Қишлоқ хўжалиги тармоқларини модернизациялаш шароитида ерлардан интенсив фойдаланишнинг ўрни ва Жиззах вилояти Бахмал туманидаги интенсив боғларни қайта жойлаштириш

  • Национальный исследовательский университет «Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства»
CC BY f
97-100
11
Поделиться
Амирбеков, О. (2023). Қишлоқ хўжалиги тармоқларини модернизациялаш шароитида ерлардан интенсив фойдаланишнинг ўрни ва Жиззах вилояти Бахмал туманидаги интенсив боғларни қайта жойлаштириш. Основные направления стратегии земельной реформы: проблемы и решения, 1(1), 97–100. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/land-reform/article/view/16745
О Амирбеков, Национальный исследовательский университет «Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства»

5А41070- 2 курс аспирант

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги тармоқларида ерларда фойдаланишни такомилаштириш бизннг асосий вазифамиздир. Ушбу мақола ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш хамда Жиззах вилояти Бахмал туманида интенсив боғларни жойлаштириш ва интенсив боғларни мунтазам сонини ошириб боришда бир қанча таклиф ва тавфсиялар бериб ўтилган.


background image

97

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТАРМОҚЛАРИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ

ШАРОИТИДА ЕРЛАРДАН ИНТЕНСИВ ФОЙДАЛАНИШНИНГ

ЎРНИ ВА ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ БАХМАЛ ТУМАНИДАГИ

ИНТЕНСИВ БОҒЛАРНИ ҚАЙТА ЖОЙЛАШТИРИШ

О.Ж.Амирбеков

“ТИҚХММИ” МТУ

5А41070- 2-курс магистранти

Аннотация:

Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги тармоқларида ерларда

фойдаланишни такомилаштириш бизннг асосий вазифамиздир. Ушбу

мақола ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш хамда Жиззах вилояти

Бахмал туманида интенсив боғларни жойлаштириш ва интенсив боғларни

мунтазам сонини ошириб боришда бир қанча таклиф ва тавфсиялар бериб

ўтилган.

Калит сўзлар:

озиқ-овқат, схемалари, иқтисодий, интенсив, плантаж,

токзорлар, релеф, техника, ўғит, кооператив.

Кириш:

Бугун мамлакатимизда аграр соҳада олиб борилаётган давлат

сиёсатидан кўзланган мақсад, аввало халқимиз манфаатларини ифода этиш,

аҳолимизнинг фаровон турмуш кечиришини таъминлашдан иборатдир.

Респупликамизнинг иқтисодий ва озиқ-овқат хавфсизлигини таьминлаш,

нафақфт қишлоқ ахолиси, балким мамилакатимз ахолисининг моддий

фаравонлигини ошириш мақсадида интенсив боғларни ташкил етишимиз

долзарблигини курсатади. Бу борада Бахмал туманига тўқталсак

Ғалларол, Зомин туманлари, Самарқант вилояти, Тожикистон республикаси

билан чегарадош бўлиб, майдони 1,86минг км

2

. Ахолиси 158,5 минг

кишини ташкил қилади. Бахмал тумаида 1 шаҳарча (усмат) ва 11 қишлоқ

фуқаролар йиғини (Барлос, Бахмал, Боғишамол, Гулбулоқ, Муғол, Новқа,

Ойқар, Сангзор, Оқтош, Тонготар, Узунбулоқ) бор. Маркази Усмат

шаҳарчаси

.

Аҳолиси асосан, ўзбеклар(91,5%) шунингдек рус, қозоқ, тожик,


background image

98

қирғиз ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. 1км

2

га ўртача 10

кишидан 2 5 кишигача тўғри келади. Автомабил йўллари узунлиги 460 км

. Туманда боғдорчилик фермалари ,ўрмон хўжаликлари мавжуд. Асосан

ғаллачилик ва чорвачилик ривожланган . Қишлоқ хўжалигида

суғориладиган ерлар 6,6 минг га , шу жумладан 0,4 минг га сабзовот, 2

минг га ер беда, 200 га ерга маккажўхори экилади. Бахмал туманида 2

жамоа хўжалиги: давлат хўжалиги, кооператив хужаликлар, 330 га йақин

фермер хўжалиги ва бошқа 12 хўжалик , 81 мактаб бор .

Масалани қўйилиши:

Бахмал туманида жами 307 та боғдорчилика

ихтисосланган фермер хўжалиги хозирги кунда мавжуд, жами ер майдони

6740 га бўлип Бахмал туманинг умумий ер майдонинг 2.75 фоизини

ташкил қилади. Боғдорчилик фермер хўжалиги асосон куйдаги 4

тармоқларни ўз ичига олади улар олма, нок, шафтоли ва гилос

дарахтлари ташкил қилади. Бу тармоқларнинг энг кўп ер майдонини

шакшубхасиз олма дарахти ташкил қилади, хозирда бахмал туманида 198

та фермер хўжалиги айнан олма мевасини етиштириш билан шуғуланади.

Бахмал туманида хозиргача жами 85 та интенсив боғлар ташкил этилган

бўлип уларнинг асосий қисми олма ва шафтоли дарахтлари хисобланади

улар харидор боп ва бахмал туманига мослашган бўлгани учун бу

дарахтлар етиштирилади. Интенсив боғларнинг асосан ер майдон шу

фермернинг иқтисодий хамда боғдорчилик сохасида илмий салохиятидан

№ Фермер

хўжалиги номи

Майдони
(Га)

Тушган
даромат
(й,млн,сўм)

Капитал
харажатлар
(млн,сўм)

Соф
даромат
(млн,сўм)

1

Оққурғон Олма
Навлари

10

2640

604

2036

2

Бахмал
Мевазори

25

5215

1510

3705

3

Бахмал
Мусаффор
Осмони

40

6600

1836

4764

4

Бахмал

Тог

Боғлари

30

5940

1670

4270


background image

99

келиб чиқан холда ер майдонлари белгиланади. Лойхаланайотган

худудларнинг майдони ўртача 10 га дан 150 га гача бўлиши мақсадга

мофиқ бўлади. Туманининг релефи жихатдан паст балантликдан иборат

болгани учун кўчат экиш учун майдонни тайёрлаш бироз қийинчилик

туғдиради. Кузда кўчат экиш учун танлаб олинган майдон плантаж

плуги билан 60–70 см яни одатий интенсив боғлар учун хайдаладигин

чуқурликдан 10-15 см чуқуроқ ҳайдалган бўлиши керак. Бахмал тумани

худудига ММ-106 пайвандтакка кўчатлари тўғри келади уларнинг ўрта

ўсувчи кўчатларда олма 4×3 м, 4.5×3.5 м, нок учун 5×3 м, 5×4 м схемалари

тавсия этилади.ММ 106 кўчати совуқа мосланувчанлиги билан бошқа

кўчтлардан фарқ қилад, шу боис бахмал туманиги мос келувчи кўчат

хисобланади.

Бахмал туманидаги боғдорчилик фермер хўжаликларининг

майдон бўйча таққосласниши

Бу жадвалда бахмал туманидаг тўрта фермер хўжалиги ер майдони

бўйича таққосланган. Унга кўра биринчи фермер хўжалиги 10 га ер

майдонига 8250 та ММ 106 навли кўчатини етиштиради. ММ 106

навининг 1 туп дарахти ўртача 40 кг хосил берса, бир йилда 330000 кг хосил

етиштирилади. Тушган даромат: Олманинг ўртача нархи 8000 сўм бўлса

8000 Х 330000= 2640000000 cўмни ташкил қилади. Умуий харажатлар: 1 га

га 1 та иш кучи ўртач 1500 млн сўм, 1 туп атрофига 7 кг чиригин гўнг ўртача

2 млн, 1 га 100 кг фосфўр, 10 га 2 артизан ўртача 240 млн дойимий, терим

йиғини учун 10 млн сўм ва бошқа харажатлар 1га 15 млн.

Хулоса:

Юқоридаги маълумотлардан келиб чиқиб, шуни хулоса

қилишимиз мумкунки ер бизнинг миллий бойлигимиз ҳисобланади.

Шундай экан биз ердан унумли ва самарали фойдаланишимиз керак. Ер

ресурсларидан самарали фойдаланишда Республикамизнинг бир қанча

худудларида интенцив боғларни кўпайтириш ва уни ривожлантириш

бўйича бир қанча қарор ва фармонлар юзасидан амалий ишлар

бажарилмоқда. Интенцив боғларнинг кўпайтириш ва янги навларини яртиш


background image

100

устидан ишлаш каби бир қанча ишларни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик.

Бу ишлар ҳозирги дунё аҳолиси тез суратда ўсиб боришида худудларни

ўртасида кўплаб муамоларга сабаб бўлмоқда.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.Жиззах вилояти Бахмал тумани экспликацияси 2021 холатига кўра

2.Ер тузишни лойхалаш -С.Авезбаев, С. Волков тошкент-2004

Библиографические ссылки

Жиззах вилояти Бахмал тумани экспликацияси 2021 холатига кўра

Ер тузишни лойхалаш -С.Авезбаев, С. Волков тошкент-2004