Ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги

  • Национальный исследовательский университет "Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства"
  • Национальный исследовательский университет "Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства"
CC BY f
147-153
9
1
Поделиться
Исламов, У., & Иноятова , М. (2023). Ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги. Устойчивые направления управления земельными ресурсами в Узбекистане: проблемы и решения, 1(1), 147–153. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/land-management/article/view/23841
У Исламов, Национальный исследовательский университет "Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства"

доцент

М Иноятова , Национальный исследовательский университет "Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства"

доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ер жамият бойлигининг манбаи, инсоният учун моддий бойликлар яратиш ва ишлаб чиқаришни хом-ашё билан таъминлашнинг табиий негизидир. Моддий бойликларни ишлаб чиқариш жараёнида ер асос ва ишлаб чиқариш воситаси сифатида қатнашади.


background image

147

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

ҳар

хил

химиявий

моддаларнинг

барчаси

ўсимлик

ва

зараркунандаларга тўлиқ етиб бормайди. Маълум бир қисми ҳавода
қолса, яна бир қисми ерга тўкилади. Яна бир камчилиги
ўсимликларга бир хил тақсимланиб пуркалмайди. Асосан,
камчилиги пуркаш механизмларининг айланма қайтма ҳаракат
қилувчи механизмининг айланиш ва қайтиш циклидадир. Айланма
қайтма механизмни ҳаракатсиз сепадиган форсункали механизмга
айлантирилса мақсадга мувофиқ бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Александров А. В. Взаимное влияние местных гидравлических
сопротивлений. 1985,с 112-113.
2. Грабовский А.М. Исследование взаимного влияния местных
сопротивлений. Научные записки ОПИ, т 3,1975, с 35-38.
3.

Husanovich, E. B. (2022). Universal Drum Mill Throwing Somonli

and Beda Presses, Grain Products. Central Asian journal of theoretical &
applied sciences, 3(5), 226-231.
4.

Ergashev, B. H. (2022). Theoretical study of activity conveyor

driving. Scientific progress, 3(4), 1166-1170.
5. Ergashev, B., & Ruzaliyev, X. (2022). Metall listlarga ishlov beruvchi
valikli qurilma. Science and innovation, 1(A8), 108-112.
6. Axunboev, A., Muxamadsodikov, K., & Qoraboev, E. (2021). Drying
sludge in the drum. Barqarorlik va yetakchi tadqiqotlar onlayn ilmiy
jurnali, 1(5), 149-153.
7. Koraboev, E. (2022). Reliable performance and reasonable design of
drum dryer machine. Science and innovation, 1(A7), 575-581.
8. K. E. V. (2022). The most important solution for improving issues drum
dryers. International Journal of Advance Scientific Research, 2(11), 83-
89.

ЕРЛАРДАН ОҚИЛОНА ВА САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИ


Исломов Ў.П.–

доцент, ТИҚХММИ МТУ,

Иноятова М.М.–

докторант, ТИҚХММИ МТУ


background image

148

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

Аннотация.

Ер жамият бойлигининг манбаи, инсоният учун

моддий бойликлар яратиш ва ишлаб чиқаришни хом-ашё билан
таъминлашнинг табиий негизидир. Моддий бойликларни ишлаб
чиқариш жараёнида ер асос ва ишлаб чиқариш воситаси сифатида
қатнашади.

Kалит сўзлар:

Ер,

бозор иқтисодиёти, ер сифати, ер

ресурларидан самарали фойдаланиш, суғориладиган ерлар, лалми
ерлар, саноат, транспорт, хизмат кўрсатиш соҳаларига ажратилган
ерлар.

