Authors

  • Алиев Улуғбек Хасанович

Author Biography

  • Алиев Улуғбек Хасанович

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби МБА-Кичик бизнес ва тадбиркорлик курси магистранти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.mead.119230

Keywords:

Электрон тижорат маҳсулот ва хизматлар платформа маҳаллий тадбиркорлар интернет тўлов тизимлари.

Abstract

Ушбу мақолада электрон тижорат, унинг турлари, афзалликлари ва камчиликлари ҳақида маълумот берилган. Шунингдек, Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланаётгани, рақамлаштириш шароитида электрон тижоратни солиққа тортишни ҳуқуқий тартибга солиш ва интернет орқали амалга оширилаётган транзакциялар сонининг ўсишига оид масалалар кўрсатилган. Бундан ташқари, электрон тижорат соҳасида тадбиркорлик субъектлари томонидан содир этилган рақобатга қарши ҳаракатларни ўрганиш масалалари кўриб чиқилди.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

21

КИЧИК БИЗНЕС УЧУН ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ

ПЛАТФОРМАЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

Алиев Улуғбек Хасанович

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва

тадбиркорлик олий мактаби МБА-Кичик бизнес ва тадбиркорлик курси

магистранти

Аннотация: Ушбу мақолада электрон тижорат, унинг турлари,

афзалликлари ва камчиликлари ҳақида маълумот берилган. Шунингдек,

Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланаётгани, рақамлаштириш

шароитида электрон тижоратни солиққа тортишни ҳуқуқий тартибга

солиш ва интернет орқали амалга оширилаётган транзакциялар сонининг

ўсишига оид масалалар кўрсатилган. Бундан ташқари, электрон тижорат

соҳасида тадбиркорлик субъектлари томонидан содир этилган рақобатга

қарши ҳаракатларни ўрганиш масалалари кўриб чиқилди.

Калит сўзлар: Электрон тижорат, маҳсулот ва хизматлар,

платформа, маҳаллий тадбиркорлар, интернет, тўлов тизимлари.

КИРИШ

Ўзбекистонда кичик бизнес учун электрон тижорат платформасининг

аҳамияти жуда катта. Бу платформалар кичик бизнес эгаларига ўз маҳсулотлари

ва хизматларини кенг аудиторияга тақдим этиш, янги бозорларга кириш ва

рақобатбардошлигини ошириш имконини беради.

Электрон

тижорат

платформаларининг

аҳамиятини

қуйидаги

жиҳатлардан кўриб чиқиш мумкин:

1. Бозорларга кириш имкониятини кенгайтириш:

- Электрон тижорат платформалари кичик бизнес эгаларига ўз

маҳсулотлари ва хизматларини маҳаллий ва халқаро бозорларга тақдим этиш

имконини беради. Бу эса уларнинг мижозлар сонини кўпайтириш ва

даромадларини оширишга ёрдам беради.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

22

- Платформалар орқали кичик бизнес эгалари янги мижозларни топиш,

рақобатчилари билан танишиш ва ўз бизнесларини кенгайтириш имконига эга

бўладилар.

2. Рақобатбардошликни ошириш:

- Электрон тижорат платформалари кичик бизнес эгаларига ўз

маҳсулотлари ва хизматларини онлайн тақдим этиш, мижозлар билан мулоқот

қилиш ва буюртмаларни қабул қилиш имконини беради. Бу эса уларнинг

рақобатбардошлигини оширишга ёрдам беради.

- Платформалар орқали кичик бизнес эгалари ўз маҳсулотлари ва

хизматларини маркетинг қилиш, реклама бериш ва мижозларни жалб қилиш

учун янги имкониятларга эга бўладилар.

3. Харажатларни камайтириш:

- Электрон тижорат платформалари кичик бизнес эгаларига ўз

бизнесларини юритиш харажатларини камайтиришга ёрдам беради. Масалан,

улар физик дўконларни ижарага олиш, ходимларни ишга олиш ва бошқа

харажатларни камайтиришлари мумкин.

- Платформалар орқали кичик бизнес эгалари ўз маҳсулотлари ва

хизматларини онлайн тақдим этиш, мижозлар билан мулоқот қилиш ва

буюртмаларни қабул қилиш учун янги имкониятларга эга бўладилар.

4. Мижозлар билан мулоқотни яхшилаш:

- Электрон тижорат платформалари кичик бизнес эгаларига

мижозлар билан мулоқот қилиш ва уларнинг фикр-мулоҳазаларини олиш

имконини беради. Бу эса уларнинг маҳсулотлари ва хизматларини яхшилашга

ёрдам беради.

- Платформалар орқали кичик бизнес эгалари мижозлари билан онлайн

мулоқот қилиш, уларнинг саволларига жавоб бериш ва муаммоларини ҳал

қилиш имконига эга бўладилар.

5. Янги технологияларни жорий этиш:

- Электрон тижорат платформалари кичик бизнес эгаларига янги

технологияларни жорий этиш имконини беради. Масалан, улар онлайн тўлов


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

23

тизимлари,

электрон

ҳисоб-китоблар

ва

бошқа

технологиялардан

фойдаланишлари мумкин.

- Платформалар орқали кичик бизнес эгалари ўз бизнесларини

автоматлаштириш, маълумотларни таҳлил қилиш ва мижозларни яхшироқ

хизмат кўрсатиш имконига эга бўладилар.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда кичик бизнес учун электрон

тижорат платформаларининг аҳамияти жуда катта. Бу платформалар кичик

бизнес эгаларига ўз бизнесларини ривожлантириш, рақобатбардошлигини

ошириш ва муваффақиятга эришиш учун кенг имкониятлар яратади.

АСОСИЙ ҚИСМ

Жаҳонда рақамлаштириш жараёни кечмоқда. Бу термин иқтисодиётга

ҳам кириб келган. Барча соҳалар замонавий рақамлаштиришга ўтиб боряпти.

Баъзи тармоқлар аллақачон ахборот технологияларининг кучли таъсирига

учраган бўлса, бошқалари бу йўлнинг бошида турибди. Ўзбекистондаги

рақамли иқтисодиёт ривожи эса охирги йилларда сезиларли тарзда

жадаллашди. Айниқса, унинг асосий қисми ҳисобланган электрон тижорат фаол

ривожланиш йўлида ҳаракатланяпти.

Ҳозир онлайн тижорат ҳар қандай тармоқ вакиллари учун мижоз

топишнинг энг қулай ва осон усули ҳисобланади. Интернет дўкон, онлайн савдо

каби тушунчалар турмушимизда анчайин оммалашиб улгурди. Бир пайтлар

“ўта замонавийлик” белгиси бўлган бу каби савдолар бугун аҳоли учун қулай

харидлар, тадбиркорлар учун эса бизнесини ривожлантирувчи манбалардан

бирига айланди.

Мамлакат иқтисодиётида электрон тижоратни ривожлантиришнинг

аҳамияти янада муҳим. Янги Ўзбекистоннинг 2022—2026 йилларга

мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида рақамли иқтисодиётни иқтисодий

ривожланишнинг асосий “драйвери”га айлантириш ва унинг ҳажмини камида

2,5 баравар ошириш режалаштирилган бўлиб, бунда электрон тижорат асосий

ўринлардан бирини эгаллайди.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

24

Ҳозир дунёда электрон тижорат интенсив ўсиш босқичида ва у бир неча

йил давом этади. Бу тенденция бизни ҳам четлаб ўтмайди. Шу боис, мазкур

йўналиш охирги йилларда юртимизда жадал ривожланаётганига гувоҳмиз.

Биргина мисол, ахборот иқтисодиёти ва

электрон тижорат соҳаларида

яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми 2020—2025 йиллар оралиғида

қарийб 3 баробарга кўпайган ва бу кўрсаткичнинг ЯИМдаги улуши 12,8

фоизни ташкил этди.

Албатта, мазкур йўналишнинг ҳуқуқий асослари ҳам яратилган. Ўтган

йили 20 август куни давлатимиз раҳбари юртимиз тадбиркорлари билан очиқ

мулоқоти чоғида электрон тижорат платформаларини янада қўллаб-қувватлаш

чора-тадбирларини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади. 2021 йилнинг

17 ноябрида эса Президентнинг “Электрон тижорат маъмурчилигини

такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш

тўғрисида”ги қарори кучга кирди.

Мазкур қарорда электрон тижоратни амалга ошириш тартибини

эркинлаштириш ва аҳолининг кенг қатламини тадбиркорликка жалб қилиш ва

натижада аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида ўзини ўзи банд қилувчи

шахсларга электрон тижоратни амалга ошириш ҳуқуқининг берилиши энг катта

янгиликлардан бири бўлди. Шунингдек, ҳуқуқий ҳужжатда электрон тижорат

билан шуғулланадиган барча субъектларнинг айланмадан олинадиган солиқ ва

фойда солиғи ставкалари электрон тижоратдан олинган даромад миқдоридан

қатъи назар, пасайтирилган солиқ ставкалари қўлланилади.

Ўзи аслида электрон тижорат тушинчаси нима?

Электрон тижорат тушунчаси -

бу товар ва хизматларни интернет

орқали сотиб олиш ва сотиш жараёни ҳисобланади. У ҳозирги кунда замонавий

бизнеснинг асосий қисмларидан бирига айланди. Компанияларга ўз

маҳсулотларини глобал миқёсда сотиш ва харидорларга қулай харид қилиш

имконияти

бермоқда.

Электрон

тижоратдаги

электрон

ҳужжатлар

юборувчисини идентификатсия қилиш имкониятини берувчи ахборотни ўз

қўли билан имзоланган қоғоздаги ҳужжатлар билан тенг ўринга қўйилади. Шу


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

25

билан бир қаторда улардан битим ва келишувлар тузилганлигиниг далили

сифатида фойдаланиш мумкин. Электрон тижоратнинг қуйидаги турлари

мавжуд:

Биринчичиси,

B2C

яъни

бунда

компаниялар

ўзларининг

маҳсулотларини истеъмолчиларга тўғридан-тўғри сотадилар. Масалан,

Amazon, Ozon ёки Aliexpress каби платформалар.

Иккинчиси, В2В

Бунда компаниялар босшқа компанияларга маҳсулот

ёки хизматлар таклиф етади. Масалан, Alibaba yoki Global Sources.

Учинчиси,

C2C

Фойдаланувчилар бир-бирига маҳсулотларни

сотишади. Масалан, eBay ёки OLX.

Тоʻртинчиси,

C2В

Фойдаланувчилар

ўз

хизматлари

ёки

маҳсулотларини компанияларга таклиф қилади. Масалан, freelancing

платформалари.

Энди электрон тижоратнинг

афзаллик

ва

камчилик

ларини кўриб

чиқамиз.

Афзалликлари қуйидагилардан иборат:

харидорлар исталган вақтда

ва жойда харид қилиш имкониятига эга, маҳсулот ва хизматларни халқаро

бозорларга чиқариш ва глобал етказиб бериш, кам харажатлар, маълумотларни

таҳлил қилиш, яъни мижозлар хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиб,

шахсийлаштирилган таклифлар яратиш имконияти.

Электрон тижоратнинг камчиликлари:

технологик муаммолар, яъни

интернетга

боғлиқ

бўлиш

ва

техник

хатоликлар,

фойдаланувчи

маълумотларини ҳимоя қилиш масаласи, харидорлар маҳсулотларни кўриб,

сифатини текшириб, ушлаб кўра олмайдилар. Фақатгина маҳсулот келганда уни

кўришлари мумкин.

COVID-19 глобал пандемияси туфайли электрон тижорат бутун дунё

бўйлаб юқори даражада ўсиб борганини қуйидаги маълумотлар тасдиқлайди:

“Жаҳоннинг етакчи мамлакатларида рақамли иқтисодиёт ялпи ички

маҳсулотнинг 4-5 фоизини тъминламоқда, жаҳондаги савдо алоқаларининг

15 фоиздан кўпроғи унинг ҳиссасига тўғри келмоқда.”


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

26

Ҳозирги вақтда дунёда ривожланиб бораётгани каби Ўзбекистонда ҳам

электрон тижорат ривожланиб бормоқда. Тўлов тизимлари

(Payme, Click)

орқали қулай тўлов имкониятлари кенгаймоқда, маҳаллий платформалар,

масалан,

OLX.uz

,

ZoodMall

ва

Express24

мижозларга хизмат коʻрсатмоқда. Бу

аҳолига бир қанча қулайликлар келтирмоқда.

Сабаби энди коʻчага чиқмасдан, уйда оʻтирган ҳолда телефон орқали

исталган хизмат ёки маҳсулотлардан фойдаланиш, сотиб олиш имконияти

мавжуд. Масалан,

OLX.uz

платформасига назар солсак. Бу платформа

Ўзбекистон ҳудудида машҳур бўлган онлайн эълонлар платформаси бўлиб,

фойдаланувчиларга

маҳсулотлар,

хизматлар

ёки

иш

эълонларини

жойлаштириш ва излаш имконини беради.

OLX.uz

(Old Line Exchange)

бутун

дунё бўйлаб фаолият юритадиган глобал платформа бўлиб, Ўзбекистондаги

фаолияти учун

OLX.uz

домени остида ишлайди. Бунда сиз электроника, кийим-

кечак, транспорт, кўчмас мулкларни сотиш ва сотиб олиш, иш қидириш ва шу

каби масалаларда фойдаланишингиз мумкин. Бу, албатта, ҳар биримиз учун

қулай.

Статистик маълумотларга кўра, 2024-йилда электрон тижорат савдолари

ҳажми 2023-йилга нисбатан 1,8 баробар ошиб, 10 886,8 миллиард сўмдан

ортиқни ташкил этди. Бу эса умумий чакана савдо ҳажмининг 4 фоиздан

ортиғига тенг.

Ўзбекистонда электрон тижоратнинг келажагини белгиловчи муҳим

омиллардан бири – соҳани қонунчилик орқали тартибга солишдир. 2022-йилда

янгиланган “Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Қонун

истеъмолчиларни ҳам, тадбиркорларни ҳам ҳуқуқий ҳимоя қилади. Электрон

операцияларни амалга ошириш ва ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни

белгилаш тартибини белгилаб беради. Ишончли электрон тижорат

экотизимини яратишда қонунчилик ва тўлов тизимлари ҳал қилувчи рол

ўйнайди. Улар жараённинг барча иштирокчилари ва харидорлари, шу билан

бирга сотувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

27

2019-йилда “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонун қабул

қилинди. Бу

fintech

секторининг ривожланишига хизмат қилмоқда. Электрон

тўловлар истеъмолчилар ва бизнес учун қулайлик ва хавфсизликни

таъминловчи онлайн тижоратнинг ажралмас қисмига айланди. Улар аҳоли учун

жуда фойдали бўлиб, ишларини енгил ва осон бўлишини таъминлади.

Ўзбекистонда онлайн савдо ва транзакцияларни осонлаштирадиган бир қанча

тўлов тизимлари жорий қилинди.

Иқтисодий ривожланиш оқибатида Ўзбекистон халқаро иқтисодиёт

тизимида ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида электрон

тижоратни такомиллаштириш, уни жаҳон миқёсидаги мавқейини ошириш

заруриятини келтириб чиқаради. 2004-йил 29-апрелда N613-II – “Электрон

тижорат” тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қонуни, 2007-йил 30-ноябрда

Вазирлар Маҳкамасининг 21-сонли – “Электрон тижоратни ривожлантириш”

тўғрисидаги ва 2007-йил 12-июнда – “Электрон тижорат тизимини амалда

қўллашда тўлов тизимини такомиллаштириш” тўғрисидаги қарорлар қабул

қилинди. Бундан ташқари Республикада электрон тижоратни ривожлантириш

мақсадида

“E-karmon”

лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу эса ўз навбатида

амалиётда қўлланилмоқда. Олиб борилган ва бажарилган ишлар асосида бир

қанча ижобий натижаларга эришилди. Масалан, ахборот алмашинуви

тезлигини ошириш ва унга сарфланадиган вақтни камайтириш мақсадида олиб

борилган ишларнинг натижаси Республикада халқаро ахборот тармоқлари

тезлигини ошишида яққол ўз аксини топади. Ахборот тармоқлари тезлиги

ошиши, албатта, биз учун қувонарли ҳолат. Масалан, онлайн дарс қилмоқчи

бўлганимизда, интернет орқали бирор бир ахборот кўрмоқчи бўлганимизда ва

шу каби масалаларда бизга интернет тезлиги юқори бўлиши муҳим рол

ўйнайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 ноябрдаги

«Рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари ҳукуқларини ҳимоя қилиш

ва рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳукуқбузарликларга

қарши курашишни кучайтириш чоралари тўғрисида»ги ПҚ-381-сон қарорига


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

28

мувофиқ

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий

агентлиги

(кейинги уринларда – Агентлик)

электрон тижоратни тартибга

солиш ва ривожлантириш соҳасида ваколатли орган этиб белгиланган

.

Шу боис, электрон тижорат соҳасини тартибга солувчи норматив-

ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, ушбу соҳада қулай шарт-

шароитларни яратиш, соҳани ривожлантириш, жумладан, замонавий логистика

инфратузилмасига эга миллий электрон тижорат маконини шакллантириш,

бозор иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида

жорий йилнинг 26 декабрь куни

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг

«

Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат соҳасини

янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

»ги

885-сон қарори

қабул қилинди

.

Мазкур қарор билан, жумладан, соҳани тартибга солиш, ушбу

йўналишда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини улар томонидан

кўрсатилаётган хизматлар ва фаолияти асосида таснифлаш ҳамда ушбу соҳада

тўлиқ статистик маълумотларни тўплаш мақсадида миллий қонунчиликка

мазкур соҳада янги тушунча ва атамалар киритилмоқда.

Шунингдек, қарор билан:

электрон тижорат операторлари (электрон савдо платформаси,

буюртмалар агрегатори ва рақамли стриминг хизмати операторлари)

сифатида

фақат юридик шахслар

– Ўзбекистан Республикаси резидентлари

фаолият юритиши мумкинлиги;

– электрон шартнома ёки битимлар орқали ҳеч қандай мажбуриятлар

олмайдиган, фойдаланувчиларга узининг ахборот ресурси ёки платформаси

орқали товар

(иш, хизмат)

ҳамда рақамли маҳсулотлар ҳақида маълумот ёки

ахборот бериш билан чекланадиган юридик шахс ва (ёки) якка тартибдаги

тадбиркор электрон тижорат оператори ҳисобланмаслиги белгиланган.

Шу билан бирга,

2025 йил 1 июлдан бошлаб

:

– электрон тижорат операторлари фаолиятини амалга ошириш

учун

хабардор қилиш тартиби жорий қилинмоқда

, шунингдек, мазкур


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

29

йўналишда тегишли талаб ва шартлар киритилиб,

электрон тижорат

субъектлари реестрини юритиш тартиби

;

– электрон тижорат операторлари, электрон тижоратда сотувчи бўлган

юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек, электрон

тижоратда

сотувчи

ёки

буюртма

асосида

товарларни

(ишларни,

хизматларни)

етказиб берувчи ёхуд йўловчиларни енгил автотранспорт

воситаларида ташиш фаолиятини амалга оширувчи

ўзини узи банд қилган

шахслар

(кейинги уринларда – ўзини ўзи банд қилган шахслар)

электрон

тижорат

доирасида

ҳисоб-китобларни

фақат

алоҳида

банк

ҳисобварақларидан фойдаланган ҳолда амалга оширишлари

;

– ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг электрон тижорат доирасидаги

фаолияти натижасида

пул маблағлари тарзида олинган даромадлари

ўзини

ўзи банд қилган шахсларнинг банк картаси бириктирилган алоҳида банк

ҳисобварағида ҳисобга олиниши;

– ўзини ўзи банд қилган шахснинг алоҳида банк ҳисобварағига

тушадиган маблағлар суммаси

товарларни (ишларни, хизматларни)

сотишдан

олинган даромадларни аниқлашда ўзини ўзи банд қилган шахсни айланмадан

олинадиган

солиқни тўловчи сифатида тан олиш учун фойдаланилиши

лозим

лиги келтирилган.

Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу қарор билан Агентлик томонидан

халқаро тажрибани ўрганган ҳолда ҳамда маҳаллий бозорни таҳлили қилиш

натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида қуйидагилар

белгиланмоқда:

а)

буюртма асосида

товарлар

(ишлар, хизматлар)

етказиб

берувчи

ёки йуловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш

фаолиятини амалга оширувчи

ўзини ўзи банд қилган шахсларга

,

истисно

тариқасида

:

– товарлар

(ишлар, хизматлар)

етказиб берувчиси ёки электрон тижорат

субъектининг ҳисобварағига маблағларни кейинчалик инкассация учун


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

30

ҳисобдан чиқариш учун

ўзини ўзи банд қилган шахснинг

алоҳида банк

ҳисобварағига маблағларни олдиндан жойлаштиришга

;

– етказиб

берилган

товарлар

(ишлар,

хизматлар)

учун тўлов

сифатида

нақд пул қабул қилишга

, бунда алоҳида банк ҳисобварағидан

товарлар

(ишлар, хизматлар)

етказиб берувчисига ўтказилган маблағларга тенг

микдорда накд пулни инкассация қилмасдан

ўз ихтиёрида қолдиришга

рухсат бериш

;

6)

электрон савдо платформалари орқали товарларни экспорт қилишда

юридик шахсларга, якка тартибдаги тадбиркорларга ва ўзини ўзи банд қилган

шахсларга электрон савдо платформалари, хусусан, хорижий электрон савдо

платформалари орқали сотилган товарларни курьерлик ва почта жўнатмалари

орқали хорижий давлатлардаги ўз харидорларига, шу жумладан,

ташқи савдо

операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида шартномаларни

руйхатдан утказмасдан

юборишга рухсат берилиши белгиланган.

Бунда электрон савдо платформалари Ўзбекистон Республикаси

Солиқ, қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона

қўмитаси ахборот тизимлари билан белгиланган тартибда интеграция

қилинади.

Хулоса:

Бугунги кунда ахборот технологияларининг ўрни жуда муҳим

аҳамият касб этмоқда. Айниқса, ҳозирги вақтда онлайн тижорат қилиш, савдо

қилиш оммалашиб бормоқда. Бу, албатта, ҳозирги давр талаби. Шу сабабли ҳар

бир инсон бундай тижорат ишлари ҳақида бироз бўлса ҳам маълумотга эга

бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Чунки оддий бир онлайн дўконлар орқали

харид қилмоқчи бўлсак ҳам у ҳақида маълумотга эга бўлиш, хизмат ва

маҳсулотларини текшириш муҳимдир. Сабаби бу маҳсулот расмда

кўрсатилгандек келиши, сифатининг айтилган каби яхши бўлиши маҳсулот

келгандан сўнггина намоён бўлади. Шунинг учун бу онлайн дўконлар ҳақида

маълумотга эга бўлиб, синовдан ўтказиб кейин ундан фойдаланиш муҳим

аҳамият касб этади.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

31

Ўзбекистондаги электрон тижорат ва халқаро тажриба ўртасида

қиёсий таҳлил қилишда, биз бир неча муҳим жиҳатларга эътибор

қаратишимиз керак:

1. Ривожланиш даражаси:

Халқаро тажриба:

Халқаро миқёсда электрон тижорат жуда

ривожланган. Кўплаб мамлакатларда электрон тижорат платформалари ва

хизматларининг кенг тарқалганлиги кузатилади.

Ўзбекистон:

Ўзбекистонда электрон тижорат нисбатан янги йўналиш

ҳисобланади. Ҳозирда электрон тижорат платформалари сони ва уларнинг

ривожланиш даражаси халқаро тажрибага нисбатан паст.

2. Истеъмолчиларнинг онги:

Халқаро тажриба:

Кўплаб мамлакатларда истеъмолчилар электрон

тижоратдан фойдаланишга кенг тарқалган. Улар онлайн харид қилиш,

тўловларни амалга ошириш ва бошқа электрон хизматлардан фойдаланишга

кўникиб қолганлар.

Ўзбекистон:

Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг онлайн харид қилишга

бўлган ишончи ва тажрибаси халқаро тажрибага нисбатан паст.

3. Рақобат:

Халқаро тажриба:

Халқаро миқёсда электрон тижорат бозорида юқори

даражада рақобат мавжуд. Кўплаб компаниялар онлайн харидларни тақдим

этиш учун курашадилар.

Ўзбекистон:

Ўзбекистонда электрон тижорат бозорида рақобат халқаро

тажрибага нисбатан паст.

Ўзбекистонда электрон тижорат халқаро тажрибага нисбатан

ривожланиш босқичида ҳамда электрон тижоратнинг ривожланиш потенциали

катта. Ҳукумат ва бизнес субъектларининг саъй-ҳаракатлари билан электрон

тижорат халқаро тажрибага яқинлашиши мумкин.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-23

Часть–1_ Март –2025

32