Authors

  • Мирисломов Мирдавлат Миразиз ўғли

Author Biography

  • Мирисломов Мирдавлат Миразиз ўғли

    Чирчиқ давлат педагогика университети талабаси

    Телефон: +998999932305

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.mead.115970

Keywords:

табрия мазмуни индивидуал таълим педагогик таълимнинг инновацион кластери илм-фан таълим ва тарбия педагогик таъсир “Талаба талабага устоз талаба талабага шогирд” тамойили инновацион услуб фанлар интеграцияси метод.

Abstract

Мақолада тез суратлар билан ривожланиб бораётган бугунги таълим тизимидаги индивидуал таълим тушунчасини изоҳлаш, моҳиятини маълум даражада очиб беришга ҳаракат қилинган.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-28

Часть–5_Июнь –2025

413

ИНТЕГРАЦИЯЛАШГАН ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ИНДИВИДУАЛ

ТАЪЛИМ МАЗМУНИ: МОҲИЯТ, НАТИЖА ВА ТАҲЛИЛ

Мирисломов Мирдавлат Миразиз ўғли

Чирчиқ давлат педагогика университети талабаси

Телефон: +998999932305

Аннотация: Мақолада тез суратлар билан ривожланиб бораётган

бугунги таълим тизимидаги индивидуал таълим тушунчасини изоҳлаш,

моҳиятини маълум даражада очиб беришга ҳаракат қилинган.

Калит сўзлар: табрия мазмуни, индивидуал таълим, педагогик

таълимнинг инновацион кластери, илм-фан, таълим ва тарбия,

педагогик

таъсир, “Талаба талабага устоз, талаба талабага шогирд” тамойили,

инновацион услуб, фанлар интеграцияси, метод.

Бугунги кунда Янги Ўзбекистондаги Олий таълимга, умуман олганда,

таълим тизимига қаратилаётган эътибор сезиларли даражада ўсиб бормоқда.

Янги Ўзбекистонни янгича дунёқараш билан барпо этишда, албатта,

ёшларнинг ўрни ниҳоятда аҳамиятли. Олий таълим муассасалари эса Янги

Ўзбекистонни бунёд этадиган малакали, билим ва салоҳиятга эга кадрларни

етиштириб чиқарувчи маскан вазифасини ўтамоқда.

Олий таълим тизимидаги ислоҳотлар бугунги кунда мавзу ва йўналиш

аура (доира)ларининг кенг қатламини қамраб олаётганлиги билан аҳамият

касб этиб бормоқда. Бу ислоҳотлар вазирлик, идора вакиллари, олий таълим

муассасаси профессор-ўқитувчилари билан баробар равишда талабаларнинг

аралашувини ҳам таъминлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Ушбу таъминлов

талабалардан нафақат маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий, балки илмий

соҳаларда ҳам узлуксиз изланишда бўлишни тақозо этмоқда.

Тараққиётнинг тамал тоши мамлакатни қудратли, миллатни буюк

қиладиган куч ҳам айнан илм-фан, таълим ва тарбия эканлиги ҳаммамизга аён.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-28

Часть–5_Июнь –2025

414

Алалхусус, Янги Ўзбекистонда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш,

комплекс ривожлантириш, малакали ва бугунги кун талабларига тўла жавоб

берадиган кадрларни тайёрлаш мақсадларига катта куч ва маблағлар тегишли

тартибда йўналтирилмоқда.

Бугунги янгиланаётган таълим тизимидаги туб ислоҳотлар янги босқич

сифатида намоён бўлмоқда. Бугунги кунда Янги Ўзбекистоннинг янги

тараққиёт даври пойдеворини фақатгина янгича дунёқарашдаги ёшлар қура

олишига урғу берилмоқда. Бунга энг яқин кўмакчилар эса устоз ва

мураббийлар эканлиги кундек равшан. Маълумки, мамлакатимизнинг таълим-

тарбия

тизимини

янада

такомиллаштириш,

илм-фан

соҳасини

жадаллаштириш мақсадида Президент фармони лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Умуман олганда, таълим-тарбия тизимига оид Президентимиз ҳамда тегишли

ташкилот-идоралар томонидан қабул қилинаётган ҳар қандай қарор, фармон

ва фармойишлар амалда тўлалигича ижро қилинмоқда, ҳаётга татбиқ

этилмоқда.

Индивидуал таълим бола руҳиятининг индивидуал хусусиятларини,

фан соҳалари ва касб эгаллашга бўлган табиий мойилликларини тўлиқ

эътиборга олиш имконияти таъминлангани учун ҳам

кенг оммалашиб улгурди.

Хўш, бугунги янгиланаётган таълим тизимида индивидуал таълим

ўзи нима? Долзарблик моҳияти қандай? Нега айнан таълимнинг бу тури

танланмоқда?

Бу хусусда бир неча манбаларга тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик.

Индивидуал таълим -

ўқитувчининг ўқувчига педагогик таъсирини

амалга оширувчи ўқув машғулотлари шаклларидан бири. Ўқитувчининг

ўқувчи билан синф жамоасидан ташқарида олиб бориладиган фаолияти

тушунилади

1

.

Индивидуал таълим муҳитини яратиш:

дарс жараёнида индивидуал

таълим муҳитини яратишда ўқувчиларнинг умумий қизиқиши, умумий билиш

даражасини аниқлаш талаб этилади. Индивидуал таълим муҳити

1

ЎЗМЭ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000 йил.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-28

Часть–5_Июнь –2025

415

шахсийлаштирилган ўқув режалари ва дастурларини тузиш имконини беради.

Умумий қизиқишга эга ва билиши даражаси тенг бўлган ўқувчиларга услубий

методик тавсиялар бериш, таълимий муаммоларни ҳал қилишда катта роль

ўйнайди. Ўқувчиларнинг ўзлаштиришига мос келадиган, биргаликда

ўрганишни рағбатлантирадиган, уларнинг қизиқишларига мос келадиган

таълим тури ва таълимий усулларни танлаш имкони ўқувчиларга берилади.

Индивидуал таълим муҳити

– ўқувчининг шахсий имкониятларига

мослаштирилган муҳитдир. Индивидуал таълим муҳитида редагогик шарт-

шароитлар, таълимнинг методикаси ва дидактикаси, олий мақсадларни

эришиш учун қулай шароитларни яратишга кўмаклашади. Шу билан бирга,

индивидуал таълим муҳитида ўқувчи билан ўқитувчи ўртасидаги

муносабатлар муҳим роль ўйнайди. Редагоглар таълим олувчиларини таниши,

уларнинг қизиқиши, қобилияти ва ўзлаштириш даражасига мослаштирилган

индивидуал дастурлар яратиши талаб этилади

2

.

Индивидуал таълим ўқувчи таълимий мақсадларини белгилаш, амалга

ошириш босқичларини ишлаб чиқиш, шахсий ривожланиш режалари ва

вазифалар тақсимотини бажаришга кўмаклашади. Шунингдек, шахсга

йўналтирилган таълимнинг ўзига хос жиҳати таълим олувчи шахсини тан

олиш, уни ҳар томонлама ривожлантириш учун қулай, зарур таълим муҳити

яратилади.

Индивидуал таълим ўз навбатида якка тартибдаги таълим билан

тенглаштириш мумкин. Индивидуал таълим йўналишининг аввало, ўқувчи-

талабага ҳар жабҳада ўзга хос

“independent researcher”,

яъни

мустақил

мақомини олиш

га йўл очади. Бундан ташқари,

ўзини ўзи қадрлаш, шахсий

ривожланишга бўлган интилиш, талабанинг келажакдаги қизиқиш соҳасида

юқори натижаларга эришиш

имконини беради. Яна шуни алоҳида таъкидлаб

2

М.Ф.Қурбонова. Ихтисослаштирилган мактабларда замонавий таълимий

ёндашувларни педагогик қадриятлар асосида ривожлантириш (ўзбек тили ва
адабиёти ўқитиш методикаси мисолида). Пед.фан.дисс.. Чирчиқ, 2024. 27-28-
б.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-28

Часть–5_Июнь –2025

416

ўтиш лозимки, талаба йўл қўйган хато-камчиликларини илмий раҳбари орқали

аниқлаб олишнинг шароитларини юзага чиқаради.

Таълим-тарбиядаги индивидуал ёндашув, болани бошқалардан

ажратиб индивидуал ўқитишни билдирмайди, балки шахснинг у ёки бу

хислатларининг шаклланишида махсус шароитларни ҳисобга олиш, ҳар

бир ўқувчининг индивидуал психологик хусусиятларини илмий асосда

тушунишни

англатади

Психологияда

шахснинг

индивидуал

хусусиятлари деганда бир шахсни иккинчи шахсдан фарқлайдиган

хусусиятлар тушунилади.

Индивидуал ёндашувнинг вазифаси

ривожланишнинг

индивидуал

усулларини

аниқлаш

боланинг

имкониятларини ҳар бир шахснинг фаоллигини таъминлашдан иборат

3

.

Таълимни модернизациялаштириш таълим жараёнида билим, кўникма,

малакаларини шакллантириш билангина ҳал бўлиб қолмайди. Ўқувчи

шахсининг мустақиллик, ташаббускорлик, жавобгарликни ҳис этиш, танқидий

фикрлаш каби сифатлар билан боғлиқ функциялари таълимнинг шахсга

йўналтирилган тизими воситасида амалга оширилади. Бунда ўқувчи таълим

тизимига мослаштирилмай, аксинча, таълим тизими турли шахсга хос барча

хусусиятларини

(эркинликка

интилувчанлик,

мустақиллик,

шахсий

фикрларнинг мутлоқ ўзига хос тизимга эга бўлиши, ўз-ўзини тасдиқлаш

эҳтиёжининг мавжудлиги) ҳисобга олган ҳолда, ўқувчига унинг ўзига хослиги

(индивидуаллиги)ни ривожлантириш имконини бериш, унинг ўз-ўзини

ривожлантириши, намоён этиши учун шароит яратиш лозим. Зеро, ҳар қандай

ўқувчи ўзига ва фақат ўзигагина хос такрорланмас табиати, характер

хусусиятини фаоллаштириш ва намоён этишга интилади

4

.

Ҳар қандай ҳолатда индивидуал таълим талабанинг ўқувчи-талабанинг

келгуси фаолияти ва истиқболини белгилаб олиш учун таълимдаги барча

шароитлар талабага янги имконият эшикларини очиши керак.

3

Ш.Р.Самарова. Таълим жараёнида индивидуал ёндашув асосида ўқувчиларни ўқишга қизиқтириш

машқлари. Science anf education. 1(4), 2020. Б-257-258.

4

Ўша манба. Б-258.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-28

Часть–5_Июнь –2025

417

Индивидуал таълимда талаба ва унинг раҳбари ўртасида ўзаро бир-

бирини тинглаши, фикр алмашиниши, талабанинг мустақил илмий

фаолиятини юзага чиқариш учун унинг фикри ва хоҳишини инобатга олиши

керак деб ҳисоблаймиз. Таълим ўзининг бу турида фикрлар очиқлигига

эътибор ва шунга ҳамоҳанг равишда натижалар рўйхати ва ўқув (жумладан,

режалар) жадвалини талаба билан биргаликда тузиш ҳам мақсадга мувофиқ

бўлади.

Индивидуал таълимни ҳар бир ўқувчи-талаба билан алоҳида-алоҳида

ишлаш деб тушуниш ҳам ҳақиқатдан йироқ эмас. Буни мавзуларни ўзлаштира

олмаган ўқувчи ёки талаба билан қолган иқтидорли ўқувчи ёки талаба дўсти

даражасига етишиш учун қилган индивидуал шуғулланиш деб изоҳлаш

мумкин. Ёки имконияти чекланган ўқувчилар билан ҳам якка тартибда ўз

уйларида индивидуал дарс ўтиш мумкин. Бунда турли хил методлар орқали

индивидуал шуғулланса бўлади. Аммо бир нарсани назардан четга

қолдирмаслик керакки, индивидуал дарс ўтиш жамоавий ҳолда дарс ўтишни

ўрнини боса олмайди. Агар жамоавий барча ўқувчилар билан дарс ўтилса,

соғлом рақобат пайдо бўлади, ўқувчиларнинг жамоа билан ишлаш

кўникмалари ҳосил бўлади. Ўқувчиларнинг бир-биридан ўзишга ҳаракат

қилиши, кези келганда, бир-бирларини қўллаб-қувватлаши ва ёрдам беришига

ҳеч нима тенг келмаса керак, албатта.

Ўзбекистон Республикасида илмий ва инновацион фаолиятни

ривожлантиришнинг асосий мақсади - мамлакатимизда илмий салоҳиятни

ошириш, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, жумладан,

талабаларнинг илмий тадқиқот фаолияти самарадорлигини ошириш, жаҳон

таълим ресурслари, замонавий илмий адабиётларнинг электрон каталоглари ва

маълумотлар базаларига кириш имкониятларини яратиш, шунингдек,

ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасини чуқур ва танқидий


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-28

Часть–5_Июнь –2025

418

ўрганган ҳолда мамлакатимиз иқтисодиётини ижтимоий-иқтисодий

ривожлантиришнинг янги босқичига олиб чиқишдан иборат

5

.

Олий таълим тизимидаги ислоҳотлар бугунги кунда мавзу ва йўналиш

аура (доира)ларининг кенг қатламини қамраб олаётганлиги билан аҳамият

касб этиб бормоқда. Бу ислоҳотлар вазирлик, идора вакиллари, олий таълим

муассасаси профессор-ўқитувчилари билан баробар равишда талабаларнинг

аралашувини ҳам таъминлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Ушбу таъминлов

талабалардан нафақат маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий, балки илмий

соҳаларда ҳам узлуксиз изланишда бўлишни тақозо этмоқда

6

.

Қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг моҳиятида юртимизнинг

келажагини янада юксалтириш учун, мамлакатимизни ривожланган

мамлакатлар қаторига қўшиш учун асосий куч илм-фанда эканлигини яна бир

исботидир. Шундай экан, илмий фаолият билан нафақат профессор-

ўқитувчилар, олимлар, балки, талабалар ҳам ўз фаолиятининг ажралмас қисми

сифатида ташкил эта олса, ўйлаймизки, қонун ҳужжатларида кўзланган

мақсадга тезроқ эришамиз. Университет талабаларининг илмий-тадқиқот

ишлари икки йўналишда олиб борилиши, улардан бири ўқув жараёнининг

маълум қисми сифатида ўқув режалари, календар режалар ва дастурларга

киритилиб, барча талабалар учун мажбурий ҳисобланган ўқув-тадқиқот

ишлари ҳамда кейинги йўналиш - ўқув режаларидан ташқари,

машғулотлардан бўш вақтда иқтидорли талабалар йўли билан тўгаракларда,

кафедра қошидаги илмий лабораториялар, клубларда ташкиллаштирилса,

мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Хулоса ўрнида айтиб ўтиш жоизки, талабалар илмий-тадқиқот

ишларининг мазмуни ва тизими илмий-тадқиқот тадбирлари ва шаклларининг

ўқув жараёни қонуниятларига мувофиқ равишда мутассил бўлишини

таъминлайди. Бу ўз навбатида илмий-тадқиқот ишлари шакл ва усулларининг

5

З.А.Рахматова, Д.Р.Турғунпўлатов. Талабанинг ўз илмий фаолиятини ташкил этишдаги

камчиликлари.

“Илм-фан муаммолари ёш тадқиқотчилар талқинида” мавзусидаги 1-сонли

республика илмий-амалий конференцияси.

2022, Б.-25-30.

6

Ўша манба. –Б 25-26.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-28

Часть–5_Июнь –2025

419

курсдан курсга, кафедрадан кафедрага, бир фандан иккинчи фанга, бир хил

машғулотлардан бошқа хил машғулотларга изчил тартибда ўтиб боришини,

талабалар илмий ишларни бажариш жараёнида ўзлаштирадиган билим ва

малакаларнинг ҳажми аста-секин кўпайиб ва мураккаблашиб боришини

таъминлайди

7

.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

ЎЗМЭ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000 йил.

2.

М.Ф.Қурбонова.

Ихтисослаштирилган

мактабларда

замонавий

таълимий ёндашувларни педагогик қадриятлар асосида ривожлантириш

(ўзбек тили ва адабиёти ўқитиш методикаси мисолида). Пед.фан.дисс..

Чирчиқ, 2024. 27-28-б.

3.

Ш.Р.Самарова. Таълим жараёнида индивидуал ёндашув асосида

ўқувчиларни ўқишга қизиқтириш машқлари. Science anf education. 1(4), 2020.

Б-257-258.

4.

Турғунпўлатов Д.Р., Мухтарова Ш.М. Таълим жараёнини замонавий

ёндашув асосида ташкил этиш. Лисоний мерос ва тилшунослик тараққиёти.

Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Андижон, 2023. 347-350-

б.

5.

З.А.Рахматова, Д.Р.Турғунпўлатов. Талабанинг ўз илмий фаолиятини

ташкил этишдаги камчиликлари. “Илм-фан муаммолари ёш тадқиқотчилар

талқинида” мавзусидаги 1-сонли республика илмий-амалий конференцияси.

2022, Б.-25-30.

6.

Мухтарова Ш.М., Турғунпўлатов Д. Р. Таълим сифатини оширишда

индивидуал таълим моҳияти. Сифатли таълим - Ўзбекистон тараққиётининг

пойдевори. Республика илмий-амалий конференция материаллари. Тошкент,

2023. 707-712-б.

7.

Турғунпўлатов Д.Р., Абдуллаева О.О. "Талаба талабага устоз" тамойили

- талабаларнинг бир-бири билан ҳамкор фаолиятидаги янгича ёндашув. Янги

7

Ўша манба. –Б 29-30.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-28

Часть–5_Июнь –2025

420

Ўзбекистон тараққиётида ёшларнинн ўрни. Республика илмий-амалий

конференция материаллари. Тошкент, 2023. 97-99-б.

8.

Турғунпўлатов Д. Р., Мўйдинов Қ.А. Мактаб ўқувчиларнинг креатив

фикрлашини ривожлантиришда ўзига хос услуб ҳамда имкониятлар (содда ва

қўшма гап мавзуси (9-синф) мисолида) « «Central Asian academic journal of

scientific research»». 2022, 2(7), 93-97-б.

9.

Давурова Г.А. Талабаларнинг фаолиятида ўқитувчининг ўрни. Таълим

ва инновацион тадқиқотлар (2021 йил махсус сон). 243-246-б.