Мустақилликнинг йилларда республикамизда ерлардан

оқилона ва самарали фойдаланишнинг самарадорлиги ривожланди,
бозор иқтисодиётининг ривожланиши инсонларда ерлардан
самарали фойдаланишга йўл очиб берди. Бу хол ерни жамиятдаги
ижтимоий-иқтисодий алоқалар ва муносабатларнинг муҳим объекти
сифатидаги ролини янада юқори даражада кучайтирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7

сентябрдаги ПФ-6061-сон (Ер хисоби ва давлат кадастрларини
юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида)ги Фармонига ҳамда 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон
(Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси хузуридаги
Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора тадбирлари
тўғрисида)ги Қарорига биноан (Ўздавергеодезкадастр) давлат
қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
хузиридаги Кадастр агентлиги ташкил этилган. [1;2]

Бугун республикамизда ердан фойдаланиш кўп функционал,

кўп мақсадли характерга эгадир. Ердан кўп мақсадли фойдаланиш,
ягона ер фондидан ўз аксини топган. Ушбу белгиси бўйича ер фонди
8 тоифага бўлинган. Ерлардан фойдаланиш янада аниқлантириш
мақсадларига қараб ҳар бир тоифа ерларининг ўзлари ҳам тегишли
равишда таснифланади. Бунда улар мақсадли моҳиятларига қараб
маълум бир таркибни оладилар. Ўз навбатида, жамиятни
ривожланиши билан ердан фойдаланишнинг кўп мақсадли
характерига бўлган талаблар мураккаблашади, ердан фойдаланиш
шакиллари ва характери ўзгаради, бу холат унинг диолектик
моҳиятини аниқлайди, уни доимий ривожланувчи жараён сифатида
тавсифлайди. Ердан фойдаланишнинг асосий қирралари қуйдагилар:
ижтимоий, иқтисодий, рекреацион ва экалогик.


background image

149

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

Жамиятдаги ерни ресурс сифатидаги унимли ва унимсиз

ижтимоий, рекреацион, табиатни мухофаза қилиш истеъмоли
мавжуд. Бу эса ўз навбатида, ерлардан фойдаланиш усулларини бир-
бирларидан тегишли фарқларини ҳам аниқлайди. Унумли
фойдаланиш усуллари иқтисодий ва экалогик самарадорлик
унимсиз-асосан ижтимоий рекреацион ва экалогик жиҳатидан
фойдаланиш билан боғлиқдир. Биринчига ердан фойдаланишнинг
агрохўжалик ва саноат-ишлаб чиқариш усуллари киради, иккинчига-
иқтисодий самарадорликсиз кенглик операцион асос сифатида ердан
фойдаланиш усуллари киради. Ердан фойдаланиш қирралари ва
усулларига қараб, у жамиятдаги асосий ишлаб чиқариш воситаси,
кенглик операцион асос, товар сифатларида мавжуд бўлади. [3]

Агро хўжалик усули қишлоқ хўжалтик экинларини ўстириш

учун ернинг тупроқ қатламидан фойдаланиш билан боғлиқ. Бу ерда
ер асосий ишлаб чиқариш воситаси сифатида келади. Ўз навбатида
уни ишлаш экинлар экиш, кўп йиллик дарахтзорлар ўтказиш
техналогияларининг турлари бўйича ердан фойдаланиш усулларига
ҳамда ишламасдан-яйлов ерларидан фойдаланиш, суғориладиган
деҳқончилик ва лалми деҳқончиликка ажиратиш мумкин.

Саноат-ишлаб чиқариш усули саноат, транспорт, хизмат

кўрсатиш соҳалари ва савдо объектларини улар мавжуд бўлган даврга
жойлаштириш ва стационар холда ушлаб туриш учун ер
участкаларини кенглик жиҳатидан мослаштиришни кўзда тутади. Бу
жойда ер ишлаб чиқаришнинг бирламчи шарти, ишлаб чиқариш
воситаси сифатида мавжуд бўлади. Саноат ва транспорт объектлари
кўпинча режимни вужудга келтирувчилар саналадилар, уларни
нормал эксплуатация қилиш режими минтақани яратишни талаб
қилади.

Ер бозори мавжуд бўлган шароитда ундан фойдаланишнинг

тижоратли усулини ҳам ажиратиш ҳақоний бўлади. Ер
участкаларини олди-сотдиси ҳаракат иштрокчиларининг иқтисодий
фойда олиш, шунингдек ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат
рўйхатига олишдаги бож билан боғлиқдир. Турли мақсадли моҳиятга
эга бўлган ерларни баҳолаш уларни мақсадли фойдаланиш характери
ҳамда олинадиган самарадорлик турлари билан боғлиқдир. Ерлардан
фойдаланишнинг мақсадли моҳиятига ҳамда самарадорлик
турларига қараб ерларни баҳолашнинг у ёки бу услуби танланади.


background image

150

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

Турлича

мақсадли

моҳиятда

ерлардан

фойдаланиш

самарадорлигининг турларини кўриб чиқамиз. [6;7;9]

Қишлоқ ва ўрмон хўжалигида ерлардан фойдаланиш қишлоқ

хўжалик экинларидан ҳосил ва ёғоч олиш билан, яъни иқтисодий
самара ва ерлардан фойдаланишда тегишли даромад олиш билан
боғлиқдир. Шу билан бирга тупроқдан ҳар йили фойдаланиш уни
маҳсулдорлигини камайтиради, уни ишлаш эса механик тартибини,
сув-ҳаво режимини ўзгариши билан боғлиқ, яъни экалогик холатни
ёмонлашувига олиб келади. Қишлоқ ва ўрмон хўжалигида ердан
фойдаланиш иқтисодий самарадорлик билан бирга экалогик
самарадорлик билан ҳам боғлиқдир, бунда иккала турдаги
самарадорлик ижобий ҳам бўлиши мумкин, салбий ҳам бўлиши
мумкин. Ердан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини
мавжудлиги ушбу мақсадли моҳиятдаги ерларни баҳолашда даромад
услубини қўллашга имкон беради.

Саноат ерлари ишлаб чиқариш жараёнида қишлоқ хўжалик

ерларига нисбатан камроқ фаолик кўрсатадилар. Бу жойда ер ишлаб
чиқариш воситаси сифатида мавжуд бўлса-да, қишлоқ хўжалигидек
асосий эмас. Шунга қарамасдан, бундай холатда ҳам ердан
фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги мавжуд бўлади, ишлаб
чиқариш воситаси-ерга тўғри келадиган солиштирма даромадни
ҳисоблаш бу ерда етарлича мураккаб ҳамда бугунги кунда кам
ўрганилган муаммодир. Бу ишлаб чиқариш моҳиятидаги ерларни
даромад услубида баҳолашни қийинлаштиради.

Саноат ерларидан фойдаланиш самарадорлиги бўйича

келтирилган юқоридаги қойдалар савдо объектлари ва хизмат
кўрсатиш соҳаси объектлари ерлари учун ҳам тўғри келади. Бу жойда
янги иқтитсодий самарадорлик ҳам мавжуддир, аммо ишлаб
чиқариш воситаси ерга тўғри келадиган солиштирма жаромадни
ҳисоблаш муаммоси бу ерда ҳам ўрнатилмаган, натижада ерларни
баҳолаш учун даромад услубини қўллаш мушкулдир.

Ерлардан фойдаланиш иқтисодий самарадорлиги бозорда

фойдали қазилмаларнинг қиймати ички ёки ташқи бозорда ҳамда
уларни ишлаб чиқаришга ва ерларни рекултивациялашга
сарифланадиган харажатлар ўз навбатида фойдали қазилмаларни
чуқурлигига, шунингдек солиштирма ҳажмига боғлиқдир. Агарда
фойдали

қазилмаларнинг

қиймати

ерлардан

фойдаланиш

самарадорлигини фаол ташкил этувчиси бўлса, уларни ишлаб


background image

151

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

чиқишга сарифланадиган харажатлар-пассив ташкил этувчи бўлади.
бу холатда ҳам ишлаб чиқариш воситаси сифатидаги ерга тўғри
келувчи даромаднинг солиштирма ҳажмини белгилаш талаб
қилинади. Бу эса ушбу мақсадли моҳиятдаги ерларни баҳолашда
даромад услубидан фойдаланиш имконини беради. [5;6;7]

Транспорт ерларидан фойдаланиш ҳам иқтисодий самарани

олиш билан боғлиқдир. Ердан фойдаланишнинг барча холатлари
каби ишлаб чиқариш мақсадлари учун бу ерда ҳам ишлаб чиқариш
воситаси сифатидаги ерга тўғри келадиган даромад қилиш муаммоли
масала ҳисобланади. Ушбу кўрсаткични белгилаш кўриб
чиқилаётган мақсадли моҳиятдаги ерларни баҳолашда даромад
услубидан фойдаланишга имкон беради.

