MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-27
Часть–2_Июнь –2025
162
“АРУЗ” ИСТИЛОҲИНИНГ ТАЛҚИНЛАРИГА ДОИР
Зоҳидов Муҳаммадали Шаробидинович
Имом Бухорий номидаги Тошкет ислом институти ўқитувчиси
Гарчи аруз илми қадимий тарихга эга бўлса-да, “аруз” истилоҳи
талқинларига доир қарашлар пайдо бўлишидан ҳозирги кунга қадар турлича
талқин қилинган. Бу борада Г. Тўйчиева: “Ўрта асрлардаёк, аруз истилоҳини
тушунтириш борасидаги фикрлар турлича бўлган ҳамда тадқиқотчилар
фикрлари орасида зиддиятлар хам мавжуд бўлган”, деган хулосани
билдиради(1,24).
Шуни ҳам айтиш керакки, “аруз” истилоҳининг тушутириш борасидаги
фикрларни турлича бўлиши табиийдир. Чунки, “аруз” сўзи маълумки, араб
тилида. Араб тили дунё тиллари ичида сермазмун тил ҳисобланади.
Жавҳарийгача ва унинг давридан кейин “аруз” тушунчаси шеърни
вазинларини ўлчашнинг ўзига хос ишланган тартиби, ана шу тартибнинг амал
қилиш ва бузилиш ҳоллари, шеър ёзишда шоир эътибор қилиши лозим бўлган
ҳолатлар мажмуи тушунилган.
Ш.Муҳамедов фикрига кўра, Халил ибн Аҳмад ўз “аруз” таълимотига
терминлар танлашда бадавий араблар ҳаётида кенг тарқалган кундалик
хўжалик ашёлари номидан фойдаланиб, “аруз” истилоҳларини ишлаб чиққан.
Масалан, чодирнинг ўртасида, унинг ҳар икки томонини тираб турувчи устунга
“аруз”, деб аталган. Ўтовнинг хар икки томони эса мисраларга тўғри келган.
Яъни, мисралар аруз - чодир тиргаги орқали бир-бири билан богланиб, байт,
яъни “уй”, демак-ки чодирнинг яхлитлигини ташкл қилган.
“Аруз” термини туянинг ўзига хос қадам ташлашини хам, Халил ибн
Аҳмад яшаган қишлоқ ёнидаги водий номини ҳам, чодир ўртасига қўйиладиган
устун, яъни тиргак номини ҳам, мисра рукнлари ичида биринчи мисранинг
охирги рукни номини ҳам, шу билан бирга “арз” қилиш маъносини ҳам
англатади. Ваҳид Табризийнинг қайд қилишича, “Билимдонлар ўртасида “аруз”
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-27
Часть–2_Июнь –2025
163
туғрисида кўп, турли мулоҳазалар бўлсада, фақат шеър тузилишини аруз деб
туғри аталган. Чунки, шеърдаги қушимча ёки етишмовчилик очиқ билиниб
туриши учун, шеър аруз орқали ўлчанади ва шеър аруз орқали текширилади”.
Шамс Қайс Розий “Ал-Муъжам”да аруз термини хакида қуйидагича
фикр билдиради: “билгил-ки, аруз поэтик нутқнинг ўлчовидир, унинг
меъёридир, худди синтаксис насрий нутқнинг меъёри бўлгани каби. Унинг
“аруз” деб аталишига сабаб эса, унда шеърият, яъни шеър намоён бўлади, шу
боис аруз шеърда вазн борми ёки йўқми, билдириб туради.
Шамс Фахрий Исфахоний ўзининг “аруз”га бағишланган “Меъёри
нусратий” ва “Меъёри жамолий” рисолаларида “аруз” терминининг ўзига хос
маънолари ҳакида гапиради. Унинг фикрича, арузнинг маъноларидан бири
“ариз” сўзига бориб тақалади. “Ариз”, яъни арз қилувчи киши – подшоҳ
саройида қўшиннинг аҳволи ва таркиби ҳакида шоҳга маълумот такдим этувчи
одамдир. Бу одам қўшиндаги барча яхши ва ёмон ҳолатлар учун жавобгардир.
Демак, бирор ҳодиса ҳакида тўлиқ маълумот эгаси ва масъул шахсга “ариз”
дейилган. Шу боис “аруз” ҳам шеър ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиб, шеър
ҳолатига масъул ҳисобланади. Демак, “аруз” шеърга масъул ва шеър ҳақида
тўлиқ маълумот берувчи қонуниятдир.
Шамс Фахрий “аруз” терминининг яна бошка мазмунларини келтиради.
Ёмғирга тўлган, сувга бой “булут” “аруз” деб аталган. Яъни, бирор муҳим
белгиларга тўйинган нарсага “аруз” дейилган. “Аруз” ҳам шеър ёзиш учун
имкониятларга тўла. Булут ёмғирнинг ёғиши учун сув томчиларига тўлгани
каби, “аруз” хам шеърнинг бунёд бўлиши учун уни вужудга келтирувчи
унсурларга тўйинади.
“Аруз”, устига ўтириш қийин, яъни суворий бўлиш қийин бўлган
туянинг турини хам англатган. Аруз назарияси хам анчайин қийин. Унга эгалик
қилиш, яъни уни эгаллаш учун машаққат чекиш керак.
Сайфи Бухороий “Арузи Сайфий” рисоласида “аруз” терминининг етти
маъносини келтиради(2,3-4). Сайфи Бухороий келтирган аруз маънолари
ичида, Макканинг “номи”, “тараф”, биринчи мисра охиридаги “рукн”,
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-27
Часть–2_Июнь –2025
164
“булут”, “фан соҳалари”, “тоғдаги машаккатли йул” ва ниҳоят, яхши шеърни
ёмонидан ажратиш “усули” каби маънолар мавжуд. Сайфи Бухороий
айтадики, “аруз” бирор бир “томонни”, яъни “тараф” мазмунини билдиради,
аруз илми ўзида бир неча илмларни жамлаганлиги сабабли, уни илмнинг
“томони”, яъни илмнинг алоҳида соҳаси дейишади.
Аммо бошқалар, арузнинг таркибида учта ҳарф, яъни “ع”, ”ر “, “ض”
ҳарфлари мавжуд, бу уч ҳарфлар бирлиги бирор нарсани кашф килиш,
ойдинлаштириш маъносини беради, деб таъкидлашади. “Аруз” хам мана
шундай вазнлар таркибини, уларнинг туғри ва нотуғриларини кашф қилиб,
ойдинлаштириб беради”, деб уқтиради.
Алибек Рустамов, баъзилар аруз сўзининг луғавий маъноси “қийин йул”,
бу илм қийин бўлгани учун уни “аруз” деб атаганлар. Айрим арузчилар бу суз
“арз қилинадиган” деган маънога эга, шеърнинг вазнини аниқлаш учун бу
илмга мурожаат килинади”, яъни “арз қилиш орқали” аруз илмига етилади, деб
ҳисоблайди(3,3-7).
Шамсиддин Муҳаммад Қайс Розий ўзининг “Ал-Муъжам” рисоласида
“аруз орқали шеър баён, яъни “арз” килинади, аруз орқали мавзун шеър
номавзунидан ажратилади”, дейди.
Шунингдек, арабларда туянинг ўзига хос турли маромли қадам ташлаши
асосида унинг минг бир номи ҳам мавжуд. Шу боис, баъзи тадкикотчилар
“аруз” туянинг саллоланиб юришига асосланиб аталган, яъни туянинг ражаз
баҳри ритми асосидаги қадам ташлашига “аруз” дейилади, деб ҳисоблашади.
Алишер Навоий: “Халил ибн Ахмад-ки, ... анинг йақинида бир водий
эрмишки, ани аруз дерлар эмиш”(4,133.137), - дейди.
Халил ибн Аҳмад Маккада бўлган. “Аруз” эса Макканинг номларидан
бири бўлган. Халил ибн Аҳмад илм асосларини билганидан сунг, мазкур илмни
бу илм унга ойдинлашган макон, яъни муқаддас Макка шаҳри номига киёс
қилиб "аруз" деб атаган. Бошқа ривоятга кўра, Макка билан Тоиф ўртасидаги
маълум бир жой номини "аруз" деб аташган. Умуман олганда, аруз
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-27
Часть–2_Июнь –2025
165
истилохининг географик ном асосида таълиф этилганлиги тўғрисидаги
фикрлар кўпчиликни ташкил қилади.
Араб арузини тадқик этган Эминжон Талабов, “аруз” сўзининг
таржималари асосида унинг асл мазмунини чиқаришга ҳаракат қилади.
Унингча, “аруз” истилоҳи асосида уч маъно яширинган. Улар, “арз килиш”,
байтларни бирбиридан ажратувчи нуқта (байтдаги биринчи мисранинг охирги
рукни), яъни байтни иккига булувчи ўрин, ва ниҳоят, “тоғ бўшлиғидаги йўл”,
яъни арузни эгаллаш тоғ йулида кезиш каби машаққатли ва лаззатли, деган
тушунтиришларни санаб ўтади(5,52).
رَعلا ىتأ اذإ ،لجرلا َضَرَعو
:رعاشلا لاق .امهَلوح امو ةنيدملاو ةَّكم يهو ،ضو
Жавҳари “Ас-Сиҳоҳ” китобида қйидагиларни айтади:
لجرلا َضَرَعو
, деган
ибора Макка ёки Мадина ёки иккисининг атрофидаги қишлоққа келди,
деганидир. Қуйидаги шеърни далил сифатида келтиради: ..
اَّمإ ًابِكار ايف
ْنَغِ لَبف َتْضرَع
мазмуни:”Эй отлиқ киши Мадинага борсанг” яъни,
َتْضرَع феъли “Мадинага
бормоқ маъносида”.
ٌريعبو .لبجلا يف ٌقيرط : ُضورَعلاو
ضورَع
. َكوشلا لكأ لأكلا هتاف اذإ يذلا وهو ،
يف كلذ ُتفرع لاقي :تيكسلا نبا لاق
ضورَع
نعمو هملاك ىوحف يف يأ ، ه ملاك
: ُضورَعلاو .ها
يف ٌنلاف ذخأ :لاقي .ُةيحانلا
ضورَع
ةيحانو قيرط يف يأ ،ينبجعت ام
”
Аруз” тоғдаги йўлдир. Ўт-
ўланлар қолмаса, тиконни ҳам ейдиган туяни ҳам “аруз”, дейди. Ибну Сиккит
айтади:”Фалончининг каломининг арузидан билиб олдим, дегани “кломининг
тарфидан билиб олдим, деганидир”(6,302).
ضورَعلاو
ضورَع
نلأ ،رعشلا
،ضيراعأ عمجيو ،هيلع ضرعي رعشلا
،لبجلا ض ْرُع يف قيرط ضورَعلاو
Халил ибн Аҳмад дейдики:“Аруз” деганда
шеърнинг “арузи” англанади. “Аруз” тоғдаги йўлдир(7,64).
ُعورف ُرثكت ٌءانب داضلاو ءارلاو نيعلا
يذلا ض ْرَعلا وهو ،دحاو لصأ ىلإ ُعجرت اهترثك عم يهو ،ه
هانلق ام ةَّحص َم لَع هقَّقدو َرظنلا َقَّقَح ْنَمو .لوُّطلا فلاخُي
هَلعج :ًاضيرعت َءيشلا ضَّرَعو .هَض ْرَع ُهارأ دق كاذ يف هَّنأك وهو .ًاضرَع هُض رْعَي َعاتملا َضَرَع
ًاضيرَع
ميظعلا شيجلا :ض ْرَعلا
:مْل علا نم ٌةيحان هّنأك ،ةيحاَّنلا يهو ،ضو ُرَعلا نم ٌّقتشم :موق لاقف رع ّشلا ضوُرَع اّمأف
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-27
Часть–2_Июнь –2025
166
“ع”, “ر”,ض
” ҳарфлари билан ясаладиган сўзлар жуда ҳам кўпдир. Шу
билан бирга ҳамма маънолар асл маънога қайтаверади. ض ْرَعلاдегани узуннинг
зиддидир.Яъни, эни, кўндаланги деганидир. Кимки яхшилаб эътибор қилса, мен
айтган нарсани кўради. Мисол учун:
َعاتملا َض َرَع дегани “Матони
кўндаланиги(эни)га кўрди”деганидир.
ًاضيرعت َءيشلا ض َّرَعو дегани “Нарсани кенг
ҳолатда қилди”деганидир. “Аруз”дегани”ёйилиб кетган кўп аскар”га нисбатан
ҳам ишлатилади. Аммо, шеърнинг “арузи”га келсак, ضو ُرَعلا дан олинган бўлиб,
“ноҳияси, тарафи” деганидир(8,222)”.
Шунингдек, “аруз” атамаси мазмуни борасида шеършунослик илми
доирасидаги мавжуд фикрлар йиғиндисини умумлаштирган ҳолатда, Гулҳумор
Тўйчиева тадқиқотида қуйидаги 15 та фикр билан хулоса қилади: “аруз” чодир
ўртасидаги (1) “устун”, байтнинг биринчи мисраси охиридаги (2) “рукн”,
ше.ърий илмдаги (3) “йул” ва “томон”, шеърий илмнинг (4) “машаққати”,
географик (5) “жой” номи, муқаддас Макка шаҳрининг бошқа шеърий (6)
“номланиши”, Халил ибн Ахмад (718/ҳ 100) яшаган жой якинидаги (7) “водий
номи”, инсон ҳолатини (8) “арз килиш йули”, (9) “тоғ бўшлиғидаги йул”, араб
(10) “туялари турларидан” бири ва туянинг маромли (11) “юриши”, сув билан
тўйинган (12) “булут”, бирор бир ходиса қонуниятларини (13) “кашф қилиш”,
бирор бир нарсага (14) “масъуллик” ва ниҳоят туғри вазнларни нотуғриларидан
ажратиш (15) “усули”га тенг келади(9,24).
Хулоса қилиб айтамизки, юқорида ”аруз” илмига истилоҳий тариф
берилаётганда, “аруз” сўзиниг маънолари қанча кўп бўлса ҳам уни “шеърий
аруз”га боғлашни имкони бўлмоқда. Чунки, луғавий ва истилоҳий маънонинг
орасида бир бирига маъно жиҳатидан боғлайдиган ришта бўлади. Демак,”аруз”
сўзининг 15дан ортиқ луғавий маъноси бўлса ҳам, ўша ришта орқали
луғавий”аруз” ни “шеърий аруз”га таъриф сифатида қўллаш мумкин экан.
Маълум бўладики, бунчалар ранг-баранглик тилнинг бой ва гўзаллигидандир.
Шунингдек, “аруз”сўзиниг ўзида қанчалар баҳс кўплиги “аруз” пайдо
бўлганидан буён инсоният диққат марказида эканлигини билдиради. Бугинги
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-27
Часть–2_Июнь –2025
167
тадқиқотчиларнинг зиммасига ҳам келажак авлодги “аруз” фанининг
асосларини етказиб бериш юклатилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
Тўйчиева Гулхумор. Форс арузи рисолалари. – Тошкент:ТошДШИ,2008.
1.
Сайфи Бухорий. Арузи Сайфий. – Калькутта,1898.
2.
Рустамов А.Аруз ҳақида суҳбатлар. – Тошкент:Фан, 1972.
3.
Алишер Навоий. Мезон ул авзон. Критик текст тайёрловчи Иззат
Султон. – Т, 1949.
4.
Талабов Э. Араб шеъриятида аруз тизими. ДД.ТошДШИ:2004.
5.
Жавҳарий.Ас-Сиҳоҳ.(Матаба аш-шамила)
6.
Халил ибн Аҳмад. Ал-Айн.(Матаба аш-шамила)
7.
Абул Ҳусайин Аҳмад ибн Форс.Мақойисул луға. (Матаба аш-шамила)
8.
Тўйчиева
Гулхумор.
Форс
арузи
рисолалари.
–
Тошкент:ТошДШИ,2008.