Authors

  • Юсупова Қ

Author Biography

  • Юсупова Қ

    Қорақалпоқ давлат университети магистранти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.mead.118364

Abstract

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш
ва эркинлаштириш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. 


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–4_Апрел –2025

101

ТЕРГОВ ҚИЛИШГА ЁКИ СУД ИШЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШГА

АРАЛАШИШ ЖИНОЯТИ ТУШУНЧАСИ

Юсупова Қ

Қорақалпоқ давлат университети магистранти

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш

ва эркинлаштириш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари

фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳолининг одил судловга бўлган

ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш борасида кенг

кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, жиноят ва жиноят-процессуал

қонунчилигини такомиллаштириш соҳасидаги давлат сиёсатининг энг муҳим

йўналишларини

белгилаб

берган

2017-2021

йилларда

Ўзбекистон

Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича

Ҳаракатлар стратегиясининг қабул қилиниши суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ

қилишнинг тарихий аҳамиятга эга бўлган босқичи бўлди.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил

7 февралдаги

ПФ–4947-сон

Фармони

билан

тасдиқланган

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта

устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 2.3-бандида жиноят ва

жиноят-процессуал

қонунчилигини

такомиллаштириш

ва либераллаштириш, алоҳида жиноий қилмишларни декриминаллаштириш,

жиноий жазолар ва уларни ижро этиш тартибини инсонпарварлаштириш

вазифаси белгилаб олинган

1

.

Бундан ташқари, ушбу ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги

ПҚ–3723-сон қарори билан замонавий халқаро стандартлар ва илғор хорижий

тажрибани инобатга олган ҳолда, жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини

1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ–4947-сон Фармони. // www.leх.uz/dосs/3107036


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–4_Апрел –2025

102

такомиллаштиришнинг мутлақо янги устувор йўналишларини ишлаб чиқиш ва

амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг жиноят ва жиноят-

процессуал қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланган

2

.

Бу борада асосий эътибор нафақат қонунларга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш, балки инсон манфаатларига, жамият ва давлат

ривожига учун хизмат қиладиган ва фуқароларнинг қонун билан

қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлайдиган, уларни одил

судловга бўлган ишончини оширишга йўналтирилган амалий ишларни рўёбга

чиқаришга қаратилди.

Шу ўринда тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш

жиноятига тўхталадиган бўлсак, ушбу жиноят одил судловга қарши жиноятлар

сирасига кириб, алоҳида ва ўзига хос хусусиятларга эга. Одил судловга қарши

жиноятлар учун жавобгарликнинг мазмуни ва унинг чегарасини белгиловчи

асосий нормалар ЖКнинг “Ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари

органларининг фаолият тартибига қарши жиноятлар" деб номланган 5-

бўлимида жамланган.

У қуйидаги жиноятлар туркумлари учун жавобгарликни белгиловчи

икки бобни ўз ичига олади: ХV боб. Бошқарув тартибига қарши жиноятлар

(205-229

5

-моддалар)

ХVI

боб.

Одил

судловга

қарши

жиноятлар

(230-241

1

-моддалар).

Одил судлов – бу ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолият

йўналиши ҳисобланиб, суд ҳокимияти вазифаларини тақсимланиши билан

боғлиқ зарур ваколатни амалга ошириш қаторига киради ва ҳуқуқни муҳофаза

қилиш фаолияти тизимида ҳам, суд ҳокимияти таркибида ҳам марказий ўринни

эгаллайди.

Одил судловни роли ва аҳамияти қатор омиллар билан шартланган

бўлиб, уларга авваламбор ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, шахс ва фуқаронинг

шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, ташкилотлар ва давлатнинг қонуний

2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги “Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги

тизимини

тубдан

такомиллаштириш

чора-тадбирлари

тўғрисида”ги

ПҚ–3723-сон

қарори.

// www.leх.uz/dосs/3735818


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–4_Апрел –2025

103

манфаатлари ва ҳуқуқларини амалга ошириш каби муҳим вазифаларни

келтириб ўтиш мумкин. Фақатгина одил судловгина аниқ шахсни жиноят содир

қилишда айбдор деб топиш, унга жазо чораси ёхуд қонунда кўрсатилган бошқа

таъсир чорасини белгилашда, ноқонуний ва асосланмаган ҳолда жиноий

жавобгарликка тортилганларни реабилитация қилиш масаласини ҳал эта

олади

3

.

Одил

судловга

қарши

жиноятларга

Ўзбекистон

юридик

энциклопедиясида қуйидагича таъриф берилган: ҳокимият, бошқарув ва

жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши жиноятлар

сирасига кириб, алоҳида ва ўзига хос хусусиятларга эга. Ушбу жиноятлар

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва одил судлов органларининг нормал фаолият

кўрсатишига қарши қаратилган жиноятлар йиғиндиси бўлиб, Ўзбекистон

Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг 16-бобида белгиланган

4

.

Одил судловни амалга ошириш борасидаги суд фаолиятига ҳеч кимнинг

у ёки бу кўринишда аралашишга ҳаққи йўқ. Ҳуқуқшунос олим М.Рустамбаев

ушбу жиноят бевосита объектига суднинг одил судловни амалга ошириш

бўйича фаолияти мустақиллигини, шунингдек, прокурор, терговчи ёки

суриштирувчининг ишни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис тергов қилиш бўйича

фаолияти мустақиллигини таъминловчи ижтимоий муносабатлар қамраб

олишини таъкидлайди.

Профессор Р.Кабулов ва Ш.Икрамов эса, мазкур жиноятнинг бевосита

объектини дастлабки тергов олиб борувчи орган ва суд ҳокимияти фаолиятини

қонуний амалга оширилишини ва уларнинг обрўсини таъминловчи ижтимоий

муносабатлар ташкил қилади дея таъриф беради.

Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш жиноятидаги

тергов атамасига тўхталадиган бўлсак. Тергов тушунчасига турли адабиётларда

турлича таъриф берилганлиги гувоҳи бўлишимиз мумкин. Хусусан, тергов – бу

жиноят процессининг бир босқичи бўлиб, прокурор назорати остида жиноят

3

Зокиров Х. Судебная власть и правовая культура: Учебное пособие. – Ташкент, 1997. – С. 13.

4

Ўзбекистон юридик энциклопедияси /Нашр учун масъул Р.А.Муҳиддинов ва бошқ.; масъул муҳаррир

Н.Тойчиев. – Тошкент: Адолат, 2010. – Б. 344.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–4_Апрел –2025

104

ҳодисаси юз берган-бермаганлиги, жиноят содир этишда айбдор шахсларни,

жиноятда уларнинг айб даражаси, жиноят оқибатида келиб чиққан зарарнинг

хусусияти ва миқдори, жиноятнинг сабаблари ҳамда иш учун аҳамиятга эга

бошқа ҳолатларни аниқлаш учун суриштирув ва дастлабки тергов органлари

томонидан далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашдан иборат фаолият

эканлиги таъкидланган

5

. Ўзбекистон миллий энциклопедиясига кўра, тергов –

жиноят процессида жиноят иши бўйича далилларни йиғиш ва текширишдир

6

.

Суд ишларини ҳал этиш – бу махсус ваколатли давлат органи

ҳисобланган суд томонидан суд мажлисида тўпланган ёки тарафлар тақдим

этган далиллар асосида ўтказиладиган текшириш жараёни. Суд ишларини ҳал

этиш махсус ҳужжат: ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ва қарор қабул қилиш

билан тамомланади. Суд ишлари деганда, нафақат биринчи инстанция судида

кўриладиган ишлар, балки апелляция, кассация ва назорат тартибида иш

юритиш, шунингдек, янги очилган ҳолатлар бўйича иш юритиш ҳам

тушунилиши керак.

Объектив томондан жиноят ишнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона

ўрганилишига тўсқинлик қилиш мақсадида суриштирувчи, терговчи,

прокурорга ёхуд адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрими ёки қарор

чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга турли шаклда қонунга хилоф

равишда таъсир ўтказишда ифодаланади.

Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш – бу жисмоний

шахслар томонидан суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья (шунингдек,

судьялар ҳайъати ва халқ маслаҳатчиси)нинг фаолиятига таъсир этиш

7

. Тергов

қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш илтимос, ундаш, ваъда ва

тавсиялар шаклида бўлиши мумкин

8

.

5

Жиноят ҳуқуқи. Махсус қисм: Дарслик. / Ш.Т. Икрамов, Р.Кабулов, А.Отажонов ва бошқ; Масъул муҳаррир:

Ш.Т. Икрамов. – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2016. – Б. 803.

6

Рустамбоев М.Х. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига шарҳ. Махсус қисм. – Тошкент, 2016.

– Б. 674-677.

7

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 8-жилд. Солнома-Тўйтепа. Таҳрир ҳайъати А.Азизхўжаев, М.Аминов,

Т.Даминов ва б. – Тошкент, Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2004. – Б. 704.

8

Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят ҳуқуқи курси. Т.4. Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар.

Экология соҳасидаги жиноятлар. Ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–4_Апрел –2025

105

Дастлабки тергов босқичида қонунга хилоф равишда аралашиш,

суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг жиноят содир этганлик ҳолати

мавжудлиги, унинг содир этилишида ким айбдорлиги ҳамда ЖПКнинг

82–83-моддаларида кўрсатилган бошқа ҳолатларни аниқлаш имкониятларидан

маҳрум этади ва шу билан бирга, бундан манфаатдор бўлган шахсларнинг фаол

ҳуқуққа хилоф қилмишлари билан айбдор шахсга нисбатан жиноят ишини

тугатилмай қолишига ёки айбсиз шахсни жиноий жавобгарликка тортилишига

олиб келиши мумкин

9

.

Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш тергов органи,

прокуратура ёки суд биноси ёнида шиор ёзилган плакатлар билан ёхуд иш

ташлаш билан боғлиқ намойиш, митинг ёки намойиш ўтказиш, тергов,

прокуратура ёки суд органлари биноси ёнида очлик эълон қилиш, оммавий

ахборот воситаларида кампаниялар ташкил этиш ва бошқаларда намоён

бўлиши мумкин.

Айбдорнинг ҳаракатини квалификация қилишда аралашишнинг аниқ

шакли – ишни тугатишни илтимос қилиш, оқлаш, айбни енгиллаштириш ёки,

аксинча, оғирлаштириш, бошқа шахсларни жавобгарликка жалб қилиш, ишни

даъвогар ёки жавобгар фойдасига ҳал этиш ва ҳоказолар аҳамиятга эга эмас.

Аралашиш ёки таъсир кўрсатиш дастлабки терговнинг барча босқичига,

тўпланган ёки жиноят, фуқаролик, маъмурий ёхуд иқтисодий ишига қўшилган

далилларга тегишли бўлиши мумкин. Аралашиш ёки таъсир этиш, улар аниқ

бир ишга тааллуқли бўлса, жиноят таркибини ташкил этади. Жазо чорасини

кучайтириш ёки камайтиришга, умуман ёки бирон-бир жиноят турини

аниқлашга қаратилган аралашиш тергов қилиш ёки суд ишларини ҳал этишга

аралашиш деб топилмайди.

Бундан ташқари, тайёрланаётган ёки содир этилган жиноят тўғрисида

хабар бериш, ишга дахлдор янги далилларни келтириш, мансабдор шахслар

тартибига қарши жиноятлар. Дарслик. – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник
институти, 2018. – Б. 504-508.

9

Жиноят ҳуқуқи. Махсус қисм: Дарслик. / Ш.Т. Икрамов, Р.Кабулов, А.Отажонов ва бошқ; Масъул муҳаррир:

Ш.Т.Икрамов. – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2016. – Б. 803.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–4_Апрел –2025

106

устидан шикоят бериш тергов, прокурор, суд органларининг фаолиятига

аралашиш деб топилмайди. Илтимос қилиш, маслаҳат ёки таклиф қилиш

умумий кўринишга эга бўлса (мисол учун, бирон-бир суднинг жиноий сиёсат

соҳасидаги ишларини нашр қилиш ёки мажлисда танқидий фикр билдириш),

тергов қилиш ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш деб ҳисобланмайди.

Айбдор, унинг яқин қариндошлари, ҳимоячининг иш ҳолатлари бўйича

дастлабки тергов органлари ёки прокурор ёхуд суд мажлисида судга шикоят,

норозилик шаклидаги илтимосларни билдиришини аралашиш деб ҳисоблаб

бўлмайди.

Агар суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ишларига аралашиш ёки

қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ таъсир кўрсатиш ҳаракатлари ўлдириш

билан қўрқитиш ёки зўрлик ишлатиш таҳдиди асосида акс эттирилса бу

ҳаракатларни ЖКнинг 112-моддаси ва 236-моддаси жиноятлар жами

тариқасида тавсифлаш лозим

10

.

Шуни айтиш лозимки, суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья

фаолиятига моддий манфаат кўрсатишни таклиф қилиб аралашиш жиноятлар

мажмуи тариқасида ЖК 211-моддаси 1-қисми ва ЖК 236-моддаси 1-қисми

бўйича квалификация қилишга олиб келади. Шарҳланаётган жиноят

суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья фаолиятига қонунсиз аралашиш

ҳаракати бевосита бошланиши ҳамон тугалланган деб топилади.

Айбдорнинг ҳаракатларини квалификация қилишда жиноятни

тугалланган деб топиш юқоридаги шахслар фаолиятига ёки айбдорнинг

ҳаракатлари тегишли қарор қабул қилинишига таъсир этиши талаб

қилинмайди.

Субъектив томондан тергов қилиш ёки суд ишларини ҳал этишга

аралашиш тўғри қасддан содир этилади, яъни шахс ўз ҳаракатларининг

ижтимоий хавфлилигини билади, қонунга зид ва адолатсиз қарор

10

Гулямов З.Х. Проблемы борьбы с преступлениями против правосудия: теория и практика: Дисс… докт. юрид.

наук. – Ташкент, 2003. – С. 297.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–4_Апрел –2025

107

чиқарилишини хоҳлайди. Ушбу жиноятнинг мотиви шахсий манфаатдорлик,

ғаразли ният ва бошқалар бўлиши мумкин.

Субъектив томоннинг зарурий белгиси аралашиш қандай мақсадда

содир этилганлиги ҳисобланади. Агар аралашиш жиноят ишини тергов

қилишда амалга оширилса, мақсад терговнинг тўлиқ ва ҳар томонлама олиб

борилишига тўсқинлик қилиш ҳисобланади. Суд ишларини ҳал этишга

аралашишнинг мақсади адолат қарор топишига тўсқинлик қилиш: иш бўйича

судьялар (ёки судья) томонидан қонуний ва адолатли қарор (ҳукм, ажрим, қарор

ва ҳал қилув қарори) қабул қилиш ҳисобланади

11

.

Жиноят субъекти – 16 ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо жисмоний шахс.

ЖК 236-моддаси 2-қисмида тергов қилиш ёки суд ишларини ҳал этишга

аралашиш мансабдор шахс томонидан содир этилса, оғирроқ жавобгарликни

келтириб чиқариши кўрсатилган

12

.

Мансабдор шахс деганда, ишни тергов қилиш ёки ҳал этишга

аралашишга бевосита ваколати бўлган шахсни тушуниш лозим. Суриштирувчи,

терговчи, прокурор ва судья ҳам қоида бўйича мансабдор шахс ҳисобланади.

Энг аввало, давлат мансабини эгаллаган шахслар мансабдор шахслардир.

Бундан ташқари, судья мансаб ваколати билан боғлиқ бўлмаган ҳолда, у билан

алоқадор шахслар, масалан, судья, прокурор ёки терговчининг фарзандлари

таълим олаётган мактаб директори, судья ёки унинг қариндоши яшаётган

уйнинг, маҳалланинг оқсоқоли ва бошқалар ҳам мансабдор шахс деб топилади.

Прокурорнинг терговчи, суриштирувчига кўрсатмалари, шунингдек, юқори

турувчи прокурорнинг қуйи турувчи прокурорга тергов қилинаётган иш бўйича

кўрсатмалари жиноят-процессуал қонуни бўйича ишни тергов қилишга

аралашиш деб топилмайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 37-моддаси

11

Рустамбоев М.Х. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига шарҳ. Махсус қисм. – Тошкент, 2016.

– Б. 674-677.

12

Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят ҳуқуқи курси. Т.4. Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар.

Экология соҳасидаги жиноятлар. Ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият
тартибига қарши жиноятлар. Дарслик. – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник
институти, 2018. – Б. 504-508.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–4_Апрел –2025

108

доирасида тергов бўлими бошлиғининг кўрсатмалари ушбу жиноят таркибини

ташкил қилмайди

13

.

13

Жиноят ҳуқуқи. Махсус қисм: Дарслик. / Ш.Т.Икрамов, Р.Кабулов, А.Отажонов ва бошқ; Масъул муҳаррир:

Ш.Т.Икрамов. – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2016. – Б. 805.