Бозор муносабатлари шароитида ерлардан фойдаланишнинг

ўзига хос соҳаси бўлиб ер бозори ҳисобланади, қайсики бу жойда ер
товар ролини ўйнайди. Бозор ҳаракатларини амалга оширишда
иқтисодий самарадорлик, ер участкасини сотишдан даромад мавжуд
бўлади. аммо ушбу холатда ерларни баҳолашнинг ўзига хос
хусусияти шундан иборат бўладики, ер бозори бирламчи ва
иккиламчи бўлиши мумкин. Биринчи холатда фақатгина
баҳолашнинг меъёрий усулларидан фойдаланиш мумкин, негаки
бирламчи бозорни яратишда ерни сотишдан иқтисодий самара
мавжуд бўлмайди. Бу ерда ҳам ернинг меъёрий қийматини белгилаш
муаммоси юзага келади, уни бўлғуси сотишдан келадиган даромад
миқдори ҳам маълум эмас ва бозор нуқтаи назаридан асосланишга
эга эмас ҳамда баҳолашнинг даромад услубини қўллаш амалда
мумкин эмас. Иккинчи холатда иккиламчи бозор ерни ва ер
участкасини қиймат баҳолаш яқин ўтган давирда бўлиб ўтган бошқа
ер участкаларини сотувлар асосида аниқланади. Шунинг учун ушбу
холатда ҳам ер баҳолашни даромад услуби қўлланилиши мумкин
эмас, бошқа ўхшаш услублар зарурдир.

Ижтимоий соҳада ерлардан фойдаланиш уй-жойларни

қурилиши якка тартибдаги, мактабгача тарбия масканлари,
мактабллар, коллежлар ва институтлар, поликленикалар ва
касалхоналар, библиотекалар ва бошқа ижтимоий моҳиятга эга
бўлган объектлар тагидаги ерлардан фойдаланиш билан боғлиқдир.
Аммо ерлардан фойдаланиш ижтимоий самарадорлигини баҳолаш
масалаларини ўрганмаганлиги ижтимоий моҳиятдаги ерларни
баҳолашни ўтказишни қийинлаштиради. Агарда қандайдир


background image

152

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

ижтимоий объектлар тижорат характерига эга бўлса масалан, пуллик
поликлиникалар, диогностик марказлар, хусусий болалар боғчалари
ва бошқалар, бундай холатларда ерлардан фойдаланишнинг
ижтимоий самарадорлиги билан бир қаторда иқтисодий
самарадорлиги ҳам мавжуд бўлади. [5;6;7]

Табиатни мухофазалаш қўриқхоналар, буюртма боғлар,

миллий парклар, батаника боғлари ва рекреацион ёппасига дам олиш
минтақалари-чўмилиш жойлари, кема станциялари, ўрмонзорлар, тоғ
ёнбағирлари, туристик базалари ва бошқалар ерлардан фойдаланиш
рекреацион самара олиш билан боғлиқ. Шу сабабли ҳам ушбу
ерларини баҳолаш анча мураккабдир. Агарда рекреацион
аҳамиятдаги объектлардан фойдаланиш харакитерига эга бўлса,
бундай холларда ушбу ерлардан фойдаланишда рекреацион самара
билан бир қаторда иқтисодий самара ҳам мавжуд бўлади.Қайд қилиш
зарурки, иқтисодий, рекреацион ва ижтимоий самарадорликка доимо
экалогик самарадорлик ҳамроҳ бўлади. бошқача қилиб айтганда,
жамиятнинг ҳар қандай фаолияти соҳасида ерлардан фойдаланиш
камида икки турдаги самарани олишни таъминлайди, улардан
биттаси доимо экалогик самарадорлик бўлади. бу холат шу билан
тушунтириладики, турли мақсадда ер ресурси сифатида жамиятдан
фойдаланиладиган ер бир вақтнинг ўзида табиий мажмуанинг бош
элементи бўлиб ҳам ҳисобланади ҳамда жамият томонидан ундан
фойдаланиш атроф-мухитнинг холатида акс этади.

