Authors

  • Баҳромжон Бахтиёрович Турғунбаев

Author Biography

  • Баҳромжон Бахтиёрович Турғунбаев

    Ўзбекистон Республикаси,  ИИВ Малака ошириш институти ўқитувчиси 

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.mead.118594

Keywords:

жамоат хавфсизлиги маскан маҳаллабай хоноданбай фуқаробай ёшлар аёллар ҳуқуқбузарлик оила тоифа.

Abstract

Ушбу мақола республикамизда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир фаолияти тизимининг қайта шаклланишига, янгидан янги профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш механизми яратилишига, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг янги тури ва йўналишлари жорий этилишига, айнан шу соҳада бир қатор қонунлар, қонуности ҳуж­жатлари асос бўлишдан иборатдир.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

441

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ ФАОЛИЯТИДА

“МАҲАЛЛАБАЙ”, “ХОНОДАНБАЙ” ВА “ФУҚАРОБАЙ” ИШЛАШ

ТИЗИМИНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ.

Ўзбекистон Республикаси, ИИВ Малака ошириш институти

ўқитувчиси Баҳромжон Бахтиёрович Турғунбаев.

Аннотация: Ушбу мақола республикамизда ички ишлар органларининг

ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир фаолияти тизимининг қайта

шаклланишига, янгидан янги профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва

амалга ошириш механизми яратилишига, шунингдек ҳуқуқбузарликлар

профилактикасининг янги тури ва йўналишлари жорий этилишига, айнан шу

соҳада бир қатор қонунлар, қонуности ҳужжатлари асос бўлишдан

иборатдир.

Калит сўзлар: жамоат хавфсизлиги, маскан, маҳаллабай, хоноданбай,

фуқаробай, ёшлар, аёллар, ҳуқуқбузарлик, оила, тоифа.

Аннотация: Данная статья является основой реформирования

системы деятельности органов внутренних дел по профилактике

преступлений в нашей республике, создания механизма разработки и

реализации новых профилактических мер, а также внедрения новых видов и

направлений профилактики преступлений.

Ключевые слова: общественная безопасность, жилье, микрорайон,

жилище, гражданин, молодежь, женщины, преступность, семья, категория.

Abstract: This article is intended to reform the system of activities of internal

affairs bodies in our republic in the field of crime prevention, to create a mechanism

for developing and implementing new preventive measures, as well as to introduce

new types and directions of crime prevention, which is the basis for a number of laws

and by-laws in this area.

Keywords: public safety, place, neighborhood, neighborhood, citizen, youth,

women, crime, family, category.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

442

Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка

қарши курашиш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиб, ҳуқуқ-

тартиботни таъминлашда ижобий натижаларга ҳамда криминоген вазиятни

сезиларли даражада яхшилашга эришилмоқда.

Бунда, ички ишлар органларининг жамоатчилик билан ҳамкорлигини,

қишлоқлар, овулла ва маҳаллаларда жамоат тартиби сақланишини, фуқаролар

хавфсизлигини, жиноятчиликка қарши курашишни бевосита таъминлайдиган

профилактика инспекторларининг ўрни катта.

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини

олиш ва жиноятчиликка қарши курашишнинг яхлит тизимини шакллантириш,

ички ишлар органларининг энг қуйи бўғинидан республика даражасигача

самарали фаолиятни йўлга қўйиш ва замонавий иш услубларини жорий этиш

орқали мамлакатимизда ҳуқуқ-тартибот ва қонунийликни мустаҳкамлаш,

аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш устувор аҳамият касб

этади.

2021 йил 26 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоат

хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички

ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-

тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармонда ички ишлар органларининг таянч пунктлари негизида

маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ташкил этилиши белгиланди. Таъкидлаш

жоизки, маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани ҳудуддаги жамоат хавфсизлигини

таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши

курашишнинг асосий қуйи бўғини ҳисобланади.

Маскан негизида ҳудуддаги ички ишлар органларининг тегишли

соҳавий хизматлари ҳамда Миллий гвардия ва бошқа давлат органларининг

мувофиқлаштирилган фаолияти ташкил этилади. Шунингдек, маскан

томонидан жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини

олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш ишларини тизимли ташкил этиш ва

мувофиқлаштириш вазифаси профилактика инспекторига юкланди.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

443

Тизимга рақамли технологияларни қўллаш ва аҳолига янада қулайлик

яратиш мақсадида, профилактика инспекторларига масофадан туриб мурожаат

қилиш ва уни кўриб чиқиш жараёнини кузатиб бориш, аҳоли билан ўзаро тезкор

мулоқотни йўлга қўйиш имконини берувчи “Smart маҳалла” дастури ишлаб

чиқилмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Маҳаллабай” ишлаш

тизимининг жорий этилиши аҳоли фаровонлигини юксалтириш, бандлигини

таъминлаш ҳамда даромадини яхшилашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Бу эса “Маҳаллабай” ишлаш тизимини республиканинг барча

ҳудудларида бир хил ва самарали ташкил этиш заруратини келтириб чиқаради.

Бу борада 2021 йил 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.М. Мирзиёев раислигида ўтказилган Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг

кенгайтирилган йиғилишида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга

ошириш ва жиноятларни жиловлаш бўйича “Маҳаллабай”, “Оилабай”

ва“Фуқаробай” ишлаш тизимини ташкил этишга ҳам алоҳида урғу берилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 мартдаги 152-сонли

“Маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва аҳолининг

тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари

тўғрисида”

ги Қарори қабул қилинди.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида “Маҳаллабай” ишлаш тизимини

ташкил этишнинг аҳамияти қуйидагиларда намоён бўлади:

биринчидан,

криминоген вазияти огир бўлган маҳаллаларни аниқлаш, тезкор-

профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имконини беради;

иккинчидан,

маҳалла аҳолисининг ижтимоий ва психологик портрети

яратилади;

учинчидан,

маҳалланинг ижтимоий инфратузилмаси ҳамда мавжуд

муаммолар вилоят, туман (шаҳар) миқёсида эмас, балки маҳаллалар кесими

бўйича аниқланади ва уларнинг ечимлари бўйича аниқ таклифлар ишлаб

чиқилади;


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

444

тўртинчидан,

жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар

профилактикасини маҳаллаларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган

ҳолда ташкил этиш ва мувофиклаштиришга ёрдам беради;

бешинчидан,

куч ва воситаларни тўғри тақсимланишига эришилиб,

ҳукуқбузарликлар профилактикаси субъектлари фаолиятига объектив баҳо

берилади;

олтинчидан,

маҳалланинг географик жойлашуви, аҳолининг турмуш

тарзи, урф-одати, қадриятлари ва менталитети каби жиҳатларига таяниб

таъсирчан профилактик чора-тадбирлар тизими ишлаб чиқилади;

еттинчидан,

ўзига хос маҳаллий ва оилавий қадриятларни

шакллантириш имконини беради;

саккизинчидан,

маҳаллада ижтимоий соҳанинг амалдаги ҳолати ва

уларни ривожлантириш кўрсаткичларига баҳо берилади;

тўққизинчидан,

иқтисодиёт,

жумладан

тадбиркорлик

ва

ҳунармандчиликни ривожлантириш кўрсаткичлари ҳамда мавжуд резервлар

аниқланади;

ўнинчидан,

маҳалланинг

ихтисослашуви

ва

ривожлантириш

драйверлари аникланиб, улардан фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб

чиқилади.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида “Маҳаллабай” ишлаш тизимини

ташкил этиш учун қуйидагиларга эътибор қаратиш зарур:

1)

маҳалланинг географик жойлашувига;

2)

маҳалла аҳолисининг демографик маълумотига;

3)

маҳалланинг иқтисодий ривожланиш кўрсаткичига;

4)

инфратузилма объектларини ўрганишга;

5)

мактабгача таълим қамровини ўрганишга;

6)

таъмирталаб ижтимоий объектларни аниқлашга;

7)

мактаб битирувчиларининг олий таълимдаги қамров даражасига

ойдинлик киритишга;

8)

аҳолининг бандлик даражасига;


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

445

9)

жиноятчиликнинг миқдор ва сифат кўрсаткичлари ҳамда сабаб ва

шарт-шароитларига;

10)

маҳалла аҳолисининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш

органлари, Халқ қабулхоналари ва бошқа ташкилотларга қилаётган

мурожаатномалари мазмунига;

11)

маҳалла аҳолисини қийнаётган умумий, хусусан, ҳаётий зарур

манбалар (ичимлик суви, газ, свет) танқислиги билан боғлиқ муаммоларга;

12)

ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил, яъни ғайриижтимоий хулқ-

атворга эга, илгари маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ёки судланган,

профилактик ҳисобга олинган, ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори

бўлган шахсларга.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда

“Маҳаллабай” ишлаш тизимини ташкил этишда ҳуқуқбузарликларнинг сабаб

ва шарт-шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш энг муҳим масалалардан

бири ҳисобланади. Бошқа барча масалалар ушбу мақсадга эришишга

йўналтирилади.

Ҳар ой якуни бўйича жиноятчиликка оид мавжуд статистик

маълумотларни маҳаллалар кесимида таҳлил қилиб, таҳлил натижаларига

асосан маҳаллалар “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилади.

Республика маҳаллаларини тоифаларга ажратишда, Бош прокуратура, Олий

суди, ДХХ, ИИВ ва Давлат божхона қўмитасининг “Электрон жиноий-ҳуқуқий

статистика” ягона ахборот тизимини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақидаги 2018 йил 30 декабрь қарорига мувофиқ маҳалла ҳудудида

содир этилишининг олдини олиш мумкин бўлган жиноятларнинг ҳисобот

давридаги салмоғи ҳамда жиноят содир этган алоҳида тоифадаги шахслар

(ишсиз, аёл, вояга етмаган, муқаддам судланган, маст ҳолатда) томонидан

жиноят содир этилишига имкон берганлик ҳолатлари асосий мезон сифатида

олинади ва маҳалла ҳудудида олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар

статистикаси прокуратура органлари томонидан

ҳар ой якуни

бўйича

маҳаллабай таҳлил қилиб борилади.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

446

Маҳаллаларни

“қизил”, “сариқ” ва “яшил”

тоифаларга ажратиш баллик

тизим асосида амалга оширилади. Унда ҳар битта жиноятга, маъмурий

ҳуқуқбузарликка, ҳуқуқбузар ёки ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил

шахсларга муайян жарима бали берилиб, жарима баллари ҳар ой куни бўйича

умумлаштирилади.

Маҳаллалар тоифалари қуйидагича белгиланади:

5 баллдан кам жарима балига эга маҳаллалар “Яшил” тоифага;

5-20 балл жарима балига эга маҳаллалар “Сариқ” тоифадаги маҳалла;

20 баллдан кўп жарима балига эга маҳаллалар “Қизил” тоифадаги

маҳалла сифатида қаралади.

“Қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилган маҳаллаларда

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятларни жиловлаш бўйича

ишларни ташкил этиш бўйича методик тавсиялар

Маҳаллада ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятларни

жиловлаш бўйича профилактик ишлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар

вазирлиги, Бош прокуратураси, Миллий гвардияси, Маҳалла ва оилани кўллаб-

қувватлаш вазирлиги, Давлат солиқ кўмитаси ҳамда уларнинг ҳудудий

бўлинмалари томонидан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилади ва амалга

оширилади.

“Қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифадаги маҳаллаларнинг рўйхатлари

жиноий-ҳукукий статистика бўлинмалари ҳамда туман-шаҳар ички ишлар

органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари томонидан

юборилган ҳисобот шаклларига асосан шакллантирилади.

Сайёр учрашув ўтказилиш белгиланган кундан камида уч кун олдин

белгиланган маҳаллада сайёр учрашув ўтказилиши ҳақида алоҳида эълон

қилинади ва фуқаролар йиғини раиси хабардор қилади. Сайёр учрашув

ўтказиладиган куни белгиланган маҳалла ҳудудида сайёр штаб ташкил этилади.

Уйма-уй юриш ва аҳоли билан учрашиш жараёнида, аҳолига ҳамда

ижтимоий ва бошқа объектлар раҳбарларига уларнинг мавжуд қуйидаги

мажбуриятлари тушунтириб борилади:


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

447

-

шаҳар (қишлоқ)созлик меъёрлари ва қоидаларига амал қилмаган

ҳолда, бино-иншоотлар ва уй-жойларни тартибсиз ва ўзбошимчалик билан

қурмаслик;

-

шахсий мулк эгалари ўз уй-жойини, яъни ҳовли ва атроф

ҳудудларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳамда архитектура,

санитария, техник талаблар асосида барпо этиш ва сақлашлик;

-

мавжуд томорқаларидан унумли фойдаланиш, солиқларни ва

кўрсатилган коммунал хизматлар учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш

ва қарздорликка йўл қўймаслик;

-

оилада соғлом муҳитни сақлаш;

-

вояга

етмаган

фарзандларига

таълим-тарбия

бериш

мажбуриятларини бажаришлари, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизликка

йўл қўймаслик.

Аниқланган муаммоларни имкон қадар жойида ёки маълум муддатда

ҳал этиш юзасидан барча чоралар кўрилиши лозим. Ҳафтада бир марта штаб

аъзолари йиғилиб, муаммоли масалаларни бартараф этиш бўйича муҳокамалар

ташкил этади. Муҳокамаларда кўрилган масалалар баённомаларда акс

эттирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги

“Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш

соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга

кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6196-сон фармони қабул қилинди.

Мазкур фармонда белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини

таъминлаш, биринчидан, ҳар бир маҳалла, оила ва шахс кесимида

жиноятчиликнинг сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш орқали

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишга оид

муаммоларни бевосита жойларнинг ўзида ҳал этишга, иккинчидан, ҳудудларда

жиноятчилик аҳволидан келиб чиқиб, ҳар бир туман, шаҳар ва маҳаллаларни

тоифаларга ажратиш ҳамда ҳокимликлар, секторлар ва жамоатчилик билан


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

448

ҳамкорликда “жиноят ўчоқлари”ни бартараф этиш учун барча зарур куч ва

воситаларни жалб қилиш имконини беради.

Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий, моддий ва маънавий жиҳатдан

қўллаб-қувватлаш ҳамда жиноятчиликни барвақт аниқлаш ва уни келтириб

чиқарадиган омилларни ўз вақтида бартараф этишга қаратилган бир қатор

манзилли дастурлар ва чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан,

“Маҳаллабай”, “Хоноданбай”, “Фуқаробай” ишлаш тизимининг яратилганлиги

мамлакатимиздаги барча маҳалла ва оилаларни ҳамда улардаги мавжуд

муаммоларни ўрганиб уларнинг ечими бўйича аниқ манзилга йўналтирилган

ишларни амалга оширишни белгилаб бермоқда.

Профилактика инспектори ўзига бириктирилган маъмурий ҳудудда

“хоноданбай”, ишлаш бўйича қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

- уйма-уй юриб аҳолининг муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф

этишга кўмаклашишга қаратилган тадбирларда иштирок этиш (мустақил

тарзда, сектор ишчи гуруҳлари таркибида, ФЎЎБО ва “Хотин-қизлар маслаҳат

кенгаши билан”);

- маъмурий назоратида ва профилактик ҳисобида турган, ҳуқуқбузарлик

содир этишга мойил шахслар билан профилактик суҳбатларни олиб боришда

мазкур тоифадаги шахсларнинг оилалари билан ишлаш;

- ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилалар билан

профилактик ишларни олиб боришнинг “Оила профилактик” дастурини ишлаб

чиқиш;

“Оила профилактик дастури”

- ҳуқуқбузарликлар профилактикасини

оила миқёсида комплекс тарзда амалга ошириш ҳисобланиб, оиладаги муҳит,

оила аъоларнинг ўзаро муносабатлари, оиланинг ижтимоий ва моддий аҳволи,

оиладаги умумий муаммоларнинг фарзандлар тарбияси ва таълим олишига

таъсирини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириладиган ижтимоий, ҳуқуқий,

тиббий, иқтисодий, молиявий, педагогик, психологик ва бошқа чора-тадбирлар

дастури.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

449

- таълим муассасаларида ўқувчи-талабалар, айниқса уларнинг ижтимоий

жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган, ҳуқуқбузарликка мойил ёки ижтимоий-

ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлганлари билан, шунингдек уюшмаган ёшлар

ўртасида профилактик ишларни олиб боришда ёрдам кўрсатиш;

- долзарб мавзуларда оилаларда ҳуқуқий тарғибот (давра суҳбати,

учрашув, маъруза ўқиш ва бошқ.) тадбирларини ўтказиш, шунингдек янги

қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳолига, айниқса

ёшларга етказиш;

- оила содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва

уларга имкон берган шарт-шароитларни ўрганиш ва таҳлил қилиш;

- оиладаги салбий муҳитнинг криминоген вазиятга таъсирини баҳолаш;

“Фуқаробай” ишлаш тизими

- фуқароларнинг мавжуд муаммоларини

ҳал этишнинг махсус полатформаси ҳисобланиб, маҳалла, туман, вилоят

кесимида ҳар бир фуқаронинг ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик ва

бошқа муаммоларини индивидуал тартибда аниқлаш ва ҳал этишни назарда

тутади.

Ўзбекистонда аҳоли муаммоларини ҳал этишнинг

“Фуқаробай”

ишлаш

тизимининг жорий этилиши дастлаб Президент Шавкат Мирзиёев томонидан

2021 йил 27 январь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум

қилинди.

“Фуқаробай” ишлаш тизимининг ўзига хос ҳусусиятлари

қуйидагилардан иборат:

ҳар бир фуқаронинг муаммолари индивидуап тартибда аниқпанади;

аниқланган муаммолар тегишли маълумотлар базасига киритилади;

аниқланган муаммоларни ҳал этишга масъул бўлган мутасадди

ташкилотларга уларни ҳал этиш юзасидан аниқ вазифалар берилади;

аниқланган муаммолар индивидуал тартибда ҳал этилгунга қадар

назоратга олинади;

аниқланган муаммолар ҳал этилгандан кейин тегишли маълумотлар

базасидан чиқарилади.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

450

“Фуқаробай” ишлаш тизимининг ижтимоий профилактик аҳамияти -

Жамиятда мавжуд бўлган ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва бошқа муаммолар

биринчи галда ёшлар ва аёллар ҳаётида акс этади. Бошқача айтганда,

ёшлар ва

аёллар муаммолари

жамиятдаги муаммоларнинг

барометри ҳисобланади.

“Фуқаробай” ишлаш қуйидаги икки йўналишда амалга оширилади:

биринчи йўналиш

- ёшлар муаммолари бўйича;

иккинчи йўналиш

- аёллар муаммолари бўйича.

“Ёшлар дафтари”

- ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб

қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз

ёшларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш

бўйича маълумотлар базаси. “Ёшлар дафтари” маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят

кесимида юритилади.

Ёшлар муаммолари “Ёшлар дафтари” асосида ҳал этилади. Ҳар бир

сектор кесимида маҳаллабай “Ёшлар дафтари”га ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз

ёшдан ошмаган қуйидаги тоифадаги шахслар киритилади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар:

-

муомалага ва меҳнатга лаёқатсиз шахслар;

-

ногиронлиги ёки саломатлигида нуқсони бўлган (нафақа

олмайдиган) шахслар;

-

боқувчисини йўқотган ва етим шахслар; илгари судланган ёки

пробация ҳисобида турувчи шахслар. Иқтисодий қўллаб-қувватлашга муҳтож

ёшлар (шахсий ташаббусларига эга, маълум бир даражадаги касбий

кўникмалари ва билимга эга бўлган, лекин молиявий имкониятлари чекланган

шахслар (эгалигида мол-мулк бўлган шахслар бундан мустасно).

Психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож ёшлар:

-

жамиятда ўз ўрнини топишга қийналаётган шахслар;

-

турли хил муаммо ёки тушкунлик кайфиятида бўлган (суицид

содир этишга ҳаракат қилган ва ҳ.к)шахслар;

-

ижтимоий реабилитацияга муҳтож шахслар, яъни жамиятда ўз

ўрнини топишга қийналаётган, турли хил муаммо ёки тушкунлик кайфиятида


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

451

бўлган (суицид содир этишга ҳаракат қилган ва ҳ.к), ижтимоий реабилитацияга

муҳтож шахслар.

Ишсиз ёшлар:

-

Ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга

бўлмаган (ҳарбий хизматни ўтаган, таълим муассасаларини тугатган, меҳнат

миграциясидан қайтган ва ҳ.к);

-

иш қидираётган шахслар ва иш таклиф этилса, унга киришишга

тайёр бўлган шахслар;

-

касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга, малакасини

оширишга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли шахслар.

Ёшларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишларини аниқлаш

шакллари:

1. Ёшларнинг мурожаатлари орқали - Ёшларнинг вазирлик, давлат

қўмиталари, идора ва ташкилотлар, маҳаллий ҳокимликлар, шунингдек Ёшлар

ишлари агентлигига тўғридан-тўғри мурожаатларини ҳал этиш

2. Уйма-уй юриш орқали - Секторлар ишчи гуруҳлари томонидан

бириктирилган маҳаллаларда фуқаролар йиғинлари ходимлари ва фаоллари

билан биргаликда барча йўналишдаги муаммоларни ҳар ярим йилда бир

маротаба, бунда ярим йиллик биринчи ойнинг дастлабки 15 кунида.

“Аёллар дафтари”

– ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик

қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган,

ишсиз хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва

назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси. “Аёллар дафтари”

маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида юритилади.

Ҳар бир сектор кесимида маҳаллабай «Аёллар дафтари»га 30 ёшдан

ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади:

ижтимоий

ҳимояга

муҳтож

ишсиз

хотин-қизлар

(бандлиги

таъминланмаган, ишлаш истагида бўлган, даромад манбаига эга бўлмаган, шу

жумладан, меҳнат қилиш қобилиятини қисман йўқотган, бироқ ишлаш иштиёқи

бўлган хотин-қизлар);


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

452

боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар (боқувчиси бўлмаган,

қўшимча моддий ёрдамга муҳтожлар);

ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-

қизлар (меҳнатга қобилиятсиз, ўзгалар парваришига муҳтожлар);

уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-

қизлар (меҳнат қилиш қобилиятини бутунлай йўқотган, ёлғиз яшайдиган, уй-

жойини таъмирлаш имконияти бўлмаганлар);

нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи

оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган хотинқизлар (маъмурий

бинолар, ертўлалар ва истиқомат қилиш мақсадларига мўлжалланмаган бошқа

биноларда ёлғиз ёки оила аъзолари билан биргаликда яшаётган, шунингдек,

доимий яшаш учун турар жойи бўлмаган ҳолда уй-жой шароитини яхшилашга

муҳтожлар);

қарамоғида бир ва ундан ортиқ I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган

болалари мавжуд ёлғиз аёллар; тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд хотин-

қизлар (ўзи ва биргаликда яшовчи оила аъзолари оғир ижтимоий вазиятда

бўлган, сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган,

ногиронлик гуруҳи белгиланмаган, етарли даромад манбаига эга бўлмаганлар);

ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизлар (ҳуқуқий маслаҳат олиш

истагида бўлган, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида

мурожаат қилганлар); психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар (тазйиқ ва

зўравонликдан жабрланган, ижтимоий муаммолари мавжуд хотин-қизлар).

Шунингдек, ҳар бир сектор кесимида маҳаллабай тарзда қуйидаги

фуқаролар билан “фуқаробай” тизими бўйича профилактик ишлар амалга

оширилади:

ишсиз, кам даромадли шахслар;

келишмовчилик ёки низо мавжуд оилалар, қўни-қўшнилар, фуқаролар;

агрессив хулқ-атворга эга, мунтазам жанжал ва низога сабаб бўладиган

фуқаролар;


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

453

фоизга пул берувчи (судхўр) ёки катта миқдорда қарздор бўлган жиноят

қилишга ёки жиноят қурбони бўлиши эҳтимоли юқори бўлган шахслар;

енгил табиатли аёллар, фоҳишалар, фоҳишахона сақловчи ва

қўшмачилар;

спиртли ичимлик ёки гиёҳванд воситаларини истеъмол қилишга мойил

бўлган ҳамда руҳиятида ўзгариши бор жиноят содир этишга мойил шахслар;

носоғлом турмуш тарзи кечирувчи ҳамда дайдилар;

муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган, (судланганлик ҳолати

тугалланган-тугалланмаганидан қатъи назар) жиноят содир этишга мойил

бўлганлар, маъмурий назоратда ёки пробация ҳисобида турган шахслар;

тарбияси оғир вояга етмаганлар.

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам

кўрсатиш ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизларга сайёр қабуллар орқали

қуйидагилар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади:

прокуратура органлари – ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган

хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатиш, судга мурожаат қилиш тартибини

тушунтириш, судга мурожаат қилиш учун керак бўладиган ҳужжатларни

расмийлаштиришга кўмаклашиш;

ички ишлар органлари – тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-

қизларни ушбу таҳдидлардан ҳимоя қилиш;

адлия органлари – ҳуқуқий маслаҳатлар бериш.

Шунинг учун ҳам ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар профилактикасини

тўғри ташкил этиш ҳамда унга йўл қўймаслик борасида профилактик ишларни

ташкил этишда қуйидаги босқичлар орқали зарур тадбирлар амалга оширилади:

ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқарувчи сабаб ва омилларини таҳлил қилиш;

профилактик тадбирларни ташкил этиш ва амалга оширишни режалаштириш;

профилактик фаолият олиб боришда иштирок этувчи шахсларнинг ишларини

мувофиқлаштириш; режалаштирилган, мақсад қилиб қўйилган вазифаларни

амалга ошириш ва олинган натижаларни психологик таҳлил қилиш.

Республикамизда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

454

профилактикасига доир фаолияти тизимининг қайта шаклланишига, янгидан

янги профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

механизми яратилишига, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг

янги тури ва йўналишлари жорий этилишига, айнан шу соҳада бир қатор

қонунлар, қонуности ҳужжатлари, жумладан президентимиз фармон ва

қарорлари шунингдек вазиримизнинг буйруқлари қабул қилинишига ҳамда

ички ишлар органлари ходимларининг ушбу йўналишга доир вазифалари

доираси кенгайишига асос бўлиб хизмат қилди.

Бу борада ички ишлар органлари тизимида қонун нормалари

талабларини тўғри тушуниш, қолаверса, назарияда мавжуд бўлган тушунчалар,

илмий қоидаларни ўрганиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга

оширишда ички ишлар органлари зиммасига юклатилган вазифаларнинг

моҳиятини англаб етиш, биринчи даражали вазифага айланди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР.

1.Ўзбeкистон Рeспубликасининг Конституцияси. – Т., 2023й.;

2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги

“Жамоат

хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида

ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга

кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”

ги ПФ-6196-сон фармони;

3.Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 мартдаги 152-сонли

“Маҳаллабай”

ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва аҳолининг тадбиркорлик

ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”

ги

Қарори;

4.

http://mvd.uz

(Ўзбекистон Республикаси ИИВ);

5.

http://ipkmvd.uz

(Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш

институти);