Ер мониторингини юритишда ахборотларнинг тутган ўрни

  • Национальный исследовательский университет "Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства"
CC BY f
263-268
3
1
Поделиться
Сайдалиева , Г. (2023). Ер мониторингини юритишда ахборотларнинг тутган ўрни . Устойчивые направления управления земельными ресурсами в Узбекистане: проблемы и решения, 1(1), 263–268. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/land-management/article/view/24067
Г Сайдалиева , Национальный исследовательский университет "Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства"

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу илмий мақолада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер мониторингини ўтказишда унга зарур бўладиган ахборотлар, унинг турлари, зарурияти ва ўрни тўғрисида сўз боради. Шу билан бирга Республикамизда ер мониторингини юритишнинг аҳамияти ва бу борада олиб борилаётган ишлар, чора тадбирлар тўғрисида маълумотлар келтирилган.


background image

263

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

ЕР МОНИТОРИНГИНИ ЮРИТИШДА АХБОРОТЛАРНИНГ ТУТГАН

ЎРНИ

Сайдалиева Г.А. -

мустақил изланувчи, ТИҚХММИ МТУ

Аннотация.

Ушбу илмий мақолада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган

ерларда ер мониторингини ўтказишда унга зарур бўладиган ахборотлар, унинг
турлари, зарурияти ва ўрни тўғрисида сўз боради. Шу билан бирга
Республикамизда ер мониторингини юритишнинг аҳамияти ва бу борада олиб
борилаётган ишлар, чора-тадбирлар тўғрисида маълумотлар келтирилган.

Калит сўзлар

: Ер мониторинг, ахборот ресурслар, сунъий интелект, ер

кадастри, учувчисиз учиш мосламалар, ерларнинг давлат мониторинги.

Бизга маълумки, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш инсоният

ривожланишининг барча босқичларида жамият фаровонлиги, унинг ажралмас
фойдаланиш имкониятига боғлиқ бўлиб келган. Ер табиий ресурс бўлиб
ҳисобланади. Ер қишлоқ хўжалигида асосий восита ҳисобланади ва барча
табиий муҳитнинг энг муҳим таркибий қисмидир. Ернинг ҳудудий, сифат ва
миқдорга эга бўлган хусусиятларнинг ўзгарувчанлиги унинг асосий
хоссаларидандир. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона ва
самарали фойдаланиш, уларни ҳар томонлама муҳофаза қилиш, асраб-авайлаш
тадбирлари амалга оширилиши зарур. Ер мониторинги ишларини юритишда
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асос бўлиб хизмат қилади. Бу борада Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасида ер мониторинги тўғрисида
низомни тасдиқлаш ҳақида” 2000 йил 23 декабрда 496-сонли қарори қабул
қилинган.

“Мониторинг” сўзи лотин тилидан олинган бўлиб огоҳлантирувчи,

кузатувчи, назоратчи каби маъноларни англатади. Мониторинг мақсади
табиатни муҳофаза қилиш фаолияти ва экологик хавф-хатарсизликни
бошқаришни ахборот билан таъминлашдир. Шу ўринда ахборот атамасига
таъриф берадиган бўлсак, ахборот бу - иш, воқеа-ҳодисалар ҳақида тушунча
берувчи хабар маълумот берувчи бўлиб ҳисобланади[1]. Бугунги кунда қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ердарда ер мониторингини юритишда ахборот
манбаларидан фойдаланиш зарурияти мавжуд. Ер мониторинги ишларини
олиб боришда ахборот олиш йўналишлари мавжуд бўлиб, уларга қуйидагилар
киради:


background image

264

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

1-расм.

Ер мониторинги ахборотларини олиш йўналишлари

Ер мониторингини юритишда ҳамда, натижада улардан олинган

маълумотлар

бўйича

ахборотларни

шакллантиришда

ерлардан

фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларга мослиги, ер эгалиги ёки ердан
фойдаланувчи, туман ва вилоят ер кадастри ҳужжатларига зарур ўзгаришлар
киритиш ва уларни мунтазам назорат қилиш (ерларни мавжуд шароити,
экологик ҳолати, башоратлаш, табиатни муҳофаза қилиш, тупроқ эррозияси,
тупроқларни мелиоратив ҳолати, уларни ифлосланганлик даражаси, балл
бонитети ва бошқа турдаги маълумотлар базаси яратиш ва хариталарни тузиш)
киради.