Хусусан, қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш ерлар

маҳсулдорлигини ҳамда унинг қатор тавсифларини пасайиши,
шунингдек тупроқ унимдорлигини қайта тикланиши, ерларнинг
мелиоратив холатини яхшилаши билан боғлиқдир. Ноқишлоқ
хўжалик ерларидан фойдаланишдаги салбий экалогик самарадорлик
турли объектларни қуриш, карьералар яратиш ва бошқалар
жараёнида ернинг устки қатламини бузилиши билан боғлиқдир.
Бузилган ерларни рекультивация қилишда ижобий экалогик
самарадорлик мавжуд бўлади. Самарадорликнинг ҳар бир тури
ўзининг натурал кўрсаткичларига эга ҳамда барча ташкил
этувчиларнинг жамланган самарадорлигини ҳисоблаш учун ягона
кўрсаткичга келтириш, яъни уларни қиймат кўринишига келтириш
зарур. Ер участкаларидан кўп мақсадли фойдаланишни жамлаган
самарадорлигини ҳисоблаш имконияти барча ер участкасига даромад
услубида баҳолашни амалга оширишга имкон беради.


background image

153

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7

сентябрдаги ПФ-6061-сон( Ер хисоби ва давлат кадастрларини
юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида) ги Фармони.
2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил

23 апрельдаги 299-сонли қарори билан тасдиқланган “Маъмурий-
худудий бирликлар чегараларини белгилаш тартиби тўғрисида” даги
низом.
3.

“Ер ресурсларини хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида” ги

низом.
4.

Ўзбекистон Республикасининг «Ер кодекси». Т:Ўзбекистон,

1998 й.
5.

Ўзбекистон Республикасининг қонуни. «Давлат ер кадастри

тўғрисида. Т.:Ўзбекистон, 1998 й.
6.

Чертовицкий А.С., Бозоров А.К., Ихлосов И.И. Ер ва кўчмас

мулкни баҳолаш асослари “Ер ва кўчмас мулкни баҳолаш
асослари”. Тошкент, ТИМИ, 2008 й
7.

Ер участкаларини рўйхатга олишда геодезик ишлар.

http://dx.doi.org/10.26739/2181-9696-2019-4-6
8.

Allanazarov, O., Khikmatullaev, S., Islomov, U. Maintaining the

state cadaster of the territories on the base of remote sensing materials.
E3S Web of Conferences, 2023, 371, 01014.
https://www.scopus.com/record/display.
9.

Milliy hisobot 2023 yil

10.

Интернет маълумотлар.

ВОПРОСЫ УСТОЙЧИВОСТИ

СЕЛЬСКОХОЗЯЙСТВЕННОГО ЗЕМЛЕПОЛЬЗОВАНИЯ И

ТЕНДЕЦИИ ЕГО ТРАНСФОРМАЦИИ

Желясков А.Л. -

к.э.н., доцент, ФГБОУ ВО «Пермский

государственный аграрно –технологический университет имени
академика Д.Н.Прянишникова», Пермь, Россия


Аннотация

: Анализируется недостатки, возникшие в ходе

земельного

реформирования,

последствия

нестабильности

изменения сельскохозяйственного землепользования. Доказана

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон( Ер хисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида) ги Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 23 апрельдаги 299-сонли қарори билан тасдиқланган “Маъмурий-худудий бирликлар чегараларини белгилаш тартиби тўғрисида” даги низом.

“Ер ресурсларини хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида” гинизом.

Ўзбекистон Республикасининг «Ер кодекси». Т:Ўзбекистон, 1998 й.

Ўзбекистон Республикасининг қонуни. «Давлат ер кадастри тўғрисида. Т.:Ўзбекистон, 1998 й.

Чертовицкий А.С., Бозоров А.К., Ихлосов И.И. Ер ва кўчмас мулкни баҳолаш асослари “Ер ва кўчмас мулкни баҳолаш асослари”. Тошкент, ТИМИ, 2008 й

Ер участкаларини рўйхатга олишда геодезик ишлар. http://dx.doi.org/10.26739/2181-9696-2019-4-6

Allanazarov, O., Khikmatullaev, S., Islomov, U. Maintaining the state cadaster of the territories on the base of remote sensing materials. E3S Web of Conferences, 2023, 371, 01014. https://www.scopus.com/record/display.

Milliy hisobot 2023 yil

Интернет маълумотлар.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов