Лалми ерлар худудини ташкил этишни оптималлаштириш

  • Национальный исследовательский университет "Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства"
  • Национальный исследовательский университет "Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства"
  • Национальный исследовательский университет "Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства"
CC BY f
232-248
2
2
Поделиться
Рузибоев, С., Мукумов, А., & Джуманов, А. (2023). Лалми ерлар худудини ташкил этишни оптималлаштириш . Устойчивые направления управления земельными ресурсами в Узбекистане: проблемы и решения, 1(1), 232–248. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/land-management/article/view/23858
С Рузибоев, Национальный исследовательский университет "Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства"

кандидат медицинских наук, доцент

А Мукумов, Национальный исследовательский университет "Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства"

старший преподаватель

А Джуманов, Национальный исследовательский университет "Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства"

доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада лалми экин ерларидан фойдаланишни оқилона ташкил этишда бошқа тадбирлар билан бир қаторда худудни ташкил этишни ўзида мужассамлаштирилган ички ер тузиш лойиҳалари ҳам маълум ижобий натижа бериши кўрсатиб берилди. Ер баҳолаш маълумотлари асосида ишланган ер тузиш лойиҳалари лалми ерлар ва экин турлари майдонларини оптималлаштириш имкониятини яратади, ушбу худудларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини самарали ташкил этишининг иқтисодий ва техник-ташкилий жихатларини асослайди. Олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари, текислик минтақасидаги лалми экин ерларидан фойдаланишни ташкил этишда, биринчи навбатда, бу худудларда сув манбаларини қидириб топиш, жумладан, ер ости сув манбаларини ўрганиш ва артезиан қудуқлар қазиб сув чиқариш масалаларини ижобий ҳал қилиш катта аҳамиятга эга эканлигини тасдиқлади. Лалми худудларда тарқалган тупроқлар бонитировкаси маълумотларидан фойдаланган холда минтақа қишлоқ хўжалигини ташкил этиш учун тупроқларнинг табиий унумдорлиги, ишлаб чиқариш хусусияти ва қишлоқ хўжалигида фойдаланиш имкониятлари инобатга олинди. Лалми ҳудудларда тупроқлар учун махсус агротехнология таклиф этилди. Бунда унумдорлиги паст ерларда (бонитет бали 40 дан паст) дала шароитида республикада мавжуд иккиламчи ресурслардан фойдаланиш (паст навли фосфоритлар, ноанъанавий агрорудалар, хар хил чикиндилар); фермер хўжалиги ерларида биотехнологик усулларни тадбик этиш оркали янги органоминерал ўғитлар олиш тавсия этилди. Органоминерал ўғитлар гўнг ва паст навли тошкумир фосфоритлари асосида 4 ой давомида 9:1 нисбатда компостлаш йўли билан тайёрланади. Бошка органоминерал ўғитлар Ангрен паст навли кумири ва Марказий Кизилкум фосфорит уни асосида тайёрланади. Ушбу ўғитлар фермер хўжалиги шароитида тажрибада синалган. Таклиф этилаётган технологияни қўллаш ресурстежамкор хисобланади ва экологикмуаммоларни хал қилади. Бу технологияни тадбик этганда тупроқ унумдорлиги тикланади ва яхшиланади, йилдан йилга ундаги органик модда ва озика моддаларининг микдори ортади, минерал ўғитларга кетадиган харажатларни 30-40 % ва ундан кўпроқ, органик ўғит сарфини 3-4 марта камайтириш имконини беради. Тадқиқотлар натижасига кура, кузги буғдойдан 10-12 ц/га қўшимча хосил олинган. 


background image

232

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

23.

Бухоро вилоят ҳокимлиги архиви 22-фонд, 3-рўйхат,219-йиғма жилд,2-

варақ.
24.

Бухоро вилоят давлат архиви 1196-фонд, 1-рўйхат, 372-йиғма жилд,3-в.

ЛАЛМИ ЕРЛАР ХУДУДИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ

ОПТИМАЛЛАШТИРИШ

Рўзибоев С.Б.-

PhD, доцент

ТИҚХММИ МТУ

, Муқумов А.М. –

катта

ўқитувчи, ТИҚХММИ МТУ,

Жуманов А.Н

. – доцент, ТИҚХММИ МТУ.

Аннотация.

Мақолада лалми экин ерларидан фойдаланишни оқилона

ташкил этишда бошқа тадбирлар билан бир қаторда худудни ташкил этишни
ўзида мужассамлаштирилган ички ер тузиш лойиҳалари ҳам маълум ижобий
натижа бериши кўрсатиб берилди. Ер баҳолаш маълумотлари асосида
ишланган ер тузиш лойиҳалари лалми ерлар ва экин турлари майдонларини
оптималлаштириш имкониятини яратади, ушбу худудларда қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришини самарали ташкил этишининг иқтисодий ва техник-
ташкилий жихатларини асослайди. Олиб борилган илмий тадқиқотлар
натижалари, текислик минтақасидаги лалми экин ерларидан фойдаланишни
ташкил этишда, биринчи навбатда, бу худудларда сув манбаларини қидириб
топиш, жумладан, ер ости сув манбаларини ўрганиш ва артезиан қудуқлар
қазиб сув чиқариш масалаларини ижобий ҳал қилиш катта аҳамиятга эга
эканлигини

тасдиқлади.

Лалми

худудларда

тарқалган

тупроқлар

бонитировкаси маълумотларидан фойдаланган холда минтақа қишлоқ
хўжалигини ташкил этиш учун тупроқларнинг табиий унумдорлиги, ишлаб
чиқариш хусусияти ва қишлоқ хўжалигида фойдаланиш имкониятлари
инобатга олинди. Лалми ҳудудларда тупроқлар учун махсус агротехнология
таклиф этилди. Бунда унумдорлиги паст ерларда (бонитет бали 40 дан паст)
дала шароитида республикада мавжуд иккиламчи ресурслардан фойдаланиш
(паст навли фосфоритлар, ноанъанавий агрорудалар, хар хил чикиндилар);
фермер хўжалиги ерларида биотехнологик усулларни тадбик этиш оркали янги
органоминерал ўғитлар олиш тавсия этилди. Органоминерал ўғитлар гўнг ва
паст навли тошкумир фосфоритлари асосида 4 ой давомида 9:1 нисбатда
компостлаш йўли билан тайёрланади. Бошка органоминерал ўғитлар Ангрен
паст навли кумири ва Марказий Кизилкум фосфорит уни асосида тайёрланади.
Ушбу ўғитлар фермер хўжалиги шароитида тажрибада синалган. Таклиф
этилаётган технологияни қўллаш ресурстежамкор хисобланади ва экологик


background image

233

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

муаммоларни хал қилади. Бу технологияни тадбик этганда тупроқ
унумдорлиги тикланади ва яхшиланади, йилдан йилга ундаги органик модда
ва озика моддаларининг микдори ортади, минерал ўғитларга кетадиган
харажатларни 30-40 % ва ундан кўпроқ, органик ўғит сарфини 3-4 марта
камайтириш имконини беради. Тадқиқотлар натижасига кура, кузги буғдойдан
10-12 ц/га қўшимча хосил олинган.

Калит сўзлар:

лалми ерлар, ёнтоқ пайванд, қуруқ ерлар, тупроқ ости,

табиий намлик, пар усули, арпа, писта, зираворлар, кузги буғдой, қуруқ
деҳқончилик.


Лалми ерлар худудини оптимал ташкил этиш улардан фойдаланиш

самарадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Бунда тупроқлар
унумдорлигини баҳолаш маълумотларидан бу масалаларни ижобий ҳал
қилишда фойдаланиш маълум натижаларни бериши мумкин. Жумладан,
тупроқда етарли даражада намлик бўлган холатда лалми экин ерларининг
салохияти тупроқларнинг сифати билан аниқланади. Бунда озуқа
моддаларини ўсимликлар енгил тартибда ўзлаштира олиши ва тупроқларни
ушбу озуқа моддаларини ушлаб қолиш қобилияти каби омиллар, айниқса,
муҳим хисобланади. Бундан ташқари, тупроқ қатламининг қалинглиги
ўсимликлар илдизларини ўсишига катта таъсир кўрсатади, тупроқ ости
қатламининг ғоваклиги эса ўсимлик илдизларини ўсиши учун зарур бўладиган
кислород етказиб бериш имкониятини таъминлайди. Тупроқнинг таркиби
экинларни ўсишини енгиллаштириш учун зарур ҳамда у тупроқларнинг
кимёвий таркиби билан ҳамда ушбу худудда қобул қилинган қишлоқ хўжалиги
амалиёти билан узвий боғлиқдир [2]. Ниҳоят, тупроқлар сифатига рельефнинг
нишаблиги, қияликнинг экспозицияси( кўриниши) каби омиллар ҳам таъсир
кўрсатади, негаки лалми ҳудудларда сув оқимлари қияликлардан оқиб
тушишида эрозия жараёнлари юз беради.

Лалми

худудларда

тарқалган

тупроқлар

бонитировкаси

маълумотларидан фойдаланган холда лалмикор минтақа қишлоқ хўжалигини
ташкил этиш билан боғлиқ қатор масалаларни ижобий хал қилиш мумкин.
Хусусан, тупроқ бонитировкаси маълумотлари асосида лалми экин ерларининг
норматив қиймати аниқланади. Амалдаги йўриқномага кўра ерларнинг
табиий хоссалари ва бу хоссаларни қишлоқ хўжалик экинларини хосил
миқдорини ўсишига таъсири ва меъёрий соф даромад сифатида асослаш
мумкин. Шу боис, лалмикор ерлар бонитет баллари бўйича 10 синфга
бўлиниб, уларнинг табиий унумдорлиги, ишлаб чиқариш хусусияти ва қишлоқ
хўжалигида фойдаланиш имкониятлари инобатга олинади.


background image

234

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 235-сонли қарорига

асосан тупроқларнинг бонитет баллари 100 баллик шкаладан келиб чиққан
холда 1 баллнинг қиймати топилади ва бу маълумотлар бошоқли дон
экинларининг хосилини кадастрли хисобида ифодаланади [1].
1-жадвал. Бошоқли дон экинлари ва нўхат хосилдорлигини бонитет баллари
бўйича кадастр хисоби, ц/га.

Бонитет баллари 10

20

40

50

60

80

90

100

1

балл

қиймати,
ц/га

Бошоқли дон ва
нўхат экинлари
хосилини
кадастр хисоби,
ц/га

2,5

5,0

10,0

12,5

15,0

20,0 22,5

25,0 0,25


Турли хил сифатга эга бўлган лалми хайдалма ердан олинадиган

меъёрий соф даромад миқдори қуйидаги тенглик орқали топилади:

СД

м

= ЯМ

м

м

/ 100, (1)

бу ерда: СД

м

1 гектар ердан олинадиган соф даромад меъёри,

ЯМ

м

1 гектар ердан олинадиган меъёрий ялпи махсулот,

Д

м

хар хил сифатли ерларда хосил бўладиган қишлоқ

хўжалигининг даромад меъёри.


Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида даромадни меъёрий хисобини

аниқлаш учун турли сифатли лалми ерларни шу ердан олиниши мумкин
бўладиган ялпи махсулотнинг қийматига бўлиш орқали фоизларда топиш
мумкин (2- жадвал)

2 - жадвал
Соф даромаднинг меъёрий қийматини хисоблаш

Бонитет баллари

Даромад меъёри,%

Бонитет баллари

Даромад меъёри,%

10

-

60

18

20

6

70

21

30

9

80

24

40

12

90

27

50

15

100

30


Бир гектар хайдалма лалми ернинг меъёрий қиймати қуйидаги

тенглик ёрдамида топилиши мумкин:

Б

м

= CД

м

* К

1

/ П * 100 , (2)

бу ерда: СД

м

1 гектар хайдалма лалми ердан олинадиган меъёрий соф


background image

235

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

даромад,
П- капиталга қўйиладиган банк ссудасининг фоизи, %,
К

1

-хўжалик юритиш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини

интенсивлик даражасини хисобга олиш коэффициенти


Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг интенсивлик даражасини

Қашқадарё вилояти учун 0,8 қилиб қабул қилиш белгиланган.

Албатта, лалми ерларни баҳолаш материаллари ҳам қатор қишлоқ

хўжалиги масалаларини ижобий ҳал қилишда, лалми экин ерларидан
фойдаланишни оқилона ташкил этишда, лалми минтақалардан ер ва экин
турлари таркибини оптималлаштиришда бирламчи асос сифатида
фойдаланилиши мумкин.Маълумки, экин ерларининг ҳисобланган меъёрий
қиймати ушбу ерлардан фойдаланганлик учун ундириладиган ер солиғи
ставкаларини белгилашда бирламчи асос сифатида қабул қилинади. Демак
норматив ушбу кўрсаткич қанчалик тўғри аниқланса солиқ ставкаси ҳам
шунчалик тўғри белгиланади.Шу сабабдан уни аниқлашда мавжуд
услубиятдаги меъёрий соф даромад миқдори, даромаднинг меъёри фоизи,
капиталга қўйиладиган банк ссудасининг фоизи ва бошқа бир қатор
кўрсаткичлар ўрнига ўзгартиришлар киритишни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблаймиз:

1.

Ерларнинг норматив қиймати ишлаб чиқариш ресурси сифатида

қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг сифатини ҳисобга олган ҳолда
аниқлаш зарур.

2.Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қиймати ҳар бир

қишлоқ хўжалик ер тузиш контурлари бўйича аниқланиши керак.

Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини

аниқлашда уни соддалаштириш мақсадида қуйидаги кўрсаткичлардан
фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб хисоблаймиз:

-қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларининг сифати

кўрсаткичлари (бонитировка натижалари);

-қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларининг

ўртача бонитет

балли;

-сув билан таъминланганлик коэффициенти;
-минтақавий коэффициент;
-ҳосил нобуд бўлишини ҳисобга олиш коэффициенти.
4.Норматив қийматни аниқлашда қишлоқ хўжалиги экин

майдонларининг контурлар бўйича қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг
интенсивлиги, тупроқнинг сифати, экин майдонлари тузилмаси ва суғориш


background image

236

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

учун сув чиқариш усули (сувларни ўз оқими билан ёки машина усули) ҳисобга
олиниши керак.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларининг базавий

норматив қийматини ҳисоблашда қуйидаги формуладан фойдаланиш тавсия
қилинади:

Сн = ББ х ЎБ

х

МК х СК х ХН,

(1)

Бунда:

Сн – суғориладиган ҳайдов ернинг норматив қиймати, сўм;

ББ – ерларнинг бонитет бали (0-100 гача);
ЎБ – ҳисоб-китобларга асосан 1 балл нархи;
МК – минтақавий коэффициент;
СК – сув билан таъминланганлик коэффициенти.
ХН – ҳосил нобуд бўлишини ҳисобга олиш коэффициенти, агар кимёвий

моддаларни қўллаш тақиқланган муҳофаза минтақаларида қишлоқ хўжалиги
экин майдонлари жойлаштирилган бўлса.

1-расм. Яккабоғ тумани ҳудудида лалми ерларнинг минтақалар кесимида

жойлашуви

Илмий тадқиқотлар объекти сифатида танланган Яккабоғ тумани

ҳудудида лалми ерлар текислик, адир, тоғ олди, тоғли ва баланд тоғлар
минтақасида жойлашган ( 1-расм).

Қашқадарё вилоятининг текислик минтақасида мавжуд 258,7 минг га

лалми ерларнинг 31.0 минг га ёки 12.0 % жойлашган бўлиб ушбу экин
майдонларида икки муддатда: куз ва бахорда қишлоқ хўжалик экинлари
экилади. Маълумки, кузда экилган донли экинлардан бахордагига караганда
кўпрок ҳосил олинади, шунинг учун 85-90

%

экинлар кузда экилади.


background image

237

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

Лалми ерлар жойлашган ҳудуд учун ишланадиган ер тузиш

лойиҳаларида бир қатор омиллар хисобга олиниши лозим. Шундай
омиллардан бири ерларнинг деградацияга учраганлик ҳолати ҳисобланади.







2-расм. Лалми ерларда деградацияни вужудга келтирувчи антропоген

омиллар

Ўтказилган илмий тадқиқот ишларимизда аниқланишича ерларнинг

деградациясига табиий омилларга (ёғингарчилик, сув ва шамол эрозияси ва
бошқ.) нисбатан 2-чизмада келтирилган антропоген таъсирнинг кўпроқ сабаб
бўлишини кўрсатди.

Олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари шундан гувохлик

берадики, текислик минтақасида ( намлик билан таъминланмаган)ги лалми
экин ерларидан фойдаланишни ташкил этишда, биринчи навбатда, бу
худудларда сув манбаларини қидириб топиш, жумладан, ер ости сув
манбаларини ўрганиш ва артезиан қудуқлар қазиб сув чиқариш масалаларини
ижобий ҳал қилиш катта аҳамиятга эгадир. Хисоблашлар кўрсатадики, бу
худудларда тарқалган лалми экин ерларининг ҳар 20,0- 22,0 гектарига бир дона
артезиан қудуқ қазиш орқали тупроқ намлиги масаласини ҳал қилиш учун
зарур бўлган суғориш сув манбасини яратиш ва бу худудларда лалми буғдой,
нўхат, сабзавот ва масхар экинларини экиб парвариш қилиш мумкин. Мисол
учун, К.Ашуров номли массивда мавжуд лалми ерларнинг майдони 340.4 га
ташкил этади (1-расм). Ушбу ҳудудда 10 дона артезиан қудуғи ковлаш орқали
100,2 гектарда буғдой, 57.5 гектарда сабзовот, 65.5 гектарда полиз ва 117.2
гектарда масхар экинини экиш ва қишлоқ хўжалиги махсулоти етиштириш
учун шароит яратилади. Ушбу ҳудуддан олинадиган махсулотлар ҳажми ва
умумий қиймати бўйича маълумотлар 3-жадвалда келтирилган.

3-жадвал

Қишлоқ хўжалик махсулотлари хажми ва қиймати ҳисоби

Қишлоқ
хўжалик
экини номи

Майдони,
га

Хосилдорлик,
ц/га

Ялпи
ҳосил, т

1

тонна

махсулот
нарҳи,
минг сўм

Умумий
қиймати,
млн.сўм

1

Буғдой

100,2

7,0

70,1

2000

140200

ДЕГРАДАЦИЯНИ ВУЖУДГА КЕЛТИРУВЧИ АНТРОПОГЕН ОМИЛЛАР

ерга интенсив экин

экиш

ерларнинг

мелиоратив холатини

ўзгариши

алмашлаб экишга

риоя қилмаслик


background image

238

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

2

Масхар

117.2

12,0

140,6

4000

562400

3

Сабзовот

57.5

7,8

44,8

5000

224000

4

Полиз
экинлари

65.5

7,0

45,8

5000

22900

жами

340.4

1155600


3-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, қишлоқ хўжалик

махсулотларининг умумий қиймати экинларни оқилона жойлаштириш
ҳисобига 1155600 млн. сўмни ташкил этади.


2-расм. К.Ашуров номли массивнинг ер турлари тушурилган тарҳи

Бунда, биринчи галда, фермер хўжалигига артезиан қудуқларни қазишда

ёрдам кўрсатиш зарур бўлади. Хисоблашлар кўрсатадики, артезиан қудуқлар
қазиш орқали лалми ерларга сув чиқариш билан маҳсулот етиштиришни
ташкил этишда қудуқларни қуришга сарфланадиган харажатлар 2 йилда
қопланади ва қўшимча даромад келтира бошлайди. Энг асосийси, лалми экин
ерларидан

фойдаланиш

самарадорлигини

оширишга,

озиқ

овқат

махсулотларини етиштириш хажмларини тубдан оширишга, аҳолини иш
билан таъминлашга имконият яратилади.

Тупроқ мухофазаловчи технологиясини қуллаш орқали қишлоқ

хўжалиги экинларини етиштирилганда тупроққа ишлов беришни анча
камаяди, алмашлаб экишга, мулчалашга амал килинади, тупроқ устки қатлами
химояланади хамда минерал уғитларни меъёри камаяди, органик ва


background image

239

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

органоминерал уғитларни қўллаш хисобига тупроқнинг сифат курсаткичлари
анча яхшиланади.

Ушбу технологиянинг асосий техник функциялари: тупроқга ишлов

бериш сонини анча қискартиради, тупроқнинг устки қатламини химоялаш-
мулчалаш ва алмашлаб экишга риоя килиш деградацияга учраган ерларни
қайта тиклайди.

Лалмикор дехкончиликда ушбу технологияни қуллаш орқали кузги

буғдой ва дуккакли экинлар етиштирилади.

Мутахассисларнинг [3,4] таъкидлашича вилоятнинг лалми ерлар

жойлашган ҳудудидаги қурғоқчил шароитида тупроқни муҳофазаловчи, намни
сақлайдиган технологиялардан бири - бизнинг дехкончилик учун янги, лекин
бутун дунёда кенг қўлланилаётган, тупроққа ишлов бермасдан тўғридан -
тўғри экинларни экишдир. Бу технология ресурстежамкор, тупроқ
унумдорлигини оширувчи хисобланади. Бундай усул билан экинларни экиш,
айникса буғдой, мош, третикале, жухори, кунгабокар, соя, кунжут ва бошка шу
кабиларни экиш самарали бўлиб, улар яхши ўсиб ривожланади.Мутахассислар
томонидан

таклиф

этилаётган

технология

фермер

хўжаликлари

даромадларини кўпайтириш ва қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришнинг
иқтисодий самарадорлигини оширишга йуналтирилган. Ресурс тежамкор
технологиянинг асосий мохияти - тупроқка минимал таъсир курсатиш, доимий
ўсимлик қоплами ёки мулчалаш орқали тупроқ устки қатламини химоялаш ва
мақбул алмашлаб экиш хисобланади.

Ресурс тежовчи технологияни қўллашдан олдин фермер хўжаликлари

танланадиган майдоннинг тупроқ таркиби тафсилотларини тахлил килишлари
керак. Дала майдонини тайёрлашда ернинг хайдов ости катламини чукур
юмшатувчи мослама билан юмшатиш лозим. Бу ўсимликларнинг илдиз
тизимини

ривожланишини

яхшилайди

ва

озука

элементларидан

фойдаланишга имкон яратади.

Тупроқнинг устки катламини текислаш учун, яъни дала майдонларини

текислаш ва хариталар тузиш учун махсус лазерли мосламаларни қўллаш
тавсия килинади.

Бу технологияни қўллашда донли экинлар уруги махсус сеялкадан

фойдаланиб ишлов берилмаган ёки жуда кам ишлов берилган (экиш
чукурлигигача) юмшатилган тупроқга экилади. Бу эса, тупроқга механик
таъсир килишни, уни зичлашишини камйтиради. Шунинг билан бирга
энергетик материал, мехнат учун сарфлар камаяди.

Маълумотларга кўра, республикада экин экиладиган ерларнинг асосий

кисмида органик модда микдори паст курсаткичдадир. Ҳозирги вактда тупроқ


background image

240

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

органик моддаси микдорини яхшиловчи бир канча усуллар мавжуд. Бўлардан
бири мульчалаш, яъни тупроқнинг устки катламини химоялаш, дуккакли ва
донли экинлар, ўсимлик қолдиқларини тупроқ юзасида колдириш
хисобланади.

Маълумки, алмашлаб экишни қўлламасдан интенсив экин экиш тупроқ

кўрсаткичларини ёмонлашувига олиб келади [5,6,8,11]. Бу масалани алмашлаб
экишнинг макбул келадиган усулини тадбик этиш оркали ечиш мумкин
бўлади.

