Authors

  • А.Максудов

Author Biography

  • А.Максудов

    Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий

    суди судьяси, мустақил изланувчи

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.mead.93130

Keywords:

қарздор кредиторлар банкротлик тўловга қобилиятсизлик трансчегаравий ночорлик (банкротлик) намунавий қонун халқаро шартномалар. должник кредиторы банкротство неплатежеспособность трансграничное несостоятельность (банкротство) типовой закон международные договора. debtor creditors bankruptcy insolvency cross-border insolvency (bankruptcy) model law international treaties.

Abstract

Мақолада Ўзбекистон Республикасининг тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш мақсадида халқаро ҳамкорликнинг масалалари кўриб чиқилмоқда, шунингдек миллий қонунчиликни халқаро стандартлар билан унификация қилиш ва уйғунлаштириш бўйича таклифлар киритилмоқда.

В статье рассматриваются вопросы международного сотрудничества в целях дальнейшего совершенствования правового регулирования законодательства о неплатежеспособности Республике Узбекистан, а также вносятся предложения по унификации и гармонизации национального законодательства с международными стандартами.

The article examines issues of international cooperation in order to further improve the legal regulation of the legislation on the insolvency of the Republic of Uzbekistan, as well as makes proposals for the unification and harmonization of national legislation with international standards.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-18

Часть–6_ Январь –2025

223

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ КОНТЕКСТИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТЎЛОВГА

ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК

ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ ҲУҚУҚИЙ

ТАРТИБГА

СОЛИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

А.Максудов

Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий

суди судьяси, мустақил изланувчи

Аннотация:

Мақолада Ўзбекистон Республикасининг тўловга

қобилиятсизлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ҳуқуқий тартибга солишни

янада такомиллаштириш мақсадида халқаро ҳамкорликнинг масалалари кўриб

чиқилмоқда, шунингдек миллий қонунчиликни халқаро стандартлар билан

унификация қилиш ва уйғунлаштириш бўйича таклифлар киритилмоқда.

Калит сўзлар:

қарздор, кредиторлар, банкротлик, тўловга

қобилиятсизлик, трансчегаравий ночорлик (банкротлик), намунавий қонун,

халқаро шартномалар.

Аннотация:

В статье рассматриваются вопросы международного

сотрудничества в целях дальнейшего совершенствования правового

регулирования законодательства о неплатежеспособности Республике

Узбекистан, а также вносятся предложения по унификации и гармонизации

национального законодательства с международными стандартами.

Ключевые

слова:

должник,

кредиторы,

банкротство,

неплатежеспособность, трансграничное несостоятельность (банкротство),

типовой закон, международные договора.

Abstract:

The article examines issues of international cooperation in order to

further improve the legal regulation of the legislation on the insolvency of the


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-18

Часть–6_ Январь –2025

224

Republic of Uzbekistan, as well as makes proposals for the unification and

harmonization of national legislation with international standards.

Keywords:

debtor, creditors, bankruptcy, insolvency, cross-border insolvency

(bankruptcy), model law, international treaties.

Тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишида банкротлик институти

муҳим рол ўйнайди. Тўловга қобилиятсизлик соҳасини ҳуқуқий тартибга

солишнинг самарали фаолият кўрсатаётган режими бугунги кунда кўпчилик

томонидан тадбиркорлик ва рақобат юқори баҳоланадиган эркин бозор

иқтисодиётининг асосий таркибий қисмларидан бири сифатида қаралмоқда.

Шу билан бирга, корхоналарнинг тўловга қобилиятсиз деб топилиши

давлат иқтисодиёти ва аҳоли бандлиги даражасига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Мавжуд иқтисодий талабларни инобатга олган ҳолда, ҳуқуқий асосларни бирор

бир хўжалик юритувчи субъектнинг манфаатларига зарар етказмайдиган тарзда

яратиш зарур.

Маълумки, «Doing Business – 2020» ҳисоботида Ўзбекистон «Тўловга

қобилиятсизликни ҳал этиш» кўрсаткичи бўйича 100 ўринни эгаллаган ва унда

қонунчиликда қарздорни қўллаб-қувватлашга қаратилган тартиб-таомиллар

мавжуд эмаслиги қайд этилган.

1

Шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон мамлакатнинг иқтисодий

ривожланишига йўналиш берувчи нуфузли халқаро ва минтақавий

ташкилотларнинг аъзоси ҳисобланади. Хусусан, ШҲТ, ИҲТ, UNIDO, EХҲТ,

ХТТБ, ХВЖ, ХМК, ХРА, EТТБ, ОТТБ ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик

мамлакат иқтисодиётининг мисли кўрилмаган юксалишига кўмаклашмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, 2023 йилда мамлакат ялпи ички

маҳсулоти 1,07 квадриллион сўм, яъни қарийб $90,8 млрд.

