MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-28
Часть–3_Июнь –2025
211
ПРЕССЛАШ УСУЛИДА БЕТОН ТАЙЁРЛАШ ТАЖРИБАСИ ВА УНИ
ТУРДОШ МАТЕРИАЛЛАР- КАФЕЛ ПЛИТАЛАРИ ИШЛАБ
ЧИҚАРИШГА ТАДБИҚ ҚИЛИШ
Xabibullayev Sh.A. - – Toshkent arxitektura-qurilish universiteti professori
v.b., t.f.n.
Abdullayev X.D. - Xorazm arxitektura va qurilish texnikumi direktori.
Аннотация: Мақолада пресслаш усулида бетон тайёрлаш тажрибаси
ва уни турдош материаллар,жумладан кафел плиталари ишлаб чиқаришга
тадбиқ қилиш масалалари таҳлили келтирилди. Пресслаш усулини бетон ва
кафел плиталарини қотишини тезлаштириш учун қўллаш сарфланадиган
иссиқликни тежаш, маҳсулот сифатини арзонлаштириш, ёқилғи ресурсларини
тежаш ва табиатни асрашда муҳим аҳамияти ҳамда Санкт-Петербурги
темир йўллар университети И.Е.Сеськин томонидан тадқиқ қилинган
органитк минерал қўшимчалар ҳисобига бетон ъоссаларини яхшилаш ғоясини
юртимизда маҳсулот ишлаб чиқариш уорхоналари тобора кўпайиб бораётган,
уларда ҳосил бўладиган чиқиндилардан фойдаланиш иқтисодий экология
жиҳатдан самарали натижаларга асос бўлиши кўрсатилди
2Аннотация
Калит сўзлар:Бетон,темир бетон, кафел плиталари,пресслаш
усули,адсорбланган қатлам,диффузион қатлам, сольват заррачалари.
Ключеые слово: Бетон,железобетон,кафелшые плиты, способ
прессование, адсорбционный слой,диффузионный слой,сольватный слой
Abstract; The article presents an analysis of the experience of concrete
production using the pressing method and its application to similar materials,
including ceramic tiles. The use of the pressing method to accelerate the hardening
of concrete and ceramic tiles is shown to be important for saving heat energy,
reducing product cost, conserving fuel resources, and protecting the environment.
The idea of improving the properties of concrete through the use of organic-mineral
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-28
Часть–3_Июнь –2025
212
additives, researched by I.E. Seskin of the Saint Petersburg State Transport
University, is also highlighted. It is shown that utilizing the waste generated by the
growing number of local manufacturing enterprises can lead to economically and
ecologically efficient results.
Key words Concrete, Reinforced concrete, Ceramic tile,ressing method ,
Pressing technique, Adsorption layer, Diffusion layer, Solvation layer
Халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо
этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз
салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом,
билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб
чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш,
адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли
таъминлаш мақсадида 2023 йил 11-сентябрда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг ПФ-158 сон Фармонига асосан Янги Ўзбекистон тараққиёт
стратегиясини амалга ошириш жараёнида орттирилган тажриба ва
жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида ишлаб чиқилган “Ўзбекистон —
2030” стратегияси тасдиқланди “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида қуйидаги
асосий ғоялар акс эттирилган :
барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган
давлатлар қаторидан ўрин олиш;
аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган
таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш;
аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш;
халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш;
мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш.
Мазкур Фармоннинг 1-иловасида Ўзбекистон 2030 стратегиясининг 5
бўлим, 100 та мақсади белгиланган.. Ўзбекистон 2030 стратегиясининг 2
бўлими Барққаор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлиги таъминлагша
қаратилган бўлиб, ушбу бўлимдаги 48 мақсад Саноатнинг “драйвер”
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-28
Часть–3_Июнь –2025
213
соҳаларини ривожлантириш ва ҳудудларнинг саноат салоҳиятини тўлиқ ишга
солиш бўйича вазифалар белгиданган бўлиб,жумладан қурилиш материаллари
соҳасида: Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ҳажмини 2 бараварга
кўпайтириш ва янги турдаги энергия тежамкор материалларини ишлаб
чиқишни кенгайтириш белгилаб қўйилган.
Қурилишда цемент асосида тайёрланадиган бетон, темир бетон , кафел
плиталари кенг қўланилиши, замон талабларига мос энергия тежамкор
экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳа мутахассислари олдидидаги
муҳим вазифа ҳисобланади.
Мазкур мақолада пресслаш усулида бетон тайёрлаш тажрибаси ва уни
турдош материаллар,жумладан кафел плиталари ишлаб чиқаришга тадбиқ
қилиш масалалари таҳлили келтирилди.
Бетон,темир бетон маҳсулотларини тайёрлаш технологиясида пресслаш
усули, асосий технологик масала бетон қотишини тьезлаштириш билан бирга,
унинг физик механик хоссаларини яхшилаш имкониятини беради.
Ушбу технология Қурилиш материаллари фани учун янгилик бўлмасдан
Францияда 1896-1897 йилларда ,1930 йилларда Германияда қўлланилган.
Шу даврда француз олими Э Фрейсине титратиш усулида бетонни пресслаб,
бетон қувурлар тайёрлаш технологиясини таклиф қилган. Замонавий
қурилишда бундай усулдан темир бетон устун қозиқлар, шпал,
плиталар,қувурлар, электр узатиш тармоқлари устунларини тайёрлашда
қўлланилади.Титратиш усулида преслаб босимли қувурлар тайёрлаш
технологияси ривожланишига НИИЖБ (Россия) илмий тадқиқот институти
мутахассислари томонидан олиб борилган тадқиқотлар асос бўлди.
Ушбу тадқиқотларда асосан технологик жараёнлар ўрганилгапнг бўлса Санкт-
Петербург темир йўллар университети ўқитувчиси И.Е.Сеськин томонидан
(2007 йил) бетоннинг деформацион ва мустаҳкамлик тавсифлари тадқиқот
қилинган.Ушбу тадқиқотда йирик тўлдирувчи сифатида фосфор ишлаб
чиқариш кимё заводларида ҳосил бўладиган қолдиқлар асосида тайёрланган
бетоннни пресслаш усулида қотиш жараёнинда цементда солир бўладиган
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-28
Часть–3_Июнь –2025
214
таркибий ўзгариш жараёнлари ўрганилган. Сув билан ҳўлланган цемент юзаси
суюқ фазанинг юпқа қатлами билан қопланади Цемент атрофидаги сув
заррачалари адсорбланган ва диффузион қатламлардан иборат бўлади ва
умумлашган ҳолда сольват қатлами дейилади. Сольват заррачалар ўзаро
боғланиб коагуляцион структурани ташкил этади. Ҳосил бўлаётган
структурани янада зич бўлишини таъминлаш мақсадида пресслаш титратиш
орқали амалга оширилади. Бу эса цемент заррачаларини қулай жойлашуви
сувни эса бир текисда тақсимланишини таъминлайди. Пресслашнинг дастлабки
босқичида ташқи кучланиш суюқлик билан қопланган соьват заррачаларга
таъсир қилади ва сув цемент қоришмасидан аста-секин ажралиб чиқади
.Бунинг натижасида суюқликка таъсир этувчи босим пасаяди. Назарий
жиҳатдан пресслашни цемент заррачалари юзасида адсорбцияланган суюқлик
қолгунча давом эттирилиши мумкин, амалда эса гидратияланиш реакциясида
иштирок этмайдиган сувни чиқариш билан тўхтатилиши мақсадга мувофиқ
бўлади.
Коагуляция жараёнида барқарор каогулянт структура кристалл структура пайдо
бўлиши учун хом ашё бўлиб хизмат қилади. Ҳосил бўлган кристалл структура
эластиклик хоссасига эга бўлмасдан, структура бузилса қайта тикланмайди.Шу
сабабли цементни зичлаш коагулянт структура ҳосил бўлиш жараёнида амалга
ошириш мақсадга мувофиқ бўлиб кейинги босқичда зичлашни тўхтатиш
керак.Чунки коагулянт структура пайдо бўлиши даврида зичлашга қаршилик
кам бўлади ҳамда бузилган структура тезда ўзини ўзи тиклайди.
Зарур мустаҳкамликка эга цемент тош структурасини ҳосил бўлишиида
пресслаш давомийлиги муҳим рол ўйнайди. Преслаш даври 15 сониядан 24
соатгача бўлган муддатда синовларда ўтказилган таҳлилллар цемент тошини
самарали қотиши 2 соат давомида кузатилишини тасдиқлайди.(1-расм).
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-28
Часть–3_Июнь –2025
215
Бундай давомийлик мустаҳкамликни 2 карра ошишига эришиш
мумкинлигини кўрсатди. Пресслаш кўрсатилган муддатдан ошиши сезиларли
натижа бермаслиги ёки мустаҳкамлик умуман пасайиб кетишига олиб келиши
мумкин.
Юқоридаги таҳлилларга асосан қуйидаги хулосаларга келамиз:
1.Цемент маҳсулотлари жумладан бетон қотишини пресслаш орқали
тезлаштиришг давр синовидан ўтган самарали усуллардан бири ҳисобланади;
2.Ушбу усулни кафел плиткаларини қотишини тезлаштириш учун
қўллаш бўйича тадқиқотлар ва синовларни ўтказиш соҳа мутахассислари
олдига қўйилган долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
3.Пресслаш усулини бетон ва кафел плиталарини қотишини
тезлаштириш учун қўллаш сарфланадиган иссиқликни тежаш, маҳсулот
сифатини арзонлаштириш, ёқилғи ресурсларини тежаш ва табиатни асрашда
муҳим аҳамиятга эга.
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-28
Часть–3_Июнь –2025
216
4.
Санкт-Петербурги темир йўллар университети ўқитувчиси
И.Е.Сеськин томонидан тадқиқ қилинган органик минерал қўшимчалар
(фосфор ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган шлак) ҳисобига бетон ъоссаларини
яхшилаш ғоясини юртимизда маҳсулот ишлаб чиқариш корхоналари тобора
кўпайиб бораётгани, уларда ҳосил бўладиган чиқиндилардан фойдаланиш
иқтисодий ва экология жиҳатдан самарали натижаларга асос бўлади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1. 2023 йил 11-сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-158
сон Фармони. Ўзбекистон 2030 стратегияси.
2.. Сеськин И Е Конструкции из обычного и уплотненного давлением
бетона на основании ЭТФ шлаков монография. -Самара СамГАПС, 2004-133с
3. Сеськин И Е Влияние технологии уплотнения бетона прессованием
на работу конструкций- монография.- Самара СамГАПС, 2006 -227с
4 Сеськин И Е , Иванов Б Г. Строительные конструкции и здания на
железнодорожном транспорте учебное пособие для студентов вузов
железнодорожного транспорта. - Самара. СамИИТ, 2001 -251с