Ёшлар ўртасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш йўналишлари

Гуломжон Каршиев

Фарзандларимизни жисмонан соғлом бўлиш билан бирга маънан етук, мустақил фикрлай оладиган, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга инсонлар этиб тарбиялашда уларни турли ёт оқимлар таъсиридан асраш муҳим вазифа. Зеро, уларни бузғунчи ғоя ва фикрларга маърифат билан жавоб қайтара оладиган юксак маънавиятли инсонлар этиб тарбиялаш пировард мақсадимиздир. Фарзанд ниҳолга ўхшайди. Уни ёшлигидан қандай тарбияласак, шундай вояга етади. Бунда албатта оила, маҳалла, жамиятдаги муҳит муҳим аҳамиятга эга. Ўзи, оиласи, халқи, маънавий илдизлари ҳақида етарли тушунчага эга бўлган бола жиноят кўчасига қадам босмайди. Бунга эришиш учун жамиятнинг ҳар бир аъзоси зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис этиши, бурчини сидқидилдан бажариши лозим

70

Просмотров

21

Загрузок

hh-index

0

Цитаты