2

сўмга етган.

Таққослаш учун: 2020 йилда у 59,89 миллиард АҚШ долларини ташкил этган.

3

1

https://www.doingbusiness.org/content/dam/doingBusiness/country/u/uzbekistan/UZB.pdf

2

https://www.gazeta.uz/ru/2024/01/20/gdp

3

https://www.spot.uz/ru/2021/01/26/gdp/


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-18

Часть–6_ Январь –2025

225

2022 йилда ўтказилган биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумида

давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев яқин келажакда амалга ошириладиган

режаларни 5 йилда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотини 100 миллиард

долларга, йиллик экспорт ҳажмини 30 миллиард долларга етказишни маълум

қилди.

4

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши масаласи яна кун

тартибида турибди. Мамлакатимиз учун бу масала стратегик жиҳатдан муҳим

аҳамиятга эга, чунки у ялпи ички маҳсулотни бир неча баробар ошириш

имконини беради, бу эса ўз навбатида миллий бозорда рақобатнинг

ривожланишига ёрдам беради, бу эса қисман тўловга қобилиятсизлик тартиб-

таомилида ифодаланадиган тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўртасида

табиий танловга олиб келади.

Иқтисодиёт кўрсаткичларининг барқарор ўсиши масаласи ЖСТга аъзо

бўлишнинг асосий мақсади бўлганлиги сабабли, унда бизнес субъектларининг,

шу жумладан, кичик бизнес субъектларининг тўловга қобилиятсизлиги

масалалари марказий ўринни эгаллайди.

ЖСТнинг Хизматлар савдоси бўйича Бош битим бўйича мажбуриятлари

банкротлик тўғрисидаги қонунларнинг шаффофлигини рағбатлантиради, аммо

акс ҳолда кенг мослашувчанликка йўл қўяди. Шунинг учун тўловга

қобилиятсизлик тўғрисидаги миллий қонунчиликни халқаро стандартлар билан

уйғунлаштириш мамлакатимиз ушбу нуфузли ташкилотга аъзо бўлишининг

асосий масаласидир.

Масаланинг ривожланиш эволютсиясини икки босқичга бўлиш мумкин:

биринчи босқич, 1994-2005 йилларни ўз ичига олади. Бу даврда, бизга

маълумки, «Банкротлик тўғрисида»ги қонунларнинг учта таҳрири, шунингдек,

банкротолик институтини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор

қонуности норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатлар қабул қилинди;

иккинчи босқич, Янги Ўзбекистон тараққиётининг асосий йўналишлари

белгилаб олингандан сўнг, 2020 йилдан бошланади.

4

Ўзбекистонда ВВП 100 миллиард долларга етказилади - президент. https://repost.uz/vvp-virastet


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-18

Часть–6_ Январь –2025

226

Ушбу

босқич

тўловга

қобилиятсизлик

тартиб-таомилларини

такомиллаштирган

Ўзбекистон

Республикасининг

янги

«Тўловга

қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонуни ва янгиланган Ўзбекистон Республикаси

Конституциясининг қабул қилиниши билан тавсифланади, унга кўра биринчи

марта Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари халқаро

ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва нормалари билан бир қаторда

Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон

Республикасининг қонунда назарда тутилганидан бошқача қоидалар

белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси

қоидалари қўлланилади.

Шундай қилиб, ўтган давр мобайнида тўловга қобилиятсизлик

тўғрисидаги миллий қонунчилик бозор муносабатларини ишга тушириш ва

бозор инфратузилмасини шакллантиришга ўз ҳиссасини қўшган ҳолда давлат

манфаатларига ва кейинчалик кредиторларнинг умумий манфаатларига хизмат

қилиш босқичларини босиб ўтди.

Халқаро нормалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги миллий

қонунчиликни уйғунлаштиришда концептуал аҳамиятга эга.

Хусусан, 1933 йилдаги банкротлик масалалари бўйича Шимолий

конвенция, 1889 ва 1940 йиллардаги Монтевидео шартномалари (Лотин

Америкасининг бир қатор мамлакатлари учун); Автоматик тан олишнинг

асосий/иккиламчи иш юритиш модели – Европа Иттифоқининг 20.05.2015

йилдаги 2015/848-сонли «Ночорлик ҳақидаги ишларни юритиш тўғрисида»ги

Регламенти; Суд ёрдами ва назорати модели – 1997 йилдаги трансчегаравий

ночорлик тўғрисидаги ЮНСИТРАЛ Намунавий қонуни «Ташқи» ва «ички»

трансчегаравий банкротлик модели – 2015 йилдаги тугатишнинг жамоавий

тартиб-таомилларини ташкил этиш бўйича ОХАДАнинг бирхиллаштирилган

ҳужжати.

Трансчегаравий банкротликни тартибга солиш учун Европа Иттифоқи

Регламенти ва ЮНСИТРАЛ Намунавий қонунининг симбиоз моделларини


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-18

Часть–6_ Январь –2025

227

турли юрисдикция гуруҳларида (Гонконг, Тайван, Макао, Хитой) ва давлатлар

гуруҳларида (ЕОИҲ ва бошқалар) жорий этиш истиқболлари миллий

банкротлик институтларини такомиллаштиришда муҳим амалий аҳамиятга эга.

Миллий ночорлик режимлари ўртасидаги концептуал тафовутлар, изчил

глобал стандартларни ишлаб чиқиш қўшимча тўсиқларни келтириб чиқаради.

Кўп томонлама битимлар, конвенциялар, намунавий қонунлар ва минтақавий

битимлар комплекси трансчегаравий банкротлик ва ҳамкорлик тартиб-

таомилларини енгиллаштиришга қаратилган. Бироқ, ушбу воситалар

ўртасидаги бўшлиқлар ва номувофиқликлар халқаро амалиётчилар учун

ноаниқликни келтириб чиқаради.

Халқаро ҳамкорликда илғор хорижий тажриба муҳим ўрин тутади.

Хусусан, ҳозирги кунда АҚШнинг банкротлик тўғрисидаги

қонунчилиги қарздорнинг ҳимоясини таъминлаш бўйича етакчи ҳуқуқий

тизимлардан бири ҳисобланади. Қарздорнинг бошқарув органлари

ваколатларини сақлаб қолган ҳолда молиявий соғломлаштиришни тартибга

солишнинг қонунчилик модели қарздорнинг ўз ишларини мустақил

юритишини давом эттириш ва банкротликни тиклашга ишончни назарда

тутувчи янги доктрина сифатида пайдо бўлди. Бу доктрина кейинчалик Европа

мамлакатлари иқтисодиётига сезиларли таъсир кўрсатиб, у ерда иқтисодий

жараёнларни мустаҳкамлаш ва фаоллаштиришга ёрдам берди.

Америка қонунчилигининг асосий принципи ўз банкротлигини ўзи

эълон қилган юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз пул мажбуриятларини

бажариш ёки ўз фаолиятини молиявий барқарорликни тиклашга йўналтириш

орқали йўлга қўйиш имкониятидир. Бу тамойил банкротлик тартибининг барча

иштирокчилари учун, шу жумладан давлат учун ҳам ўзаро манфаатли

ҳисобланади. Бундан иқтисодиёт кўпроқ фойда кўради, чунки тадбиркорда

ҳаммасини янгидан бошлаш, ўзига нисбатан молиявий барқарорликни

таъминлаш имконияти пайдо бўлади, энди иш бошлаётган тадбиркорлар

вақтинчалик муваффақиятсизликлардан қўрқмайдилар.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-18

Часть–6_ Январь –2025

228

1898 йилдаги «Банкротлик тўғрисида»ги қонун АҚШ банкротлиги

тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган хўжалик юритувчи

субъектлар ҳаётида «янгидан бошлаш» тамойилининг ифодаси сифатида кенг

эътироф этилди. Гарчи унга кўплаб тузатишлар киритилган бўлса-да, энг

йириклари 1938 йилда қабул қилинган Чандлер қонуни бўлса-да, у 1978 йилда

унинг ўрнига Банкротлик кодекси келгунга қадар қўлланишда давом этди.

Чандлер қонуни АҚШнинг банкротлик соҳасидаги федерал қонунчилигида

амалда бўлган қарзларни тартибга солиш бўйича келишув битимларини

тузишнинг процессуал нормаларини кучайтирди.

АҚШда вақт ўтиши билан банкротлик тадбиркорлик таваккалчилигини

қадрлайдиган жамият ҳаётининг зарурий элементи сифатида қарала бошланди

ва мамлакатнинг ўзи молиявий инқирозга либерал муносабати билан машҳур

бўлди. Ҳатто АҚШ президенти Д.Трамп ҳам камида тўрт марта: 1991, 1992,

2004 ва 2009 йилларда ўз компанияси банкротлигини эълон қилган.

5

Бугунги кунда

АҚШ

қарздорларнинг пул мажбуриятлари бўйича

манфаатларини ҳимоя қилиш борасида етакчи юрисдикциялардан бири

сифатида кенг эътироф этилмоқда. 1978 йилдаги «Банкротлик тўғрисида»ги

кодекс билан ҳуқуқий муомалага киритилган компания қайта ташкил этилган

даврда қарздорнинг ўз мол-мулкига бўлган мулк ҳуқуқини сақлаб қолиш,

шунингдек, агар суд қарори билан у маълум асосларга кўра (масалан,

фирибгарлик ҳаракатлари содир этганлик учун) ишончли бошқарувчи билан

алмаштирилмаган бўлса, ушбу мол-мулкни бошқариш дастаклари модели

«янгидан бошлаш» тамойилининг моҳиятини ўзида мужассамлаштиради,

чунки бу модел қарздорнинг ўз молиявий ишларини олиб бориш қобилиятига

ишонч билан суғорилган.

Банкротлик шароитида Американинг «янги бошланиш» концепцияси

бизнесни қутқаришга қаратилган Европа қонунчилигининг кейинги

эволютциясига жуда катта таъсир кўрсатди, унда у Европа иқтисодиётини

мустаҳкамлаш ва қайта тиклаш чоралари доирасига кирди.

5

https://www.bbc.com/russian/society/2015/07/150714_tr_celebrities_bankrupt


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-18

Часть–6_ Январь –2025

229

1994 йилдаги банкротлик тўғрисидаги Низомга асосланган банкротлик

институтининг немис амалиётида қарздорни тугатиш, қайта ташкил этиш ва

соғломлаштириш ўртасидаги тенглик принципи мустаҳкамланган. Шу билан

бирга,

Германия

тизими

кредиторларнинг

талабларини

бажариш

самарадорлигини оширишга қаратилган бўлиб, реабилитатция тартиб-

таомиллари қарздорнинг активларини кейинчалик кредиторлар ўртасида

тақсимлаш мақсадида уларнинг даромадлилигини оширишга қаратилган. Бу

амалиётнинг ўзига хос хусусияти шундан иборат эдики, агар қарздорни

тугатиш тўғрисидаги қарорнинг асоссизлиги тўғрисида иш қўзғатилган бўлса,

бу масалаларнинг барчаси фақат кредиторлар томонидан ҳал қилинарди.

Инглиз амалиёти кўп жиҳатдан Америка амалиётига мос келади. 1985

йилда Англия ва Уелсда «Банкротлик тўғрисида»ги янги қонун қабул қилинди,

унда корпоратив тузилмаларни қутқаришнинг иккита янги тартиби жорий

этилди: «компания томонидан қарзларни ихтиёрий равишда тартибга солиш»

ва «арбитраж бошқарувини жорий этиш».

2001

йилдан бошлаб

Буюк Британия

ҳукумати молиявий

қийинчиликларга дуч келган компанияларни заруриятсиз ёпиш мумкин эмас,

тадбиркорларга янги ҳаёт учун имконият бериш керак деган амалиётни жорий

қилди.

Швеция

амалиёти Швеция қонунлар тўпламининг алоҳида бўлими

бўлган 11.06.1987 йилдаги 672-сонли Танлов қонуни асосида фаолият предмети

ва тижорат мақомидан қатъи назар, ночорлик субъекти деб тан олинган. Худди

шу схемада

Австрия

тизими амал қилади, унда қарздорларнинг суд таркиби

1982 йилдаги 370-сонли банкротлик тўғрисидаги қонун билан белгиланади,

унга кўра жисмоний шахслар банкрот деб топилиши мумкин.

Япония

да мол-мулкни сотиш орқали қарзни тўлаш «тугатиш» таомили

деб аталади. Ўзини банкрот деб эълон қилган фуқаролар компанияларга


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-18

Часть–6_ Январь –2025

230

раҳбарлик қилиш, адвокат, нотариус, бухгалтер бўлиб ишлаш ва вояга

етмаганларга васий бўлиш ҳуқуқидан умрбод маҳрум этилади.

6

Франция

да 1889 йилдаги банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига

дастлабки жиддий ўзгартиришлар 1955 йилда киритилди ва бизнесни сақлаб

қолиш учун қулай замин яратди. Ушбу ўзгаришлар натижасида қарздорни суд

орқали молиявий соғломлаштиришнинг янги тизими жорий этилди, у

«règlementjudiciaire» деб номланиб, уни тугатишнинг муқобили сифатида

қарздорнинг бизнесини тиклашни назарда тутади. Францияда 1967 йилда қабул

қилинган кейинги қонун ҳужжатлари билан ҳали ночорликдан маҳрум

бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар учун мораторий жорий этилди ва

бугунги кунда мамлакатда амалда бўлган банкротлик соҳасидаги қонунчилик

асоси яратилди.

2006 йилда қарздорни қутқаришга қаратилган ва илҳом манбаи сифатида

Америка

банкротлик

кодексининг

11-боби

хизмат

қилган

«procéduredesauvegarde18» қабул қилинганидан сўнг, умуман олганда,

Франциянинг банкротлик соҳасидаги қонунчилиги бутун дунёда бизнесни

қутқаришга энг фаол йўналтирилган ҳисобланади.

7

Чехия

да 2006 йилда «Ночорлик тўғрисида»ги янги қонун қабул

қилинди. 2008 йилда минтақани қамраб олган молиявий инқироз Марказий

шарқий Европа мамлакатларида банкротлик тўғрисидаги қонунчиликни ислоҳ

қилиш учун янги туртки бўлди. Енгиллаштирилган кредит олиш манбалари

тўсатдан йўқолди, экспорт бозорлари инқирозга учради, минтақа иқтисодиёти

чуқур таназзулга юз тутди.

Шариат қонунлари

амал қиладиган мамлакатларда бугунги кунда ҳам

фоиз (риба) эвазига пул ссудаларини бериш тақиқланишига риоя қилинади. Бу

тақиқни вақт ўтиши билан маълум бир активнинг нархини ошириш имконини

берувчи тамойил билан аралаштириб юбормаслик керак, бу шаръий қонунларда

йўл қўйилади. Шариат қонунларида қўлланиладиган бир қатор тамойиллар

6

Нурсеитова А.А., Алдажуманова А.Е. Экономика: правовые аспекты банкротства физических лиц в

Казахстане и за рубежом. Аль Пари. 2009. № 1/2. С. 22-25.

7

2005 йил 26 июлдаги 2005-845-сонли Қонун, 2006 йил 1 январдан кучга кирди.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-18

Часть–6_ Январь –2025

231

ночорлик тўғрисидаги қонунлар билан қўшилиб кетади ва ночорлик

муносабатларига ўз таъсирини кўрсатиши мумкин, айниқса, ислом кредитлаш

механизмларини қайта ташкил этиш ёки реструктуризатсия қилиш

контекстида, маблағ билан таъминловчи ташкилотлар уларни шариат

қонунлари доирасида сақлаб қолишни истасалар. Масалан, фоиз эвазига пул

беришни тақиқлаш қарз мажбуриятларини бажаришни кечиктириш чоғида

қўшимча воситачилик ҳақини ёки фоизларни ундириш имкониятидан маҳрум

қилади.

Шу ўринда шуни таъкидлаш қизиқарлики, юридик жиҳатдан банкротлик

қарзларнинг кечилишига ва уларнинг кредиторларга фақат қисман

қайтарилишига олиб келиши мумкин бўлса-да, диний жиҳатдан қарздорда, агар

у бунинг учун маблағга эга бўлса, қолган суммалардаги фарқни кредиторларга

кейинчалик қайтариш мажбурияти сақланиб қолади. Гарчи ҳар бир мамлакатда

турлича қўлланилса ва талқин қилинса-да, шариат қонунлари мусулмон

мамлакатлари ҳуқуқий тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.

Шундай

қилиб,

хорижий

тажриба

банкротлик

институти

ривожланишидаги турли тенденцияларни кўрсатади, улар миллий тизимда ҳам

ўзлаштирилиши мумкин. Банкротлик таомили жараёнида қарздорларнинг пул

мажбуриятлари бўйича манфаатларини ҳимоя қилиш амалиёти, қарздорни

тугатиш, қайта ташкил этиш ва соғломлаштириш ўртасидаги тенглик тамойили,

банкрот деб топилган шахсга нисбатан чекловларнинг мавжудлиги ва умуман

бошқа чора-тадбирлар мазкур тартиб-таомилларни янада такомиллаштиришга

хизмат қилади.

Хорижий амалиёт таҳлили шуни кўрсатадики, банкротлик институти

ҳам ҳуқуқий, ҳам ижтимоий ҳаётнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.

Ўзбекистон илғор хорижий тажрибани ўрганиб, аввало иқтисодий

ислоҳотларни ривожлантириш хусусиятлари, унда кичик бизнеснинг ўрни, якка

тартибдаги тадбиркорликнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги ўрнини

оширишдан келиб чиқиши керак.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-18

Часть–6_ Январь –2025

232

Бундан ташқари, халқаро конференциялар ҳам кўриб чиқилаётган

соҳадаги халқаро ҳамкорлик воситаларидан биридир.

Шундай қилиб, Европа ҳуқуқ институти томонидан ўтказилган

конференцияда (2014 йил сентябр, Хорватия, Загреб)

8

банкротлик тўғрисидаги

қонунчилик контекстида бизнесни қутқариш масалалари муҳокама қилинди,

унда ўтган асрнинг сўнгги йигирма йиллигига қадар кўплаб Европа

мамлакатларида молиявий қийинчиликларга дуч келган компаниялар

муаммосини ҳал қилишнинг ягона йўли уларнинг бизнесини тугатиш эканлиги

таъкидланди.

Банкротлик тўғрисидаги иш юритиш доирасида бизнесни сақлаб қолиш

ҳам мумкин бўлса-да, бу жараёнда ташкилотларнинг иқтисодий фаолияти

асосан тўхтатилади ва активлар қисмларга бўлиб сотилади. Олинган даромад

кредиторлар ўртасида белгиланган тартибда тақсимланади.

Конференцияда,

шунингдек,

корхоналарнинг

банкротлиги

муаммоларини ҳал қилишда бундай бир томонлама ёндашув ҳали ҳам Европа

Иттифоқининг банкротлик масалаларини тартибга солувчи ҳужжатларида

мавжудлиги таъкидланди. Масалан, Европа Иттифоқига аъзо давлатларда

банкротлик тўғрисида иккита иш очиш имконияти назарда тутилган ва иккала

очиқ ишда ҳам тугатиш тартиб-таомиллари ҳали ҳам қўлланилади.

Маҳаллий тадбиркорликда кўпинча чет эллик шахслар иштирок этади,

улар, табиийки, тўловга қобилиятсизлик билан боғлиқ муносабатларнинг

иштирокчисига айланиши мумкин. Бунда, бир томондан, Ўзбекистон

Республикаси қонунчилиги нормалари билан, иккинчи томондан, халқаро

хусусий ҳуқуқ нормалари, шунингдек, фуқаролари Ўзбекистонда тадбиркорлик

билан шуғулланаётган хорижий давлатлар нормалари ўртасидаги нисбат муҳим

аҳамиятга эга.

Бу ерда қуйидаги асосий қоидалар ўрнатилган: агар Ўзбекистон

Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг

8

European Law Institute Projects Conference. 25 September 2014, Zagreb, Croatia. Business Rescue in Insolvency

Law - Setting the Scene (Wessels B.). European Law Institute.

https://www.europeanlawinstitute.eu/fileadmin/user_upload/p_eli/Publications/Instrument_INSOLVENCY.pdf


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-18

Часть–6_ Январь –2025

233

тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилганидан

бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари

қўлланилади; хорижий судлар ва арбитражларнинг иқтисодий соҳада юзага

келадиган низолар ва бошқа ишлар бўйича қабул қилган қарорлари, бундай

қарорларни тан олиш ва ижро этиш тегишли халқаро шартномаларда ва

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бўлса, Ўзбекистон

Республикаси иқтисодий судлари томонидан тан олинади ва ижро этилади.

Ушбу муаммоларни бартараф этиш учун, бизнинг фикримизча, ҳозирги

шароитда ЮНСИТРАЛнинг чегаралар аро ночорлик тўғрисидаги Намунавий

қонунига эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу қонун ночорлик

тўғрисидаги хорижий қарорларнинг универсаллиги ва чегаралар аро тан

олинишига кўмаклашади.

Ушбу қонун билан «трансчегаравий ночорлик», яъни хорижий ҳуқуқ-

тартиботга нисбатан ночорлик атамаси киритилмоқда. Трансчегаравий

банкротликни тан олишнинг моҳияти шундаки, кредиторлар ва қарздор турли

мамлакатларда жойлашган ва юрисдикцияни қўллаш масаласи юзага келади.

Умумий қоидаларга кўра, чет эл вакили чет элда ишлаб чиқаришни тан олиш

тўғрисида ариза бериши мумкин.

Бошқа далиллар мавжуд бўлмаган тақдирда, қарздорнинг рўйхатдан

ўтказилган фаолият жойи ёки унинг одатдаги яшаш жойи (жисмоний шахс

бўлган тақдирда) қарздорнинг асосий манфаатлари маркази ҳисобланади. Чет

эл иш юритуви асосий ёки асосий бўлмаган иш деб топилганидан кейин, агар

бу қарздорнинг мол-мулкини ёки кредиторларнинг манфаатларини ҳимоя

қилиш учун зарур бўлса, суд чет эл вакилининг илтимосномасига биноан ҳар

қандай тегишли ёрдам кўрсатиши мумкин. Бундан ташқари, у хорижий

судларга тўғридан-тўғри мурожаат қилиш ва зарур маълумотларни сўраш

ҳуқуқига эга.

Намунавий қонун мамлакатларга молиявий қийинчиликларга дуч келган

ёки банкрот қарздорлар иштирокидаги трансчегаравий суд ишларини янада

самаралироқ ҳал этиш учун ўзларининг ночорлик тўғрисидаги қонунларини


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-18

Часть–6_ Январь –2025

234

мослаштиришга имкон беради. У замонавий, ягона ва адолатли асос яратишга

кўмаклашади.

Бундай ҳолатларга қарздорнинг бир нечта давлатда активларга эга

бўлиши ёки қарздорнинг кредиторлари сафига ночорлик тўғрисидаги иш

юритилаётган давлатдан эмас, балки бошқа давлатдан бўлган кредиторларнинг

кириши ҳолатлари киради. Асосан, қарздорнинг асосий манфаатлари марказида

ўтказилиши лозим бўлган муҳокаманинг бош мақсади, қарздорнинг активлари

мавжуд бўлган мамлакатлар сонидан қатъи назар, маҳаллий эҳтиёжларни

ҳисобга олган ҳолда тегишли мувофиқлаштириш тартиб-қоидаларини амалга

ошириш шарти билан, қарздорнинг тўловга қобилиятсизлигини ҳал этишдан

иборат бўлиши керак.

Шундай қилиб, Намунавий қонунни қабул қилган мамлакатлар

трансчегаравий банкротлик ҳолатларида юзага келадиган муаммоларни ҳал

этишга қаратилган миллий тўловга қобилиятсизликни тартибга солиш

тизимларига фойдали қўшимчалар ва такомиллаштиришлар киритадилар.

Намунавий қонун асосида қонунчиликни қабул қилаётган мамлакатлар баъзи

ночорлик тўғрисидаги қонунларга ўзгартишлар киритиш зарурлигини ёки

халқаро тан олинган стандартларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилганлигини

тан оладилар.

Мамлакатимиз учун 1992 йилда қабул қилинган ва 1995 йилда кучга

кирган «Тадбиркорнинг тўловга лаёқатсизлиги ҳолатида ходимлар талабларини

ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Конвенция (173-сонли Конвенция) ҳам истиқболли

ҳисобланади. Бугунги кунга келиб, ушбу Конвенцияни ХМТнинг 19 та аъзо

давлати ратификация қилган. Ушбу Конвенциянинг асосий ғояси шундан

иборатки, иш берувчининг тўловга лаёқатсизлиги эътироф этилган тақдирда,

ходимларнинг талаблари бошқа кредиторларнинг талабларига нисбатан

биринчи навбатда қондирилиши лозим.

Бундай ҳолда қопланиши лозим бўлган талаблар навбати қуйидагича

амалга оширилади:


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-18

Часть–6_ Январь –2025

235

Биринчи навбатда, тўловга қобилиятсизликка ёки меҳнат муносабатлари

тугатилгунга қадар ҳисобланган уч ойлик иш ҳақи;

Иккинчидан, ҳақ тўланадиган таътиллар бўйича тўловлар, тўловга

қобилиятсизлик ёки меҳнат муносабатлари тугатилган пайтдан бошлаб 1 йил

давомида бажарилган ишлар, шунингдек, ўтган йил давомида бажарилган

ишлар учун тўловлар;

Учинчидан, тўловга қобилиятсизлик, шунингдек, меҳнат муносабатлари

бекор қилингунга қадар камида уч ой ишда бўлмаганлик учун тўланадиган

суммалар;

Тўртинчидан, ходимларга меҳнат муносабатларини тўхтатиш бўйича

бериладиган ишдан бўшатиш нафақалари.

Бу талаблар ташкилотнинг ўзи томонидан ҳам, махсус ташкил этилган

кафолат муассасалари томонидан ҳам тўланиши мумкин, қарздор уни тўлай

олмайди. Бунда ходимларга тўланадиган сумманинг чекланган миқдори

миллий қонунчиликка мувофиқ мамлакатда мақбул бўлган иш ҳақи

даражасидан кам бўлмаслиги керак. Агар қопланадиган суммалар махсус

ташкил этилган кафолат муассасалари томонидан кафолатланса, уларнинг

ҳажми белгиланган ижтимоий таъминот минимумидан кам бўлиши мумкин.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, банкротлик соҳасидаги илғор хорижий

амалиёт ва халқаро нормаларни қўллаш миллий амалиётга тўловга

қобилиятсизлик даврида ва ундан кейин қарздорнинг ҳуқуқларини ҳурмат

қилиш маданиятини жорий этишга, миллий қонунчиликни халқаро

стандартларга уйғунлаштиришга кўмаклашади ҳамда қарздорни банкрот деб

топиш тартиб-таомилини амалга оширишда трансчегаравий банкротлик билан

боғлиқ масалаларни ҳал этиш имконини беради.

Бундан ташқари, трансчегаравий банкротлик соҳасидаги аниқ ва

олдиндан айтиб бериш мумкин бўлган қоидалар хорижий инвесторларнинг

ишончини оширишига, бу эса тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни

кўпайишига олиб келади. Инвесторлар ўз ҳуқуқлари ҳимояланганлигига кўпроқ

ишонишади.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-18

Часть–6_ Январь –2025

236

АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикасининг 05.05.1994 йилдаги «Банкротлик

тўғрисида»ги 1054-XII-сонли Қонуни;

2. Ўзбекистон Республикасининг 12.04.2022 йилдаги «Тўловга қобилиятсизлик

тўғрисида»ги ЎРҚ-763-сонли Қонуни;

3. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 01.05.2023 йилдан кучга кирган;

4. Дания, Шветсия, Норвегия, Финляндия ва Исландия ўртасида банкротлик

масалалари бўйича Скандинавия конвенцияси (Копенгаген, 1933);

5. Халқаро тижорат ҳуқуқи тўғрисидаги шартнома (Монтевидео, 1889 йил);

6. Халқаро тижорат ҳуқуқи масалалари бўйича шартнома (Монтевидео, 1940

йил);

7. Халқаро процессуал ҳуқуқ тўғрисидаги шартнома (Монтевидео, 1940 йил);

8. Кўплаб алоҳида ишлаб чиқаришлар модели – 1889 ва 1940 йиллардаги

Монтевидео шартномалари (Лотин Америкасининг бир қатор мамлакатлари

учун);

9. Автоматик тан олишнинг асосий/иккиламчи ишлаб чиқариш модели

(прототип – Европа Иттифоқининг 2015/848-йилдаги банкротлик тартиб-

таомиллари тўғрисидаги регламенти, ўз кучини йўқотган);

10. Суд ёрдами ва назорати модели (прототип – 1997 йилдаги трансчегаравий

ночорлик тўғрисидаги ЮНСИТРАЛ Намунавий қонуни);

11. «Ташқи» ва «ички» трансчегаравий банкротлик модели (прототип –

Жамоавий тугатиш тартиб-таомилларини ташкил этиш бўйича ОХАДАнинг

бирхиллаштирилган ҳужжати (2015 й.);

12. УНИДРУАнинг Халқаро молиявий лизинг тўғрисидаги Конвенцияси

(Оттава, 1988 йил 28 май, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

26.05.2000

йилдаги

84-II-сонли

Қарорига

мувофиқ

Ўзбекистон

Республикасининг қўшилган, Ўзбекистон Республикаси учун 01.02.2001

йилдан кучга кирган.);


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-18

Часть–6_ Январь –2025

237

13. ЮНСИТРАЛнинг трансчегаравий ночорлик тўғрисидаги Намунавий

қонуни (Бирлашган Миллатлар Ташкилоти халқаро савдо ҳуқуқи бўйича

комиссияси, Вена, 30.05.1997 й.);

14. Банкротликнинг айрим халқаро жиҳатлари тўғрисидаги Европа

конвенцияси (Истанбул, 05.06.1990 й., Европа Кенгаши доирасида);

15. Европа Иттифоқининг трансчегаравий банкротлик тўғрисидаги

Конвенцияси (1995 йил) кучга кирмаган;

16. Гавана халқаро хусусий ҳуқуқ кодекси (Бустаманте кодекси), 20.02.1928 й.

(Халқаро хусусий ҳуқуқ тўғрисидаги Конвенцияга илова, 25.11.1928 й. кучга

кирган);

17. НАФТАга аъзо давлатлар учун трансчегаравий банкротликда

ҳамкорликнинг умумий тамойиллари;

18. Қарздорларни тугатишнинг жамоавий тартиб-таомилларини ташкил этиш

тўғрисидаги шартномага аъзо мамлакатларнинг ОХАДА унификатсия

қилинган ҳужжати 1998 йил (2015 йил таҳрири);

19. Европа Иттифоқининг «Банкротлик тартиб-таомиллари тўғрисида»ги

29.05.2004 йилдаги 1346/2000-сон Регламенти;

20. Қонунчилик органлар учун ночорлик тўғрисида қонунчилик масалалари

бўийча Қулланма (2004 й.);

21. Практическое руководство УНСИТРАЛ по вопросам сотрудничества в

делах о трансграничной несостойчивости (2009 г.);

22. ХМТ Бош конференциясининг 79-сессиясида 23.07.1992 йилда қабул

қилинган ва 1995 йилда кучга кирган «Тадбиркорнинг ночорлиги ҳолатида

ходимларнинг талабларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (Женева).