184
ЎЗБЕКИСТОНДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕР МАЙДОНЛАРИ
МОНИТОРИНГИНИ ЎТКАЗИШДА УЧУВЧИСИЗ УЧИШ
АППАРАТЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ
Мажитов Б. Х. – “ТИҚХММИ” МТУ
Аннотация
Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ҳолати мониторингини
ўтказиш жуда кўп вақт ва маблағ сарфланадиган жараён бўлиб, ҳозирда
унинг замонавий технологияларидан бири бўлган учувчисиз учиш
аппаратлари афзалликларидан фойдаланиш қишлоқ хўжалиги экинлари
билан банд бўлган ерларни назорат қилиш ва кузатишда муҳим ахамиятга
эга бўлмоқда. Шу нуқтаи назардан, мақолада ерларнинг қишлоқ хўжалиги
экинлари билан тўлиқ қамралганлигини, экинларнинг ҳолатини мунтазам
равишда мониторинг қилиш ишларини учувчисиз учиш аппаратлари
ёрдамида амалга ошириш афзалликларидан фойдаланиш юзасидан
тавсиялар ишлаб чиқилган.
Аннотация
Мониторинг использования сельскохозяйственных земель является
трудоемким и длительным процессом, и в настоящее время одной из его
современных
технологий
является
использование
беспилотных
летательных аппаратов для контроля и мониторинга сельскохозяйственных
земель. В связи с этим статье были разработаны рекомендации по
преимуществам использования беспилотных летательных аппаратов для
полного мониторинга севооборота и регулярного мониторинга условий
посева.
Annotation
Monitoring the use of agricultural land is a time consuming and it it is a
process which needs amount of money. For that reason, now one of its modern
technologies is the use of unmanned aerial vihicles to control and monitor the
planted agricultural lands. For that point of view, in this context the article has
185
developed recommendations on the benefits of using unmanned aerial vihicles in
order to monitor complete crop rotation and to regularly monitor crop conditions.
Калит сўзлар:
Мониторинг, ер кадастри, технологиялар, фотоплан,
учувчисиз учиш аппаратлари, кадастр, топографик, геодезия, картография,
технология, парвоз, самолёт.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ерлардан оқилона
фойдаланиш ва муҳофаза қилиш мақсадида қабул қилинган, 2017 йил 31
майдаги “Ердан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш назоратини
кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш,
давлат кадастрларини юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-5065-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 мартдаги “Қишлоқ хўжалиги
экинларини мониторинг қилиш, ҳудудни картографиялашда техник ва
технологик ишлаб чиқишни ривожлантириш ва янгилашни амалга ошириш
тўғрисида”ги 258-Ф-сон Фармойишига асосланган ҳолда Ўзбекистон
ҳудудида ривожланган мамлакатларда ишлаб чиқарилган замонавий
учувчисиз учиш аппаратларидан (УУА) фойдаланиш амалга оширилмоқда.
Бизга маълумки, учувчисиз учиш аппаратлари (
УУА
) - умумий ҳолда
двигател билан жиҳозланган, тизимли тарзда учириш, автоматик тарзда
қайтиб келиш имкониятига эга, ҳамда қаноти (
УУА самолёт ёки вертолёт
тури
) билан куч яратиш ва парвоз давомийлигига эга аэродинамик тамойил
ёрдамида махсус вазифаларни бажариш учун ишлаб чиқилган. Инсон
иштирокисиз бошқарилувчи технологиялар дастлаб ҳарбий амалиётларда
қўлланилган мураккаб ва қимматбаҳо комплекслар эди. Бироқ, охирги ўн
йилликда бу соҳада амалий натижалар кўзга ташланмоқда, шунингдек
компьютер тизимларининг ривожланиши, сунъий йўлдош навигация
(
GPS/GLONASS
) тизимларини ишлаб чиқилиши ва энг муҳими, бу
технологиялар иқтисодиётнинг барча соҳаларида жуда қулай имкониятни
яратишидир. Хусусан, ҳозирда замонавий учувчисиз учиш аппаратлари
қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда ҳам кенг қўлланилмоқда. Мисол
186
учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2017 йил 22
июлда Тошкент вилоятидаги қишлоқ хўжалиги ер майдонларидан
фойдаланиш ҳолатини мониторингдан ўтказиш ишларининг тақдимотида
учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида ер майдонларини ўлчаш,
маьлумотларни электрон базага киритиш, ер майдонларини аэрофотосъёмка
қилишга эьтибор қаратилди. Ер майдонларини Ан-2 самолёти ва учувчисиз
учар аппаратлари ёрдамида ўлчаш натижалари таққосланди. Маьлум
бўлишича, 100 гектар майдонни самолёт ёрдамида 20 соатда ўрганилса,
учувчисиз учар аппаратлар қўлланилганда ҳудди шу ҳажмдаги ишларга 4
соат вақт сарфланган.
1-жадвал
Қишлоқ хўжалиги ерлари майдонини мониторинг қилиш
технологияларининг қиёсий таҳлили
№
Чора тадбирлар номи
Ан-2
Phаntom 4 Pro
вақт, соат
маблағ, сўм
вақт,
соат
маблағ,
сўм
1
Ер майдонини ўлчаш
20
334000
4
71000
2
Харита
билан
ўлчов
натижаларини таққослаш
1
26500
30 дақиқа 2500
3
Маълумотларни электрон базага
киритиш
2
38500
31 дақиқа 11000
4
Ўлчов натижаларини ҳисоблаш
1
6000
32 дақиқа 1500
5
Ер майдонини аэрофотосъёмка
қилиш
2
1500000
2
35500
6
Экин майдонини турлари бўйича
ажратиш ва мониторингини
амалга ошириш
1
6000
32 дақиқа 4000
Жами:
26
1911000
8
125500
187
Ҳозирда
Ўзбекистон
ҳудудида
ривожланган
мамлакатлар
тажрибаларига асосан ишлаб чиқарилган замонавий учувчисиз учиш
аппаратлари
фойдаланишни
кенгайтириш
мақсадида
Ўзбекистон
Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси тизимида “Геоинформкадастр”
давлат унитар корхонаси томонидан замонавий технологияларни жорий
этиш, улардан самарали фойдаланиш бўйича муҳим услубий-амалий ишлар
амалга оширилмоқда.
Жумладан,
қишлоқ хўжалиги экинлари ҳолати ва
майдонини мониторинг қилиш ишлари замонавий технологиялар, яьни
PHАNTOM-4 PRO
ва
PTERO J1
учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида
олиб борилмоқда.
Ушбу аппаратлар ёрдамида 2018 йил ҳосили учун бошоқли дон
экинларининг ҳолатини жойларда мониторинг қилиш мақсадида
“Давергеодезкадастр” қўмитаси тамонидан масофадан туриб суратга олиш
ишлари амалга оширилган. Суратга олиш натижалари бўйича ҳар бир
фермер хўжалиги ва контурлари кесимида жами ғалла экилган майдонлар,
шундан униб чиқмаган ёки сийрак униб чиққан, ғалла ривожланишдан
ортда қолган, бегона ўт босган, ғўзапоядан тозаланмаган ва кўллатиб
суғорилган майдонлар бирма - бир аниқлаб чиқилган. Бунинг учун,
биринчидан, 2017 йил октябрь ва декабрь ойларида бошоқли дон
экинларини экилиши юзасидан ўтказилган мониторинг маълумотлари
асосида
яратилган
қишлоқ
хўжалик
электрон
хариталаридан
фойдаланилган.
Ушбу
электрон
хариталар
давлат
геодезия
координаталарига боғланган ҳолда ҳар бир фермер хўжалиги ва контурлари
кесимида ғалла экилган майдонларини ҳисоблаб чиқариш имконини берган.
Иккинчидан, учувчисиз учиш аппарати ёрдамида халқаро геодезия
тизимига, яъни, WGS84 тизимига боғланган ҳолда 300 метр баландликдан
суратга олиш ишлари ўтказилган. Учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида
олинган тасвирлар электрон қишлоқ хўжалиги хариталари билан
солиштирилганда эса, бошоқли дон экинларининг ҳақиқий ҳолатини
188
контурма-контур таҳлил этиш, аниқ гектарларни ҳисоблаш имконини
берган.
Учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида қишлоқ хўжалигида:
-
ерларни жойида кўриб чиқиш ва хатловдан ўтказиш;
-
мелиоратив қурилиш ҳолатини кузатиш;
-
ерлар тизимига аниқлик киритишдаги вегетатив ҳолати индексини
яратиш;
-
ердан фойдаланишда агротехника тадбирларини технологиялар
талаблари даражасида олиб боришни кузатиш каби энг муҳим
вазифаларни амалга ошириш ҳолатини ҳам мониторинг қилиш
лозим деб ҳисоблаймиз.
Бундан ташқари, учувчисиз учиш аппаратлари ўсимликларни кимёвий
ҳимоялашда ҳам бир қанча афзалликларга эга:
-
экин касалликларининг сунъий тарқалишининг олди олинади;
-
баланд танали, мевали дарахтларга ишлов бериш учун қулайлик
яратилади;
-
самолёт ва ОВХ пуркагичлар бора олмайдиган жойларга ишлов
бериш учун қулай.
Лекин ҳозирги вақтда юқоридаги вазифа ва имкониятларни амалга
ошириш учун учувчисиз учиш аппаратлардан самарали ва тўғри фойдалана
оладиган мутахассисларни етишмаслиги сезилмоқда.
Учувчисиз учиш аппаратлари қишлоқ хўжалигида қўлланиши
натижасида қуйидаги имкониятларни яратади:
-даланинг электрон харитасини автоматик тарзда аэросуратга олиш
орқали яратиш ҳамда маълумотларга автоматик тарзда қайта ишлов бериш,
ҳатловдан ўтказиш;
- бажарилган ишлар ҳажмини баҳолаш ва уларнинг бажарилишини
назорат қилиш, экинларни ҳолатини оператив мониторинг қилиш,
ҳосилдорлигини назорат қилиш, экологик мониторингни олиб бориш,
қишлоқ хўжалик экинларининг униб чиқишини назорат қилиш;
189
- ернинг сифатини текшириш, шунингдек ушбу жараёнларни экранда
кўриб турган ҳолда таҳлил қилиш ва маълумотлар базасига юклаш.
Муаллифнинг фикрича қишлоқ хўжалигида учувчисиз учиш
аппаратларидан кенг кўламда фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Адабиётлар рўйхати
1.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 22 июль 2017 йил Тошкент
вилояти фаоллари билан учрашувдаги нутқи.
2.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
14 мартдаги “Қишлоқ хўжалиги экинларини мониторинг қилиш,
ҳудудни картографиялашда техник ва технологик ишлаб чиқишни
ривожлантириш ва янгилашни амалга ошириш тўғрисида”ги
258-Ф-сонли фармойиши.
3.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар мониторингини юритиш
методологияси.Р.А.Тураев, Ғ.Т.Парпиев, Қ.М.Хожиев. Тошкент,
“Zilol buloq” нашриёти 2020
4.
Ўзбекистон Республикаси “Давергеодезкадастр” қўмитаси томонидан
тайёрланган Миллий ҳисобот 2020 йил 1 январь холатига.
5.
Ўзбекистон Республикаси Ер фонди.