Authors

  • Мавлонов Адҳам Анварханович

Author Biography

  • Мавлонов Адҳам Анварханович

    Тошкент Кимё халқаро университети  Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси катта ўқитувчиси.

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.mead.85513

Keywords:

Фергана вода религия вера доверие долина население зороастризм древний Авесто Фароги Карт Хранитель The article examines the relationship of ancient religious beliefs and beliefs to water the role of water as an ethnological concept in the life of human society the ancient religious beliefs underlying the beliefs of the inhabitants of the Fergana Valley associated with water especially traces of Zoroastrianism are visible.

Abstract

Ушбу мақолада қадимги диний эътиқодлар ва ишончларда сувга бўлган муносабат, сувнинг муқаддас унсур сифатида инсоният жамияти ва кундалик турмуш тарзида тутган ўрни, Фарғона водийси аҳолисининг сув билан боғлиқ эътиқодлари замиридаги қадимий эътиқодлар излари кўрсатиб берилган

В статье рассматривается отношение древних религиозных верований и верований к воде, роль воды как этнологического понятия в жизни человеческого общества, древние религиозные верования, лежащие в основе верований жителей Ферганской долины, связанных с водой, особенно просвечиваются следы зороастризма.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-25

Часть–3_ Май –2025

175

ЭТНОЛОГИК ТАҲЛИЛ: СУВ БИЛАН БОҒЛИҚ ЭЪТИҚОДИЙ

ҚАРАШЛАР

Мавлонов Адҳам Анварханович

Тошкент Кимё халқаро университети Ижтимоий-гуманитар фанлар

кафедраси катта ўқитувчиси.

Аннотация: Ушбу мақолада қадимги диний эътиқодлар ва ишончларда

сувга бўлган муносабат, сувнинг муқаддас унсур сифатида инсоният жамияти

ва кундалик турмуш тарзида тутган ўрни, Фарғона водийси аҳолисининг сув

билан боғлиқ эътиқодлари замиридаги қадимий эътиқодлар излари кўрсатиб

берилган

Аннотация: В статье рассматривается отношение древних

религиозных верований и верований к воде, роль воды как этнологического

понятия в жизни человеческого общества, древние религиозные верования,

лежащие в основе верований жителей Ферганской долины, связанных с водой,

особенно просвечиваются следы зороастризма.

Ключевые слова и фразы: Фергана, вода, религия, вера, доверие, долина,

население, зороастризм, древний, Авесто, Фароги Карт, Хранитель.

Annotation: The article examines the relationship of ancient religious beliefs

and beliefs to water, the role of water as an ethnological concept in the life of human

society, the ancient religious beliefs underlying the beliefs of the inhabitants of the

Fergana Valley associated with water, especially traces of Zoroastrianism are visible.

Key words and phrases: Ferghana, water, religion, faith, trust, valley,

population, Zoroastrianism, ancient, Avesto, Farogi Kart, Guardian.

Ибтидоий одамларнинг тасаввурига кўра, сувнинг муайян ҳислатлари уни

илоҳийлаштирилишига олиб келган. Масалан, сув доим ҳаракатда бўлади, у

юлдузлар нури остида ўз рангини ўзгартиради, турли шаклларга кира олади,

иссиқлик таъсирида буғга айланади, совуқлик таъсирида музлайди, табиатдаги


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-25

Часть–3_ Май –2025

176

барча мавжудотга ҳаёт бахш этади. Сувга нисбатан бундай илоҳий қарашлар

дунёнинг кўплаб халқларида мавжуд бўлганини қадимги тарихий манбалар ҳам

исботлайди. Хусусан, қадимги мисрликларнинг тасаввурига кўра, сувда

ҳаётбахшлик ҳислати мавжуд бўлади – осмон сувлари ерни суғориб, унда

ҳаётнинг ривожланишига имкон яратади. Сув танадаги ҳаёт бағишловчи суюқ-

ликлар (қон ва тер) билан қиёсланади; бу тасаввурларга мувофиқ, қадимги

Мисрда тугаган “ҳаёт сувлари”ни алмаштириш мақсадида мўмиёланган танага

сув қуйилган. Умуман қадимги мисрликлар сувни табиатнинг асоси деб

тушуниб, сувни муқаддаслаштирганлар. Муқаддас сувга сиғиниш одати

фиравнлар бошчилигида барча коҳинлар томонидан сув худоларига атаб

ичкиликлар ҳадя қилиш ва гуноҳлардан тозаланиш маросимларида ўз ифодасини

топган

[10: 74-б]

. Ҳиндистонда эса сув бутун дунёда ёмғир, ўсимликлар шираси,

қон шаклида айланиб юрувчи ҳаёт соқчиси сифатида қадрланган

[11: 42-б]

. Буни

қадимги ҳинд матнлари ведалардаги ёмғир ёғдирувчи ва ҳаёт бағишловчи илоҳ

Индрани юксак даражада эъзозлангани мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Қадимги Месопотамияда ҳам сув тириклик рамзи сифатида талқин қилинган ва

сувга сиғиниш кенг тарқалган. Месопотамия пантеонида сув худолари олий

даражали худолар сафида турган. Дунё тарихидаги энг қадимги афсонлардан

ҳисобланувчи, буюк сув тўфони (Гилгамиш достонининг бугунги кунгача

сақланиб қолган энг қадимги наъмуналари ҳисобланувчи сопол тахтачаларидан

“ўн иккинчи сопол тахтача”да буюк тўфон ҳақида маълумотлар мавжуд) ҳамда

сув худолари Апсу ва Тиамат тўғрисидаги афсоналар ҳам айнан қадимги

Месопотамияда вужудга келган

[10: 74-б]

. Қадимги хитойликлар эса сувни бутун

ҳаётнинг сарчашмаси деб билганлар

[11: 41-б]

. Умуман олганда, дунёнинг

кўпгина халқларида оламдаги барча нарсалар сув негизида вужудга келган, деган

тасаввурлар мавжуд бўлган

[10: 240-б]

. Масалан, қадимги туркийларнинг

мифологик қарашларига кўра ер юзида ҳаёт юзага келган дастлабки даврларда,

ер юзида умуман қуруқлик бўлмаган ҳамда у буткул сув билан қопланганди. Ана

шундай қадимги туркий афсоналаридан бирида айтилишича, ибтидода бутун

борлиқ чексиз сувлик бўлиб, унинг ичида ўғли Улганни элкасига миндириб


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-25

Часть–3_ Май –2025

177

олган Оқ эна сузиб юрган. Улган энасининг кўмагида қуруқликни яратган.

Улган ерни яъни қуруқликни мустаҳкамлаш учун учта катта балиқни ер бўйлаб

жойлаштирган

[9: 169-б]

.

Қадимги туркийлар табиат кучларида пинҳоний куч ва руҳнинг борлигига

қаттиқ ишонишган. Ер ва сувни, айниқса, кучли руҳга эга деб ҳисоблашган.

Булар туркий қавмлар ўртасида турлича номда “Ер-Су”, “Ер-Суб”, “Ер-Сув”,

“Сув-Ер”, “Йир-Суб”, “Суб-Ер” ) айтилган. Қадимда туркий қавмлар

истиқомат қилган Сибир (Сиб-ир) водийсининг номи ҳам ана шу муқаддас

тушунчалар ҳосиласи бўлган деган фаразлар мавжуд

[1: 21-б]

. Хатто “Суб-Ер”

вақтлар ўтиши билан қадимги туркийлар эътиқодидаги, “Тангри” ва “Умай” каби

туркийлар ҳомийси даражасига кўтарилди. Бунинг исботини, Култегин

битикларида “Суб-Ер” номининг алоҳида қайд қилиниб, унинг туркийларнинг

“муқаддас суви ва ери” ҳимоячиси эканлиги эслатилганида кўришимиз мумкин.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бугунги кундаги дунё халқлари

орасида сувни илоҳийлаштирмаган ва қадимги эътиқодларида сув илоҳи ва

илоҳалари бўлмаган бирор бир халқни топиш жуда қийин иш ҳисобланади.

Масалан, қадимги Месопотамия халқларининг Абзу, энки, Сирсир, энбилулу

илоҳлари, қадимги грекларнинг Посейдон, Тритон, Амфитрита ва Гидроси,

қадимги мисрликларнинг Хапи, Анукет, Себек, Нейт, Нефтида, Тефнут ва

Исидаси, оссурияликларнинг Баал номли илоҳи, астекларнинг Атл ва Атлауси,

майяларнинг Чак номли илоҳи, қадимги славянларнинг Ворон, Ний, Переплут ва

Данаси, японларнинг Суйдзин, Мизучи, Сусану илоҳлари, корейсларнинг Имуги

илоҳи, қадимги галларнинг Секвана илоҳаси, қадимги бриттларнинг Арнеметсия

илоҳаси, этрускларнинг Нетунс илоҳи, қадимги ҳиндларнинг Ярун, Апам Напат,

Ганга ва Сарасватиси, қадимги австралиялик аборигенларнинг Ингана ва

Уирнпаси, қадимги келтларнинг Акионна, Белизама, Панли каби илоҳлари,

қадимги хитойликларнинг Гонггонг, Мазу, Ҳебо ва Лонгмуси, қадимги фин

халқларининг Веденемо ва Велламоси, қадимги Индонезия халқларининг Деви

Дану ва Деви Ланжар илоҳалари, қадимги скандинав халқларининг Норд, Никс,

Фрейр каби сув илоҳлари ва илоҳалари шулар жумласидандир.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-25

Часть–3_ Май –2025

178

Дунёдаги кўплаб халқлар қатори ўзбекларда ҳам сувга бўлган ўзига ҳос

ишонч ва эътиқод энг қадимги даврларданоқ мавжуд бўлган. Археологик

материаллар ва тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, Ўрта Осиёга ислом

кириб келишига қадар аждодлар эътиқоди, ўлиб қайта тирилувчи табиат култи

ва аграр култлар каби маҳаллий култлар билан бирга зардуштийлик,

шомонийлик, буддизм, монийлик, христианлик каби динлар ҳам кенг тарқалган.

Турли динлар, эътиқодлар ва култларга эътиқод шубҳасиз Фарғона водийси

аҳолисига ҳос ҳусусиятлардан бири бўлган

[3: 5-б]

.

“Авесто”да номлари келтирилган дарёлар ичида шубҳасиз, энг машхури

ва зардуштийлар наздида энг муқаддаси бу – Фароғи Карт дарёси ҳисобланади.

Бу ҳақида “Вандидот”нинг бешинчи фаргардида “…Зардуштнинг девларга

қарши ҳақиқатининг бошқа динлардан афзаллиги Фароғи Карт дарёси сувининг

бошқа сувлардан нечоғли афзаллиги кабидир

[2: 249-б]

”, – дейилади. Бу билан

Аҳура Мазда Фароғи Карт дарёси сувини ўзи яратган дарёлар сувлари ичида энг

афзали ва муқаддаси эканлигини эътироф этган.

Хулоса сифатида шуни алоҳида таъкидлаш керакки, аждодларимизнинг

қадимий эътиқодлари тарихида чуқур из қолдирган зардуштийликда сув

ниҳоятда муқаддас унсур ҳисобланган. Уни турли йўллар билан ифлослаган

одамлар нафақат бу дунёда қаттиқ жазоланган (одатда сувни ифлосланиш

кўламидан келиб чиққан ҳолда, бир неча дарра қамчилаш жазосидан, ўлим

жазосигача) балки у дунёда ҳам дўзахий ҳисобланган. Бунга зардуштийлик

эътиқодининг муқаддас манбалари таҳлили мисолида ҳам яққол амин бўлиш

мумкин. Шундан келиб чиқилса, зардуштийлар наздида сув нафақат табиатда

учровчи мўл-кўл унсур, балки у онадек муқаддас, эъзозланувчи, асралгувчи

илоҳий неъмат бўлган. Сувни асраш бўйича илк экологик ҳуқуқ ва мажбуриятлар

нормалари илдизлари айнан зардуштийлик эътиқоди ва унинг муқаддас

манбаларида алоҳида таъкидланган ҳамда бу борада аниқ амалий аҳамиятга эга

бўлган йўл-йўриқ ва хулосалар ишлаб чиқилган.

FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR RO’YXATI

1. Абдураҳмонов А. Туркий халқлар оғзаки ижоди. – Самарқанд, 2006.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-25

Часть–3_ Май –2025

179

2. Авесто /Н. Жўраев; А. Маҳкам. –Тошкент: Ғофур Ғулом номидаги нашриёт-

матбаа ижодий уйи, 2015. Аширов А. Зардуштийликда сув илоҳлари. // Фарғона

водийсининг долзарб муаммолари. Республика илмий амалий анжумани

материаллари – Наманган, 2020.

3. Аширов А. Ўзбек халқининг қадимги эътиқод ва маросимлари –Т.: Ўзекистон

Миллий кутубхонаси нашрёти, 2007.

4. Аширов А. Фарғона водийси аҳолисининг сув билан боғлиқ қарашлари. //

Ўзбекистон этнологиясининг долзарб муаммолари. Илмий тўплам. –Тошкент:

Адабиёт учқунлари.

5. Аширов А. Фарғона водийси аҳолисининг сув билан боғлиқ мифологик

қарашлари ва урф-одатлари. // Ўзбекистон тарихи. Илмий журнал. 1-сон. 2018.

6. Аширов А. Зардуштийликда сув илоҳлари. // Фарғона водийсининг долзарб

муаммолари. Республика илмий амалий анжумани материаллари – Наманган,

2020.

7. Вода // Мифы народов мира. Т. 1. – М.: Советская Энциклопедия, 1987.

8. Горшунова О.В.Узбекская женщина, социальный статус, семья, религия. По

материалам Ферганской долины. – М., 2006.

9. Дьяконова В.П. Религиозные представления алтайцев и тувинцев о

природе и человеке // Природа и человек в религиозных представлениях народов

Сибири и Севера. –Л.: Наука, 1970.

10. Жабборов И., Жабборов С. Жаҳон динлари тарихи. –Т.: Ўзбекистон, 2002..

11. Мингбоева Д. Тимсоллар тилсими. – Т.: Янги аср авлоди, 2007.

12. Сулаймонов Р. Нахшаб – унутилган тамаддун сирлари. – Т.: Маънавият, 2004.