Authors

  • Исомиддинова Мохидил Шавкатовна

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.mead.102880

Keywords:

ўқитувчи-ўқувчи муносабатлари таълим сифати педагогик мулоқот касбий маҳорат эмоционал интеллект мотивация.

Abstract

Ушбу мақолада ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги муносабатларнинг таълим сифатига таъсири масаласи кўриб чиқилади. Педагогик мулоқотнинг демократик ва авторитар услублари, ўқитувчининг касбий маҳорати ва эмоционал интеллекти таълим жараёнида ўқувчиларнинг мотивацияси ва ўқиш натижаларига қандай таъсир кўрсатади. Илмий манбаларга таяниб, ўқитувчи-ўқувчи муносабатларининг самарали моделлари таҳлил қилинади ва уларнинг таълим сифатига ижобий таъсири кўрсатилади.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-27

Часть–3_Июнь –2025

309

ЎҚИТУВЧИ ВА ЎҚУВЧИ ЎРТАСИДАГИ

МУНОСАБАТЛАРНИНГ ТАЪЛИМ СИФАТИГА ТАЪСИРИ

Исомиддинова Мохидил Шавкатовна

Аннотация. Ушбу мақолада ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги

муносабатларнинг таълим сифатига таъсири масаласи кўриб чиқилади.

Педагогик мулоқотнинг демократик ва авторитар услублари, ўқитувчининг

касбий маҳорати ва эмоционал интеллекти таълим жараёнида ўқувчиларнинг

мотивацияси ва ўқиш натижаларига қандай таъсир кўрсатади. Илмий

манбаларга таяниб, ўқитувчи-ўқувчи муносабатларининг самарали моделлари

таҳлил қилинади ва уларнинг таълим сифатига ижобий таъсири кўрсатилади.

Калит сўзлар: ўқитувчи-ўқувчи муносабатлари, таълим сифати,

педагогик мулоқот, касбий маҳорат, эмоционал интеллект, мотивация.

Таълим жараёнининг самарадорлиги кўп жиҳатдан ўқитувчи ва ўқувчи

ўртасидаги муносабатлар сифатига боғлиқ. Педагогик мулоқот нафақат билим

узатиш воситаси, балки ўқувчиларнинг мотивацияси, ўзига бўлган ишончи ва

ижтимоий кўникмаларини шакллантиришда муҳим омилдир. Замонавий

таълим тизимида ўқитувчидан нафақат фан бўйича билим бериш, балки ўқувчи

билан ижобий ва қўллаб-қувватловчи муносабатларни ўрнатиш талаб

қилинади. Ушбу мақола ўқитувчи-ўқувчи муносабатларининг таълим сифатига

таъсирини илмий манбаларга таяниб таҳлил қилишга бағишланади.

Педагогик мулоқот

— бу ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги таълим-тарбия

жараёнида ахборот алмашинуви, шахсий муносабатларни ривожлантириш,

ҳамкорлик ва ўзаро тушуниш асосида ташкил этилган ижтимоий ва касбий

мулоқот шаклидир. У фақат ахборот узатиш эмас, балки ўқувчиларнинг шахсий

ривожланишига таъсир этувчи психологик ва тарбиявий жараёндир.[1]

Педагогик мулоқот ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги ўзаро

муносабатларнинг асосий шакли ҳисобланади. Илмий манбаларга кўра,


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-27

Часть–3_Июнь –2025

310

педагогик мулоқотнинг демократик услуби ўқувчиларнинг ўқишга бўлган

қизиқишини оширади ва уларнинг ижодий фаоллигини рағбатлантиради.

Масалан, “Педагогик мулоқотнинг демократик услуби — педагогик мулоқотда

ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро ҳамкорлигини ифодаловчи услуб”. Бу услуб

ўқувчиларга ўз фикрларини эркин ифода қилиш имконини бериб, уларнинг

мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантиради.

Ҳозирги кунда таълим жараёнида ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги

мулоқот шакллари сезиларли даражада ўзгарди. Замонавий педагогикада

анъанавий ўқитиш усулларидан ташқари, инновацион ва интерактив мулоқот

шакллари кенг қўлланилмоқда. Бу шакллар ўқувчиларнинг фаоллигини

ошириш, уларнинг мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантириш ва таълим

натижаларини яхшилашга хизмат қилади.

Қуйида замонавий мулоқот шаклларининг асосий турлари

келтирилган:

Онлайн ва масофавий ўқитиш:

Интернет ва ахборот-коммуникация

технологияларининг ривожланиши билан ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги

мулоқот масофавий шаклга ўтди. Онлайн платформалар, видеоконференсиялар,

вебинарлар ва электрон почта орқали ўқувчилар билан мунтазам мулоқот

ўрнатиш имконияти пайдо бўлди;

Онлайн ва масофавий ўқитишнинг афзалликлари мавжуд

ҳар қандай

жойдан ва вақтда ўқиш имкониятига эга бўлади. Машғулотлар ўқув

аудиторияда бориш шарт эмас вақт ва харажатларни тежалади. Турли хил

электрон китоблар, видеолар, интерактив тестлар ва бошқа ўқув

материалларига осонлик билан кириш имконига эга бўлади. Интернет ва турли

платформа (Zoom, Teams, Moodle ва ҳ.к.)дан фойдаланишни имконияти ундан

фойдаланишни ўрганади. Масофадан туриб талабалар билан мулоқот қилиш

имконияти бўлади.

Онлайн ва масофавий ўқитишдаги камчиликлар:

тўғридан-тўғри

учрашувлар ва жисмоний мулоқотнинг йўқлиги, бу айниқса кичик ёшдаги

болалар учун камчилик; интернет тезлиги ёки техник қурилмалардаги


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-27

Часть–3_Июнь –2025

311

муаммолар сабабли таълим жараёни бузилиши мумкин; масофавий ўқитишда

ўзини ўзи бошқариш зарурлиги юқори бўлгани учун айрим талабалар

мотивацияни сақлай олмаслиги мумкин; баъзи фанлар (масалан, лаборатория

ишлари ёки спорт)да онлайн шаклда тўлиқ амалга ошириш қийин; назария ва

амални биргаликда бажариш имконияти чекланади.

Гуруҳ ва жамоавий ишлаш

ўқувчиларни кичик гуруҳларга бўлиб, уларга

муштарак вазифаларни бажаришни топшириш орқали ҳамкорлик ва жамоавий

мулоқотни рағбатлантириш мумкин. Бу усул ўқувчиларнинг ижтимоий

кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам беради. Уларни қуйидагиларда кўриш

мумкин: гуруҳ ва жамоавий ишлаш талабаларнинг бир-бири билан самарали

мулоқот қилиш, фикр алмашиш ва муаммоларни биргаликда ҳал этиш

кўникмаларини ривожлантиради; турли нуқтаи назардаги инсонлар бир жойда

тўпланиб, янги ғоялар ва ечимларни топишга кўпроқ имконият яратади; ҳар бир

иштирокчи ўз вазифасини англаб, жамоа олдидаги масъулиятни ҳис қилади, бу

эса уларда интизом ва масъулиятчаликни оширади. гуруҳ ва жамоавий

фаолиятлар талабаларни фаол иштирок этишга ундайди, бу уларнинг

ўрганишга бўлган қизиқишини оширади; турли хил маданият ва феъл-атворга

эга бўлган инсонлар билан ишлаш уларнинг ижтимоий кўникмаларини

яхшилайди; мулоқот ва тажриба алмашинуви натижасида билимларни

ўзлаштириш тезлашади ва мустаҳкамланади.

Педагогик портфолио ва рефлексия

ўқувчиларнинг ўқиш жараёнидаги

фаолиятини кузатиш ва баҳолаш учун педагогик портфолио ва рефлексия

усуллари қўлланилади. Бу ўқувчиларнинг ўз фаолиятини таҳлил қилиш ва

ўзини ўзи баҳолаш қобилиятини ривожлантиради.

Маслаҳатлашув ва индивидуал ёрдам

ўқитувчилар ўқувчилар билан

индивидуал мулоқотлар ўтказиш орқали уларнинг шахсий муаммоларини

аниқлаш ва ечимлар таклиф қилишлари мумкин. Бу ўқувчиларнинг психологик

ҳолатини яхшилашга ёрдам беради.[4]

Ҳозирги кунда ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги мулоқотда замонавий

педагогик усуллар кенг қўлланилмоқда. Бу усуллар ўқувчиларнинг фаоллигини


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-27

Часть–3_Июнь –2025

312

ошириш, уларнинг мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантириш ва таълим

натижаларини яхшилашга хизмат қилади. Қуйида замонавий педагогик

мулоқот усулларининг асосий турлари келтирилган:

Интерактив ўқитиш методлари:

Савол-жавоб, муҳокама, роль

ўйинлари, симуляциялар ва бошқа интерактив усуллар орқали ўқувчиларнинг

фаоллигини ошириш мумкин. Бу усуллар ўқувчиларнинг мустақил

фикрлашини ва ижодий ёндашувини ривожлантиради;

Ўқувчиларни кичик гуруҳларга бўлиб, уларга муштарак вазифаларни

бажаришни топшириш орқали ҳамкорлик ва жамоавий мулоқотни

рағбатлантириш мумкин. Бу усул ўқувчиларнинг ижтимоий кўникмаларини

ривожлантиришга ёрдам беради. Ўқувчиларнинг ўқиш жараёнидаги

фаолиятини кузатиш ва баҳолаш учун педагогик портфолио ва рефлексия

усуллари қўлланилади. Бу ўқувчиларнинг ўз фаолиятини таҳлил қилиш ва

ўзини ўзи баҳолаш қобилиятини ривожлантиради. Ўқитувчилар ўқувчилар

билан индивидуал мулоқотлар ўтказиш орқали уларнинг шахсий

муаммоларини аниқлаш ва ечимлар таклиф қилишлари мумкин. Бу

ўқувчиларнинг психологик ҳолатини яхшилашга ёрдам беради.[5]

Ўқитувчининг касбий маҳорати таълим сифатига мустақим таъсир

кўрсатади. “Педагогик маҳорат — ўқитувчининг педагогик жараённи

ташкилий, методик, руҳий ва субъектив жиҳатдан ўта моҳирлик, усталик билан

ташкил этиш ва бошқариш қобилияти”. Ўқитувчи ўз фанини мукаммал билиши

билан бирга, ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини инобатга олиб, улар

билан самарали мулоқот ўрнатиши лозим.

Эмоционал интеллект (EI)

— бу инсоннинг ўз эҳтирослари, ҳиссиётлари

ва бошқаларнинг эҳтиросларини англаш, идрок этиш, уларни бошқариш, ҳамда

бу ҳис-туйғулар асосида муносабат ўрнатиш ва қарор қабул қилиш

салоҳиятидир. Бу тушунча илк бор Питер Саловей ва Жон Майер томонидан

1990-йилларда илмий муомалага киритилган, аммо Даниел Гоулман томонидан

оммавийлаштирилган. Унинг таърифига кўра, эмоционал интеллект тўрт

асосий соҳани ўз ичига олади:


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-27

Часть–3_Июнь –2025

313

-ҳис-туйғуларни англаш (ўзини ва бошқаларни);

-ҳис-туйғуларни бошқариш;

-мотивация (ичкаридан туртки);

-эмпатия ва ижтимоий кўникмалар.

Гоулманнинг таъкидлашича, “Эмоционал интеллект инсоннинг ўз ва

бошқаларнинг

ҳис-туйғуларини

тушуниш,

уларни

бошқариш

ва

муносабатларда

самарали

фойдаланиш

қобилиятидир”.

Ўқитувчи

ўқувчиларнинг стресс ҳолатларини сезиб, уларга ижобий муҳит яратиши

таълим жараёнининг самарадорлигини оширади.[2]

Ўқувчиларнинг мотивацияси ва таълим натижалари.

Ўқувчиларнинг

мотивацияси

— бу уларнинг таълимга бўлган ички ва ташқи рағбатларининг

жиҳатларини ўз ичига оладиган психологик ҳолатдир. Мотивациянинг юқори

даражаси ўқувчиларнинг таълимга бўлган қизиқишини ва фаоллигини

оширади, бу эса таълим натижаларининг яхшиланишини таъминлайди.

Мотивация икки турга бўлинади:

Ички мотивация

— ўқувчининг ўзининг қизиқиши, билим олишга

бўлган ички интилиши (масалан, янги нарсаларни ўрганиш, ўзига бўлган

ишончни ошириш).

Ташқи мотивация

— мукофотлар, муваффақиятлар, мақтовлар ёки

жарима каби ташқи таъсирлар натижасида пайдо бўлади.

Таълим натижалари

— бу ўқувчиларнинг таълим жараёнида эгаллаган

билим, кўникма ва малака даражасини, шунингдек, уларнинг ижтимоий ва

шахсий ривожланишини кўрсатувчи кўрсаткичлардир. Мотивациянинг юқори

даражаси ўқувчиларнинг таълимга бўлган қизиқишини оширади, бу эса

уларнинг билим олишдаги фаоллигини ва натижаларини яхшилайди. Шу билан

бирга, юқори таълим натижалари ўқувчиларнинг [3]

Ўқитувчи ўқувчига ишонч билдириб, унинг мустақиллигини қўллаб-

қувватлаганда, ўқувчи фаолроқ ва масъулиятли бўлади. Масалан, ўқитувчи

томонидан яхши ташкил қилинган машғулотлар таълим сифатини оширади.

“Аъло” — агар машғулот мазмуни, ўқув ва тарбиявий мақсадлари, шунингдек


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-27

Часть–3_Июнь –2025

314

машғулотни олиб бориш услублари дастур талабларига мувофиқ келса, ўқув

материаллари тушунарли қилиб етказилса, ўқувчиларнинг англаш фаолиятлари

фаоллаштирилса. Бу ўқитувчи-ўқувчи муносабатларининг самарали бўлиши

таълим натижаларига ижобий таъсир кўрсатишини кўрсатади.

Хулоса қилиб айтганда, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги муносабатлар

таълим сифатининг муҳим омилидир. Демократик мулоқот услуби,

ўқитувчининг касбий маҳорати ва эмоционал интеллекти ўқувчиларнинг

мотивацияси ва ўқиш натижаларига ижобий таъсир кўрсатади. Илмий

тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ўқитувчи ўқувчилар билан очиқ, қўллаб-

қувватловчи муносабатлар ўрнатганда, таълим жараёни самарадорлиги ошади.

Шу

сабабли,

ўқитувчиларнинг

педагогик

мулоқот

кўникмаларини

ривожлантириш ва уларнинг эмоционал интеллектини оширишга қаратилган

тренинглар таълим сифатини янада юксалтиришга хизмат қилади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

1. Абдурасулов Ф.П.

Педагогик маҳорат

. – Т.: Ўқитувчи, 2005. – 45-бет.

2. Гоулман, Даниел.

Эмоциональный интеллект: Почему он может значить

больше, чем IQ

. — М.: Манн, Иванов и Фербер, 2015.

3. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси. (n.d.).

Ўқувчиларнинг мотивацияси ва

таълим натижалари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик

.

https://oak.uz/pages/20933

4.Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси. (n.d.).

Ўқувчиларнинг мотивацияси ва

таълим натижалари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик

.

https://oak.uz/pages/19994

5.Абдурахимова, Л. А., & Салаева, М. С. (2024). Тиббий таълим сифатини

оширишда замонавий педагогик технологияларнинг қўлланилиши.

Innovative

Development

in

Educational

Activities

,

3(7),

40–46.

https://openidea.uz/index.php/idea/article/view/2318