Authors

  • Баходиржон Арсланов
    II-даражали "Ташкилик-тактик бошкарув" мутахассислиги 2- гурух тингловчиси подполковник

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.journal-science-innovative.35944

Abstract

Янги минг йилликнинг бошларида хорижий давлатларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси амалиёти таҳлил қилинганида, аксарият хорижий мамлакатларда ноқонуний хатти-ҳаракатларни олдини олишнинг назарий жиҳатлари ишлаб чиқилганлиги маълум бўлди1.


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 2, ISSUE 7, 2024. JULY

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869

28




Босқинчилик жиноятларига қарши курашиш бўйича айрим

хорижий давлатлар тажрибаси

II-даражали "Ташкилик-тактик бошкарув" мутахассислиги 2-

гурух тингловчиси подполковник Арсланов Баходиржон Эргашевич

arslanovbaxodirjon@gmail.com

Янги минг йилликнинг бошларида хорижий давлатларнинг

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси амалиёти таҳлил қилинганида, аксарият

хорижий мамлакатларда ноқонуний хатти-ҳаракатларни олдини олишнинг

назарий жиҳатлари ишлаб чиқилганлиги маълум бўлди

1

.

С.Б. Хўжакуловнинг

таъкидлашича

Европа

мамлакатларида

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари

ишининг ўртача 60 фоизини ташкил қилади

2

.

Бугунги кунда дунёнинг барча давлатларида ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси тизими яратилган бўлиб уларда ўзига хос тажриба тўпланган.

МДҲга аъзо бир қатор давлатлар ҳуқуқбузарликлар профилактикасига

оид

ижтимоий-ҳуқуқий

муносабатларни

тартибга

солувчи

қонун

ҳужжатларини қабул қилган. Ушбу қонун ҳужжатларининг қиёсий-ҳуқуқий

таҳлили мазкур давлатлардаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг

мазмуни ҳамда бу борада давлатнинг ижтимоий-сиёсий позицияси ҳақида

хулоса қилиш имконини беради. Сўз юритилаётган қонунлар гарчи, мазмун ва

шакл жиҳатдан бир-бирига яқин бўлсада, аммо ёндашув нуқтаи назардан ўзаро

1

Кобец П.Н. Комплексное криминологическое исследование особенностей предупреждения

преступности в современной Японии // Russian Journal of Economics and Law. 2021. Т. 15, No 3. − С. 558. DOI:
http://dx.doi.org/10.21202/2782-2923.2021.3. 566 (556-572)

2

Хўжақулов С.Б. Ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасини такомиллаштириш (Ички ишлар

органлари фаолияти мисолида): юрид. фан. бўйич. фалс. докт. дисс. – Т. 2019. б. 126.


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 2, ISSUE 7, 2024. JULY

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869

29




фарқланади. Шу боис ушбу фарқ ва мавжуд тажрибани аниқлаш, бу борадаги

ютуқ ва камчиликларга объектив баҳо бериш учун сўз юритилаётган

давлатларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид қонунлари қуйидаги

мезонлар асосида таҳлил қилинди; биринчи мезон, қонунда ҳуқуқий жиҳатдан

тартибга солиш предметининг қай даражада аниқлаштирилганлиги; иккинчи

мезон, қонунда ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг мақсад ва вазифалари

ифодаланганлиги; учинчи мезон, қонунда қўлланилган асосий тушунчалар

мазмунининг қай даражада ёритилгани; тўртинчи мезон, ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси принципларнинг белгиланганлиги ва улар мазмунининг

аниқлиги; бешинчи мезон, ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг йўналиши,

тури, усул ва шаклларининг қонун нормаларида акс этганлиги; олтинчи мезон,

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси субъектлари тизимининг оптимал

шакллантирилганлиги ёки мақсадга мувофиқлиги; еттинчи мезон,

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси

субъектлари

фаолиятини

мувофиқлаштириш масаласининг тартибга солинганлиги

3

.

Арманистон Республикасининг 2002 йил 7 майдаги “Маҳаллий ўзини

ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонунининг 35-моддасида

муниципалитет раҳбарининг жамоат тартибини сақлашдаги фаолияти

белгилаб қўйилган. Унга кўра жамоат тартибини муҳофаза қилиш соҳасида

муниципалитет раҳбари давлат томонидан берилган қуйидаги ваколатларни

амалга оширади:

тегишли ҳудудда фаолият юритувчи ички ишлар органларидан

мажбурий бажарилиши керак бўлган тегишли ёрдам талаб қилиши мумкин.

