224
“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”
2. Reimov N.B., Kdırbaeva G.U. Suv etishmovchiligi sharoitida qishloq xòjaligida
ixtisoslashuvni takomillashtirish masalalari. Tavsiyanoma. «FARMA PRINT
NUKUS» JShJ tipografiyasida bosildi. 2022 jıl iyul`. 20 bet.
3. Reimov N.B., Kdırbaeva G.U. Orol bwyida dehqonchilik agrotexnolo-giyasini
takomillashtirishda ixtisoslashuvning ahamiyati . Xorazm Ma`mun akademiyasi
Axborotnomasi
.
2022-3. Mart soni. OAK ruyxatidagi jurnal). 113-116 betlar.
4. O‘zbekiston Respublikasi Davlat statistika qo‘mitasi ma’lumotlari. 2019-yil.
www.statistika.uz
5. Mualliflar tomonidan statistic ma’lumotlari asosida tahlil qilinib ishlab chiqilgan
xulasalar. www.worldbanking.com.
БУХОРО ОБЛАСТИДА ЯНГИ ЕРЛАРНИ ЎЗЛАШТИРИШ
(1950-1964 йй)
Ризаев Б.Н
. - доцент, PhD, Бухоро давлат университети,
Мажитов Б.Х.
-
ассистент, ТИҚХММИ МТУ
Аннотация:
Ушбу мақола иккинчи жаҳон урушидан сўнг
ЎзбекистонССРда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш программаси фонида
Бухоро областида амалга оширилган янги ва қўриқ ерларни ўзлаштириш
тарихига бағишланади. Хусусан, янги ерларни ўзлаштириш босқичлари,
область ҳудудидаги массивлар ва уларни ўзлаштириш плани ҳамда режалар
бажарилиш ҳолати вилоят архивларида сақланаётган материаллари асосида
таҳлил этилган.
Калит сўзлар
: қўриқ, бўз, режа, массив, ўзлаштириш, область, гектар.
1950 йилдан Ўзбекистон ССРда янги ерларни оммавий ўзлаштириш кенг
қулоч ёйди. Республиканинг барча областларида янги ерларни ўзлаштириш
режалаштирилди. Жумладан, Бухоро области ҳам бу жараёнга тортилди.
Область ҳудудида янги ерларни ўзлаштириш икки босқичда:
1)1950–1953 йиллар; 2)1954–1964 йиллар амалга оширилганлигини
кўришимиз мумкин.
Юқорида кўрсатилган босқичлар ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб
туради. Жумладан, биринчи босқичда янги ерларни ўзлаштириш билан боғлиқ
кўрсатма ва буйруқлар марказдан келиб турди. Аксарият ҳолларда режалаш-
тирилган вазифалар асосан қоғозда қолиб, амалда тадбиқ қилинмади. Иккинчи
босқич республикада қўриқ ерларни ўзлаштириш кенг тус олган босқич
ҳисобланади. Бухорода эса қўриқ ерларни ўзлаштириш мўътадил кечган.
225
“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”
Область ҳудуди массивлари қўриқ ва янги ерларни ўзлаштириш мавзуси
бугунги кунга қадар илмий жиҳатдан таҳлил этилмаган. Шу сабабдан, бу
мавзуни тадқиқ этишда область архивлари (туман архивлар) фондида
сақланаётган ҳужжатлар асосий манба вазифасии бажаради. Қолаверса,
даврий матбуот материаллари, ҳукумат томонидан қабул қилинган ҳуқуқий-
меъёрий ҳужжатлар тўпламларни ҳам ўз навбатида мавзу мазмунини
ойдинлаштиришга хизмат қиладиган манбалар сирасига киритиш мумкин.
Мазкур тадқиқот ишида янги ерларни ўзлаштириш жараёнини
хронологик кетма-кетликда таҳлил этилади. Шуинингдек, тарихийлик
тамоили асосида тарихий жараёнларни келиб чиқиш сабаби, ривожланиши,
ютуқ ва муаммолари ҳамда инқирози сабаблари очиб берилади.
1950 йил январда Ўзбекистон ВКП(б) ва Ўзбекистон ССР Министрлар
Советининг 96-сонли қарори қабул қилинди[1]. Қарорда Бухоро областида
жорий йил ҳисобидан 15,6 минг
га
янги ер ўзлаштириш кўрсатилган. Бухоро
область ижроия қўмитаси депутатлари ва область партия комитетининг
ҳамкорликда 1950 йилнинг 10 январида махсус йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда янги ерларни ўзлаштириш жараёнига тайёргарлик масаласи
муҳокама қилиниб, областнинг Бухоро, Ромитан ва Когон районлари ҳамда
жами: 115 колхозда янги ерларни ўзлаштириш лойиҳаси тасдиқланди ва ушбу
жараённи область “Қишлоқ хўжалиги бош бошқармаси” мувофиқлаштириши
керак эди. Партия ташкилотлари ва област ижроия қўмитаси янги ерлар
ўзлаштириш жараёнини қатъий назоратга олди[2].
Аммо, область ўзига хос табиий иқлим шароити, тупроқ таркибига ҳамда
сув манбалари билан таъмиланганлик даражасига кўра бошқа областлардан
фарқ қиларди. Бу ҳолатлар юқоридан белгиланган қарорда деярли ҳисобга
олинмади. Оқибатда партия ва ижроия органларининг ҳар қанча
уринишларига қарамасдан, белгиланган вазифаларни амалда бажариш иложи
бўлмади. Юқори ташкилотлардан режалар келиши тўхтамас эди. Жумладан,
Ўзбекистон режа қўмитасининг 1951–1955 йилларда пахта етиштириш ва
қишлоқ хўжалигини жонлантиришнинг беш йиллик режаси тасдиқланди. Унда
Бухоро областида ер майдонлари 1950 йилда 105,6 минг
га
ташкил этган ҳолда,
1955 йилга бориб 184,4 минг
га
етказиш, жами экин майдонларини мос
равишда 189,7 минг
га
дан 207,4 минг
га
ошириш режалаштирилди[3].
Меҳнаткашлар депутатлари Бухоро область ижроия қўмитаси ҳамда партия
органлари, ўз навбатида, буйруқбозликни мантиқий давом эттириб, қишлоқ
хўжалиги бўлимини вазифалар ўз вақтида бажарилиши заруриги, акс ҳолда
қатъий чоралар кўрилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириб турарди.
Бошқарманинг тажрибали, юқори малакага эга мутахассислари вазиятдан
226
“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”
чиқиш йўлларини қидириб, жараён ҳақида масъул, мутасадди ташкилотларга
доимий тушунтириш, билдириш бериб боришга қарор қилганди. Бундан
кўзланган асосий мақсад охир-оқибатда режа бажарилмай қолган тақдирда,
жавобгарликдан қутилиб қолиш эди. Жумладан, “Қишлоқ хўжалик
бошқармаси” бошлиғи А.У.Носиров томонидан партия ва ижроия қўмитасига
йўлланган билдиришнома юқоридаги фикрга асос бўла олади. Унда жумладан,
шундай дейилганди: “1950 йил учун янги ерлар қўриқ, ишчи кучи кам, шўр ва
бўз, сув заҳиралари кам, ирригация ва мелиорация иншоотлари ножўя
ҳудудларда белгиланган. Бу эса вазифаларни ўз вақтида бажарилишига салбий
таъсир кўрсатмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда режани қисқартириш талаб
этилади”[4]. Аммо, партия ва ижроия органлари юқоридан келган
топшириқлар учун эътироз билдириш у ёқда турсин, ҳатто, муҳокама қилишга
ҳам жазм қила олмасди. Мазкур органлар марказдан келган топшириқларни,
ташкил этиш ва бажариш ишлари билан банд бўларди. Шу сабабдан бошқарма
томонидан келаётган хат, буйруқ, билдиришномалар жавобсиз қолдирилган.
1950 йилда янги ва қўриқ ерларни ўзлаштириш режаси бажарилиши таҳлил
этилганида, Когон ва Ромитан районлари ҳали тайёргарлик ишларини
ниҳоясига етказмагани, Бухоро районида эса айтишга арзимайдиган ер
ўзлаштирилган маълум бўлади. Жумладан, Бухоро район 1-МТС 230
га
, 2-
МТС-143
га
янги ер ўзлаштирган[5]. 1953 йил Ўзбекистон КПСС МК ва
Министрлар Совети қарори ижроси юзасидан областда 16000 минг
га
янги ер
ўзлаштириш режа қилинди. У районлар кесимида қуйидагича тақсимланган:
Маликчўли–10.000
га
, Ўртачўл–1500
га
, Кўкча–1500
га
, Кульжоб–500
га
, ГЗФ
Когон–100
га
, Жилвон–1500
га
дан иборат бўлди[6]. 1953 йилда Меҳнаткашлар
депутатлари Бухоро область совети ижроия қўмитаси 1954 йилнинг ёзги
мавсуми учун янги ерларни тайёрлаш масаласини муҳокама қилди.
Йиғилишда юзага келаётган ҳар бир муаммо эътиборга олиниб, асосан
йилнинг ёз ва куз фаслларида янги ерларни ўзлаштириш ишлари амалга
оширилганди. Жараён декабрь ойига қадар якунланиши уқтирилди. Янги
ерларни ўзлаштириш жараёни колхознинг умумий йиғилишларида муҳокама
қилиниб, вазифалар режасини тасдиқлашга кўрсатма берилди. Янги ерларнинг
ҳажмига қараб ўзлаштириш билан шуғулланувчи бригадалар ҳамда агроном,
ер қурилиши, гидротехник мутахассислардан иборат комиссияларни ташкил
этишга қарор қилди[7]. Шунингдек, 1953 йилни августь ва сентябрь ойларида
амалга оширилиши кўзда тутилган ишлар режаситасдиқланди[8]. Режада ҳар
бир районда мавжуд қўриқ ер миқдори ва янги ер ўзлаштириш учун талаб
этиладиган ишчи кучи билан мувофиқлашган ҳолда ишлаб чиқилди. Лекин,
227
“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”
область ва район архив фондларида амалда ўзлаштирилган ерлар акс этган
ҳужжатлар учрамайди.
1954 йилда қўриқ ерларни ўзлаштиришнинг янги босқичи бошланди.
Жараён бевосита давлат эътиборида бўлиб, илмий ёндашилган ҳолда, ҳар
томонлама ўрганилиб, янги режалар белгиланди. Хусусан, Бухоро области сув
манбаларига яқин ҳудудларда янги ер ўзлаштириш ва пахтачилик колхоз,
совхозларини ташкил этиш учун ҳаракат бошланди. 1954 йил 16 апрелда
Меҳнаткашлар депутатлари Кармана райони ижроия қўмитасининг 147-сонли
қарори асосида Маликчўли массивида янги “Янгиобод” пахтачилик колхози
ташкил этилди[9]. Колхозга 1982
га
яйлов ҳудуди ажратилиб, янги ер
ўзлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Архив ҳужжатлари 1957 йилга қадар
колхозда 50 фоиз ерлар ўзлаштирилиб, муомалага киритилгани тўғрисида
маълумот беради[10]. Лекин, район ижроия қўмитаси йиғилишларида 1954
йилдан 1956 йилгача “Янгиобод” колхозида суғориладиган ер майдонлари 500
га
кўпайгани таъкидланади[11]. Чамаси область учун тайёрлаб жўнатилган
ҳисоботларда асл ҳолат район маъмурияти томонидан кўрсатилмаган. Бунинг
яна бир сабаби Бухоро шароитида янги ўзлаштирилган ерлар бир оз
эътиборсизлик туфайли зарарланиш, шўрланишга тез учрашидадир. Яъни
ўзлаштирилган ер ҳажмини аниқ ҳисобга олиш жуда мураккаб бўлган. Сув
манбаларига яқин ҳудудларда жойлашган янги ва қўриқ ерларни
ўзлаштиришга уринишлар кейинги йилларда ҳам бўлди. Аммо, кутилган
натижага эришиш имкони бўлмади. Жумладан, 1955 йил учун Кармана район
ижроия қўмитаси ва область партия комитетини 5/1-1955 йилдаги 43-сонли
“Ирригация ва мелиорация тизимларини тайёрлаш, 1955 йил баҳорги экув
мавсумига қадар белгиланган вазифаларни бажариш тўғрисида”ги қарорида
783
га
янги ер ўзлаштириш мўлжалланди[12]. Қарор ижроси ўрганилганда,
мелиорация, техника, ишчи кучи ва сув муаммолари жараёнга тўсиқ бўлгани
маълум бўлади. Шуни алоҳида таъкидлаш ўринли бўларди-ки, бу даврда янги
ер ўзлаштиришни нафақат областда, балки Республикада ҳам қониқарли деб
бўлмасди. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 554-сонли қарорида:
“1954 йил 20 май ҳолатида ЎзССР Сув Хўжалиги Министрлигига тақдим
этилган оператив ҳисоботларида колхозларга ирригация ва мелиорация
жиҳатдан атиги 103,9 минг
га
ёки режаларга нисбатан 44,2 фоиз ер
топширилган. Ўзлаштирилган қўриқ ва янги ерлардан режа бўйича
мўлжалланган 104,4 минг
га
ўрнига 44,6 минг
га
ер майдони текисланган, шўр
ювиш талаб этилган, режадаги 93,5 минг
га
ўрнига бор-йўғи 27,7 минг
га
ернинг шўри ювилган[13]”-деб кўрсатади.
228
“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”
1958 йил 13 мартда Ўзбекистон ССР Министрлар Совети Президиуми
“1958 йил ҳосили учун янги ва қўриқ ўзлаштириш ишларини бориши
тўғриси”да қарор қабул қилди. Мазкур қарор ижроси юзасидан Бухоро области
ижроия қўмитасини 135-сонли қарори қабул қилиниб, унда жорий йил
областда 4000
га
ер ўзлаштириш мўжалланди[14]. Режа тасдиқланган бўлса-
да, йил давомида қўшимча янги ерларни ўзлаштириш мўлжаллангани гувоҳи
бўлиш мумкин. Жумладан, 1958 йилнинг 7 майида Олот район партия
комитети ва ижроия қўмитаси область ижроия қўмитасига махсус хат билан
мурожаат қилди. Хатда районнинг Тайқир массивида пахта экишга
мўлжалланган 1000
га
янги ерларни ўзлаштиришга рухсат бериш сўралди[15].
Ўз навбатида область маъмурияти район ташаббусини қўллаб-қувватлаб, Олот
район ижроия қўмитасига қуйидаги мажбуриятларни юклади:
-Тайқир массивида 1000
га
янги ер ўзлаштириш мақсадида қурилиш
штаби ташкил этиш;
- Тайқир массивини Денгизкўл билан боғловчи канал қурилиши учун 10
майдан кечиктирмаган ҳолда 1000 нафар колхозчини 4 кунлик қурилиш
ишларига жалб этишни таъминлаш[16] ва бошқалар.
Меҳнаткашлар депутатлари Олот район ижроия қўмитасига юклатилган
вазифалар таҳлил қилинар экан, областда янги ерлар ўзлаштириш жараёнида
сув катта муаммога айлангани маълум бўлди. Область мутасаддилари сув
муаммосини яхши англаган ҳолда, юқоридан белгиланган режаларга хайрихоҳ
бўлдилар. Марказий органлар тасдиғидан ўтган режаларни бажариш ишлари
ўша заҳотиёқ бошланиб, областга лойиҳачилар, молиявий маблағ ҳамда
техника сафарбар этиларди. Лекин сувсизлик белгиланган режаларни рўёбга
чирқаришда оғир муаммо эди. Бунинг натижасида область маъмурияти билан
республика ҳукумати ўртасида можаро келиб чиқганди. Қатъий жазолардан
чўчиган область ижроия органлари вазиятдан чиқиш йўлларини қидира
бошлашган. Область қишлоқ хўжалиги бош бошқармаси инспектори
Ф.Ш.Ищенко томонидан берилган таҳлилий маълумотлар фикримизга асос
бўлади. У жумладан, шундай деган: “1959 йилнинг баҳорида Навоий райони
колхозларида 300
га
ерга беда экилмади, сабаби бедадан бўшатилган ерлар
пахта учун банд қилинди. Натижада пахта майдонлари 2700
га
кўпайди. Бу
янги ер ўзлаштириш ҳисобидан эмас балки, беда майдонларининг катта
қисмига пахта экиш ҳисобига эришилгандандир[17. –Б.15]”.
Амударё сувини Бухорога олиб келиш ғояси анча йиллардан бери мавжуд
бўлса-да, бу орзулигича қолаётган эди. Лекин, қўриқ ерларни ўзлаштириш
сиёсати ана шу орзунинг ушалишида муҳим роль ўйнади. 1958 йилнинг 16
декабрида Ўзбекистон ССР Сув хўжалиги министрлигининг Амударё машина
229
“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”
йўли билан суғориш каналини қуриш учун лойиҳа топшириғи тасдиқланиб,
қурилиш ишларига 104.830,3 минг сўм ажратилди[18. –Б. 14]. Истиқболда 27
минг
га
ерни суғориш, Хўжадавлат, Эшакчи, Шўркўл ва бошқа массивларда 15
минг
га
янги ер ўзлаштириш кўзда тутилди[19. –Б. 17].
1960 йилда янги ва қўриқ ерларни ўзлаштириш ҳисоботларида Ромитан
совхозида–150
га
, Когон совхозида–200
га,
Гигант совхозида–150
га
, Нарпай
совхозида–30
га
янги ер ўзлаштирилгани кўрсатилган[20]. Бироқ, райондаги
колхоз ва давлат хўжаликлари ўз имкониятидан келиб чиқиб, янги ерларни
ўзлаштиришнинг ҳолати республика ҳукуматини қониқтирмади. Аму-Қоракўл
канали ишга туширилиши муносабати билан режалаштирилган 15 минг
га
янги ер ўзлаштиришга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. 1961 йилнинг
15 февралида Қоракўл район партия комитети секретари С.Джумаев область
партия комитетига расмий хат йўллади. Хатда жумладан, шундай дейилган:
“Аму-Қоракўл машина каналининг қурилиш ишлари якуний босқичга келиб
қолган, шу муносабат билан навбатдаги тадбир қўриқ ва бўз ерларни
ўзлаштириш учун:
1.Район колхозларини янги техника билан таъминлаш; 2.Янги ерлар
ўзлаштириш учун жорий йилда мелиорация тизимини лойиҳалаш ишларини
ўз вақтида якунлаш;
3.Замонбобо ва Эшакчи массивларида совхоз ташкил этиш сўралган[21].
Область мутасаддилари район томонидан юборилган хат юзасидан
ташкилий масалаларни бошлаб, белгиланган муддатларда янги ерларни
ўзлаштиришга тайёргарлик ишларини якунлашга ҳаракат қилди. Бироқ,
лойиҳа кутилмаган муаммолар таъсирида ўз муддатида амалга оширилмади.
Аму-Қоракўл канали 1962 йил 15 май куни Олот район далаларига сув бериши
керак эди. Лекин, қурилиш материаллари таъминотида юзага келган узилиш
туфайли каналнинг қурилиш ишлари чўзилиб кетди[22]. Бундан ташқари Олот
райони 1962 йилда режалаштирилган 5 минг
га
янги ерларни ўзлаштиришга
қодир эмас эди. Районда жорий йилда 5 минг
га
янги ер ўзлаштириш учун 100
нафар лойиҳачи, 3–3,5 минг ишчи кучи, 40–50 та чопиқ ва 100 дан ортиқ
ҳайдов тракторлари[23] талаб этилган. Юқоридаги мисоллар сув муаммоси
ҳал этилса-да, яна кўплаб муаммолар кўндаланг бўлиб турганидан далолат
беради. Шунга қарамасдан, янги ва қўриқ ерларни ўзлаштириш жараёни давом
эттирилди.
1963 йил область ҳудудида 10544
га
қўриқ ер бўлиб, кўп йиллик
уринишларга қарамасдан, уни ўзлаштиришнинг иложи бўлмаётган эди. Бунинг
бир қатор сабаблари бўлиб, асосий омил сув танқислиги эди. Бухоро область
ирригация ва мелиорация бош бошқармаси бошлиғи А.Хўжамқуловнинг
230
“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”
маълумотлари юқоридаги фикрни исботлайди. Унда: “Бухоро областида
қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш учун йилдан-йилга сув
етишмаслиги кўпроқ сезилмоқда. Бу шароитда янги ер ўзлаштириб, экин
майдонларини кенгайтиришнинг амалда имкони йўқ. Аму-Бухоро машина
канали қурилиши билан область ҳудудларининг сув таъминоти яхшиланиб,
янги ерларни ўзлаштиришга шароит яратилган бўлса-да, областни фақат
Бухоро ва Ромитан район ишлаб чиқариш бўлимларида қўриқ ўзлаштириш
мумкин бўларди. Қорақўл ишлаб чиқариш бошқармаси Аму-Қоракўл
каналидан сув олишни бошлаган (1963 йилда ишга туширилган-диссертант)
бўлишига қарамасдан, ерларнинг мелиоратив ҳолатини тубдан яхшилаш талаб
этилади. Шундан сўнг Аму-Қоракўл ҳудудида жойлашган Эшакчи ва Гурдуш
массивларида 5-6 минг
га
(аслида 15 минг
га
ер режалаштирилган-диссертант)
янги ер ўзлаштириш билан шуғулланиш мумкин бўлади”[24]–деб маълумот
берган.
Хулоса
қилиб айтганда, Аму-Қоракўл канали ишга туширилган бўлсада,
кўзда тутилган янги ерларни ўзлаштириш режасини бажариш оқсаётган эди.
Жараён ҳукумат назоратида бўлиб, областдаги янги ерларнинг ўзлаштириш
ҳолатини ўрганиш мақсадида махсус комиссия ташкил этилди. Комиссияга
1963 йилда амалга оширилган ишларни обдон ўрганиб, 1964–1965 йилларда
қишлоқ хўжалигини ривожлантириш режасига киритиш учун областда
ўзлаштирилиши керак бўлган реал ер ҳажмини белгилаб бериш вазифаси
юклатилди. Бироқ, сув танқислиги, ерларнинг касалланиши ва бошқалар сабаб
планни бажариш имкони бўлмади. Таҳлилларга таянган ҳолда қуйидагича
тавсиялар бериш муммкин:
-янги ерларни ўзлаштириш сув ва қишлоқ хўжалиги ҳамкорлиги
таъминланган ҳолда амалга ошириш;
-янги муомилага киритилган ерлар тупроқ такиби хусусиятларидан
келиб чиқиб қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш;
-янги хўжаликлар ташкил этишда ишчи кучи ҳамда ихтисослашувига
алоҳида эътибор қаратиш;
Фойдаланилган манба ва адабиётлар
1.
Бухоро туман давлат архиви 1023-фонд,1-рўйхат, 27-йиғмажилд, 110-
варақ
2.
Бухоро вилоят давлат архиви 1023-фонд,1- рўйхат, 571-йиғма жилд, 99-
варақ
3.
Бухоро вилоят давлат архиви 1184-фонд,1- рўйхат,158-йиғма жилд,29-
варақ
231
“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”
4.
Бухоро вилоят давлат архиви 1184-фонд,1-рўйхат, 248-йиғма жилд, 69-
варақ.
5.
Бухоро туман давлат архиви 5-фонд, 1-рўйхат, 15-йиғма жилд, 95-варақ.
6.
Бухоро вилоят давлат архиви 1184-фонд,1-рўйхат, 194-йиғма жилд,72-
варақ.
7.
Бухоро вилоят давлат архиви 1184-фонд, 1-рўйхат, 163-йиғма жилд,181-
варақ.
8.
Бухоро вилоят давлат архиви 1184-фонд,1-рўйхат, 163-йиғма жилд, 184-
варақ.
9.
Кармана туман давлат архиви 2-фонд, 1-рўйхат, 191-йиғма жилд, 23-
варақ.
10.
Бухоро вилоят давлат архиви 1184-фонд, 1-рўйхат,1076-йиғма жилд, 52-
варақ.
11.
Кармана туман давлат архиви 2-фонд, 1-рўйхат, 263- йиғма жилд, 1-
варақ.
12.
Кармана туман давлат архиви 2-фонд, 1-рўйхат, 203-йиғма жилд, 23-
варақ.
13.
Ғиждувон туман давлат архиви 3-фонд, 1-рўйхат, 316-йиғма жилд, 7-
варақ.
14.
Бухоро вилоят давлат архви 1184-фонд, 1-рўйхат, 225-йиғма жилд, 98-
варақ.
15.
Бухоро вилоят давлат архиви 1184-фонд, 1-рўйхат, 225-йиғма жилд, 173-
варақ.
