Authors

  • Алимов Олим Эркинович
  • Тоғаймуродов Шерали Нормуминович

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.jnci.93722

Keywords:

Калит сўзлар: суд тиббиёти суд-тиббий экспертиза жинсий жиноятлар ва жинсий ҳолатлар экспертизаси

Abstract

Аннотация. Ушбу мақолада РСТЭИАМ Тошкент вилояти филиалининг Юқоричирчиқ туманлараро суд-тиббий экспертиза бўлинмасида 2022-2024 йилларда жинсий жиноят ва жинсий ҳолатлар юзасидан ўтказилган эксперт хулосаларининг таҳлил натижалари берилган.


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–77_Issue-1_May-2025

173

173

ЖИНСИЙ ЖИНОЯТ ВА ЖИНСИЙ ҲОЛАТЛАР СУД-ТИББИЙ

ЭКСПЕРТИЗАСИНИ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Алимов Олим Эркинович

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази

Тошкент вилоят филиали, суд-тиббий эксперт

Тоғаймуродов Шерали Нормуминович

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий

маркази Тошкент вилоят филиали, суд-тиббий

эксперт


Аннотация.

Ушбу мақолада РСТЭИАМ Тошкент вилояти филиалининг

Юқоричирчиқ туманлараро суд-тиббий экспертиза бўлинмасида 2022-2024
йилларда жинсий жиноят ва жинсий ҳолатлар юзасидан ўтказилган эксперт
хулосаларининг таҳлил натижалари берилган.

Калит сўзлар:

суд тиббиёти, суд-тиббий экспертиза, жинсий жиноятлар

ва жинсий ҳолатлар экспертизаси


Мавзунинг долзарблиги.

Жинсий жиноятлар ва жинсий ҳолатлар бўйича

суд-тиббий экспертизалар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси, Жиноят-
процессуал кодекси, Фуқаролик кодекси, Фуқаролик процессуал кодекси,
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш
тўғрисида” ҳамда “Суд экспертизаси тўғрисида” қонунлари талабларига риоя
қилинган ҳолда ўтказилади. Булардан ташқари ушбу амалиётда суд-тиббий
экспертизаларни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
вазирлигининг 13 январ 2025 йилдаги 9-сонли буйруғи асосида “Суд-тиббиёт
экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низоми,
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 01 июн 2012 йилдаги 153-сонли буйруғининг
3-иловаси “Тирик шахслар суд-тиббий экспертизасини ташкиллаштириш ва
ўтказиш қоидалари” ва

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 04 апрел 2015 йилдаги

82-сонли

буйруғига

асосан

тасдиқланган

“Суд-тиббий

экспертиза

текширувларни ўтказиш стандартлари”

билан белгиланган. Ушбу турдаги суд-

тиббий

экспертизасини

ўтказиш

тартиби,

методикаси

экспертиза

тайинланишига олиб келган ҳодисанинг хусусиятлари, экспертиза олдига


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–77_Issue-1_May-2025

174

174

қўйилаётган вазифалардан келиб чиқади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси бўйича номусга тегиш,

бесоқолбозлик ва фаҳш ҳаракатлари жинсий жиноятлар қаторида ўрганилади.

Номусга тегиш.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-

моддасига биноан ушбу тушунча жабрланувчининг хоҳишига қарши зўрлик
ишлатиб, қўрқитиб ёки унинг ожизлигидан фойдаланган ҳолда жинсий алоқа
қилишни англатади. Бу модданинг мазмун-моҳияти бўйича назарий жиҳатдан
нафақат аёллар, эркаклар ҳам номусга тегишдан жабрланиши мумкин. Лекин
амалиётда мазкур жиноят асосан аёлларга нисбатан кузатилади.
Жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиш деганда, ўзига нисбатан содир
этилаётган ҳаракатларнинг моҳияти ва хусусиятини тушунмайдиган ёки
тушунган тақдирда ҳам зўравонга қаршилик кўрсатиш имкониятига эга
бўлмаган жабрланувчи билан жинсий алоқа қилиш тушунилади.
Жабрланувчини ожиз аҳволга солиш учун айбдор томонидан наркотик
воситалар, психотроп, кучли таъсир этувчи, заҳарли ёки одамнинг ақл-идрокига
таъсир этувчи бошқа моддалар қўлланилиши мумкин.

Бесоқолбозлик.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 120-

моддасига мувофиқ бесоқолбозлик эркакнинг эркак билан зўрлик ишлатмасдан
жинсий эҳтиёжини қондиришини англатади. Бу ҳолатни эркак
гомосексуализми деб ҳам номласа бўлади. Бунда бир қатнашчининг эркак олати
иккинчи қатнашчининг орқа тешигига киритилади. Ушбу модданинг моҳияти
бўйича бесоқолбозликнинг актив ва пассив қатнашчилари жиноят субъекти
ҳисобланади, яъни иккови ҳам жиноий жавобгарликка тортилади.

Фаҳш ҳаракатлари.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-

моддасига биноан ушбу тушунча ўн олти ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан
уятсиз-бузуқ ҳаракатларни содир қилишни англатади. Бундай ҳаракатлар
шаҳвоний хусусиятга эга бўлиб, жиноятчининг жинсий эҳтиёжини қондиришга
ёки жабрланувчининг жинсий ҳиссиётини қўзғатишга йўналтирилган бўлади.
Уятсиз-бузуқ ҳаракатлар жисмоний ёки интеллектуал бўлиши мумкин.
Жисмоний уятсиз-бузуқ ҳаракатлар ўн олти ёшга тўлмаган шахслар кўзи
олдида айбдор жинсий аъзоларини яланғочлашида, улар билан уятсиз
ҳаракатлар содир этишда, мастурбация қилишда, очиқдан-очиқ жинсий алоқа
қилишида, жабрланувчини жинсий аъзоларини яланғочлашида ва уларга
тегинишида, шунингдек интеллектуал уятсиз-бузуқ ҳаракатлар тўғрисида
порнографик фильмлар ёки тасвирларни намойиш этишда, порнографик
мазмундаги адабиётларни ўқишда, жинсий мавзудаги суҳбатлар олиб боришда
ва ҳ.к.з.ларда ифодаланади.

Агар номусга тегиш, бесоқолбозлик ва жинсий эҳтиёжни ғайритабиий

усулда қондириш жинсий эркинликка қарши жиноятлар деб ҳисобланса,


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–77_Issue-1_May-2025

175

175

таносил касалликлари, ОИВ-инфекцияси/ОИТСни тарқатиш

Ўзбекистон

Республикаси Жиноят кодексида ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли жиноятлар
гуруҳига киритилган. Кодекснинг 113-моддасида ўзида таносил касаллликлари
ёки ОИВ-инфекцияси/ОИТС борлигини била туриб, бу касалликни ўзга шахсга
юқтириш ёки юқтириш хавфи остида қолдириш учун жиноий жавобгарлик
белгиланган. Бу турдаги жиноятлар юзасидан суд-тиббий экспертизалар
дерматовенеролог, ОИТС бўйича мутахассислари иштирокида бажарилади.
Экспертиза жараёнида гумондор, жабрланувчи суд-тиббий кўрикдан, тегишли
клиник-лаборатор текширувлардан ўтказилади, барча мавжуд тиббий
ҳужжатлар таҳлил қилинади. Гумондор ва жабрланувчида таносил
касалликлари, ОИВ-инфекцияси /ОИТСнинг мавжудлиги ҳамда уларнинг
юқиш манбаи ўрганилади. Бунда касалликларнинг кечиш босқичларига
эътибор берилиб, кеч босқичлар аниқланган шахс жиноятнинг субъекти
ҳисобланади.

Турли жиноий ишларни тергов қилиш, фуқаролик ишларини кўриб чиқиш

жараёнида жинсий ҳолатлар юзасидан суд-тиббий экспертиза ўтказиш зарурати
вужудга келади. Бу туркумдаги экспертизалар

жинсни аниқлаш, жинсий

етуклик, бокиралик, насл қолдириш қобилияти, кечаётган ёки бўлиб ўтган
ҳомиладорлик, бўлиб ўтган туғруқ ёки абортни аниқлаш

мақсадида

тайинланади [1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12].

Taдқиқотнинг мақсади.

Жинсий жиноят ва жинсий ҳолатлар юзасидан

ўтказилган суд-тиббий экспертиза материалларининг статистик таҳлил қилиш
йўли билан унга суд-тиббий баҳо бериш ҳамда уларнинг вужудга келишида
аҳамиятли бўлган омилларни ўрганиш ва бу турдаги нохуш ҳодисаларнинг
олдини олишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш.

Текширув натижалари ва муҳокамаси.

Жинсий жиноят ва жинсий

ҳолатлар билан боғлиқ ҳолатларини ўрганиш мақсадида Республика суд-
тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Тошкент вилояти филиалининг
Юқоричирчиқ туманлараро суд-тиббий экспертиза бўлинмасида 2022-2024
йилларда тирик шахсларга оид ўтказилган эксперт хулосалари статистик таҳлил
қилинди.

2022 йилда жами 1584 та тирик шахсларга оид суд-тиббий экспертизалар

ўтказилган. Улар орасида жинсий жиноятлар билан боғлиқ 28 та (1,7%)
экспертиза ўтказилган бўлиб улардан 20 таси (71,4%) номусга тегиш, 3 таси
(10,7%) бесақолбозлик ва 5 таси (17,8%) фаҳш ҳаракатлар ҳолати бўйича
тайинланган.

Ушбу

йилда

таносил

касалликлари

ёки

ОИВ-

инфекцияси/ОИТСни тарқатиш ҳолатлари бўйича экспертизалар ўтказилмаган.
Жинси бўйича таҳлил қилинганда 3 та ҳолатда (10,7%) эркакларга ва 25 та
ҳолатда (89,3%) аёлларга нисбатан тайинланган. Ёши бўйича таҳлил


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–77_Issue-1_May-2025

176

176

қилингандан 3 та (10,7%) ҳолатда 12 ёшгача бўлганлар, 11 та (39,3%) ҳолатда
12-18 ёш, 10 та (35,7%) ҳолатда 18-30 ёш ва 4 та (14,3%) ҳолатда 30-40 ёш
оралиғидагилар ташкил этган. 40 ёшдан юқориларда жинсий жиноятлар билан
боғлиқ экспертизалар тайинланмаган. Ҳолат йилнинг қайси фаслида рўй
берганганлиги ўрганилганда 1 та (3,6%) ҳолат қишда, 3 та (10,7%) ҳолат
баҳорда, 12 та (42,8%) ҳолат ёзда ва 12 та ҳолат (42,8%) куз фаслида содир
этилганлиги аниқланди.

2023 йилда жами 1363 та тирик шахсларга оид суд-тиббий экспертизалар

ўтказилган. Улар орасида жинсий жиноятлар билан боғлиқ 37 та (2,7%)
экспертиза ўтказилган бўлиб улардан 31 таси (83,8%) номусга тегиш ва 6 таси
(16,2%) фаҳш ҳаракатлар ҳолати бўйича фақат аёл жинслиларга нисбатан
тайинланган. Ушбу йилда бесақолбозлик ва таносил касалликлари ёки ОИВ-
инфекцияси/ОИТСни тарқатиш ҳолатлари бўйича экспертизалар ўтказилмаган.
Ёши бўйича таҳлил қилинганда 4 та (10,8%) ҳолатда 12 ёшгача бўлганлар, 17 та
(45,9%) ҳолатда 12-18 ёш, 13 та (35,2%) ҳолатда 18-30 ёш, 1 та (2,7%) ҳолатда
30-40 ёш ва 2 та (5,4%) ҳолатда 40-50 ёш оралиғидагилар ташкил этган. 50
ёшдан юқориларда жинсий жиноятлар билан боғлиқ экспертизалар
тайинланмаган. Ҳолат йилнинг қайси фаслида рўй берганлиги ўрганилганда 4
та (10,8%) ҳолат қишда, 12 та (32,4%) ҳолат баҳорда, 8 та (21,6%) ҳолат ёзда ва
13 та ҳолат (35,2%) куз фаслида содир этилганлиги аниқланди.

2024 йилда жами 1563 та тирик шахсларга оид суд-тиббий экспертизалар

ўтказилган. Улар орасида жинсий жиноятлар билан боғлиқ 50 та (3,2%)
экспертиза ўтказилган бўлиб улардан 41 таси (82,0%) номусга тегиш, 2 таси
(4,0%) бесақолбозлик ва 7 таси (14,0%) фаҳш ҳаракатлар ҳолати бўйича
тайинланган.

Ушбу

йилда

таносил

касалликлари

ёки

ОИВ-

инфекцияси/ОИТСни тарқатиш ҳолатлари бўйича экспертизалар ўтказилмаган.
Жинси бўйича таҳлил қилинганда 2 та ҳолатда (4,0%) эркакларга ва 48 та
ҳолатда (96,0%) аёлларга нисбатан тайинланган. Ёши бўйича таҳлил
қилинганда 2 та (4,0%) ҳолатда 12 ёшгача бўлганлар, 23 та (46,0%) ҳолатда 12-
18 ёш, 15 та (30,0%) ҳолатда 18-30 ёш, 9 та (18,0%) ҳолатда 30-40 ёш ва 1 та
(2,0%) ҳолатда 50 ёшдан юқори шахсларга нисбатан тайинланган. 40-50 ёш
оралиғидагиларга нисбатан жинсий жиноятлар билан боғлиқ экспертизалар
тайинланмаган. Ҳолат йилнинг қайси фаслида содир бўлганлиги ўрганилганда
14 та (28,0%) ҳолат қишда, 8 та (16,0%) ҳолат баҳорда, 13 та (26,0%) ҳолат ёзда
ва 15 та ҳолат (30%) куз фаслида содир этилганлиги аниқланди.

Юқоричирчиқ туманлараро суд-тиббий экспертиза бўлинмасида 2022-

2024 йилларда тирик шахсларга оид ўтказилган жами (4510) экспертизаларнинг
58 таси (1,3%) жинсий ҳолат бўйича аёлларга нисбатан тайинланган бўлиб
барчаси бокираликни аниқлаш бўйича ўтказилган.


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–77_Issue-1_May-2025

177

177

Охирги 3 йил давомида жинсий жиноятлар билан боғлиқ ҳолатлар

таҳлилига кўра, тирик шахсларга оид ўтказилган жами (4510)
экспертизаларнинг 2,5% жинсий жиноятлар ташкил этган. Улардан 92 таси
(79,9%) номусга тегиш, 5 таси (4,4%) бесақолбозлик ва 18 таси (15,6%) фаҳш
ҳаракатлар ҳолати бўйича тайинланган. Ушбу йилларда таносил касалликлари
ёки ОИВ-инфекцияси/ОИТСни тарқатиш ҳолатлари бўйича экспертизалар
ўтказилмаган. Номусга тегиш ва фаҳш ҳаракатлар билан боғлиқ жинсий
жиноятлар йиллар давомида кўпайиб борган, 12-18 ёш оралиғидагиларда
(44,4%) ҳамда йилнинг куз (34,8%) фаслида юқори эканлиги қайд этилди.

Хулоса.

Номусга тегиш

ва фаҳш ҳаракатлари билан боғлиқ жинсий

жиноятларни сўнги йилларда кўпайганлиги ҳамда 12-18 ёш оралиғидаги
қизларга нисбатан содир этилганлиги нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш
идоралари ходимлари балки жамиятимизнинг барча қатлами вакилларида
бирдек ташвиш уйғотади. Ушбу кўринишдаги жиноятларнинг олдини олиш
мақсадида, уларнинг вужудга келишида аҳамиятли бўлган омилларни ўрганиш
ва бартараф қилишга қаратилган профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш
ҳамда аҳоли орасида мунтазам тарзда кенг тушунтириш ишларини олиб
боришда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари билан бир қаторда
тиббиёт ходимларининг ҳам иштироки муҳим аҳамият касб этади.

Адабиётлар:

1. Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси. Тошкент. 2008
2. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси. Тошкент. 2008.
3. Ўзбекистон Республикаси “Суд экспертиза тўғрисида” ги қонуни. 2010 йил 1 июн.
4. “Суд-тиббиёт экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 13 январдаги 9-сонли
буйруғи.

5. “Тан жароҳатларининг оғирлик даражасини суд-тиббий аниқлаш қоидалари”.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 01 июндаги 153-сонли
буйруғига 2-илова.

6. “Тирик шахслар суд-тиббий экспертизасини ташкиллаштириш ва ўтказиш

қоидалари” Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 01
июндаги 153-сонли буйруғига 3-илова.

7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Суд-тиббий экспертиза

текширувларининг ўтказиш стандартларини тасдиқлаш” тўғрисидаги 2015 йил 04 апрелдаги
82-сонли буйруғи.

8. Искандаров А.И., Қўлдошев Д.Р. Суд тиббиёти. //Tиббиёт олий ўқув юртлари

талабалари учун дарслик. - Toшкент, “MERIYUS” нашрёти, 2009.

9. Ғиёсов З.А. Суд тиббиёти. //Tиббиёт олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик. -

Toшкент, “Global Books” нашриёти, 2018.

10. Судебная медицина: национальное руководство /под ред. Ю.И.Пиголкина. - М.:

ГЭОТАР-Медиа, 2018.

11. Lochinov F.N., Baxriyev I.I. Biologik tabiatga ega bo‘lgan ashyoviy dalillarning sud-

tibbiy ekspertizasi //Moinografiya, 2022.

12. Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига шарҳлар. Махсус . –

Тошкент, “Yuridik adabiyotlar publish” нашриёти, 2021.

References

Адабиётлар:

Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси. Тошкент. 2008

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси. Тошкент. 2008.

Ўзбекистон Республикаси “Суд экспертиза тўғрисида” ги қонуни. 2010 йил 1 июн.

“Суд-тиббиёт экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 13 январдаги 9-сонли буйруғи.

“Тан жароҳатларининг оғирлик даражасини суд-тиббий аниқлаш қоидалари”. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 01 июндаги 153-сонли буйруғига 2-илова.

“Тирик шахслар суд-тиббий экспертизасини ташкиллаштириш ва ўтказиш қоидалари” Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 01 июндаги 153-сонли буйруғига 3-илова.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Суд-тиббий экспертиза текширувларининг ўтказиш стандартларини тасдиқлаш” тўғрисидаги 2015 йил 04 апрелдаги 82-сонли буйруғи.

Искандаров А.И., Қўлдошев Д.Р. Суд тиббиёти. //Tиббиёт олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик. - Toшкент, “MERIYUS” нашрёти, 2009.

Ғиёсов З.А. Суд тиббиёти. //Tиббиёт олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик. - Toшкент, “Global Books” нашриёти, 2018.

Судебная медицина: национальное руководство /под ред. Ю.И.Пиголкина. - М.: ГЭОТАР-Медиа, 2018.

Lochinov F.N., Baxriyev I.I. Biologik tabiatga ega bo‘lgan ashyoviy dalillarning sud-tibbiy ekspertizasi //Moinografiya, 2022.

Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига шарҳлар. Махсус . –Тошкент, “Yuridik adabiyotlar publish” нашриёти, 2021.