Қорақалпоғистонда маданий яйловзорлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш

  • Национальный исследовательский университет "Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства"
CC BY f
301-305
4
0
Поделиться
Утепбергенова , В. (2023). Қорақалпоғистонда маданий яйловзорлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш . Устойчивые направления управления земельными ресурсами в Узбекистане: проблемы и решения, 1(1), 301–305. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/land-management/article/view/23874
В Утепбергенова , Национальный исследовательский университет "Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства"

ассистент,независимый научный сотрудник научно-проектного института «Оздаверлойиха»

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Республикамизда маданий яйловлардан фойдаланиш даражаси бугинги куннинг талабаларига жавоб бермайди. Бундан ташқари, турли салбий таъсирлар натижасида суғориладиган ерларнинг ҳолати бузилиб, улар қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқиб кетмоқда. Натижада маданий яйловлар кўлами камайиб бормоқда. Мақолада маданий яйловлардан фойдаланишдаги камчиликлар ва муаммони ҳал қилишга тавсиялар берилган.


background image

301

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА МАДАНИЙ ЯЙЛОВЗОРЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

Утепбергенова В.М. ˗

ассистент, ТИҚХММИ МТУ, мустақил изланувчи,

«Ўздаверлойиҳа» илмий лойиҳалаш институти.

Аннoтация:

Республикамизда маданий яйловлардан фойдаланиш даражаси

бугинги куннинг талабаларига жавоб бермайди. Бундан ташқари, турли салбий
таъсирлар натижасида суғориладиган ерларнинг ҳолати бузилиб, улар қишлоқ
хўжалиги оборотидан чиқиб кетмоқда. Натижада маданий яйловлар кўлами
камайиб бормоқда. Мақолада маданий яйловлардан фойдаланишдаги
камчиликлар ва муаммони ҳал қилишга тавсиялар берилган.

Калит сўзлар:

Қорақалпоғистон Республикаси, маданий яйловлар, ем-хашак,

алмашлаб фойдаланиш, алмашлаб экиш, навлар, яйлов дегредацияси.

Қишлоқ хўжалигини юритиш, умуман аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари

билан, чорвачиликни ем-хашак, саноатни эса хом-ашё билан таъминлаш ердан
фойдаланиш билан ўзвий боғлиқдир. Бу тармоқ учун қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ер майдонларидан, айниқса маданий яйловлардан мумкин қадар
оқилона ва самарали фойдаланиш масаласи жуда муҳимдир.

Қишлоқ хўжалиги учун ер ҳаёт -мамотнинг моддий шарти бўлибгина

қолмай балки ишлаб чиқаришнинг актив ашёвий омили ҳамдир. Ишлаб
чиқариш жараёни тупроқ унумдорлиги билан, табиий биологик жараёнлар
билан бевосита боғлиқ. Ер такрор ишлаб чиқармайдиган ишлаб чиқариш
воситалари қаторига киради. Шу муносабат билан умуман ер ресурслари ва
айниқса қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун яроқли бўлган ерлар
чеклангандир. Табиатан ернинг чекланганлиги ундан интенсив суратда
фойдаланиш зарурлиги масаласини жуда кескин қилиб қўяди. Қишлоқ
хўжалигида ер ишлаб чиқаришнинг асосий воситаси ҳисобланади. Мамлакат
ер бойликларидан оқилона фойдаланишнинг давлатимиз агросиёсатини асоси
бўлиб, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни интенсивлаштиришнинг энг муҳим
шартидир.

Бизга маълумки мамлакатимизнинг маданий яйлов ерларидан

фойдаланиш самарадорлигини доимий ошириб бориш, уларни турли салбий
таъсирлар натижасида камайишига йўл қўймаслик йўналишлари билан
чамбарчас боғлиқдир. Аммо, қайд қилиш зарурки, яйлов ерларидан айниқса,
суғориладиган маданий яйлов ерларидан фойдаланиш даражаси мақсадга
мувофиқ эмас. Бундан ташқари, турли салбий таъсирлар натижасида


background image

302

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

суғориладиган ерларнинг ҳолати бузилиб, улар қишлоқ хўжалиги оборотидан
чиқиб кетмоқда. Натижада, бундай ерлар миқдори камайиб кетмоқда. Бунинг
асосий сабабларидан бири, бу – қонунчилик базасини етарлича эмаслигидир.
Бироқ шуни алоҳида эътироф этиш лозимки, ерни табиий ресурс сифатида
оқилона фойдаланиш ва муҳофазалаш мамлакатимизнинг асосий қонуни
ҳисобланган – Ўзбекистон Республикаси Конституциясида аниқ белгилаб
қўйилган

16

[1].

Бундай ҳолатни давом этиши қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини

анчагина пасайиб кетишига, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан
таъминланиш даражасини кескинлашувига олиб келиши мумкин эди. Бундай
ҳолат юз бермаслиги учун республика раҳбарияти иқтисодиётнинг муҳим
тармоғи бўлган қишлоқ ва сув хўжалигини тубдан такомиллаштиришга
йўналтирилган қатор фармонларни ва махсус концепцияларни қабул қилдики,
уларни амалда бажарилиши яқин келажакда мамлакатдаги мавжуд
суғориладиган экин ерлари майдонларини ўсишига ва улар самарадорлигини
оширишга имкон беради.

Мухтарам Президентимизнинг соҳага алохида эътиборлари сабабли

кейинги йилларда соҳада иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш, яйловлар
ҳосилдорлигини ошириш, мавжуд сув чиқариш иншоатларини таъмирлаш ва
янгидан қазиш ҳамда хўжаликларнинг моддий техника базасини яхшилаш
борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16-

мартдаги “Чорвачиликда иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштиришга доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПК-2841-сонли асосан 101 та ўзини
иқтисодий жиҳатдан оқламаган ширкат хўжаликлари тугатилиб, 1000 дан
ортиқ қоракўлчилик фермер хўжаликлари ва 36 та қоракўл насилчилик
маъсулияти чекланган жамиятга айлантирилди.
Шунингдек, 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг
тараққиёт стратегиясида “Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш
ҳажмларини 1,5 — 2 баробарга ошириш. Чорвачилик озуқа базасини
мустаҳкамлаш» муҳим амалий аҳамиятга эга бўлади.

Тажрибада дала ва математик –статистик усуллардан фойдаланилди.

Мамлакатимиз чорвачилик тармоғини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2019 йил 7-ноябрьдаги Қорақалпоғистон
Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4512-сонли Республиканинг Бўзатов, Мўйноқ,
Тахтакўпир ва қўнғирот туманларини чорвачиликка ихтисослаштириш, ушбу

16

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси - Тошкент, Ўзбекистон, 2019. - 78 б.


background image

303

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

ҳудудларда замонавий чорвачилик комплексларини ишга тушириш, яйлов ва
пичанзорлардан самарали фойдаланиш ҳисобига аҳолининг чорвачилик
маҳсулотлари, айниқса гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини
таъминлаш даражасини оширишга катта аҳамият берилмоқда.

Тадқиқот объекти

:

Қорақалпоғистон Республикасининг маданий

яйловзорлари ҳисобланади. Ҳозирги даврда Орол денгизи ҳавзасида вужудга
келган сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ўта мухим муаммолардан бири-бу дарё
сувларининг суғориладиган деҳқончилик ҳудудларида шаклланадиган ва ҳар
хил даражада шўрланган сувлар, қишлоқ хўжалиги экинлари, чорвачилик
маҳсулотлари етиштиришда қулланиладиган захарли (гербицид, пестицид,
доривор моддалар в.х.к) бирикмалар билан йўл куйилиши мумкин бўлган
даражадан ортик туйинган коллектор-зовур, айрим саноат корхоналарида
шаклланадиган ташландиқ сувлар билан ифлосланиши хисобланади. Бунинг
асосий сабаби мавжуд ер-сув захираларидан экстенсив фойдаланиш тамойили
хукм сурган шуролар даврида, мазкур сўвлар дарёлар оқими хавзасидаги
захираларнинг таркибий қисми тарзида кайд килинган.

Сўнгги йилларда минтақа суғориладиган дехкончилик тарихида қайд

қилинмаган ўта мураккаб ва номутоносиб вазият вужудга келди. Асосий
дарёлар оқими ва умумий сув захиралари йилдан-йилга камаймокда, сифати
эса ташландиқ сувлар ҳисобига ёмонлашмокда. Жумладан ХХ-асрнинг 60
йиллари охирида дарё сувларида (Амударё, Сирдарё) эриган моддалар
микдори 0,5-1,0 г/л дан ошмас эди. Хозирги даврда бу курсаткич дарёнинг
юкори кисмида 0,3-0,5г/л ни, куйи кисмида эса 1,7-2,0 г/л ни ташкил этмокда.
Ташландиқ сувларнинг хавза экологиясига салбий таъсири аста-секин кучайиб
бормокда [1].

Суғориладиган маданий яйловлардан фойдаланиш самарадорлигини

ошириш қатор ташкилий механизмларни ҳам ўз вақтида жорий этилишини
талаб қилади. Бундай механизмлардан бири, бу алмашлаб экиш, яъни
ўсимликлардан юқори, сифатли ҳосил олиш ва тупроқ унумдорлигини
ошириш мақсадида илмий асосланган режага мувофиқ экинларнинг навбатлаб
экилиши тушинилади [2].


background image

304

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

1-расм.

Қорақалпоғистоннинг Бўзатов тумани маданий яйловзорлари.

Алмашлаб экишни тўғри қўллаш тупроқнинг сув, табиий ва кимёвий

хоссаларини яхшилайди, ўсимлик тупроқдаги намликдан, озиқ моддаларидан
унумли фойдаланилади, бегона ўтлар, зараркунанда ва касалликлар
камаяди.Турли экинларни алмашлаб экиш натижасида тупроқда илдиз
қолдиқлари ва ўсимликлар ўзлаштириа оладиган азот моддалари ортиб,
тупроқ унумдорлиги ошади.

Ҳозирги кунда аксарият ҳолларда чорва
ҳайвонлари мунтазам равишда бир яйлов
ҳудудида боқилмоқда, айниқса,
қудуқлар яқинида ва маҳаллий аҳоли
яшаш

жойлари

атрофида. Бу

эса

яйловлардан

меъёридан

ортиқ

фойдаланиш ҳолатини юзага келтирмоқда.
Бу эса яйловлардан меъёридан ортиқ
фойдаланиш,

ўсимлик

қопламининг

батамом бузилишига олиб келмоқда.

Суғориладиган маданий яйловлардан фойдаланиш самарадорлигини

ошириш қатор ташкилий механизмларни ҳам ўз вақтида жорий этилишини
талаб қилади. Бундай механизмлардан бири, бу алмашлаб экиш, яъни
ўсимликлардан юқори, сифатли ҳосил олиш ва тупроқ унумдорлигини
ошириш мақсадида илмий асосланган режага мувофиқ экинларнинг навбатлаб
экилиши тушинилади. [3].

Айрим яйлов майдонларидан эса кўп йиллар давомида етарлича

фойдаланилмай қолмоқда. Яйлов алмашинишининг йўқлиги ва мавсумий
яйловдан-яйловга кўчиб юришлар, молларни ортиқча озиқлантириш-яйловлар


background image

305

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

дегредациясига ва самарали фойдаланиш мумкин бўлган майдонларнинг
бузилишига олиб келади.
Яйловлардан алмашлаб фойдаланиш тизимини тузишдаги чора-тадбирлар:
а) ҳар йили загонлардан мол боқиш учун фойдаланиш тизимини тузиш, бунда
масалан, бу йил биринчи загондан бошлаб мол боқилган бўлса, келгуси йили
иккинчисидан, сўнгра учунчисидан бошлаш керак ва ҳакоза

2. Бўзатов туманига илмий сафарда.

б) загоннинг бир қисмидан (2 дан 4 гача) доим пичан ўриш керак, бунинг учун
олдинги йили баҳорда мол боқилган загон ажратилади;
в) қимматли ўтлар уруғини олиш учун уларни (уруғлаб бўлгандан кейин) кеч
ўриш керак, бузилган яйловларга тўлиқ “дам бериш” ва ўғитлаш ишларини
олиб боришимиз лозим

.

Хулосалар.
1. Қорақалпоғистон Республикасидаги чорвачилик моллари сони ва табий
яйловзорларнинг ҳолатини ҳисобга олиб кўрганимизда чорва моллари учун
йил давомида зарур ём ҳашакни тўлиқ таъминлай олмагани учун маданий
яйловзорлар майдонларини кўпайтиришимиз зарур.
2. Маданий яйловзорлар учун серҳосил ва кўп йиллик ём ҳашак экинлари
бўлган жўхорининг кўп йиллик «Азамат» нави, райграс ва бошқа да юқори
ҳосил берадиган турларини танлаш мақсадга мувофиқ.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Реимов Н.Б., Утепбергенова В.М. Қорақалпоғистонда маданий

яйловзорларни купайтиришнинг муҳим масалалари. // Тавсиянома. «FARMA
PRINT NUKUS» ЖШЖ типографиясида босилди. 2022 жыл июль. 18 б.
2. Реимов Н.Б., Утепбергенова В.М. Орол бўйида маданий яйловзорларни
ривожлантиришнинг

аҳамияти.

//

Хоразм

Маъмун

академияси

Ахборотномаси

.

2022-6-1. Июнь сони. ОАК руйхатидаги журнал). 179-181

бетлар.
3. Реимов Н.Б., Утепбергенова В.М. Яйловларни яхшилашда геоахборот
тадбирлардан фойдаланиш. // Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва
агротехнологиялар институтида 2021 йил 17 сентябрда ўтказилган профессор
«У.Е.Исмаиловнинг 70 йиллиги мунасибети байрамига боғишланган
конференция материаллары. 2 бет.

Библиографические ссылки

Реимов Н.Б., Утепбергенова В.М. Қорақалпоғистонда маданий яйловзорларни купайтиришнинг муҳим масалалари. Тавсиянома. «FARMA PRINT NUKUS» ЖШЖ типографиясида босилди. 2022 жыл июль. 18 б.

Реимов Н.Б., Утепбергенова В.М. Орол бўйида маданий яйловзорларни ривожлантиришнинг аҳамияти. // Хоразм Маъмун академияси Ахборотномаси. 2022-6-1. Июнь сони. ОАК руйхатидаги журнал). 179-181 бетлар.

Реимов Н.Б., Утепбергенова В.М. Яйловларни яхшилашда геоахборот тадбирлардан фойдаланиш. // Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида 2021 йил 17 сентябрда ўтказилган профессор «У.Е.Исмаиловнинг 70 йиллиги мунасибети байрамига боғишланган конференция материаллары. 2 бет.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов