MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-23
Часть–2_ Март –2025
96
МАВЗУ: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ-ҚОНУН ҲИМОЯСИДА.
подполковник Ахмедов Фарход Сайдалиевич
Малака ошириш институти Касбий
тайёргарлик факультети Махсус фанлар цикли
ўқитувчиси +99899 8226327
Аннотaция: Мазкур мақолада инсон ҳуқуқлари-қонун ҳимоясида бўлиб,
миллати, жинси, ирқи ёки этник келиб чиқиши, ранги, дини, тили ёки бошқа
ҳуқуқий мақомидан қатъий назар, ҳеч қандай камситишларсиз барча учун
хосдир. Инсон ҳуқуқлари яшаш ҳуқуқи каби энг асосий ҳуқуқлардан тортиб,
муносиб турмуш тарзини таъминлашга хизмат қиладиган таълим олиш,
меҳнат қилиш ёки ижтимоий таъминот олиш каби ҳуқуқлар бўйича тавсиялар
ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:
Умумжаҳон, ассамблея, инсон, ҳуқуқ, декларaция, пакт
иқтисод, ижтимоий, маданий, билл, Конституция, БМТ, қонун, стандарт,
принцип.
Бугунги кунда демократик тараққиёт турли омиллар – ижтимoийсиёсий
барқарорлик, дaвлaт бoшқaруви легитимлиги, иқтисoдий эркинликлaр билaн
чaмбарчaс бoғлиқ ҳолда, улaрнинг тaк зaмиридa инcoн ҳуқуқлaри фенoмени
ётaди, дeйиш мумкин. Инсoн ҳуқуқлaри – бу нaфaқaт юриcпруденция
дoирaсидa, бaлки дaвлaт вa жaмият бoшқaрувининг ижтимoий-сиёсий
жиҳaтлaрини қaмрaб oлган муҳим инcтитутдир. XXI асрга келиб глобализм
тенденциялари асносида мазкур институционал омил давлатнинг ички ва ташқи
сиёсатига сезиларли таъсир ўтказадиган умуминсоний қадриятга айланиб
улгурди.
Биp
жиҳaтдан
жaҳoн
миқёсидa
фуқaрoлик
жaмияти,
ҳуқуқийдемократик
дaвлат
вa
қoнун
устувoрлиги
тaмoйиллари
мустaҳкaмлaнаётгaни, бoшқa тoмондaн – беқaрoрлик, диний экстрeмизм вa
тeррoризм, “oммaвий мaданият” кaби бузғунчи мaфкурaларнинг кучaйишини
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-23
Часть–2_ Март –2025
97
кузaтишимиз мумкин. Мaзкур ҳoлатда инсoн ҳуқуқ вa эркинликлaри
кaфoлатининг сaмaрали тизимини ярaтиш cиёcий фaнлар oлдида тургaн
зaмoнавий трендгa aйлaниб бoрмоқдa.
Жумладан, ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари
бўйича 80 дан ортиқ халқаро ҳужжатларга, жумладан Бирлашган Миллатлар
Ташкилотининг (кейинги ўринларда — БМТ) 6 та асосий шартномаси ва 4 та
факултатив протоколига қўшилган бўлиб, уларнинг амалга оширилиши
юзасидан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ва шартномавий
қўмиталарига мунтазам равишда миллий маърузаларни тақдим этиб келмоқда.
«Инсон ҳуқуқлари — қонун ҳимоясида» мавзуси, жамиятнинг ҳар бир
аъзосининг асосий ҳуқуқлари ва эркинликларига дахл қилувчи муҳим масала
ҳисобланади. Бу ҳақда қонунлар ва халқаро келишувлар инсониятнинг қадр-
қимматини, адолатни ва тенг ҳуқуқларни таъминлаш учун ишлаб чиқилган.
Инсон ҳуқуқлари нима
– бу инсоннинг туғилишидан то вафот этгунига
қадар бутун умри давомида унга ҳамроҳлик қиладиган ҳуқуқ ва
эркинликлардир. Ушбу универсал ҳуқуқлар миллати, жинси, ирқи ёки этник
келиб чиқиши, ранги, дини, тили ёки бошқа ҳуқуқий мақомидан қатъи назар,
ҳеч қандай камситишларсиз барча учун хосдир. Инсон ҳуқуқлари яшаш ҳуқуқи
каби энг асосий ҳуқуқлардан тортиб, муносиб турмуш тарзини таъминлашга
хизмат қиладиган таълим олиш, меҳнат қилиш ёки ижтимоий таъминот олиш
каби ҳуқуқларига қадар барча ҳуқуқларни қамраб олади.
Инсон ҳуқуқлари қонун ҳимоясида бир қанча муҳим принциплар
асосида белгиланган:
Ҳар кимга ҳуқуқларининг кафолатланиши
- Ҳар бир инсоннинг ҳаёти,
эркинлиги, хавфсизлиги, шахсий ҳаёти ва устувор ҳуқуқлари ҳимояланиши
керак. Бу принцип, аксарият давлатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан тан
олинган.
Тенглик ва адолат
- Барча шахслар қонун олдида тенг ҳуқуқларга эга.
Ҳар қандай ёки мулк, жинс, дин, миллат, ёш, ёки бошқа бирон-бир сабабга кўра
инсоннинг ҳуқуқи чекланмаслиги керак.
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-23
Часть–2_ Март –2025
98
Халқаро ҳуқуқ нормалари
- БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича
умумжаҳон декларatsiяси, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган
халқаро ҳужжатларнинг бир қисми ҳисобланади.
Қонуннинг устунлиги
- Ҳар бир давлатда инсон ҳуқуқларини ҳимоя
қилишда қонун устувор бўлиши ва қонунга хилоф ҳаракатлар учун
жавобгарлик белгилаш зарур.
Ишончли ҳимоя механизмлари
- Инсон ҳуқуқлари қонунлар билан
ҳимояланиши билан бирга, ўз ҳуқуқларини бажариш ва ҳимоя қилиш учун
маҳаллий ва халқаро судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳам муҳим
рол ўйнайди.
Бундан ташқари, миллий қонунчиликни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги
халқаро-ҳуқуқий стандартлар билан уйғунлаштириш бўйича амалий чора-
тадбирлар кўрилмоқда.
Шу билан бирга, инсон ҳуқуқлари соҳасида узоқ муддатли
стратегиянинг қабул қилиниши ушбу соҳада давлат сиёсатининг самарали
амалга оширилишига, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат муносабати
шаклланишига,
мамлакатнинг
халқаро
майдондаги
обрўси
янада
мустаҳкамланишига, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий
ва сиёсий-ҳуқуқий рейтинг ҳамда индекслардаги мавқеи яхшиланишига хизмат
қилади.
Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли
бўлади. Инсон ҳуқуқлари муносиб ҳаёт кечириш ва инсоний салоҳиятимизни
ривожлантиришга имкон бериш учун зарур бўлган барча инсоний фазилатлар
учун муҳимдир. Инсон ҳуқуқларини таъминлаш қўрқув, таъқиб ёки
камситишсиз жамиятда яшаш учун катта аҳамиятга эга.
Инсон ҳуқуқлари қуйидаги асосий хусусиятларга эга:
Универсаллик
– барча бир хил даражада инсон ҳуқуқларига эга;
Ажралмаслик
– уларни ҳеч қачон тортиб олиш мумкин эмас, лекин
баъзида уларни чеклаш мумкин — масалан, агар шахс қонунни бузса ёки давлат
хавфсизлиги масалалари учун;
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-23
Часть–2_ Март –2025
99
Бўлинмаслик
– маълум бир ҳуқуқлар тўпламидан иккинчисисиз тўлиқ
фойдаланиш мумкин эмас;
Ўзаро боғлиқлик
– маълум бир ҳуқуқни бериш ёки уни бузиш бошқа
ҳуқуқларга таъсир қилиши мумкин;
Тенглик
– барча инсонлар ўзларининг қадр-қиммати ва ҳуқуқларида
тенгдир;
Камситмаслик
– ҳар бир инсон ирқи, танасининг ранги, жинси, тили ва
бошқа хусусиятларидан қатъи назар инсон ҳуқуқларига эга.
1948-йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган Инсон
ҳуқуқлари умумжаҳон декларaцияси оммавий ҳимоя қилинадиган асосий инсон
ҳуқуқларини белгилайдиган биринчи юридик ҳужжат бўлди. Декларaция ва
иккита пакт — Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт (1966)
ва Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт (1966)
билан биргаликда Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро биллни ташкил этади.
Инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг Иккинчи бўлимида баён этилган. Янги таҳрирда қабул
қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг иккинчи бўлимида
инсон ҳуқуқлари, фуқаролик, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, сиёсий ҳуқуқлар,
ижтимоий, иқтисодий, маданий ва экологик ҳуқуқлари, инсон ҳамда
фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари ва фуқароларнинг бурчлари
белгилаб қўйилган. Конституциясининг 19-моддасида айтилишича Ўзбекистон
Республикасида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг
умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда ушбу Конституцияга
мувофиқ эътироф этилади ва кафолатланади.
Мустақил демократик йўлдан дадил одимлаётган Ўзбекистоннинг энг
улуғ мақсади, аввало, халқимиз манфаатлари кўзланган ислоҳотларни амалга
оширишга қаратилгани билан эътиборлидир. Бу жиҳатлар Конституциямизда
ҳам мустаҳкамлаб қўйилган. Жумладан, Бош Қомусимизнинг II-боб,
13-моддасида
“Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний
принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни,
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-23
Часть–2_ Март –2025
100
қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши
кўрсатиб ўтилган бўлса, V-боб, 19-моддасида Ўзбекистон Республикасида
инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган
нормаларига биноан ҳамда ушбу Конституцияга муvофиқ эътироф этилади ва
кафолатланади. Инсон ҳуқуқ vа эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб
тегишли бўлади.
Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва
эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди,
ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий маvқеидан қатъи назар, қонун олдида
тенгдирлар.
Имтиёзлар фақат қонунга муvофиқ белгиланади ва ижтимоий адолат
принципларига мос бўлиши шарт.
Демократик ҳуқуқ vа эркинликлар Конституция ва Қонунлар билан
ҳимоя қилинади дейилган.
Юртимизда инсон ҳуқуқ vа эркинлигини таъминлаш борасида амалга
оширилаётган ишларга ҳамоҳанг тарзда фаолият юритаётган Инсон ҳуқуқлари
бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳам шу каби эзгу ишларни
амалга оширишга камарбасталик қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази (ЎзР Миллий маркази) —
Ўзбекистондаги илм-фан, маданият, таълим, ва таълимни ривожлантиришга
кўмаклашиш, шунингдек, миллий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган турли
тадбирларни амалга оширишга масъул бўлган илмий ва таълим муассасаси.
Бу марказлар илмий тадқиқотларни, техника ва технологияни
ривожлантиришга қаратилган ишлар билан шуғулланади. Ўзбекистон
Республикасининг Миллий марказлари турли соҳаларда иш олиб боради,
шуларга:
Илмий тадқиқотлар;
Инновацияларни ишлаб чиқариш;
Маданий ва таълимий тадбирлар;
Миллий меросни сақлаш;
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-23
Часть–2_ Март –2025
101
Миллий ва халқаро ҳамкорликлар орасида алоқа ўрнатиш;
Маълумот
бериш,
тадқиқот
олиб
бориш
ва
маданиятни
ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди.
Жорий йилнинг 31 октябрь куни Марказ ташкил этилганлигига 19 йил
тўлади. Ўтган давр мобайнида мазкур Марказ ўз олдидаги ўта долзарб саналган
миллий ҳаракат режасини тузиш, Конституциямиз, қонунлар ва инсон
ҳуқуқлари соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ меъёрлари
қоидаларини амалга ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш, инсон ҳуқуқлари
соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро ва миллий ташкилотлар билан
ҳамкорлигини риvожлантириш, мамлакатимизда инсон ҳуқуқларига риоя
этилиши ва бу ҳуқуқларнинг муҳофаза қилиниши юзасидан миллий маърузалар
тайёрлаш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига, шунингдек, инсон
ҳуқуқлари бўйича жамоат бирлашмаларига маслаҳатлар бериш, инсон
ҳуқуқларини рағбатлантириш ва муҳофаза қилишнинг турли жиҳатлари
юзасидан тадқиқотлар ўтказиш каби вазифаларни муваффақиятли адо этиб
келмоқда.
Шу муносабат билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон
Республикаси Миллий маркази директори, юридик фанлари доктори,
профессор Акмал Саидов “Туркистон-пресс” НАА мухбирига қуйидагиларни
сўзлаб берди.
Аввало, шуни қайд этишни истардимки, юртимиз мустақилликка
эришгандан сўнг ҳар бир соҳада туб ислоҳотлар жараёни бошланди, дейди
Акмал Саидов - айниқса, инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида 1948-йил 10-
декабрда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларaциясининг
Ўзбекистон парламенти томонидан тасдиқланганлиги истиқлолнинг илк
йилларида қабул қилинган муҳим халқаро ҳуқуқий ҳужжат бўлди.
Шу ўринда, Миллий марказнинг халқаро ҳамкорлигига ҳам тўхталиб
ўтиш жоиз. Хусусан, БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт Дастури, ЭХҲТнинг
Ўзбекистондаги Лойиҳалар Координатори, Халқаро меҳнат ташкилоти,
Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи делегaцияси, ЮНЕСКО, ЮНИСЕФ,
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-23
Часть–2_ Март –2025
102
Хорижий мамлакатларнинг мамлакатимиздаги элчихоналари, қатор халқаро
жамғармаларнинг ваколатхоналари билан самарали ҳамкорлик ўрнатилган.
Халқаро шериклар билан ҳамкорликда республикамизда инсон ҳуқуқ ва
эркинликларини янада мустаҳкамлаш, ҳимоя қилиш ва рағбатлантиришга
йўналтирилган турли лойиҳалар амалга оширилади.
Ҳозирда Марказнинг Ахборот-ҳуқуқ бўлими ҳузурида Марказий Осиёда
ягона ихтисослаштирилган Инсон ҳуқуқлари бўйича оммавий кутубхона
фаолият юритади. Мазкур кутубхона ўзбек ва хорижий тилларда нашр этилган
китоблар, журналлар ва бошқа адабиётлардан иборат бўлиб, 5 мингдан зиёд
номдаги инсон ҳуқуқларига доир китоб фондига эга. Марказ томонидан инсон
ҳуқуқлари бўйича 150 дан зиёд тўпламлар, китоблар ва бошқа адабиётлар
давлат тилида кўп минг ададда чоп этилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолиятини қўллаб-
қувватлаш тўғрисида қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар, халқаро
стандартларга муvофиқлаштириш мақсадларида миллий институтларнинг
қонунчилик асосларини такомиллаштириш Ўзбекистоннинг демократик
ўзгаришларга содиқлигини яна бир карра намойиш қилмоқда.
Айни пайтда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган инсон ҳуқуқлари
бўйича миллий институтлардан Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили
(Омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги
қонунчилик мониторинги институти ҳамда Миллий марказимиз зиммасидаги
вазифаларни тўлақонли бажариш йўлида хизмат қилиб келмоқда. Бу
ташкилотларнинг ҳаракати, изланишлари ўлароқ, юртимизда инсон ҳуқуқлари
муҳофазаси йўлида мустаҳкам қонунчилик тизими барпо этилди. Истиқлол
йилларида инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга доир
конституциявий қонунлар, кодекслар ва бошқа қонунлар қабул қилиниб, ҳаётга
татбиқ этилмоқда. “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Одам
савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида
ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат
ташкилотлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Хайрия тўғрисида”ги
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-23
Часть–2_ Март –2025
103
ва бошқа қонунларнинг қабул қилиниши инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг
ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга замин бўлмоқда.
Айни пайтда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг
ҳуқуқий асослари яратилиши ва унинг амалда қўлланиши ҳамда
кафолатланишини кузатувчи механизмлардан юқорида тилга олиб ўтилган
институтлар билан бир қаторда Олий суд ҳузуридаги Суд қонунчилигини
демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини
таъминлаш бўйича тадқиқот маркази ва Адлия вазирлиги, Бош прокуратура,
Ички ишлар вазирлигида инсон ҳуқуқлари бўйича бўлинмалар ва бошқармалар
самарали фаолият юритмоқда.
Ўзбекистонда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва
нормалари устунлиги конституциявий асосда эътироф этилади. Бугунги кунда
мамлакатимиз инсон ҳуқуқлари бўйича 70 дан зиёд халқаро ҳужжатлар,
хусусан, БМТ томонидан инсон ҳуқуқлари бўйича қабул қилинган 10 та
мажбурий халқаро шартномаларни ратификатсия қилиб, ўзининг халқаро
мажбуриятларини мунтазам равишда бажариб келмоқда.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосий қисмини фуқаролардан
тушадиган мурожаатларни қабул қилиш ва уларни ижобий ҳал этишга
қаратилган. Шу маънода Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг асосий фаолият йўналишлари ва унинг тузилмаси ҳақида
тўхталадиган бўлсак, қуйидаги рақамларга эътиборингизни қаратмоқчиман:
биргина Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг ўзига фуқаролар жорий
йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, шахсий ҳуқуқ ва
эркинликларини
ҳимоя
қилишга
қаратилган
1452 ҳолат бўйича ариза, шикоят ва таклифлардан иборат мурожаатларини
билдиришган. Айни кунда 192 та ҳолат бўйича тегишли ҳуқуқий маслаҳат
берилди, 117 та ҳолат бўйича эса ҳуқуқларни амалга ошишига бошқа органлар
билан ҳамкорлик қилинди, 92 та ҳолат бўйича бузилган ҳуқуқлар тикланди.
Шу билан бирга, Марказимизга телефон орқали бўлган кўплаб мурожаатларга
ҳуқуқий маслаҳат ҳам бериб борилади.
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-23
Часть–2_ Март –2025
104
Инсон ҳуқуқлари доирасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш
орқали қуйидаги таклифлар назарда тутилади:
биринчидан,
инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни
қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига имплементация қилишнинг
самарадорлигини
ошириш,
шу
орқали
миллий
қонунчиликни
такомиллаштириш;
иккинчидан,
инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларни
бажариш юзасидан қонун ҳужжатларидаги камчиликларни бартараф этиш,
халқаро ташкилотларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги тавсияларини бажариш
самарадорлигини ошириш;
учинчидан,
инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя
қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий ва бошқа комплекс чора-
тадбирлар тизими яратилади, халқаро мажбуриятларнинг лозим даражада
бажарилиши устидан парламент, ҳудудий вакиллик органлари ва
жамоатчиликнинг самарали назоратини таъминлаш;
тўртинчидан,
аҳолининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳуқуқий
саводхонлигини ошириш, жумладан бу борада ахборот тарқатиш, таълим
беришнинг фаолияти янада такомиллаштириш ҳамда жамиятда инсон
ҳуқуқлари маданиятини янада юксалтириш;
бешинчидан,
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ва минтақаvий
тузилмалар билан ҳамкорликни янги босқичга кўтариш орқали мамлакатнинг
инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро рейтинглар ва индекслар
бўйича кўрсаткичлари яхшиланди.
Бир сўз билан айтганда, қонунлар ва халқаро келишувлар ҳар бир
инсонга ўзининг қадр-қимматига хос бўлган ҳуқуқ ва эркинликларни
таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистоннинг демократик
ўзгаришларга содиқлигини намойиш қилиш, юртимизда кечаётган улкан
ўзгаришлар ва янгиланишлар даврида аввало инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
ва рағбатлантириш бирламчи вазифалардан саналиб, инсон ҳуқуқлари муҳим
роль уйнайди.
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-23
Часть–2_ Март –2025
105
ФОЙДАЛАНИЛГАН АСОСИЙ АДАБИЁТЛАР
1.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. –Т., 2023-йил
2.
Ўзбекистон Республикасининг 2016-йил 16-сентябрдаги “Ички
ишлар органлари тўғрисида”ги ЎРҚ-407-сон Қонуни;
3.
Ўзбекистон Республикасининг 2016-йил 14-сентябрдаги “Ёшларга
оид даvлат сиёсати тўғрисида”ги ЎРҚ-406-сон Қонуни.
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июн
кунидаги “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий
стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6012-сон Фармони.
Интернет сайтлари
httr://gov.uz /iiv/
(Ўзбекистон Республикаси ИИV);
httr://ipkmvd.uz
(Ўзбекистон Республикаси ИИV Малака ошириш
институти);
httr://akadmvd.uz
(Ўзбекистон Республикаси ИИV Академияси);
httr://lex.uz
(Ўзбекистон
Республикаси
Қонун
ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси);
httr://www.ziyonet.uz