All articles

476-481 214 0

Экологик муаммолар ва унинг инсоният ҳаётига таҳдиди

Z Annaeva

Учинчи минг йилликнинг бошланиши муҳим икки тамойил билан характерланади. Биринчидан, ҳозирги цивилизация глобал экологик муаммолар (иқлим ўзгариши, озон қатлами емирилиши, ичимлик суви ифлосланиши ва етишмаслиги, ўрмон ва тупроқ инқирози, биохилма-хиллик қисқариши, ортиқча ҳажмдаги чиқиндилар ҳосил бўлиши ҳамда уларни зарарсизлантириш муаммолари ва бошқалар) билан тўқнаш келди

122 0

Шимолий Бақтриянинг тарихий географияси

A Yakhshiev

Қадимги Бақтриянинг ҳудудий жойлашуви ҳамда географик чегаралари масалаларига қизиқиш XIX асрдаёқ бошланган эди. Ўша вақтда австриялик шарқшунос В.Томашек мил.авв. IV асрга оид бақтриялик зодагон – Сизимитр қўрғонининг Бойсун тоғидаги Темир дарвоза (Дари Оҳанин) атрофида жойлашганлиги хусусида тахмин юритиб: «...Сизимитр қўрғонининг Бақтра вилояти таркибига кириши бизни таажжублантирмаслиги керак; худди кейинчалик Тухара вилояти Темир дарвозадан бошланганидек, қадимги замонларда Бақтра сатраплиги Оксдан шимолга ёйилган бўлиши ва дарё вилояти Тармидани довоннинг қўшни дарвозалари билан бирга ўз ичига қамраб олган бўлиши керак» [1, Б. 27], деган хулосага келган эди. Бу ғояни археология маълумотлари асосида XX асрнинг 50-йилларида М.М. Дьяконов ривожлантирди ва анча кенгайтирди, шунингдек, у биринчи бўлиб «Шимолий Бақтрия» тушунчасини илмий муомалага киритди[2, Б. 128; 3,Б. 22].

407-410 89 0

Шарқий Туркистонлик мигрантларнинг Туркистон генерал-губернаторлигидаги иқтисодий ҳаёти

B Xaynazarov

XIX аср охиридан бери Шарқий Туркистон ўзининг ғарбий қўшниси Россия империяси билан ўзаро муносабатларга қаттиқ боғлиқ эди. Россия ёнғоқ, майиз, чорвачилик, ипак хомашёси, тамакининг асосий харидори бўлиб, ўзи эса Шарқий Туркистонга тайёр саноат маҳсулотларини етказиб берувчи сифатида қарар эди. Шунинг учун Россия империяси Шарқий Туркистонга катта аҳамият берган

145-152 108 0

Шамсиддин Қайс Розийнинг “Ал-мўъжам фи маъойири ашъор ал-ажам” асари тадқиқи

Orzigul Hamroyeva

Маълумки, балоғат фанлари: илм баён, илми маъон, илми бадеънинг такомили натижасида мумтоз поэтикада илми сегона (илмлар учлиги: илми аруз, илми қофия, илми бадеъ) юзага келди. Илмлар учлигининг таркибий қисмларидан бири илми қофиянинг назарий асослари аввал араб адабиётида кейинчалик форс адабиётида пайдо бўлди. Форс адабиёти таъсирида туркий адабиётда ҳам қофия илмининг назарий асосларига бағишланган  рисолалар яратилди. Мумтоз поэтиканинг назарий асосларига бағишланган араб, форс ва туркий тилдаги рисолаларнинг аксариятида бу уч илм яхлит ҳолда берилса ҳам, улар бир-бирининг таъсирида яратилган. Абулҳасан Али Сараҳсий Баҳромий (ваф. 1106), Шамсиддин Қайс Розий (XI аср охири – XIII асрнинг I ярми), Аҳмад Тарозий (XIV аср охири – XV аср бошлари), Абдураҳмон Жомий (1414–1492), Воҳид Табризий (XV) каби олимлар қофия илми хусусида махсус асарлар ёзган.

374-378 71 0

Чоч воҳаси Буюк Ипак йўлидаги алоқаларда

H Yusupova

Тошкент воҳасида олиб борилган археологик тадқиқотлар натижалари бу қадимий ўлканинг қадим тарихи ва маданиятини ёритишга имкон берувчи кўплаб моддий маълумотларни тақдим этди.

409-411 111 0

Цифровой Убекистан и актуальные задачи исторического образования

Z Ishankhodjaeva

Современные технологии и телекоммуникации открывают широкие возможности перед высшим образованием и научными исследованиями. Они, безусловно, позволяют повысить качество учебно воспитательного процесса и мотивировать студентов и исследователей в получении новых знаний и сведений. В этой связи, поставленные перед Высшей школой задачи подготовки высококвалифицированных, конкурентоспособных, отвечающих современным требованиям, кадров – специалистов ХХI века, требуют незамедлительного их выполнения. В связи с этим являются актуальными вопросы подготовки специалистов – кадров с применением современных цифровых технологий, создание инновационных или технологических парков (технопарков) в этом направлении и др

155-161 177 0

Цифровизация образования как путь к новой парадигме социогуманитарного знания

A Tajibaev, T Marmontova

Цифровая трансформация шаг за шагом меняет жизнь современного человека. Без сложных цифровых систем в настоящее время не возможно представить эффективно работающую экономику, качественное образование, современную развитую культуру, инновационные производственные процессы. По факту цифровой трансформации подверглась и повседневная жизнь человека, в ускорении этого процесс свою роль сыграла пандемия коронавируса

204-205 148 0

Цифровизация и инновационное развитие в рамках шанхайской организации сотрудничества

Z Kamalova

Цифровое развитие важный обобщающий процесс всех сфер общественной жизни под влиянием инновационных технологий. Несмотря на трудности социальной адаптации, которыми сопровождаются любые масштабные изменения, необходимо учиться работать с такими явлениями и получать из этого максимум пользы

226-230 181 0

Цифровизация архивов фонда Шарафа Рашидова – поэта, писателя и государственного деятеля Узбекистана

S Rashidova

Сегодня мы живем в эпоху цифровых технологий или цифровой век. Цифровые технологии дают нам необъятные возможности, наиболее актуальным из которых на сегодняшний день для нас является цифровизация архивов. Цифровизация (анг. Digitalization) это процесс создания нового информационного носителя в цифровой форме, в более узком смысле digitization (оцифровка) представляет собой перенос информации с физических носителей на цифровые, например сканирование документа. [ЛН Мазур, 2018. Стратегии дигитализации архивных массовых источников: электронный архив и база данных.] Но не только это, цифровизация архивов также подразумевает выбор цифрового инструмента, при помощи которого оцифрованные данные (грубо-говоря сканированные) станут доступны массам. Внедрение цифровых технологий в каждодневный процесс позволяет нс только усовершенствовать внутренние процессы, но и существенно облегчить работу с архивами.

69-72 100 0

Цифровизация архивных документов 1920-30-х гг. в республике Казахстан

A Utegalieva

Указ президента Республики Казахстан Касым-Жомарта Токаева о создании Государственной комиссии по полной реабилитации жертв политических репрессий [5] знаменует новый этап переосмысления отечественной истории и восстановления исторической правды

473-476 102 0

ХХ Асрнинг 20 – 30-йилларида Ўрта Осиё минтақасидаги географик тадқиқотлар

N Talibov

География фани инсоният тамаддунининг ажралмас бир қисми бўлиб, рўй бераётган жараёнлар ва ҳодисалар, уларнинг шаклланиш омиллари ва ривожланиши, инсон хўжалик фаолиятини табиий шароит ва қонуниятларга мослаштириш орқали табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда жамиятнинг табиатга муносабатини оптималлаштириш каби муаммоларни ҳал этишнинг назарий ва амалий масалаларини ўрганади. Олимлар география билан узоқ даврдан бери шуғулланиб келмоқда.

497-501 70 0

ХХ Аср бошида амударё флотилиясининг минтақа коммуникация тизимида тўтган ўрни

S Sulaymanov

Ўрта Осиё ва Тошкент-Оренбург темир йўллари қурилишининг бошланиши билан Амударё флотилияси юк ташиш хизматининг аҳамияти янада ортди: «Ўрта Осиё темир йўллари қурилиши муносабати билан Амударё сув йўли, бир томондан, Афғонистондан, жанубий-шарқий ва дарё соҳилидаги Бухородан, Хива ва Амударё бўлимидан Чоржўй станцияларига олиб келинган юкларни Европа Россиясига йўналтиришда табиий кириш йўли ҳисобланса, иккинчи томондан, ўша сув йўли рус маҳсулотларининг Чоржўйдан биз билан чегарадош, Амударё соҳилларида жойлашган ерларга ташишда хизмат қилади».

80-84 139 0

Хоразмнинг антик даврдаги заргарлик буюмлари таснифи

B Turganov

Заргарлик – ҳунармандчиликнинг қадимий ва анъанавий соҳаларидан биридир. Заргарлик буюмлари бадиий ҳунармандчилик ва саънатнинг ажралмас қисми бўлиб, халқимиз маданий меросини ўрганишда асосий манба сифатида хизматқилади. Шунингдек, заргарлик буюмлари халқнинг эстетик ва аҳлоқий идеалларини белгилаб берадиган амалий санъатнинг оммавий турларидан бири ҳисобланади. Заргарлик буюмларини таснифий ўрганиш Хоразмнинг антик даврдаги савдо – иқтисодий ва маданий алоқалардаги ўрнини белгилашда ҳамда эстетик ҳаётиниўрганишдамуҳим аҳамиятга эга.

513-518 81 0

Хоразмий алгоризми эволюцияси: алгоритмдан googleгача

I Shamsieva

ХXI аср рақамли ва сунъий интеллект технологиялари асрида алгоритм ва алгоритмлаш тушунчалари “ахборот” каби инсон фаолиятининг ажралмас қисмига айланиб бормоқда. Негаки, алгоритмсиз инсониятнинг бугунги ҳаётини тасаввур қилиб бўлмайди. Баъзи олимларнинг фикрига кўра, алгоритмлар бугунги жамиятда шунчалик кенг тарқалганки, улар ҳаётнинг деярли барча жабҳаларида одамларнинг хатти ҳаракатларини кузатиб боради, башорат қилади ва таъсир қилади.

13-18 98 0

Хитой адибаси Фан Сяотинг (范小青) ижодида реалистик тамойиллар табиати

Shukriya Nazirova

ХХ асрнинг сўнгги чорагида амалга оширилган ислоҳотлар, аҳоли сонининг кўплиги, бир маромдаги иқтисодий ўсиш ва бошқа омиллар Хитойни дунёнинг етакчи мамлакатлари сафига киришига, жаҳон сиёсати
майдонида ўз овозига эга бўлишига сабаб бўлди. Буларнинг барчаси маданият, маънавият, санъат ва адабиётга ўзининг жиддий таъсирини кўрсатиши табиий ҳолатдир

170-172 68 0

Хива хонлигида кемачилик

Ya Karimov

Амударёнинг қуйи оқимидаги ҳудудларни кўздан кечириш мақсадида Хива хонлари кемаларда Чоржўйдан Туямуйингача сайр қилиб туришлари ҳам сарой маросимларидан бири бўлган. Хива хонларининг Амударё сув йўлининг Хива хонлигига тегишли оқими бўйлаб кемаларда сайр қилиши, шикор пайтларида маълум масофаларни кемада босиб ўтишлари одатий ҳол ҳисобланганлиги манбаларда ҳам акс этган. Огаҳийнинг “Зубдату-т-таворих” асарида келтирилган маълумотлар ҳам бу фикрга келишимизга имкон беради.

234-238 214 0

Хива хонлиги марказий ва маҳаллий бошқарув тизимида мансаб ва унвонларнинг ўрни

T Khudoykulov

XVIII асрнинг ўрталаридан бошлаб Хива хонлигида чуқур сиёсий инқироз даври бошланди. Бунинг асосий сабабларидан бири - қабилалар орасидаги қонли курашлар, хон билан катта мулкдорлар, кўчманчилар билан ўтроқ халқ ўртасидаги тўқнашувлар, шунингдек, ташқи душманлар билан бўлган курашлардир. Бу ҳол хонлик иқтисодий тараққиётига ҳам катта таъсир ўтказмасдан қолмади. Сиёсий вазият мураккаблашиб давлат тушкунликка қараб бораётган ва тўхтовсиз қонли кураш давом этаётган бир вақтда қўнғирот уруғи сулоласининг етакчиларидан бўлмиш Эшмуҳаммад ўғли Муҳаммадамин сиёсий кураш майдонига кириб келди ва марказий ҳокимиятни қўлга олишга уринди.

62-65 87 0

Хазор Буқо шаҳрининг тарихий топографияси хусусида

S Raimkulov

Ушбу ёдгорликлар мажмуаси ҳозирги Чироқчи тумани Кўкдала массиви Талоқтепа қишлоғидан шарқ томонда жойлашган. Улар ичида Хазор Буқо 1 ни марказий ёдгорлик сифатида таърифлаш мумкин

89-94 79 0

ХX аср бошларида туркистон ўлкасида суғориш усуллари масаласини ўрганишда “autocad” дастурининг қўлланилиши

U Usarov

Бугунги кунда ХХ аср бошида Туркистон ўлкаси маҳаллий миришкор деҳқонларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда бир неча суғориш усулларидан кенг фойдаланган ҳолда суғориладиган ерлардан кўп ҳосил олганлиги кўплаб манбаларда учрайди. Шулардан келиб чиқиб, замонавий ахборот технологиялари дастурларидан кенг фойдаланган холда уларни ўрганиш ҳамда бу мавзу доирасида маълумотларни ўқувчиларга янада ариқроқ етказиш долзарб аҳамиятга эга. Ана шундай дастурлардан бири “AutoCad” дастури ҳисобланади. Ушбу дастур орқали ХХ аср бошидаги ўлкада қўлланилган суғориш усулларининг турлари ҳақидаги маълумотларни расм холатида ишлаш ва бу маълумотларига аниқлик киритилади

344-349 127 0

ХIX асрнинг иккинчи ярми – хх аср бошларида бухоро амирлигидагида таълим тизими

F Ochildiev

Бухоро амирлиги маркази ҳисобланган Бухоро шаҳри ислом дини устуни, ислом паноҳгоҳи сифатида мусулмон оламининг ўчоғи саналган. Бу ерга нафақат Бухоро амирлигининг турли вилоятлари ва туманларидан, қолаверса, хорижий юртлардан, жумладан Уфа, Оренбург, Қозон, Троицк, Оқмачит, Қрим ва Кавказдан ҳам ислом илмини эгаллаш учун бошқирд, татар, доғистонлик талабалар, ўз илмини ошириш учун уламо аҳли вакиллари ҳам келишар эди. Уламо аҳли ва талабалар оқими ҳамда ислом дини ва маданияти маркази сабабли амирлик пойтахти Бухоройи шариф номи билан довруғ қозонган. Бошқа жиҳатдан Бухоро тасаввуфнинг йирик тариқати – нақшбандийликнинг ҳам ўчоғи сифатида машҳур эди

247-250 88 0

ХIX Асрнинг иккинчи ярми - XX аср бошларида Фарғона водийсида пахта тозалаш саноат корхоналари фаолияти

Kh Saifullayev

XIX асрнинг иккинчи ярмида Россия импсрияси томонидан Урта Осиёда пахта майдонларининг ксскин купайиши, пахтани кайта ишлаш корхоналари пахта тозалаш заводлари курилиши кснгайишига олиб кслди. Бу даврда Фаргона водийсида хам пахта майдонларининг кенгайиши, пахта тозалаш саноати корхоналарининг кенг микёсда курилишига олиб келганини куришимиз мумкин. Ушбу пахта тозалаш корхоналари курилиш ва ташкил этилишида бсвосита хукуматнинг куллаб-кувватлаши мухим урин тутди. Натижада рус тадбиркорлари ва махаллий тадбиркорлар орасида хам пахта тозалаш саноат корхоналари билан шугулланувчи катлам пайдо булди [11].