8
“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”
KIRISH SO’ZI
Мирзаев Баходир Суюнович -
“ТИҚХММИ” МТУ ректори,
техника фанлари доктори, профессор
Ассалому алайкум ҳурматли анжуман иштирокчилари, азиз
меҳмонлар, хонимлар ва жаноблар!
Сизларни
“Ўзбекистонда ер ресурсларини бошқаришнинг
устувор йўналишлари: муаммо ва ечимлар”
мавзусидаги халқаро
илмий-амалий
конференцияда
кўриб
турганимдан
бағоят
хурсандман, хуш келибсизлар.
Бугунги тадбирнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида
таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга
оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини
таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-
сон ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10
декабрдаги “Иқтисодиёт тармоқлари учун муҳандис кадрларни
тайёрлаш тизимини инновация ва рақамлаштириш асосида тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-42-сон
қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда
Ўзбекистонда ер ислоҳотининг энг долзарб масалалари бўйича олиб
борилаётган ислоҳотлар ва илмий- амалий ишлар, бугунги кунда
жаҳонда
ривожланиб
бораётган
замонавий,
ноанъанавий,
инновацион технологиялар билан танишиш, ер ресурсларини
бошқаришда илғор муҳандислик ва рақамли технологияларни жорий
этиш, ерлардан самарали фойдаланишнинг иқтисодий ва экологик
барқарорлигини таъминлаш масалаларини соҳа олимлари орасида
муҳокама қилиш ва тажриба алмашиш, шунингдек бу борада фан,
таълим ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришда иборат. Бутун
жаҳонда рўй бераётган глобал иқлим ўзгариши, йилдан йилга сув
ресурсларининг камайиши ва қурғоқчилик мавжуд ер ресурслари
ҳолатининг ёмонлашуви, тупроқ унумдорлигининг пасайиши ва
экотизимнинг бузилишига олиб келмоқда.
Жаҳонда, жумладан Ўзбекистонда кузатилаётган саҳроланиш
ва қурғоқчилик умумтан олинган экологик муаммо бўлиб, улар
ижтимоий-иқтисодий тараққиётга ўзининг салбий таъсирини
кўрсатмоқда. Бу ҳолат муайян даражада Ўзбекистон ҳудудида ҳам
сезилади. Аҳолиси тез суръатларда ўсаётган, жадал ривожланаётган
9
“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”
ушбу мамлакат олдида экологик ва озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш масаласи доим долзарб
ҳисобланади. Шунингдек, ер муносабатларини бозор иқтисодиёти
талабларига мос тарзда ўзгариши, ерга бўлган мулкчилик
шаклларининг пайдо бўлиши, иқтисодиёт тармоқларининг
кенгайиши ва тадбиркорликнинг ривожланиши шароитида ерга
бўлган эҳтиёжнинг ортиб бориши ҳам бу соҳа кенг қамровли
ислоҳотларни амалга ошириб боришни талаб этади.
Иқтисодиёт тармоқларининг муҳим йўналишларидан бири
бўлган қишлоқ хўжалигида ерларидан фойдаланиш, ер ва сув
ресурслари чекланган шароитда сув тежовчи технологияларни
жорий қилиш ва ишлаб чиқаришни рақамлаштириш орқали қишлоқ
хўжалигини ривожлантириш бўйича ҳам изчил ислоҳотлар амалга
оширилмоқда. Мамлакатимизда 2022 йилдан бошлаб захирадаги
қишлоқ хўжалиги ер майдонларини очиқ онлайн аукционда сотиш,
деҳқон хўжаликларига ерларни қисқа ва узоқ муддатли ижарага
бериш тизими жорий қилинган. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги
ерлари ва экин майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил
этиш ва мониторинг қилишда масофадан зондлаш, учувчисиз учиш
аппаратлари “дрон”лар орқали ер ва экинлар майдони ҳамда
ҳолатини масофадан тадқиқ қилиш, қишлоқ хўжалиги ерларининг
“Ер-ахборот базаси”ни яратиш ишлари олиб борилмоқда.
Мана бугун Европа ва Марказий Осиёдаги ҳамкор университет
ва
ташкилотларимиз
билан
биргаликда
ташкил
этилган
“Ўзбекистонда
ер
ресурсларини
бошқаришнинг
устувор
йўналишлари: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги халқаро илмий-
амалий конференция умуман олганда, ер муносабатлари, иқтисодиёт
тармоқларида ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ерларни
муҳофаза қилишга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш, ер
ресурсларини бошқариш соҳаси учун кадрлар тайёрлашда олий
таълим тизимидаги халқаро тажрибалар билан танишиш, уларни
ўрганиш ва университетимизни янада ривожлантириш ва халқаро
нуфузини оширишда муҳим аҳамиятга эга, деб ўйлайман.
Конференцияга ташриф буюрган халқаро ҳамкорларимиз Россия
давлатидан келган ҳамда онлайн иштирок этаётган қадрдон
ҳамкорларимизга чуқур миннатдорчилик билдирган ҳолда, бугунги
анжуман ишига муваффақият тилайман!
Эътиборингиз учун раҳмат!