MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-27
Часть–5_Июнь –2025
487
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТЕЗКОР БЎЛИНМАЛАРИ ТОМОНИДАН
ФИРИБГАРЛИК ЖИНОЯТИНИНГ ЯККА ПРОФИЛАКТИКАСИНИ
АМАЛГА ОШИРИШНИНГ МОҲИЯТИ
АШУРОВ ОТАБЕК УММАТИЛЛАЕВИЧ
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси
Тезкор қидирув фаолияти кафедраси катта ўқитувчиси, майор
ТЕШАБОЕВ БОТИРЖОН ҒОФУРЖОНОВИЧ
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси
Тезкор қидирув фаолияти кафедраси ўқитувчиси, майор
Аннотация: Мақолада ички ишлар органлари тезкор бўлинмалари
томонидан фирибгарлик жиноятига қарши курашишда фирибгарлик
жиноятининг якка тартибдаги профилактикасини тушунчаси, турлари,
бугунги кундаги холати ва фаолиятни такомиллаштиришнинг ўзига ҳос
хусусиятлари, қолаверса фаолиятга доир муаммо ва камчиликларни бартараф
этиш бўйича бир қатор таклифлар келтирилган. Фирибгарлик жиноятининг
якка тартибдаги профилактикасига доир фаолиятни такомиллаштириш
юзасидан давлатларнинг илғор тажрибалари хамда миллий қонунчилигимиздан
фарқли ва ўхшаш томонлари шунингдек, юқорида келтириб ўтилган
жиҳатлардан фойдаланган ҳолда ушбу фаолиятни такомиллаштириш бўйича
таклиф ва тавсиялар билдирилган.
Калит сўзлар: Ички ишлар органлари тезкор бўлинмалари, фирибгарлик
жинояти, якка тартибдаги профилактика, жиноий-ҳуқуқий ислоҳотлар,
ҳуқуқий асослари, қонунчилик хужжатлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларини таъминлаш, ижтимоий-сиёсий ҳуқуқлар.
Аннотация: В статье представлен ряд предложений оперативные
подразделения органов внутренних дел на концепции единого предупреждении
преступления мошенничества в борьбе с преступностью мошенничества,
типы, состояние и особенности совершенствования деятельности, а также
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-27
Часть–5_Июнь –2025
488
ликвидация проблем и недостатков в деятельности. Передовой опыт
государств в совершенствовании деятельности, направленной исключительно
на предотвращение преступлений, связанных с мошенничеством, отличается
от нашего национального законодательства в области здравоохранения и
аналогичных аспектах, а также высказываются предложения по
совершенствованию этой деятельности с использованием вышеупомянутых
аспектов и рекомендаций.
Ключевые слова: Оперативные подразделения органов внутренних дел,
мошенничество, разовая профилактика, уголовно-правовая реформа, правовая
база, законодательные документы, обеспечение прав и свобод граждан,
социально-политические права.
Annotation: The article presents a number of proposals by the operational
units of the internal affairs bodies on the concept of single prevention of the crime of
fraud in the fight against the crime of fraud, the types, the state of today and the
peculiarities of improving activities, as well as the elimination of problems and
shortcomings in activities. Advanced experiences of states in improving activities on
the sole prevention of the crime of fraud are different from our national legislation in
ham and similar aspects as well as a proposal to improve these activities using the
aforementioned aspects and recommendations are expressed.
Keywords: Operational units of internal affairs bodies, crime of fraud, single
prevention, criminal legal reform, legal framework, legislative documents, ensuring
the rights and freedoms of citizens, socio-political rights.
КИРИШ
Охирги йилларда жамиятимизда фирибгарлар томонидан ўзгаларнинг
мол-мулкларини алдов йўллари билан ўзлаштириб олинаётганлиги, жумладан
фирибгарлик жиноятларининг содир этилиши кўпайиб кетаётганлигини гувоҳи
бўлмоқдамиз. Аждодларимиз дину-диёнат, ахлоқу-одоб, ор-номус, ҳалолу-
покликни энг олий мақсад деб билган бўишликларига қарамасдан хозирги ўзбек
халқининг авлодларидан фирибгарлик жиноятларига қўл ураётганларнинг
учраши ачинарли ҳолатдир. Муқаддас ислом динимизда бировнинг молини
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-27
Часть–5_Июнь –2025
489
ноҳақдан ейишлик, алдов, фирибгарлик, ёлғон ваъдалар бериш йўллари орқали
ўзлаштиришдан қаттиқ қайтарилгандир. Бугунги кунда ватандошларимиз
ҳаётида қандай ҳуқуқий муносабатларда муаммолар бўлаётганлигини таҳлил
қилиб бориш, шунга кўра аниқ ва манзилли ишлаш лозимлиги бўйича аҳоли
орасида фирибгарлик ҳамда фирибгарликнинг замонавий кўринишларидан бири
бўлмиш киберфирибгарликка қарши курашиш юзасидан тарғибот ва ташвиқот
ишларига катта эътибор қаратишимиз мақсадга мувофиқдир. Шу сабабли асосий
хизмат вазифалари инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари,
юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ҳимоя қилинишини, шахс, жамият
ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш, уларни
аниқлаш, уларга барҳам бериш ва уларни фош этиш, шунингдек жиноятларни
тайёрлаш ва содир этишга дахлдор шахсларни аниқлаш ҳамда топиш бўлган
ички ишлар органлари тезкор бўлинмалари ходимлари ҳар томонлама
тайёргарликларини
такомиллаштирган
ҳолатларда
фирибгарлик
жиноятларининг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириб
боришларини зарурлигини лозим деб биламиз
1
.
Долзарблиги:
Мамлакатимизда
сўнгги
йилларда
фирибгарлик
жиноятининг ошиб кетиши сабабли, ушбу турдаги жиноятларнинг якка
тартибдаги профилактикасини амалга ошириш ҳамда уларга қарши курашиш
мақсадида ички ишлар органлари тезкор бўлинмалари ходимларининг хизмат
фаолиятларини такомиллаштириш алоҳида ўрин тутади. Жумладан, ички
ишлар органларининг тезкор бўлинмалари фаолиятини ислоҳ қилишга давлат
даражасида алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.
Муаммонинг баёни: И
чки ишлар органларининг тезкор бўлинмалари
тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида тезкор бўлинмаларнинг
ташкилий тузилмаси ислоҳ қилиниб келинмоқда. Жумладан, фирибгарлик
жиноятининг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш, уларга
1
Ашуров, О. (2024). Фирибгарлик жиноятини аниқлаш ва фош этишнинг
назарий тушунчалари!.
Евразийский журнал права, финансов и прикладных
наук
,
4
(1), 61-69.
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-27
Часть–5_Июнь –2025
490
қарши курашиш, уларни барвақт олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш
борасидаги саъй-ҳаракатлари аниқ тақсимланган ҳолда, уларнинг функция,
вазифалари мазмун-моҳияти қайта кўриб чиқилди ҳамда мамлакатимизда
жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашнинг мутлақо
янги механизмлари яратилди, шунингдек қонунчиликка Тезкор-қидирув
фаолиятини амалга оширувчи органлар ҳамда уларнинг ходимлари Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари
талабларига аниқ риоя қилиши ва уларни бажариши шартлиги тўғрисидаги
нормалар киритилиб ўтилди
2
.
Ушбу мақолада биз янги таҳрирда қабул қилинган Конституциямизнинг
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларнинг тинч-осойишта
ҳаёти ва уларнинг хавфсизлиги кафолатлари тўғрисидаги нормалари
талабларидан келиб чиқиб, ички ишлар органлари тизимида амалга
оширилаётган маъмурий-ҳуқуқий ислоҳотлар масаласини кўриб чиқамиз ва
улар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ҳуқуқий ҳужжатларни
таҳлил қиламиз.
Тадқиқот мақсади:
ички ишлар органлари тезкор бўлинмаларининг
фирибгарлик жиноятига қарши курашиш фаолияти, фирибгарлик жиноятининг
якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш, ушбу соҳада амалга
оширилаётган ислоҳотларнинг мазмуни ва моҳиятини илмий таҳлил қилиш,
уларни амалга ошириш натижаларини баҳолаш, белгиланган вазифаларнинг
мазмун-моҳияти ва амалий ижроси билан боғлиқ муҳим масалаларни ўрганиш,
шунингдек, ушбу фаолиятнинг ташкилий-ҳуқуқий ва тактик асосларини
такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот усуллари:
ички ишлар органлари тезкор бўлинмалари
фаолиятидаги жиноий-ҳуқуқий ислоҳотларнинг мазмуни ва моҳиятини илмий
таҳлил қилиш, уларни амалга ошириш натижаларини баҳолаш, белгиланган
2
Ашуров, О. У. (2022). Интернет орқали ёшлар орасида экстремистик
ғоялар тарқалишининг салбий оқибатлари!.
Journal of innovations in scientific
and educational research
,
5
(4), 240-247.
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-27
Часть–5_Июнь –2025
491
вазифаларнинг мазмун-моҳияти ва амалий ижроси билан боғлиқ муҳим масала-
ларни ўрганиш, фирибгарлик жиноятининг якка тартибдаги профилактикаси
амалга ошириш шунингдек, ушбу фаолиятнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини
такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев бошчиликларида амалга оширилаётган
кенг кўламли иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар натижасида, қонунчилик
хужжатларида белгиланган нормалар енгиллаштирилаётганлиги, ўзгалар
мулкини фирибгарлик йўли билан талон-тарож қилиш, жиноятчиликнинг
бошқа турларига қараганда энг кўп тарқалган ҳамда хозирги кунда шиддат
билан ортиб бораётган турларидан бири ҳисобланади.
Ааваломбор,
фирибгарлик
жиноятининг
якка
тартибдаги
профилактикасини
амалга
оширишдан
олдин,
ҳуқуқбузарликлар
профилактикасига таъриф бериб олсак мақсадга мувофиқ бўлади, яъни
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
бу — ҳуқуқ-тартиботни сақлаш ҳамда
мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга барҳам бериш,
шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон
бераётган
шарт-шароитларни
аниқлаш,
бартараф
этиш
мақсадида
қўлланиладиган ҳуқуқбузарликлар умумий, махсус, якка тартибдаги
ва виктимологик профилактикасининг ҳуқуқий, ижтимоий, ташкилий
ва бошқа чора-тадбирлари тизими
3
дир деб кўрсатиб ўтилган.
Қонун хужжатларига мувофиқ, фирибгарлик жиноятининг якка
тартибдаги профилактикаси деганда, Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини
бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасаларнинг ғайриижтимоий хулқ-
атворли, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарликлар
содир этган шахсларни аниқлаш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларга
тарбиявий таъсир кўрсатишга доир фаолияти ҳуқуқбузарликларнинг якка
тартибдаги профилактикасидир деб кўрсатиб ўтилган. Ҳуқуқбузарликларнинг
3
Вояга
етмаганларга
нисбатан
жиноий
зўравонликларнинг
профилактикасини такомиллаштириш!.
Евразийский журнал права, финансов
и прикладных наук
,
3
(Special Issue), 128-132.
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-27
Часть–5_Июнь –2025
492
якка тартибдаги профилактикаси шахснинг, унинг ижтимоий муҳитининг ўзига
хос хусусиятлари, ижтимоий-маиший шароитлари ва турмуш тарзи, шахснинг
ғайриижтимоий хулқ-атворини, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллигини,
шунингдек содир этилган ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий хавфлилик
даражасини тавсифловчи бошқа омиллар ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасини қўллаш учун
шахснинг ғайриижтимоий хулқ-атвори тўғрисида, унинг ҳуқуқбузарлик содир
этишга мойиллиги ёхуд у ҳуқуқбузарлик содир этганлиги ҳақида далолат
берувчи ишончли маълумотларнинг мавжудлиги асос бўлади. Шунингдек,
хуқуқбузарликларнинг мажбурловчи ва чекловчи хусусиятдаги якка
тартибдаги профилактикаси қонунда назарда тутилган асосларда қўлланилади
деб кўрсатиб ўтилганлигини мисол қилиб ўтсак бўлади
4
.
Фирибгарлик жинояти деганда бу - алдаш ёки ишончни суистеъмол
қилиш йўли билан ўзганининг мулкини ёки мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга
киритиш ҳақида гапирилганда, энг аввало, унинг мазмунини ташкил этувчи –
“фирибгарлик” атамаси билан боғлиқ бўлган айрим тушунчаларни таҳлил
қилиш зарур. “Фирибгарлик” тушунчасини ўрганиш жараёнида уни
таърифлашда қуйидаги тўрт хил ёндашув мавжудлиги кузатилди:
Биринчи ёндашув:
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “фирибгарлик”
тушунчасининг луғавий маъноси қуйидагича изоҳланган: – Фирибгарлик–
“алдамчилик, хийлагарлик” маъноларини билдиради.
Иккинчи:
Исломда алдов, фирибгарлик, бировни чув тушуриш,
савдосотиқда алдамчилик каби иллатлар қораланган. Хадиси шарифнинг
ривоятларида “Кимки алдаб фириб берса, биздан эмас” деб келтирилган.
Учинчи:
Фирибгарлик жинояти тушунчаси ҳамда унинг учун
жавобгарлик масалалари, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг
168-моддасида назарда тутилган. Жиноий-ҳуқуқий тушунчада фирибгарлик
4
Ашуров, О. У. (2023). Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари,
эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини
такомиллаштириш.
Образование наука и инновационные идеи в мире
,
25
(2), 49-
53.
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-27
Часть–5_Июнь –2025
493
алдаш ёки ишончни суистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки
ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритишни англатади. Бундай қилмиш
учун озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазо чоралари қўлланилиши
назарда тутилган.
Тўртинчи:
Хорижий давлатлар жиноят қонунчилигида фирибгарлик
тушунчаси ёритилган бўлиб, юқоридаги тушунчалар таҳлили шуни
кўрсатмоқдаки, фирибгарлик жиноятининг тушунчаси унинг содир этиш усули,
шакллари ва қўллаш методларидан келиб чиқади. Масалан, фирибгарликка оид
барча тушунчаларда бировни алдаш орқали мулкни ёки мулкка бўлган ҳуқуқни
қўлга киритиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар кузатилади. Таъкидлаш жоизки,
республикамизда содир этилаётган жами жиноятлар орасида фирибгарлик
жиноятларининг салмоғи йилдан-йилга ўсиб бориши кузатилмоқда
5
.
Фирибгарлик жиноятларининг содир этилишини олдини олиш
мақсадида, фирибгарлик жиноятининг якка пролфилактикасини амалга
ошириш, ички ишлар органлари тезкор бўлинмалари ходимларининг олдида
турган энг муҳим ва устувор вазифаларидан бўлиб, мазкур вазифаларни амалга
ошириш самарадорлигини таъминлаш кўпроқ огоҳ этувчи профилактик чора-
тадбирларни ишлаб чиқишни ҳамда уларни амалга оширишда қўлланилаётган
фирибгарликнинг барвақт якка тартибдаги профилактикаси механизмини
мунтазам равишда такомиллаштириб боришни тақазо этади. Фирибгарлик
жиноятининг барвақт якка тартибдаги профилактикаси самарадорлигини
таъминлаш учун энг аввало мазкур турдаги жиноятларнинг содир этилиш
сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш муҳим
аҳамият касб этади. Дарҳақиқат, ҳар қандай воқеа, ҳодиса, жараён ёки
мавжудликнинг моҳиятини ўрганиш унинг келиб чиқиши ёки содир бўлишига
туртки берган сабаблар, имконият яратган шарт-шароитлар ҳақида аниқ
5
Ашуров, О., & Тўйчиев, У. (2024). Ички ишлар органлари тезкор
бўлинмалари томонидан коррупция билан боғлиқ жиноятларга қарши
курашишни такомиллаштиришнинг истиқболлари.
Евразийский журнал права,
финансов и прикладных наук
,
4
(4), 143-152.
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-27
Часть–5_Июнь –2025
494
маълумотга эга бўлишни талаб этади
6
. Аксарият ҳуқуқшунос олимлар
ҳуқуқбузарликни касалликка, ҳуқуқбузар шахсни беморга қиёслашади ва
мазмунан уларни бир-бирига яқин тушунчалар деб билишади. Дарҳақиқат,
пенитенциар тизимда жазо ҳуқуқбузар шахсни жазолашга эмас, балки ахлоқан
тузатишга хизмат қилиши лозим деган қараш мавжуд. Тиббиёт соҳасида эса
беморни ҳам жисман, ҳам руҳан соғломлаштиришга эътибор қаратилади
7
.
Фирибгарлик жиноятининг бир қатор турлари фарқлансада, унинг содир
этилишини олдини олиш мақсадида фирибгарлик жиноятининг якка
тартибдаги профилактикасини амалга оширишда қуйидаги ўзига хос
хусусиятларни кузатиш мумкин:
– жиноятчилар
жабрланувчиларга
таъсир
ўтказиш
мақсадида
психологик методларни чуқур қўллашади;
– жабрланувчилар жиноятчининг ўзини тутиш сабаблари ва жиноий
хатти-ҳаракатларини сезмайди;
– жабрланувчилар ҳеч муболағасиз ва иккиланишларсиз жиноятчига
ўзининг мулки ва бойликларини ўз хохиши (ўз қўллари) билан беради;
– кўпгина холатларда фирибгарлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб ишлашади; –
фирибгарлар айрим холларда мураккаб қўрилма ва буюмлардан
фойдаланишади;
– атрофдагиларнинг фирибгарларга нисбатан бефарқлиги кузатилади
деб тушунишимиз мумкин
ХУЛОСА
Хулоса қиладиган бўлсак, мамлакатимизда амалга оширилиб
келинаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар бевосита ички ишлар
6
Файзуллаев, Д. (2024). Ёшлар томонидан ахборот технологияларидан
фойдаланиб гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ноқонуний
ўтказиш жиноятларининг назарий тушунчалари!.
Евразийский журнал права,
финансов и прикладных наук
,
4
(1), 171-177.
7
Ашуров, О., & Искандаров, Н. (2023). Жазони ижро этиш муассасалари
тезкор бўлинмалари ва худудий ички ишлар органлари тезкор
бўлинмаларининг ҳамкорлигини ривожлантириш!.
Евразийский журнал
технологий и инноваций
,
2
(1 Part 2), 217-221.
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-27
Часть–5_Июнь –2025
495
органлари тезкор бўлинмаларига ҳам тааллуқли бўлиб, жамиятда тинчлик ва
осойишталикни сақлаш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш,
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар қандай кўринишдаги
тажовузлардан ҳимоя қилишнинг ишончли гаровига айлантириш бу борада
амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади қилиб белгиланди
8
.
Мазкур ислоҳотлардан кўзланган мақсад, ички ишлар органлари тезкор
бўлинмалари ходимлари томонидан фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва
уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳамда мол-мулкларини жиноий
тажовузлардан муҳофаза қилиш, жумладан иқтисодий турдаги жиноятлардан
бири бўлмиш, фирибгарлик жиноятининг олдини олиш ва уларни тўхтатиш,
якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш каби бир қатор
вазифаларни самарали амалга оширишни назарда тутади. Ички ишлар
органлари тезкор бўлинмалари ходимлари қатори бошқа ҳуқуқни мухофаза
қилиш органлари, жамоат ташкилотлари томонидан эътиборга олиниши
керак бўлган ҳолат шуки, ички ишлар органлари тезкор бўлинмаларининг
бевосита тарзда фирибгарлик жиноятини профилактика қилиш фаолияти
муайян фирибгарлар томонидан фирибгарлик жиноятининг содир этилиши
аниқ бўлган ҳолатда, яъни шахснинг ғайриижтимоий хаёт тарзини юритиши,
қонунлар, ҳуқуққа хилоф тарздаги хатти-харакатлар содир этиши ҳамда
бундай ҳаёт тарзи ва хатти-ҳаракатлар оқибатида жиноят содир этилиши
билан тугаши аниқ кўриниб турган вақтда амалга оширилади
9
. Шу сабабли,
ички ишлар органлари тезкор бўлинмалари ходимлари ўз вақтида ва доимий
тарзда фирибгарлик жиноятининг якка тартибдаги профилактикасини амалга
оширишлари керак бўлади. Фирибгарлик жиноятининг якка тартибдаги
профилактикасини амалга ошириш энг аввало, шахснинг хулқ-атворида
жамиятга зид ғайриижтимоий ҳатти-ҳаракатларни содир этишининг олдини
8
Машарипов, Т. Э. (2024). Текшириш учун харид қилиш ва назорат
остида олиш тадбирларининг тушунчаси ва аҳамияти.
Евразийский журнал
права, финансов и прикладных наук
,
4
(1), 70-76.
9
Машарипов, Т. Э. Коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш
бўйича ўтказиладиган тезкор-қидирув тадбирларини ташкил этиш.
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-27
Часть–5_Июнь –2025
496
олиш ва уни тарбиялаш экан, бунда ички ишлар органлари тезкор
бўлинмалари ходимларининг ўрни муҳим аҳамиятга эгадир
10
. Шундай экан,
фирибгарлик жиноятини содир этган ҳамда содир этиши мумкин бўлган
шахсларга нисбатан якка тартибдаги тарбиявий аҳамиятга эга бўлган
ишларни ташкил этиш, жамият учун хавф туғдирувчи ҳар қандай турдаги
жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фирибгарлик жиноятини
содир этган шахсларнинг хулқ-атворида жамиятга нисбатан ижобий
дунёқарашни шакллантириш ва улар томонидан жиноятлар содир
этилишининг олдини олиш чораларини ўз ичига қамраб олади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1.
Ашуров, О. (2024). Фирибгарлик жиноятини аниқлаш ва фош этишнинг
назарий тушунчалари!.
Евразийский журнал права, финансов и прикладных
наук
,
4
(1), 61-69.
2. Ашуров, О. У. (2022). Интернет орқали ёшлар орасида экстремистик ғоялар
тарқалишининг салбий оқибатлари!.
Journal of innovations in scientific and
educational research
,
5
(4), 240-247.
3. Ашуров,
О. У. (2023). Вояга етмаганларга нисбатан жиноий
зўравонликларнинг профилактикасини такомиллаштириш!.
Евразийский
журнал права, финансов и прикладных наук
,
3
(Special Issue), 128-132.
4. Ашуров, О. У. (2023). Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари
ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини
такомиллаштириш.
Образование наука и инновационные идеи в мире
,
25
(2), 49-
53.
5. Ашуров, О., & Тўйчиев, У. (2024). Ички ишлар органлари тезкор
бўлинмалари томонидан коррупция билан боғлиқ жиноятларга қарши
курашишни такомиллаштиришнинг истиқболлари.
Евразийский журнал права,
финансов и прикладных наук
,
4
(4), 143-152.
10
Файзуллаев, Д. О. (2024). Ёшлар орасида жиноятчиликка қарши
курашиш давлатимизнинг долзарб вазифасидир!.
Центральноазиатский
журнал междисциплинарных исследований и исследований в области
управления
,
1
(1), 117-123.
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-27
Часть–5_Июнь –2025
497
6. Файзуллаев, Д. (2024). Ёшлар томонидан ахборот технологияларидан
фойдаланиб гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ноқонуний
ўтказиш жиноятларининг назарий тушунчалари!.
Евразийский журнал права,
финансов и прикладных наук
,
4
(1), 171-177.\
7. Ашуров, О., & Искандаров, Н. (2023). Жазони ижро этиш муассасалари
тезкор бўлинмалари ва худудий ички ишлар органлари тезкор
бўлинмаларининг ҳамкорлигини ривожлантириш!.
Евразийский журнал
технологий и инноваций
,
2
(1 Part 2), 217-221.
8. Машарипов, Т. Э. (2024). Текшириш учун харид қилиш ва назорат остида
олиш тадбирларининг тушунчаси ва аҳамияти.
Евразийский журнал права,
финансов и прикладных наук
,
4
(1), 70-76.
9. Машарипов, Т. Э. Коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш
бўйича ўтказиладиган тезкор-қидирув тадбирларини ташкил этиш.
10. Файзуллаев, Д. О. (2024). Ёшлар орасида жиноятчиликка қарши
курашиш давлатимизнинг долзарб вазифасидир!.
Центральноазиатский
журнал междициплинарных исследований и исследований в области
управления
,
1
(1), 117-123.