Authors

  • Эшқулов Достон Жаҳонгир ўғли

Author Biography

  • Эшқулов Достон Жаҳонгир ўғли

    ИИВ Малака ошириш институти Юридик фанлар кафедраси ўқитувчиси, майор

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.mead.118593

Keywords:

Конституция қонун инсон ҳуқуқлари инсон шаъни ва қадр қиммати ҳуқуқ ва эркинликлари

Abstract

Мазкур мақолада Янги Ўзбекистоннинг Янги тахрирдаги Конституциясида инсон ҳуқуқларига оид нормаларнинг мустаҳкамланганлиги, шу асосида бошқа норматив ҳужжатларда ҳам инсон ҳуқуқларига оид нормаларнинг ва қонунчиликнинг мустаҳкамланганлиги ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисида фикр мулоҳазалар юритилган


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

455

ИНСОН ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШДА

КОНСТИТУЦИЯНИНГ ЎРНИ

ИИВ Малака ошириш институти Юридик фанлар кафедраси

ўқитувчиси, майор Эшқулов Достон Жаҳонгир ўғли.

Аннотатсия. Мазкур мақолада Янги Ўзбекистоннинг Янги тахрирдаги

Конституциясида инсон ҳуқуқларига оид нормаларнинг мустаҳкамланганлиги,

шу асосида бошқа норматив ҳужжатларда ҳам инсон ҳуқуқларига оид

нормаларнинг ва қонунчиликнинг мустаҳкамланганлиги ҳамда инсон ҳуқуқ ва

эркинликлари тўғрисида фикр мулоҳазалар юритилган.

Калит сўзлар: Конституция, қонун, инсон ҳуқуқлари, инсон шаъни ва

қадр қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари

РОЛЬ КОНСТИТУЦИИ В ОБЕСПЕЧЕНИИ ПРАВ И СВОБОД

ЧЕЛОВЕКА

Аннотация.

В

данной

статье

рассматривается

усиление

правозащитных норм в новой редакции Конституции Нового Узбекистана,

усиление правозащитных норм и законодательства в других нормативных

документах, а также права и свободы человека.

Ключевые слова: Конституция, закон, права человека, честь и

достоинство человека, права и свободы.

THE ROLE OF THE CONSTITUTION IN ENSURING HUMAN

RIGHTS AND FREEDOMS

Abstract. This article discusses the strengthening of human rights norms in

the new edition of the Constitution of New Uzbekistan, the strengthening of human

rights norms and legislation in other regulatory documents, as well as human rights

and freedoms.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

456

Keywords: Constitution, law, human rights, human honor and dignity, rights

and freedoms.

Кейинги йилларда мамлакатимизда Янги Ўзбекистон — инсон шаъни ва

қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари олий қадрият

ҳисобланган давлат бўлиши; халқ давлат органларига эмас, давлат органлари

халққа хизмат қилиши; «одамлар ташвиши билан яшаш», халқимизнинг

қонуний талаб-истаклари ва хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш давлат

органлари фаолиятини баҳолашнинг энг муҳим мезонига айланиши; барча

муҳим қарорлар аҳоли иштирокида, фуқаролик жамияти институтлари билан

маслаҳатлашув асосида қабул қилиниши каби принцип ва ғояларни ҳаётга

татбиқ этишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Демократиянинг талабу таомили ва устунлиги ҳам шунда. Бунда қонун

чиқарувчи ва ижро органларидан инсон ҳуқуқларини таъминлаш; демократик

ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизатсия қилишда

парламент ва сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий

ахборот воситаларининг ролини кучайтириш; ҳокимият тармоқларини тийиб

туриш ва мувозанатни сақлашда парламент ролини ошириш; давлат хизматлари

сифати ва самарадорлигини яхшилаш, давлат органлари фаолиятининг

ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш ҳамда парламент ва жамоатчилик

назорати механизмларини амалга татбиқ этиш масалаларига алоҳида эътибор

қаратиш талаб этилади.

Йиллар ўтган сайин Конституциямизнинг мукаммаллиги, ҳаётийлиги,

унинг келажакнинг ҳам талабларига жавоб бера олиши исботланмоқда. Бу эса

истиқлолнинг илк йилларида Асосий қонунни яратиш йўлида амалга

оширилган улкан ва машаққатли меҳнат самарасидир.

Ўтган давр ичида нимага эришган бўлсак Конституция асосида амалга

оширилди, унинг нормаларига амал қилган ҳолда эришдик десак муболаға

бўлмайди. Конституциянинг 23-моддасида давлат ўз ҳудудида ҳам, унинг

ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиши ва уларга ҳомийлик


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

457

кўрсатиши, 24-моддасида республика ҳудудида чет эл фуқароларининг ва

фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ

нормаларига мувофиқ ҳимояланиши кафолатлаб қўйилди. Конституцимизнинг

13 моддасида: “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний

принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни,

қадр қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя

қилинади” деб белгилаб қўйилган.

Сўнги йилларда мамлакатимизда Янги Ўзбекистон — инсон шаъни ва

қадр қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари олий қадрият

ҳисобланган давлат бўлиши; халқ давлат органларига эмас, давлат органлари

халққа хизмат қилиши; «одамлар ташвиши билан яшаш», халқимизнинг

қонуний талаб-истаклари ва хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш давлат

органлари фаолиятини баҳолашнинг энг муҳим мезонига айланиши; барча

муҳим қарорлар аҳоли иштирокида, фуқаролик жамияти институтлари билан

маслаҳатлашув асосида қабул қилиниши каби принцип ва ғояларни ҳаётга

татбиқ этишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Янгиланган Конституциясида биринчи маротаба ҳар ким Ўзбекистон

Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ, агар

давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб

бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро

органларга мурожаат этишга ҳақли эканлиги мустаҳкамланмоқда. Бу муҳим

янгилик фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси нафақат миллий

қонунчиликда белгиланган нормалар, балки халқаро ҳуқуқ асосида ҳам

ҳимояланишини таъминлайди.

Инсон қадри ҳар бир давлатнинг пойдевори ва унинг мустаҳкамлиги

белгисидир. Янги Ўзбекистонда бу тамойил қонун устуворлигини таъминлаш

ва адолатни қарор топтиришнинг бош мезони сифатида белгиланган.

Айниқса, янги таҳрирдаги Конституция инсон, унинг ҳаёти, шаъни ва

қадр-қиммати, ҳуқуқлари ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланган


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

458

демократик давлатни, бошқача айтганда, очиқ ва адолатли жамиятни барпо

этиш учун мустаҳкам замин яратди. Шунингдек, мамлакатимизнинг келгусида

ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини барқарор

ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини ҳамда жамият ва давлат

тараққиётининг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Бугунги кунда мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва

қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, бу борада конституциявий-ҳуқуқий,

қонунчилик, институтсионал ва амалий кафолатларни мустаҳкамлаш йўлидаги

туб янгиланиш ислоҳотлари изчил давом эттирилмоқда.

Асосий қонуннинг 109-моддасига назар ташлайдиган бўлсак,

“Ўзбекистон Республикасининг Президенти фуқароларнинг ҳуқуқ ва

эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига

риоя этилишининг кафилидир”1 деб белгилаб қўйилганлигининг шоҳиди

бўламиз. Бу меъёр мамлакат раҳбарининг ҳар бир инсон ҳақ-ҳуқуқлари учун

шахсан кафил эканлигини кўрсатиб турибди. Ўзбекистон Республикасининг

Конституцияси ва мустақиллик йилларида қабул қилинган барча

қонунларимиз, олиб борилаётган ислоҳотлар, аввало, инсон ҳуқуқ ва

эркинликларини таъминлашга, ҳимоя қилишга йўналтирилган. Шу улуғ мақсад

йўлида давлатимиз умумбашарий инсонпарварлик қоидаларига асосланиб,

фуқароларимизнинг эркинликлари, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тўлиқ

таъминлаб келмоқда.

Кейинги йилларда мамлакатимизда қуйидаги принцип ва ғояларни

ҳаётга татбиқ этишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга

оширилаётганини таъкидлаш лозим. Хусусан:

биринчидан,

Янги Ўзбекистон – бу инсон шаъни ва қадр-қиммати, ҳуқуқ

ва эркинликлари, қонуний манфаатлари олий қадрият ҳисобланган давлат

бўлади;

иккинчидан,

халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа

хизмат қилиши керак;


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

459

учинчидан,

одамлар эртага ё узоқ келажакда эмас, балки бугуноқ ўз

ҳаётида ижобий ўзгаришларни кўришни истайди ва шундай экан, «одамлар

ташвиши билан яшаш», халқимизнинг қонуний талаб-истаклари ва хоҳиш

иродасини рўёбга чиқариш – давлат органлари фаолиятини баҳолашнинг энг

муҳим мезонига айланиши зарур;

тўртинчидан,

«қонуннинг ягона манбаи ва муаллифи халқ бўлиши

керак», яъни барча муҳим қарорлар аҳоли иштирокида, фуқаролик жамияти

институтлари билан маслаҳатлашув асосида қабул қилиниши лозим.

Демократиянинг талабу таомили ва устунлиги ҳам шунда. Республика

Президенти, парламенти ва Ҳукумати шу талабларга содиқ бўлишлари шарт.

Бунда қуйидаги масалаларга:

инсон ҳуқуқларини таъминлаш;

демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни

модернизатсия қилишда парламент ва сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти

институтлари, оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш;

давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, ҳокимият тармоқларини

тийиб туриш ва мувозанатни сақлаш тизимида парламент ролини ошириш;

давлат хизматлари сифати ва самарадорлигини яхшилаш, давлат

органлари фаолиятининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш ҳамда

парламент ва жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этишга

алоҳида эътибор қаратилади.

Айниқса 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт

стратегиясида инсон қадри устуворлиги ҳамда инсон ҳуқуқларини

таъминлашда “ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик” тамойилига

асосланган истиқболдаги устувор мақсадлар ва асосий вазифалар белгилаб

берилгани яққол тасдиқлайди.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, янгиланган Конституциямизда инсон

ҳуқуқларига оид конституциявий нормалар сони 3 баравардан ортиққа ошганни

кўришимиз мумкин. Хусусан


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

460

Илгари мавжуд бўлган “давлат – жамият – шахс” парадигмаси “инсон –

жамият – давлат” тамойилига ўзгартирилди. Инсон ҳуқуқларига оид нормалар

3,5 баробарга ошиб, 50 дан ортиқ нормаларда ўз ифодасини топди ҳамда Инсон

ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг қоидаларини ўзида мужассам этди.

Бош қомусимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг

мутлақо янги механизмлари, хусусан, қонунлардаги ноаниқликларнинг инсон

фойдасига ҳал этилиши, адвокатлар мақоми терговчи ва прокурор мақомига

тенглаштирилиши каби самарали ислоҳотлар янги конституциявий ҳуқуқий

маконнинг барпо этилишига олиб келди.

Конституцияда ўлим жазоси қатъий тақиқланиши белгилангани

Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ғояларига содиқлигини намоён қилди.

Конституцияда халқаро институтлар – “Миранда қоидаси” ва “Хабеас корпус”

тамойилларига қатъий риоя қилиниши қарор топди.

Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиз бўлиб, унинг ҳуқуқлари,

эркинликлари ва қонуний манфаатларига зид келадиган ҳар қандай

ҳаракатларга қарши курашиш барча давлат органлари ва идоралари, фуқаролик

жамияти институтларининг асосий вазифаларидан биридир.

Асосий қонуннинг 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини

қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақлилиги, ҳар

кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат

органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, уларнинг мансабдор

шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги

устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланган.

Конституциянинг яна бир муҳим жиҳатларидан бири – унда илк

маротаба озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг ҳуқуқлари мустаҳкамлаб

қўйилди. Хусусан, қомусимизнинг 28-моддасига мувофиқ, “Озодликдан

маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда

инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига

эга” экани ўз аксини топди.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

461

Маълумки, қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва унинг олдини олиш, у билан

боғлиқ мурожаатларни тезкор кўриб чиқиш мақсадида Омбудсман ҳузурида

Қийноқларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик

гуруҳлари ташкил этилган.

Рақамларга назар солсак, 2021-йилда 177 маротаба, 2022-йилда 381

маротаба мониторинг ташрифи амалга оширилган бўлса, 2023-йилда бу

кўрсаткич 603 маротабани ташкил этди. Натижада қийноққа солиш

ҳолатларининг олдини олиш бўйича парламент ва жамоатчилик назорати

ўрнатилишига эришилди.

Хулоса қилиб айтганда, энг олий қадрият инсон, унинг ҳаёти, соғлиғи,

эркинлиги, қадр-қиммати эканлиги тўғрисидаги тамойил Конституция

даражасида мустаҳкамлаб қўйилган. Шундай экан, бу конституциявий талабни

ҳаётга татбиқ этиш жамиятда инсон шаъни ва қадр-қиммати, ҳуқуқ ва

эркинликлари, қонуний манфаатлари олий қадрият деб билиши ҳамда халқ

давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилишлари лозим.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

:

1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - 2023.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий

Мажлисга Мурожаатномаси.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги

“Ўзбекистон – 2030” Стратегияси тўғрисида”ги ПФ158-сон фармони.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Ички

ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка

қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича

қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5050-сон қарори.

6. Олий суд Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон

Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан тўғри қўллашнинг айрим

масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги қарори.