Чорвачилик соҳасини ривожлантириш ва ерлардан самарали фойдаланишнинг хуқуқий асослари

  • Национальный исследовательский университет «Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства»
CC BY f
392-395
3
0
Поделиться
Ахмадалиев , В. (2023). Чорвачилик соҳасини ривожлантириш ва ерлардан самарали фойдаланишнинг хуқуқий асослари. Устойчивые направления управления земельными ресурсами в Узбекистане: проблемы и решения, 1(1), 392–395. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/land-management/article/view/24217
Вахобжон Ахмадалиев , Национальный исследовательский университет «Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства»

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада охирги йилларда Ўзбекистонда чорвачиликка доир қабул қилинган норматив – ҳуқуқий асослар таҳлил қилиниб, фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда томарқа ер эгаларида ердан фойдаланиш ҳолати ва чорва маҳсулотлари етиштиришнинг кўрсаткичлари ўрганилган, ерлардан самарали ташкил этиш асосида чорвачилик тармоғини ривожлантириш бўйича илмий ва амалий таклифлар беришга ҳаракат қилинган.


background image

ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ЕРЛАРДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШНИНГ ХУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Ахмадалиев Вахобжон Абдурахмонович – тадқиқотчи,

“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари

институти” миллий тадқиқот университети


Аннотация.

Мақолада охирги йилларда Ўзбекистонда чорвачиликка доир қабул

қилинган норматив – ҳуқуқий асослар таҳлил қилиниб, фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда
томарқа ер эгаларида ердан фойдаланиш ҳолати ва чорва маҳсулотлари етиштиришнинг
кўрсаткичлари ўрганилган, ерлардан самарали ташкил этиш асосида чорвачилик тармоғини
ривожлантириш бўйича илмий ва амалий таклифлар беришга ҳаракат қилинган.

Калит сўзлар.

Қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, қоракўлчилик, паррандачилик, ер

ресурслари, ер турлари, экин майдонлари, озуқа бирлиги, норматив-ҳуқуқий хужжатлар,
деҳқон хўжалиги, фермер хўжалиги, томорқа, ем-хашак, кооперация.

Кириш.

Ҳар қандай фаолиятни ташкил этиш ва амалга ошириш учун маълум

даражадаги асослар мавжуд бўлиши шарт. Бундай асосларга ташкилий, иқтисодий, ижтимоий,
норматив – ҳуқуқий ва бошқалар мисол бўлади. Қишлоқ хўжалигини, уни ташкил этувчи икки
тармоқдан бири бўлган чорвачиликнинг ривожланишини норматив – ҳуқуқий асосларсиз
тасаввур қилиб бўлмайди. Масалан, чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари учун ҳар
бир бош шартли молга қанча ер ажратилиши, қанча шартли мол бўлганида хўжалик ташкил
этиш мумкунлиги, қанақа солиқ ёки кредит имтиёзлари берилишининг норматив – ҳуқуқий
асослари аниқ бўлмаганида хўжаликни ташкил этиш ва ривожлантириш мавҳум бўлиб қолган
бўлар эди.

Жамият ва иқтисодиётнинг ҳуқуқий негизи ва ривожланишида норматив – ҳуқуқий

ҳужжатларга кирувчи Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари қонунлар ҳисобланса,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва
идораларининг буйруқлари ҳамда қарорлари, махаллий давлат ҳокимяти органларининг
қарорлари қонун ости ҳужжатлари сирасига киради.

Чорвачилик тармоқларига таалуқли асосий норматив – ҳуқуқий асос(ҳужжат)ларга

Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, Фермер хўжалиги тўғрисида, Деҳқон хўжалиги
тўғрисида, Ветеринария тўғрисида ва Наслчилик тўғрисидаги қонунлари, Президент
фармонлари, қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларини келтиришимиз мумкин.

Мустақиллик йилларида чорвачиликни янада ривожланишига энг кўп таъсир этган норматив
– ҳуқуқий асосларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.03.2006 й.даги 380-сон ва
21.04.2008 й.даги 842-сон қарорлари муҳим аҳамият касб этган. Шунингдек, чорвачилик
соҳалари бўйича 2017 йилдан то 2022 йилгача Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон
Республикасининг 1 та қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4 та фармони, 14
та қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 10 та қарорлари қабул қилинган бўлиб, уларнинг
айримларига тўхталишни лозим топдик.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги “Чорвачиликда

иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-
2841-сон қарорида мамлакатимизнинг 8 та ҳудудида фаолият юритиб келаётган қоракўлчилик


background image

ва чорвадорлик ширкат хўжаликларини фермер хўжаликларига, қоракўлчилик наслчилик
хўжаларини эса масъулияти чекланган жамият (МЧЖ)лар этиб қайта ташкил этиш,
зооветеринария хизматлари пунктлари, ёқилғи-мойлаш материаллари сотиладиган тегишли
нефт базаларининг филиаллари, ем-хашак билан таъминлаш омборлари тармоғи ҳамда бозор
ва ишлаб чиқариш инфратузилмасининг бошқа объектларини барпо этилиши, бўшаб қолган
ходимларни ишга жойлаштириш масалалари кўзда тутилган. Шунингдек, мазкур қарорда
қарорда қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш, чорвачиликда
хусусий мулкнинг устувор аҳамияти ва ўрнини таъминлаш, яйловлардан самарали
фойдаланиш, чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик
маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва рақобатдошлигини оширишга
қаратилган муҳим чора-тадбирлар қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январда қабул қилган

Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги
ПФ-5303-сонли фармонида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда чорвачиликни янада
ривожлантиришга аҳамият бериш ҳақида гап юритилиб, жумладан мамлакат ҳудудига
киритиладиган айрим озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом ашёларининг божхона тўловларидан
озод қилинадиганлари рўйхатига тирик йирик қорамол, тирик қўй ва эчкилар, йирик қорамол
гўшти, барра ёки совутилган ҳамда барра, совутилган (музлатилганидан ташқари) қўй ёки эчки
гўшти кабиларни киритилиши муаммони ҳал этишда муҳим аҳамият касб этиши
таъкидланган.

Бугунги кунда мамлакатимизда чорвачилик тармоқларидан балиқчилик, асаларичилик

ва эчкичилик билан бир қаторда паррандачилик ҳам жадал ривожланмоқда. Мамлакатимиз
Президентининг 2018 йил 13 ноябрда қабул қилинган “Паррандачиликни янада
ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4015-сон қарори муҳим
норматив – ҳуқуқий асослар ҳисобланади.

Қарорда паррандачиликни ривожлантиришга бир қанча омиллар тўсқинлик

қилаётганлиги таъкидланиб, қуйидагилар соҳани яхшилаш бўйича устувор вазифалар этиб
белгиланиши кўрсатилган: рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали аҳолини
етарли миқдорда парранда маҳсулотлари билан барқарор ва мақбул нархларда таъминлаш ва
экспорт миқдорини ошириш; паррандачилик кластерларини ташкил этиш ва инновацион
технологияларни кенг жорий этиш; фаол инвестицияларни жалб этиш орқали парранда
маҳсулотлари ва чиқиндиларини чуқур қайта ишлаш; юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар
ишлаб чиқариш; ташкил этиладиган лабораторияларда касалликларни барвақт аниқлаш ва
олдини олиш чораларини кўриш; озуқа базасини кенгайтириш, импорт ўрнини босувчи озуқа
ва витаминларни ишлаб чиқариш ва кадрлар тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш ҳамда малакасини
оширишни таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 сентябрдаги

“Балиқчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 719-сонли
қарори соҳада 2017-2021 йилларда амалга ошириладиган тадбирлардан иборат бўлиб, табиий
ва сунъий ҳавзаларда балиқ овлашни кўпайтириш; сунъий сув ҳавзаларини кенгайтириш;
балиқ чавоқлари етиштириш ҳажмини ошириш; сув ҳавзаларини балиқлантириш ишларини
ташкил этиш; инкубация цехларини қуриш ва личинка ишлаб чиқаришни кўпайтириш, балиқ
маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ва қувватларини ошириш
кабиларни қамраб олади.


background image

Юқоридаги ва бошқа норматив – ҳуқуқий асослар чорва ва парранда бош сонларининг

кўпайишига,

наслчилик

ишларини

яхшиланишига,

етиштирилаётган

чорвачилик

маҳсулотлари миқдорини ошишига сабаб бўлмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, мамлакатимиздаги барча тоифадаги хўжаликларда 2022

йил 1 январ ҳолатида боқилаётган жами йирик шохли мол(қорамол)лар 13544,4 минг бошни,
шундан сигирлар 4863,2 минг бош, қўй ва эчкилар 22970,3 минг бош, отлар 260,4 минг бош,
барча турдаги паррандалар 91934,8 минг бошни ташкил этиб 2019 йилнинг шу санасига
нисбатан мос равишда 5,7%; 5,1%; 6,4%; 7,4% ва 6,4 фоизга кўпайган. Амалга оширилган
ислоҳотлар натижасида 2018 йилга нисбатан 2021 йилга келиб йирик шохли қорамол бош сони
5,7 фоизга, майда шоҳли қорамол бош сони 6,4 фоизга, жумладан ушбу даврда йирик шохли
қорамол бош сони фермер хўжаликларида 34,2 фоизга, деҳқон хўжаликларида 3,7 фоизга
бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги корхоналарида 33,0 фоизга ошган. Майда шоҳли қорамол
бош сони фермер хўжаликларида 32,9 фоизга, деҳқон хўжаликларида 1,2 фоизга бошқа
турдаги қишлоқ хўжалиги корхоналарида 33,8 фоизга ошган [11.]

Маълумки, бу соҳа оилалар фаровонлиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда

катта ўрин тутади. Аҳолининг кундалик истеъмол харажатларининг 30 фоизини гўшт, сут ва
тухум маҳсулотлари ташкил этади. Охирги уч йилда чорвачилик бўйича чиқарилган
қарорларга асосан, 8 турдаги субсидия ва имтиёзли кредитлар ажратиш йўлга қўйилди.
Наслчилик хўжаликларининг сони 3 бараварга кўпайиб, 1 минг 414 тага етди. Натижада, 2019-
2021 йилларда чорва молларининг бош сони 1 миллион 200 мингтага кўпайди. Лекин иқлим
ўзгаришлари, сув ва ер танқислиги, пандемия каби замонамизнинг долзарб муаммолари
чорвачиликни ҳам қийинлаштирмоқда. Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган ва Сурхондарё
вилоятларида йирик чорвачилик хўжаликлари сони бошқа ҳудудларга нисбатан анча кам. 90
фоиз чорва хонадонларда боқилсада, кўп жойларда озуқа-ем таъминоти тизими йўқ. Сўнгги
15-20 йилда озуқа ер майдони 430 минг гектардан 340 минг гектарга, бир бош қорамолга тўғри
келадиган озуқа майдони 50 сотихдан 27 сотихга камайган. Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро,
Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарёда такрорий озуқабоп экин майдонлари 23 минг гектарга
қисқарган. Шу боис, чорвачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш, ресурс тежовчи
технологияларни кенг қўллаш орқали гўшт, сут ва тухум етиштиришни кўпайтириш ҳар
қачонгидан ҳам зарур бўлмоқда. Йиғилишда шу борадаги долзарб масалалар, имкониятлар
таҳлил қилинди. Давлатимиз раҳбари чорвачиликда камида 300 минг, қўй-эчкичиликда 150
минг, пиллачиликда 1 миллион 200 минг, жами 1 миллион 650 минг аҳоли бандлигини
таъминлаш имкони борлигини таъкидлади. Бунинг учун, аввало, хонадонларда кооперация
орқали чорвани кўпайтириш кераклиги айтилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 8-февралдаги ПҚ-121-сон

“Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-
тадбирлари” тўғрисида қарорида чорвачилик тармоқларини янада ривожлантириш,
чорвачилик хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш, чорва озуқа базасини янада
кўпайтириш, шунингдек, аҳолининг йирик чорвачилик хўжаликлари ва чорвачилик
маҳсулотларини қайта ишловчилар билан ҳамкорликдаги фаолияти асосида ўз хонадонларида
чорва молларини боқишини ташкил этиш ва чорва озуқа базасига бўлган талабини
қондиришга қаратилган устувор вазифалар белгилаб берилган. Шунингдек, қарорда 2022-
2024 йилларда пахта-тўқимачилик, ғаллачилик ва шоличилик кластерлари томонидан ташкил
этиладиган чорвачилик комплексларида чорва бош сонини кўпайтириш ва чорвачилик
маҳсулотларини ишлаб чиқариш кучайтириш ишларига эътибор қаратилган.


background image

Республикамизда чорва моллари бош сонининг ошиши билан бир қаторда чорвачилик

маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ҳам ижобий кўрсаткичларга эришиш билан бир
қаторда, аҳоли сонининг тез ўсиши натижасини озиқ-овқат маҳсулотга бўлган эҳтиёжнинг
ортиши, саноатнинг хом ашёга бўлган талабининг ўсиб бориши шароитида чорвачилик
тармоғининг ривожланиши учун салбий таъсир кўрсатаётган муаммоларни тадқиқ қилиш,
чорвачиликда муҳим ва зарур бўлган ер майдонларидан самарали ва унумли фойдаланиш
долзарб аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 8-февралдаги ПҚ-121-сон

қарорида қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ўзлаштириладиган ва бўш турган ер
майдонлари ҳисобидан аҳоли хонадонларига кооперация усулида чорва моллари етказиб
беришни ва етиштирилган чорва маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этган гўшт ва сут
маҳсулотларини етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналарга, аҳолига чорва озуқасини
етказиб бериш шарти билан, чорва бош сонига мутаносиб равишда озуқа ерларининг очиқ
электрон танлов асосида ижарага берилишини таъминлаш вазифалари белгиланган. Озуқа
базасини етиштириш учун суғориладиган ер майдонлари етишмовчилиги мавжуд бўлган
туманларда гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган истеъмол талабини тўлиқ қондириш мақсадида
кооперация усулида гўшт ва сут маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни йўлга қўйган
хўжалик юритувчи субъектларга Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар чегаралари
доирасида бир туманда кооперация усулида гўшт ва сут маҳсулотларини етиштиришни
ташкил этиш ҳамда бошқа туманда озуқа экинларини етиштириш учун очиқ электрон танлов
асосида суғориладиган ерлар ажратишни таъминлаш, бунда, кооперация усулида фаолият
олиб борувчи субъектларга мазкур қарорда белгиланган барча имтиёзлар қўлланилиши
кўрсатиб ўтилган.


Фойдаланилган адабиётлар:


1. Ўзбекистон Республикасининг қонуни. ―Норматив – ҳуқуқий хужжатлар

тўғрисида‖ (янги таҳрир) 24.12.2012 й., 6 модда

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ―Мамлакатнинг озиқ-овқат

хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида‖ ПФ-5303-сон,16.01.2018 й.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ―Чорвачиликда иқтисодий

ислоҳатларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ ПҚ-2841-сон,
16.03.2017 й.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ―Паррандачиликни янада

ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ ПҚ-4015-сон, 13.11.2018 й.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ―Балиқчилик

тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ 719-сон, 13.09.2017 й.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитасининг Ўзбекистон қишлоқ

хўжалиги статистик тўплами, Тошкент, 2020 й.

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 13

ноябрда ўтказилган селектор йиғилишининг 52-сонли баёни.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг қонуни. ―Норматив – ҳуқуқий хужжатлар тўғрисида‖ (янги таҳрир) 24.12.2012 й., 6 модда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ―Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора тадбирлари тўғрисида‖ ПФ-5303-сон,16.01.2018 й.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ―Чорвачиликда иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ ПҚ-2841-сон, 16.03.2017 й.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ―Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида‖ ПҚ-4015-сон, 13.11.2018 й.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ―Балиқчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида‖ 719-сон, 13.09.2017 й.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитасининг Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги статистик тўплами, Тошкент, 2020 й.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 13 ноябрда ўтказилган селектор йиғилишининг 52-сонли баёни.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов