322
“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”
Foydalanilgan adabiyotlar ro’yxati
1.O‘zbekiston Respublikasi “Yer kodeksi”. T.: Adolat, 2022
2.O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2019 yil 17 iyundagi “Qishloq
xo‘jaligida yer va suv resurslaridan samarali foydalanish chora tadbirlari
to‘g‘risida”gi PF-5742 sonli farmoni. www.lex.uz
3.Atrof muxitni muhofaza qilish va tabiatdan foydalanishga oid normativ
huquqiy hujjatlar to‘plami T.:”Adolat” 2008
4.Avezbayev S., Volkov S.N. S.Sharipov «Yer tuzishni loyihalash» T.:
TIQXMMI MTU, 2022.-180b.
5.Sharipov S.R. “Yer cheklangan resurs, u muhofazaga muhtoj”
“O‘zbekiston zamini” ilmiy-amaliy jurnali
МАМЛАКАТ ОЗИҚ-ОВҚАТ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИНИ
БАРҚАРОРЛАШТИРИШДА КАРТОШКАЧИЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ
Шеркабилов Ш.
– эркин тадқиқотчи,
ТИҚХММИ МТУ
Аннотация:
Мақолада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш
шароитида картошкачиликни ривожлантиришнинг аҳамияти, мамлакатимизда
картошка етиштиришдаги асосий тенденциялар ва мавжуд муаммолар ҳамда
таркибий ислоҳотлар баён этилган.
Калит сўзлар:
картошкачилик,
иқлим ўзгариши, истеъмол меъёри,
уруғчилик, кластер, кооперация, импорт, такрорий экин, ихтисослашган ҳудуд,
инновация.
Маълумки, дунё аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан ҳажм ва
сифат жиҳатдан таъминлаш масаласи жаҳон қишлоқ хўжалигининг бирламчи
вазифаларидан саналади. Зеро, ушбу масала аҳоли сонининг ошиб бориши
шароитида жон бошига тўғри келадиган қишлоқ хўжалиги экин
майдонларининг камайиши, уларни экстенсив усулда кенгайтириш
имкониятларининг чекланганлиги билан мураккаблик келтириб чиқарса,
бошқа томондан экологик инқирозлар, сиёсий нобарқарорлик, глобал иқлим
ўзгаришининг салбий оқибати кузатилаётган бугунги кунда ушбу муаммони
ечиш масаласи янада долзарблашмоқда.
Шу жиҳатдан жаҳон қишлоқ хўжалигида картошкачиликни
ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки, ушбу маҳсулот
аксарият давлатларда бугунги кунда истеъмол қилинадиган асосий
323
“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”
маҳсулотлар ичида тўртинчи ўринда туриши билан бир қаторда ушбу
маҳсулотдан кўп соҳаларда фойдаланилади. Хусусан, спирт, крахмат ишлаб
чиқарилади, чорва учун ем сифатида фойдаланилади ва ҳ.к.
Дунёда картошка ишлаб чиқариш ҳажми бўйича юқори рейтингда Хитой
– 91,9 млн. тонна, Ҳиндистон – 50,2 млн. тонна, Россия – 22,1 млн. тонна
давлатлари киради. Аммо ҳосилдорлик кўрсаткичи бўйича эса АҚШ ва Европа
Иттифоқининг аксарият давлатлари устунликка эга. Яъни, АҚШда ўртача
ҳосилдорлик 490 ц/га ни ташкил этса, Бельгияда ушбу кўрсаткич 380 ц/га,
Нидерландияда 420 ц/га, Германияда эса гектаридан 440 центнер ҳосил
олинади [3].
Демак, маҳсулот етиштириш ҳажми бўйича юқори рейтингга эга бўлган
аксарият давлатларда ўртача ҳосилдорлик нисбатан паст бўлиб, ушбу
кўрсаткич Хитойда 170 ц/гани, Ҳиндистонда – 205 ц/гани, Россияда эса 158
ц/гани ташкил этади.
Нидерландия эса маҳсулот ҳосилдорлиги юқори бўлиши билан бир
қаторда, қайта ишлаш саноатининг ривожланганлиги ва уруғ экспорти бўйича
етакчи давлатлар сирасига киради.
Аҳоли жон боши нисбатан ишлаб чиқариш кўрсаткичи бўйича эса юқори
рейтингда Украина (514,6 кг), Польша (230,8 кг) ҳамда Нидерландия (378,7 кг)
давлатлари туради.
Юқорида қайд этилган жиҳатлар мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришига ҳам хос бўлиб, гарчи бошқа давлатларга нисбатан Марказий Осиё
давлатларида картошка маҳсулотини истеъмолга кириб келишлиги жиҳатидан
нисбатан ёш экин тури бўлишига қарамасдан, бугунги кунда асосий истеъмол
маҳсулоти сифатида ўрин олган. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда
мустақиллик йилларида ушбу тармоқни ривожлантиришга қаратилган қатор
таркибий ислоҳотлар олиб борилди.
Ушбу таркибий ислоҳотлар натижасида, таҳлилларга кўра, картошка
экин майдони 2020 йилда 1990 йилга нисбатан 41,9 минг гектардан 93,9
гектарга, яъни 2,2 мартага ортди. Ялпи маҳсулот эса 9,3 мартага ошган бўлиб,
336,4 минг тоннадан 3 143,8 минг тоннага кўпайди. Ҳосилдорлик эса таҳлил
қилинаётган йилларга мос равишда гектарига 80,0 центнердан 213,4
центнерга, яъни 2,7 мартага ошди (жадвал).
324
“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”
Жадвал. Ўзбекистон Республикасида картошка етиштириш бўйича асосий
кўрсаткичлар динамикаси [2]
Кўрсаткичлар
Йиллар
2022 й.
1990 й.га
нисбатан,
марта
1990
2000
2010
2015
2020
Экин майдони, минг га
41,9
52,2
70,7
80,6
93,3
2,2
Ялпи маҳсулот, минг
тонна
336,4
731,1
1 694,8
2 586,8
3 143,8
9,3
Ҳосилдорлик, ц/га
80,0
129,3
194,9
219,1
213,4
2,7
Ушбу ижобий ўзгаришлар асосан картошкани асосий экин сифатида
жойлаштириш билан бир қаторда, такрорий экин ҳамда боғ-ток қатор оралари
майдонларидан ҳам фойдаланиш эвазига эришилмоқда. Чунки, аҳоли
истеъмоли учун талаб этиладиган қарийб 4 млн. тонна картошкани 80 фоизи
ички имкониятлардан таъминланаётган бўлиб, қолгани импорт ҳисобидан
қондирилмоқда. Шу боис ҳам 2023 йилда биргина фермер хўжаликлари экин
майдонларига 147,7 минг гектар картошка экинини жойлаштириш
режалаштирилган бўлиб, уларнинг 111,3 минг гектари асосий экин, 27,9 минг
гектари такрорий экин сифатида, 6,6 минг гектари эса боғ-ток қатор оралиғи
майдонларида жойлаштириш режалаштирилган.
Юқоридаги вазият, энг аввало тармоқдаги узоқ йиллардан буён сақланиб
келаётган ва асосий муаммо саналган уруғчилик тизимини тубдан ислоҳ
қилишни талаб этади. Чунки, статистик маълумотларга кўра, талаб этиладиган
уруғнинг асосий улуши маҳаллий уруғлар ҳисобига тўғри келмоқда. Аммо
маҳаллий уруғларнинг сифати бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб бермайди
ҳамда юқори ҳосилли уруғлик картошка етиштириш учун экин майдонлари ва
иссиқхоналар, уларни сақлаш учун талаб этиладиган омборхоналар етарли
эмас.
Шунингдек, уруғчилик маҳсулотларининг импортида картошка уруғи
улушининг юқорилиги тенденцияси сақланиб қолинмоқда. Мисол учун, 2022
йилда 33 экин туридан иборат жами 49,8 минг тонна (55,6 млн. АҚШ доллари)
миқдорида уруғ импорт қилинган бўлса, унинг 45,8 фоизини, яъни 22,8 минг
тоннасини (10,2 млн. АҚШ доллари) картошка уруғи ташкил этади.
Шу боис ҳам 2020 йил 6 майдаги Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва
уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”[1] ги ПҚ-
4704-сонли қарори қабул қилиниб, ушбу қарорда тармоқни давлат томонидан
325
“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”
янада қўллаб-қувватлаш ҳамда картошкага бўлган ички бозор талабини тўлиқ
қондириш вазифаси, хусусан, истеъмол ва уруғлик картошка етиштиришга
ихтисослашган ҳудудларни аниқлаш, картошкачиликда хўжалик юритишнинг
кластер ва кооперация каби илғор усулларини жорий этиш ҳамда улар
фаолиятини инновацион асосда ташкил этиш учун зарур бўлган иқтисодий
рағбатлантиришнинг аниқ механизмлари белгилаб берилди.
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда картошкачилик тизимини
ривожлантириш, энг аввало мамлакатда озиқ-овқат таъминоти тизимини
барқарорлаштириш билан бир қаторда қишлоқ хўжалигида юқори қийматли
ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятини яратади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Республикада
картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4704-сонли қарори. 2020 йил 6 май. Lex.uz
2.
Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси. Ўзбекистон
ҳудудларининг йиллик статистик тўпламлари.
3.
Интернет материаллари: Страны по производству картофеля -
MASOFADAN ZONDLASH MA’LUMOTLARI ASOSIDA O’SIMLIK
VA TUPROQ TAHLILINI YURITISH TIZIMINI TAKOMILLASHTIRISH
Shavazov T.K.
– stajyor o'qituvchi, TIQXMM MTU,
Anorkulov A.A
.–
magistrant, TIQXMM MTU,
Qoʻldoshev S.R.
– talaba, TIQXMM MTU
Annotatsiya
. Ushbu maqolada qishloq xo’jalik yerlaridagi vegatatsiya davri
damidagi barcha turdagi o’zgarishlarni kuzatish va kerakli qarorni vaqtida qabul
qilish uslubini takomillashtirish uchun asos sifatida masofadan zondlash
ma’lumotlaridan foydalanish haqida takliflar keltirilgan.
Kalit so`zlar
: Aniq qishloq xo’jaligi, Masofadan zondlash, GIS, EOSDA.
Ekinlarning sun'iy yo'ldosh monitoringi - bu turli dalalar va ekinlar uchun
yuqori aniqlikdagi sun'iy yo'ldosh tasvirlarining spektral taxlili orqali real vaqt
rejimida ekinlar o'simliklari indeksini kuzatish imkonini beruvchi texnologiya
bo'lib, ekinlar rivojlanishining ijobiy va salbiy dinamikasini kuzatish imkonini
beradi [1]. Vegetatsiya indeksidagi farq bir o'simlikning rivojlanishidagi
nomutanosiblik haqida ma'lumot beradi, bu ma'lum dala zonalarida qo'shimcha