Ерларни миқдорий ҳисобини тўғри юритиш – уларни муваффақиятли бошқаришнинг муҳим гарови

  • Национальный исследовательский университет "Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства"
  • Государственный научно-проектный институт «Уздаверлойиха»
CC BY f
94-104
4
1
Поделиться
Бабажанов , А., & Ходжиев, К. (2023). Ерларни миқдорий ҳисобини тўғри юритиш – уларни муваффақиятли бошқаришнинг муҳим гарови . Устойчивые направления управления земельными ресурсами в Узбекистане: проблемы и решения, 1(1), 94–104. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/land-management/article/view/23832
А Бабажанов , Национальный исследовательский университет "Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства"

кандидат технических наук, доцент

К Ходжиев, Государственный научно-проектный институт «Уздаверлойиха»

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада аналитик таҳлил, илмий мушоҳада ва монографик тадқиқот усулларига асосланган ҳолда республикамизда амалга оширилаётган ер ислоҳотининг муҳим гаровларидан бири бўлган ерларнинг миқдорий ҳисобининг аҳамияти, ҳусусан, маъмурий туманларда ва шаҳарларда тузилаётган ер баланси (ҳисоботи)да йўл қўйилаётган ҳато камчиликлар кўрсатиб берилган, уларни бартараф этиш, бунда ерларнинг миқдорий ҳисобини ҳаққонийлиги ва шаффофлигини таъминлаш жараёнида ўтказиладиган ерларни ёппасига хатлови натижаларини асос сифатида қобул қилиш бўйича аниқ амалий таклиф ва тавсиялар берилган.


background image

94

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

4.

Добровольский В.В. География почв с основами почвоведения.

Москва: Высшая школа, 1989, 238 - 241.

ЕРЛАРНИ МИҚДОРИЙ ҲИСОБИНИ ТЎҒРИ ЮРИТИШ –

УЛАРНИ МУВАФФАҚИЯТЛИ БОШҚАРИШНИНГ МУҲИМ

ГАРОВИ

Бабажанов А.Р. –

и.ф.н., доцент, ТИҚХММИ МТУ,

Ҳожиев Қ.М.

-

мустақил изланувчи, “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш
институти.

Аннотация.

Мақолада аналитик таҳлил, илмий мушоҳада ва

монографик тадқиқот усулларига асосланган ҳолда республикамизда
амалга оширилаётган ер ислоҳотининг муҳим гаровларидан бири
бўлган ерларнинг миқдорий ҳисобининг аҳамияти, ҳусусан,
маъмурий туманларда ва шаҳарларда тузилаётган ер баланси (
ҳисоботи)да йўл қўйилаётган ҳато камчиликлар кўрсатиб берилган,
уларни бартараф этиш, бунда ерларнинг миқдорий ҳисобини
ҳаққонийлиги

ва

шаффофлигини

таъминлаш

жараёнида

ўтказиладиган ерларни ёппасига хатлови натижаларини асос
сифатида қобул қилиш бўйича аниқ амалий таклиф ва тавсиялар
берилган.

Калит сўзлар:

ислоҳот, қишлоқ хўжалиги, туман, ердан

фойдаланиш, ер баланси (ҳисоботи), ер ҳисоби, ер турлари, экин
ерлари


Ер муносабатларини тартибга солиш, республикамиз ер

ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ва қишлоқ хўжалиги
ерлари, айниқса, суғориладиган ерларнинг унумдорлигини ошириш,
қишлоқ хўжалиги ерлари талон-тарожлигининг олдини олиш
мақсадида тегишли қонунларнинг қабул қилиниши, хусусан, ер
тўғрисидаги қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш орқали ер ислоҳотини жадаллаштириш, албатта,
ҳукуматимиз олдига қўйилган муҳим вазифаларидан бири
ҳисобланади.


background image

95

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

Иқтисодиётни инновацион ислоҳ қилиш шароитида ер

ислоҳоти механизмларини такомиллаштириш нафақат қишлоқ
хўжалигини барқарор ривожлантириш, фермер, деҳқон хўжалиги ва
томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, балки қишлоқ хўжалик
маҳсулотларини

ишлаб

чиқариш

самарадорлиги

ва

рақобатдошлигини

ошириш,

республикамиз

озиқ-овқат

хавфсизлигини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини юксалтириш
борасидаги энг муҳим устувор вазифалардан ҳисобланади. Зеро,
қишлоқ хўжалигида асосий ишлаб чиқариш воситаси ҳисобланган ер
ресурсларидан фойдаланиш тизимини илмий-назарий асосларини
такомиллаштириш ва уларни амалиётга самарали татбиқ этиш,
хусусан, ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва
бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий этиш, ерга оид
мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш,
ерларни муҳофаза қилиш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини
кафолатлаш, шунингдек, ернинг иқтисодий қийматини белгилаш
орқали уни фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар объекти сифатида
эркин муомалага киритиш объектив заруратга айланмоқда.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида аҳолини ижтимоий

қўллаб- қувватлаш мақсадида томорқа ерларининг меъёрларини
кескин оширилиши, шунингдек, ер муносабатларини ҳуқуқий асосда
ривожлантириш ва тартибга солиш, ерлардан мақсадига кўра
оқилона ҳамда самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга
қаратилган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, “Фермер
хўжалиги тўғрисида”ги, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги, “Давлат ер
кадастри тўғрисида”ги қонунларнинг қабул қилиниши негизида
ердан фойдаланишда ижара муносабатига ўтилиши, мамлакатимизда
фермер ва деҳқон хўжаликлари сони кескин ортиб, ердан
фойдаланиш самарадорлигини кескин кўтарилишини аграр соҳадаги
ислоҳатларнинг натижаси деб баҳолаш мумкин.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ

хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш
тўғрисида”ги қонунини қабул қилиниши, шу билан бирга, бугунги
кунда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг очиқ электрон
танловлар

орқали

берилиши

ёки

қишлоқ

хўжалигига

мўлжалланмаган ерларни очиқ электрон-онлайн аукционлар орқали
реализация қилиниши соҳада олиб борилаётган ислоҳатларнинг
давоми бўлади. Шу билан бирга, республика аҳолиси сонининг


background image

96

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

йилдан-йилга

ўсиб

бораётганлиги

уларни

озиқ-овқат

маҳсулотларига, шунингдек, ижтимоий турмуш даражасини доимий
равишда ошириб боришга бўлган талабини кучайтиради. Демак, ер
майдонларидан, жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш ва
уларни муҳофаза қилиш, ўз навбатида, уларнинг аниқ миқдорий
ҳисобини шакллантириш ва юритиш заруриятини туғдиради.

Республикамизнинг мавжуд 44 млн. 892,4 минг гектар умумий

ер майдонлари доирасида[10]ерларнинг миқдорий ҳисобини тўғри,
тўлиқ ва шаффоф ҳолда юритиш берилган ерлардан мақсадига кўра
оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш
соҳасида олиб борилаётган ислоҳатларни амалга оширишда муҳим
аҳамият касб этиши сабабли ҳам бугунги кунда бу муаммони кун
тартибининг

асосий

масалаларидан

бири

сифатида

кўтарилаётганлиги

бежиз

эмас,

негаки,

туман(шаҳар)лар

чегараларининг

бутунжаҳон

координаталар

тизимига(WGS-

84)[7]боғланмаганлиги ҳудудларда чегаралар билан боғлиқ ер
муносабатларини тартибга солиш борасида, жумладан ер
участкаларини ажратиш ва хусусийлаштириш масалаларида, ер
билан боғлиқ соҳаларни режалаштиришда, қишлоқ хўжалиги
экинларини

жойлаштиришда

ва

уларнинг

мониторингини

юритишда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни баҳолашда,
шунингдек, туман (шаҳар)ларда юритилаётган ер баланси
(ҳисоботи)нинг умумий натижаларида айрим хато ва камчиликларни
келтириб чиқармоқда. Хусусан, республика маъмурий-ҳудудий
бирликларининг қуйи туркумини ташкил этувчи шаҳарча, қишлоқ ва
овуллар ҳудудларининг[1] шакллантирилмаганлиги, жумладан, улар
ҳудуди

бўйича

амалда

ерларнинг

миқдорий

ҳисоби

юритилмаётганлиги мазкур бирликлар бўйича маълумотлар базаси
шакллантирилишида сунъий тўсиқларни вужудга келтирмоқда.

Шу билан бирга амалдаги туман (шаҳар) ер баланси

(ҳисоботи)да суғориш тармоқларидан ёки сув манбаларидан узилиб
қолган ерлар ҳанузгача суғориладиган ерлар ҳисобида юритиб
келинаётганлиги, пичанзорлар билан яйлов ерлар ҳамда деҳқон
хўжаликлари ва томорқа хўжаликлари ер майдонларини умумлашган
ҳолда [13]қайд қилинганлиги, мелиоратив қурилиш ҳолатидаги
ерларнинг қишлоқ хўжалиги ерлари таркибига олинмаслиги ҳам
уларнинг ҳисобини юритилишида тегишли аниқлик киритишни


background image

97

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

талаб этади. Шу билан бирга, хусусийлаштирилган ер участкалари,
хусусан, хусусийлашган боғ ва токзорларни ер баланси (ҳисоботи)да
алоҳида тарзда акс эттирилмаслиги, бу турдаги ердан
фойдаланувчиларнинг

ер

ҳисоби

шакллантирилмасдан

қолаётганлигини кўрсатади. Бундан ташқари, юридик ва жисмоний
шахсларнинг ҳуқуқ ўрнатувчи ҳужжатларида кўрсатилган майдон
билан амалда фойдаланилаётгани ўртасида фарқларни бартараф
этишнинг ҳуқуқий ечими ҳанузгача очиқ қолинаётганлиги, хусусан,
ер

майдонларида

ўтказилган

хатлов

натижаларига

кўра

[13]аниқланган ўзгаришларни ўз муддатларида ер балансига
(ҳисоботига) олишнинг ҳуқуқий асоси шакллантирилмаганлиги
уларнинг миқдорий ҳисобини тўғри ва тўлиқ юритишга салбий
таъсир кўрсатмоқда. Дарҳақиқат, ер ҳисобида ҳаққонийликни ва
шаффофликни таъминлаш зарурияти уни юритиш билан боғлиқ
амалдаги тартибга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
лозимлигини кўрсатмоқда. Буларнинг барчаси илмий тадқиқотни
аналитик таҳлил, илмий мушоҳада ва синтез усулларига таянган
ҳолда олиб бориш маъқуллигини кўрсатади.

Мамлакатнинг маъмурий-ҳудудий бирликлари кесимида ер

фондининг тоифалари ва ер турлари бўйича уларнинг миқдорий
ҳисобини, жумладан, туман (шаҳар)ларнинг маъмурий чегараси,
шаҳарча, қишлоқ ва овуллар ҳудуди бўйича мавжуд ерларнинг
миқдор жиҳатдан аниқ ҳисобини юритиб боришда [3] соҳа
мутахассисларига катта вазифалар юклатилган. Аммо шунга
қарамасдан, жойларда олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсатадики,
маъмурий-ҳудудий бирликлар бўйича ерларнинг аниқ ҳисобини
юритишга доир муайян тизим яратилмаганлиги ер майдонларининг
миқдорий ҳисобини тўғри ва тўлиқ юритиш билан боғлиқ бўлган
норматив-ҳуқуқий масалаларни батафсилроқ кўриб чиқиш
заруриятини туғдирмоқда.

Маълумки, ер ҳисобининг натижалари ҳар бир маъмурий

туман (шаҳар) кесимида ҳар йили тузиладиган ер баланси (ҳисоботи)
да ёритилади. Уни юритиш бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги
Давлат кадастрлари палатасининг

ҳудудий бўлинмаларига

юклатилган. Унинг ҳар йилги якуний натижаси туман (шаҳар) ер
баланси (ҳисоботи) сифатида 1 январь ҳолатига тузилади [3]ҳамда
туман (шаҳар)нинг маъмурий чегараси доирасида ер фондининг


background image

98

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

тоифалари ва ер турлари бўйича ердан фойдаланувчилар (барча
ҳуқуқлар бўйича) кесимида юритиб борилади. Бундай ер баланси
(ҳисоботи) ни тузишда ҳар бир ердан фойдаланувчиларнинг ер
майдонлари тўғрисидаги аниқ маълумотлардан фойдаланилади ва
йил давомида уларда вужудга келган тегишли ўзгаришлар ҳисобга
олиб борилади. Ер баланси (ҳисоботи)да ерларнинг миқдори ердан
фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар бўйича уларнинг ер
участкаларига бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги
ёки ўтказилмаганлигидан қатъий назар [11] ҳисобга олиниши назарда
тутилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил

23 апрелдаги 299-сонли қарори билан тасдиқланган “Маъмурий-
ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тартиби тўғрисида”ги
ҳамда “Ер, хусусан, Тошкент вилоятининг тегишли туманлари
маъмурий

чегараларини

белгилаш

ишлари

бутунжаҳон

координаталар тизимига боғлаб амалга оширилганда, уларнинг
умумий ер майдонларида мавжуд ер балансига (ҳисоботига)
ресурсларини хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомлар[7
] асосида туман ва шаҳарларнинг маъмурий чегараларини белгилаш
орқали уларнинг умумий майдонига қайта аниқлик киритиш
мақсадида 2018-2022 йиллар давомида “Ўздаверлойиҳа” давлат
илмий-лойиҳалаш институти томонидан республика бўйича 63 та
туманлариданисбатан маълум фарқлар мавжудлиги аниқланди.
Жумладан:

Қуйичирчиқ туманида 1428 гектар, Пскент туманида 672

гектар, Чиноз туманида 628 гектар, Оққўрғон туманида 400 гектар,
Бўка туманида 145 гектарга кўп эканлиги, шунингдек, Қибрай
туманида 2317 гектар, Ўртачирчиқ туманида 1718 гектар,
Юқоричирчиқ туманида 1431 гектар, Зангиота туманида 346 гектар,
Тошкент туманида 197 гектар, Бекобод туманида 165 гектарга кам
эканлиги аниқланди. Бекобод туманининг амалдаги маъмурий-
ҳудудий чегараси бутунжаҳон координаталар тизимига(WGS-
84)боғлаб замонавий асбоблар ёрдамида қайта ўрганиб (ўлчаб)
чиқилганда ер баланси (ҳисобот)ига нисбатан 165 гектар фарқ
мавжудлиги аниқланган. Шу билан бирга, 1:10000 масштабга
келтирилган ортофотопланлардан фойдаланган ҳолда ерларни
дешифровка қилиш орқали белгиланган тартибда яратилган электрон
рақамли қишлоқ хўжалиги хариталарида Бекобод туманининг


background image

99

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

мавжуд ер майдонлари хатловдан ўтказилганда ҳам ер фонди
тоифалари ва ер турларида ер баланси (ҳисобот)ларига нисбатан
фарқлар мавжудлиги аниқланган.

Хусусан, республикадаги, жумладан, Тошкент вилоятининг

туман (шаҳар)ларида ўтказилган хатлов натижаларига кўра амалда
фойдаланилаётган мавжуд ер майдонлариниг миқдорлари таҳлил
қилинганда суғориладиган экин ерларида барпо этилган кўп йиллик
дарахтзорларга, шунингдек, ҳар хил қурилишларга ҳамда аҳоли
томорқаларига ажратилган ер майдонларини ҳар томонлама
асосланмаганлиги

ёки

айрим

тегишли

мутахассисларнинг

масъулиятсизлиги

оқибатида

рўй

берган

ўзгаришлар

ўз

муддатларида туман (шаҳар)нинг ер баланси (ҳисоботи)га
киритилмай келинаётганлиги сабабли ҳам ер турларида фарқлар
вужудга келган.

Ерларнинг аниқ ҳисоби барча соҳаларда, хусусан, ердан

фойдаланиш билан узвий боғлиқ, айниқса ерларни бериш
(ажратиш), уларни хусусийлаштиришда муҳим аҳамиятга эга, негаки
бу, ерлардан фойдаланиш билан боғлиқ режаларнинг, ерларни
баҳолашнинг, давлат ер кадастри ва бошқа давлат кадастрларининг
тўғри шаклланишини таъминлайди. Жумладан, Ўзбекистон
Республикасининг “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги қонунининг 11-
моддасида “Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги Миллий
ҳисобот” ҳар йили тайёрланиши ҳамда бутун мамлакат ва маъмурий-
ҳудудий бирликлар бўйича ерларнинг миқдор ва сифат ҳолати ҳамда
уларнинг баҳоси, ерларнинг тоифаларга бўлиниши, тармоқлар, ер
участкаларининг эгалари, ер участкасидан фойдаланувчилар, ер
участкаси ижарачилари, мулкдорлари бўйича тақсимланиши
тўғрисидаги маълумотларни ва ер кадастрига оид бошқа ахборотни
ўз ичига олиши белгилаб қўйилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 68-

моддасида “Ўзбекистон Республикаси вилоятлар, туманлар,
шаҳарлар,

шаҳарчалар,

қишлоқлар,

овуллар,

шунингдек,

Қорақалпоғистон Республикасидан иборатлиги”, Ўзбекистон
Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисидаги
қонуннинг 5-моддасида Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-
ҳудудий бирликлари - вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар,
қишлоқлар, овуллар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасидан
иборатлиги кўрсатиб ўтилганлиги мавжуд туманларнинг маъмурий


background image

100

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

чегараси доирасидаги шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар ҳудудлари
чегаралари ўрнатилган тартибда белгиланиши учун асос
эканлигидан дарак беради.

Бунинг исботини биттагина Бекобод тумани мисолида

кўрадиган бўлсак, туманнинг маъмурий чегараси доирасида
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299-сон қарори
талабларидан келиб чиққан ҳолда Зафар, Бобур, Хос, Кўркам,
Янгибозор шаҳарчалари ва 12 та қишлоқ ҳудуди чегарасини
шакллантириш бўйича таклиф ишлаб чиқилган ва таклиф халқ
депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг 2022 йил 18 декабрдаги
68/II-сон қарори билан тасдиқланган. Бироқ мазкур шаҳарчалар ва
қишлоқларнинг шакллантирилган чегаралари ҳанузгача амалиётга
тадбиқ этилмасдан келинмоқда.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикаси маъмурий-

ҳудудий бирликларининг, жумладан, туманларнинг маъмурий
чегараси доирасида шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар ҳудудларини
амалдаги қонунчилик асосида бўлиниши ҳамда уларнинг
чегараларига бутунжаҳон координаталар тизимидан фойдаланган
ҳолда қайта аниқлик киритиш орқали мавжуд ер майдонларининг
аниқ

ҳисоб-китобини

йўлга

қўйиш,

шунингдек,

ердан

фойдаланувчилар

(барча

ҳуқуқлар

бўйича)

томонидан

фойдаланилаётган ер майдонларини хатловдан ўтказиш орқали ер
фондининг

барча

тоифалари

[2]

тўғрисидаги

ҳаққоний

маълумотларга эга бўлиш, ерларнинг миқдорий ҳисобини тўғри ва
тўлиқ юритиш ер ислоҳоти жараёнларининг ҳаққонийлигини
таъминлашда муҳим амалий аҳамият касб этади.

Бугунги кунда мавжуд туманларнинг маъмурий чегараси

доирасидаги

шаҳарчалар,

қишлоқлар,

овуллар

ҳудудлари

белгиланган тартибда тўлиқ шаклланмаганлиги мамлакатимизда
олиб борилаётган ислоҳотларнинг тўлақонли амалга оширилишига
ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда, шунингдек, маъмурий-
ҳудудий бирликлар бўйича ерларнинг миқдорий ҳисобини юритишда
қатор муаммолар келтириб чиқармоқда.

Кейинги йилларда соҳага замонавий, инновацион (учувчисиз

учиш қурилмалари, космик суратлардан фойдаланиш, махсус
дастурлар ва ҳаказо.) технологияларнинг кириб келиши ер ҳисобини
юритиш жараёнини анчагина осонлаштиришга ва натижаларини
яхшилашга имкон берди. Шу билан бирга, республикада ер


background image

101

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

ислоҳотининг чуқурлашуви, ердан фойдаланувчи субъектлар
ҳуқуқларининг турли-туманлиги, ердан фойдаланишга янги
шаклларнинг кириб келаётганлиги ер ҳисобида аниқлик ва
ҳаққонийликни таъминлаш, уни юритиш тизимига зарурий
ўзгартиришлар киритиш заруриятини туғдирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 21

июль ва 15 октябрь кунлари кенгайтирилган тарзда ўтказилган
йиғилишларда ерларни ҳисобга олиш ишлари етарли даражада
ташкил этилмаганлиги, шу билан бирга, ҳудудларда ерларнинг
ҳисобини ҳамда давлат ер кадастрини юритишда қатор муаммо ва
камчиликлар мавжудлиги таъкидлаб ўтилган ва Кадастр
агентлигининг асосий вазифалари этиб ерларнинг аниқ ҳисобини
шакллантириш ва уларни Миллий геоахборот тизимида юритишни
таъминлаш белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020

йил 7 сентябрдаги “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш
тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-6061-сон ҳамда 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида
тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни
ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сон Фармонларида ерларнинг
аниқ ҳисобини юритишни ташкил этиш ва таъминлаш борасида
тегишли ваколатли органларга бир қатор вазифалар белгилаб
берилган. Хусусан, 2021 йил 1 январдан бошлаб ер тури, контури,
чегараси ва ҳуқуқ эгалари ҳақидаги барча маълумотлар Кадастр
агентлигининг онлайн геопорталига киритилиши, у эса Миллий
геоахборот тизимига интеграция қилиниши, ер баланси, туман
(шаҳар) ер кадастри дафтари фақат Миллий геоахборот тизимида
юритилиши, Давлат кадастрлари ягона тизими Миллий геоахборот
тизимида

шакллантирилиши,

тегишли

давлат

кадастрлари

маълумотлари

Миллий

геоахборот

тизимига

фақат

телекоммуникация тармоқлари орқали тўғридан-тўғри тақдим этиб
борилиши белгилаб берилган [5,6 ].

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ҳамда ерларнинг

миқдорий ҳисобини юритишнинг мавжуд ҳолатини тадқиқ қилиш
асосида қайд қилиш зарурки, ер ҳисобини юритишнинг амалдаги
тизимини қайта кўриб чиқиш, чуқур таҳлил қилиш, ер ҳисобини
тўғри, тўлиқ ва шаффоф ҳолда юритишни, биринчи галда, туман


background image

102

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

(шаҳар)ларнинг

маъмурий

чегаралари

бўйича

умумий

майдонларидаги

ўзгаришларни

ҳамда

уларнинг

маъмурий

чегарасидаги шаҳарча, қишлоқ ва овуллар ҳудуди бўйича ўтказилган
хатлов натижаларини ер баланси (ҳисоботи)га олишнинг мақбул
усулларини ишлаб чиқишни тақозо этади.

Ерларнинг миқдорий ҳисобини юритиш бўйича бугунги кунга

қадар мавжуд ҳужжатларни таҳлил қилиш, муаммога оид норматив
хужжатларни ўрганиш, соҳага кириб келаётган замонавий
технологиялардан фойдаланиш имкониятларидан ҳамда амалий
тажрибалардан келиб чиққан ҳолда уни тўғри ва тўлиқ юритиш
тизимини таъминлаш юзасидан қуйидаги таклиф ва тавсияларни
киритиш зарур деб ҳисоблаймиз:

1. Туман (шаҳар)ларнинг маъмурий ҳудудини шаҳарча, қишлоқ

ва овулларга белгиланган тартибда бўлинишини таъминлаш бўйича
ташкилий чораларни амалга ошириш ҳамда уларнинг тасдиқланган
чегаралари бўйича аниқ ҳудудларини шакллантириш зарур.

2. Туман (шаҳар)ларнинг маъмурий чегараларини белгилаш

ишларини белгиланган тартибда бутунжаҳон координаталар
тизимига(WGS-84) боғлаб амалга ошириш ишларини тўлиқ якунлаш
ва аниқланган кўрсатгичларни туман (шаҳар)ларнинг ер балансига
(ҳисоботига) қабул қилинишини таъминловчи тегишли норматив-
ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиш ҳамда уни амалиётга жорий этиш
бўйича зарурий чоралар белгилаш кечиктириб бўлмайдиган
масалалардан биридир.

3. Туман (шаҳар)лар бўйича ер ресурсларининг хатловини

якунлаш ва хатлов якунларини ер фондининг тоифалари, кичик
тоифалари, ер турлари ҳамда шаҳарча, қишлоқ ва овуллар бўйича ер
балансига (ҳисоботига) қабул қилинишининг мақбул услубиётини
ишлаб чиқиш, шунингдек, ер баланси (ҳисоботи)ни ҳамда туман
(шаҳар) ер кадастри дафтарини фақат Миллий геоахборот тизимида
юритилишини ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Ерларнинг миқдорий ҳисобини юритиш бўйича бугунги

кундаги мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ер баланси
(ҳисобот)ларини ўрганиш, таҳлил қилиш бўйича олиб борилган
тадқиқотлар асосида хулоса қилиш мумкинки, юқорида ишлаб
чиқилган таклифларни ерларнинг миқдорий ҳисобини юритиш
амалиётига жорий этиш бу йўналишда бажарилаётган ишлар
сифатини тубдан оширишга, ерларнинг миқдорий ҳисобини тўғри ва


background image

103

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

тўлиқ юритишни йўлга қўйишга, ер майдонларидан, жумладан,
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона ва самарали
фойдаланишни ташкил этишга ва уларни муҳофаза қилишга,
шунингдек, ерларнинг миқдорий ҳисобини юритиш тизимини
такомиллаштириб боришга, рақамли ер кадастрини яратиш ва
юритишга ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади, шу билан бирга,
мамлакатимизда ер ресурсларини оқилона ва самарали бошқаришга
хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.Т., Ўзбекистон,

2014

2.

Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси.Т., Адолат, 2012

3.

Ўзбекистон Республикасининг қонуни “Давлат ер кадастри

тўғрисида”. Т., 2008, Lex.uz

4.

Ўзбекистон

Республикасининг

қонуни

“Ўзбекистон

Республикасини маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида” Т., 2004,
Lex.uz

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги
“Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6061-сон
Фармони.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги
“Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга
бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига
айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сон Фармони.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23
апрелдаги “Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш,
ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳамда яйлов ва пичанзорларда
геоботаник

тадқиқотларни

ўтказиш

тартибини

янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 299-сонли қарори.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22
июндаги “Давлат кадастрларини юритиш соҳасини тартибга солувчи
айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 389-
сонли қарори.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
14январдаги

“Қишлоқ

хўжалигига

мўлжалланган

ерларда

мониторинг ишларини амалга ошириш, ерларни муҳофаза қилиш ва


background image

104

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

ер тузиш фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 22-сонли қарори.
10. Ўзбекистон Республикаси ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги
Миллий ҳисобот. - Тошкент: Кадастр агентлиги, 2022.
11. Рахимов В.Р., Бабажанов А.Р. Давлат кадастри асослари. Тошкент,
ТТУ 2012.

12. Бaбaжонов А.Р. “Ер кадастри” Тошкент, ТИМИ, 2011 й.
13. Ўзбекистон Республикасининг ер фонди. - Тошкент: Кадастр
агентлиги, 2022.

РАҚАМЛИ ЕР ТУЗИШ – ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ

ИЛМИЙ- ТЕХНОЛОГИК РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МУҲИМ

ОМИЛИ


Бабажанов А.Р. –

и.ф.н., доцент,

ТИҚХММИ МТУ,

Абдурашидова

М

.

A

.

магистрант,

ТИҚХММИ МТУ

Аннотация

. Мақолада аналитик таҳлил ва илмий мушоҳада

усулларидан фойдаланилган ҳолда республика қишлоқ хўжалиги
ерларидан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш,
қишлоқ хўжалиги айланмасидан чиқиб кетган суғориладиган экин
майдонларини қайтариш, турли˗туман қишлоқ хўжалиги ердан
фойдаланишларни ташкил этиш ва қайта ташкил этиш бўйича
бажариладиган ер тузиш ишларини рақамлаштиришга доир қатор
илмий˗амалий тавсиялар берилган, уларни амалга ошириш
механизмлари асосланган.

Калит сўзлар

: ер майдони, экин, ер тузиш, лойиҳа,

рақамлаштириш, ер тури, рақамли ер тузиш, дарахтзорлар, самарали,
оқилона


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

ҳузуридаги Кадастр агентлигининг берган маълумотларига
қараганда, 2022 йил 1 январь холатига мамлакат бўйича қишлоқ
хўжалиги мақсадларига мўлжалланган ерлар майдони 27148,5 минг
гектарни ташкил этиб, унинг 22116,1 минг гектарини қишлоқ
хўжалиги ер турлари, 3694,9 минг гектарини суғориладиган ерлар
ташкил этади. Экин ерларининг жами 4016,1 минг гектарни,шундан

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.Т., Ўзбекистон, 2014

Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси.Т., Адолат, 2012

Ўзбекистон Республикасининг қонуни “Давлат ер кадастри тўғрисида”. Т., 2008, Lex.uz

Ўзбекистон Республикасининг қонуни “Ўзбекистон Республикасини маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида” Т., 2004, Lex.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6061-сон Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сон Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги “Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳамда яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 299-сонли қарори.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги “Давлат кадастрларини юритиш соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 389-сонли қарори.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14январдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга ошириш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер тузиш фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 22-сонли қарори.

Ўзбекистон Республикаси ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги Миллий ҳисобот. - Тошкент: Кадастр агентлиги, 2022.

Рахимов В.Р., Бабажанов А.Р. Давлат кадастри асослари. Тошкент, ТТУ 2012.

Бaбaжонов А.Р. “Ер кадастри” Тошкент, ТИМИ, 2011 й.

Ўзбекистон Республикасининг ер фонди. - Тошкент: Кадастр агентлиги, 2022.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов