MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-25
Часть–1_ Май –2025
202
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ, ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ
СИФАТИ ҲАМДА ҲАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА БАҲОЛАШ
МУАММОЛАРИ
Мўминов Нажмиддин Шамсиддинвич – Тошкент давлат аграр
университети “Қишлоқ хўжалиги биотехнологияси, стандартлаштириш ва
сертификатлаштириш” кафедраси профессори, техника фанлари доктори,
техника фанлари доктори, muminov.najmiddin@mail.ru
Насирова Нилуфархон Қобилджановна - Тошкент Давлат аграр
университети “Қишлоқ хўжалиги биотехнологияси, стандартлаштириш ва
сертификатлаштириш” кафедраси доценти, кимё фанлари бўйича фалсафа
доктори (PhD); mukhamedovanilufarkhon@gmail.com, тел. +998974335005.
Аннотация: Ушбу мақолада етиштириш ва қайта ишлашнинг ҳолати ва
имкониятлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг
сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, баҳолаш муаммолари, уларнинг
экспортини ташкил етиш талаблари, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат
маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлашда халқаро
стандартлаштириш тизимининг роли тўғрисида таҳлилий маълумот берилган.
Тадқиқот ва таҳлиллар асосида фаолият соҳасини ташкил етиш ва
такомиллаштириш бўйича хулосалар ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар: қайта ишлашнинг ҳолати, озиқ-овқат маҳсулотларининг
сифати, экспортини ташкил етиш талаблари, озиқ-овқат маҳсулотларининг
хавфсизлигини таъминлаш, овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар,
халқаро стандартлаштириш тизими
Проблемы обеспечения, оценки качества и безопасности
сельскохозяйственной и пищевой продукции
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-25
Часть–1_ Май –2025
203
Муминов Нажмиддин Шамсиддинович – доктор технических наук,
профессор кафедры “Биотехнология, стандартизация и сертификация
сельскохозяйственной продукции” Ташкентского государственного аграрного
университета, muminov.najmiddin@mail.ru; тел.+998903291543
Насирова Нилуфархон Қобилджановна - доцент кафедры
“Биотехнологии, стандартизации и сертификации сельскохозяйственных
продуктов” Ташкентского Государственного аграрного университета, доктор
философии по химических наук (PhD); mukhamedovanilufarkhon@gmail.com,
тел. +998974335005.
Аннотация: В данной статье приведен аналитический обзор состояния
и возможности выращивания и переработки, а также проблемы обеспечения,
оценки качества и безопасности сельскохозяйственной и пищевой продукции,
требований по организации экспорта их, роль международной системы
стандартизации
для
обеспечения
качества
и
безопасности
сельскохозяйственной и пищевой продукции. На основе исследований и анализа
выработаны выводы и рекомендации по организации, совершенствованию
сферы деятельности.
Ключевые слова: степень переработки, качество пищевых продуктов,
требования к организации экспорта, обеспечение безопасности пищевых
продуктов, биологически активные добавки, добавляемые в пищевые продукты,
международная система стандартизации
Problems of ensuring, evaluating the quality and safety
of agricultural and food products
Muminov Najmiddin Shamsiddinovich – Professor of the Department of
Biotechnology, Standardization and Certification of Agricultural Products, Tashkent
State Agrarian University, Doctor of Technical Sciences;
muminov.najmiddin@mail.ru ; tel.+998903291543
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-25
Часть–1_ Май –2025
204
Nasirova Nilufarkhon Kabildzhanovna - Associate Professor of the
Department of Biotechnology, Standardization and Certification of Agricultural
Products Tashkent State Agrarian University, Doctor of Philosophy in Chemical
Sciences (PhD); mukhamedovanilufarkhon@gmail.com,tel. +998974335005.
Аnnotation: This article provides an analytical overview of the state and
possibilities of cultivation and processing, as well as the problems of ensuring,
evaluating the quality and safety of agricultural and food products, requirements for
organizing their export, the role of the international standardization system to ensure
the quality and safety of agricultural and food products. Based on research and
analysis, conclusions and recommendations have been developed on the organization
and improvement of the field of activity.
Key words: state of processing, quality of food, requirements for the
organization of export, ensuring the safety of food products, biologically active
additives added to food, international standardization system
ВВЕДЕНИЕ - INTRODUCTION
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан кўп марта
“Агар маҳсулотда халқаро стандарт талаблари мужассам бўлмаса, у ҳеч қачон
рақобатбардош бўла олмайди. Ҳар бир тадбиркор стандартларни биладиган ва
тушунадиган муҳитни яатиш керак” деб таъкидлайди.
Ҳозирда, илғор хорижий давлатлардаги ишлаб чиқарувчилар ўз
маҳсулотларини бозор талаблари асосида доимий равишда такомиллаштириб
бориши ва янги инновацион технологияларни жадаллик билан жорий этилиши
натижасида жаҳон бозорида шиддатли рақобат муҳити шаклланмоқда.
Мамлакатимизда ишлаб чиқариш шарт-шароитларни янада яхшилаш,
тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтиришга жиддий
эътибор қаратилмоқда. Бу эса, энг аввало инсонлар фаровонлиги ва уларни
соғлом ҳаёт кечиришларига хизмат қилади.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг етакчи тармоғи саналади.
Унда 3,6 миллион киши, яъни иқтисодиётда банд бўлганларнинг 27 % ишлайди.
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-25
Часть–1_ Май –2025
205
ЯИМда тармоқ улуши 32 % га тенг бўлса, соҳада фойдаланиладиган ер
майдонлари республика ҳудудининг 45 фоизини эгаллайди.
Ҳозирги вақтда 180 дан ортиқ турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат
маҳсулотлари 80 дан ортиқ мамлакатга экспорт қилинмоқда.
2018 йил 16 январдаги “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада
таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва айни пайтда ишлаб
чиқилаётган Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030
йилларга мўлжалланган стратегияси шу нуқтаи-назардан долзарбдир.
ЭКСПЕРИМЕНТАЛЬ – ТАҲЛИЛ ҚИСМИ -
EXPERIMENTAL AND ANALYTICAL PART
Қишлоқ хўжалиги дунёдаги энг катта иш берувчи тармоқдир. Бугун замин
аҳолисининг 40 % айнан шу соҳада банд. Бу даромад келтирувчи ва бандликни
таъминловчи асосий манбадир. Ривожланаётган мамлакатларда 5 млн. кичик
фермер хўжаликлари озиқ-овқатнинг 80% етказиб беради.
Дунёда ҳар йили қарийб 4 млрд. тонна озиқ-овқат ишлаб чиқарилади, агар
улардан оқилона фойдаланилиб, тақсимланса, бу аслида сайёра аҳлининг
барчасига етган бўларди.
Озиқ-овқат хавфсизлиги мамлакат аҳолисини шу каби асосий маҳсулотлар
билан ўзини ўзи, мустақил таъминлашга қодирлигини ифодалайди. Шунингдек,
озиқ-овқат импортига ўта боғлиқликдан халос бўлганлигини англатади.
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-25
Часть–1_ Май –2025
206
Давлатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш сиёсати қачон
самара беради?
Қачонки, маҳсулот ишлаб чиқариш ва импорт қилиш
даражалари оқилона уйғунлаштирилса, бу борада аҳоли учун кафолатланган
имкониятлар
яратилса,
халқаро
прагматик
ҳамкорлик
алоқаларни
ривожлантирилса, даврий равишда янгиланиб турадиган озиқ-овқат заҳирасини
яратишга ҳам қаратилган бўлса.
Сўнгги 3 йилда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш,
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини ва экспорт салоҳиятини оширишга
бўлган ёндашув мутлақо ўзгарди, давлат сиёсатининг устувор йўналишига
айлантирилди.
Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш
соҳасидаги давлат бошқаруви Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат
санитария-эпидемиология хизмати, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
ҳузуридаги Бош давлат ветеринария бошқармаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги
вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси,
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги
томонидан амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини сифати ва ҳавфсизлигини
таъминлашнинг ҳуқуқий асослари бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг
қонунлари:
-
«Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-25
Часть–1_ Май –2025
207
-
“Стандартлаштириш тўғрисида”
-
“Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”
-
“Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”
-
“Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”
-
“Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”
-
“Истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида
-
“Аҳоли санитария-эпидемиологик фаровонлиги тўғрисида”
-“Радиацион
хавфсизлик
тўғрисида”,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг Фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг қарорлари ҳамда ваколатли ушбу соҳадаги Давлат бошқарув
органларининг тегишли қарор ва буйруқлари ҳисобланади.
Ўзбекистон мева-сабзавот экспортини ривожлантириш:
Сўнгги йилларда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ҳажмларини
кўпайтириш орқали ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш ҳамда
мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида экин майдонлари
сезиларли даражада кенгайтирилди. Туманларни мева-сабзавотчиликка
ихтисослаштириш,
маҳсулот
етиштирувчиларни
мева-сабзавотчилик
кластерлари ҳамда кооперацияларга бирлаштириш чоралари кўрилмоқда.
Жаҳон бозорлари талабларига жавоб бера оладиган рақобатбардош қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ҳудудларни ихтисослаштириш тўғри
йўл эканлигини кўрсатмоқда.
Республика бўйича 55 та туман мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилди,
ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар, чора-тадбирларга қарамасдан
ҳудудларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш тизими йўлга қўйилмаган.
Туманлар ҳудудларини тупроқ-иқлим шароитларига мос боғдорчилик,
узумчилик, сабзавот-полизчилик, картошкачилик ва бошқа озиқ-овқат
маҳсулотларини етиштиришга ихтисослаштириш орқали ички ва ташқи бозор
талабларига жавоб берадиган рақобатбардош маҳсулотлар етиштиришни
кўпайтириш ҳамда илм-фан янгиликларини кенг жорий этиш ва маҳсулот ишлаб
чиқарувчиларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш лозим.
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-25
Часть–1_ Май –2025
208
Ўзбекистон табиати, иқлим шароитлари, мавжуд ишчи кучи ресурсларидан
ва географик жойлашувидан келиб чиққан ҳолда, мамлакат иқтисодиётининг
юқори сифатли мева ва сабзавотлар етиштиришда йирик имкониятларидан
фойдаланмоқ керак. Аммо, мавжуд салоҳият ва уни ҳаётда амалга ошириш –
турли тушунча.
Жаҳон бозорида мева-сабзавот маҳсулотлари савдоси 205 миллиард АҚШ
долларини ташкил этган бир пайтда, республиканинг мазкур бозордаги
улуши 1% га етмайди. Ушбу маҳсулотларинг мамлакат экспорти таркибидаги
улуши эса атиги 7% ни ташкил қилади.
Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларини сифати ҳамда
ҳавфсизлиги бўйича асосий термин ва тушунчалар:
озиқ-овқатлар
–қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хом ашёсидан
тайёрланган ҳамда натурал ёки қайта ишланган ҳолида истеъмол қилинадиган
маҳсулотлар;
озиқ-овқат маҳсулотининг сифати -
озиқ-овқат маҳсулотининг
истеъмол хоссаларини белгилаб берадиган ва унинг одамлар ҳаёти ва соғлиғи
учун хавфсизлигини таъминлайдиган мезонлар мажмуи;
озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги -
озиқ-овқат маҳсулотининг
санитария, ветеринария, фитосанитария нормалари ва қоидаларига мослиги;
гигиена сертификати -
озиқ-овқат маҳсулоти, технология, ускуна ва
бошқа жараёнлар амалдаги санитария нормалари ва қоидаларига мос эканлигини
тасдиқлайдиган ҳужжат;
овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар
— озиқ-овқат хом
ашёсини қайта ишлаш йўли билан ёки сунъий усулда ҳосил қилинган ҳамда
бевосита овқат билан бирга истеъмол қилишга ёки озиқ-овқат маҳсулотлари
таркибига қўшишга мўлжалланган табиий ёхуд табиийга айнан ўхшайдиган
биологик фаол моддаларнинг концентратлари;
токсикология-гигиена экспертизаси
— озиқ-овқат маҳсулоти устида
амалга ошириладиган бир туркум лаборатория тадқиқотлари бўлиб, улар мавжуд
нормалар ва қоидалар билан қиёслашга мўлжалланган бўлади;
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-25
Часть–1_ Май –2025
209
озиқ-овқат қўшимчалари
— озиқ-овқатларга белгиланган хоссаларни
бахш этиш ва (ёки) уларни сақлаб қолиш мақсадида атайлаб қўшиладиган табиий
ҳолдаги ёки синтез қилинган моддалар, бирикмалар;
озиқ-овқат маҳсулотининг яроқлилик муддати (фойдаланиш
муддати)
— бу муддат давомида озиқ-овқат маҳсулотини сақлаш, ташиш,
реализация қилиш чоғида хавфсизлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя
этилган тақдирда у фойдаланишга яроқли бўлиб туради, бу муддат тамом
бўлганидан кейин эса маҳсулот одамлар ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли
бўлиб қолиши мумкин.
Озиқ-овқат
маҳсулотлари
сифати
ва
хавфсизлигига
оид
норматив ҳужжатлар базасини такомилаштириш:
Ўзбекистон Техник
жиҳатдан тартибга солиш агентлиги норматив ҳужжатлари фондида озиқ-овқат
маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва уларни сифат ва хавфсизлик синовларига оид
жами – 2573 стандартлар мавжуд, жумладан:
702 та халқаро стандартлар;
844 та давлатлараро стандартлар;
420 та давлат стандартлари;
2007 та ташкилот стандартлар.
Стандартлаштириш соҳасида ҳалқаро стандартлар қўлланилиши устувор
қилиб белгиланганлигидан келиб чиқиб, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-25
Часть–1_ Май –2025
210
маҳсулотларига оид 120 та давлат стандартлари халқаро ISО стандартлари билан
тўлиқ уйғунлаштирилган.
Шунингдек, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш
илмий-тадқиқот институти томонидан озиқ-овқат махсулотларини ишлаб
чиқариш жараёнида тизимли равишда уларнинг сифати ва хавфсизлигини
назорат қилишни таъминлаш мақсадида, ҳалқаро ISО 22000 сериядаги (O`z DSt
ISO 22000, O`z DSt ISO/TS 22003, O`z DSt ISO/TS 22004) стандартлари ишлаб
чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилди.
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигига доир техник
регламентларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш юзасидан, ЎзР Вазирлар
Маҳкамасининг 10.05.2010 й. №86-сонли ҳамда 30.07.2014 й. №207 -сонли
қарорларига мувофиқ, ЎзР Президентининг 18.12.2019 йил 4059 сонли
Фармонига асосан, 20 дан ортиқ техник регламентлар ишлаб чиқиш
режалаштирилган бўлиб, шулардан 18 таси ишлаб чиқилиб тасдиқланган,
жумладан,
Алкогол маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида;
Сут ва сут маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида
Гўшт ва гўшт маҳсулотлари хавфсизилиги тўғрисида;
Ёғ-мой маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида
Мева ва сабзовотлардан олинган сок маҳсулотлари хавфсизлиги
тўғрисида
Озиқ-овқат маҳсулотлари ёрлиқланишига бўлган талаблар
Озиқ-овқат маҳсулотлари қадоқланиши хавфсизлиги тўғрисида
Тамаки ва тамаки маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида;
Қадоқланадиган ичимлик суви хавфсизлиги тўғрисида
Махсус техник регламентлар:
Дон маҳсулотларини қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар хавфсизлиги
тўғрисида
-Нон маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида;
-Макарон маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида.
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-25
Часть–1_ Май –2025
211
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 февралдаги ПҚ-91-
“Техник регламентларни қайта кўриб чиқиш ва
янгилаш
дастури”га кўра, 2024-2025 йилларда 40 та техник регламентлар қайта
кўриб чиқилади, 2025-2028 йилларда 28 та техник регламентлар янги ишлаб
чиқилади.
Мамлакат экспортида мева-сабзавот маҳсулотлари ҳажмини кескин
ошириш ва уларнинг ассортиментини кенгайтириш салоҳияти:
Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва уларнинг ташқи
бозорларга экспортини ривожлантиришда улкан салоҳиятга эга. Аммо шуни
унутмаслик керакки, салоҳият ва уни амалга ошириш икки хил тушунча. Ҳозирги
кунда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш
ҳажмини ўсиши автоматик равишда экспорт ҳажмини кўпайишига олиб
келмайди.
Сабаби, экспортда авваламбор, потенциал истеъмолчига қайси маҳсулот
кераклигини ва унинг эҳтиёжини тушуниш керак. Шунингдек, ҳақиқий
истеъмолчи ким ва у қайси мамлакатларда яшайди каби саволларга ҳам жавоб
бўлиши керак.
Бундан ташқари, мевалар экспорти ҳақида гап кетганда, боғ барпо этишдан
бошлаб токи у ҳосилга киргунгача кетган вақтда истеъмолчиларнинг эҳтиёжи ва
талаби қандай ўзгаришини олдиндан кўра билиш лозим.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва сифат жиҳатдан дунёнинг етакчи
компаниялари товарлари билан бугунги кунда бемалол рақобатлаша оладиган
мева-сабзавот ва уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган 180 турдан ортиқ
маҳсулотларимиз дунёнинг 80 га яқин давлатларига экспорт қилинмоқда.
Масалан, Европа Иттифоқида, АҚШ ва кўплаб ривожланган мамлакатларда
ҳозирги кунда “премиум” тоифасига кирмайдиган мева ва сабзавотларга талаб
деярли йўқ.
Бундан ташқари, ҳар бир мамлакатда меваларнинг турли хусусиятларига
нисбатан ўзига хос уларнинг ранги, таъми, калибри ва бошқа хусусиятлари
бўйича талаблар ва эҳтиёжлар мавжуд.
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-25
Часть–1_ Май –2025
212
Экспортни амалга оширишда бозор таҳлилларини тўғри тушуниш керак.
Акс ҳолда, маҳсулотга талаб умуман бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳоллар
Ўзбекистонда кўп учрайди. Аммо маҳсулот етиштириш – ишнинг ҳаттоки
ярми ҳам эмас.
Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришда уларни истеъмолчиларга
сифатли (хусусиятларини йўқотмаган ёки максимал даражада сақлаган) ҳолда
етказиб бериш, маълум вақт сақланиши ва қадоқлаш каби омилларни ҳисобга
олиш жуда муҳим ҳисобланади.
Етиштирилаётган мева ва сабзавотларнинг қайси турларини экспорт учун
истиқболли? Ўзбекистон мева ва сабзавотларнинг қайси турларида ташқи
бозорларда муваффақиятли рақобатлаша олиши, эгаллаши ёки уларда ўз
улушини ошириши мумкин?
Бу масалада ҳар доим мавжуд иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда
мулоҳаза юритиш лозим. Ўзбекистонда ноёб хусусиятларга эга маҳсулотлар
етиштириш мумкин.
Бу борада муҳим омилни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон географик
жиҳатдан барча ташқи бозорлардан (мева ва сабзавотлар экспорти учун) узоқ
масофада жойлашган. Бу дегани, маҳсулотни истеъмолчиларга етказиб бериш
харажатлари, яъни логистика харажатлари доим юқори бўлади.
Арзон нархдаги маҳсулотларни экспорт қилишнинг маъноси йўқ. Бундан
ташқари, мамлакатда ишчи кучининг етарлилигидан ҳам фойдаланиш лозим –
ҳосил йиғим-терим жараёни қанчалик меҳнат талаб ва харажатли бўлса,
Ўзбекистоннинг ушбу маҳсулотни экспорт қилиш имконияти шунчалик юқори
бўлади.
Албатта, маҳсулотнинг сифати, хавфсизлиги ва унинг сақланишини
таъминлаш зарур инфратузилма ва билимларнинг мавжудлигига ҳам боғлиқ.
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-25
Часть–1_ Май –2025
213
Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларни экспорт қилишнинг
аҳамияти:
Ўзбекистон иқтисодиётининг самарали ўсишига замин яратилади;
Янги иш ўринлари яратилади;
Маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги ошади;
Янги инвестициялар жалб қилинади;
Инновацион технологиялар жорий этилади;
Ишлаб чиқариш қувватлари ошади.
Бугунги кунда 120дан ортиқ озиқ-овқат ишлаб чиқариш корхоналарида
сифат менежмент тизимлари жорий этилган бўлиб, 70 дан ортиғи ISO 9001
- “Сифат менежмент тизими”, 56 таси ISO 22000 - “Озиқ-овқат маҳсулотлари
хавфсизлик менежменти тизими, 14 таси OHSAS 18001 -“Соғлиқни муҳофаза
қилиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш менежменти” халқаро
стандартларига эгадир.
Соҳага оид долзарб масалалар:
-
Экспорт қилинаётган давлатларда стандартлаштириш талабларини
шакллантириш (Halal, HACCP, Global Gap, Органик стандартлар.)
-
Импортер давлатнинг сертификатлаштириш талабларини ўрганиш
-
Маҳсулот туридан келиб чиқган холда халқаро талаблар ва амалдаги
нормалар ўртасидаги тафовутни аниқлаш ва бир хиллаштириш;
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-25
Часть–1_ Май –2025
214
-
Импортер давлатнинг талабларини шакллантириш (зарарли моддалар
назорати, гигиена қоидалари, фитосанитария, ветеринария талаблари, пестицид
ва микробиология талаблари, бозор стандартлари);
-
Импортер давлатга олиб кирилиши рухсат этилган товарлар рўйхатини
шакллантириш;
-
Хар йили ўтказиладиган кўргазма ва ярмаркалар тўғрисида маълумотни
ишлаб чиқарувчига етказиш;
-
Сифат тизимлари (шу жумладан ИСО 22000) стандартини кенг жорий
этиш;
-
Синов лабораторияларини модернизация қилиш, халқаро методларни
қўллаш;
-
Ижтимоий рекламалар тайёрлаш;
-
Экспортёр корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни ҳалқаро
талаблар билан солиштириш ва тафовутларни бартараф этиш.
Тайёр маҳсулот сифатини назорат қилиш: Қабул қилиш ва топшириш
синовлари:
-
Маҳсулот мазаси ва ҳидини органолептик (сезги органлари билан) баҳолаш;
-
Маҳсулот ташқи кўриниши ва шаклини кўз билан баҳолаш;
-
Маҳсулотни намлик ва кислоталилик даражасини баҳолаш;
-маҳсулот таркибидаги ёғ, шакар ва балласт (зола,кул) миқдорини баҳолаш
;-маҳсулот оғирлигини ўлчаш
.
Даврий синовлар:
-маҳсулот таркибидаги зарарли оғир металлар ва радиоктив элементларни
аниқлаш (симоб, мышьяк, кадмий, свинец, мис, рух, цезий, кобольт…);
-
пестицидлар, микотоксинлар, радионуклидларни аниқлаш;
-микробиологик кўрсаткичларни аниқлаш.
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-25
Часть–1_ Май –2025
215
ХУЛОСАЛАР ВА ТАКЛИФЛАР –
CONCLUSIONS AND RECOMMENDATIONS
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун қуйидагилар муҳимдир:
-
қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан унумли, самарали
фойдаланишни таъминлаш;
-қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари
улушининг юқори бўлишига эришиш;
- қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларининг зарур ҳажмларда
етиштириш;
- етиштирилаётган озиқ-овқат таннархини пасайтириш;
-
деҳқончилик
маҳсулотлари
ҳосилдорлиги
ва
чорвачиликда
маҳсулдорликни ошириш вазифаларини ҳал этиш учун замонавий
агротехнологиялар жорий этилишини рағбатлантириш;
- қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш ва тайёрлаш,
тақсимлаш, қайта ишлаш ва сотишнинг самарали тизимини яратиш;
- янги ва қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашнинг самарали
усулларини татбиқ этиш;
-овқатланиш стандартлари ва меъёрларини жорий этиш (шу жумладан,
микроэлементлар ва зарур нутриентлар мавжуд бўлиши, зарарли моддалар,
турли қўшимчалар, бўёқлар, таъм берувчилар, эмульгаторларни назорат қилиш,
тайёрлаш, ташиш технологияларига риоя қилишни назорат қилиш);
-овқатланиш сифати устидан назорат қилиш механизмини янада
ривожлантириш;
- аҳолининг овқатланиш моделини яхшилаш мақсадида соғлом овқатланиш
тўғрисидаги зарур ахборотни тарқатиш;
Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлардан мақсад – иқтисодий фойда кўриш
билан бирга, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, халқ фаровонлигини
оширишдан иборатдир.
Шу кунларда кўплаб мамлакатлар бозорларидаги мўл-кўлчилик билан бир
қаторда, баъзи олимлар ва экспертлар, иқтисодчилар маълум омиллар туфайли
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-25
Часть–1_ Май –2025
216
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархи юқори бўлиб қолаётганидан
хавотир билдирмоқда.
Албатта, бу омиллар қишлоқ хўжалигида наслчилик ва уруғчилик ҳолати,
экинларни маълум бир тупроқ турига тайёрлаш ва самарали жойлаштириш
ҳолати, ўсимликларнинг вегетатив ўсиши даврида тегишли агротехнологик
тадбирлар ва жараёнларни сифатли ва ўз вақтида ташкил етиш ва амалга
ошириш, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг самарали воситаларидан
фойдаланишдан иборатдир.
Шунингдек, ҳосил етишмовчилигининг олдини олиш учун маҳсулотнинг
озуқавий қиймати ва фойдалилигини таъминлаш учун етиштирилган ҳосилни
сифатли қайта ишлаш, уларни сақлашнинг мақбул шароитлари ва режимларини
ишлаб чиқиш, маҳсулот сифати ва хавфсизлигини баҳолаш соҳасида халқаро
стандартлар талабларини ҳисобга олган ҳолда транспорт ва логистика
хизматларини ташкил этиш, соҳада замонавий самарали давлат бошқаруви
механизмларини қўллаш ва такомиллаштиришдан иборат.
Кейинги йилларда ўсимликларнинг вегетатив ўсиши даврида турли хил
касалликларнинг кўпайиши туфайли етиштирилган қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларининг ҳосилдорлик даражаси пастлигича қолмоқда, натижада жуда
катта миқдордаги бажарилган ишлар ва ишлатилган ресурслар (ўғитлар, ёқилғи,
сув, меҳнат ва бошқалар.) самарасиз бўлиб қолмоқда.
Буларнинг барчаси нархларнинг ошишига ва қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларининг етишмаслигига олиб келиши мумкин.
Шу билан бирга, юқорида айтиб ўтилган муаммоларга тизимли ёндашадиган,
мавжуд ва кутилаётган муаммолар ва хавфларни, истеъмолчилар ва
мижозларнинг хоҳиш ва талабларини ҳисобга олган ҳолда эҳтиёт чораларини
кўрадиган ва натижада яхши ҳосил оладиган йирик фермер хўжаликлари ва агро-
кластерлар ҳам мавжуд.
Аммо улар асосан ўз маҳсулотларини экспорт қилишга қаратилган бўлиб,
ички бозор асосан кичик фермерлар, якка тартибдаги томорқа уй хўжаликлари
вакиллари томонидан қондирилади.
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-25
Часть–1_ Май –2025
217
Аҳолини
озиқ-овқат
ресурслари
билан
таъминлаш,
озиқ-овқат
маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш жиддий муаммога
айланиб бораётган ҳозирги пайтда ушбу масалаларга алоҳида эътибор қаратиш
лозим бўлади.
Озиқ-овқат сифатига таъсир етувчи омилларни тизимли аниқлаш, баҳолаш ва
бошқариш, юқоридаги вазифаларни ҳал қилиш бўйича етакчи мутахассислар
гуруҳининг асосий вазифаси бўлиб, бу корхоналарда табиий ва хавфсиз
маҳсулотлар ишлаб чиқаришга имкон беради.
Шундай қилиб, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва
хавфсизлигини таъминлаш ушбу соҳада халқаро стандартларни жорий этиш,
миллий стандартлар талабларини халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш ва
юқори малакали кадрлар тайёрлаш зарурлигини кўрсатади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини баҳолашнинг
замонавий ёндашуви ва усулларини ўрганиш ва амалга ошириш, барча
иштирокчилар ўз фаолиятига масъулият билан ёндашиш механизмларини ишлаб
чиқиш зарур.
Сифат стандартлари одатий ҳолга айланиши учун стандарт талабларига
жавоб бериш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортини ривожлантириш
учун шарт-шароитларни яхшилаш ва яратиш учун ишлаб чиқарувчилар ва
миллий экспертлар, учун мева ва сабзавот маҳсулотларини етиштириш,
қуритиш, нафақат ишлаб чиқаришни, балки Европа бозорларининг талабларини
ҳам биладиган, ишлаб чиқаришда катта тажрибага эга бўлган чет элдан
тажрибали мутахассисни жалб қилган ҳолда тренинглар ташкил этиш керак.
Ушбу вазифаларнинг барчасини бажариш аграр соҳаларнинг барча
тармоқлари вакиллари, ишлаб чиқарувчилар, қайта ишловчилар, технологлар,
стандартлаштириш, сертификатлаштириш, метрологлар, халқаро иқтисодчилар,
олимлар, университет профессор-ўқитувчилари, божхона, транспорт ва
логистика маркази ходимлари ва хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларининг
биргаликдаги саъй-ҳаракатларини талаб қилади.
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-25
Часть–1_ Май –2025
218
Ишлаб чиқариш корхоналарининг бозор иқтисодиётининг ўзгарувчан
талабларига
мослашувчанлиги,
ишлаб
чиқарилаётган
озиқ-овқат
маҳсулотларини импорт ва экспорт имкониятларини илмий асосланмаганлиги,
тажриба-синов ва муҳандис-конструкторлик ишларини ташкил қилишнинг
унчалик юқори бўлмаган даражаси, озиқ-овқат маҳсулотларини сифат ва
хавфсизлигини баҳолаш кўрсаткичларининг замонавий усулларини қўллаш
билан боғлиқ фундаментал, амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ишларини
олиб борилмаётганлиги соҳа ривожланишига ўзининг салбий таъсирини
кўрсатмоқда.
Халқаро ташкилотлар талаблар ва ривожланган мамлакатларнинг янги
теxнологиялари, илғор тажрибаларини жалб қилган ҳолда қишлоқ хўжалиги,
қайта ишлаш ва озиқ-овқат соҳаси вакиллари учун мастер-класслар уюштириш;
Ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш соҳаларида доимий ўзаро
тажриба алмашишларни ташкил қилиш;
Халқаро даражада тан олинган тажрибаларни ўзлаштириш, турли
конференция ва семинарлар ўтказиш;
Озиқ-овқат маҳсулотининг сифатини ва хавфсизлигини таъминлаш
тадбирларини режалаштириш:
Ишлаб чиқариш жараёнини меъёрий ҳужжатлар билан таъминлаш;
Корхона ҳузурида синов лабораториясини ташкил этиш;
Ишлаб чиқаришни технологик жараён ва рецептурадан четлашмаган ҳолда
ташкиллаштириш;
маҳсулотни ташишиш ва сақлаш қоидаларига қатъий амал қилиш;
Маҳсулот ёрлиғида истеъмолчи учун зарур бўлган барча маълумотларни
тўлиқ ва тўғри кўрсатиш мақсадга мувофиқдир.
Тизим инфраструктурасини яхшилаш, ишлаб чиқариш қувватларини
ошириш, ишлаб чиқаришга замонавий илм-фан ютуқларини жорий қилиш,
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сифат ва хавфсизлигини таъминлаш,
республика экспорт салоҳиятини ошириш билан боғлиқ ишларни ташкил қилиш,
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-25
Часть–1_ Май –2025
219
мувофиқлаштириш ва бошқариш билан боғлиқ фаолиятни юқори босқичга
кўтаришга хизмат қилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ –
LIST OF USED LITERATURE
1. ЎзР Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5995-сонли “Қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро
стандартларга мувофиқлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида” ги қарори.
2.Закон Республики Узбекистан «О качестве и безопасности пищевой
продукции». г. Ташкент, 30 августа 1997 г.,№ 483-I.
3.Указ Президента Республики Узбекистан от 23 октября 2019г. № УП-5853
«Об утверждении Стратегии развития сельского хозяйства РУз на 2020-2030
годы”.
4.С.В.Калашникова,
В.И.Манжесов, И.В.Максимов “Стандартизация
продукции растениеводства” Воронеж – 2011
5. Руководство по методам анализа качества и безопасности пищевых
продуктов / под ред. И. М. Скурихина, В. А. Тутельяна. – М. : Брандес-Медицина,
2008. – 341 с.
6. Эллер К. И. Методы контроля качества и безопасности пищевых
продуктов // Рос. хим. журн. – № 1. – 2004. – С. 92–96.
7.
Руководство
по пред-экспортной инспекции свежей плодоовощной
продукции на основе стандартов ЕЭК ООН. Центральная Азия 2022.
8. Муминов Н.Ш., Зокиров А.А., Абдирайимов А.Р. и др. Роль
международных стандартов при увеличение экспортного потенциала
сельскохозяйственных продуктов. Материалы к межд. конференции:
“Актуальные проблемы теория и практика аграрной науки и их решение”
посвященное 90 летие. ТашГАУ Ташкент. 14-15 декабря 2020года.
9. Муминов Н.Ш., Акобирова Н.Н. Международный опыт в обеспечении
качества и конкурентоспособности пищевой продукции. Материалы доклада к
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-25
Часть–1_ Май –2025
220
межд. конф-и: “Актуальные проблемы теория и практика аграрной науки и их
решение” посвященное 90 летие ТашГАУ Ташкент. 14-15 декабря 2020года.
10. Муминов Н.Ш., А.Р.Абдирайимов, Асилова Ф.М, Акобирова Н.Н.
Стандартизация и сертификация в обеспечение качества и безопасности, а также
экспортоорентированности сельскохозяйственной и пищевой продукции.
«Вестник аграрной науки Узбекистана» респуб. научно-практический журнал,
входящий в перечень научных изданий ВАК РУз. №4 2020 год
11. Муминов Н.Ш. Қишлоқ ҳужалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини
сифат ва хавфсизлигини ҳам6а экспорт салоҳиятини ошириш имкониятлари.
ТХТИ. Кимё ва озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва ҳавфсизлигини
таьминлашда инновацион технологиялар Халқаро илмий-техникавий
конференция тезислар тўплами. Ташкент- 2022г. 7-13 бетлар.
12. Материалы интернета.