Authors

  • Сардор Одилов

Author Biography

  • Сардор Одилов

    Наманган вилояти судининг малака ҳайъати котиби

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.mead.94225

Keywords:

дастлабки эшитув суд судья суд ажрими прокурор илтимоснома суд жараёни. предварительное слушание определение суда ходатайство судебное разбирательство. preliminary hearing court judge court ruling prosecutor petition court process.

Abstract

мақолада жиноят суд ишларини юритишда дастлабки эшитув институти, унинг ҳуқуқий тавсифи ва у билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар аҳамияти таҳлил этилган. Таҳлил якунида хориж амалиёти ва ушбу соҳани такомиллаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқилган.

В статье анализируется институт предварительного слушания в уголовном судопроизводстве, его правовая характеристика, а также значение связанных с ним общественных отношений. В результате анализа зарубежной практики были разработаны предложения по совершенствованию данного направления.

the article analyzes the institution of the preliminary hearing in criminal proceedings, its legal description and the importance of social relations associated with it. As a result of the analysis, foreign practice and proposals for improving this area are developed.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-19

Часть–1_ Январь –2025

106

ДАСТЛАБКИ ЭШИТУВ ИНСТИТУТИНИНГ ЎЗИГА ХОС

ХУСУСИЯТЛАРИ ВА АМАЛИЁТДА ЮЗАГА КЕЛАЁТГАН

МУАММОЛАР ВА ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ

Сардор Одилов,

Наманган вилояти судининг малака ҳайъати котиби

Аннотация: мақолада жиноят суд ишларини юритишда дастлабки

эшитув институти, унинг ҳуқуқий тавсифи ва у билан боғлиқ ижтимоий

муносабатлар аҳамияти таҳлил этилган. Таҳлил якунида хориж амалиёти ва

ушбу соҳани такомиллаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар: дастлабки эшитув, суд, судья, суд ажрими, прокурор,

илтимоснома, суд жараёни.

Аннотация: В статье анализируется институт предварительного

слушания в уголовном судопроизводстве, его правовая характеристика, а

также значение связанных с ним общественных отношений. В результате

анализа зарубежной практики были разработаны предложения по

совершенствованию данного направления.

Ключевые слова: предварительное слушание, суд, судья, определение

суда, прокурор, ходатайство, судебное разбирательство.

Abstract: the article analyzes the institution of the preliminary hearing in

criminal proceedings, its legal description and the importance of social relations

associated with it. As a result of the analysis, foreign practice and proposals for

improving this area are developed.

Keywords: preliminary hearing, court, judge, court ruling, prosecutor,

petition, court process.

КИРИШ

Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ

тизимини янада ислоҳ қилиш устувор йўналиш сифатида белгиланиб, ўтган

давр мобайнида бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Зеро, давлат


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-19

Часть–1_ Январь –2025

107

ва жамиятни тубдан модернизациялаш, аввало, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда

эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, суд мустақиллигини таъминлаш, одил

судловга эришишда муҳим ўрин тутади. Ушбу ислоҳотлардан бири сифатида

жиноят процессида “дастлабки эиштув” институтининг жорий этилишини

мисол қилишимиз мумкин.

Президентимизнинг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада

такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида назарда тутилган талабларни

бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги

675-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал

кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунига асосан

жиноят процессуал кодексига “дастлабки эиштув” босқичи киритилди.

МАТЕРИАЛЛАР ВА УСУЛЛАР

Дастлабки эиштув, яъни “arraignment – судга жалб қилиш” инглиз

судининг процедура намунаси ҳисобланади.

1

Тарихга назар солсак, СССР ЖПКларида (1923-1959 йиллар) ҳам ушбу

суд босқичи элементларини кўриши мумкин. Мазкур босқич суд эшитуви

бўлиб, унда айрим даврларда прокурор ёки терговчи иштироки ихтиёрий бўлса,

айрим даврларда мажбурий этиб белгиланган.

Англо-саксон ҳуқуқ тизимида намуна сифатида дастлабки эшитув

(preliminary hearing)нинг классик шакли Буюк Британияда вужудга келган

2

.

Бундан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, дастлабки эиштув босқичи

жиноят процесси учун янги жараён эмас, балки аввалдан мавжуд бўлган унинг

асослари эски ҳуқуқий манбаларда акс эттирилган тушунчадир.

Хўш, дастлабки эшитув институти қандай процессуал жараён ва унинг

мақсади нималардан иборат?

Дастлабки эшитув – суриштирув ва дастлабки тергов органлари фаолияти

устидан

бевосита

суд

назорати

шаклларидан

бири

ҳисобланиб, жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш босқичида жиноят

ишининг келгуси ҳаракати масалалари тортишув принципини амалга ошириш


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-19

Часть–1_ Январь –2025

108

орқали ҳал этилишини назарда тутади. Дастлабки эшитув суд томонидан амалга

ошириладиган ишни суд муҳокамасига тайинлашнинг муқобил шакли бўлиб,

алоҳида процессуал тартибда амалга оширилади.

НАТИЖАЛАР

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 405

3

-моддасига асосан, дастлабки

эшитув қуйидагилар учун асослар мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади:

1) жиноят иши бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш;

2) жиноят иши бўйича иш юритишни тугатиш;

3) жиноят ишини айблов далолатномасини, айблов хулосасини ёки

тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарорни

тасдиқлаган прокурорга юбориш;

4) ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда жиноят ишларини

бирлаштириш;

5) номақбул далилларни ишдан чиқариб ташлаш тўғрисида тарафлардан

бирининг илтимоси мавжуд бўлса, ушбу далилларни чиқариб ташлаш.

Дастлабки эшитув жиноий иш юритувнинг судгача бўлган жараёни

ва судлов жараёни орасидаги чегарани белгилайди. Дастлабки эшитув суд

муҳокамасига тайёргарлик кўриш билан бирга фуқароларнинг ҳуқуқ,

эркинликлари бузилиши, уларнинг суд ва тергов органлари идоралари орасида

қатнаб беҳуда вақт сарфлаши, процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун

давлат томонидан ажратилган маблағлар мақсадсиз йўналтирилиши,

процессуал муддатларни сабабсиз чўзилишининг олдини олиш натижасида

қонуний ва асосли қарор қабул қилишга ёрдам берадиган босқич ҳисобланади.

Дастлабки эшитув институтининг мақсади — суд мажлисида йўл

қўйилиши мумкин бўлган процессуал қонун бузилишларининг олдини олиб,

жиноят ишини очиқ суд мажлисида мукаммал кўриш учун тайёрлашдир.

Дастлабки эшитув институти, унинг қонун ҳужжатлари тизимида тутган

ўрни ва амалий аҳамияти ҳақида олимларнинг турлича ёндашувларини

кўриш мумкин.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-19

Часть–1_ Январь –2025

109

МУНОЗАРА

Ҳуқуқшунос Д.С.Довудованинг фикрига кўра, Жиноят-процессуал

кодексига

мувофиқ

дастлабки

эшитув

суд

муҳокамасига

тайёргарлик босқичи бўлиб, мазкур босқичнинг мақсади жиноят ишини

ўрганиш, суд муҳокамасига тайёргарлик кўриш, дастлабки тергов

ва

суриштирув

давомида

жиноят

иши

бўйича

тўпланган

материалларнинг сифатига ҳуқуқий баҳо бериш, жиноят ишининг кейинги

тақдирини ҳал қилишдан иборатдир.

Ҳуқуқшунос С.М.Рахмонованинг фикрича, дастлабки суд мажлисининг

мазмуни жиноят-процессуал қонунида назарда тутилган ва қатъий

процессуал шаклда амалга ошириладиган суднинг, шунингдек айблов

ва ҳимоя тарафларининг ҳаракатлари тизимидир.

Олим Н.Н.Ковтуннинг қарашларига кўра, дастлабки суд мажлиси

институтини тугалланган дастлабки терговнинг бориши ва натижалари

устидан суд назоратининг якуний шаклидир.

Олим В.П.Вериннинг фикрича, ушбу босқичнинг асосий мақсади судга

дастлабки тергов органлари, прокурорлар томонидан жиноят ва жиноят

процессуал қонунчилигининг бузилишига йўл қўйган жиноят ишларининг

келиб тушишини истисно қилишдир.

Юқоридагиларга кўра, ҳуқуқшунос Д.С.Довудованинг фикрига

қўшилиш мумкин. Яъни дастлабки эшитув - жиноят ишини ўрганиш, суд

мухокамасига тайѐргалик кўриш, дастлабки тергов ва суриштирув давомида

жиноят иши бўйича тўпланган материалларнинг сифатига баҳо бериш,

жиноят ишининг кейинги тақдирини ҳал қилишдан иборатдир.

Дастлабки эиштув босқичи жиноят процесси иштирокчилари учун нима

беради?

Айтиш керакки, бугунги кунда суд муҳокамаси олдидан суд айблов

тарафи тақдим этган барча иш материалларга эга. Лекин афсуски, ҳимоя тарафи

судга дастлабки тергов босқичидан суд босқичига ўтиб келаётган илтимоснома

ва шикоятлардан бошқа ҳеч нарса тақдим эта олмайди.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-19

Часть–1_ Январь –2025

110

Суд муҳокамаси олдидан айблов ва ҳимоя тарафининг бу даражада тенг

бўлмаган имкониятлари сабаб судья жиноят иши материаллари (мутлақо

айблов позициясида шакллантирилган) билан танишиш жараёнида тўла

холисликни сақлай олмайди.

Бу суднинг ёки прокурорнинг, ёхуд ҳимоячининг ўз вазифасини нотўғри

бажараётганлигини эмас, балки жиноят-процессуал функциялар тақсимланган

ана шу субъектларнинг ваколат ва

имкониятлари даражасининг

номутаносиблигини англатади.

Бу вазиятнинг оптимал ечими – жиноят ишини судга тайинлаш

босқичини тарафларнинг фаол иштироки ва тортишув принципини реал

таъминловчи дастлабки эшитув шаклида ташкил этишдир.

Дастлабки эшитувни ўтказиш асослари жиноят иши судга

юборилганидан сўнг тарафларнинг ҳар бири судга бевосита мурожаат қилиши

ва ўзи учун муҳим бўлган масалалар бўйича исталган саволларни бериши

мумкинлиги ҳақидаги фундаментал қоидага асосланади.

Ҳозирда бу ҳуқуқ фақатгина суд муҳокамаси босқичида тарафлар

илтимосномалар киритиш, суд мунозараларида иштирок этиш, кўрилаётган

масала бўйича ўз фикрини билдириш орқали амалга оширилмоқда. Эндиликда

бу имкониятларнинг барчаси суд муҳокамасида эмас, ишнинг дастлабки

эшитувида таъминланиши мумкин.

Яна бир муҳим жиҳат, дастлабки эшитувда номақбул далилларни далил

базасидан чиқаришнинг асосий ташаббускори айнан ҳимоячи (демакки,

айбланувчи) бўлади, албатта. Бу эса суд жараёнини фаоллаштиради,

жонлантиради, айблов тарафини зийрак тортишга, процессга пухта тайёргарлик

кўришга мажбур этади, яъни, суднинг мазкур босқичини юзаки формализмдан

процессуал “реализм” сари олиб чиқади.

Одатда, судга қадар иш юритиш босқичида тергов органлари томонидан

икки хил камчиликларга йўл қуйилади: а) дастлабки терговнинг тўлиқ

эмаслиги; б) жиноят-процессуал қонун талабларининг жиддий бузилиши.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-19

Часть–1_ Январь –2025

111

Биринчисига мисол – жиноят ҳолатларининг тўлиқ ўрганилмаганлиги ёки

айбланувчи тариқасида жалб қилинган шахснинг айнан айбини тасдиқловчи

далиллар етарли эмаслиги бўлса, иккинчиси – далиллар етарли бўлсада, уларни

тўплаш жараёнида процессуал талабларнинг жиддий равишда бузилиши

(масалан, исботлашда тақиқланган усулларни қўллаш, тунги вақтда тергов

ҳаракатларини ўтказиш ва ҳ.к.)

Ҳозирда дастлабки тергов босқичида вазият шундан иборатки, объектив

ва субъектив омиллар таъсирида (тергов аппаратида тажрибали кадрлар

“танқислиги” ҳамда “тергов мактаби”нинг деярли йўқотилгани; иш ҳажмининг

ниҳоятда катталиги; терговчилар онгида ҳали-ҳануз “хато бўлса, суд тўғрилаб

олади” каби эскича совет қолипидаги фикрлаш; инсон тақдири билан боғлиқ

масалада ҳам сифат эмас, соннинг ортидан қувиш каби ёндашувларнинг

мавжудлиги, ҳаддан ташқари вазифалар юки остида тергов устидан прокурор

назоратининг самараси пасайганлиги) терговнинг сифати ва савияси анча

тушаётганлиги кузатилади.

Бундай салбий амалиётга чек қўйишнинг самарали йўлларидан бири ҳам

айнан дастлабки эшитувдир. Жиноят ишларини сифат нуқтаи назаридан

тарафлар иштирокида “ғалвирдан ўтказилиши”нинг бирламчи майдони ҳам,

ҳимоя тарафининг суднинг эътиборини тергов хатоларига қаратиши асосида

айблов базасини номақбул далиллардан “тозалаш” ҳам айнан дастлабки

эшитувда бўлиб ўтади.

Натижада суд муҳокамасига фақат судда кўрилишига тайёр бўлган,

сифатли ишлар ўтади. Эндиликда жиноят ишининг тергови савиясиз

бўлганлиги сабабли унинг асосий суд муҳокамасига етиб бормаслиги хавфини

англаган дастлабки тергов органи тергов сифатини таъминлашдан

“манфаатдор” бўлиб, исботлаш жараёнида номақбул усуллар қўллашдан

тийилади. Терговда жиноят ишининг тугатилиши ва тўхтатилиши эҳтимолини

янада пухтароқ аниқлайди, ҳимоянинг важлари ва эътирозлари билан

ҳисоблашишга ўрганади.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-19

Часть–1_ Январь –2025

112

Прокурор эса, ўз навбатида, одатдагидек, ўзи судда давлат айбловчиси

бўлиб иштирок этмайдиган жиноят ишини судга юборишда номинал

тасдиқлашга эмас, балки дастлабки эшитувда мазкур жиноят ишини шахсан ўзи

“ҳимоя” қилишга масъулиги нуқтаи назаридан айблов хулосаси билан келган

жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва синчковлик билан текширишга

мажбур бўлади.

Дастлабки эшитувнинг суд учун қандай афзалликлари ва ижобий таъсири

бор?

Таъкидлаш зарурки, ҳозирда амалиётда ЖПКда ўрнатилган жиноят

ишини судда кўриш учун тайинлаш босқичи формал, аниқроқ айтсак, “жонсиз”

аҳамиятга эга бўлиб, унда судьяга қатор кенг ваколатлар қонун билан тақдим

этилган бўлсада, мазкур ваколатларни амалга ошириш учун судьяда реал

процессуал имкониятлар деярли мавжуд эмас.

Жиноят ишини судда ҳар томонлама ва холисона кўрилишига тўсқинлик

қилувчи ҳолатларни бартараф этиш масъулияти судьянинг зиммасида бўлсада,

лекин уни амалга ошириш учун реал ваколати йўқлиги сабабли жиноят

ишининг нуқсонларини кўра била туриб суд муҳокамасига “ўтказиш”

мажбуриятидан озод бўлади.

Жиноят ишининг келгуси “истиқболи”га боғлиқ масалаларни судья

томонидан тарафларнинг фаол иштирокида ўрганишнинг афзаллиги – бундай

тортишув муҳити судьянинг ишини енгиллаштиради. Ҳали асосий суд

муҳокамаси бошланмасдан жиноят ишининг сифати масаласидаги “тарафлар

рақобатида” судья исботлашнинг фаол позициясидан кузатувчи “бетараф

орбитр” позициясига ўта бошлайди.

Бугунги кунда суд амалиётида прокурорнинг суд процессига

тайёргарлиги даражаси пастлиги ҳоллари кўпайиб бормоқдаки, бунинг

натижасида суд жараёнида давлат айбловчиси функциясининг айрим

элементлари (масалан, иш материалларини пухта ўрганмаган прокурор суд

терговида сўроқ қилинаётган процесс иштирокчиларига саволлар бера


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-19

Часть–1_ Январь –2025

113

олмаслиги оқибатида бу саволлар судьянинг ўзи томонидан берилиши) судья

томонидан амалга оширилиши кузатилмоқда.

Бу эса мутлақо номақбул ёндашув бўлиб, суд процессида тарафлар

ўртасида процессуал функциялар аралашувига, энг ачинарлиси, процесс

иштирокчилари тасаввурида “судья айблов тарафида экан” деган тушунчанинг

шаклланишига сабаб бўлмоқда. Айнан дастлабки эшитув жараёнида эндиликда

прокурор жиноят иши материалларининг ҳақиқий “эгаси” сифатида

фаоллашиб, судьяни унинг холислигини шубҳага оладиган ҳар қандай

вазиятлардан ҳоли этади.

Ва ниҳоят, айнан дастлабки эшитув жараёнида судья дастлабки тергов

органлари фаолияти устидан суд назорати функциясини реал амалга оширишни

бошлайди.

Ушбу масалалар бўйича бир қатор хорижий тажрибалар ўрганилганда,

дастлабки эшитув институти жорий қилинган давлатларда ўз самарасини

берганлиги, судларга фақатгина “энг сифатли” жиноят ишлари келиб

тушганлиги кўрилди.

Россия Федерацияси

3

, Қирғизистон

4

, Беларусь Республикалари

5

ва бошқа бир қатор европа қитасининг Буюк Британия, АҚШ, Франция,

Испания, Италия, Германия

5

каби давлатларининг Жиноят-процессуал

кодексларида суднинг ишни тегишлилиги бўйича бошқа судга юбориш,

тугутиш, тўхтатиш, ва прокурорга юбориш ҳамда бошқа бир қатор ваколатлари

дастлабки суд эшитув босқичида амалга оширилади, ушбу босқич тарафлар

жиноят иши ҳужжатлари билан танишиб бўлгандан сўнг уларнинг илтимоси

ёки суднинг ташаббусига кўри ўтказилади.

Ҳуқуқшунос С.М.Рахмонованинг фикрича англо-саксон ҳуқуқ тизимида

намуна сифатида дастлабки эшитув (preliminary hearing)нинг классик шакли

Буюк Британияда вужудга келган

6

. Жумладан, айблов акти асосида таъқиб

этиладиган жиноятлар тўғрисидаги ишлар юзасидан дастлабки эшитув

магистрат судья томонидан олиб борилади. Бунда судья судланувчининг

айбдорлиги масаласига тўхталмасдан, айнан мазкур шахс томонидан жиноят


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-19

Часть–1_ Январь –2025

114

содир этилганлигини тасдиқловчи етарли далиллар тўпланганлиги; барча

далиллар мақбуллиги, яъни ҳуқуқ нормаларининг бузилиши натижасида

олинмаганлиги тўғрисида дастлабки хулосага келади.

АҚШ магистрат судларида ҳам деярли шунга ўхшаш жараён (preliminary

examination) амалга оширилади. Бироқ, ишнинг дастлабки эшитуви америкача

шакли инглиз шаклига таянса-да, айрим ўзига хос жиҳатларга эга. АҚШда

дастлабки

эшитув

асосан

қамоқ

қўлланилиши

мумкин

бўлган

оғир жиноятлар (фелония) бўйича ўтказилади. АҚШда дастлабки эшитув

махсус судья томонидан айблов ҳужжати рўйхатга олинган вақтдан бошланиб,

унда эҳтиёт чораси (одатда қамоқ, гаров ёки шахсий кафиллик)

қўлланилади; “айбни тан олиш тўғрисидаги келишув” тузиш мумкинлиги,

айбланувчининг қўшимча гувоҳларни чақириш ҳақидаги илтимосномаларини

ҳал этиш, тарафларнинг тўпланган далиллар билан қисман танишуви

тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилади. Дастлабки эшитув натижалари ишнинг

кейинги ҳаракатига зарурат борми ёки йўқми, деган асосий саволга жавоб

беради. Шу тариқа, айбланувчини оғир жиноят учун жавобгарликка тортиш

асослари мавжуд деб топилганда, магистрат-судья айблов ҳужжатини ишни

мазмунан кўриб чиқадиган судга (trial court) юбориш тўғрисида қарор

қабул қилади. Алоҳида таъкидлаш зарурки, АҚШ жиноят ишлари юритувида

дастлабки эшитув суд жараёнининг марказий майдони ҳисобланиб, жиноят

ишларининг 96 фоизи айнан шу босқичда кўрилиб, ҳал этилади, қолган 4 фоиз

ишларгина Катта жюри судигача (grand jury) етиб боради. Бу, албатта,

АҚШ суд юритувининг тарафлар ўртасида ниҳоятда кучли тортишувга

асосланганлигини англатади.

Континентал ҳуқуқ тизимига кирувчи давлатлар, хусусан, Германия,

Франция, Испания жиноят ишлари юритувида ҳам дастлабки эшитув тартиби

амал қилиб, у ўзига хос шаклга эга.

Германияда суд ваколат доирасининг ўзига хос модели амалда бўлиб,

судьяга назорат ва текширув функциялари юкланади. Дастлабки эшитувнинг

немисча шакли айбланувчини таъқиб қилиш учун асос ва зарурат


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-19

Часть–1_ Январь –2025

115

мавжудлигини, ишни судда асоссиз кўришнинг олдини олишни, айбланувчида

қўшимча далилларни тақдим этиш юзасидан илтимосномалар киритиш

имконияти мавжудлигини аниқлашга хизмат қилади.

Францияда дастлабки эшитув институти аналоги сифатида дастлабки

тергов тергов камераларида амалга оширилиб, ишни судга юбориш тўғрисидаги

қарорни

терговчисудья

чиқаради.

Бунда:

терговчи-судьянинг

қарорлари устидан келиб тушган шикоятларни кўриб чиқиш, суриштирув ёки

биринчи инстанция дастлабки тергови вақтида қабул қилинган процессуал

ҳужжатларни ва амалга оширилган ҳаракатларни ҳақиқий эмас деб топиш

тўғрисидаги масалалар ҳал этилади.

Испанияда мураккаб бўлмаган, ўртача оғир жиноятлар тўғрисидаги

ишларни тергов қилишда тезлаштирилган тартиб (Juicio rapido) қўлланилиб, 72

соатдан кўп бўлмаган муддатда терговчи-судья томонидан олиб борилган

текширув асосида тезлаштирилган суд тартибини қўллаш тўғрисида қарорга

келинса, прокурор ва айбланувчи иштирокида дастлабки муҳокама

тайинланади ва унинг доирасида ишни тугатиш ёки у бўйича суд муҳокамасини

ўтказиш масаласи ҳал этилади.

МДҲ давлатларининг ўрганилаётган масалага оид тажрибаси таҳлили

ҳам муҳим аҳамият касб этади, зеро мазкур мамлакатлар Ўзбекистон билан

ягона ўтмиш ва узоқ йиллар мобайнида умумий сиёсий, иқтисодий, ижтимоий

манфаатларга эга бўлганлиги билан эътиборлидир. Қиёсий таҳлилларга

кўра, дастлабки эшитув Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон

(дастлабки

эшитув),

Озарбайжон

(суд

тайёрлов

мажлиси),

Туркманистон (дастлабки муҳокама), Молдова (дастлабки мажлис)да турлича

аталса-да, моҳиятан деярли бир модель асосида, яъни алоҳида ихтисослашган

судья томонидан эмас, балки келгусида жиноят ишини кўриб чиқадиган

судьянинг ўзи томонидан ўтказилади.

Англо-саксон, континентал ҳуқуқ тизимларида, шунингдек, МДҲ

давлатларида дастлабки эшитув институтининг қуйидаги умумий белгилари

мавжуд:


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-19

Часть–1_ Январь –2025

116

- дастлабки эшитув суд томонидан (алоҳида процессуал тартибда) жиноят

ишини суд мажлисига тайинлашнинг муқобил шаклидир;

-суднинг фаолияти дастлабки эшитув ўтказишга асос бўлган масалаларни

мазмунан ҳал этишга қаратилади;

-дастлабки эшитувни ўтказиш ташаббуси, унинг предмети ва доираси

қонун ёки тарафларнинг субъектив иродаси билан чегараланган бўлади;

-дастлабки эшитув мобайнида тарафлар ишни суд мажлисида кўриб

чиқиш учун асосларнинг етарли эканлиги, айблов ҳажми, далилларнинг

мавжудлиги ва судга қадар иш юритиш босқичида қонун талаблари

бажарилганлигини муҳокама қиладилар;

-дастлабки эшитувда тарафлар томонидан тақдим этилган ариза

ва илтимосномалар қаноатлантирилиши масаласи аниқланади;

-дастлабки эшитув суд томонидан қарор қабул қилиниши билан

якунланади.

ХУЛОСА

Хулоса қилиб айтганда хорижий тажриба шундан далолат бераяптики,

дастлабки эшитув институтини миллий жиноят ишлари юритувига татбиқ этиш

ҳозирда суд юритувида мавжуд бўлган жиддий муаммоларни ҳал этишнинг

оптимал ечими ҳисобланади.

Демак, дастлабки эшитув жорий этилиши суднинг процессуал

ваколатларини мустаҳкамлаш ва янада кенгайтиришга, натижада эса, суд,

дастлабки тергов органлари ҳамда фуқароларнинг вақти ва саъи-

ҳаракатларининг тежалиши, жиноят ишлари юритувига жалб этилган

шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тез фурсатда тикланишини таъминлашга

хизмат қилади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар

фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини

оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони.

2. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси. / https://lex.uz/


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-19

Часть–1_ Январь –2025

117

3.Уголовный

процесс: учебник А.В.Смирнов, К.Б.Калиновский; под

общ.ред. А.В.Смирнова.-7-е изд., перераб.–М.: Норма: ИНФРА-М, 2019. – С

544.

4. С.М.Рахмонова. Предварительное слушание дела как форма

назначения дела к судебному разбирательству/ Диссертация на соискание

ученой степени доктора юридических наук. – Т. 2018. - 238 Б.

5. Д.С.Довудова “PRELIMINARY HEARING OF CRIMINAL CASES:

FEATURES, ISSUES AND NEED FOR IMPROVEMENT”. International Journal

Of Law And Criminology. (ISSN – 2771-2214) VOLUME 02 ISSUE 08 Pages: 19-

24.

6. “Угаловно-процессуалный кодекс Российской Федерации” от

18.12.2001 N 174-Ф3(ред. От 02.08.2019) (с изм. М доп., вступ. в силу с

01.09.2019)

http://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_34481/

.

7. “Угаловно-процессуалный кодекс Кыргызской Республики” от

2.02.2017 года №20.

http://base.spinform.ru/

.

8. “Угаловно-процессуалный кодекс Республики Беларусь” от 16.07.1999

года

№295-3.

http://etalonline.by/dakument/

.

9. Ковтун H.H., Юнусов A.A. Полномочия судьи в стадии назначения

судебного заседания существенно «подкорректированы» разъяснениями

Пленума // Российский судья. - 2004. - № 9. – С. 10-18.

10.

Практика

применения

Уголовно-процессуального

кодекса

Российской Федерации. Практическое пособие/Под ред. В.П. Верина. М.:

Юрайт-Издат, 2006. – 80 с.