Лалмикор ва деградацияга учраган тупроқлар учун куйидаги

агротехнология таклиф этилади: унумдорлиги паст ерларда (бонитет бали 40
дан паст) дала шароитида республикада мавжуд иккиламчи ресурслардан
фойдаланиш (паст навли фосфоритлар, ноанъанавий агрорудалар, хар хил
чикиндилар); фермер хўжалиги ерларида биотехнологик усулларни тадбик
этиш оркали янги органоминерал ўғитлар олиш. Органоминерал ўғитлар гўнг
ва паст навли тошкумир фосфоритлари асосида 4 ой давомида 9:1 нисбатда
компостлаш йўли билан тайёрланади. Бошка органоминерал ўғитлар Ангрен
паст навли кумири ва Марказий Кизилкум фосфорит уни асосида тайёрланади.
Ушбу ўғитлар фермер хўжалиги шароитида тажрибада синалган. Таклиф
этилаётган технологияни қўллаш ресурстежамкор хисобланади ва экологик
муаммоларни хал қилади. Бу технологияни тадбик этганда тупроқ
унумдорлиги тикланади ва яхшиланади, йилдан йилга ундаги органик модда
ва озика моддаларининг микдори ортади, минерал ўғитларга кетадиган
харажатларни 30-40% ва ундан кўпроқ, органик ўғит сарфини 3-4 марта
камайтириш имконини беради. Тадқиқотлар натижасига кура, кузги буғдойдан
10-12 ц/га қўшимча хосил олинган.

Қашкадарё вилояти Яккабоғ тумани “Абдураззоқов Аслиддин” фермер

хўжалигида ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра кузги буғдойни
етиштиришнинг ресурстежамкор технологиялари (ноллик)ни жорий этишдан
олинган амалдаги иқтисодий самара аникланган. Самарадорликни хисоблаш
учун бирламчи хисоб хужжатлари ва меъёрий-технологик харита
маълумотларидан фойдаланилган.

Таққослаш учун база сифатида донли экинларни устиришнинг хайдашга

асосланган анъанавий технологияси танлаб олинди. Ноллик технологияда
донли экинларнинг уруғлари ишлов берилмаган ёки салгина (экишнинг
чуқурлиги даражасида) юмшатилган тупроқка махсус сеялка ёрдамида экилди.
Бу комбинациялашган агрегатларни қўллаш технологик операцияларнинг
уйғунлаштирилиши туфайли тупроқка ўтказиладиган механик таъсирни ва
унинг зичлашувини камайтиради. Бунда донли экинларни етиштиришдаги


background image

241

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

энергетик, моддий, мехнат харажатлари қисқаради.

Тупроқка ноллик ишлов беришга куйилган агротехник талаблар уни

турлича

тупроқ-иклим

шароитларида

ўтказишнинг

сифатини

каноатлантирадиган машина ва ускуналарнинг яратилишини такозо этади.
Ушбу вазиятда хисоб-китоблар тадкик этилаётган тумандаги машина-трактор
паркининг машина-технологик мажмуаларидан фойдаланилганлигини
инобатга олган холда бажарилди. Ушбу парк агротехник тадбирлар буйича
механизациялашга оид хизматни амалга оширади.

Кузги буғдойни етиштириш технологияларининг вариантларида

тупроқка асосий ва экиндан олдинги ишлов бериш хамда экишнинг хар хил
усуллари кузда тутилган. Экинларни парвариш қилиш, кимёлаштириш
воситаларини қўллаш, донни йигиб олиш ва хосилнинг дондан ташқари
қисмларига ишлов беришни барча технологиялар учун бир хил булиб
колаверади. Фермер хўжалигида кузги буғдойни етиштириш учун зарур
технологик операциялар, агрегатлар худуд шароитининг ўзига хос
хусусиятларини, шунингдек бир хил турдаги ишларни бажаришда дон
етиштириш ва уни йиғиб олишнинг унификацияланган усулларини,
унумдорликни ошириш, йиғув машиналарининг тупроққа зарарли таъсирини
камайтириш ҳамда 2011-2016 йилларда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини
мажмуавий механизациялаштириш учун машина ва технологиялар
тизимининг техникавий даражасини юксалтиришни хисобга олган ҳолда
белгиланган. Эксплуатация харажатлари технологик жараёнларни асосий
машиналар ёрдамида бажариш учун ҳисоблаб чиқилган бўлиб, улар 4-
жадвалда келтирилган.

4- жадвал
Кузги буғдой етиштиришнинг эксплуатация харажатлари (1 га майдонга

хисобланган)*

Иш тури

Технологиялар
анъанавий

ноллик

сўм

%

сўм

%

1

Тупроқка асосий ишлов бериш

50000

27.7

-

-

2

Экишдан олдинги ишлар ва экиш

20000

11.1

20000

17.4

3

Экинларни парваришлаш

30000

16.6

15000

13.0

4

Ҳосилни йигиштириб олиш

80000

44.4

80000

69.5

Жами харажатлар

180000

100

115000

100

5

Ёнилги-мойлаш материаллари

177190

77978

Жами эксплуатация харажатлари

357190

192978

*2019 йилги нархлари асосида муаллиф томонидан хисобланган


background image

242

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”


Донли экинларни етиштиришнинг технологик операцияларини, ресурс

ва мехнат харажатларини акс эттирувчи асосий хужжат меъёрий-технологик
хариталар хисобланади. Шу хариталар асосида эксплуатация харажатлари
хисоблаб чиқилади, улар донли экинларни етиштириш таннархининг
мажмуавий моддаси булиб, харажатлар таркибида 30-40 фоизни ташкил
қилади.

Мехнат ва ёнилги буйича эксплуатация харажатлари технологик харита

асосида кузги буғдойни етиштиришнинг барча технологик операцияларини
бажаришни инобатга олган холда туман МТПнинг механизациялаштирилган
хизматларига келишилган нархлар асосида хисобланган.

4-жадвалда келтирилган маълумотлар буйича кузги буғдойни

етиштириш ва йиғиб олиш учун 1 га экин майдонига энг юқори эксплуатация
харажатлари анъанавий технологияни қўллашда 357190 минг сўм, ноллик
технологияда 192978 минг сўмга тенг булган.

Бунга тупроққа ишлов бериш операцияларининг қисқариши натижасида

эришилган булиб, улар 27.7 фоизни ташкил қилади.

Махсус харажатлар иккала технология учун узгармас булиб колади.

Бошка харажатлар тугри харажатларнинг 2 фоизи хисобида олинган булиб,
улар анъанавий технологияда 3600 сўмни, ноллик технологияда 2300 сўмни
ташкил қилади. Лалми ерларга кузги буғдойни етиштиришда 50-60 кг. азотли,
40-50 кг. фосфорли угитлар берилади.

Сугориладиган ва сугорилмайдиган ерларда усимликларни бегона

утлардан химоя килиш учун энг самарали гербицидлардан бири 75 фоизли
“Гранстар” булиб, 1 га майдонга 10 граммдан 20 граммгача қўлланилади.

Технологияларни иқтисодий бахолаш курсаткичлари 5-жадвалда

келтирилган. Кузги буғдойни ноллик технология буйича етиштиришнинг
иқтисодий самарадорлик курсаткичлари анъанавий технологияга нисбатан
юқорироқ

эканлиги

ресурстежамкор

технологияларни

қўллашнинг

фойдалилигидан далолат беради. Технологияларни иқтисодий бахолаш учун
кузги буғдойни етиштиришнинг тула таннархи, фойда, рентабеллик ҳамда
қўшимча кўрсаткичлар хисоблаб чиқилган. Таннархдаги тафовутлар
фақатгина тупроққа ишлов бериш харажатларининг узгариши билан
шартланган, уруғлик, уғитлар харажатлари бир хил деб олинди. Усимликларни
химоя қилиш воситаларига харажатлар биринчи ва иккинчи йиллар учун
ноллик технология буйича икки баравар купрок қўлланилади. Қиёсий
иқтисодий бахолашда базавий технология сифатида анъанавий технология
танлаб олинди. Асосий иқтисодий курсаткич бўлган фойданинг ўсиши ноллик


background image

243

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

технологияда қуйидагича:

ИСн=Фя-Фа= 331995 - 48992,3= 380987,0 сўм
бунда: ИСн- ноллик технологиядаги иқтисодий самара;
Фа, Фя - мос равишда анъанавий ва ноллик технологияда олинган

фойда, сўм.

Фойданинг ўсганлиги хакидаги маълумотлар фермер хўжалигида кузги

буғдойни ноллик технологияни қўллаган холда етиштириш иқтисодий
жихатдан фойдалироқ эканлигини кўрсатмокда (5-жадвал).

5-жадвал
1 гектар ер майдонида кузги буғдой етиштириш технологияларини

иқтисодий бахолаш кўрсаткичлари

№ Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Технологиялар
Анъанавий

ноллик

1

Хосилдорлик

ц/га

10,0

15,0

2

Ишлаб чикариш хажми

т

1,0

1,5

Ишлаб чикариш харажатлари

3

Мехнат харажатлари

140000,0

140000,0

4

Уруг

сўм

110110,0

110110,0

5

Минерал угитлар

сўм

27198,3

27198,3

6

Усимликларни

химоя

килиш харажатлари

сўм

8153,6

16307,2

7

Эксплуатация харажатлар

сўм

180000,0

115000,0

8

Ёкилги харажатлари

сўм

177190,4

77978,9

9

Бошка харажатлар

сўм

3600,0

2300,0

10

Жами харажатлар

сўм

646252,3

488894,4

11

Махсулот таннархи

сўм

646252,3

325929,6

12

Реализация нархи

сўм/т

447260,0

447260,0

13

Махсулот қиймати

сўм

447260,0

670890,0

14

Фойда

сўм

-48992,3

331995,6

15

Иқтисодий самара

сўм

380987,8

16

Рентабеллик

%

-7,6

67,9

Қўшимча курсаткичлар

16

1

га

учун

мехнат

харажатлари

киши/кун

1,7

1,23

сўм

29240

20292

17

1

га

учун

мехнат

харажатлари

киши/соат

0,24

0,18

сўм

4177

2898

18

1

ц

учун

мехнат

харажатлари

киши/соат-т

0,023

0,011


background image

244

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

19

Мехнат унумдорлиги

сўм/киши-соат

107,1

231,4

20

Ёкилги сарфи

л/га

84

37

21

Копланиш муддати

йил

5,03


Кузги буғдойнинг хосилдорлиги анъанавий технологияга нисбатан 5 ц/га

юқорироқ, доннинг таннархи ноллик технология буйича 2.3 баробар пастрок.
FANKHAUSER сеялканинг қопланиш муддати баланс қийматидан хамда
механизациялаштирилган ишларни бажаришга кетган эксплуатация
харажатларининг илгари қўлланилган машиналарга нисбатан пасайиши
сўммаси ва амортизация ажратмаларидан келиб чиққан ҳолда хисоблаб
чиқилган ва қопланиш муддати 5,03 йилни ташкил этди.

Хисоблаб чиқилган кўрсаткичлардан келиб чиққан холда буғдойни

лалми ерларда хосилдорлиги 20 ц/гадан ортиқ бўлган шароитда етиштириш
тавсия этилади.

Буғдой етиштиришда тупроққа ноллик ишлов бериш технологиясидан

фойдаланилганда хосилдорлик 15 ц/га булиб, рентабеллик 67,9 фоизни ташкил
қилади, анъанавий технологияда эса хосилдорлик 10 ц/га бўлиб, рентабеллик
-7,6 фоизни ташкил қилади.

Иқтисодий бахолашнинг мехнат ҳамда ёнилғи харажатларини ҳам ўз

ичига олувчи натижалари ноллик технологиянинг афзаллигини кўрсатди.

Адир минтақасида жойлашган(намлик билан қисман таъминланган)

лалми худудлардаги ерларнинг бир қисмида қўшни Афғонистон ва Эрон
давлатларидаги лалми экин ерларидан фойдаланиш бўйича орттирилган
тажрибалардан фойдаланиш, яъни далаларга янтоқ экин ва ушбу ёнтоққа
полиз экинларининг уруғини қадаш орқали полиз экинларидан юқори ҳосил
олишни йўлга қўйиш яхши самара беради. Илмий манбаларни ўрганиш бу
мамлакатлар адир минтақасида тарқалган лалми экин ерларидан ушбу усул
ёрдамида гектаридан 220,0 - 250,0 центнердан полиз махсулотлари
етиштирилаётганлигини кўрсатади, бу усул олдинлари республикамизнинг
баъзи вилоятларида (Хоразм, Қорақолпоғистон Республикасида) ҳам кенг
қўлланилган. Бундан ташқари, ушбу минтақа экин ерларининг бир қисмига
лалми, сувга чидамли буғдой ва масхар экинларини жойлаштириш яхши
самара беради.

Яккабоғ туманида адир ерлар 129,35 минг гектар майдонни ташкил.

қилади, улардан яйлов ёки лалми экинзорлар сифатида фойдаланилади.
Ёғинлар билан таъминланганлик даражаси паст бўлгани сабабли лалми
ерлардаги ҳосилдорлик ҳар доим ҳам харажатларни оқлай олмайди, яйлов эса
қайта-қайта утлатиш туфайли издан чиқиб кетган ва деградациялашган.


background image

245

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

Тоғолди ва паст тоғолди адир зоналари ландшафтини тиклашни ғоятда
қурғокчил шароитда униб чиқиши ва мева бериш хусусиятига эга бўлган
хандонписта дарахтининг кўчатларини экиш йули билан амалга ошириш
мумкин.

Хандон писта етиштириш технологияси анъанавий ҳолда тупроқни

тайёрлаш (хайдаш. чизеллаш) дан бошланади, экишдан олдин 6х8 м схемаси
бўйича (экиш зичлиги 208 дона/га) экиладиган жойларга қозиқлар қоқиб
чиқилади. Хайвонларга ем бўлмаслиги учун плантациялар атрофига наъматак
экилади ва тиканли сим билан ўраб қўйилади. 2-3 йилдан сўнг наъматакнинг
ўзи тиканли тўсиққа айланади, сим эса бошқа участкалар учун ишлатилади.
Экишдан кейинги суғориш битта ўсимликка 1,5-2 л сув хисобида ўтказилади
ва ёзнинг уч ойи мобайнида суғоришлар ойига 3-5 марта пластик идиш-
баклажкалардан примитив усулда томчилатиб амалга оширилади. Ёғинлар
билан ярим таъминланган (300-500 мм/йил) лалми ерлар учун суғориш
фақатгина дастлабки икки йил ичида ўтказилади. Плантациялар қатор
ораларида биринчи 8 йилликда хайдаладиган қурғоқчиликка чидамли экинлар
(сафлор, нухат, беда) етиштирилиб, улар маълум бир даражада дастлабки
харажатларни қоплайди. Киритиладиган минерал уғитлар миқдори аммиакли
селитра учун 290 кг/га (N 33-34,5%) ни ва суперфосфат учун 220 кг/га (P 45%)
ни ташкил қилади. Экилгандан сунгги 3-4-йилда мева беришини тезлаштириш
учун хандон писта кўчати танланган нав билан пайванд қилинади.

Сим тусиқ атрофига экилган наъматак эса 20-25 йил давомида мева

бериши баробарида қўшимча даромад манбаи бўлиб ҳисобланади.

4-расм. Лалми ерларнинг бир қисмида хандон пистали боғнинг

асосини қуриш (қозиклар билан эқиладиган кўчатларинг ўрни белгилаб
куйилган)


background image

246

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

Ушбу усулдан қир-адир минтақасида жойлашган Турнобулоқ массиви

ҳудудини ташкил этишда фойдаланиш тавсия этилади (6 - расм).

5 -расм. Турнобулоқ массивининг лалми ер участкаси
Массив ҳудудида писта ва наъматак экиш бўйича лойиҳавий

таклифларнинг кутиладиган натижалари қуйидаги жадвалда келтирилган.

6-жадвал

Боғдорчилик махсулотлари ҳисоби

№ Дарахтлар

навлари

Майдони,
га

Кўчат
сони

Хосилдорлик,
ц/га

Ялпи
ҳосил, т

1

тонна

махсулот
нарҳи, минг
сўм

Умумий
қиймати,
млн.сўм

1

Писта

1414.2

237552 0.30

7126.56 100

715,7

2

Наъматак 1414.2

33936

0.07

237.5

15

3,6

жами

719.3

Танлаб олинган хандон писта шаклларидан саноат плантацияларини

барпо этиш урмонзорлар махсулдорлигини ва ўз навбатида иқтисодий
самарадорликни оширади. Хар бир шаклнинг ҳосилдорлиги ҳар хил
бўлганлиги учун улардан олинадиган иқтисодий самара ҳам турлича бўлади.
Иқтисодий самарадорлик қўшимча етиштирилган махсулотдан олинадиган
даромад ва унга кетган харажатлар миқдори бўйича аниқланди.

Иқтисодий самарадорликни хисоблаб чиқишда асосий харажатлар


background image

247

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

сифатида пайвандуст ва пайвандтагларни тайёрлаш ҳамда пайванд қилишга
кетган харажатлар хисобга олинди. Қолган харажатлар (парваришлаш ва
агротехник тадбирлар) бир хил бўлгани учун хисобга олинмади.

Лалмикор шароитларда писта плантацияларини барпо этишнинг мақбул

экиш схемаси 8х6 м хисобланади. Бунда бир гектар майдонга жами 192 та
дарахт жойлашади. Шундан, 7 та уруғчи дарахтга 1 та чангчи дарахт
жойлаштирилса, жами 168 та ҳосил берадиган уруғчи дарахт жойлашади.

Ўтказилган тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатадики, Қашқадарё

вилоятининг Яккабоғ тумани худудида тарқалган ушбу тўртта минтақадаги
лалми экин ерларидан фойдаланишни ташкил этишда ер ва экин турлари
таркибини тегишли минтақалар бўйича юқорида таклиф этилган таркибларда
қабул қиладиган бўлсак анчагина мақсадга мувофиқ бўлиши аниқланган.
Бунда, албатта, ер баҳолаш материалларидан, хусусан, лалми минтақаларда
тарқалган тупроқлар бонитировкаси маълумотларидан фойдаланиш яхши
самара беради.

Адабиётлар

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 августдаги
235-сон қарорига ИЛОВА “Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив
қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ
2.Бабажанов А.Р., Тураев Р.А., Рузибоев С.Б. Основы землепользования.
Учебное пособия. Ташкент, академнашр, 2020
3. Ш.А.Турсунов ва бошқалар “Аграр сиёсат ва озиқ-овқат хавфсизлиги”. Ўкув
қўлланма. Т.: “ЎзР Фанлар Академияси Асосий кутубхонаси” босмахонаси
нашриёти, 2016. - 257 б
4. Mueller T.G., F.J. Pierce, and D.D. Warncke. 2001. Map Quality for Site-Specific
Fertility Management. Soil Sci. Soc. Am. J. 65:p. 1547-1558.
5.Хакбердиев О.Э. Эрозионноопасные орошаемые земли Самаркандского
оазиса и пути повышения их противоэрозионной устойчивости. Монография.
- Ташкент, 2008. 32-58 с.
6.Пронин В. В. Агроландшафтный подход к организации территории
землепользовании в районах проявления водной эрозии почв // Аграрная наука.
—2002. —№4.-С. 16...18.
7 Конокотин И. Г. Эколого-экономическое обоснование противоэрозионной
организации территории; ГУЗ. —М., 1996. —124 с.
8.Кузнецов М. С. Эрозия и охрана почв. —М.: МГУ, 1996. —334 с.
9. Ji Zhou,, Bojie Fu, Dongchun Yan, Yihe Lü, Shuai Wang. Guangyao
GaobAssessing the integrity of soil erosion in different patch covers in semi-arid
environment. journal homepage: www.elsevier.com/locate/jhydrol


background image

248

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

10. Ivan Blinkov,Stanimir Kostadinov,Ivan Ts. Marinov.Comparison of erosion and
erosion control works in Macedonia,Serbia and Bulgaria. International Soil and
Water Conservation Research,Vol 1,No 3,2013,pp 15 28
11. Shuai Yang, Zhao-liang Gao, Yong-hong Li, Yao-bin Niu, Yuan Su, Kai
Wang.Erosion control of hedgerows under soils affected by disturbed soil
accumulation in the slopes of loess plateau, China. Catena. ournal homepage:
www.elsevier.com/locate/catena
12. C. Samosa ,Altiev A.,Khafizova Z.,Mukumov A. Methodology for Determining
the Costs of Environmental Protection Measures in Land Management.
European
Journal of Life Safety and Stability (2660 …, 2021
13. Abdugani Mukumov, Komil Xujakeldiev, Fayzullo Xamidov, Sharafatdin
Narbaev, Khudoyberdi Abdivaitov. Features of the organization of agroclusters in
the structure of land management projects.
E3S Web of Conferences 227

NDVI ТАҲЛИЛИ АСОСИДА ТОҒ-КОН МЕТАЛЛУРГИЯ МАЖМУАЛАРИ

ЧИҚИТЛАРИНИНГ ЛАНДШАФТЛАРГА ТАЪСИРИНИ БАҲОЛАШ

(Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати мисолида)

Рўзиқулова О.–

доцент, ТИҚХММИ МТУ,

Саматова Г.–

талаба, ТИҚХММИ

МТУ

Аннотация.

Мақолада

Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати

мисолида NDVI таҳлили асосида тоғ-кон металлургия мажмуалари
чиқитларининг ландшафтларга таъсирини баҳолаш ишларини технологияси
асосланган. Унга кўра Landsat 8 сунъий йўлдошини кўп йиллик масофадан
олинган суратларини ArcGIS дастурида ишлаш орқали ландшафтларга таъсири
аниқланди ва асосланди.

Kалит сўзлар:

масофадан зондлаш, техноген ландшафт, қайта тиклаш,

бузилган ерлар, геосистема, рақамли карта, маълумотлар базаси,
агрогеосистема.


Олмалиқ кон-металлургия комбинати

- Ўзбекистонда рангли

металлургия саноатининг йирик корхонаси бўлиб, иқтисодиёт тармоқлари учун
хом ашё етказиб берувчи йирик ишлаб чиқариш объектидир. Бу корхонада
қўрғошин-рух (Қўрғошинкон, Олтинтопган, Сардоба ва Чалата конлари,
қўрғошин-рух бойитиш фабрикаси ва рух заводи) ҳамда мис эритиш мажмуаси
(Қалмоққир кони, мис бойитиш фабрикаси, мис заводи)дан иборат. Корхона

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 августдаги 235-сон қарорига ИЛОВА “Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ

Бабажанов А.Р., Тураев Р.А., Рузибоев С.Б. Основы землепользования. Учебное пособия. Ташкент, академнашр, 2020

Ш.А.Турсунов ва бошқалар “Аграр сиёсат ва озиқ-овқат хавфсизлиги”. Ўкув қўлланма. Т.: “ЎзР Фанлар Академияси Асосий кутубхонаси” босмахонаси нашриёти, 2016. - 257 б

Mueller T.G., F.J. Pierce, and D.D. Warncke. 2001. Map Quality for Site-Specific Fertility Management. Soil Sci. Soc. Am. J. 65:p. 1547 1558.

Хакбердиев О.Э. Эрозионноопасные орошаемые земли Самаркандского оазиса и пути повышения их противоэрозионной устойчивости. Монография. - Ташкент, 2008. 32-58 с.

Пронин В. В. Агроландшафтный подход к организации территории землепользовании в районах проявления водной эрозии почв // Аграрная наука. —2002. —№4.-С. 16...18.

Конокотин И. Г. Эколого-экономическое обоснование противоэрозионной организации территории; ГУЗ. —М., 1996. —124 с.

Кузнецов М. С. Эрозия и охрана почв. —М.: МГУ, 1996. —334 с.

Ji Zhou,, Bojie Fu, Dongchun Yan, Yihe Lü, Shuai Wang. Guangyao GaobAssessing the integrity of soil erosion in different patch covers in semi-arid environment. journal homepage: www.elsevier.com/locate/jhydrol

Ivan Blinkov,Stanimir Kostadinov,Ivan Ts. Marinov.Comparison of erosion and erosion control works in Macedonia,Serbia and Bulgaria. International Soil and Water Conservation Research,Vol 1,No 3,2013,pp 15 28

Shuai Yang, Zhao-liang Gao, Yong-hong Li, Yao-bin Niu, Yuan Su, Kai Wang.Erosion control of hedgerows under soils affected by disturbed soil accumulation in the slopes of loess plateau, China. Catena. ournal homepage: www.elsevier.com/locate/catena

C. Samosa ,Altiev A.,Khafizova Z.,Mukumov A. Methodology for Determining the Costs of Environmental Protection Measures in Land Management. European Journal of Life Safety and Stability (2660 …, 2021

Abdugani Mukumov, Komil Xujakeldiev, Fayzullo Xamidov, Sharafatdin Narbaev, Khudoyberdi Abdivaitov. Features of the organization of agroclusters in the structure of land management projects. E3S Web of Conferences 227

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов