Гат асосида аҳоли пункти ҳудудида манзиллар реестрини юритиш

  • Национальный исследовательский университет «Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства»
  • Национальный исследовательский университет «Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства»
CC BY f
198-210
22
10
Поделиться
Юнусов, Б., & Абдурашидова, М. (2023). Гат асосида аҳоли пункти ҳудудида манзиллар реестрини юритиш. Основные направления стратегии земельной реформы: проблемы и решения, 1(1), 198–210. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/land-reform/article/view/16763
Бегенч Юнусов, Национальный исследовательский университет «Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства»

независимый исследователь

Мукаддас Абдурашидова, Национальный исследовательский университет «Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства»

аспирант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Давлат ер кадастрини юритишни рақамлаштириш, Давлат кадастрлари ягона тизими маълумотларида манзиллар реестрини шакллантириш,кўча номларини юритиш манфаатдор вазирлик ва идораларга интерактив хизмат кўрсатишда аҳборотларнинг ишончлилиги таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан мақолада аҳоли пункти ҳудудида манзиллар реестри маълумотларини ArcGIS дастурий таъминоти асосида базалаштириш, янгилаш, хато ва камчиликларни бартараф қилиш юзасидан маълумотлар берилган.


background image

198

4.

www.Lex.uz


ГАТ АСОСИДА АҲОЛИ ПУНКТИ ҲУДУДИДА МАНЗИЛЛАР

РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ

Юнусов Бегенч –ТИҚХММИ МТУ

мустақил тадқиқотчиси

Абдурашидова Муқаддас - ТИҚХММИ МТУ

магистранти

Аннотация

Давлат ер кадастрини юритишни рақамлаштириш, Давлат

кадастрлари ягона тизими маълумотларида манзиллар реестрини

шакллантириш,кўча номларини юритиш манфаатдор вазирлик ва

идораларга интерактив хизмат кўрсатишда аҳборотларнинг ишончлилиги

таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан мақолада аҳоли

пункти ҳудудида манзиллар реестри маълумотларини ArcGIS дастурий

таъминоти асосида базалаштириш, янгилаш, хато ва камчиликларни

бартараф қилиш юзасидан маълумотлар берилган.

Калит сўзлар: ArcGIS, кадастр, геодезия, давлат кадастрлари,

атрибутлар, автоматлаштириш, ер ҳисоби, айрим давлат кадастрилари,

қатламлар, маълумотлар базаси, интегратсия, геоахборот тизими,

дастурий таъминот, харита, электрон база, ахборот, маълумотлар

базаси.

Annotation

It is important to ensure the reliability of information in the digitization of

the state land registry, the formation of data of the unified system of State


background image

199

cadastres, its analysis, updating, providing interactive services to the concerned

ministries and departments. In this regard, the article provides information on the

creation, analysis, update of population land data on the basis of GAT software.

Key words: ArcGIS, cadastre, geodesy, state cadastre, attributes,

automation, land accounting, some state cadastre, layers, database, integration,

Geoinformation system, software, map, electronic database, information,

database

Кириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.10.2018

йилдаги

ПҚ-3961-сон

“Сайлов

жараёнига

замонавий

ахборот-

коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”

ги қарори юзасидан берилган топшириқга асосан Давлат кадастрлари

палатаси Жиззах вилояти бошқармаси мутахассислари билан биргаликда

аҳоли пункти ерлари кўчмас мулк объектларини кўчалари бўйича сайлов

участкасига бириктириш ишлари амалга оширилди натижада шу пайтгача

вилоятда мавжуд кўчалар 20 % шакилланганли малум бўлди, умумий

кўчалар сони ҳисобга олинмаган, қишлоқ аҳоли пункти ерларидаги кўчалар

шакиллантрилмаган шу каби камчиликларни бартараф этиш юзасидан

махсус геопартал дастури ёрдамида кўчалар бўйича хатлов ишлари олиб

бориш учун вилоятда бириктирилган мутахассисларга сотиб олинган

телефон орқалии аҳоли пункти ерларидаги кўчалар ҳисоби олинди (1-расм).

Собиқ “Давергеодезкадастр” қўмитасининг 2018 йил 25 октябрдаги

635-сонли буйруғига илова Аҳоли пунктларидаги кўчаларини ва кўчмас

мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва уларга манзиллар (геокодлар)ни

бериш ишларини ташкил этиш бўйича Назорат-Режасининг 4-бандига

мувофиқ Туман (шаҳар)ларнинг аҳоли пунктларидаги кўчаларни ва кўчмас

мулк объектларини хатловдан ўтказиш ишларини тез ва сифатли ташкил

этиш мақсадида мабил геоахборот иловасини ишлаб чиқиш ва жорий

этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил

14 декабрдаги Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини


background image

200

шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги 1010-сон қарорига асосан

жойларга манзил бериш ишлари амалга оширилди.

Манзил — Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақида тузилган

битимларнинг давлат реестрида рўйхатга олинган ёки рўйхатга олинмаган

кўчмас мулк объектлари — ер участкалари, бинолар ва иншоотлар,

қурилиши тугалланмаган иморатлар, шу жумладан, қурилаётган, алоҳида

ажратилган жойлар, автомобиль сақлаш жойлари (чизиқли иншоотлар

бундан мустасно) (кейинги ўринларда объектлар деб аталади) жойлашган

жойни бир хил идентификациялайдиган элементларнинг ноёб йиғиндиси.

Манзил харитаси — реестрнинг объектлар жойлашуви ҳақида

геологик фазовий ахборотни, шунингдек, бошқа геофазовий боғланган

ахборотни ўз ичига олган бир қисми.

Бунда электрон хариталар ёрдамида олинган съёмкалар асосида ГАТ

техналогиялари ёрдамида электрон хариталар яратилади.

Электрон хариталарни яратиш даврида кўчаларнинг энига ҳамда

узоқлигига қараб қатламлар яратилади.

Яратилган қатламлар кўчаларнинг чегаралари бўйлаб ўтади ҳамда

кўчага тегишли қуйидаги маълумотлар шакллантирилади;

1. Туман номи;

2. Кўча номи;

3. Кўча тури.

Узунлиги ҳамда эгаллаган майдонлари тўғрисида маъдумотлар

тўлдирилади.

Маълумки, аҳоли яшаш пунктининг мажбурий белгиси бу ундан йил

давомида доимий ёки вақтинчалик фойдаланишдир. Унинг моддий

шакллари ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш даражаси билан

аниқланади

[19].

Ўзбекистон Республикасидаги аҳоли пунктлари қабул қилинган

таснифлашга биноан шаҳарларга (шаҳар, шаҳар типидаги поселка) ва

қишлоқларга (қишлоқлар, овуллар) бўлинади. Аҳоли пунктининг асосий


background image

201

белгиси унда истиқомат қилувчи аҳолининг сонидир. Истиқомат қилувчи

аҳолисининг сонига қараб барча аҳоли пунктлари энг йирик, йирик, катта,

ўрта кичик турларига бўлинди.

Шаҳар - бу аҳоли яшаш пункти бўлиб, аҳолиси асосан саноат ва савдо

билан, шунингдек хизмат кўрсатиш, бошқариш, фан ва маданият

соҳаларида банддир. Шаҳарнинг асосий белгилари: унинг аҳолисининг сони

ва улар томонидан бажариладиган ишлардир (саноат ишлаб чиқариши,

ташкилий-хўжалик, маданий). Иқтисодиёт тармоқлари нуқтаи назаридан

шаҳарлар саноат, курорт, илмий марказлар ва бошқаларга бўлинади.

Маъмурий ва маданий аҳамияти бўйича шаҳарлар қуйидагиларга бўлинади:

пойтахт шаҳарлар, вилоят ва туманларнинг маъмурий марказлари, вилоят ва

туман бўйсунувидаги шаҳарлар.

Ўзбекистон Республикаси “Шаҳарсозлик кодексига” нинг 62 -

моддасига биноан аҳолисининг сонига қараб шаҳарлар қуйидаги турларга

бўлинади:

- энг йирик - аҳолисининг сони бир миллион кишидан ортиқ;

- йирик - аҳолисининг сони икки юз эллик мингдан бир миллионга

қадар;

- катта - аҳолисининг сони юз мингдан икки юз эллик мингга қадар;

- ўрта - аҳолисининг сони эллик мингдан юз мингга қадар;

- кичик - аҳолисининг сони эллик мингга қадар.

Шаҳар типидаги поселкаларга- йирик заводлар, фабрикалар, конлар,

электр станциялар, темир йўл станциялари ва бошқа муҳим саноат

мажмуалари ёнидаги аҳоли пунктлари киради.

Манзилни

белгилашда

қуйдаги

асосий

тушунчалардан

фойдаланилади:

аҳоли пунктларининг кўча-йўл тармоғи элементлари (кейинги

ўринларда кўча-йўл тармоғи элементлари деб аталади) — кўчалар, тор

кўчалар, ўтиш йўллари, боши берк кўчалар, қияликлар, кириш йўллари,


background image

202

истироҳат боғлари, хиёбонлар, шоҳ кўчалар, магистраллар, майдонлар,

бульварлар, катта йўллар, соҳилбўйи, автомобиль йўллари;

Кўчалар – аҳоли пунктларда икки қатор уйлар орасидаги

автомобиллар ва одамлар ўтишга мўлжалланган жой;

Тор кўчалар – одатда иккита катта кўчаларни ўзаро боғлиқлиги бўлган

кичик кўча;

Ўтиш йўллари – иккита параллел йўлларни боғловчи икки қатор уйлар

оралиғидан ўтувчи кўча;

Боши берк кўчалар – бошқа йўлларга ўзаро ўтиб бўлмайдиган, кўча

охири объект билан тўсилган кўчалар;

Кириш йўллари – йўллар кўтарилган ва автотранспорт воситалари

киришига мўлжалланган жойлар;

Истироҳат боғлари – қишлоқда, шаҳарда ёки кўчмас мулк

объектларида, хиёбонлар, гуллар, сув ҳавзалари бошқа катта боғ шаклидаги

жойлар, юриш ва дам олиш учун мўлжалланган жойлар;

Хиёбонлар – майдон ва кўчаларнинг дам олиш ва декоратив безаклар

учун ишлатиладиган кичик яшил майдонлар;

Шоҳ кўчалар – бир нечта аҳоли пунктларидан ўтувчи асосий кўчалар;

Магистрал – кенг ва тўғридан-тўғри шаҳар кўчаси, одатда жадал

ҳаракатлар бўладиган кўчалар, шаҳардан ташқарига олиб чиқувчи кўчалар;

Айланма йўл – бир нуқтадан бошланиб шаҳар ва аҳоли пунктлари

атрофларини ўраб турувчи бошланган нуқта билан туташувчи айлана

шаклидаги йўллар;

Муюлиш – асосий йўлдан тармоқланувчи йўллар;

Чорраҳа – тўрт томондан келаётган йўлларни туташтирувчи қисм;

Қатор – тарихий шаҳарларда жойлашган дукон, уй, устахоналар ва ҳ.к.

лар жойлашуви.

Қуйидагилар манзилни белгилашнинг асослари ҳисобланади:

туман (шаҳар) ҳокимининг объект қурилиши учун ер участкаси

ажратиш ҳақидаги қарори;


background image

203

«E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида ўтказилган

электрон аукцион натижалари ҳақида баённомаси;

қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш ҳақида комиссия

далолатномаси;

бино, иншоот, қурилиши тугалланмаган объект жойини белгиловчи

маълумотларнинг кадастр ҳужжатларига киритилиши.

Қуйидагилар манзилни ўзгартириш учун асос бўлади:

объектнинг маъмурий-ҳудудий мансублиги ўзгариши (ташкил

этилиши, ўзгартирилиши, тугатилиши ва шу кабилар);

кўча-йўл тармоғи элементларининг бўлиниши, қўшиб юборилиши;

қурилган ер участкаси чегаралари ўзгарганда қурилган ер участкаси

геокодининг ўзгариши (участка кадастр рақами унинг контури чегарасидан

чиқиб кетган тақдирда унинг майдонини бўлиш ёки қўшиб юбориш);

қурилган ер участкаси ички манзилининг унда жойлашган бинолар ва

иншоотлар ички манзили ўзгариши билан боғлиқ ўзгариш;

қурилган ер участкаси ички манзилининг унда жойлашган

тугалланмаган қурилишлар манзиллари мавжудлиги бекор қилиниши билан

боғлиқ ўзгариши, ер участкасининг қурилганлигича қолиши шарти билан;

бинолар ва иншоотлардаги алоҳида ажратилган хоналар ички

манзилларининг уларнинг бўлиниши, қўшилиши муносабати билан

ўзгариши;

қурилган ер участкалари, бинолар, иншоотлар манзилларининг

уларнинг бўлиниши, қўшиб юборилиши муносабати билан ўзгариши;

алоҳида ажратилган хоналар ички манзилларининг алоҳида

ажратилган хоналарнинг қайта рақамланиши муносабати билан ўзгариши

— алоҳида хона(лар)нинг бўлиниши натижасида, шунингдек, асосий

иморат (бино, иншоот)нинг устига, ёнига алоҳида хона қурилиши ёки ундан

ажратилиши натижасида кўп сонли алоҳида ажратилган хоналар пайдо

бўлган тақдирда;

асосий иморатнинг объект геокоди ўзгаришига олиб келган ўзгариши;


background image

204

манзилларнинг меъёрлаштирилиши.

Ер участкаси олиб қўйилиши муносабати билан объект

мавжудлигининг

тўхтатилиши

(объектнинг

бузилиши)

манзил

мавжудлигининг бекор қилинишига асос бўлади.

Манзилларни меъёрлаштириш:

манфаатдор шахснинг ташаббуси билан;

туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига кўра;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда амалга оширилиши

мумкин.

Манзилларни

меъёрлаштиришни

манзилларни

етишмаётган

элементлар билан тўлдириш ва (ёки) манзил тузилмасини тартибга солиш,

шунингдек, манзил элементларини ўзгартириш йўли билан амалга ошириш

мумкин.

1-расм.

Республикада мавжуд ерларининг ва кўчаларининг географик

кўриниши

Мурожаатлар давлат хизматлари марказлари ёки бошқа ваколатли

органлардан ахборот тизими орқали қабул қилинади. Рўйхатга олувчи

ёрдамчиси аризани қабул қилиб уни электрон тарзда рўйхатдан ўтказади.

Рўйхатга олувчи кўчмас мулк объектига манзилни белгилашни қуйдаги

жараёнларда амалга оширади:


background image

205

қурилиш учун ёки якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаси

ажратилишида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва унга бўлган

ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида;

қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларга кадастр ҳужжатини

расмийлаштириш ва унга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш

жараёнида;

қурилиши тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул

қилиш далолатномасинин расмийлаштириш жараёнида.

рўйхатга олувчи кўчмас мулк объект манзилига ўзгартириш

киритишни қуйдаги жараёнларда амалга оширади:

кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилиб кадастр

паспортини расмийлаштириш ва унга бўлган ҳуқуқ янги мулкдор номига

давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида;

кўчмас мулк объекти қўшиб олинишида кадастр паспортини

расмийлаштириш ва қайта давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида.

Манзилни бекор қилиш, кўчмас мулк объекти бузиб ташланиб ер

участкаси олиб қўйилганда. Рўйхатга олувчи ўрнатилган тартибда кўчмас

мулк объектини манзилини белгилайди ва маълумотларни манзиллар

реестрига киритади. Кўчмас мулк объектлари манзилларни белгилаш,

ўзгартириш, мавжудлигини бекор қилиш икки иш куни мобайнида амалга

оширилади.

Реестрдан ахборот бериш ҳамда унинг ахборотидан фойдаланиш

ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

Бинолар ва иншоотларга рақамлар бериш мавжуд объектларни, шу

жумладан, қурилаётган ҳамда қурилиши режалаштирилган объектларни

(улар ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш

вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан тақдим этиладиган

шаҳарсозлик режалаштириш ҳужжатларида мавжуд бўлади) ҳисобга олган

ҳолда амалга оширилади.[20]


background image

206

Юқоридаги меъёрлар асосида мустақил изланувчи Жиззах вилояти

кўчаларини хатловдан ўтказиб, ArcGIS дастурий таъминоти ёрдамида

геомаълумотлар базаси шакллантирилди. Кўчаларнинг геомаълумотлар

базасида ҳисоби юритилди ҳамда кўча-йўл тармоғи элементлари чизмалари

ишлаб чиқилди.

1-жадвал

Жиззах вилояти бўйича шакллантрилган кўчалар сони

14.07.2021 йил ҳолатига

Т/р

Ҳудуд номи

"Кўчмас

мулк-3"

дастуридаги

жами кўчалар сони (та)

IV

Жиззах вилояти

8 597

1

Арнасой тумани

264

2

Бахмал тумани

1 028

3

Ғаллаорол тумани

823

4

Ш.Рашидов тумани 1 209

5

Дўстлик тумани

236

6

Зарбдор тумани

633

7

Зомин тумани

1 377

8

Зафаробод тумани

599

9

Мирзачўл тумани

391

10

Пахтакор тумани

442

11

Фориш тумани

185

12

Жиззах шаҳар

1 236

13

Янгиобод тумани

174

Геомаълумотлар базасига кўчаларнинг турлари асосида хонадонларни

рақамлаш технологияси такомиллаштирилди ҳамда ташкилий-техник

масалалари асосланди.

Радиал йўналишдаги кўчаларда жойлашган кўчмас мулк объектлари

аҳоли пункти марказидан четга қараб кўчанинг чап томонидан тоқ рақамлар


background image

207

билан ва ўнг томонидан жуфт рақамлар билан изчил кетма-кетликда

рақамланади. (3-расм).

2-расм.

Радиал йўналишдаги кўчаларнинг лойиҳаси

Айланма йўналишдаги кўчаларда жойлашган кўчмас мулк объектлари

соат стрелкаси йўналиши бўйлаб (аҳоли пункти марказидан йўналиш

олганда) кўчанинг чап томонидан тоқ рақамлар билан ва ўнг томонидан

жуфт рақамлар билан изчил кетма-кетликда рақамланади. (4-расм).

3-расм.

Айланма йўналишдаги кўчаларнинг лойиҳаси

Иморатнинг мавзе тизимида жойлашган кўчмас мулк объектлари

(мавзелар, микротуманлар) мавзега кирадиган асосий йўл тортилган

кўчадан бошлаб транспорт ҳаракати йўналишида ортиб борувчи тартибда

кўчанинг чап томонидан тоқ рақамлар билан ва ўнг томонидан жуфт

рақамлар билан рақамланади.(5-расм)

4-расм.

Иморатнинг мавзе тизимида жойлашув лойиҳаси

Майдон периметрини ҳосил қиладиган кўчмас мулк объектлари аҳоли

пунктининг маркази томонидаги кўчадан бошлаб соат стрелкаси


background image

208

йўналишида кўчанинг чап томонидан тоқ рақамлар билан ва ўнг томонидан

жуфт рақамлар билан изчил кетма-кетликда рақамланади.

Боғдорчилик-узумчилик ширкатида аҳоли пунктидан ташқарида

жойлашган бинолар ва иншоотлар 1 рақамидан бошлаб тартиб билан,

архитектура, шаҳарсозлик ва қурилиш фаолияти ҳақидаги қонун

ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган боғдорчилик-узумчилик ширкатлари

ҳудудини ташкил қилиш ва қуриш лойиҳасига ёки ушбу боғдорчилик-

узумчилик ширкатида қарор топган амалиётга асосланиб рақамланади.

Аҳоли пунктларидан ташқарида жойлашган кўчмас мулк объектлари

чап томондан тоқ рақамлар билан ва ўнг томондан жуфт рақамлар билан

рақамланади:

Автомобиль йўлининг йўл чети полосасида — ҳар бир километр

чегарасида йўл километражи ошиб бориши томон ва темир йўл шохобчаси

полосасида — иккита алоҳида пункт оралиғидаги масофа чегарасида йўл

километражининг ошиб бориши билан изоҳланади.

Автомобиль йўлининг йўл чети полосалари ва темир йўл шохобчаси

полосалари чегарасида аҳоли пунктидан ташқарида жойлашган кўчмас

мулк объектлари маҳалла доирасида 1 дан бошлаб тартиб билан

рақамланади. Алоҳида ажратилган хоналар қурилиш лойиҳасида

белгиланган

тартибда

рақамланади.

Агар

лойиҳада

рақамлаш

белгиланмаган бўлса ёки у бўлмаса, рақамлаш асосий иморатнинг чапдаги

энг чекка кириш йўлидан энг чекка кириш йўлигача, бинонинг пастки

қаватидан бошланади. Битта қават доирасида, кириш йўли бўлган тақдирда

эса — кириш йўли қавати доирасида чапдан ўнгга қараб рақамланади.

Алоҳида ажратилган хоналарга тоқ рақамлар йўлакнинг чап томонидан ва

жуфт рақамлар йўлакнинг ўнг томонидан берилишига йўл қўйилади (5-

расм).


background image

209

5-расм.

Жиззах вилояти кўчаларининг геомаълумотлар базасида

номлаш схемаси

Шаклланган маълумотлар бўйича доимий автоматлаштирилган

мониторинг тизимини юритиб бориш йўлга қўйилди Жиззах вилояти

бўйича Давлат реестри базасига киритилган маълумотлар 5946 тани ташкил

этади. Шундан аҳоли пунктлари - 760 та ва уларнинг таркибий қисмлари

номлари сони - 4711 та. Табиий объектлар номлари сони - 408 та. Транспорт

ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектлари номлари сони - 67 та.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3961-сонли қарори

ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилояти миқёсида ўтказилган

хатлов натижаларида ҳудудда 11592 та кўча номлари аниқланган. Шундан

7180 тасини номсиз кўчалар ташкил этади. 2337 та кўча номлари туман,

шаҳар Халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқланиши лозим.

Аниқланган камчиликлар Кадастр агентлигининг 2019 йил 11

мартдаги 02-08-2038-сонли хати билан Жиззах вилояти ҳокимлигига

маълум қилинган.

Олиб борилган тадқиқодлар натижаларига кўра аҳоли пункти

худудида манзиллар реестрини шакллантириш геофазовий боғлаш ва ундан

фойдаланиш нафақат шахар ерларида, қишлоқ аҳоли пункти ерларидан

фодаланучиларга интерактив хизмат кўрсатишга жуда катта қулайликлар

яратди. Аҳолига уй жой қуриш учун ер ажратишда кўча номлари орқали


background image

210

аниқ манзили белгиланди. Натижада турли хил тушинмовчиликларнинг

олди олинди.

Хулоса.

Аҳоли пункти худудида манзиллар реестрини юритишни

такомиллаштириш, унинг базасини яратиш ер эгалари, ердан

фойдаланувчилар ва ижарачилар, шунингдек, фермер хўжаликлари

томонидан фойдаланилаётган ер майдонларининг жойлашган ўрни ва

чегараларини аниқ кўрсатиб бериш, уларга белгиланган тартибда кадастр

рақамларини бериш, аҳолига хизмат кўрсатувчи инфратузилмаларнинг

жойлашувини кўрсатиш ва бошқа кўплаб йўналишларда замонавий

дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш уларни қисқа муддатларда ва

сифатли амалга ошириш имкониятини яратади.

Фойдаланилган адабиётлар

1

Охунов З.Д., Абдуллаев И.Ў. ва б. Маълумотларни олиш ва

интеграциялаш. - Т.:Иқтисод – Молия 2016. 306-б.

2

ПҚ-3961-сон 04.10.2018 “сайлов жараёнига замонавий

ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-

тадбирлари тўғрисида” қарори ижроси юзасидан Давлат

кадастрлари геодезия ва картография миллий маркази томонидан

қилинган ҳисооти

3

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018

йил 14 декабрдаги Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона

реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги 1010-

сон қарори.

6

Алтиев А.С. Юнусов Б. Аҳоли пункти ерларидан

фойдаланувчилар бўйича ахборотларни электрон дастурда

шакллантириш- Тошкент 2009. Услубий қўлланма.

Библиографические ссылки

Охунов З.Д., Абдуллаев И.Ў. ва б. Маълумотларни олиш ва интеграциялаш. - Т.:Иқтисод – Молия 2016. 306-б.

ПҚ-3961-сон 04.10.2018 “сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чоратадбирлари тўғрисида” қарори ижроси юзасидан Давлат кадастрлари геодезия ва картография миллий маркази томонидан қилинган ҳисооти

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги 1010- сон қарори.

Алтиев А.С. Юнусов Б. Аҳоли пункти ерларидан фойдаланувчилар бўйича ахборотларни электрон дастурда шакллантириш- Тошкент 2009. Услубий қўлланма.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов