, унинг қудратини тамсил этувчи
биноларимиз, меъморлик обидаларимиз, қўйингки, тангри иродаси, исм-сифати билан
боғлиқ бу оламда нимаики нарса бўлса, ҳаммаси гўзал бўлиши керак. Араб имлоси, ғазал,
битиклар, нақшлар, меъморий обидалар, тасвирий санъатнинг ислимий-тилсимий турлари
эшитиш ва кўриш аъзоларимиз орқали руҳимизга ҳиссий қувонч олиб келади. Ислом
маданияти ижод дастурида фикр ва нарсаларнинг шакл яхлитлиги рамзий-тилсимий мазмун
қобиғига ўралган. Нақш чодрага ўралган аёлга ўхшайди. Нақш – ҳаққониятни қўл билан
ушлаб кўриш эмас, гўзалликнинг моҳиятини англаш, шу гўзалликни дилда тасдиқлаш,
чодра ортидаги ҳолатга ўзни тайёрлаш ва унга кириб бориш тимсолидир...»
. Масалан
2
Ғафур Ғулом. Ибтидодаги аҳд. Тафаккур журнали. 1994, № 1. Б. 53–54.
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 14, issue 02, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
кашта тикилган қийиқча, сўзана палак ва бошқа буюмлардаги оддий нақшлар араб
алифбосида ёзилган ёзувдир. Бу ёзувлар рамзий маънода фалсафий маънога эга бўлиб,
улар инсонларни рухан тарбиялашда муҳум манбъа бўлиб хизмат қилган
. (3-расм.)
3-расм. Нақшин ёзувлар. Хатот Ҳабибуллоҳ Солиҳ.
Халқимизнинг бебаҳо маданий мероси. Уларнинг ҳар бирида асрлар тажрибаси жамланган,
боболаримиз ижодий меҳнати мужассам топган.
Ўтмишнинг ҳар бир ёрқин «зиё» заррасида асрлар қаъридаги зулмат ёритилган. Кашта
шунчаки кўзни қувнатиш учун тикилмайди, балки ҳар бир чок, ҳар бир шакл, ҳар бир
рангга ўзига хос маъно мужассамлаштирилади.
Ўзбекистон ҳудудларида Астрономия фанининг гуркираб ривожланиши амалий санъат
турларига ўз таъсирини кўрсатди. Масалан сўзана, палак, наққошликда, меъморчиликда ва
бошқа турларида ҳунармандлар ва амалий санъат усталари хамда мусаввирлар коинот
хақидаги фалсафий фикрларини тасвирлар орқали ўз фикр ва мулоҳазаларини
ифодалаганлар.
3
“
Наққошлик саньати энциклопедияси” IV жилд / Тузувчи-муаллиф: С.С. Булатов. Тошкент: «Complex Print», 2024.
60 б.
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 14, issue 02, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
Астрономия илми бўйича буюк донишмандлар шундай дейдилар:
«Мунажжим башоратлари шунинг учун рўёбга чиқадики, кўпчилик одамлар осмон
жисмларининг таъсирига тўлиқ бўйсунган ҳолда ўз эҳтирос ва майллари ортидан
кетаверишади» (Фома Аквинский).
«Юлдузлар ақлсизларни бошқаради, оқиллар эса ўз юлдузларини» (Фалес).
«Дунё аъло даражада мойлаб қўйилган механизм ва уни кимдир ҳаракатга келтириб
туриши аниқ» (Рене Декарт).
Ўзбек миллий каштадўзлиги амалий санъатнинг энг қадимий турларидан бўлиб, у
халқнинг ўз турмушини маиший-маънавий эстетик жиҳатдан бойитиш истаги натижасида
юзага келган. Каштадўзлик санъати нафақат Ўзбекистонда, балки чет элларда ҳам шуҳрат
қозонган. Ўзбек миллий усталари томонидан қўлда тикилган
кирпеч, сўзана, зардевор,
гулкурпа, чойшаб
каби йирик кашталар Германия, Белгия, АҚШ, Ҳиндистон ва
Афғонистон каби хорижий мамлакатларда, шунингдек, Қашқадарё воҳасида фақат
хонадонларда эмас, балки республиканинг қатор музейларида доимий экспозицияга
айланишга улгурган. Қолаверса, ҳозирги кунгача каштадўзлик буюмлари ўзига хос
гўзаллик нафис безакларнинг ранг- баранглиги билан кишиларни ҳайратга солиб келмоқда.
Матога кашта тикиш, каштачилик, каштадўзлик, бадиий каштачилик амалий санъатнинг
тури сифатида узоқ, тарихга эгалигини археологик топилмалар ва ёзма манбалар ҳам
исботлайди.
Кашта гуллари билан боғлиқ рамзлар ўзига хос хусусият касб этиб, маълум семантик
ифодаларни англатган. Ўсимликсимон ислимий нақшлар - ҳаётнинг давомийлиги,
авлодлар келишини; гулларнинг чаман бўлиб очилиб туриши - бахт, қувонч ва
шодликларга тўла ҳаёт орзуси; қуёш - ёруғлик, иссиқлик, мўл ҳосил; ой - бахт ва висол,
осойишта бахтли ҳаёт; офтоба - мўл-кўлчилик, бахтиёрлик; кўза, сув - деҳқоннинг
умиди, ҳосилнинг мўл бўлиши, оиладафайз-барака, сероблик, серфарзандлик (кўза,
офтобалар асосан сўзананинг юқори бурчакларида тикилади.
Амалий санъат турларидан бири каштачилик санъатида аждодларимиз айниқса
оналаримиз палак тикканларида 18 минг оламни яъни борлиқ ва йўқлик оламини ўрганган
илмий фаразларини тасвирий фолят орқали чизиқ, ранг ва шакллар орқали акс
эттирганлар. Палак нима ўзи?
Палак қўлда ёки машинада кашта тикиб тайёрланадиган бадиий буюм. Хонани
безатиш учун деворга осилади. Ип- газлама (ўтмишда оқ ёки малла бўз)га босма ва бошқа
кашта тикилади. Тўлин ой осмон акс эттириладиган нақш композицияси осмон, ой ва
юлдузларни ифодаловчи рамзий шакллар (доира ва юлдузлар)дан иборат. Гулларнинг
йириклиги ва замини ҳам кашта билан қуюқ қоплаб тикилишига кўра сўзанадан фарқ
қилади. Тошкент, Фарғона,
Сурхандарё ва бошқа
жойларда яратилган ажойиб
намуналари Ўзбекистондаги ва хориждаги музейларда сақланмоқда.
4
Булатов С.С., Саипова М.С. Гўзалликдаги коинот фалсафаси. “Иқтисод-молия”, Т., 2016, Б.72.
5
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. – Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2003. – Б.
648.
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 14, issue 02, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
Палак (фалак)
(
араб.,айнан: “фалак”) - самовий ҳомийлик рамзи бўлган астрал
нақшли, хона деворига илинадиган, кашта тикиб тайёрланган, катта ўлчамдаги бадиий
буюм. Янги оиланинг кўрпа- ёстиғига чойшаб, девор каштаси, шунингдек, келиннинг ота
уйидан куёв уйига кўчиб ўтишида ўзига хос парда, соябон вазифасини ўтаган.
Момоларимиз самовий жисмларни ва ходисаларини тасвирлаб, палакларда қуйдаги
номларда номлаган: тоғора палак, юлдуз палак,ой палак, беш ойлик палак, ўн икки ойлик
палак ва бошқалар
. Олма Сухарева О.А..
ўзининг палак турлари ва уларнинг рамзий
маънолари хақида катта илмий тадқиқотлар олиб борган.
Палак–фалакни, олам, сайёраларни ўзаро ҳаракати, очиқ осмон тушунчасини англатади.
Палак тикилганда одатда марказий қисмида катта
4-расм.Кубаро Тохтаева шогирдлари билан. Ургут.
6
Гюль, Эльмира. Сады небесные и сады земные: вышивка Узбекистана: скрытый смысл сакральных текстов:
[монография] / Эльмира Гюль. – М.: ИД Марджани, 2013.– 33 с.
7
Сухарева О.А. Сузани : среднеазиатская декоративная вышивка/О.А. Сухарева ; Ин-т этнологии и антропологии им.
Н.Н. Миклухо-Маклая. — М. : Воет, лит., 2006. — 86 с.
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 14, issue 02, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
5-расм.Палаклардан намуналар.
6-расм. Тоғара палак. Тошкент XX аср бошлари.
доира шаклидаги айлана тикилиб, атрофи тўлқинсимон катта ва хошия билан бирга
тикилади. Палакдаги доиралар коинотдаги сайёраларни билдиради.
Палакни тўқ қизил берилиши, бу ранг фаровонлик рамзини билдиради.
Тошкентда йирик безакли кашталарни сўзанага ўхшаб кетадиган икки тури палак
(арабчадан таржима қилинганда – “фалак”) ва гул кўрпа мавжуд. Тошкент палаклари “ой
палак”, “юлдуз палак”,” беш ойли палак”,“ ўн икки ойлик палак”, “ тоғора палак”ларга
бўлинади. Бундай кашталарнинг нақшлари Марказий Осиёдаги қадимги одамларнинг
диний тасаввурлари тизимига кирган осмон ёритгичларига сажда қилиш билан боғлиқдир.
Палак ёш келин-куёвлар уйини безовчи палак (аслида-фалак)ка нисбатан халқимизнинг
муҳаббати ўзгача. Ўз вақтида испан элчиси Клавихо Амир Темур саройидаги беҳисоб
рангли сўзанаю гиламлар қаторида фалак ҳақида ҳам ўз эсталикларида завқ-шавқ билан
ёзиб қолдирган эди.
Фалак онадан қизга, бувидан набирага мерос бўлиб ўтиб келади,
келининг энг азиз сепидан бири ҳисобланади. (4,5,6-расмлар.) Унинг турлари маъно
англатиши жиҳатидан ўзаро ўхшаш бўлсада, ижросига кўра тикувчининг маҳоратига
боғлиқ. Фалак ипак ва чит матодан асосан 2,5х2,5 ёки 3х3 метр ўлчамларда тикилади.
Марказида қизил, сариқ ранглар Ой ва Қуёш шакллари, улар атрофида диометри бир ва
бир ярим метр бўлган иккита ҳалқа, улар орасида ҳаракат ҳолатини ифодаловчи ўн иккита,
баъзи ҳолларда ундан кам ёки кўпроқ 0 сондаги юмалоқ шакллар, тўрт буржидан
асосан
8
Авазҳонов T.A. · 2024 — Руи Гонсалес де Клавихо. Самаркандга - Амир Темур саройига саёхат кундалиги (1403-1406
йиллар). Таржимон: Тогаев О. - Тошкент: Ўзбекистон. 2010. - 264 Б.
9
Бурж – Қуёшнинг йиллик кўринма ҳаракати доирасидаги ўн икки юлдуз туркумининг номлари.
(Ўзбекистон миллий энциклопедияси. – Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий
нашриёти, 2-жилд. 2003. 253– Б.
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 14, issue 02, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
тўртта бир хил думалоқ шакл (баъзида тўрт бурчак шакли ҳам кузатилади) ва уларнинг
ёнида кичик ўлчамларда ҳаракат ҳолатидаги шакллар акс этирилган, улар гўё самодаги
юлдузларни эслатади.
“Фалак” сўзи икки ҳил маънода шарҳланади: бири сўзана иккинчиси-ҳаракатдаги коинот,
гумбаз. Абу Райҳон Беруний ўз асарларида бу сўзнинг гумбаз, айлана деган самонинг
ҳаракатдаги ҳолати тушунилиши қайд қилинади. Энди фалакдаги тасвирларни само билан
қиёсласак, марказда Ой ва Қуёш ёғдуси билан ёритилган Ер, унинг атрофида ҳаракатдаги
сайёралар, сўнгара қўзғалмас осмонга маҳкамланган юлдузлар тасвирларини аён бўлади.
Бу тасвирлар – марказида Ер жойлашган Птолемей тизимини ва инсоннинг унга фалсафий
муносабатларини акс эттиради. Фалак заминида Коперник тизимининг ифодаси борлигига
ўз вақтида ЎЗФА нинг муҳбир аъзоси Ғиёс Умаров ҳам эътибор берган эди. Сўзананинг
бу турида умуман коинот тасвири мавжудлигини эса бириничи бўлиб фантаст-ёзувчи
Тоҳир Малик кашф этган ва “Фалак” номли илмий-фантастик қиссасида тарихий
жиҳатдан исботлаб берган эди. Фалакнинг тўрт бурчагидаги тўрт шакл тўрт ҳафта, яъни
бир ойни, фалакнинг квадрат шакли осмон саройини ифодалайди. Шарқ шеъриятида
бундай шаклларга катта эътибор берилган. Хусусан, бундай квадрат шакл-осмон саройида
қаҳатчилик, очлик, азоб-уқубат, ташналик бўлмаслигини ифодалайди.
Палак (фалак)–фалакни, олам, сайёраларни ўзаро ҳаракати , очиқ осмон тушунчасини
англатади. Палак тикилганда одатда марказий қисмида катта доира шаклидаги айлана
тикилиб, атрофи тўлқинсимон катта ва хошия билан бирга тикилади. Палакдаги доиралар
коинотдаги сайёраларни билдиради.
Палакни тўқ қизил берилиши, бу ранг фаровонлик, ривожланиш, жўшқинлик, тириклик,
рамзини билдиради.
Тошкентда йирик безакли кашталарни сўзанага ўхшаб кетадиган икки тури палак
(арабчадан таржима қилинганда – “фалак”) ва гул кўрпа мавжуд. Тошкент палаклари “ой
палак”, “юлдуз палак”,” беш ойли палак” ,“ ўн икки ойлик палак”, “ тоғора палак”ларга
бўлинади. Бундай кашталарнинг нақшлари Марказий Осиёдаги қадимги одамларнинг
диний тасаввурлари тизимига кирган осмон ёритгичларига сажда қилиш билан
боғлиқдир.(7-расм.)
Ойпалакда фалакни яъни коинотни тузилиши, тизими яъни коинотни харитаси акс
эттирилган бўлиб, оналаримиз коинот хақидаги астрономик
10
Ҳабибулло Солиҳ. Халқ санъатида коинот акси. Фан ва турмуш №2. 1994.
11
Эльмира Гюль. Бадиий энциклопедия. Ўзбекистон анъанавий санъати атамалари. “Zamon-Press-
info Nashryt uyi” МЧЖ,- Тошкент, 2023, 145-бет.
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 14, issue 02, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
7-расм. Сомон йўли тизими.
8-расм. СамарқанддагиУлуғбек мадрасаси
безаги Галактика қисмлари. 1-Галлактика
2-Галлактиканинг ядроси (халқаси ва
туйнуги) 3-Юлдузлар
4-Юлдузларнинг
айланиш ўқи 5-митти юлдузлар.
9-расм.
Ойпалак.
XIXасрТошкент.Палакдаги
Галлактикаларни характларини харитаси
рамзий тасвирланг
билимларини, ғояларини амалий санъат асарларида намоён этганлар. Айниқса, тарихий
ёдгорликлар безакларида ва кашта намуналарда галактикалар ва метагалактиклар турли
услубларда акс эттирганлар. Буни қиёсий фото материалларга қиёсий тахлилда кўриш
мумкин. (8,9 - расмлар.) Палакни квадрат шаклда олиниши олам уйғун ва мукаммал
яратилганлиги тимсолида тасвирланган. Квадрат оламни ва асосан дунёни тўрт томони
борлиги ва олам тўрт унсурдан яъни тупроқ, сув, олов ва ҳаводан пайдо бўлганлиги
рамзий ишора қилинган. Палакни умумий нақш тузилиши мунаббат нақш композицияси
олинган. Бунинг сабаби рамзий маънода олам чексиз эканлигини билдиради. Палак қизил,
12
Булатов С.С., Пўлатов А.С. Коинот ва архитектура: Монография. – Т.: Фан ва технология, 2018. – Б. 59.
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 14, issue 02, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
оч пушти ва қора рангдан иборат бўлиб, палакни тўқ қизил берилиши, бу ранг фаровонлик
ривожланиш, жўшқинлик, юксалиш, ғалаба, қон ва ҳаёт тимсолида берилган. Оч пушти
ранг қуёш ва зиё ҳамда кундузни билдиради. Қора зулматни, тунни оламдаги
зиддиятларни англатади. Инсонларни бу зулмат дунёсидан фақат зиё орқали чиқиб
кетишини ва инсон рухий покликка эришиш мумкинлигини билдиради. Унинг марказида
саккиз қиррали юлдуз тасвирланиши оламнинг саккиз томонига ишорадир. Бу билан
дунёни саккизта томони бўлиб, унинг саккиз томонида саккизта жаннат жойлашганлигига
ишорадир. Қисқаси оламни саккизлик моделини рамзий ифодасидир. Униг саккизта
нурини шакли ичида ўсимликсимон нақш тасвирланган. Бу эса дунёнини саккиз томонида
ҳаёт борлигига ишора қилинган. Юлдузча марказида қора халқа берилган бўлиб, уни
марказида чархпалак тасвирланган. Бу халқа галактикани марказидаги халқаси бўлиб, у
чахфалак равишда айланиб туришини билдиради. Саккиз томондаги нур галактика
маркази халқасини ичидан чиқаётган газ, тўзон ва бошқаларни холати тасвирланган.
Юлдузсимон атрофидаги халқадаги қора ранглар галлактикани айланма спиралсимон
харакатини билдиради. Халқа атрофида тасвирланган шакл ва
з
луксимон шаклидаги гажак
S шакли чексизикни, абадийликни ва харакатни билдиради. Ёнидаги спиралсимон
тасвирли шакл юлдузларни спиралсимон харакатланишини билдиради. Ички халқани
устига ишланган ромб шаклларни ичига нуқталар яъни юлдузлар туркуми тўрга солинган
юлдузлар эканлиги, улар маълум қонуният асосида харакатланишини билдиради. Катта
халқадаги зигизак шаклдаги нақш эса, тун билан кунни алмашиб туришини билдиради.
Палакни тўрт томонида чархпалак сифатида айланётган галлактикалар тасвирланган. Уни
ичида гажаксимон безаклар уларни абадий айланиб туриши тимсолида акс эттирилган. Бу
билан 18 минг олам галактикалар тизимидан ташкил топганлиги ва улар ўз ўқи атрофида
айланиши ва уларни хар бири тортилиш кучга эгалиги тасвирланган. Палак атрофида
берилган хошия нақшда зигизак холда безак элементи берилиши, оламни абадий
харакатланиб туришини билдиради. (10-расм.)
13
1-жадвалга қаранг.
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 14, issue 02, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
10-расм. Ойпалакни рамзий тахлили. Унинг элементларини рамзий тахлили
1-жадвалда берилган.
Ойпалак элементларини рамзий тахлили
1-жадвал
№
НОМИ
РАМЗИЙ МАЪНОСИ
ЭСЛА
ТМА
0
Ойпалак
Ойпалак-
фалакни
момоларимизни
кашта
воситасида тасвирланиши.
1
Квадрат
Олам ва уни уйғун ва мукаммал яратилганлигини
билдиради. Дунёни тўрт томони ва Олам 4та
унсирдан пайдо бўлганлигини билдиради. (яъни:
тупроқ, сув, олов ва ҳаво)
2
Халқа
Галактикани халқаси
3
Туйнук
Галлактикани қора туйниги.
4
Шула
Туйнукда чиқаётган нур
5
Кичик
халқа
Галактикани чегараси. Халқани ичидаги тўрсимон
катак ичидаги қизил нуқталарни такрорланиб
туриши галактикани ўз ўқи атрофида циклик
айланиб туришини билдиради.
6
Катта
халқа
Борлиқ оламни чегараси. У ҳам ўз ўқи атрофида
циклик айланиб туришини билдиради. Халқадан
ташқари
қисми
йўқлик
оламини
рамзий
ифодаланиши.
7
Қора
ярим
доиралар
Хар бир галактика ва йўқлик олам, борлиқ олами
ҳам бир бири билан узвий боғликлигини
такитланган.
8
Галактика
Йўқлик оламидаги галактикалар тасвири.
9
Спирал
Дунёдаги барча борлиқ спиралсимон абадий
харакатда эканлигини ифодаланган.
10
Саккиз
қанотли
чархпалак
Оламнинг саккиз томони, Чархпалак дунёни саккиз
томонида ҳам абадий айланиб туришини билдиради.
11
Асалари
Асалари кўринишидаги нақшни тўрт томонда
тасвирланиши, инсонларни асаларига ўхшаб фақат
яхши амалларни бажариш кераклиги уқтирилади.
Қуръони Карим “Нахл” сурасининг 68 ва 69
оятларида алоҳида такидлаб ўтилган.
12
Палак
четидаги
хошиясим
он нақш.
Олам абадий харакатдан ва кун,
тун билан
алмашиб туришлигига ишора қилинган.
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 14, issue 02, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
13
Халқалар
Сайёраларни айланма харакати ифодаланган
14
Қора ранг
Зулматни
билдиради.
Оламни
зулматдан
иборатлигини билдиради
15
Қизил
Қон, ҳаёт, зиддият, ҳаёт учун кураш
16
Сариқ
Қуёш ранги, зиё, ёруғлик тимсоли
17
Злуксимо
н
шаклидаг
и гажак
Коинотнинг чексизлиги, тириклик, кун ва тун,
абадий харакат ва бошқаларни билдиради.
Таниқли санъатшунос олим Л.М. Ремпель “Замонлар занжири” асарида
сўзана
марказидаги катта ёритқич тасвирларини Қуёш белгиси, деб изоҳлайди. Агар биз сўзана
марказида тасвирланган ёритқични Қуёш десак, унда мазкур сўзана Николай
Коперникнинг гелио марказли тизими муқобили эканлигини кўрамиз дейди астроном
Саидбахром Азизов
. (12-расм.) Биз бу фикрга
12-расм. Николай Коперникнинг оламнинг геоцентрик ва гелицентрик модели.
тўла қўшила олмаймиз. Чунки ойпалаклар турли кўринишда тасвирлари бор. Ушбу
ойпалакни марказида галлактика халқа ва ундан чиқаётган газ тўзон ва бошқаларни
чиқаётган холати тасвирланган. Унинг халқасини ўртасида чархпалак тасвирланган бўлиб,
галактикани ўз ўқи атрофида спиралсимон харакатини кўрсатилган. Хар бир доирасни
тишли узатма сифатида галактикалар бир бири билан грвитацион боғлиқлиги акс
эттирилган. Тасвирда олам чексизлигини рамзий тасвирлаб бериб, палакда 18 минг
оламни модели ўз аксини топганлиги аниқланди.
14
Ремпель Л.И. Цепь времен. –Т.: Изд. Литература и искусства имени Гафура Гуляма,1987. –192с.
15
Азизов С. Сирли коинот. –Тошкент: “Ўзбекистон”НМИУ, 2023. – 15-17-бетлар.
16
https://mirax.space/issledovanie/geliotsentricheskaya-sistema-mira
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 14, issue 02, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
Авлоддан-авлодга амалий санъат намунаси сифатида ўтиб келаётган сўзана ўрта асрларда
Марказий Осиёда оламнинг гелиоцентрик системаси ҳақида анча муқим тасаввур бўлган
ва амалий санъатда акс этган, деган фикрни илгари суришга асос бўла олади. Муҳуми
шундаки, олимлар неча йиллар давомида ўрганишга аранг улгурган геоцентрик ва
гелицентрик назарияларини бизнинг момоларимиз яхши билганлари ва уни матода акс
эттирганлари кишини ҳайратда қолдиради.
13-расм. Галактикамизни фото сурати билин Улуғбек мадрасаси
қаносидаги
безагидаги галактика тасвири билан қиёсий тахлили.
Авлоддан-авлодга амалий санъат намунаси сифатида ўтиб келаётган сўзана ўрта асрларда
Марказий Осиёда оламнинг гелиоцентрик системаси ҳақида анча муқим тасаввур бўлган
ва амалий санъатда акс этган, деган фикрни илгари суришга асос бўла олади. Муҳуми
шундаки, олимлар неча йиллар давомида ўрганишга аранг улгурган геоцентрик ва
гелицентрик назарияларини бизнинг момоларимиз яхши билганлари ва уни матода акс
эттирганлари кишини ҳайратда қолдиради. (13-расм.)
Ҳуллас, халқ амалий санъатининг хилма-хил турларини коиноттасвири жиҳатидан
ўрганиш бой ўтмишимизнинг янги-янги саҳифаларини очиши шубҳасиздир.Буюк
аждодларимизнинг бебаҳо мероси ҳақид кўпроқ маълумотларга эга бўлсак, миллий
маданиятимизнинг жаҳон цивилизациясидаги роли ва ўрнини муносиб, холис баҳолашга
имкон туғулади.
Фойдалинган адабиётлар:
1.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги ислом маданияти марказини ташкил этиш
чора-тадбирлари тўғрисида” қарориТошкент шахри, 2017 йил 23 июнь маърузаси.
Маърифат газетаси, 2017 йил 24-июн, №50 (9011).
2. Ғафур Ғулом. Ибтидодаги аҳд. Тафаккур журнали. 1994, № 1. Б. 53–54.
3. “Наққошлик саньати энциклопедияси” IV жилд / Тузувчи-муаллиф:
С.С.
Булатов. Тошкент: «Complex Print», 2024. - Б. 60.
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 14, issue 02, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
4.Булатов С.С., Саипова М.С. Гўзалликдаги коинот фалсафаси. “Иқтисод-молия”, Т.,
2016.- Б.72.
5.Ўзбекистон миллий энциклопедияси. – Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат
илмий нашриёти, 2-жилд. 2003. – Б. 648.
6. Авазҳонов
T.A. · 2024 — Руи Гонсалес де
Клавихонинг
Самарканддага - Амир Темур
саройига саёхат кундалиги (1403-1406 йиллар). Таржимон: Тогаев О. - Тошкент:
Ўзбекистон. 2010. - Б. 264.
7.Ўзбекистон миллий энциклопедияси. – Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат
илмий нашриёти, 2-жилд. 2003. – Б. 253-бет.
8.Ҳабибулло Солиҳ. Халқ санъатида коинот акси. Фан ва турмуш №2. 1994.
9. Эльмира Гюль. Бадиий энциклопедия. Ўзбекистон анъанавий санъати атамалари.
“Zamon-Press-info Nashryt uyi” МЧЖ,- Тошкент, 2023, .- Б.145.
10. Булатов С.С., Пўлатов А.С. Коинот ва архитектура: Монография. – Т.: Фан ва
технология, 2018. – Б. 59.
11. Ремпель Л.И. Цепь времен. –Т.: Изд. Литература и искусства имени Гафура
Гуляма,1987. – Б.192.
12. Азизов С. Сирли коинот. –Тошкент: “Ўзбекистон”НМИУ, 2023. – 15-17-бетлар.
13. https://mirax.space/issledovanie/geliotsentricheskaya-sistema-mira
