MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-25
Часть–3_ Май –2025
97
МАҲАЛЛИЙ ҚАРШИЛИКЛАР ВА МАҲАЛЛИЙ ҚАРШИЛИК
КОЭФФИЦИЕНТИ
Рахимов Қудратжон Ташботирович
1.a
, Мирсалимов Шерали
2.a
,
Шарипджанов Ўткирбек
2.б
Тoшкyeнт дaвлaт трaнспoрт унвyeрситyeти, доцент
1.a
;
Тoшкyeнт дaвлaт трaнспoрт унвyeрситyeти, тaлaбa
2.a,б
,
Анотатсия: Ушбу мақолада суюқлик ва газ оқимларининг муҳандислик
коммуникациялари тизимида учрайдиган маҳаллий қаршиликлар ва уларнинг
гидравлик ҳисоблардаги аҳамияти кўриб чиқилади. Маҳаллий қаршиликлар – бу
турли конструктив элементлар (бўғинлар, кривой участкалар, вентиллар,
кенгайиш ёки тортиш жойлари ва бошқалар) туфайли оқимда юзага келадиган
энергия йўқотишларидир. Мақолада маҳаллий қаршилик коэффициенти
тушунчаси, уни аниқлаш усуллари, турли элементлар учун коэффициентларнинг
қийматлари ҳамда уларнинг ҳисоб-китоблардаги қўлланилиши таҳлил қилинади.
Шунингдек, амалиётдаги тавсиялар ва энергия самарадорлигини оширишга оид
чоралар ҳам ёритиб берилади.
Калит сўзлар: Маҳаллий қаршилик, Қаршилик коэффициенти, гидравлик
йўқотишлар, оқим қаршилиги, қувур тизими, энергия сарфи, коэффициент
ҳисоб-китоби, скорость ва босим алоқаси, инженерлик гидравликаси
Қувурлардаги маҳаллий гидравлик қаршиликларга уларга ўрнатилган ҳар
хил қурилма ва элементлар киради. Ушбу жойларда оқимнинг ҳаракати ўзгаради,
яъни оқим деформацияга учрайди, натижада оқим ўртача тезлигининг йўналиши
ҳамда қийматининг ўзгаришига олиб келади. Бундай қурилма ва элементларга
қувурларга кириш, кескин кенгайиш ва торайишлар, секин-аста кенгайиш ва
торайишлар, фильтрлар, сеткалар, оқимни бошқариш учун ўрнатилган
клапанлар, ҳар хил кўринишлардаги ва ҳар хил бурчакларга бурилишларни
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-25
Часть–3_ Май –2025
98
мисол қилиб келтириш мумкин. Маҳаллий гидравлик қаршиликларни
умумлаштириб қуйидаги иккита катта гуруҳларга ажратиш мумкин:
I.
Оддий маҳаллий гидравлик қаршиликлар.
II.
Мураккаб маҳаллий гидравлик қаршиликлар.
Оддий маҳаллий гидравлик қаршиликлар, оқим ўртача тезлигининг
йўналиши ёки қийматининг ўзгариши билан ҳарактерланади (1-расм).
1-расм. Оддий маҳаллий гидравлик қаршиликлар.
Одатда қувурлардаги маҳаллий гидравлик қаршиликларда йўқотилган
напорни аниқлашда Вейсбах формуласидан фойдаланилади(1).
ℎ
𝑚
= 𝜉
𝑚
𝜗
2
2𝑔
(1)
Бу ерда
𝜉
𝑚
- маҳаллий қаршилик коэффициенти,
𝜗
- оқимнинг ўртача
тезлиги,
𝜗
2
2𝑔
- тезлик напори.
Маҳаллий қаршиликларда йўқотилган напор тезлик напорига ва
маҳаллий қаршиликнинг бевосита ўзининг хусусиятига боғлиқдир. Бу
хусусиятни одатда маҳаллий гидравлик қаршилик коэффициенти белгилайди.
Маҳаллий қаршилик коэффициенти бирлик тезлик напорига тўғри келадиган
йўқотилган напор
ни ифодалайди. Маҳаллий қаршилик коэффициентининг
қийматини аниқлаш мураккаб масала ҳисобланиб, одатда гидравлик
ҳисоблашларда маҳаллий қаршилик коэффициентларининг қийматлари
жадваллардан олинади ёки мавжуд юқоридаги каби формулалар ёрдамида
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-25
Часть–3_ Май –2025
99
ҳисобланади. Бу қийматлар ўзгармас яъни доимий, лекин бу ҳолат турбулент
ҳаракатнинг квадрат қаршилик (автомодель)соҳасидагина, яъни Рейнольдс
сонининг жуда катта қийматларида ўринли ҳисобланади. Оқимнинг квадрат ёки
квадратгача қаршилик соҳаларидан бошқа соҳаларда масалан ўтиш ва ламинар
соҳаларда маҳаллий қаршилик коэффициентининг қиймати катта диапозонда
ўзгаришини кузатиш мумкин. Оқим тезлигининг унча катта бўлмаган ҳолатида
ёки ёпишқоқлиги катта суюқликлар ҳаракатига доир масалалар ечишда напор
йўқотилиши аниқ ҳисоблашларни талаб этади.
Метод.
Юқорида келтириб ўтилганидек маҳаллий гидравлик
қаршиликлар оқимнинг деформацияланишига олиб келади ва шунинг учун яъни
оқим деформацияланиши учун энергиясини йўқотади.
Маҳаллий қаршилик коэффициентини тажриба асосида аниқлаймиз.
Тажрибаларни ўтказиш учун маҳаллий гидравлик қаршиликлардан кескин
кенгайиш танлаб олинди(3-расм).
3-расм кескин кенгайиш
Маҳаллий қаршилик коэффициентининг қийматини аниқлаш учун
қуйидаги боғланишни асос қилиб оламиз:
𝜉
𝑚
=
𝐴
𝑅𝑒
+ 𝜉
𝑚кв
(5)
Бу ерда
𝐴
– коэффициент, унинг қиймати маҳаллий қаршиликдан келиб
чиқиб, тажрибалардан аниқланади,
𝜉
𝑚кв
- квадрат қаршилик соҳасидаги
маҳаллий қаршилик коэффициенти,
𝑅𝑒
- Рейнольдс сони.
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-25
Часть–3_ Май –2025
100
Тажрибалар гидравликада қабул қилинган умумий қоидаларга амал
қилган ҳолда олиб борилди. Сув сарфи ҳажмий усулда ўлчанди, пьезометр
кўрсаткичлари ўрнатилган шкала ёрдамида аниқланди.
Тажрибалардан кўриниб турибдики, Рейнольдс сонининг кичик
қийматларида, яъни ламинар ва ўтиш соҳаларида маҳаллий қаршилик
коэффициентининг қиймати тубулент ҳаракатнинг квадрат қаршилик
соҳасидаги қийматидан анча катта.
ADABIYOTLAR
1.
Quvondiqov, Q. (2023). On the Issue of Efficiency in the Transportation of Oil
Products by Main Pipeline. International Journal of Trend in Scientific Research and
Development (IJTSRD).
2.
Quvondiqov, Q. (2021). Suv ta'minoti, oqova suv, gidravlika va suv resurslarini
muhofaza qilish sohalarida yangi yutuqlar. Х МЕЖДУНАРОДНАЯ НАУЧНО-
ПРАКТИЧЕСКАЯ КОНФЕРЕНСИЯ.
y = -4231,2x + 4809,2
R² = 0,0169
0
500
1000
1500
2000
2500
0,890
0,900
0,910
0,920
0,930
0,940
0,950
0,960
Ѯ1
y = -4E-06x + 0,9394
R² = 0,0169
0,890
0,900
0,910
0,920
0,930
0,940
0,950
0,960
0
500
1000
1500
2000
2500
Ѯ1
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-25
Часть–3_ Май –2025
101
3.
Quvondiqov, Q. (2022). Gidtrotransport tizimlaridagi adgeziyani dispers
sistemalarni modifikaцyalash orqali kamaytirish. Scienceweb academic papers
collection.
4.
Quvondiqov, Q. (2023). Magistral va undan tarqalagn quvurlar tizimini gidravlik
hisoblash. ELEKTRON HISOBLASH MASHINALARI UCHUN YARATILGAN
DASTURNING RASMIY RO'YXATDAN O'TKAZILGANLIGI TOʻGʻRISIDAGI
GUVOHNOMA OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI ADLIYA VAZIRLIGI,№ DGU
24340, Talabnoma kelib tushgan sana: 03.04. 2023 Talabnoma raqami: DGU 2023
2692.