Authors

  • Болтаев Тўлқин

Author Biography

  • Болтаев Тўлқин

    Тошкент давлат иқтисодиёт университети

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.mead.100526

Keywords:

валюта тизими валюта курси валюта курси динамикаси динамик таҳлил динамика кўрсаткичлари валюта курси прогнози экстрополяция интерполяция. В статье рассмотрены использование статистических методов для анализа валютного курса а также изучена динамика валютного курса национальной валюты.

Abstract

Мақолада валюта курсини статистик таҳлил қилиш масалари кўриб чиқилган, шунингдек миллий валюта курсини динамик таҳлили ўрганилган.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-27

Часть–2_Июнь –2025

151

ВАЛЮТА КУРСИНИ ДИНАМИК ТАҲЛИЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Болтаев Тўлқин

Мақолада валюта курсини статистик таҳлил қилиш масалари кўриб

чиқилган, шунингдек миллий валюта курсини динамик таҳлили ўрганилган.

Таянч сўзлар: валюта тизими, валюта курси, валюта курси

динамикаси, динамик таҳлил, динамика кўрсаткичлари, валюта курси

прогнози, экстрополяция, интерполяция.

В статье рассмотрены использование статистических методов для

анализа валютного курса, а также изучена динамика валютного курса

национальной валюты.

Ключевые слова: валютная система, валютный курс, динамика

валютного курса, динамический анализ, показатели динамики, прогноз

валютного курса, экстраполяция, интерполяция.

The article discusses the use of statistical methods to analyze the exchange

rate, and also studies the dynamics of the exchange rate of the national currency..

Keywords: currency system, exchange rate, exchange rate dynamics, dynamic

analysis, dynamics indicators, exchange rate forecast, extrapolation, interpolation..

Ҳаётдаги барча ижтимоий-иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар доимий

ўзгариш ва ривожланишда бўлади. Бу ўзгаришларни аниқлашнинг кенг

тарқалган усули динамик таҳлилдир.

Бунда валюта курсинининг бирор бир даврдаги динамика қатори

тузилади ва уни таҳлил қилиш орқали валюта курсларининг ўзгаришига баҳо

берилади. Динамика қаторини таҳлил қилишда турли хил кўрсаткичларни

аниқлаш, таҳлилнинг элементар ва мураккаб усуллари қўлланилиши мумкин.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-27

Часть–2_Июнь –2025

152

Валюта курси динамикаси таҳлили ёрдамида қуйидаги вазифалар

бажарилади:

1.

Валюта курси ўзгаришини баҳоловчи динамика қаторлари

кўрсаткичларини базисли, занжирсимон усулда аниқлаш ҳамда уларнинг

ўзгариши ўртача даражасига баҳо бериш;

2.

Валюта курси ўзгариши йўналишини таҳлил қилиш;

3.

Валюта курсини прогнозлаш.

Динамик таҳлил асосида валюта курсини прогнозлаш икки йўналишда

олиб борилади:

валюта курси даражаси орқали тузилган динамк қаторни алоҳида

тўплам сифатида қабул қилиб прогнозлаш;

Валюта курси даражаси таъсир этувчи факторларни ҳисобга олган

ҳолда валюта курсини прогнозлаш.

Валюта курсларини ўзгаришини таҳлил қилувчи асосий кўрсаткичлар

қуйидагича ҳисобланади (1-жадвал):

1-жадвал

Динамика кўрсаткичларининг ҳисобланиши

1

Кўрсаткичлар

номи

Базисли усулда

Занжирсимон

усулда

Изоҳ

1.

Мутлақ

қўшимча ўсиш

0

Y

Y

Y

i

i

1

i

i

i

Y

Y

Y

Бу ерда:

занж

i

баз

i

Y

Y

2. Ўсиш суръати

Ўсиш

коэффициенти

%

100

0

Y

Y

R

i

i

0

Y

Y

K

i

i

%

100

1

i

i

i

Y

Y

R

1

i

i

i

Y

Y

K

Бу

ерда:

занж

i

баз

i

K

K

1

Манба: Болтаев Т., Урунов Р., Статистика назариясидан практикум, ўқув қўлланма. Тошкент “Молия-иқтисод”,

2006 йил.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-27

Часть–2_Июнь –2025

153

3.

Қўшимча

ўсиш суръати

%

100

0

Y

Y

R

i

i

ёки

%

100

i

i

R

R

%

100

1

i

i

i

Y

Y

R

ёки

%

100

i

i

R

R

4. 1% қўшимча

ўсишнинг

мутлақ моҳияти

-

%

100

1

i

i

i

R

Y

A

ёки

%

100

1

i

i

Y

A

Валюта курслари даражаси динамикасини ўрганишда ўртача

кўрсаткичлар ҳам қўлланилади: ўртача валюта курси; валюта курсини ўртача

мутлоқ қўшимча ўсиши; валюта курсини ўртача ўсиш сурати; валюта курсини

ўртача қўшимча ўсиш сурати.

Динамик таҳлилнинг муҳим вазифаларидан бири ҳодисаларнинг

ривожланиш тенденцияларини аниқлаш ва баҳолаш. Тенденцияни аниқлаш ва

баҳолаш учун динамика қаторлари қуйидаги усулларда қайта ишланади:

оралиқларни кенгайтириш; сирғанчиқ ўртачаларни ҳисоблаш; аналитик

текислаш.

Валюта курси динамикасини ўрганиш мамлакат иқтисодий ҳолати,

валюта сиёсати, пул муомиласи, миллий валюта барқарорлигини ўрганишда

муҳим ҳисобланади. Валюта курсининг динамикасини таҳлил қилишда

динамика кўрсаткичларини ҳисоблаш учун зарур бўлган валюта курс

даражаларини аниқлаш лозим.

Валюта курсини прогнозлашда динамик таҳлилдан фойдаланиш

учун қандай курсни прогноз қилишимиз зарур ва бунда динамик қатор учун

қайси курсни ҳамда қандай даврларни олиш керак деган саволлар вужуждга

келади.

Илмий тадқиқотлар натижасида қуйидаги валюта курсларини динамика

қатор даражаси сифатида таҳлил қилиш мумкин эканлигини аниқланган:

1.

Расмий давлат курси. Расмий давлат курсининг ўзгаришини таҳлил

қилиш натижасида мамлакат иқтисодиётининг ривожланиш даражаси,


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-27

Часть–2_Июнь –2025

154

макроиқтисодий кўрсаткичлари, ташқи иқтисодий алоқаларнинг йўналишини

баҳолаш мумкин.

2.

Банкларнинг валютани сотиб олиш, сотиш ва сотиб олиш ҳамда

сотиш орасидаги ўртача курс. Бунда банкларнинг сотиш ва сотиб олиш курслар

орасидаги фарқларни, юқоридаги курсларнинг ўзгаришини таҳлил қилиш ва бу

орқали банк валюта фаолиятидан олган даромадини ва бошқа операцияларини

ўрганиш мумкин. Шунингдек бу курсларнинг динамикаси орқали келгусидаги

валюта операциялари учун тахминий валюта курсларини прогнозлаш мумкин.

3.

Тўлов қобилияти паритети асосида ҳисобланган реал курс.

4.

Валюта операция турлари бўйича белгиланган курслар, яъни спот,

форвард ва бошқа курслар.

5.

Валюталар савати асосида ҳисобланган сунъий валюта курси, яъни

бир нечта мамлакат валютасига нисбатан курслар ва бу мамлакатлар билан

амалга ошириладиган савдо улуши асосида ҳисобланадиган курс. У қуйидагича

ҳисобланади: Сунъий валюта курси=сумма (валюта курси*салмоқ).

Динамик таҳлилнинг муҳим вазифаларидан бири ҳодисаларнинг

ривожланиш тенденцияларини аниқлаш ва баҳолаш. Тенденцияни аниқлаш ва

баҳолаш учун динамика қаторлари қуйидаги усулларда қайта ишланади:

1.

Оралиқларни кенгайтириш

2.

Сирғанчиқ ўртачаларни ҳисоблаш

3.

Аналитик текислаш

Оралиқларни кенгайтириш усулида даврлар сони камайтирилиб янги

ҳосил қилинган даражалар ёрдамида ҳодисларанинг ривожланиши яққолроқ

намоён бўлади.

Сирғанчиқ ўртачаларни ҳисоблаш усулида кетма-кет келган

даражаларнинг бир нечтаси тартиб билан олиниб улар учун ўратча арифметик

миқдор аниқланади. Бу ўртача кетма-кет келган даражаларнинг ўртасидаги

даврга мослаштрилиб янги динамика қатори тузилади. Сирғанчиқ ўртачалар

асосан уч йиллик ва беш йиллик даврлар учун ҳисобланади.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-27

Часть–2_Июнь –2025

155

Аналитик текислаш усулида тренд қаторнинг аналитик модели ҳосил

қилинади. Бу усулда вақт бўйича ўзгарадиган функционал тенглама ҳосил

қилинади. Аналитик текислашда функция қуйидагича бўлиши мумкин: тўғри

чизиқли, парабола, гипербола ва бошқалар

Валюта курси динамикасини ўрганиш мамлакат иқтисодий ҳолати,

валюта сиёсати, пул муомиласи, миллий валюта барқарорлигини ўрганишда

муҳим ҳисобланади. Валюта курсининг динамикасини таҳлил қилишда

динамика кўрсаткичларини ҳисоблаш учун зарур бўлган валюта курс

даражаларини аниқлаш лозим.

Валюта курсини прогнозлашда динамик таҳлилдан фойдаланиш

учун қандай курсни прогноз қилишимиз зарур ва бунда динамик қатор учун

қайси курсни ҳамда қандай даврларни олиш керак деган саволлар вужуждга

келади.

Ҳозирги кунда АҚШ доллари ва евро халқаро иқтисодий

муносабатларда юқори мавқейга эга бўлган валюталардан бўлиб ҳисобланади.

Шу сабабли кўпгина мамлакатлар ўз валюталарини АҚШ доллари ва еврога

нисбатан курсини тадқиқ қилишади.

Шу ўринда биз ҳам илмий тадқиқотимизда мамлакатимиз иқтисодиёти

ва валюта бозори учун муҳим ҳисобланган миллий валютамизнинг АҚШ

долларига нисбатан расмий курсининг таҳлили ва прогнозини кўриб чиқишни

маъқул кўрдик.

Ўзбекистон миллий валютаси “сўм” нинг муомалага киритиш вақтида,

яъни 1 январь 1995 йилда курси 1 АҚШ доллари 25 сўмни ташкил қилган,

ҳозирги кунда, яъни 1 январь 2025 йилда 12 920,48 сўмни ташкил қилди. Бу

даврда доллар курси тахминан 500 бараварга ошган.

1-жадвал

Миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини

2

1995-2024 йиллардаги ўзгариши

2

Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-27

Часть–2_Июнь –2025

156

Сана

Валюта курси,

Сум/

АҚШ

доллари

Олдинги

йилга

нисбатан

ўсиш сурати

(коэф.да)

Бошланғич

даврга нисбатан

ўсиш

сурати

(коэф.да)

01.01.1995

25,00

-

1,000

01.01.1996

35,50

1,420

1,420

01.01.1997

55,00

1,549

2,200

01.01.1998

80,17

1,458

3,207

01.01.1999

110,00

1,372

4,400

01.01.2000

140,00

1,273

5,600

01.01.2001

325,00

2,321

13,000

01.01.2002

688,00

2,117

27,520

01.01.2003

970,00

1,410

38,800

01.01.2004

980,00

1,010

39,200

01.01.2005

1 058,00

1,080

42,320

01.01.2006

1 180,00

1,115

47,200

01.01.2007

1 240,00

1,051

49,600

01.01.2008

1 290,00

1,040

51,600

01.01.2009

1 393,00

1,080

55,720

01.01.2010

1 511,40

1,085

60,456

01.01.2011

1 640,00

1,085

65,600

01.01.2012

1 795,00

1,095

71,800

01.01.2013

1 985,46

1,106

79,418

01.01.2014

2 202,20

1,109

88,088

01.01.2015

2 422,40

1,100

96,896

01.01.2016

2 809,98

1,160

112,399

01.01.2017

3 231,48

1,150

129,259

01.01.2018

8 120,07

2,513

324,803


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-27

Часть–2_Июнь –2025

157

01.01.2019

8 339,55

1,027

333,582

01.01.2020

9 507,56

1,140

380,302

01.01.2021

10 476,92

1,102

419,077

01.01.2022

10 837,66

1,034

433,506

01.01.2023

11 225,46

1,036

449,018

01.01.2024

12 338,77

1,099

493,551

01.01.2025

12 920,48

1,047

516,819

Ўрт.йиллик

1,240

2001, 2002, 2017 йилларда курснинг кескин ўзгаришига сабаб мамлакат

валюта сиёсатида амалга оширилган деволвациялардир. Яъни 01.05.2000 йилда

1 АҚШ долларининг расмий курси 149,38 сўмдан 231,00 сўмга (54,6%га)

оширилган, 01.11.2001 йилда эса 433,70 сўмдан 680,90 сўмга (57,0%га)

оширилган, 05.09.2017 йилда эса 4210,35 сўмдан 8100,00 сўмга (92,4%га)

оширилган. 29 йил давомида эса ўртача 24,0 %га ошган.

Алоҳида даврлар, яъни деволвациялар амалга оширилган даврлар учун

ҳам динамика кўрсаткичларини ва валюта курси билан инфляция даражаси

кўрсаткичлари орасидаги боғланишни аниқлаш мумкин. Бу деволвациялар

валюта курсини барқарорлигини ва шу орқали ташқи иқтисодий

муносабатларни барқарорлигини таъминлашга қаратилгандир.

Динамик таҳлил асосида валюта курси ўзгаришини, унинг ўзгариш

сабабларини ўрганишимиз мумкин. Шунингдек динамик таҳлил асосида тренд

моделларини тузиб унинг асосида валюта курси прогнозини амалга ошириш

мумкин. Бу прогнозларнинг моҳиятли бўлиши моделларда қўлланиладиган

функциялар ҳамда модел тузиладиган даврларни тўғри танлашга боғлиқ.

Прогнозлашни бошқа валюталар курсига, масалан, евро ва Россия

рублига нисбатан ҳам аниқлаш мумкин. Ҳозирги кунда Евро ва Россия рубли

ҳам Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим аҳамиятга эга.