Ҳозирги кунда энг долзарб муаммо бўлган ердан самарали

фойдаланишни бошқаришда уларнинг фойдаланиш мақсади бўйича назорат
натижалари маълумотлари тегишли давлат органларига ахборот тизимини
яратиш ва зарур маълумотларни ўз вақтида етказиб бериш, назорат
натижаларига кўра маҳаллий ҳукумат органларига, Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, давлат кадастрлари агентлиги ер ресурслари
ҳолатини яхшилаш бўйича таклиф, мулоҳазалар ва тавсия ҳамда тадбирлар
ишлаб чиқиш ва тақдим этиши зарур бўлади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларининг норматив қийматини

аниқлаш ва уларни қайта баҳолаш, тупроқ бонитировкаси ва тупроқ
хариталарининг корректировкасини ўтказиш, суғориладиган ерларда тупроқ
агрокимёвий тадқиқот ишларини бажариш ва агрокимёвий картограммалар
тузиш,

тупроқ

(ер)

мониторингини

ўтказиш

учун

Ўзбекистон

Республикасининг Давлат бюджетидан назарда тутиладиган маблағлар 2021
йил 1 январдан бошлаб Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратилиши
белгиланган[2]. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер мониторинги
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа тоифадаги ерларда Давлат солиқ
қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан манфаатдор вазирликлар,
давлат қўмиталари ва идоралар иштирокида ишлаб чиқиладиган ва

Ахборот олиш йўналишлари

Ҳуқуқий

Техник

ерни масофадан

зондлаш

ерда суратга олиш
ва кузатиш

Ер кодекси

Вазирлар

Маҳкамасининг

қарорлари

дронлар ёрдамида
суратга олиш

Президент фармон

ва қарорлари


background image

265

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

тасдиқланадиган ягона услуб бўйича олиб борилади, бу услуб ерларнинг
ҳолатини, тезкор ва мунтазам кузатиш ишларини амалга оширувчи,
тадқиқотлар, текширишлар ўтказувчи ёки хариталовчи барча корхоналар ва
ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер мониторингини

юритишда техник - ахборот йўналишининг асосий мақсади автоматлашган
ягона мониторинг маълумотлари базасини яратиш, дастурлар пакетини ишлаб
чиқиш, республика ер ресурслари тўғрисида маълумотларни қабул қилиш,
таҳлил қилиш ва сақлаш тизимини барпо этиш ҳисобланади. Ер мониторинги
ер эгалигида ва ердан фойдаланувчи ҳудудида, уларнинг таркибига кирувчи
дала ва ер участкаларида ер тоифалари ҳамда турларининг ўзгариши, уларни
ҳолатини баҳолаш бўйича узлуксиз кузатувлар ва назорат ишларини ўз ичига
олади.

Ер мониторинги давлат ахборот хизмати, давлат муассасалари ёки

фуқароларнинг тасарруфидаги ер ресурслари тўғрисидаги тезкор маълумотлар
олиш ва аниқланган салбий оқибатларни ўз вақтида бартараф этишга ёрдам
беради. Ўз навбатида ер мониторинги натижалари асосида ер ресурсларидан
самарали фойдаланишни бошқариш чора тадбирларини ишлаб чиқишда
тегишли ваколатли давлат органларига зарур манбаларга эга бўлиш имконияти
яратилади.

Республикамизда ер мониторинги ишларини ўтказишда ер эгалиги ёки

ердан фойдаланувчилар чегараларидаги ер ресурсларининг ҳолатлари алоҳида
ўрганилади ва зарур тадбирлар белгиланади. Ҳозирги кунда ердан
фойдаланувчи субъектларнинг атроф муҳитга ва ерлардан нооқилона
фойдаланишда, ҳудудга бўлган салбий таъсири локал, минтақавий ва глобал
миқёсларда кўриб чиқилади.

Ер мониторингини ўтказишда мониторингни юритиш тамойилларига

биноан, ер мониторинг маълумотлари аниқлиги ва ишончлилиги ҳамда ер
мониторинги олиб борилган ҳудудларда маълумотларнинг тўлалиги муҳим
ҳисобланади. Шу ўринда зарур ахборотларни олиш учун қуйидагилар
қўлланилади:

масофадан туриб зондлаш (аэрокосмик суратга олиш ва кузатишлар);
ерда суратга олиш ва кузатиш;
фонд материаллари.
Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, тадбиркорлик

субъектларига илмий асосланган ахборот, замонавий хизматларни кўрсатиш,
илм-фан ютуқлари, ресурстежамкор ва инновацион технологияларни кенг
татбиқ этиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва


background image

266

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

экинлар ҳолатини назорат қилишда рақамли ахборот тизимларини жорий этиш
ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни замонавий
рақамли технологиялар билан таъминлаш борасида муайян ишлар амалга
оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сунъий интеллект

технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4996-сонли қарори қабул қилинди. Шу
жараёнларнинг ижроси тарзида сунъий интеллект технологияларини жорий
этиш бўйича 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган тажриба-синов
лойиҳалар рўйхати тасдиқланди, ушбу лойиҳалар қуйидаги соҳаларда амалга
оширилиши белгилаб берилди. Бунда: қишлоқ хўжалиги соҳасида ерни
масофадан зондлаш маълумотлари асосида тупроқ ва қишлоқ хўжалиги
экинлари ҳолатини, шунингдек қишлоқ хўжалиги техникаси, шу жумладан
комбайнлар ишини мониторинг қилиш жараёнида аниқ ахборотларни олиш
мумкин. Сўнгги вақтларда учувчисиз бошқариладиган қурилма — дронлар
хизматидан турли йўналишларда фойдаланиш анча оммалашиб борди.

Замонавий технологик янгиликнинг имкониятлари одамларнинг уларга

бўлган талаби тобора ортиб боришига туртки бермоқда. Илгари юқори
пландан туриб тасвирга тушириш, қидирув ишлари ва шу каби жараёнларга
кўп вақт ва сарфҳаражат талаб этадиган самолёт ва вертолёт жалб қилинган
бўлса, ҳозирда, бу вазифани дронлар ёрдамида амалга ошириш мумкин.
Бундан ташқари, бу турдаги қурилмалар йилдан йилга такомиллаштирилиб,
уларнинг бажарадиган вазифалари, қўлланиш доираси янада кенгайиб
бораяпти. Қишлоқ хўжалигида дронлардан фойдаланиш юртимиз тажрибаси
учун янгилик, дейишимиз мумкин. Одатда дала майдонлари ҳолатини кузатиш
ва мониторинг қилиш ишларига бир неча киши жалб қилиниб, жараёнлар
кунлаб давом этади. Бу ишларни дронлар ёрдамида амалга ошириш орқали эса
ортиқча вақт ва ишчи кучини тежаб қолиш мумкин. Учувчисиз
бошқариладиган қурилмалар ёрдамида қисқа вақтда экин экилган майдонлар
ва дала харитасини тузиш, экинлар ҳолатини кузатиш, уларда мавжуд
касалликларни аниқлаш, шунингдек, зараркунандаларни ўрганиш ва
мониторинг қилиш кўзда тутилган.

Юқорида келтирилган ахборот турларини олишда ерлар ҳолатини

баҳолаш натижаларига кўра тезкор маълумотлар, ахборотлар, прогнозлар ва
тавсияномалар тузилади, уларга ўзгаришлар, айниқса салбий ўзгаришларнинг
динамикасини, уларнинг йўналишини ва жадаллигини тавсифловчи мавзули
хариталар, картограммалар, жадваллар ва диаграммалар илова қилинади.


background image

267

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

Муддатлари ва даврийлигига кўра ерларнинг ҳолатини 3 та гуруҳ

кузатишлари амалга оширилади:

- базавий (ер мониторингини юритишнинг дастлабки босқичида кузатиш

объектларининг ҳақиқий ҳолатини қайд этувчи бошланғич) кузатишлар;

- даврий (йиллик ва бир йиллик устидаги даврлар) бўйича;
- тезкор (жорий ўзгаришларни кайд қилувчи), бир йилдан кам оралиқ

даврда мунтазам ёки бир йўла бажариладиган кузатишлар.

Экин майдонлари далалар, ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган

ерларда мониторинг маълумотларини ер участкалари, манзара экология
комплекслар ҳолатини бевосита кузатишда олинган базавий маълумотлар
туманлар, шаҳарлар қўрғонлар, вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва
умуман Ўзбекистон республикаси бўйича шунингдек алоҳида табиий ҳудудлар
бўйича умумлаштирилади ва тақдим этилади. Ер тузиш, давлат ер кадастри ва
ерларни мониторинг ишларини амалга ошириш бўйича лойиҳа-изланиш
ишларига сарфланадиган вақтнинг намунавий меъёрлари Ўзбекистон
Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги
томонидан тасдиқланади[3].

Қорақалпоғистон

Республикаси Қишлоқ хўжалиги

вазирлиги

ва

вилоятлар қишлоқ хўжалиги

бошқармалари

(қишлоқ хўжалигига

мўлжалланган ерлар бўйича), Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр
агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
бошқармалари Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органлари билан
биргаликда ҳар йили 1 февралдан кечиктирмай маҳаллий давлат ҳокимияти
органларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига,
Давлат

солиқ қўмитаси ҳузуридаги

Кадастр

агентлигига, Давлат

экология қўмитасига минтақадаги ерларнинг ҳолати тўғрисида ахборотлар
(ҳисоботлар) тақдим этадилар, ўта хавфли ва йўл қўйилиши чекланган
жараёнлар аниқланганда тезкор маълумотлар юборадилар. Ер мониторинги
ахборот базасини яратишда ерларнинг таркибидан ва фойдаланиш
мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, уларни гуруҳларга ажратиш ер
мониторингини олиб боришда ва ерлардан самарали фойдаланишда аҳамиятли
бўлади [4,5].

Бугунги кунда республикамиздаги давлат корхоналари, ташкилотлари,

шунингдек муассасалар ва жисмоний шахслар ер мониторинги
маълумотларидан белгиланган тартибда хақ тўлаган ҳолда фойдаланадилар.
Ер мониторингини юритиш бўйича ишлар давлат бюджети маблағлари
ҳисобига амалга оширилади. Шуни эътироф этишимиз зарурки, ер
мониторинги бўйича давлатлараро ва халқаро дастурларни маблағ билан


background image

268

“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”

таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар ва халқаро
ташкилотлар билан тузадиган битимлари ва шартномаларида белгиланадига
тартибда амалга оширилади.

Хулоса ва таклифлар. Қишлоқ хўжалиги ерларини мониторинг қилишда

республикамиз қишлоқ хўжалик тармоқлари эга бўлган ҳар бир тармоғи учун
бугунги кунда муҳим ҳисобланади. Биринчидан, ер мониторинги ер таркиби
ва унинг балл бонитетидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни
бартараф этиш имкониятини берса, иккинчи томондан эса ер ресурсларидан
унумли фойдаланиш жараёнида ҳуқуқбузарликларга йўл қўймасликка олиб
келади. Учинчи томондан ердан унумли фойдаланиш жараёнида рўй берган
ҳолатлар оқибатларини тезкор бартараф этишга кутилаётган салбий
ҳолатларни олдини олишга имкон яратади. Бундан ташқари, ер мониторинги
ахборотларини олиш натижасида қуйидаги ҳолатлар бўйича:

-

республика қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишда

ижтимоий-иқтисодий ривожланиши кўрсатгичларини ўрганиш;

-

ердан фойдаланувчи субъектларнинг ерларни муҳофаза қилиш

соҳасида инвестиция дастурлари билан ишлаши;

-

шунингдек ҳимоя чораларини қўллаган ҳолда атроф-муҳитни

экологик назорат қилиш тадбирларини қўллаш муҳим аҳамиятга эга
ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. www.ziyouz.com кутубхонаси

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6061-сон “Ер ҳисоби ва

давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида” 7.09.2020 йил

3.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.08.2021

йилдаги 543-сон «Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий
фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»

4.

Ўзбекистон Республикасида Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23

декабрдаги 496-сон қарорига ИЛОВА Ўзбекистон Республикасида Ер
мониторинги тўғрисида НИЗОМ

5.

https://www.norma.uz/Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

«Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-
шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори

ПҚ-4996 17.02.2021

йил

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. www.ziyouz.com кутубхонаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6061-сон “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 7.09.2020 йил

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.08.2021 йилдаги 543-сон «Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»

Ўзбекистон Республикасида Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 декабрдаги 496-сон қарорига ИЛОВА Ўзбекистон Республикасида Ер мониторинги тўғрисида НИЗОМ

https://www.norma.uz/Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ПҚ-4996 17.02.2021 йил

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов