Ўзбекистонда ер бозори шаклланишининг институционал асослари

  • Национальный исследовательский университет "Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства"
  • Национальный исследовательский университет "Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства"
CC BY f
57-75
6
1
Поделиться
Алтиев, А., & Убайдов , М. (2023). Ўзбекистонда ер бозори шаклланишининг институционал асослари . Устойчивые направления управления земельными ресурсами в Узбекистане: проблемы и решения, 1(1), 57–75. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/land-management/article/view/23665
А Алтиев, Национальный исследовательский университет "Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства"

доктор экономических наук, профессор

М Убайдов , Национальный исследовательский университет "Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства"

руководитель Агентства по управлению государственным имуществом

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбекистонда тегишли институционал асослар ва етарли даражада ишлайдиган тартибга солиш тизимига эга кўчмас мулк бозорини яратиш мамлакатдаги ишбилармонлик муҳити ва иқтисодиётдаги инвестиция фаоллигига бевосита таъсир кўрсатадиган энг муҳим вазифалардан биридир.


background image

57

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

loyihalarni ko‘rib chiqish uchun jamoat va ilmiy-texnik kengashlar, ilmiy-tadqiqot
institutlari, innovatsion markazlar, xalqaro hamkorlikni rivojlantirish zarur.

Bulardan tashqari yana bir muhim masalaga e’tiboringizni qaratmoqchiman.

Bugungi kunda yer resurslari to‘g‘risidagi fan O‘zbekistonda alohida mustaqil fan
tarmog‘i hisoblanmayapti. Oliy attestatsiya komissiyasidagi tasnifga ko‘ra, yer
resurslari to‘g‘risidagi fan qishloq xo‘jaligi fanlari tarkibiga kiritilgan. Vaholanki,
yer resurslari faqat qishloq xo‘jaligi munosabatlari obyekti emas, balki fuqarolar,
sanoat, transport va boshqa infrastruktura, o‘rmon xo‘jaligi, suv xo‘jaligi, tabiatni
muhofaza qilish, sog‘lomlashtirish, rekreatsiya, tarixiy-madaniy munosabatlari
obyekti ham hisoblanadi, ya’ni yer ko‘pmaqsadli va ko‘pfunksiyali obyekt bo‘lib,
undan foydalanishning ilmiy-uslubiy asoslari ham turli-tuman hisoblanadi. Xulosa
shuki, yer resurslari haqidagi fanni alohida fan tarmog‘iga aylantirish lozim.

Foydalanilgan adabiyotlar:

1. O‘zbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi.
2. O‘zbekiston Respublikasining Yer kodeksi 2021 yil 21 apreldagi
O‘RQ–683-sonli Qonuni tahririda.
3. O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021 yil 8 iyundagi PF–“Yer
munosabatlarida tenglik va shaffoflikni ta’minlash, yerga bo‘lgan huquqlarni
ishonchli himoya qilish va ularni bozor aktiviga aylantirish chora-tadbirlari
to‘g‘risida” 6243-sonli Farmoni.
4. O‘zbekiston Respublikasining “Yer uchastkalarini kompensatsiya evaziga
jamoat ehtiyojlari uchun olib qo‘yish tartib-taomillari to‘g‘risida”gi 2022 yil 29 iyun
O‘RQ–781-sonli Qonun.
5. Altiev A.S. Yer resurslaridan foydalanish tizimini tartibga solish
muammolari. Monografiya. Toshkent, Fan, 2018 y.

ЎЗБЕКИСТОНДА ЕР БОЗОРИ ШАКЛЛАНИШИНИНГ

ИНСТИТУЦИОНАЛ АСОСЛАРИ

Алтиев А.C.–

Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, “ТИҚХММИ” МТУ,

Убайдов М.–

Давлат мулкини бошқариш агентлиги бошқарма бошлиғи

Ўзбекистонда тегишли институционал асослар ва етарли даражада

ишлайдиган тартибга солиш тизимига эга кўчмас мулк бозорини яратиш
мамлакатдаги ишбилармонлик муҳити ва иқтисодиётдаги инвестиция
фаоллигига бевосита таъсир кўрсатадиган энг муҳим вазифалардан биридир.
Қолаверса, кўчмас мулк бозорининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
ва бу соҳада давлат томонидан тартибга солиш самарадорлигини ошириш, бу


background image

58

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

борадаги ишларга ортиқча маъмурий аралашувни бартараф этиш зарурлиги
билан боғлиқ қатор вазифаларни ҳал этиш зарур.

Ер бозорининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш соҳасида

қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш зарур:

кўчмас мулкдан рухсат этилган фойдаланиш бўйича шаҳарсозлик

қоидаларини белгилаш мақсадида аҳоли пунктлари ва бошқа ҳудудлар
ерларини ҳудудий зоналаштиришни якунлаш;

республика субъектлари ва туман ерлари чегараларини жойларда

белгилаш жараёнини якунлаш;

ахборот базаси сифатида шаҳарсозлик ҳужжатлари кадастрини яратиш;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у билан тузилган битимларни
давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини такомиллаштириш;

давлат ер кадастри ва ер тузиш кадастри ва шаҳарсозлик ҳужжатлари

билан ахборот ўзаро алоқаси доирасида тегишли ишлаб чиқариш
инфраструктураси – транспорт коммуникациялари, газ, ичимлик суви,
иссиқлик таъминоти, электр, алоқа билан таъминланган жойларда саноатни
ривожлантириш учун бўш ерлар реестрини яратиш;

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаларига

ҳуқуқлар беришни соддалаштириш;

ер участкасига ва унда жойлашган биноларга (иншоотларга) бир

вақтнинг ўзида мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказишни назарда тутувчи ягона
кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий тушунчасини қонун ҳужжатларида қайд
этиш;

ер участкаси гарови остида бўлажак қурилишни кредитлаш

имкониятини яратиш мақсадида ер участкаларини мулкка ёки узоқ муддатли
ижарага беришни дастлабки рўйхатдан ўтказган ҳолда асосан рақобатдош
тарзда таъминлашга изчил ўтиш;

ер участкаларига эгалик ҳуқуқини уларда жойлашган кўчмас мулк

эгаларига ўтказиш жараёнини якунлаш;

корхоналарнинг сотиб олиш учун ажратиладиган ўз маблағлари

миқдорини камайтириш мақсадида мулкдор-корхоналарга ер участкаларини
сотиб олишда бўлиб-бўлиб тўлаш механизмларини жорий қилиш;
ернинг табиий хусусиятларини сақлаш ва тиклашга қаратилган ер
ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш устидан самарали
назоратни ташкил этиш ва бошқалар.

Ер бозорини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш

соҳасида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш зарур:


background image

59

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

лойиҳа ҳужжатларини давлат экспертизасининг ҳар бир тури бўйича

комплекс субъектларни, уларни амалга ошириш муддатларини қонунчилик
билан белгилаш;

ер ва кўчмас мулкни тасарруф этиш функциясини турли идоралар

ваколатларидан чиқариб ташлаш, бундан давлатнинг мулкдор сифатидаги
вакили мустасно;

тартибни соддалаштириш ва кичик тадбиркорлик субъектларининг

давлат ва коммунал кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича аукционларда
тенг киришини таъминлаш.

Бозор инфраструктураси ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасидаги

боғлиқликдир ва шунинг учун у иқтисодиётга катта таъсир кўрсатади. бу
тушунча хилма-хил бўлиб, унинг моҳиятини товар ва бошқа бозорларнинг
нормал фаолият юритишини, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг
ўзаро ҳамкорлигини ва самарали хизмат кўрсатишини таъминловчи
муассасалар, ташкилотлар, давлат ва тижорат корхоналари йиғиндиси
сифатида белгилаш мумкин. Ривожланган бозор инфраструктураси
вақтинчалик товар тақчиллигини тезда ҳал қилиш имконини беради, чунки
ахборот, хизмат кўрсатиш, банк, суғурта ва бошқа хизматлар комплексида
самарали инвестиция муҳитини яратиш ва талабни қондиришга ёрдам беради.

Бозор иқтисодиёти шароитида ер муносабатларини ислоҳ қилиш

асосидаги ерга бўлган мулкчилик шаклларининг ўзгариши ва унга мос
равишда ер бозорини шакллантириш муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг миқёсдаги ислоҳотлар ерга бўлган
мулкчилик, яъни маълум даражада ер бозорини шакллантириш ва жорий
этишга олиб келди. Лекин мамлакатимизда бу жараён аниқ тизимсиз ва
беқарор равишда бўлиб, иқтисодий ўсиш суръатларига тўлиқ жавоб
бермаяпти. Республикамизнинг табиий-иқлим шароитлари, халқимизнинг
этник ва миллий ҳамда анъанавий урф-одатлари ҳам ердан фойдаланиш
муносабатларида ўз аксини топган. Ер бозорини республика ва минтақалар
даражасида шакллантириш ҳамда ташкил этишнинг илмий-услубий жиҳатдан
асосланмаганлиги ва унинг аҳолини иқтисодий-ижтимоий шароитларига
таъсири ўрганилмаганлиги ҳам муаммонинг ўткирлигидан далолат беради.

Ер ислоҳотининг самараси ва ривожига тўсиқ бўлган муаммолардан

бири ер участкасига бўлган мулкчилик шаклларига оид ҳуқуқларнинг ному-
каммаллиги ҳисобланади. Бу эса, ер бозори орқали бюджет даромадларини
кўпайтириш, ер бозори соҳасида давлат бошқарувида ягона тартибни ўрна-
тиш, ердан фойдаланиш бўйича ижара ҳақини белгилашда оқилона услуб-
ларни ишлаб чиқиш имконини бермаяпти. Ер баҳолаш ишларини давлат


background image

60

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

органлари томонидан бажарилиши асосан қишлоқ хўжалиги ер турларида
амалга ошириб келинмоқда. Лекин ноқишлоқ хўжалик ер турларини баҳолаш-
нинг, айниқса, кўчмас мулк объектлари жойлашган ер участкаларининг баҳоси
тўғрисида ҳозиргача маълумотлар деярли йўқ.

Ернинг бозор қийматини аниқлашда ердан фойдаланиш эвазига олина-

диган қўшимча қийматни ва унинг тақсимоти масалаларининг илмий асос-
ланган услубларини ишлаб чиқиш ҳам ҳозирги даврнинг долзарб муаммола-
ридан ҳисобланади. Ер бозорини минтақавий шакллантириш бўйича илмий-
услубий ёндашув ҳамда амалий ечимлар, ер фондининг тежамкор тақсимот
услублари, қулай ер солиғи тизимини жорий этиш, ердан фойдаланишдан
олинадиган давлат бюджет даромадлари, ер ижараси ва хўжалик юритишнинг
замонавий шаклларини жорий этиш мамлакатимиз ер ресурсларидан янада
самарали фойдаланиш йўналишларини белгилаб беради.

Ер бозорини шакллантиришда давлат ва ердан фойдаланувчи субъ-

ектлар ўртасида адолатли иқтисодий муносабатларни ўрнатиш бўйича энг
қулай услубларни қўллаш ҳар бир ердан фойдаланувчи субъектга бирикти-
рилган ер участкасидан мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланишга замин
яратади. Демак, мамлакатимизда бозор иқтисодиёти шароитида амалга оши-
рилаётган туб умумиқтисодий ва аграр ислоҳотларни ҳаётга татбиғи, иқтисо-
диёт тармоқларининг истиқболдаги равнақи, ер танқислиги муаммоларининг
кескинлиги, ер участкаларини хусусийлаштириш асосида ер бозорининг
илмий-методологик асосларини яратиш энг долзарб муаммолардан бири
ҳисобланади.

Жаҳон иқтисодиёти тажрибасида ер бозорини тартибга солиш борасида

бой тажриба, усул ва илғор технологияларни қўллаш даражасига эришилгани
маълум. Ер бозорини шакллантиришнинг илмий-услубий асосларини ишлаб
чиқиш, ерни олди-сотди шакллари ва услубларини қўллаш, ер участкасини
хусусийлаштириш, бу жараённи инвестициялаш, ипотека кредитлаш, ерга
эгалик қилиш ва фойдаланишга оид қимматбаҳо қоғозлар билан муомала
қилишда кенг қамровли рағбатлантириш заруриятлари ҳам муаммонинг дол-
зарблигини белгилайди. Бунда:

иқтисодиёт тармоқларида ислоҳотларни янада эркинлаштириш шаро-

итида ер бозорининг минтақавий шаклланиши ҳамда унинг иқтисодий
ривожланишининг назарий асосларини тадқиқ этиш;

ер бозорининг моҳияти ва иқтисодий-ижтимоий аҳамиятини асослаш;
ер бозорини шакллантиришда ривожланган давлатлар тажрибасини

ўрганиш;

ерларни хусусийлаштириш ва ер бозори жараёнини таҳлил қилиш;


background image

61

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

ернинг бозор қийматини аниқлашда ер кадастри маълумотларидан фой-

даланиш услубларини такомиллаштириш;

минтақавий шароитларда ер участкасининг меъёрий баҳоси ва бозор

қийматини аниқлаш услубини такомиллаштириш;

ерга бўлган мулкчилик ва хўжалик юритиш янги шаклларининг аҳамияти

ҳамда ўрнини аниқлаш;

ернинг бозор қийматини аниқлашда қўшилган қиймат тақсимоти тарки-

бини асослаш;

ер участкасининг меъёрий (иқтисодий) баҳосини аниқлаш услубини

такомиллаштириш;

ер бозорининг вужудга келиши, шаклланиши ва жорий этилиш қону-

ниятларини тадқиқ этиш, иқтисодий моҳиятини ва ўзига хос хусусиятларини
аниқлаш;

мамлакатимиз минтақаларида ер бозорининг истиқболдаги ривожлани-

шини илмий жиҳатдан асослаб бериш;
илғор чет эл тажрибаларини ўрганиш асосида Ўзбекистон минтақа-
ларида ер бозори муносабатларини давлат томонидан бошқаришни тако-
миллаштириш моделини ишлаб чиқиш каби долзарб вазифаларни ҳал қилиш
лозим.

Ушбу вазифалар бевосита ер бозори шаклланиши ва ривожланишининг

асосий йўналишларини ўзида тўлиқ акс эттиришини таъкидлаган ҳолда
юқорида

келтирилган

вазифаларни

иқтисодиёт

тармоқларида

ер

ресурсларидан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш нуқтаи назаридан
таҳлилларни амалга оширилиши ҳам ердан фойдаланишнинг бозор
тамойилларига мос механизмини жорий этиш учун асосий манба бўлиб хизмат
қилади. Ер бозори – ер ресурсларини қайта тақсимлаш ва ердан фойдаланиш
ҳуқуқини амалга ошириш механизмлари йиғиндисидир.

Мамлакат ер фондининг бир қисмигина бозор товари ёки олди-сотди

объекти бўлади. Ер ресурсларининг каттагина қисми бозор товари эмас, у
шунингдек, бозор иқтисодиёти ривожланган давлатларда ҳам давлат ва
маҳаллий ҳокимият мулки ҳисобланади. Ер бозори айланмасига кирмаган
ерлар қуйидагилар: алоҳида аҳамиятга (қийматга) эга ерлар (қўриқхоналар,
миллий боғлар ва бошқалар), умумий мақсадларда фойдаланиладиган ерлар
(кўчалар, майдонлар, парклар ва бошқалар), махсус, яъни алоҳида мақсад-
ларга мўлжалланган ерлар (мудофаа), ишлатилмаётган ёки ишлатиб бўлмай-
диган ерлар (ўзлаштириш қийин, заҳарланган, ифлосланган).

Ер бозори бошқа бозорлардан фарқ қилади. Ер бозорининг асосий

хусусиятларини кўриб чиқамиз. Жумладан, ер бозорида ер участкаси ўзига хос


background image

62

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

товар ҳисобланиб, у ноанъанавий хусусиятларга эга. Ер участкаси олди-сотди
объекти бўлиб, унинг шаклий тавсифи, жойлашган ўрни, чегараси ва ҳуқуқий
ҳолатлари билан бир биридан кескин фарқ қилади. Шу сабабдан ер бозорида
икки айнан ўхшаш товар, яъни бир хилдаги ер участкаси мавжуд эмас.
Шунингдек, ҳар бир ер участкасининг олди-сотди жараёнини амалга
оширишда алоҳида талабларга амал қилинади. Бундай талабларга мулк
объектини давлат рўйхатидан ўтказиш ва бошқалар киради.

Ер бозори давлат бошқарувининг асосий ва ҳажмдор объекти

ҳисобланади. Ҳамма давлатларда ер участкаларининг олди-сотдисини амалга
оширишда турли хил чекловлар мавжуд. Айниқса, қишлоқ хўжалиги ерлари
билан боғлиқ бўлган олди-сотдилар жиддий бошқарувга учрайди.

Ер бозорининг бошқа бир тавсифи – олди-сотди жараёнининг узоқлиги

ёки давомийлигидир, объектларнинг ностандартлиги, олди-сотдини расмий-
лаштиришнинг мураккаблиги, сотувчи ва харидорни қидириб топиш ва олди-
сотдини амалга ошириш кўп вақтни талаб қилади. Ер – энг кам сотиладиган
объектлардандир. Ер бозори – очиқ (шаффоф) бозор эмас. Бу бозордаги
маълумотни олиш қийин, у хусусий характерга эгадир. Аниқ бир олди-сотди
баҳосида ҳар доим ҳам товар ҳақидаги тўлиқ маълумот акс эттирилмайди.
Одатда мавжуд товарнинг фақатгина оз қисмигина бозор айланмасида ишти-
рок этади. Амалда ривожланган давлатларда ҳам ҳар йили мавжуд ер
участкала-ридан фақат 2-3% билан олди-сотди амалга оширилади.

Ер бозори маҳаллийлашгандир. Маҳаллий, яъни худудий бозорлар

объектларнинг ўзига хос хусусиятлари, талаб ва таклифнинг катта-кичик-лиги,
олди-сотдини бажаришда махсус талабларнинг бажарилиши ва ер
участкаларидан фойдаланиш маҳаллий шарт-шароитларига кўра ажра-либ
туради. Юқоридаги фикр-мулоҳазалар асосида ер бозорининг асосий
хусусиятларини умумий ҳолда қуйидагича тавсифлаш мумкин:

ер товари (капитали)нинг ностандартлиги;
сотиш ва сотиб олиш объектларининг амалдаги жойлашуви ва уларнинг

ҳуқуқий ҳолатлари бўйича индивидуал тавсифга эга бўлиши;

кўчмас мулк объектларининг давлат рўйхатига олиниши;
ер участкасининг давлат томонидан тартибга солиш объекти эканлиги;
ер участкасини олди-сотди жараёнларидаги турли чекловларнинг

мавжудлиги;

ер участкасида олди-сотди жараёнларининг узлуксиз давом этиши;
ернинг объектлиги;
ер бозоридан маълумотлар олишнинг мураккаблиги ва шахсий

харажатларга эга бўлиши;


background image

63

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

сотиш баҳоси ҳақида аниқ ва доимий равишда тўлиқ маълумот

берилмаслиги;

товар сифатида ер фондининг бозорга қўйилиши ва у тўғрисидаги тўлиқ

маълумотлар берилмаслиги;

ҳудудий жиҳатдан аҳоли менталитети ва маҳаллий хусусиятлар

омилининг таъсири.

Ер қонунчилигида умумий ўхшаш жиҳатлари кўп бўлган Италия,

Португалия ва Испанияда ер участкалари майдонининг меъёрдан ортиқ
кичрайиб кетишига йўл қўймаслик учун фермер хўжалиги ўлчамининг қуйи
чегарасини белгилашга асосий эътибор берилган. Уларнинг қонунчилигида
“минимал даражадаги фаолият юритувчи хўжалик” тушунчаси қайд этилган ва
қонунчилик мазкур минимал ўлчам бузилишига олиб келиши мумкин бўлган
ер савдоси ёки ижараси билан боғлиқ ҳар қандай битимни ман қилади.

Табиий ва иқтисодий шароитларнинг турличалиги сабабли ер фермер

хўжаликлари минимал ўлчами худудий даражасида белгиланади.

Ер бозорининг шаклланиши ва ривожланиши унинг ўзига хос

хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда давлат томонидан тартибга солиб
турилишини тақозо этади. Ривожланган давлатлар тажрибасидан ҳам ушбу
жараённи кузатиш мумкин (1-расм).

Японияда ер қонунчилиги иккинчи жаҳон урушидан кейинги аграр

ислоҳотларга асосланади. Қишлоқ хўжалиги ерлари майдонларининг ўта чек-
ланганлиги ва шаҳарларнинг йириклашувини ҳисобга олиб, ҳукумат қишлоқ
хўжалик ерларини муҳофаза қилиш бўйича қатъий сиёсат олиб бормоқда.

Ердан

фойдаланиш бўйича

Қишлоқ хўжалиги, уй-жой, бино ва

иншоотлар, савдо шахобчалари ва

бошқалар

Ҳуқуқий ҳолати бўйича

Мулк, ижара ва гаров ҳуқуқлари

Бозор иштирокчилари

таркиби бўйича

Сотувчи сифатида давлат ёки маҳаллий

ҳокимият органлари ва бозорда
сотувчи ҳамда ҳаридор хусусий

мулкдорлар сифатида иштирок этади

Ер участкасидаги

қурилиш бинолари

мавжудлиги бўйича

Қурилиши тугалланган ёки

тугалланмаган ер участкалари


background image

64

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

Худудий белгиси бўйича

Давлат, заҳира ерлари минтақавий,

вилоят, маъмурий туман (шаҳар)

ҳудудлари

1-расм.

Ер бозорининг турли мезонлар бўйича таснифи

Ерга мулкчилик ва унинг ижараси бўйича ўзгаришлар ҳукумат розилиги

билан амалга оширилади ва фақат қуйидаги ҳолларда берилади:

а) ер эгаси эгалик қилаётган ёки ижарага олган ерни ўз кучи билан ишлов

берганда;

б) фермер ёки унинг оила аъзоларидан бири мазкур фермада доимий

тартибда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланганда;

в) ижарага олинган умумий ер майдони 0,5 гектардан кам бўлмаслиги

(Ҳоккайдода 2 гектар) ёки ундан кўп бўлиши лозим, интенсив асосда ишлаб
чиқаришни ташкил этиш ҳоллари бундан мустасно;

г) фермер бутун майдонда самарали ишлаб чиқаришни юритиш учун

етарли малака, молиявий ва бошқа имкониятларга эга бўлиши ҳамда фермада
доимий яшаши лозим.

Мустақил давлатлар ҳамдўстлигида ҳам ер бозорини шаклланиш жара-

ёни давлат томонидан тартибга солиш орқали амалга оширилмоқда. Хусусан,
Россияда ер бозорининг шаклланиши, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерла-
рида, бошланғич босқичида турибди. Ер участкаси билан боғлиқ турли ҳил
шартлар амалга оширилади: олди-сотди, ижара, гаровга қўйиш (бериш), ҳадя
қилиш, мерос. Ҳозирги пайтда давлат ер фондининг 4%ини ташкил қилувчи
ер участкалари билан олди-сотди ишлари ҳар йили амалга оширилади. Буларга
мерос қолдириш, ҳадя қилиш киради. Бундан ташқари шартномаларнинг катта
қисмини давлат ерлари билан қилинган шартномалар ташкил қилади.

Ҳозирги вақтда ер бозорида икки асосий сотувчини кўриш ажратиш

мумкин: давлат ва маъмурий туман (шаҳар) органлари, жисмоний ва юридик
шахслар – кўчмас мулк ер эгалари. Давлат ва маъмурий ҳокимият органлари
ер участкасини хусусийлаштиришга ва ижарага беради. Бу каби сотувчилар
бирламчи деб аталувчи бозорни шакллантиради. Бозордаги бундай
шартномалар кўп бўлиб, ер участкалари билан амалга оширилаётган
шартномаларнинг 90%ини ташкил этади. Сотув норматив баҳо билан амалга
оширилади (2 – расм).

Ер бозорини бошқа кўринишда ҳам тавсифлаш мумкин. Бунда ер

участкаси ва ундаги бино-иншоотларни, уларнинг ҳажми ҳамда бошқа кўрсат-
кичлар бўйича инобатга олиш зарур бўлади. Маълумки, ер участкасининг
олди-сотдиси унинг меъёрий қиймати асосида амалга оширилади ва натижада
бу бозор тамойилларига мос келмайди. Олди-сотди ва баҳони шакллантириш


background image

65

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

механизмида сотиб олувчилар ўртасидаги рақобат деярли ҳисобга олинмайди.
Давлат ва бошқарув органларининг ер участкаларини ижарага беришдаги
ижара ҳақи ҳам бозор муносабатларига мос эмас. Бу билан давлат ва маҳаллий
бошқарув органларининг ерларини олди-сотди жараёнида ер бозорининг
асосий функцияси бузилади ва ер участкаси манфаатдор (самарадор) эгасига
етказилмайди.

Олди-сотди жараёнида сотувчилар орасида хусусий ер участкаси

мулкдорларининг сони камчиликни ташкил қилади. Хусусий мулкдорлар
йиллик ер участкаси олди-сотди айланмасининг 1%ни ташкил қилади. Бунинг
асосий қисмини уй-жой қурилиши учун мўлжалланган томорқа хўжалиги ва
боғдорчилик

2-расм.

Ер бозорига давлат томонидан таъсир кўрсатишнинг асосий турлари

Назорат турлари

Асосий мақсад

Мамлакатлар

Ер олди-сотди ва

ижарасини тартибга

солиш

Ерни фақатгина малакали
(тайёргарлик даражаси ва

тажрибаси, яшаш жойи,

қишлоқ хўжалиги асосий

даромад манбаи ва ҳ.к.)

фермерлар томонидан сотиб

олинишини таъминлаш

Дания, Германия, Япония

Ерларнинг ўта

марказлаштирилишига йўл

қўймаслик

Дания, Германия, Янги

Зеландия, Швейцария,

Испания, Франция

Ерларнинг ўта майдалашиб

кетишига йўл қўймаслик

Дания, Германия, Ирландия,

Италия, Япония, Португалия,

Испания, Швейцария,

Нидерландия, Норвегия

Малакали фермерларни

доимий яшаш жойларидан

кўчиб кетишига йўл

қўймаслик

Норвегия

хўжаликлари ер бозорининг асосий кўрсаткичларини ташкил этди. Юқорида
қайд этилган бозорнинг ривожланиши, авваламбор, ушбу тоифа-даги ерларга
бўлган барқарор талаблардан келиб чиққан ҳолда шаклланган. Қишлоқ
хўжалиги тармоғида эса шахсий манфаатлар учун фойдаланиладиган ер
бозори шаклланган.

Бунда бозор муносабатлари баҳони шакллантириш механизмларига

таянган ҳолда олиб борилади. Шу билан бирга баҳо тўғрисидаги аниқ ахбо-рот
йўқлиги кўзга ташланади. Биринчидан, ҳамма олди-сотди битимларининг


background image

66

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

статистикаси олиб борилмайди. Иккинчидан, ер участкасининг ҳақиқий
баҳоси, шунингдек, сотувчи ва олувчи қайд этилмайди.

Ер участкасининг битимдаги ва бозор қиймати ўртасидаги тафовут ер

бозорининг шаклланишига асосий тўсиқ бўлиб келмоқда. Ушбу бозорнинг
ривожланмаслигининг асосий сабаби институционал чегаранинг, жумладан,
маъмурий чегараланиш (тўсиқ) ва маҳсулот ишлаб чиқарувчи мавжуд ер
участкасига бўлган талабнинг йўқлигидир. Кўп ҳолларда ер участкасига
бўлган талабнинг йўқлиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотига бўлган талаб ва
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг даромадлигига боғлиқ бўлиб қолган.

Ўзбекистонда ҳам бошқа давлатлар сингари ер бозорининг ўзига

хослиги, минтақавий бир хилда эмаслиги кўзга ташланади. Турли
ҳудудлардаги ер бозорида тузилган битимларнинг сони, талаб ва таклифнинг
даражаси, иштирокчилар таркиби битимларни тартибга солиш ва мавжуд ер
участкаси айланмасидаги чегараланишлари билан ажралиб туради.

Ушбу мамлакат ер бозорининг хусусияти ер участкасининг яширин

айланмасини мавжудлиги билан изоҳланади. Кўпчилик ер билан боғлиқ
битимлар расмий қайд қилинмасдан тузилади. Айниқса, бу қишлоқ хўжалиги
ерларининг ижарасига тегишли бўлиб улар барча ер билан боғлиқ битимлар
статисти-касида қайд этилмайди.

Ўзбекистонда ер бозорининг ташкил этилиш асоси бозор иқтисоди-ётига

ўтишда ер муносабатлари тизимининг янги шаклларини ишлаб чиқиш-ни
талаб қилади. Лекин бу тизим муносабатларининг асосий элементи кўчмас
мулк бозори ҳамда ер бозори ҳисобланади. Маълумки ер эгалари аввал амалда
йўқ эди. Бироқ кўплаб томорқа ер эгалари бўлиб, улар аслида ер участкасига
кўп йиллардан буён эгалик қилсада, лекин эгалик ҳуқуқи ҳужжатига эга эмас
эди. 2021 йил 15 ноябрда қабул қилинган “Қишлоқ хўжалигига
мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган норма ва механизмларининг
асосий вазифаси ер майдонларини хусусий мулк сифатида сотилиши ёки
ижарага берилиши орқали иқтисодиётда ҳақиқий мулкдор, капитал
эгаларининг шаклланиши ва кўпайишига олиб келишини, энг муҳим тарихий
масалалардан бири бу – тадбиркорларнинг ўз корхонаси жойлашган ерга ҳозир
эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида эгаллаб турган ер
майдонлари, уларга мулк қилиб расмийлаштириб берилиши ва бунда ернинг
турига қараб, унинг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, ерларни корхоналарга
хусусийлаштириб берилишини таъминлашдир. Бу эса бутун дунёдагидай
тадбиркорларимиз ердан юқори ликвидли актив ва гаров объекти сифатида
фойдаланиш имкониятига эга бўладилар дэганидир. Қолаверса ушбу ҳолат


background image

67

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

давлат мулки объектларини улар жойлашган ер билан бирга, ягона мулкий
мажмуа сифатида аукцион орқали сотиш асосида бино ва иншоотларни сотиб
олган тадбиркорлар унга бириктирилган ерга ҳам хусусий мулк ҳуқуқи
асосида эгалик қилишни кафолатлайди. Шу билан бирга, якка тартибдаги
тадбиркорларга, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун, уларга
берилган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқини бериш ҳам кўзда
тутилган. Ер участкаларини хусусийлаштиришдан тушган маблағларни
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
маҳаллий бюджетларига йўналтириш кўзда тутилган, бу эса маҳаллий
ҳокимият органларининг ер участкаларини хусусийлаштиришга бўлган
қизиқишини

оширади,

шунингдек

урбанизацияни

ривожлантириш

масалаларини ҳал қилишга, шу жумладан, зарур муҳандислик-коммуникация
ва йўл-транспорт инфраструктурасини яратиш ва янгилашга ёрдам беради.
Ушбу Қонуннинг нормалари ер бозорининг шаклланиши ва ривожланишига,
кўчмас мулк бозорининг жадал ўсишига, аҳолининг кредитга лаёқатлилиги ва
мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини оширишга имкон яратади.

Ерларни ташкилотлар эгалари томонидан хусусийлаштириш икки

ёқлама таъсирга эга: макро ва микроиқтисодий даражада. Биринчи ҳолатда, бу
ерларни сотиб олиш ҳисобига давлат бюджетининг даромад қисмининг кўпа-
йиши. Шунингдек, ер бозорини фаол ҳаракатида ушбу ҳудудда инвесторлар
учун прогрессив, башорат қилиб бўладиган ва қулай шароит яратилади, чунки
уларни доимо “тегишли ер участкасига қўйилган капитал ва ҳуқуқларга қандай
кафолат бор?” каби саволлар қизиқтиради.

Ўзбекистонда ер бозорининг шаклланиш жараёнида ўзининг амалий

ечимини кутаётган қатор муаммолар мавжуд бўлиб, уларнинг ичида энг
долзарблари сифатида қуйидагиларни таъкидлаш жоиз:

меъёрий-ҳуқуқий муносабатларнинг бозор тамойилларига мос

асосларини яратилмаганлиги;

ер бозори институционал асосларининг тўлиқ шакллантирилмаганлиги;
ер бозори инфраструктураси объектларининг тўлиқ шакллантирилма-

ганлиги ва мавжудлари фаолиятининг ривожланмаганлиги;

ер бозори субъектларининг бозор муносабатларида фаолият юритишга

тайёр эмаслиги ва амалий тажриба етишмаслиги;

аҳолининг

бозор

талабларига

мос

молиявий-иқтисодий

таъминланмаганлиги кабилар.

Шунингдек, ер бозори инфраструктурасини шакллантириш ва

фаолиятини

такомиллаштиришда

асосий

эътибор

ер

бозорининг


background image

68

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

вазифаларидан келиб чиққан ҳолда унинг ташкилий-иқтисодий механизмлари
самарали фаолият юритишда асосий бўғин бўлмоғи лозим.

Ушбу ҳолатлар, авваламбор, давлатнинг тартибга солиш ролини

аниқлаш учун ер бозорининг ўзига хос вазифаларининг ташкилий-иқтисодий
моҳиятини аниқлашни тақозо этади. Шу нуқтаи назардан ҳам ер бозорининг
асосий вазифаларига қуйидагиларни киритишни мақсадга мувофиқ:

ер фондидан самарали фойдаланиш;
турли хўжалик юритиш субъектларининг ердан самарали фойдаланиш

ва барқарор фаолиятини таъминлаш;

ернинг бозор, талаб ва таклиф баҳоси ҳамда ернинг сифат ва бошқа

тавсифлари бўйича маълумотлар базасини шакллантириш;

ер фондидан самарали фойдаланиш даражасини ошириш ва фан-техника

тараққиёти натижаларини қўллашни рағбатлантириш;

ерда самарали хўжалик юритиш ва мулк шаклларини аниқлаш ҳамда

уларни табақалаштириш;

ер сотувчи ва сотиб олувчилар билан алоқаларни ўрнатиш, ерга бўлган

талаб ва таклифни ҳамда бозор баҳосини аниқлаш;

ер фонди тоифалари бўйича ерларнинг тақсимланиши ва қайта тақсим-

ланишини тартибга солиш;

ердан ер рентасининг барча турлари бўйича фойдаланишни рағбат-

лантириш;

капитал фаолиятнинг бир соҳадан бошқа соҳага ўтишини тартибга

солиш;

қишлоқ хўжалиги экинлари майдонини тартибга солиш кабилар.
Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун мамлакат миқёсида макро

муҳит яратилмоғи лозим. Шунингдек, давлат томонидан ер бозорини тартибга
солиш ва бозорнинг ўз-ўзини тартибга солишнинг ўзаро мутаносиблигига
эришиш учун ташкилий, ҳуқуқий ва иқтисодий асослар ишлаб чиқилиши
ҳамда уларнинг самарали фаолияти учун шарт-шароит яратилиши зарур.
Бундай ҳолатнинг барпо этилиши нафақат ер ресурсларидан самарали
фойдаланишни, балки иқтисодий инқирозлар даврида ҳам хўжалик юритувчи
субъектларнинг барқарор фаолият юритишларини таъминлашда муҳим омил
бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда ер бозорини
шакллантиришни давлат томонидан тартибга солиш мақсадида 3-расмда
келтирилган йўналишларга устуворлик бериш зарур. Шу нуқтаи назардан ҳам
Ўзбекистонда ер бозорининг шаклланиши ва ривожланишининг ўзига хос
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ер бозорини давлат томонидан тартибга


background image

69

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

солишнинг моделини ишлаб чиқиш зарур. Ушбу модел 4-расмдаги
йўналишлар ва усуллар (дастаклар) орқали амалга оширилиши мумкин.

Албатта, бу борада тегишли ва манфаатдор давлат идораларини инвен-

таризация босқичлари, майдони, харажатларнинг баҳоси ва кутилаётган иқ-
тисодий самара ифодаланган ҳамда ташкилий, ҳуқуқий-меъёрий, технологик,
молиявий, информацион ва бошқа турдаги таъминот билан таъминланган
манзилли ва минтақавий дастурлар ишлаб чиқишлари талаб қилинади. Мам-
лакатимиз иқтисодиётида олиб борилаётган таркибий ва институционал
ислоҳотларнинг талабига жавоб берадиган ер бозорининг қарор топиши ва
ривожланиши, давлат томонидан бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлган,
кўчмас мулк ва унинг ажралмас қисми бўлган ер бозоридаги мавжуд муам-
моларни ҳал этишга қаратилган қатор чора-тадбирларни амалга ошириш
орқали таъминланади. Ер бозорини ривожлантириш бўйича давлат сиёса-
тининг асосий йўналишлари:

ерларнинг, шу жумладан уларга боғлиқ бўлган кўчмас мулк билан бирга,

бозор оборотини ривожлантириш;

ер ва бошқа кўчмас мулк бозорлари инфраструктураларини ташкил этиш

ва ривожлантириш;

бозорни ахборотлар билан таъминлашдан иборат бўлмоғи лозим.


background image

70

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

3-расм.

Ўзбекистонда ер бозорини шакллантиришни давлат томонидан

тартибга солиш учун устуворлик берилиши зарур бўлган йўналишлар

Ўзбекистонда ер бозорини

шакллантиришни давлат

томонидан тартибга солиш

учун қуйидаги йўналишларга

устуворлик бериш зарур

давлатнинг ер сиёсати тўғрисидаги

қонунлари, меъёрий-ҳуқуқий

ҳужжатларини такомиллаштириш

ва уларга амал қилиш даражасини

ошириш

ердан фойдаланишнинг

барқарорлигини таъминлаш учун

ер участкаларини қайта сотиш ва

ижара муддатининг қисқа

муддатларини белгилаш

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган

ерларга устуворликни сақлаб

қолиш ва уларнинг ноқишлоқ

хўжалик соҳаларида фойдаланиш

учун ажратиш устидан қатъий

назорат ўрнатиш

капитални қўйиш ва ернинг баҳоси

унинг реал қийматига мос

келмаган ҳолатларда ер олди-

сотдисини таъқиқлаш

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш

самарадорлигини ердан

фойдаланиш тажрибаси ва зарур

маблағи бор мулк эгасига бериш

орқали оширишни таъминлаш

ердан самарали фойдаланаётган

хўжалик юритувчи субъектларни

молиявий ва иқтисодий қўллаб-

қувватлаш

ерга эгалик қилишнинг йирик ер

эгалари ва ер участкаларининг

майдалашиб кетишининг олдини

олиш учун юқори ва пастки

чэгараларини белгилаш


background image

71

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

4-расм

. Ўзбекистонда ер бозорини шаклланишини давлат томонидан тартибга солиш модели


Усуллари
(дастаклари)

Асосий
Йўналишлар

Ҳуқуқий асослари ва таркиби

Иқтисодий ва маъмурий механизмлари

Ўз

Р

К

он

стит

у-

ци

яс

и

Ўз

Р

Ер

ко

де

кс

и

Қ

он

ун

ла

р,

фар

м

он

ла

р

ва

қ

арор

ла

р

С

уд,

прок

ура

тура

Да

вла

т

ре

ги

ст

ри

Ма

ҳа

лли

й

ҳок

им

ият

орга

нла

ри

На

рх

ав

о

С

оли

қ

ти

зи

м

и

Ер

ка

да

ст

ри

,

ба

ҳо

ла

ш

ва

м

он

ит

ор

ин

г

Ип

отек

а

кре

ди

ти

Алоҳи

да

фао

ли

ят

тур

ла

ри

ни

бе

лги

ла

ш

Ҳу

жжа

тла

р-

ни

қ

ай

д

эт

иш

та

рти

би

Ж

ари

м

а в

а

бошқ

а

жа

зо

ла

р

1

Ерга хусусий мулкчиликнинг ҳуқуқий
кафолати

x

х

х

x

x

х

2

Ерга хусусий мулкчилик ҳуқуқини
бериш

x

х

х

x

x

х

x

3

Ер участкалари билан олди-сотди
муносабатларини ҳимоя қилиш ва
ҳуқуқий тартибга солиш

x

х

х

x

x

х

x

4

Давлат томонидан назорат
вазифаларини амалга ошириш

x

x

x

х

5 Ер бўйича тортишувларни ҳал қилиш

x

х

х

x

x

х

x

x

х

6 Атроф-муҳитни ҳимоя килиш

x

х

x

x

х

x

x

x

х

7

Рақобатни қўллаб-қувватлаш(ҳимоя
қилиш)

x

х

x

x

х

x

х

8

Ердан самарали фойдаланишни
рағбатлантириш

x

х

x

х

x

х

х

9

Қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқарувчиларини давлат томонидан
қўллаб-қувватлаш

x

х

х

x

х

x

х

10

Давлат буюртмасини бажариш
юзасидан маҳсулот турларини ишлаб
чиқаришни рағбатлантириш

х

х

х

х

x

х

11 Пул-кредит бўйича тартибга солиш

x

х

х

x

х

х

х

x

х

12 Даромадларни қайта тақсимлаш

x

х

х

х

x

х

x

х


background image

72

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

Ер оборотини ривожлантириш бўйича давлат сиёсатининг

асосий йўналишлари эса:

хусусийлаштирилиши мумкин бўлган ерлар тоифаларини

белгилаш ва кенгайтириш билан бирга обороти чекланган ва
оборотдан чиқарилган ерларни аниқлаш;

ер участкаларини хусусийлаштиришда тўловларни босқичма-

босқич амалга ошириш тизимини жорий этиш

хусусийлаштирилган корхоналар томонидан эгаллаб турилган

ер участкаларини уларнинг қийматини мазкур корхоналар устав
капиталига киритиш учун сотиб олишни рағбатлантириш
(кенгайтириш);

давлат мулкида бўлган ер участкаларини бошқариш

тизимининг уларни давлат ўз вазифаларини таъминлаш учун
бевосита фойдаланаётган ва тижорат мақсадларида фойдаланаётган
тоифаларга ажратиш йўли билан самарадор-лигини ошириш;

давлат мулкида бўлган бўш ер участкаларини асосан кимошди

ва танлов тамойиллари асосида беришга (сотишга) ўтиш;

фуқаролар ва бозорнинг бошқа иштирокчилари учун ипотека

кредитларини ривожлантириш;

давлат мулкида бўлган ерларни ижарага (субижарага) бериш

имкони-ятларини кенгайтириш;

уй-жой ва саноат қурилишлари учун ер ажратиш тартиб-

таомилларини такомиллаштириш бўлиши муҳим аҳамиятга эга.

Ер бозори инфраструктураларини ташкил қилиш ва

ривожлантириш учун:

ер участкалари ва бошқа турдаги кўчмас мулк объектлари,

шунингдек ер тузиш хизматлари бозори шаклланиши механизмини
яратиш;

давлат ер кадастрини юритиш тизимини такомиллаштириш;
солиққа тортиш мақсадида ерларни баҳолаш ишларини

такомиллаштириш;
ерга ва бошқа кўчмас мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини ва
уларнинг олди-сотдисини давлат томонидан рўйхатга олиш
тизимини соддалаштириш;

ер бозорида ҳуқуқбузарлик учун маъмурий ва жиноий

жавобгарликни жорий этиш ва бозор иштирокчилари ҳуқуқлари ва
манфаатларини ҳимоя қилишнинг фуқаролик-ҳуқуқий усулларини
такомиллаштириш масалаларини ҳал этиш орқали амалга ошириш


background image

73

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

мамлакатимизда ер бозори шаклланишининг бирламчи шартлари
бўлиб ҳисобланади.

Бозорни ахборот билан таъминлаш доирасида:
ерга ва бошқа кўчмас мулкларга эгалик қилиш ҳуқуқини,

уларнинг олди-сотдисини давлат рўйхатидан ўтказиш тизими,
шунингдек ер ва бошқа кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотларни
ўзида жамловчи давлат кўчмас мулк кадастри маълумотлари
базасини яратиш;

ер ва бошқа кўчмас мулк бозорининг барча иштирокчилари ва

давлат органлари томонидан ягона республика стандартлари ва
дастурий-техник комплексларнинг параметрларини, маълумотлар
айирбошлаш шаклларини, классификаторларни, технологик тартиб-
таомилларни жорий қилиш ва мажбурий қўллаш;

Ўзбекистон

Республикаси

фуқаролари

ва

юридик

шахсларининг кўчмас мулк объектлари ва уларга эгалик қилиш
ҳуқуқлари тўғрисидаги маълумот-ларни олиш имкониятларини
кенгайтириш;

замонавий

технологиялардан

фойдаланган

ҳолда

ер

участкалари ва бошқа кўчмас мулклар тўғрисидаги ахборотлар
базасини яратиш, шунингдек ахборотлар ва маълумотлар базасини
ҳимоялашни ташкил этиш тадбирларини амалга ошириш лозим деб
ҳисоблаймиз.

Юқоридагилардан ташқари “Ўзбекистонда ер айланмаси

тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш ва ушбу қонунда:

ердан ер ижараси, ер эгалиги ва ер мулки шаклларида

фойдаланиш;

ер ижараси ва ер эгалиги ҳуқуқларини сотиш ва сотиб олишга

рухсат бериш ва уларнинг иккиламчи бозорини йўлга қўйиш;

ерларни хусусийлаштириш асосида мулк сифатида сотиш ва

унинг иккиламчи бозорини йўлга қўйиш;

давлат буюртмасини бажарадиган

қишлоқ хўжалиги

корхоналарига ер ижараси ҳуқуқини бепул бериш ва уларга муайян
чекловлар асосида ерни иккиламчи ижарага бериш ҳуқуқини бериш;

давлат буюртмасини бажармаётган корхоналарга ер ижараси

ҳуқуқини сотиш;

ер ижараси ҳуқуқини, ер эгалиги ҳуқуқини, ер мулкини

баҳолашни амалга оширадиган хусусий баҳоловчи ташкилотлар


background image

74

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

фаолиятини лицензиялаш асосида йўлга қўйиш каби нормаларни
назарда тутиш мақсадга мувофиқ.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Ўзбекистон Республикаси Қонуни. “Қишлоқ хўжалигига

мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги.
24.09.2021 й.

2. Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“Ер

муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган
ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига
айлантириш

чора-тадбирлари

тўғрисида”ги

ПФ-6243-сонли

Фармони.

3. O‘zbekiston Respublikasining qonuni “Davlat yer kadastri

to‘g‘risida”. T., O‘zbekiston, 2012

4. Mirziyoyev Sh.M. Erkin va farovon, demokratik O‘zbekiston

davlatini birgalikda barpo etamiz. -T.:”O‘zbekiston”, 2016.-56 b.

5. Mirziyoyev Sh.M. Tanqidiy tahlil, qat’iy tartib-intizom va

shaxsiy javobgarlik – har bir rahbar faoliyatining kundalik foidasi bo‘lishi
kerak. -T.: “O‘zbekiston”, 2017.-51 b.

6. Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг

14.02.2022 йилдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер
участкаларини

хусусийлаштириш

тўғрисида»ги

ўзбекистон

республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”
№71-сонли Қарори.

7. Алтиев А.С. Перспективы создания и развития рынка земли

в Узбекистане // «Проблемы современной экономики». –
Эвразийский междуна-родный научно-аналитический журнал. –
Санкт-Петербург. -№1 (21)-2007. –165–166 с.

8. Алтиев А.С. Плата за землю в Узбекистане: экономическая

природа и методология //

«Аграрная Россия» научно-

производственный журнал. – М.: издательство «Фолиум». – 2006. -
№5. – 42 – 44 с.

9. Алтиев А.С. Развитие частной собственности на землю –

важное условие экономического роста // Журнал. - «Экономика и
финансы». - 2007. - №11(136) октябрь, спец. выпуск. - Москва. -
Агентство научной печати (АНП). – 2007.

10. Altiyev A. Further liberalization of land reforms in Uzbekistan.

“The Korea Post” News & Business magazine, December 2009, №12.


background image

75

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

11. Уидмарк Джим. Земелные реформы и системы земельного

регулирования в Восточной Европе. Таллин,1997, стр. 81 – 88.

12. Варламов А.А., Галченко С.А. Управление земелными

ресурсами. - М.: ГУЗ, 2005. -240 с.

13. Управление земельными ресурсами. Опыт Швеции. Минск,

Минсктипроект, 1999

14. Нурназаров А. Р. “Опыт функционирования рынка земли в

развитых странах мира” https://cyberleninka.ru/article/n/opyt-
funktsionirovaniya-rynka-zemli-v-razvityh-stranah-mira/viewer

15. Жиденко А. А. “Развитие финансовой подсистемы

инфраструктуры рынка земли” ISSN 1810-0201. Вестник ТГУ,
выпуск 7 (75), 2009. https://cyberleninka.ru/article/n/razvitie-
finansovoy-podsistemy-infrastruktury-rynka-zemli/viewer

16. Титова Н.Г. “Рынок земли и его роль в повышении

конкурентоспособности экономики”. Вестник Нижегородского
университета им. Н.И. Лобачевского, 2010, № 3 (2), с. 612–615

17. Интернет маълумотлари:
www.lex.uz.
www.ziyonet.uz.
www.landkadastr.com.
www.guz.ru
www.reason.ru
www.estemb.by
www.nethyerlands-embassy.ru/link.htm

www.gov.uz

YERDAN FOYDALANISH VA YER QOPLAMINING

OʻZGARISHINI ANIQLASH UCHUN MASOFAVIY ZONDLASH

VA GIS TEXNOLGIYASIDAN FOYDALANISHNI OʻRGANISH VA

KOʻRIB CHIQISH

Ashurov A.F.

– PhD, dotsent, TIQXMMI MTU,

Shavazov T.K.

stajyor o’qituvchi, TIQXMMI MTU,

Qodirov Z.N.

– magistrant,

TIQXMMIMTU


Annotatsiya.

Yer yuzasida o'zgarishlarni aniqlashning aniqligi

inson va tabiat hodisalari o'rtasidagi munosabatlar va o'zaro ta'sirlarni

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Қонуни. “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги. 24.09.2021 й.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармони.

O‘zbekiston Respublikasining qonuni “Davlat yer kadastri to‘g‘risida”. T., O‘zbekiston, 2012

Mirziyoyev Sh.M. Erkin va farovon, demokratik O‘zbekiston davlatini birgalikda barpo etamiz. -T.:”O‘zbekiston”, 2016.-56 b.

Mirziyoyev Sh.M. Tanqidiy tahlil, qat’iy tartib-intizom va shaxsiy javobgarlik – har bir rahbar faoliyatining kundalik foidasi bo‘lishi kerak. -T.: “O‘zbekiston”, 2017.-51 b.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.2022 йилдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” №71-сонли Қарори.

Алтиев А.С. Перспективы создания и развития рынка земли в Узбекистане // «Проблемы современной экономики». Эвразийский междуна-родный научно-аналитический журнал. – Санкт-Петербург. -№1 (21)-2007. –165–166 с.

Алтиев А.С. Плата за землю в Узбекистане: экономическая природа и методология // «Аграрная Россия» научно производственный журнал. – М.: издательство «Фолиум». – 2006. - №5. – 42 – 44 с.

Алтиев А.С. Развитие частной собственности на землю – важное условие экономического роста // Журнал. - «Экономика и финансы». - 2007. - №11(136) октябрь, спец. выпуск. - Москва. - Агентство научной печати (АНП). – 2007.

Altiyev A. Further liberalization of land reforms in Uzbekistan. “The Korea Post” News & Business magazine, December 2009, №12.

Уидмарк Джим. Земелные реформы и системы земельного регулирования в Восточной Европе. Таллин,1997, стр. 81 – 88.

Варламов А.А., Галченко С.А. Управление земелными ресурсами. - М.: ГУЗ, 2005. -240 с.

Управление земельными ресурсами. Опыт Швеции. Минск, Минсктипроект, 1999

Нурназаров А. Р. “Опыт функционирования рынка земли в развитых странах мира” https://cyberleninka.ru/article/n/opyt funktsionirovaniya-rynka-zemli-v-razvityh-stranah-mira/viewer

Жиденко А. А. “Развитие финансовой подсистемы инфраструктуры рынка земли” ISSN 1810-0201. Вестник ТГУ, выпуск 7 (75), 2009. https://cyberleninka.ru/article/n/razvitie-finansovoy-podsistemy-infrastruktury-rynka-zemli/viewer

Титова Н.Г. “Рынок земли и его роль в повышении конкурентоспособности экономики”. Вестник Нижегородского университета им. Н.И. Лобачевского, 2010, № 3 (2), с. 612–615

Интернет маълумотлари:

www.lex.uz.

www.ziyonet.uz.

www.landkadastr.com.

www.guz.ru

www.reason.ru

www.estemb.by

www.nethyerlands-embassy.ru/link.htm

www.gov.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов