MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-19
Часть–3_ Февраль –2025
525
ТИББИЙ ЙЎСИНДАГИ МАЖБУРЛОВ ЧОРАЛАРИНИНГ
ПРОЦЕССУАЛ АҲАМИЯТИ
Наманган вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
Шухратжон Қурбонов
Анотация: Ушбу мақола орқали тиббий йўсиндаги мажбурлов
чоралари тушунчаси, уларни қўллашнинг ҳуқуқий асослари ва мақсадларини
аниқлаш, ақли норасолик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган
шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш
амалиѐтини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, ҳукм чиқарилгунга қадар ѐки
жазони ўташ вақтида руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан тиббий
йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашда мавжуд муаммоларни аниқлаб,
уларнинг ечимини топиш, алкоголизм, гиѐҳвандлик ва заҳарвандликка чалинган
шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашга оид
қонун нормалари ва амалиѐтини ўрганиш, илғор хорижий тажрибани ўрганиш,
таҳлил қилиш ва умумлаштириш орқали зарур тавсиялар бериш назарда
тутилган.
Калит сўзлар: мажбурлов чоралари, тиббий йўсин, алкоголизим,
гиёхвандлик, руҳий ҳолатнинг бузилиши.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг пировард
мақсади халқимизнинг турмуш тарзини янада яхшилаш, фуқароларнинг ҳуқуқ
ва эркинликларини таъминлаш, уларни самаралироқ муҳофаза қилишдан
иборат. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19-моддасига асосан
барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи,
миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий
мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг ҳисобланади. Шунга кўра, ҳар бир
шахснинг ҳуқуқлари қонунга кўра бир хил муҳофаза қилиниши лозим. Шу каби
кечиктириб бўлмайдиган вазифалардан бири жиноят содир этган ақли норасо,
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-19
Часть–3_ Февраль –2025
526
шунингдек, алкоголизм, гиѐҳвандлик ва заҳарвандликка йўлиққан шахсларни
даволаш ва улар содир этиши мумкин бўлган ижтимоий хавфли
қилмишларнинг олдини олиш масаласи ҳисобланиб, инсонлар соғлиғини
сақлаш, жамият хавфсизлигини таъминлаш ҳар қандай ривожланган ва
демократик давлатнинг муҳим ва асосий ижтимоий вазифаларидан
ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси ва кўплаб хорижий давлатлар жиноят
қонунларига кўра, руҳий касалларнинг ижтимоий хавфлилиги уларни
мажбурий равишда даволаш учун асос ҳисобланади.
Чунки,
фуқароларнинг
ҳуқуқлари,
эркинлиги
ва
қонуний
манфаатларига қилинган ҳар қандай тажовуз жамият учун ҳам хавфли
ҳисобланади.
Инсон соғлом ёки касал эканлигидан қатъий назар, унинг ҳуқуқлари
олий қадрият ҳисобланади. Шунга кўра, ақли норасо деб топилган ижтимоий
хавфли қилмиш содир этган, жиноят содир этганидан кейин ҳукм чиқарилгунга
қадар ёки жазони ўташ вақтида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай
олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган даражада руҳий касалликка
чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини
қўллаш билан боғлиқ бир қатор муаммолар ҳал этилиши лозим.
Жиноят ҳуқуқининг алоҳида институти сифатида тиббий йўсиндаги
мажбурлов чоралари ўзига хос жиҳатларга эга эканлиги, уларнинг жиноий
жазодан фарқлари, юридик оқибати, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини
қўллаш туфайли юзага келадиган ҳуқуқий муносабатлар, шахснинг руҳий
касаллиги сабабли уни жиноий жавобгарлик ёки жазодан, жазони ўташдан озод
қилиш, алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка, сил, ОИВ касаллигига
чалинган жиноят содир қилган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги
мажбурлов чораларини қўллаш зарурлиги, руҳий касалликка чалинган
шахсларнинг ижтимоий хавфлилиги ва уларнинг янги жиноят содир этишининг
олдини олиш, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари муддатларини
узайтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш билан боғлиқ муаммоларнинг
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-19
Часть–3_ Февраль –2025
527
мавжудлиги
тадқиқот
олиб
борилиши
зарурияти
мавжудлигидан далолат беради.
Мавзуга оид назарий ва амалий маълумотларнинг таҳлили суд
амалиётида тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш билан боғлиқ
қатор муаммолар мавжудлигини кўрсатади. Мазкур муаммоларни бартараф
этиш Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигини такомиллаштириш,
ушбуқонунчиликни инсон ҳуқуқ ва эркинликлари нуқтаи назаридан қайта
кўриб чиқишни тоқазо этади.
Маълумки, жиноий жавобгарлик ва жазо фақатгина руҳий соғлом, ўз
қилмишининг хусусиятини англаб етган ва ўз ҳулқ-атворини бошқара олган
ёки
бошқариши
лозим
бўлган
шахсларгагина
қўлланилади.
Шунга кўра, ижтимоий хавфли қилмиш ақли норасолик ҳолатида содир
этилган бўлса, ушбу қилмишни содир этган шахс жиноий жавобгарликка
тортилмайди.
Бундан ташқари, ижтимоий хавфли қилмиш ақли расо шахс томонидан
содир этилиб, содир этганидан сўнг шахс руҳий касалликка чалиниб, ақли
норасо деб эътироф этилган бўлсада, шахс жиноят субъекти сифатида тан
олинади.
Бироқ, ушбу шахслар жазонинг жазоловчи ва тарбияловчи
таъсирларини англаб етишга лоқайдсизлиги сабабли жиноий жазога
тортилмайди. Шу сабабли, унга нисбатан жиноий жазонинг қўлланилиши
унга салбий таъсир қилиши мумкинлигини инобатга олганимизда, жазонинг
қўлланилиши мантиққа зид ҳисобланади. Ҳуқуқ назариясида, тиббий
йўсиндаги мажбурлов чоралари ҳам ҳуқуқий ҳам тиббий хусусият ва мазмунга
эга бўлган мураккаб жиноятҳуқуқий чора сифатида баҳоланади.
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тушунчаси ва унинг ўзига хос
кўринишлари
пайдо
бўлиши
узоқ
ўтмишга
бориб
тақалади.
Тарихан жамият учун хавфли бўлган руҳий касалларга нисбатан
қўлланилган жазо ва мажбурий чораларнинг турли кўринишлари мавжуд
бўлган.
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-19
Часть–3_ Февраль –2025
528
Жумладан, Қадимги Римда руҳий касалликка чалинган шахсларни
зиндонга ташлашган. Ўрта асрларда эса, руҳий касал бўлган шахсни иблис
эгаллаб олиши сифатида баҳолаб, ушбу шахсларга нисбатан ўта шафқатсиз
жазо чоралари, ҳаттоки, гулҳанда ёқиш каби жазолар қўлланилган.
Европа давлатларида ХIХ асрга қадар соғлом ва руҳий касал бўлган
шахслар ҳибсхоналарда биргаликда сақланган. Руҳий касалликка чалинган ва
ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахслар жойлаштириладиган
махсус муассасалар фақатгина ХIХ асрга келиб пайдо бўлишни бошлаган.
Франциянинг 1810 йилги Жиноят кодексида ақли норасолик ҳолатида
жиноят содир қилган шахслар ўз қилмиши учун жавобгар бўлмасликлари
тўғрисидаги қоида мустаҳкамланган. Юртимизда тиббий йўсиндаги мажбурлов
чораларини қўллаш тўрисидаги манбаалар дастлабки совет жиноят ҳуқуқига
оид манбааларда учрайди. Жумладан, 1924 йилдаги СССР ва Иттифоқ
республикалари жиноят қонунчилигининг асослари ва РСФРС нинг 1926
йилдаги Жиноят кодексларида “жазо” тушунчаси белгиланмай, унинг ўрнига
“социал ҳимоя чоралари” киритилиб, унинг таркибига тиббий йўсиндаги
мажбурлов чоралари ҳам киритилган. Ушбу вақтда жиноят қонунчилигида
тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг мазмуни ва уларнинг турлари
белгиланмай, улар қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинган.
Шундан сўнг, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари Ўзбекистон
Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Жиноят кодексида ўз ифодасини
топган.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари
тушунчасига ҳуқуқ назариясида турли тушунчалар ва қарашлар келтирилган.
Россия Федерацияси ҳуқуқшунослари тиббий йўсиндаги мажбурлов
чораларига турли доктринал таърифларни беришга ҳаракат қиладилар.
Муаллифлар
ўз
таърифларида
тиббий
йўсиндаги
мажбурлов
чораларининг мазмун ва мақсадини очиб беришга интилганлар.
Шунингдек, Россия Федерацияси жиноят ҳуқуқи энциклопедиясида
“тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари – суд томонидан жиноят қонуни
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-19
Часть–3_ Февраль –2025
529
махсус қисмида кўзда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш ёки жиноятни
содир этган руҳий касалликка чалинган шахсга нисбатан, ушбу касаллик
мазкур шахслар томонидан ўзига ёки бошқа шахсларга жиддий зарар
етказиши эҳтимоли билан боғлиқ бўлса, суд томонидан қўлланиладиган
жиноят қонуни билан кўзда тутилган мажбурий даволаш турлари
ҳисобланади”, - деб кўрсатилган. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари содир
этган жинояти ёки ижтимоий хавфли қилмиши учун жиноят субъекти бўла
олмайдиган ва жиноий жавобгарликка ёки жазолаш мумкин бўлмаган
шахсларни мажбурий даволаш ёки унинг хавфлигига қараб жамиятдан
ажратишга қаратилган давлатнинг ҳуқуқий таъсир чораси сифатида намоён
бўлади.
Ҳуқуқшунос
А.И.Говрунованинг
ёзишича,
тиббий
йўсиндаги
мажбурлов чоралари суд томонидан жиноят қонуни билан тақиқланган
қилмишни содир этган ва мажбурий даволанишга муҳтож бўлган руҳий касал
шахсларга нисбатан тайинланадиган жиноят ҳуқуқий чора сифатида
тарифланган.
Фикримизча, унинг ушбу таърифи тиббий йўсиндаги мажбурлов
чораларининг умумий жиҳатларини ўзида ифодалаган бўлсада, унинг
мазмун-моҳиятини
тўлиқ
очиб
бериш
имконини
бермайди.
Айтиш жоизки, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига берилган
тушунча ва таърифларни назарий жиҳатдан шартли равишда ҳуқуқий
(П.А.Колмаков, Н.В.Жарко), тиббий-ҳуқуқий (В.П.Котов, Б.А.Протченко,
Б.А.Спасенников,
С.Е.Вицин,
С.В.Бородин),
тиббий
(Е.В.Мищенко,
Ю.К.Якимович, В.Горобцов), фуқаролик-ҳуқуқий (А.Ю.Коптяев) каби тўртта
гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳ олимлари, жумладан П.А.Колмаков
тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари жиноят қонунида кўзда тутилган давлат
мажбурлов чораларининг алоҳида тури бўлиб, у ақли норасолик ҳолатида
жиноят содир этган, ақли расоликни истисно қилмайдиган ёки жазо тайинлаш
ёҳуд жазони ўташни истисно қиладиган даражада руҳий касалликка чалинган
шахсларга нисбатан, шунингдек, ичкиликбозлик ва гиѐҳвандликдан
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-19
Часть–3_ Февраль –2025
530
даволанишга муҳтож, соғлиғининг руҳий ҳолати ва қилмишининг
хусусиятидан келиб чиқиб ижтимоий хавфли қилмишларни қайта содир
этмаслиги учун жамиятдан ажратиш, бемор шахсини ўзининг ҳаракатларидан
ҳимоя қилиш ва ижтимоий реабилитация чораларини ўтказиш учун
қўлланиладиган мажурлов чораси деб таърифлайди. Фикримизча мазкур
таъриф нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тушунчасини қамраб
олган бўлсада, унинг мазмун-моҳиятини тўлиқ қамраб олмаган. Жумладан,
тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари нафақат жиноят содир этиш вақтида
руҳий касал бўлган шахсларга, балки жиноят содир этганидан сўнг руҳий
ҳолати бузилган шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади. Мазкур гуруҳ
олимларидан яна бири А.Н.Батановнинг ёзишича, “тиббий йўсиндаги
мажбурлов
чоралари
ижтимоий
хавфли
қилмиш
ёки
жиноят содир этган руҳий касалликка чалинган шахсга нисбатан суд ҳукми
ёки ажримига мувофиқ тайинланадиган давлат мажбурлов чоралари бўлиб,
ушбу шахсларни психиатрия даволашда намоён бўлади.
Ушбу чораларнинг мазмуни касални даволаш ёки унинг руҳий ҳолатини
яхшилашга йўналтирилган диагностик, даволовчи ва бошқа тиббий чора-
тадбирлар мажмуини ўтказишда ифодаланади”. Бизнингча, ушбу таъриф
юқоридаги таърифга нисбатан хусусийроқ аҳамият касб этганлиги сабабли
тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тушунчасини тўлиқ ёритиб бера
олмайди.
Иккинчи гуруҳ олимларидан Б.А.Протченконинг фикрича, “тиббий
йўсиндаги мажбурлов чоралари қонунда белгиланган, суд томонидан
ўзининг руҳий ҳолати бўйича ва содир этилган қилмишнинг ҳарактерига
кўра хавфли ҳисобланган, шунингдек, жиноят содир этганидан кейин руҳий
касалликка чалинган шахсларга нисбатан тайинланадиган тиббий суд
чоралари”, - деб ҳисоблайди. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари жазо
чораси ҳисобланмайди, улар кўрсатилган шахсларнинг руҳий саломатлигини
қайта тиклаш ва улар томонидан янги ижтимоий хавфли қилмишлар содир
этилишининг олдини олиш мақсадини назарда тутади, - деб ҳисоблайди.
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-19
Часть–3_ Февраль –2025
531
Бундан келиб чиқадики, муаллиф тиббий йўсиндаги мажбурлов
чораларини тиббий суд чоралари деб ҳисоблайди, бу эса, фикримизча, ушбу
чораларнинг
ҳуқуқий
моҳиятини
тўла
очиб
бера
олмайди.
Ушбу гуруҳ олимларидан яна бири Б.А.Спасенников ўз қарашларида
ушбу турдаги мажбурлов чораларига “тиббий йўсиндаги мажбурлов
чоралари – жиноят қонуни махсус қисмида кўзда тутилган ижтимоий хавфли
қилмишни ақли норасолик ҳолатида содир этган шахсларга, шунингдек,
жиноят содир этганидан кейин жазони тайинлаш ёки ижро этишни истисно
этадиган руҳий касаллик келиб чиққан шахсларга ёҳуд жиноят содир этишда
айбдор бўлган ва ақли расоликни истисно қилмайдиган, бироқ жиноят содир
этиш вақтидаги ҳулқи ва иродасига таъсир кўрсатган руҳий касалликка
чалинган шахсларга нисбатан суднинг ажрими билан тайинланадиган,
узайтириладиган, ўзгартириладиган ва бекор қилинадиган ҳамда янги
ижтимоий хавфли қилмиш содир этилишининг, ўзи ёки бошқа шахслар учун
жиддий зарар етказиш хавфининг олдини олиш, ушбу шахсларнинг ҳуқуқ ва
қонуний
манфаатларини
таъминлаш
мақсадида
руҳий
соғлиғини
мустаҳкамлаш, қайта тиклашга қаратилган чора-тадбирларда намоён
бўладиган давлат мажбурлов чоралари”, - деб таъриф беради.
Бундан кўриш мумкинки, ушбу берилган таъриф тиббий йўсиндаги
мажбурлов чоралари тушунчасини тўлиқ тушуниш имконини беради.
Учинчи гуруҳ олимларидан бири ҳисобланган Ю.К.Якимович тиббий
йўсиндаги мажбурлов чоралари, жиноят қонунида кўзда тутилган бўлсада,
аммо улар ўз табиатига кўра, жиноят-ҳуқуқий чоралар ҳисобланмайди дейди.
Унинг фикрича, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш жиноят
ҳуқуқининг мақсадларига эришишга қаратилмаганлиги сабабли уни тиббий
жиҳатдан таърифлайди. Тўртинчи гуруҳ муаллифлар тиббий йўсиндаги
мажбурлов чоралари фуқаролик суд ишларини юритишга тааллуқли
эканлигини таъкидлайдилар. Жумладан, А.Ю.Коптяев тиббий йўсиндаги
мажбурлов чоралари фуқаролик суд иш юритуви тартибида психиатрия ѐрдами
кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликда кўрсатилган асослар бўйича руҳий касал
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-19
Часть–3_ Февраль –2025
532
бўлган ҳамда ўзи ва атрофдагилар учун хавф туғдирадиган шахсга даволаш ва
жамиятни руҳий касал шахсларнинг хавфли тажовузларидан чегаралаш
мақсадида суд қарори билан тайинланадиган давлат мажбурлов чораси деб
ҳисоблайди. Шунингдек, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари ўз табиатига
кўра,
жиноят
ва
жиноят-процессуал
институт
ҳисобланмайди,
ушбу давлат мажбурлов чоралари тиббий табиатга эга бўлиб, жиноят
ҳуқуқий ва жиноят-процессуал вазифаларни ҳал қилишга қаратилмаган. Шу
боис уларни тартибга солиш жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилик
доирасидан ташқарида бўлиши лозим дейди. Фикримизча, ушбу фикр етарли
ҳуқуқий ва мазмуний асосларига эга эмас. Чунки, тиббий йўсиндаги мажбурлов
чоралари комплекс ҳуқуқий восита сифатида бевосита жиноят ва жиноят-
процессуал қонунчилигига тааллуқли ҳуқуқий муносабат ҳисобланади.
Шу ўринда айтиш жоизки, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари
жиноят ҳуқуқи доирасидаги вазифа ва функцияларни амалга оширишда
қўлланилишининг
ўзи
ҳам
ушбу
иститутнинг
жиноят
ҳуқуқий
муносабатларга тааллуқли эканлигини англатади.
Замонавий халқаро-ҳуқуқий стандартлар ва умуман халқаро
ҳамжамият томонидан муайян давлатнинг ривожланганлик даражасига баҳо
беришда ушбу давлатда руҳий касал, ақли норасо шахслар билан боғлиқ
қонунчилик соҳасидаги ривожланганлиги, мазкур шахслар билан муомала
қилиш қандай йўлга қўйилганлигига алоҳида эътибор қаратиб, ушбу мезон
асосида давлатнинг ривожланганлиги, маданийлашганлиги, инсонпарварлиги
хусусида тўхтамга келмокда. Бу ўз навбатида мазкур соҳасидаги қонунчиликни
ва амалиѐтни комплекс ўрганиш, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган
норма вапринципларидан келиб чиққан ҳолда тиббий йўсиндаги мажбурлов
чораларини қўллаш бўйича миллий қонунчиликни такомиллаштириш
заруриятидан далолат беради.
Ҳақиқатдан ҳам, ҳозирги инсон ҳуқуқлари устуворлиги бир овоздан
эътироф этилаѐтган шароитда жиноят ҳуқуқида руҳий касал, ақли норасо
шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳам
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-19
Часть–3_ Февраль –2025
533
муҳимаҳамият касб этади. Шундай экан, инсон ҳуқуқлари олий қадрият
сифатида эътироф этилаѐтган ҳозирги шароитда тиббий йўсиндаги мажбурлов
чоралариқўлланилаѐтган шахснинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини
муҳофазақилишга қаратилган жиноят-ҳуқуқий нормаларни чуқур таҳлил
қилиб чиқиш, уларнинг ўзаро мувофиқлиги ва мутаносиблигига ҳуқуқий
баҳо беришдолзарб аҳамият касб этади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Қонун ҳужжатлари маълумотлари
миллий базаси, 03.02.2025 й.,
2.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси. Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 03.02.2025 й.,
3. Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси. Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 03.02.2025 й.,
4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Руҳий касалликка
чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини
қўллаш бўйича суд амалиѐти тўғрисида”ги Қарори // Тошкент ш.,2008 йил 12
декабрь,23-сон;
5. Иванюшкин А.Я., Игнатьев В.Н., Коротких Р.В., Силуянова И.В Глава ХII.
Этические проблемы оказания психиатрической помощи//Введение в биоэтику:
Учебное пособие/ Под общ. Ред. Б.Г.Юдина, П.Д. Тищенко.-Москва: Прогресс-
Традиция, 1998. –С.381
6. Додонов В.И. Сравнительное уголовное право. Общая часть / под общ.ред.
Щербы С.П.. - М.: Юрлитинформ, 2009. - С. 348
7. Колмаков П.А. Сущность, цели и виды принудительных мер меди-цинского
характера: Учеб.пособие. Сыктывкар: ИПО СГУ, 1999. - С.96
8.
Россия
Мустақил
Психиатрия
Ассоциациям
расмий
сайти
www.npar.ru/rights/hr-ceu.htm;
9.
Энциклопедический
словарь
ФА.Брокгауза
и
И.А.Ефрона
//
dic.academic.ru/dic.nsf/brokgauz_efron/39026/