3

Хўжақулов С.Б. Ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасини такомиллаштириш (Ички ишлар

органлари фаолияти мисолида): юрид. фан. бўйич. фалс. докт. дисс. – Т. 2019. б. 148.


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 2, ISSUE 7, 2024. JULY

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869

30




Полиция ҳокимият раҳбарига ҳафтада бир марта муниципалитетда содир

этилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида маълумот беради;

қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда шахсларни

маъмурий жавобгарликка тортади

4

.

Бизнинг мамлакатимизда ҳам шунга ўхшаш тажрибани жорий этиш

лозим. Хусусан, ҳокимлар маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга

фуқароларнинг ҳаракатларига (ҳаракатсизлигига) ҳуқуқий баҳо бериш бўйича

топшириқлар бериш ваколатига эга бўлиши керак.

Беларусь Республикасининг 2010 йил 4 январдаги “Беларусь

Республикасида Маҳаллий бошқарув ва ўзини ўзи бошқариш тўғрисида”ги

қонунининг 19-моддасида маҳаллий кенгашлар болалар, ёшлар, болаларни

тарбиялаётган оилалар, фахрийлар, ногиронлар, қариялар, шунингдек қонун

ҳужжатларида белгиланган бошқа тоифадаги фуқароларни ижтимоий қўллаб-

қувватлаш чора-тадбирларини, оромгоҳларга тайёрлашда ёрдам кўрсатиш

чора-тадбирларини

белгилаш

орқали

ҳуқуқбузарликлар

ижтимоий

профилактикани амалга оширади.

Шунингдек, маҳаллий ижроия қўмиталарининг ҳам ҳуқуқбузарликлар

профилактикасига оид айрим ваколатлари қонуннинг 41-моддасида назарда

тутилган. Унга кўра ижроия қўмиталари қонун ҳужжатларида белгиланган

тартибда ўз ваколатлари доирасида:

демографик хавфсизлик, оиланинг ижтимоий-иқтисодий турмуш

шароитини яхшилаш масалаларини ҳал этади;

ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширади;

4

Закон Республики Армения от 5 июня 2002 года №ЗР-337 О местном самоуправлении //

https://base.spinform.ru/show_doc.fwx?rgn=2919


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 2, ISSUE 7, 2024. JULY

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869

31




истеъмолчиларнинг, шу жумладан уй-жой коммунал хизматларининг

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини кўради;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда жамоат

тартибини муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни амалга оширади;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тадбирларини амалга оширади;

коррупцияга, экстремизмга, шу жумладан терроризмга қарши

курашишда иштирок этади;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни тугатиш, фуқаро

мудофааси тадбирларини амалга ошириш, ёнғин, саноат, ядро ва радиация

хавфсизлигини таъминлаш, Чернобил АEСдаги офат оқибатларини бартараф

этишда иштирок этади

5

.

Беларусь Республикасининг 2014 йил 4 январдаги “Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси фаолияти асослари тўғрисида”ги қонунига кўра маҳаллий

давлат органлари ҳам ҳуқуқбузарликлар профилактикаси субъектлари

тизимига

киритилган.

Ушбу

қонунга

биноан

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси бўйича ҳудудий комплекс дастурлар қабул қилинади. Мазкур

дастурлар қуйидагиларнинг олдини олиш бўйича профилактика чора-

тадбирлари амалга оширилишини таъминлашга қаратилади; давлатга қарши

жиноятлар ҳамда ҳокимият ва назоратни амалга ошириш; коррупцияга шароит

яратувчи ҳуқуқбузарликлар ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар; ҳаёт ва

соғликка, жамоат тартибига ва жамоат ахлоқига қарши жиноятлар;

фавқулодда вазиятларнинг юзага келишига ва улардан одамларнинг ўлимига

олиб келадиган ҳуқуқбузарликлар; мулкка қарши жиноятлар ва хўжалик

фаолиятини амалга ошириш тартиби; уйдаги зўравонлик; маст ҳолда ёки

5

Закон Республики Беларусь от 4 января 2010 года №108-З О местном управлении и самоуправлении

в Республике Беларусь // https://base.spinform.ru/show_doc.fwx?rgn=30374


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 2, ISSUE 7, 2024. JULY

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869

32




гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари, заҳарли

ёки бошқа маст қилувчи моддаларни истеъмол қилиш натижасида содир

бўлган

ҳолатда

бўлган

фуқаролар

томонидан

содир

этилган

ҳуқуқбузарликлар; ахлоқ тузатиш муассасаларидан, очиқ ахлоқ тузатиш

муассасаларидан, қамоққа олиш жойларидан озод қилинган фуқаролар,

шунингдек, махсус таълим муассасаларидан ва махсус даволаш ва тарбия

муассасаларидан

қайтган

фуқаролар

томонидан

содир

этилган

ҳуқуқбузарликлар; бошқа ҳуқуқбузарликлар

6

.

Шунингдек,

маҳаллий

давлат

органларининг

қуйидаги

ҳуқуқбузарликлар бўйича профилактик фаолияти белгиланган:

коррупция ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун шароит яратувчи

ҳуқуқбузарликлар профилактикасида – коррупцияга қарши курашиш бўйича

профилактика чора-тадбирларини, шу жумладан, кадрларни танлаш ва

жойлаштириш мониторингини, мансабдор шахсларнинг молиявий назоратни

таъминлашга қаратилган чекловлар ва махсус талабларга риоя қилиш бўйича

тизимли ишларни режалаштиради ва амалга оширади;

ҳаёт ва соғлиққа, жамоат тартибига ва жамоат ахлоқига қарши

ҳуқуқбузарликлар профилактикасида – аҳоли пунктлари кўчалари ва ҳовли

ҳудудларини тўғри ёритишни ташкил этиш чораларини кўради, ички ишлар

органларининг таклифига биноан фуқаролар кўп бўладиган жамоат

жойларини, ҳуқуқбузарликлар энг кўп содир бўладиган жамоат жойларини

ички ишлар органлари томонидан назорат қилинадиган видеокузатув

тизимлари ва авария алоқаси воситалари билан жиҳозлаш чораларини кўради,

Минск шаҳри ва вилоят марказларида йўналишли транспорт воситалари ва

6

Закон Республики Беларусь от 4 января 2014 года №122-З Об основах деятельности по профилактике

правонарушений // https://base.spinform.ru/show_doc.fwx?rgn=64951.


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 2, ISSUE 7, 2024. JULY

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869

33




чорраҳаларни бошқариш маркази ўртасидаги алоқани автоматлаштирилган

ҳаракатни бошқариш тизими орқали таъминлаш чораларини кўради,

фуқароларнинг бўш турган уйларга, биноларга, иншоотларга, турар-жой

бинолари, бино ва иншоотларнинг ертўлалари ва чордоқларига рухсатсиз

киришининг олдини олиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга

оширади;

фавқулодда вазиятларнинг юзага келиши ва уларнинг натижасида

одамларнинг ўлимига олиб келадиган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

бўйича – тегишли орган ва муассасалар билан ҳамкорликда ёнғинлар ва бошқа

фавқулодда вазиятлар ҳамда улар оқибатида ҳалок бўлиш ҳолатларининг

олдини олишга қаратилган профилактика тадбирларини амалга оширилади,

турар-жой мажмуаларида уларни лойиҳалаш ва қуришда ҳар бир хонадонга

битта автотранспорт воситалари учун тўхташ жойларининг ҳисобга олиниши

ва қурилиши ташкил этади;

оилавий зўравонликлар профилактикасида - ички ишлар органлари,

соғлиқни сақлаш органлари, таълим муассасалари, меҳнат, бандлик ва

аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари, ижтимоий хизмат кўрсатиш

муассасалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда оиладаги

зўравонликлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва шарт-

шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўради, зўравонлик

қурбонларига ёрдам кўрсатиш бўйича тадбирлар ташкил этади, ички ишлар

органлари, таълим муассасалари, меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда

оиладаги зўравонликнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини амалга

оширади, оиладаги зўравонликнинг олдини олиш бўйича мутахассислар

тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади,


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 2, ISSUE 7, 2024. JULY

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869

34




оилавий зўравонликдан жабрланган фуқароларга вақтинчалик бошпана

хизматларини кўрсатишни ташкил этиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

спиртли ичимликлар, гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар

таъсирида жиноят содир этилишининг олдини олиш бўйича - ички ишлар

органлари, соғлиқни сақлаш органлари, таълим муассасалари ва бошқа

ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда спиртли ичимликлар, гиёвандлик

воситалари ёки психотроп моддалар тарқалиши ва истеъмол қилинишининг

олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб боради.

Қозоғистон Республикасида эса 2001 йил 21 январда “Қозоғистон

Республикасида маҳаллий давлат бошқаруви ва ўзини ўзи бошқариш

тўғрисида”ги қонун қабул қилинган

7

.

Ушбу қонунга кўра ҳокимлар (окимлар) терроризмга қарши курашиш

комиссиялари орқали тегишли ҳудудларда терроризм ва экстремизмнинг

олдини олиш, шунингдек терроризм оқибатларини минималлаштириш ва

бартараф этиш бўйича тадбирларни ташкил этади, шунингдек тегишли

ҳудудларда ижтимоий характердаги фавқулодда вазиятларнинг олдини

олишда, шунингдек уларнинг оқибатларини минималлаштириш ва бартараф

этишда иштирок этади, хавфсизлик ва ички ишлар органлари билан

келишилган ҳолда тегишли ҳудудда жойлашган терроризмга мойил бўлган

объектлар рўйхатини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

Вилоят, республика аҳамиятига молик шаҳар, пойтахт ҳокими тегишли

маъмурий-ҳудудий ички ишлар органлари олдига тезкор-қидирув ва

процессуал фаолиятга аралашмаган ҳолда ҳуқуқбузарликларнинг олдини

олиш, жамоат тартибини сақлаш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш

7

Закон Республики Казахстан от 23 января 2001 года №148-II О местном государственном управлении

и самоуправлении в Республике Казахстан // https://base.spinform.ru/show_doc.fwx?rgn=1170


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 2, ISSUE 7, 2024. JULY

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869

35




юзасидан вазифалар қўяди ҳамда йилига бир марта ички ишлар бўлими

бошлиғининг тегишли ҳисоботларини эшитади.

Қозоғистон Республикасининг ушбу тажрибасининг эътиборли томони

шундаки, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ички ишлар органларнинг

муносабатлари аниқ белгилаб қўйилган. Маҳаллий давлат ҳокимияти

органлари тегишли ҳудудда умумий раҳбарликни амалга ошириши, давлат

бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига бажарилиши мажбурий

бўлган топшириқлар бериши мумкин. Аммо ҳуқуқни муҳофаза қилиш

фаолиятига хусусан жавобгарлик масалаларига аралашмаслиги лозим.

Бизнинг мамлакатимизда ҳам ҳокимларга тезкор-қидирув ҳамда

процессуал фаолиятга аралашмаган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи

органларнинг маҳаллий бўлинмаларига бажарилиши мажбурий бўлган

топшириқлар бериш ваколатини бериш лозим. Шунингдек, ҳокимларга қонун

бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган

шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги тақдимнома киритиш

ваколатини бериш мақсадга мувофиқ.

Қозоғистон

Республикасининг

2010

йил

29

апрелдаги

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунида маҳаллий

вакиллик ва ижро органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасидаги

ваколатлари алоҳида белгилаб қўйилган.

Унга кўра маҳаллий вакиллик органлари:

ҳокимнинг тақдимига биноан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

бўйича жойлардаги идоралараро комиссияларнинг шахсий таркибини

тасдиқлайди;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси харажатлари бўйича маҳаллий

бюджетларнинг ижросини тасдиқлайди ва назорат қилади;


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 2, ISSUE 7, 2024. JULY

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869

36




фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ушбу Қонун нормаларининг

бажарилишига кўмаклашиш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга

оширади. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари эса:

жойларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси субъектларининг ўзаро

ҳамкорлигини таъминлайди;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси билан шуғулланувчи фуқаролар ва

ташкилотларнинг ҳисобини юритади, фуқаролар ва ташкилотларни жамоат

тартибини муҳофаза қилишга жалб этиш чораларини кўради, уларни

рағбатлантириш турлари ва тартибини белгилайди;

аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашади;

маҳкумларни жазони ижро этиш тизими муассасаларига ишга

жойлаштиришга кўмаклашади;

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси

бўйича

идоралараро

комиссияларнинг шахсий таркибини тегишли маҳаллий вакиллик органларига

тасдиқлаш учун киритади ва уларнинг фаолиятини таъминлайди;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими ташкилотларини ташкил

этиш ва фаолият юритишини таъминлайди;

махсус ижтимоий хизматларга муҳтож шахсларга махсус ижтимоий

хизматлар кўрсатишни ташкил қилади;

ҳуқуқбузарликлар содир этилишига ёрдам берадиган сабаблар ва

шартшароитларни бартараф этиш чораларини кўради

8

.

Бизнинг назаримизда Қозоғистон Республикасининг ушбу тажрибаси

ҳам эътиборга молик. Чунки, маҳаллий вакиллик ва ижро органлари гарчан

8

Закон Республики Казахстан от 23 января 2001 года №148-II О местном государственном управлении

и самоуправлении в Республике Казахстан // https://base.spinform.ru/show_doc.fwx?rgn=1170


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 2, ISSUE 7, 2024. JULY

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869

37




ягона институт бўлсада аслида ўз ваколатларини бир-биридан мустақил

амалга оширади. Шунингдек, уларнинг маъмурий имкониятлари ҳамда

ресусрлари ҳам бир-биридан фарқ қилади.

Шунингдек,

Қозоғистон

Республикасида

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси бўйича идоралараро орган ҳукумат ҳузурида, уларнинг

ҳудудий бўлимлари эса маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳузурида

ташкил этилади. Шу сабабли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

ҳуқуқбузарликлар профилактикасини мувофиқлаштирувчи асосий субъект

ҳисобланади

9

.

Қирғиз Республикасининг 2008 йил 29 майда “Маҳаллий ўзини ўзи

бошқариш ва маҳаллий давлат маъмурияти тўғрисида”ги қонунида вилоят ва

туман маҳаллий давлат маъмуриятининг ваколатлари алоҳида белгилаб

қўйилган

10

.

Вилоят ва туман даражасидаги давлат ҳокимияти органларининг

ваколатлари фавқулодда вазиятлар, табиий офатлар ва уларнинг оқибатларини

бартараф этишда иштирок этади, шунингдек, фуқароларнинг, шу жумладан

вояга етмаганлар ҳуқуқларига риоя этилиши устидан назоратни амалга

оширади.

Бу ерда эътиборли томонида шундаки, вояга етмаганларнинг

ҳуқуқларига амал қилиниши устидан назоратни амалга ошириш бўйича

маҳаллий давлат органларининг ваколатлари белгилаб қўйилган. Ўзбекистон

Республикасининг 2008 йил 7 январдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари

тўғрисида”ги қонунида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бола

9

Закон Республики Казахстан от 29 апреля 2010 года №271-IV ЗРК О профилактике правонарушений

// https://base.spinform.ru/show_doc.fwx?rgn=31100

10

Закон Кыргызской Республики от 29 мая 2008 года №99 О местном самоуправлении и местной

государственной администрации // https://base.spinform.ru/show_doc.fwx?rgn=23138


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 2, ISSUE 7, 2024. JULY

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869

38




ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари белгиланмаган. Ҳолбуки,

болаларнинг ҳуқуқлари амалга оширилиши ва уни таъминлашда маҳаллий

давлат ҳокимияти органлари муҳим маъмурий ресусрларга эга ҳисобланади.

Шу сабабли бола ҳуқуқларини таъминлашда маҳаллий давлат ҳокимияти

органларининг ваколатларини аниқ белгилаб қўйиш лозим.

Қирғизистон Республикасида вилоят давлат ҳокимияти раҳбари -

ҳокимнинг (губернатор), шунингдек давлат давлат ҳокимияти раҳбари - ҳоким

(оким) давлат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўзларига қарашли

ҳудудда ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, давлат

чегараларини қўриқлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат

қилади. Аммо судьялар, прокурорлар, давлат миллий хавфсизлик органининг

ҳудудий бўлинмалари раҳбарларини лавозимидан мустақил четлата олмайди.

лекин улар ўз вазифаларини самарали бажара олмаганда уларни лавозимидан

озод қилиш тўғрисида юқори турувчи органларга тақдимнома киритади.

Қирғиз Республикасининг 2021 йил 5 майда “Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси асослари тўғрисида”ги қонунида ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси субъектига ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга

оширишга ваколатли давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти

органлари кириши қайд этиб ўтилган

11

.

Қирғиз Республикасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича

қўшма режалар тузилади ва амалга оширилади. Унга кўра муайян ҳудудда

жиноят содир этилишининг олдини олиш бўйича олдиндан режалаштирилган

чора-тадбирлар мажмуи айнан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

томонидан тасдиқланади.

11

Закон Кыргызской Республики от 5 мая 2021 года №60 Об основах профилактики правонарушений

// https://base.spinform.ru/show_doc.fwx?rgn=132549


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 2, ISSUE 7, 2024. JULY

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869

39




Шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси доирасида маҳаллий

давлат ҳокимияти органлари ўз ҳудудида қуйидагиларни амалга оширади:

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси субъектлари ишига умумий

раҳбарликни амалга оширадилар ва ўз ваколатлари доирасида тегишли

қарорлар қабул қиладилар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;

жамоат профилактика марказлари фаолиятини ташкил этади ва уларга

раҳбарлик қилади, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлайди;

бошқа профилактика субъектлари билан биргаликда ўз ҳудудида

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича қўшма режа ва дастурларни

тасдиқлайди ва амалга оширади, уларнинг бажарилиши юзасидан масъул

шахсларнинг ҳисоботларини эшитади;

ижтимоий-иқтисодий ривожланиш режаларида ҳуқуқбузарликларнинг

олдини олиш чора-тадбирларини назарда тутади;

фаолияти ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича чора-

тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган нодавлат нотижорат

ташкилотларини ижтимоий буюртма бериш, грант ёрдами ажратиш,

шунингдек бошқа молиялаштириш манбаларини йўналтириш орқали

ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб қилади;

ўз ваколатлари доирасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг

индивидуал режаларини ишлаб чиқади ва амалга оширишда иштирок этади

12

.

Бевосита Босқинчилик жиноятларини олдини олиш ва қарши

курашишда хорижий давлатлар тажрибаси ҳақида гап кетар экан бу борада

илғор тажрибаларни қуйидаги мамлакатларда кўриш мумкин.

12

Закон Кыргызской Республики от 5 мая 2021 года №60 Об основах профилактики правонарушений

// https://base.spinform.ru/show_doc.fwx?rgn=132549


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 2, ISSUE 7, 2024. JULY

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869

40




Хусусан, Канадада фуқароларнинг патрулликда иштирок этиши кенг

қўлланилади ва рағбатлантирилади. Фуқаролар полиция билан биргаликда

фуқаролик патрулларини ташкил қилиб, жиноятчилардан қўрқув ҳиссини

камайтириб, ўз шахсий хавфсизлик ҳиссини мустаҳкамлайди.

Баъзи ҳолларда, айниқса тунда жиноий фаолият кучайиши (криминоген

ҳудуд) аниқланса кўнгилли фуқаролар томонидан назорат постлари ташкил

этилади. Мазкур фаолият провинция ва губернаторликлар томонидан моддий,

маънавий рағбатлантирилади.

Буюк Британияда жиноий хавфсизликнинг минимал стандартлари

ишлаб чиқилган бўлиб, аҳолини полиция билан ҳамкорликга жалб қилиш

(криминоген ҳудудларда патруллик, жиноят содир этилиши юқори бўлган

ҳудудларда навбатчилик) кенг қўлланилади. Жамият аъзолари учун "полиция"

формасини (нишонлар ва хизмат гувоҳномаларисиз), радиоалоқа ускуналари,

резина таёқчалар, кишанлар ва ҳатто полиция махсус воситаларида "жанговар"

патрул учун электр шокерли қуролларни бепул бериш қўлланилади. Бу

тадбирларда иштирок этган фуқаролар кейинчалик полиция органларига

хизматга қабул қилиниши учун асосий номзод сифатида кўрилади.

Японияда шахсга қаратилган босқинчилик ва талончилик жиноятларини

кўчаларда содир этилишини олдини олиш учун ҳаракат даччиклардан

фойдаланар экан. Жиноятчи қаерга қочса ўша датчиклар орқали чироқлар

ёниб, унинг сўнги ҳаракатланган йўналиши кўрсатади.

АҚШ давлатида босқинчилик жинояти (айниқса банк, катта савдо

жойлари, пул айрбошлаш шахобчалари) бўлган тақдирда ички (полиция

тизими билан боғлиқ барча йўналишлар) ва ташқи ҳалқа (миллий гвардия,

ҳарбийлар, денгиз полицияси, ФҚХ) ходимлари иштирок этади. Ушбу махсус

хизмат отлар жиноятчини қўлга олишда рация тўлқинларини битта частотага


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 2, ISSUE 7, 2024. JULY

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869

41




ўтказиб, барча ходимлар жиноятчи ҳаракатланаётган йўналишлардан бохабар

бўлиб туради. Шунингндек, полиция ходимларига мотивация бўлиши учун,

ходимлар бурчаги бўлиб, унда ходим нечта жиноят очганлигини унинг

портрети остида акс эттирилади.

Хулоса ўрнида шуни белгилаб ўтиш мумкинки, босқинчилик

жиноятининг олдини олиш унга қарши курашиш борасида ривожланган

хорижий малакатларнинг илғор тажрибаларига таяниб, улардаги самарали

механизмларни миллий қонунсиликка тадбиқ этиш орқали эришиш зарур

аҳамият касб этади дейиш мумкин.