Фойдаланишга қайта киритилган деградацияга учраган суғориладиган ерлардан самарали фойдаланишни ташкил қилиш тадбирлари

  • Национальный исследовательский университет "Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства"
CC BY f
296-300
1
1
Поделиться
Усманов , Ю. (2023). Фойдаланишга қайта киритилган деградацияга учраган суғориладиган ерлардан самарали фойдаланишни ташкил қилиш тадбирлари. Устойчивые направления управления земельными ресурсами в Узбекистане: проблемы и решения, 1(1), 296–300. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/land-management/article/view/23873
Ю Усманов , Национальный исследовательский университет "Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства"

ассистент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада бугунги кунда деградацияга учраган суғориладиган ерларни тиклаш ва фойдаланишга киритиш ва қайта тикланган ерлардан фойдаланиш барқарорлигини таъминлашнинг муҳим йўналишлари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари бўйича таклифлар асосланган.


background image

296

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

ФОЙДАЛАНИШГА ҚАЙТА КИРИТИЛГАН ДЕГРАДАЦИЯГА

УЧРАГАН СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТАДБИРЛАРИ

Усманов Ю.А

.- ассистент, ТИҚХММИ МТУ

Аннотация.

Ушбу мақолада бугунги кунда деградацияга учраган

суғориладиган ерларни тиклаш ва фойдаланишга киритиш ва қайта тикланган
ерлардан фойдаланиш барқарорлигини таъминлашнинг муҳим йўналишлари
бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари бўйича таклифлар асосланган.

Калит сўзлар

: Деградация, ташкилий тадбирлар, иқтисодий механизм,

ерлардан фойдаланиш, ер ресурсларини ҳолати, бузилган ерлар, деградация
ҳолатидаги ерлар, ерларни фойдаланишга киритиш.


Суғориладиган ерлар майдонини кенгайтириш имконияти чекланган

мамлакатимиз шароитида мавжуд ерлардан фойдаланиш самарадорлигини
ошириш ва уни аввало, деградация ҳолатидаги суғориладиган ерларни
фойдаланишга киритиш ишларини ташкил этиш, ушбу ерларда маҳсулот
ишлаб чиқариш ва даромад миқдорини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Олиб
борилган

тадқиқотлар

шуни

кўрсатадики,

ердан

фойдаланиш

самарадорлигини ошириш жуда кўп тадбирларни ўтказишга боғлиқ, бу
тадбирлар деградацияга учраган суғориладиган ерларни фойдаланишга
киритишнинг иқтисодий самарадорлиги билан чамбарчас боғлиқдир. Шу
нуқтаи назардан, деградацияга учраган суғориладиган ерларни фойдаланишга
киритишнинг иқтисодий самарадорлиги ташкилий-иқтисодий ва технологик
тадбирларини ўтказишга боғлиқ бўлади (1-расм).Ташкилий-иқтисодий
тадбирларга эрга эгалик қилиш масаласи, етиштирилган маҳсулотга эгалик
қилиш,

маҳсулотни

сотиш,

қишлоқ

хўжалик

маҳсулотларини

етиштирувчиларни

давлат

томонидан

қўллаб-қувватлаш,

ердан

фойдаланувчиларга солиқ имтиёзларини бериш, ер билан ишловчиларнинг ер
бўйича билим малака кўникмаларга эга бўлиши, сервис хизмат кўрсатувчи
инфратузилма субъектларининг ривожланганлиги каби бошқа омиллар
киради. Ташкилий-иқтисодий тадбирларга қуйидагилар киради. Ерлардан
самарали фойдаланишга таъсир этувчи ташкилий-иқтисодий тадбирлар ичида
эрга эгалик қилиш масаласи (ерлардан фойдаланганлик учун), етиштирилган
маҳсулотга эгалик қилиш масаласи, маҳсулотни сотиш каби масалалар ҳал


background image

297

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

этилганлиги муҳим аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан, деградация
ҳолатидаги суғориладиган ерларни фойдаланишга киритиш тадбирларини
кетма-кетлиги бўйича амалга ошириш қуйидаги тартибда амалга оширилади
(1-расм).

1-расм.

Фойдаланишга киритилган деградацияга учраган суғориладиган

ерлардан самарали фойдаланишни ташкил қилиш тадбирлари





















Тупроққа ишлов бериш

технологиясини тизимли ишлашини

ташкил этиш

Ердан фойланувчиларнинг ер

бўйича билим ва малака

кўникмаларига эга бўлиши

Ирригация ва мелиорация

тадбирларини амалга ошириш

ишларини кучайтириш

Серҳосил навларни танлаган ҳолда
маҳсулот ҳосилдорлигини ошириш

Суғориш тизимини тўғри йўлга

қўйиш

Ердан фойдаланиш жараёнида

сервис хизмат кўрсатувчи

инфратузилма субъектларининг

ривожланганлиги

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини

етиштирувчиларни давлат

томонидан қўллаб-қувватлаш

Ердан фойдаланувчиларга солиқ

имтиёзларини бериш

Етиштирилган маҳсулотга эгалиқ

қилиш масаласи, маҳсулотни сотиш

Алмашлаб экиш тизимини амалга

оширган ҳолда, қишлоқ хўжалик

экинларини жойлаштириш

Минерал ва органик ўғитлардан

оқилона фойдаланилган ҳолда

тупроқ унумдорлигини ошириш

Фойдаланишга киритилган деградацияга учраган
суғориладиган ерлардан самарали фойдаланишни

ташкил қилиш

тадбирлари

Ташкилий-иқтисодий тадбирлар

Технологик тадбирлар

Ердан фойдаланишнинг ҳуқуқий

муносабатларини белгилаш

Тупроқ унумдорлигини сақлаб

қолиш тадбирларини амалга ошириш

Ердан фойдаланиш жараёнига

инвесторларни жалб қилиш


background image

298

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

Шу мақсадда фойдаланишга киритилган ерлардан самарали

фойдаланишни ташкил этиш учун қуйидаги фойдаланишга киритилган
деградация ҳолатидаги суғориладиган ерлардан самарали фойдаланишни
ташкил қилиш тадбирлари бўйича бошқарувни олиб бориш мақсадга
мувофиқдир.Ушбу 1-расмда

кўзда тутилган тадбирдаги

ишларни ташкил этиш

маълум бир даражада ерларни деградация учрашувчанлик даражасини
камайишига олиб келади.

Шу нуқтаи назардан, ҳозирги кунда Ўзбекистон Республиксининг қонун

ҳужжатларида

қишлоқ

хўжалигига

мўлжалланган

ерлардан

фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ механизмлар асосида
аниқлаб берилган. Хусусан, Ер кодексининг 79, 81, 82, 83-моддаларида
суғориладиган ерлардан самарали ва оқилона фойдаланиш ва уларни
сақлаганликлари учун иқтисодий чора-тадбирлар белгиланган. Аммо ердан
фойдаланувчилар томонидан тупроқ унумдорлигини сақлаш ва уни ошириш
бўйича тадбирлар амалга оширилмаганда қўлланиладиган иқтисодий
жиҳатидан чораларини белгилаб берилмаганлиги туфайли, бугунги келиб
ерлардан ерлардан самарали фойдаланмаслик натижасида ерларни
деградацияга учрашиш жараёнлари кўпайиб бормоқда. Ер тўғрисидаги қонун
хужжатларда ҳозиргача ернинг унумдорлигини камайтириб юборганлиги учун
ердан фойдаланувчига жазо чоралар кўрилмаганлиги хам бу масалани ўта
мураккаблигича қолдирмоқда. Шунинг учун хам амалдаги ҳуқуқий ва меъёрий
хужжатларга юқоридаги таъкидлаб ўтилган масалаларни ҳал қилишга
қаратилган тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш лозим.Масалан,
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексининг бирор бир моддасида ерларни
деградация учрашиш жараёнларини олдини олиш, ҳамда ердан
фойдаланувчилар томонидан ер тўғрисидаги қонун хужжатларда ҳозиргача
ернинг унумдорлигини камайтириб юборганлиги ёки ерни унумдор қатламига
зиён етказганлиги учун ердан фойдаланувчига жазо чоралар кўрилмаганлиги
эьтиборга олиш керак бўлган энг муҳим вазифалардан ҳисобланади.Айни
вақтда хаммамизга маълумки, қишлоқ хўжалик корхоналари учун ер
солиғининг ҳажми ерларнинг ўртача бонитетига қараб белгиланмоқда. Бунда,
ернинг ўртача балл бонитети қанча юқори бўлса, тўланадиган солиқ миқдори
ҳам шунча кўп деганидир. Яъни фермер ёки бошқа ердан фойдаланувчиларда
амалга оширилган тадбирлар ҳисобига тупроқнинг унумдорлиги кўтарилса,
улар кўпроқ ер солиғи тўлашга мажбур бўладилар. Шунинг учун хам қишлоқ
хўжалиги маҳсулот етиштирувчилар учун тупроқ унумдорлигини оширишга
манфаатдор эмаслар.


background image

299

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

Шу нуқтаи назардан, бизнингча, ердан фойдаланувчиларнинг ерларни

унумдорлигини сақлаш ва уни ошириш учун қуйидаги чора-тадбирлар
тизимини амалга ошириш зарур:

ердан

фойдаланувчиларнинг

маблағлари

ҳисобидан

ерларни

унумдорлигини ошириш ва сақлаш билан боғлиқ тадбирларни амалга
ошираётганлар учун, маълум бир муддатга ер солиғи тўлашдан озод қилиш ёки
минтақавий солиқ коэффициенти миқдорини пасайтириш;

деградацияга учраган суғориладиган қайта тикланган ерларда қишлоқ

хўжалиги маҳсулот етиштирувчи ердан фойдаланувчи субъектлар томонидан
тўланадиган ер солиғи миқдорини маълум муддатга яъни 5-6 йил давомида
оширмаслик;

ердан фойдаланувчилар ерларнинг ўртача балл бонитетини камайишига

йўл қўйган қишлоқ хўжалиги маҳсулот етиштирувчи корхоналари учун ҳар
бир камайтирилган балл ҳисобида аниқ механизм асосида жарима белгилаш
механизмини ишлаб чиқиш яъни ер қонунчилиги хужжатларини бузганлик
учун базавий ҳисоблаш миқдорини ошириш чора-тадбирларини амалга
ошириш;

деградацияга учраган суғориладиган ерларни фойдаланишга қайта

киритиш бўйича ердан фойдаланувчиларга давлат томонидан имтиёзлар
бериш механизми ишлаб чиқиш;

деградацияга учраган суғорилдадиган ерларни фойдаланишга қайта

киритиш бўйича давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш;

деградацияга учраган суғориладиган ерларни фойдаланишга қайта

киритиш бўйича ҳудудий инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш каби
масалаларни ўз ичига олади.

Технологик

тадбирлар

тизими

бу,

ерлардан

самарали

фойдаланишга таьсир этувчи ташкилий-иқтисодий тадбирлар тизими билан
бир қаторда муҳим ўрин тутади ва улар бир-бирлари билан узвий равишда
боғлиқдир.Шу нуқтаи назардан, хулоса қилиб айтганда, ирригация ва
мелиорация тармоқларининг бузилиши оқибатида ҳолати ёмонлашган ер
участкалари, шунингдек тайёргарлик даврида ирригация ва мелиорация
тармоқларининг бузилиши оқибатида ҳолати ёмонлашган суғориладиган
ерларни миқдор ва сифат жиҳатидан ҳисобга олиш, маълумотлар, ҳужжатлар
тўплаш ишлари амалга оширилган ҳолда деградация тадбирларини ташкил
этиш технологик тадбирлар тизимида ташкил этилади.

Шу нуқтаи назардан, ердан фойдаланувчиларга берилган имтиёзлар

натижасидаги олинган маблағлар тўлалигича ва қатъий тартибда ерларни
унумдорлигини оширишга қаратилган тадбирлар учун йўналтирилиши


background image

300

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

лозимдир. Ердан фойдаланувчи субъектлар бўйича мажбуриятини бажарган
қишлоқ хўжалиги корхоналарига ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш
бўйича амалга ошириладиган ирригация ва мелиорация ҳамда деградация
тадбирларини амалга ошириш узун узоқ муддатли имтиёзли кредитлар бериш
ва бунда кредитнинг йиллик фоиз ставкасини кам фоизли ёки фоизсиз
кредитлар билан таъминлаш лозим. Деградацияга учраган суғориладиган
ерларни фойдаланишга киритиш бўйича лойиҳа ва дастурларни амалга
оширишга хусусий инвесторлар томонидан маблағ сарфланганда, улардан
олинадиган солиғи миқдорини 50 фоизгача қисқартириш лозимдир.

Шу билан бир қаторда, ердан фойдаланувчи субъектларда ирригация ва

мелиорация тадбирлари учун мўлжалланган барча инвестицияларни мақсадли
сарфланиши учун шахсий жавобгарлик масаласини ер тўғрисидаги қонун
ҳужжатларига қаътий тартибда киритиш мақсадга мувофиқдир.Деградацияга
учраган суғориладиган ерларни фойдаланишга киритиш орқали ердан
фойдаланувчи субъеткларда ирригация ва мелиорация шаҳобчалари
олинадиган даромад ердан фойдаланувчиларни оиласини боқиши ва
кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришга етарли бўлиши ҳамда машина ва
механимзлардан унумли фойдаланиш, чекка ҳудудларда истиқомат
қилувчилар учун иш ўринларини яратиш, кам даромадга эга бўлган оилаларни
даромадини ошириш, фойдаланишга киритилган ерлардан унумли ва оқилона
фойдаланиш омиллар имкониятларини яратиш учун асос бўлиб ҳизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси” Фармони // Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатлар тўплами.-Т.:Ўзбекистон, 2017

2.

«Давлат

кадастрлари

тўғрисида»

ги

Ўзбекистон

Республикасининг Қонуни-2000.Т.: Адолат, 2001

3.

«Давлат ер кадастри» ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. //

Қишлоқ хўжалигига оид қонун хужжатлари. Т.: Адолат, 1998

4.

«Фермер хўжалиги тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикасининг

Қонуни // Қишлоқ хўжалигига оид қонун ҳужжатлари. Т.: Адолат, 1998

5.

«Деҳқон хўжалиги тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикасининг

Қонуни. // Қишлоқ хўжалигига оид қонун ҳужжатлари. Т.: Адолат, 1998

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси” Фармони // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами. Т.:Ўзбекистон, 2017

«Давлат кадастрлари тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни-2000.Т.: Адолат, 2001

«Давлат ер кадастри» ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. // Қишлоқ хўжалигига оид қонун хужжатлари. Т.: Адолат, 1998

«Фермер хўжалиги тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни // Қишлоқ хўжалигига оид қонун ҳужжатлари. Т.: Адолат, 1998

«Деҳқон хўжалиги тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. // Қишлоқ хўжалигига оид қонун ҳужжатлари. Т.: Адолат, 1998

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов