Authors

  • Ўринбаева Нигина Аловидин-қизи

Author Biography

  • Ўринбаева Нигина Аловидин-қизи

    Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси

    2-курс тингловчиси

     

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.mead.118565

Abstract

Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиш фаолияти 1994 йилдан бошланган бўлиб, сўнгги йилларда у Республиканинг жаҳон иқтисодий тизимига чуқурроқ қўшилиш истагини акс эттирувчи алоҳида суръатларга эга бўлганлиги аён бўлмоқда ва бу фаолият глобаллашув ва жаҳон иқтисодиётига интеграциянинг кучайиши шароитида мамлакатларнинг Жаҳон Савдо Ташкилотига (кейинги ўринларда-ЖСТ) қўшилиши алоҳида аҳамиятга эга. Асосий ўзгаришлар иқтисодий ва сиёсий тарафлама бўлиб ўтмоқда. Бой иқтисодий салоҳият ва стратегик мавқега эга бўлган Ўзбекистон учун ЖСТга аъзо бўлиш ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш учун янги уфқларни очиб беради.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–2_ Март –2025

160

ӮЗБЕКИСТОННИНГ ЖАҲОН САВДО ТАШКИЛОТИГА АЪЗО

БӮЛИШИ ВА УНИНГ ТАШҚИ САВДО ФАОЛИЯТИГА ТАЪСИРИ

Ўринбаева Нигина Аловидин-қизи

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси

2-курс тингловчиси

Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиш фаолияти 1994

йилдан бошланган бўлиб, сўнгги йилларда у Республиканинг жаҳон иқтисодий

тизимига чуқурроқ қўшилиш истагини акс эттирувчи алоҳида суръатларга эга

бўлганлиги аён бўлмоқда ва бу фаолият глобаллашув ва жаҳон иқтисодиётига

интеграциянинг кучайиши шароитида мамлакатларнинг Жаҳон Савдо

Ташкилотига (кейинги ўринларда-ЖСТ) қўшилиши алоҳида аҳамиятга эга.

Асосий ўзгаришлар иқтисодий ва сиёсий тарафлама бўлиб ўтмоқда. Бой

иқтисодий салоҳият ва стратегик мавқега эга бўлган Ўзбекистон учун ЖСТга

аъзо бўлиш ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш учун янги уфқларни

очиб беради. Ҳозирги кундаги ҳолатга шуни таъкидлаб ўтиш керакки,

Ўзбекистон Республикасининг потенциал ҳолати яъни имконияти ва

ресусрлари етарли даражада бой ва ривожланган қишлоқ хўжалиги сектори,

стратегик жиҳатдан қулай географик жойлашув, жадал ривожланаётган саноат,

ўсиб бораётган савдо бозори, шунингдек, ислоҳ қилинган тизим халқаро

стандартларга жавоб берадиган савдо ва ривожланган божхона тизимига эга.

ЖСТ нафақат халқаро ташкилот, балки халқаро савдо учун башорат

қилинадиган ва шаффоф шарт-шароитларни таъминлайдиган бутун қоидалар

тизими

эканлигини

тушуниш

муҳимдир.

Ҳар

бир

ривожланган

мамлакатларнинг ЖСТ га қўшилганлиги кўришимиз мумкин ва бу бежиз эмас,

чунки бу шундай мақомки, ташкилотга аъзолик нафақат янги имкониятлар

очадиган, балки жиддий мажбуриятларни ҳам юклайдиган мақомдир.

Ўзбекистоннинг уларни қабул қилишга тайёрлиги давлатнинг иқтисодий


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–2_ Март –2025

161

сиёсатининг етуклиги ва халқаро ҳамкорлик ва интеграцияга асосланган

ривожланишга содиқлигини намойиш этади.

Ушбу тадқиқотнинг мақсади, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолигининг

ташқи иқтисодий фаолиятига таъсирини баҳолашдан иборат. Ушбу мақсадга

эришиш учун қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш лозим:

Ўзбекистон Республикасининг ташкилотга қўшилишдан олдинги

ва ҳозирги кундаги шаклланган миллий иқтисодиёт ва халқаро ташқи савдо

фаолияти таъсирини таҳлил килиш.

ЖСТга аъзо бўлиш натижасида Ўзбекистоннинг ички бозоридаги

ўзгаришларни, шу жумладан янги инвесторларнинг келиши ва сифатли

товарлар турининг кўпайишини таҳлил қилиш.

ЖСТга аъзоликнинг мамлакат иқтисодиёти учун потенциал

фойдалари ва хавфларини баҳолаш.

ЖСТга аъзо бўлган бошқа давлатлар тажрибасини ўрганиш ва

Ўзбекистон учун юзага келиши мумкин бўлган оқибатларни аниқлаш.

Албатта тепада кўрсатиб ўтилган вазифа-мақсадларнинг ҳаммаси эмас,

ўрганиб таҳлил қиладиган йўналишлар кўп ва ҳар тарафлама салбий ва ижобий

тарафларини ўрганиб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси тўла-тўкис

ташкилотга қонуний аъзо бўлгандан кейин аниқ равон бўлади. Ҳар бир

мамлакатнинг ўзининг структураси ва сиёсатига эга бўлгандан кейин бу

ташликилотга аъзо бўлишлик қай даражада ўзгаришларга олиб келиши ҳали

аниқ эмас, лекин қўшни мамлакатларнинг амалиётидан чиққан ҳолда таҳлил

қилиш мумкин. Диссертатциямизнинг яна бир асосий қийинчилик ва тахминий

тахлилларга сабаб бўлган йўналиши бу эскпорт ва импорт товарлар қай

даражада ўзгаришларга олиб келиши ва қайси товарлар учун тариф ва тарифсиз

божлар ундирилиши бу тадқиқотнинг қийинчиликлар туғдиришига сабаб

бўлади десак муболаға бўлмайди. Божларнинг ўзгариши маҳаллий

тадбиркорлар ва халқ учун қандай ўзгаришларга олиб келиши сабаб бўлиши

ҳам энг муҳим ва асосий факторлардан бири ҳисобланади. Ташкилотнинг

аъзоси бўлгандан сўнг божларнинг пасайиши бу чет эллик инвесторлар учун


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–2_ Март –2025

162

Ўзбекистон жуда яхши имконият ва иқлимга бой ҳисоблаганлиги сабабли бир

нечта омилларни яратиб беради :

1. Савдони эркинлаштириш-божхона тўловларини камайтириш ва савдо

тўсиқларини олиб ташлаш “import” ва “экспорт”ни осонлаштиради, бозорни

янада қулайроқ қилади.

2. Бизнес учун шаффоф қоидалар-ЖСТ аъзо мамлакатлардан аниқ ва

башорат қилинадиган савдо қоидаларига риоя қилишни талаб қилади, бу еса

инвесторлар учун хавфларни камайтиради.

3. Инвесторларни ҳимоя қилиш-ЖСТга қўшилиш қонунчилик базасини

такомиллаштиришга, шу жумладан интеллектуал мулкни ҳимоя қилишга ва

низоларни халқаро механизмлар орқали ҳал қилишга ёрдам беради.

4. Рақобатбардошлик - мамлакат ичидаги рақобатнинг кучайиши

маҳсулот ва хизматлар сифатини оширишни рағбатлантиради, бу еса янада

жозибадор ишбилармонлик муҳитини яратади.

5. Халқаро компанияларни жалб қилиш Глобал корпорациялар ЖСТга

аъзоликни иқтисодий барқарорлик белгиси сифатида кўришади, бу еса бозорга

бўлган ишончни оширади.

6. Экспортнинг ўсиши-ўзбек ишлаб чиқарувчилари халқаро бозорларга

кенгроқ кириш имкониятига эга бўлиб, бу маҳаллий ишлаб чиқаришни

инвестициялар учун янада истиқболли қилади.

7. Молиявий қўллаб-қувватлаш-ЖСТга қўшилиш халқаро молия

институтларига киришни осонлаштиради, бу еса капитал оқимини

осонлаштиради.

Умумий ҳулоса сифатида шуни таҳмин қилиш мумкинки, Ўзбекистон

Республикаси ЖСТга қўшилганидан сўнг иқтисодиёт ва сиёсатда катта

ўзгаришларга сабаб бўлади ва инвесторларнинг Ўзбекистон учун инвестиция

киритишлари бу катта ижобий таъсири кўрсатиб: иқтисодий ўсишга, янги иш

ўринлари пайдо бўлишига, янги билим ва тажрибалари ортирилишига,

инфраструктура ўсишига, миллий валютанинг мустаҳкамланишига каби

ижобий таъсири кўрсатилиши прогноз қилиниб ўтилмоқда. Салбий таъсир хам


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–2_ Март –2025

163

мавжуд бу: конкуренция чет эл инвестерлар билан бирга махаллий

тадбиркорлар орасида, яъни маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, айниқса кичик ва

ўрта бизнес билан рақобат кучли хорижий рақобатчиларга дуч келиши мумкин,

бу еса баъзи корхоналарнинг ёпилишига олиб келади; Божлардан бюджет

даромадларини

камайтириш-ЖСТга

аъзолик

божхона

тарифларини

пасайтиришни талаб қилади, бу еса ҳукуматнинг импорт божларидан

даромадларининг бир қисмини йўқотишига олиб келиши мумкин;

Қаттиқ тартибга солиш талаблари ЖСТ қоидалари халқаро стандартларга риоя

қилишни талаб қилади, бу баъзи соҳалар учун қийин ва қимматга тушиши

мумкин; Ташқи савдо балансининг ёмонлашиши хавфи-агар import експортга

қараганда тезроқ ўсса, бу савдо дефицитига ва миллий валютанинг

заифлашишига олиб келиши мумкин ва ҳакозо тахминларга. Шу сабабли

Ўзбекистон хавфларни минималлаштириш учун янги шароитларга мослашиш

бўйича пухта ўйланган стратегия керак бўлади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1.

Абдуллаев Б.А., Нурматов С.А. (2021).

Халқаро иқтисодий

муносабатлар

. Т.: “Иқтисод-Молия”.

2.

Каримов И.А. (2007).

Юксак маънавият – енгилмас куч

. Т.: Маънавият.

3.

Қодиров Б.С. (2020).

Ташқи савдо сиёсат ва Ўзбекистоннинг ЖСТга

аъзолик истиқболлари

. Т.: Иқтисодиёт ва таълим.

4.

Baldwin, R. (2016).

The Great Convergence: Information Technology and the

New Globalization

. Harvard University Press.

5.

Finger, J. M., & Winters, L. A. (2002).

Economic Implications of WTO

Membership

. The World Bank.

6.

Hoekman, B. ва Kostecki, M. M. (2009).

The Political Economy of the World

Trading System

. Oxford University Press.

7.

Mattoo, A., Stern, R. M., & Zannini, G. (2008).

A Handbook of International

Trade in Services

. Oxford University Press.