16.
Бухоро вилоят давлат архиви 1184-фонд, 1-рўйхат, 225-йиғма жилд, 174-
варақ.
17.
Ищенко Ф.Ш. Настойчиво и систематически внедрять севообороты в
колхозах Бухарской области// Сельское хозяйство Узбекистана. – Ташкент,
1959. -№12. –С. 15.
18.
ТагиевМ. Амударё сувлари Бухоро далаларида. –Тошкент: Фан, 1988.–
Б. 14.
19.
Тагиев М. Амударё сувлари Бухоро далаларида. –Тошкент: Фан, 1988.–
Б. 17.
20.
Бухоро вилоят давлат архиви 1184-фонд, 1-рўйхат, 284-йиғма жилд, 64-
варақ.
21.
Бухоро вилоят ҳокимлиги архиви 22-фонд, 3-рўйхат, 200-йиғма жилд,
67-варақ.
22.
Бухоро вилоят ҳокимлиги архиви 22-фонд, 3-ўйхат, 219-йиғма жилд, 1-
варақ.
232
“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”
23.
Бухоро вилоят ҳокимлиги архиви 22-фонд, 3-рўйхат,219-йиғма жилд,2-
варақ.
24.
Бухоро вилоят давлат архиви 1196-фонд, 1-рўйхат, 372-йиғма жилд,3-в.
ЛАЛМИ ЕРЛАР ХУДУДИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ
ОПТИМАЛЛАШТИРИШ
Рўзибоев С.Б.-
PhD, доцент
ТИҚХММИ МТУ
, Муқумов А.М. –
катта
ўқитувчи, ТИҚХММИ МТУ,
Жуманов А.Н
. – доцент, ТИҚХММИ МТУ.
Аннотация.
Мақолада лалми экин ерларидан фойдаланишни оқилона
ташкил этишда бошқа тадбирлар билан бир қаторда худудни ташкил этишни
ўзида мужассамлаштирилган ички ер тузиш лойиҳалари ҳам маълум ижобий
натижа бериши кўрсатиб берилди. Ер баҳолаш маълумотлари асосида
ишланган ер тузиш лойиҳалари лалми ерлар ва экин турлари майдонларини
оптималлаштириш имкониятини яратади, ушбу худудларда қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришини самарали ташкил этишининг иқтисодий ва техник-
ташкилий жихатларини асослайди. Олиб борилган илмий тадқиқотлар
натижалари, текислик минтақасидаги лалми экин ерларидан фойдаланишни
ташкил этишда, биринчи навбатда, бу худудларда сув манбаларини қидириб
топиш, жумладан, ер ости сув манбаларини ўрганиш ва артезиан қудуқлар
қазиб сув чиқариш масалаларини ижобий ҳал қилиш катта аҳамиятга эга
эканлигини
тасдиқлади.
Лалми
худудларда
тарқалган
тупроқлар
бонитировкаси маълумотларидан фойдаланган холда минтақа қишлоқ
хўжалигини ташкил этиш учун тупроқларнинг табиий унумдорлиги, ишлаб
чиқариш хусусияти ва қишлоқ хўжалигида фойдаланиш имкониятлари
инобатга олинди. Лалми ҳудудларда тупроқлар учун махсус агротехнология
таклиф этилди. Бунда унумдорлиги паст ерларда (бонитет бали 40 дан паст)
дала шароитида республикада мавжуд иккиламчи ресурслардан фойдаланиш
(паст навли фосфоритлар, ноанъанавий агрорудалар, хар хил чикиндилар);
фермер хўжалиги ерларида биотехнологик усулларни тадбик этиш оркали янги
органоминерал ўғитлар олиш тавсия этилди. Органоминерал ўғитлар гўнг ва
паст навли тошкумир фосфоритлари асосида 4 ой давомида 9:1 нисбатда
компостлаш йўли билан тайёрланади. Бошка органоминерал ўғитлар Ангрен
паст навли кумири ва Марказий Кизилкум фосфорит уни асосида тайёрланади.
Ушбу ўғитлар фермер хўжалиги шароитида тажрибада синалган. Таклиф
этилаётган технологияни қўллаш ресурстежамкор хисобланади ва экологик
