MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-23
Часть–2_ Март –2025
131
МАМЛАКАТ ИҚТИСОДИЁТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА
ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Жўраева Гулноза Зопировна
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия
Академияси 2-курс тингловчиси
gulnozzopirovna@mail.ru
Tel:+99897369-40-02
Аннотация.
Ушбу
мақолада
мамлакат
иқтисодиётини
ривожлантиришда туризмнинг роли, унинг ижтимой-иқтисодий аҳамияти,
ЯИМ маҳсулотга таъсири, ривожланган давлатларда туризмнинг
ривожланиш ҳолатига тавсиф берилган. Шу билан бир қаторда Ўзбекистонда
туризмни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари хорижий сайёҳларнинг
Ўзбекистонга ташрифи, туризмдан олинган даромаднинг ЯИМдаги улуши,
янги туризм турларини яратиш, сайёҳларга замонавий жаҳон стандартларига
хос хизмат кўрсатиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар: Туризм, спорт туризми, экотуризм, агротуризм, зиёрат
туризми, тибиий туризм, уйқу туризми, ЯИМ, инновация, сервис, инвестиция.
Annotation. This article discusses the role of tourism in the development of a
country's economy, its socio-economic significance, and its impact on Gross
Domestic Product (GDP). It provides an analysis of the state of tourism development
in advanced economies. Additionally, the article explores the priority directions for
tourism development in Uzbekistan, including the influx of foreign tourists, the share
of tourism-generated revenue in GDP, the creation of new types of tourism, and
proposals for providing tourism services in line with modern global standards.
Keywords: Tourism Sports tourism, Ecotourism, Agritourism, Religious
tourism, Medical tourism, Sleep tourism, GDP (Gross Domestic Product),
Innovation, Service industry, Investment.
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-23
Часть–2_ Март –2025
132
Кириш
Бугунги кунда жаҳоннинг етакчи мамлакатлари туризм соҳасини
ривожлантириш орқали ўзларининг иқтисодиётини барқарорлигини
таъминлаб бормоқда. Туризмнинг ривожланиши табиий ресурсларни
муҳофаза қилиш мамлакат ижтимоий барқарорлигини мустаҳкамлаш
маданий ва миллатлараро алоқаларни кенгайтириш ва валюта тушумларини
оширишга хизмат қилади.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки туризм дунёдаги энг тез
ривожланаётган тармоқлардан бири бўлиб, у кўплаб мамлакатлар учун
иқтисодий даромад ва бандликни таъминлаш манбаи сифатида эътироф
этилади. Ушбу соҳа ижтимоий иқтисодий жиҳатдан муҳим бўлиб фуқаролар
учун маданий ва руҳий дам олиш имкониятларини яратиш билан бирга
маҳаллий иқтисодиётининг ўсишида ҳам муҳим тармоқ сифатида қаралади.
Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш имкониятлари ва истиқболлари
муҳим илмий-амалий масалалардан бири ҳисобланади. Хусусан, мамлакатнинг
туризм саноатини ривожлантириш ҳамда жаҳон бозорида унинг мавқеини
мустаҳкамлаш долзарб масалалар сирасига киради. Бугунги кунда туризм
соҳаси Ўзбекистонда жадал суръатларда ривожланиб, янги меҳмонхоналар
барпо этилмоқда, иш ўринлари яратилиб, малакали мутахассислар сони ортиб
бормоқда. Сайёҳлар оқимининг йилдан-йилга ортиб бориши мамлакатнинг
қулай иқлим шароити ва ўзига хос табиий ландшафтлари билан боғлиқдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.01.2019-йилдаги Ўзбекистон
Республикасида “Туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора
тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5611-сонли фармони 1-иловасида 2019-2025
йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш
консепциясида 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси туризм соҳасини
ривожлантиришнинг мақсадлари, туризмни миллий иқтисодиётнинг стратегик
соҳасига айлантириш туристик хизматларни диверсификациялаш ва сифатини
ошириш ҳамда туристик инфратузилмани , шу жумладан хорижий сармояларни
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-23
Часть–2_ Март –2025
133
жалб қилиш ва самарали реклама-маркетинг ишларини олиб бориш эвазига
такомиллаштириш вазифалари қўйилган.
Адабиётлар шарҳи.
Мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда туризмнинг роли бир қанча
олимлар ва мутахассис-тадқиқотчилар томонидан кенг ўрганилиб самарали
ечим ва таклифлари бериб борилмоқда.
Юнеско ва бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO)
туризмни
жаҳон иқтисодиётидаги энг муҳим тармоқлардан бири деб ҳисоблайди. У
туризмни меҳнат бозорида катта улушга эга ва маданий алмашинувга ҳисса
қўшади деб таъкидлайди.
Социолог John Urry “The Tourist Gaze” (Туристик назар)
китоби
муаллифи туризимни жамиятдаги истеъмол маданияти ва глобаллашувнинг
ажралмас қисми сифатида кўради.
Edward Inskeep –
туризмни режалаштириш бўйича мутахассиснинг
фикрича туризмни барқарор ривожлантириш учун унинг экологик ва ижтимоий
таъсирини ҳисобга олиш лозимлигини таъкидлайди.
Ричард Батлер (Richard Butler) – Туризмни ривожлантириш
назарияси муаллифининг фикрича
Туризм иқтисодиётнинг узоқ муддатли
ривожланиши учун муҳим эканлигини таъкидлайди ва "Туризм ҳаётий цикли"
назариясини ишлаб чиққан. Унга кўра, туризм нафақат даромад манбаи, балки
инфратузилма ва меҳнат бозорини ривожлантирувчи куч ҳисобланиши айтиб
ўтилган.
David Weaver –
экотуризм бўйича эксперт барқарор туризм
консепциясини ривожлантирган ва экотуризмнинг аҳамияти ҳақида ёзган.
Унинг фикрига кўра, туризм фақат фойда эмас, балки табиатни муҳофаза қилиш
востиаси ҳам бўлиши мумкин деб эътироф этган.
Тадқиқот Методологияси.
Ушбу тадқиқотда адабиётлар таҳлили, қиёсий таҳлил, статистик
маълумотлар таҳлили ва эконометрик моделлаштириш усулларидан
фойдаланилди. Мақолада мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-23
Часть–2_ Март –2025
134
туризмнинг роли унинг иқтисодиётга таъсири, мамлакат ривожланишида энг
муҳим омиллардан бири эканлиги ривожланган мамлакатлар мисолида
ўрганилиб таҳлил қилинди. Ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни
кўрсатадики туризм иқтисодиётнинг энг муҳим сектори сифатида қаралиши
малакат
ижтимоий
иқтисодий
ривожланишида
шунингдек
аҳоли
даромадларининг ошишига ишсизлик даражасини пасайиша сабаб бўлувчи
омиллардан бири эканлиги ўрганилди. Шунингдек тадқиқот давомида
Республикада туризм соҳасининг иқтисодиётдаги улушини ошириш мақсадида
олиб борилаётган тадқиқотлар ўрганилди. Журналлар мавзу бўйича янги
адабиётлар , интернет сайтлари ва истиқболли лойиҳа маълумотлари ўрганилиб
умумлаштириш, таҳлил қилиш, танқидий фикрлаш каби усуллар
қўлланилди.
Таҳлил ва натижалар
Бугунги кунда Мамлакатда туризмни миллий иқтисодиётни
диверсификация қилиш, ҳудудларни жадал ривожлантириш, янги иш
ўринларини яратиш, аҳолининг даромадлари ва турмуш даражасини ошириш,
мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишни таъминловчи
стратегик тармоқлардан бири сифатида ривожлантириш бўйича комплекс чора-
тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Виза режимининг
либераллаштирилиши, чет эл фуқароларини рўйхатга олиш тартибининг
соддалаштирилиши, туризм тармоғини ривожлантириш учун имтиёз ва
преференциялар берилиши миллий туризм салоҳиятини ички ва ташқи
бозорларда самарали тарғиб қилиш имконини берди.
Шу билан бирга, ўтказилган таҳлиллар туризм тармоғини тартибга
солувчи норматив-ҳуқуқий асоснинг номукаммаллиги, алоҳида туризм
хизматларини кўрсатиш қоидаларининг, шунингдек чет эл фуқароларининг
тоифалари, бўлиш муддатлари ва мақсадлари бўйича дунё амалиётида кенг
қўлланиладиган алоҳида виза режимларининг мавжуд
эмаслигини
кўрсатмоқда.
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-23
Часть–2_ Март –2025
135
Шунингдек,
жойлаштириш
воситалари
ва
инфратузилма
объектларининг,
айниқса
туризм
мавсумида
етишмаслиги,
турли
транспортларда йўловчиларни ташиш тизимининг етарли даражада
мувофиқлаштирилмаганлиги, шунингдек, туристларни мавжуд туризм
салоҳияти тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлашни ташкиллаштириш
даражасининг пастлиги, ички туризмни, мамлакат ҳудудларидаги маданий
мерос объектларининг ва зиёратнинг ўзига хосликларини тарғиб қилиш бўйича
маркетинг
компанияларининг
самарасизлиги
туризмни
жадал
ривожлантиришга салбий таъсир қилмоқда.
Сўнгги йилларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича
йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилди, шу жумладан Тошкент
шаҳрида «Нyatt Regency Tashkent» ва «Lotte City Нotel Tashkent Palace» брендли
меҳмонхоналар очилиши, Андижон, Урганч ва Тошкент шаҳрида маданий-
кўнгилочар боғларнинг ташкил этилиши, «Ангрен-Поп» темир йўли очилиши,
Бухоро, Қарши, Шаҳрисабз ва Хива шаҳарларига тезюрар поездлар учун
электрлаштирилган темир йўллари очилишини айтиб ўтиш жоиз.
Туризм соҳасида давлат сиёсати истиқболда ҳудудлар ва уларнинг
инфратузилмасини комплекс жадал ривожлантиришда туризм соҳаси
етакчилик қилиши, долзарб ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ечиш, иш
ўринларини кўпайтириш, ҳудудлар диверсификацияси ва ривожланишини
таъминлаш, аҳолининг даромадлари, яшаш даражаси ва сифатини ошириш
ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги ва имиджини яхшилашга
қаратилган.
Бугунги
кунда
Ўзбекистонда
электрон
кириш
визаларини
расмийлаштириш ва тақдим этиш тизими ишга туширилгани, Ўзбекистон
ҳудудидан транзит билан ўтаётган 101 давлат фуқароларига Ўзбекистонга
визасиз кириш, вақтинча бўлиш ва фуқароларни ўтказиш пунктлари орқали
чиқиб кетиш тартиби жорий қилингани кўриш мумкин. Шунингдек хорижий
фуқароларни республика ҳудудида вақтинчалик рўйхатга олиш тартиби
соддалаштирилгани, мазкур тартиб «E-MEНMON» тизими орқали тўлиқ
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-23
Часть–2_ Март –2025
136
электрон шаклга ўтказилгани Ўзбекистонга хорижий сайёҳларнинг оқимини
кўпайтиришга сабаб бўлади.
Туризм соҳасида қисқа муддатли истиқболга мўлжалланган мақсадли
вазифа ва устуворлардан келиб чиқиб, қуйидаги асосий йўналишлар бўйича
чора-тадбирларни фаол амалга ошириш кўзда тутилган:
1) туристик фаолият соҳасига оид норматив-ҳуқуқий базани
такомиллаштириш, туризм соҳасини ривожлантириш учун қулай шароитлар
яратишга қаратилган халқаро меъёр ва стандартларни жорий этиш, шу
жумладан:
туристик фаолиятни қўллаб-қувватлашга қаратилган қонунчиликни
такомиллаштириш, бунда қонунчилик асосини кучайтириш ва туризм соҳасида
тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватловчи нормаларни ягона ҳужжатга
бирлаштиришни назарда тутиш;
республикага асосий туристик оқимини таъминловчи, иқтисодий
барқарор ва хавфсиз давлатларнинг фуқаролари учун виза режимини янада
либераллаштириш бўйича босқичма-босқич чора-тадбирларни амалга ошириш;
хусусий секторни жалб қилиш ва тадбиркорлар фаоллигини
рағбатлантириш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш, соҳани
барқарор ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш ва кенг қўллаш.
Юқорида санаб ўтилган чора-тадбирларни амалга ошириш:
мамлакат норматив-ҳуқуқий базасини халқаро стандартлар ва меъёрлар
билан уйғунлаштириш, туризм соҳасини ривожлантириш учун қулай шарт-
шароитлар яратиш, иқтисодиётда туризм соҳасининг ролини ошириш учун
иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланиш, шу жумладан 2025 йилда
туризм экспортини 951 млн. АҚШ долларидан 2,2 млрд. АҚШ долларигача
оширишни таъминлайди.
Ўзбекистонга 2024-йилнинг биринчи ярмида энг кўп Қирғизистон ва
Тожикистон фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюргани маълум
бўлди. Қайд этилишича, 2024 йилнинг январь-июль ойларида жами 4,2 млн
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-23
Часть–2_ Март –2025
137
нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга келган. Бу
кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 562,5 минг нафарга
ёки 15,3 % га ошган.Маълум қилинишича, Ўзбекистонга 2024-йилда жами 8.2
млн нафар хорижий сайёҳлар туристик мақсадларда ташриф буюрган.
Бутунжаҳон туризм ва сайёҳат кенгаши (WTTC) маълумотларига кўра
2024 йилда туризм саноати глобал ички маҳсулотга (ЯИМ) 11,1 триллион
доллар ҳисса қўшган, бу эса умумжаҳон ялпи ички маҳсулотининг 10
фоизига тенг. Бу ўтган йилга нисбатан 12,1 фоизга сезиларли ўсишни ҳамда
2019 йилда қайд этилган рекорд кўрсаткичдан 7,5 фоизга ортиқлигини
кўрсатади. 2024 йилда халқаро туризм даромадлари сезиларли даражада
ошди. Бутунжаҳон туризм ва сайёҳат кенгаши (WTTC) нинг дастлабки ҳисоб-
китобларга кўра, 2024 йилда туризмдан олинган даромадлар 1,6 триллион
долларга етган, бу 2023 йилга нисбатан қарийб 3 фоизга ва 2019 йилга
нисбатан 4 фоизга кўп.
Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) маълумотларига кўра 2024
йилнинг 9–11 ойларида 2019 йилга нисбатан туризмдан даромади юқори
бўлган тўртта давлат қайд этилган: Булар Буюк Британия (+40%), Испания
(+36%), Франция (+27%) ва Италия (+23%) давлатларидир. Шунингдек 2024
йилда 1.4 миллиардга яқин сайёҳ халқаро миқиёсда саёҳат қилганлиги
аниқланган, бу 2023 йилга нисбатан 11 фоизга кўпдир. Юқоридаги
кўрсаткичлар глобал туризм пандемиядан олдинги даражага нисбатан 99
фоизга тикланганидан далолат беради. Қайд этилишича, Яқин Шарқ 2019
йилга нисбатан энг юқори кўрсаткични кўрсатмоқда: 2024 йилда ташриф
буюрган сайёҳлар сони 95 миллионга етган, бу пандемиягача кузатлган
кўрсаткичдан 32 фоизга кўпдир.
Франсия туризм вазирлиги берган маълумотларига қараганда 2024-
йил Франсияга 100 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳллар ташриф буюрган,
халқаро туризмдан тушган даромад эса 71 миллиард еврони ташкил қилган.
Хулоса ва таклифлар
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-23
Часть–2_ Март –2025
138
Сўнги йиллар мамлакатимизда туризмни ривожлантириш бўйича бир
қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда.Туризмни ривожлантиришнинг
асосий йўлларидан бири инфратузилмани яхшилаш, логистика ва транспорт
тармоқларини ривожлантириш, меҳмонхоналар ва бошқа хизмат кўрсатиш
объектларини кўпайтиришдан иборат. Шунингдек, сайёҳлик йўналишларини
диверсификация қилиш, маданий ва экотуризм каби янги туризм
йўналишларини ривожлантириш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бундан
ташқари, рақамли маркетинг ва IT-технологиялардан самарали фойдаланиш
орқали мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини халқаро миқёсда тарғиб қилиш
зарур. Қонунчиликни такомиллаштириш, сайёҳлар учун қулай муҳит яратиш,
виза ва рухсатномалар тизимини соддалаштириш
ҳам туризмни
ривожлантиришда муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Шу сабабли, туризм
соҳасига стратегик ёндашиш, давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигини
кучайтириш, инновацион ёндашувларни жорий этиш орқали мамлакат
иқтисодиётини янада юксалтириш ва барқарор ривожлантириш мумкин.
Мамлакатимизда туризмни ривожлантириш ва хорижий сайҳлар сонини
ошириш уларга қулайлиқлар яратиш мақсадида мамлакатимизда туризм
зоналарини жаҳон стандартларига мос равишда янги инновацион
технологияларни жорий қилиб, меҳмонхоналар, транспорт ва сервис
хизматларини яхшилаш, ҳалқаро аэропортлар ва темир йўл вокзалларини
сайёҳлар учун қулай қилиб модернизация қилиш. Шунингдек миллий маданият
ва анъанавий ҳунармандчиликни тарғиб қилиш орқали этнотуризмни
кучайтириш ҳам муҳим вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда
хорижий сайёҳллар оқимини кўпайтириш ва хорижий валюталарни
мамлакатимизга
кўпроқ
кириб
келиши
мамлакат
иқтисодиётини
ривожланишида муҳим омил сифатида қаралади. Шундай экан туризмни
ривожлантириш учун олдимизда турган бир қанча вазифаларни амалга
оширишимиз лозим. Мамлакатимизга ташриф буюраётган туристлар учун
мобил иловалар, онлайн бронлаш тизимлари ва виртуал гид хизматларини
йўлга қўйилиши, туризм объектлари ҳақидаги маълумотларни интернетда кенг
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-23
Часть–2_ Март –2025
139
тарғиб қилиш, виза ва божхона тартибларини енгиллаштириш, электрон виза
тизимини ривожлантириш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаолиятини юритиш
учун қулай шарт-шароитлар яратиш, халқаро сайёҳлик ярмаркаларида иштирок
этиш ва реклама кампанияларини кучайтиришимиз лозим.Туристларга
қулайлик яратиш учун кўп тилли гидлар ва маълумот бериш марказларини
ташкил этиш. Туризм соҳасида мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг
малакасини ошириш бўйича махсус дастурлар жорий этиш.Туризм ва
меҳмонхона бизнеси бўйича халқаро стандартларга мос таълим тизимини
ривожлантириш.Ушбу таклифларни амалга ошириш орқали мамлакатда туризм
салоҳиятини ошириш ва иқтисодиётга ижобий таъсир кўрсатиш мумкин.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 05-январдаги
“Ўзбекистон Республикасида Туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча
чора тадбирлар тўғрисда”ги ПФ-5611-сонли фармони.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги “2022-
2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси
тўғрисида”ги ПФ-60 сонли фармони.
3.
Абдураҳмонов Қ.Ҳ., Абдуқаҳҳоров А.Ш. (2020).
Туризм: назария ва
амалиёт
. Тошкент: «Иқтисод-Молия».
4.
Ҳамидов М. (2021).
Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш
истиқболлари
. Тошкент: Туризмни ривожлантириш қўмитаси нашри.
5.
Cooper, C., Fletcher, J., Fyall, A., Gilbert, D., & Wanhill, S. (2008). Tourism:
Principles and Practice. Pearson Education.
6.
Dwyer, L., Forsyth, P., & Dwyer, W. (2010). Tourism Economics and Policy.
Channel View Publications.
7.
— Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси.
8.
https://stat.uz
— Статистика агентлигининг расмий сайти.