Barcha maqolalar

73-79 61 0

ﻦﺘﺳاﻮﺧ [xāstan] феъли функционал эквивалентлари

Zokir Arifjonov

Мақолада  ﻦﺘﺳاﻮﺧ  [xāstan]  феълининг  сўрамоқ,  илтимос  қилмоқ, талаб  қилмоқ  маъноларини  ифодалашда  ушбу  феълга  вариант  сифатида  қўлланиладиган  феъллар  тадқиқ  қилинган  ҳамда  улардан  ҳар  бирининг  ишлатилиш ўринлари келтирилган.

100-108 107 0

“Ҳайрат ул-аброр”да “арабий ўзак + - زاس -sāz аффиксоиди” моделида ясалган сўзлар таҳлили

Aziza Nishanbayeva

Барчага маълумки, ҳар бир тилнинг ўзига хос хусусиятлари, жозибадорлиги  ва  ўзига  ром  қилувчи  томонлари  мавжуд.  Шунингдек,  уларнинг  баъзилари бошқалари  билан  ёнма-ён  ривожланиб  юксалади.  Худди  шундай  форс  ва  туркий тиллар ҳақида ҳам айтиш мумкин. Узоқ асрлар давомида ушбу тилларда сўзлашувчи халқлар  қўшничилик  асосида  турли  воқеаларни  бошдан  кечирдилар,  шу  жумладан, адабий  ва  лингвистик  ҳолатларга  дуч  келдилар.  Ушбу  тиллардаги  сўзлар  бирбирларига ўтиб, баъзилар янги маъно касб этди. Баъзи сўз ясаш усуллари ва воситалари ўзлашди, бу орқали эса ўзларининг тилларини янги сўзлар билан бойитдилар. Ушбу жараён ўрта асрларда яшаб ижод этган шоир ва ёзувчиларнинг асарларида кўп кузатилади. Туркий тилда юқори маҳорат ила ижод қилган Алишер Навоий форс ва  араб тилларини  жуда  яхши  билгани  учун  асарларида  сўзларни  оқилона  қўллайди. Шунингдек, бирор тушунчани етказиб берадиган сўз туркий тилда бўлмаса, форс ва араб тилларидан фойдаланиб, асарларида ушбу сўзларни ишлатади ёки ўша тиллар бўйича  кузатувлари  натижасида  моделлар  асосида  ўзи  сўз  ясайди.  Шундай  моделлардан бири “арабий ўзак +-  زاس -sāz форсий аффиксоид” бўлиб, мазкур модел асосида ясалган сўзларнинг кўпи “Ҳайрат ул-аброр” достонида ҳам учрайди. Уларни аниқлаш ва тадқиқ қилиш ушбу изланишнинг мақсадидир. Тадқиқотимиз  давомида’ayšsāz,  bаẕlsāz,  ġāliyаsāz,  jilvаsāz,  nаġmаsāz,  nаqšsāz, sаjdаsāz,  vāsiṭаsāz  сўзлари  юқорида  келтирилган  модел  асосида,  яъни  айнан  арабий ўзакка-  زاس-sāz форсий аффиксоиди қўшилиши орқали ҳосил бўлганлигини кузатдик. Ушбу  мақолада  келтирилган  сўзлар  модел асосида  структур  ва  семантик  таҳлилга тортилган  бўлиб,  уларнинг  маънолари  контекстдан  аниқланди.  Кўриб  чиқилган  сўзлардан bаẕlsāz “ато қилувчи”, “инъом берувчи”, jilvаsāz “жилва қилувчи”, “нур таратувчи”,  sаjdаsāz  “сажда қилувчи”,  vāsiṭаsāz  “восита  қилувчи” кабилари  кузатилган луғатларда учрамади. Уларни шоир “арабий ўзак +-  زاس -sāz форсий аффиксоид” модели асосида асарларида қўллаш учун ҳосил қилган, деган хулосага келишимиз мумкин.

84-90 80 0

“Ҳайрат ул-аброр” достонида “гул” рамзи

Ahmadjon Quronbekov

Бу мақолада Алишер Навоий “Хамса”нинг биринчи достони “Ҳайрат ул-аброр”да қўлланган “гул” тимсолининг шоир кашф қилган мажозий маънолари таҳлил қилинган.

28-32 78 0

“Ҳайрат ул-Аброр” достонида меърож кечасининг тасвири

Olim Davlatov
Мазкур мақола адабиётшунослигимизда нисбатан кам ўрганилган жиҳат – Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр” достонидаги меърожнома таҳлилига бағишланган бўлиб, мақолада меърож кечаси таърифи Қуръони каримдаги оятлар ва ҳадислар воситасида баён қилиб берилганлигига асосий урғу қаратилади.
168-182 170 0

“Қутадғу билиг”да услубий асбоблар (турк, инглиз ва русча таржималарда)

Jasurbek Ibragimov

Илк туркий қўлёзма ҳисобланган Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” достонини ўрганиш мобайнида сўнгги бир аср ичида жуда катта амалий ишлар  бажарилди.  Ўзбекистонда  профессор  Қаюм  Каримов  ушбу  асарни  ўзбек тилига  ўгириб,  уни  шу  халқ  китобхонлари  учун  тушунарли  тилда  тақдим  этди, лекин  ушбу  достон  жаҳоннинг  бир  неча  тилларига  таржима  қилинган  ва  унинг устида кўплаб самарали ишлар олиб борилган.  Шундай бўлса ҳам унинг туб моҳиятини етказиб беришда жузъий камчиликлар мавжуд.  Бу  камчиликлар  турли  хил  тилларда  амалга  оширилган  таржималарда қўлланилган баъзи бир бадиий тасвир воситаларининг таржимада йўқолиб қолиши орқали кўзга ташланади.  Мазкур мақолада “Қутадғу билиг”даги бадиий тасвир воситаларини хорижий тиллардаги таржималари асосида қиёслаб таҳлил қилинган. Илмий мақола устида ишлашда  учта  версиядаги  таржималар  танлаб  олинди  ва  ўрганилди.  Улардаги байтлар бир-бири билан таққослаб чиқилди. Натижада ҳар бир таржимада баъзи бир  фарқли  томонлар  кўзга  ташланди.  Лекин  биз  таржималардаги  ўхшашликни, айниқса, Мей  ва  Иванов томонидан  қилинган  таржималарда кўришимиз  мумкин. Чунки Валтер Май бу асарни рус олими Иванов томонидан қилинган табдилидан таржима  қилган.  Юқоридаги  икки  таржима  ҳам  шеърий  усулда  таржима қилинганлигини  ҳисобга  олиб,  уларда  баъзи  ўринларда  бадиий  тасвир  воситалари тушиб қолдирилганини кузатишимиз мумкин. Бундай жараён машҳур шарқшунос олим  Роберт  Денкофф  томонидан  қилинган  таржимада  яққол  кўриниб  туради. Бунинг  асосий  сабаби  Денкофф  бу  асарни  асл  ҳолатдан  фарқли  равишда  насрий усулда  таржима  қилган.  Асарнинг  маълум  бир  байтларидан  мисоллар  келтириб, унда қўлланган бадиий тасвир воситалари, хусусан, истиора, ташбиҳ ва эпитетларни,  тўрт  хил  китобдан  уч  хил  тилда  амалга  оширилган  таржималар  орқали атрофлича қиёслаб кўрсатилди. Ва сўнггида шу нарса маълум бўлдики, таржимонларнинг баъзи ўринларда қилган камчиликлари асарнинг умумий мазмунига жиддий таъсир кўрсатмасдан унинг асосий ғояси сақлаб қолинган.

171-180 99 0

“Қутадғу билиг” асарида тил ва сўз одоби масалалари

Nasiba Abdullayeva

Мақолада Х1-ХП–асрларда яшаган аллома Юсуф Хос Ҳожибнинг фалсафий-дидактик асари "Қутадғу билиг" ("Саодатга элтувчи билим") асарида сўз, тил одоби ва ахлоқий қарашлари таҳлил этилган. Туркий ёзма адабиётнинг илк йирик обидаси, туркий халқлар дидактик фалсафасининг ўзига хос кўриниши бўлган “Қутадғу билиг” асари ўз даврининг илғор ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий масалалари, туркий халқлар тарихи, маданияти, илм-фани, урф-одат ва анъаналари, турмуш тарзи, қадриятлари хусусида батафсил маълумот беради. Поэтик усулда ёзилган ушбу асар мавзулари ғоят кенг қамровли, мазмундор бўлиб айниқса инсон, унинг ижтимоий моҳияти, тафаккури, ахлоқига оид масалалар образли, бадиий юксак мисралар, шеърий ҳикматлар вамақоллар орқали баён этилган. Мутафаккирнинг асаридаги рамзлар, тимсоллар орқали инсон ва имон-эътиқод, инсон ва жамият, инсон ва бурч каби масалалари сўз ва тил одоби билан алоқадорликда таҳлил этилган ва замонавий аҳамияти кўрсатилган.

183-191 63 0

“Яхши ниятда қилинган” реставрация: сабаблар, мисоллар ва оқибатлар

Shuhratillo Po‘latov

Мақолада  муаллиф  қўлёзма  ҳужжатлар,  уларни  сақлаш,  уларга  зарар етказувчи  омиллар,  жумладан,  “яхши  ниятда  қилинган”  реставрация  тушунчаси  ҳақида мулоҳаза  юритади.  “Яхши  ниятда  қилинган”  реставрациянинг  сабаблари,  унинг  оқибатлари  ва  уни  йўлга  қўймаслик  учун  реставрациянинг  қайси  асосий  меъёрларига  риоя  қилиниши кераклиги мақоланинг асосини ташкил қилади.

122-130 76 0

“Шарҳ ат-таъарруф” ва “Тазкират ул-авлиё” асарларининг қиёсий таҳлили

Komiljon Rahimov

Ушбу  мақола  “Тазкирату-л-авлиё”  ва  “Шарҳ  ат-Таарруф”нинг  баъзи қисмларини  қиёслаш  орқали,  Аттор  манбалари  орасида  бу  асарнинг  ўрнини  аниқлашга қаратилган. Шу мақсадда бу икки асар орасидаги “Шарҳ ат-Таъарруф” асарининг ўрнини аниқлаш  учун,  Аттор  фаолиятида  “Кашф  ул-маҳжуб”  ва  “Рисолаи  Қушайрий”  таржимаси таъсири сезилган намуналар келтирилган.

162-170 105 0

“Хива хони канцлери” архив фондининг ўзлаштирилиши ва илмий тавсифи тарихидан

Muhayo Isakova

Мақолада  архив  ҳужжатлари  ва  илмий  адабиётлар  таҳлили  асосида “Хива хони девонхонаси” (И-125) архив фондининг шаклланиши босқичлари ва илмий тавсифи назарияси ва амалиёти ёритиб берилган.

5-11 85 0

“Хамса” достонларида “девона” сўзининг талқинлари

Ahmadjon Quronbekov

Бу мақолада “Фарҳод ва Ширин” достонидаги “девона” сўзининг мажозий маънолари таҳлилга тортилган.

121-126 100 0

“Халқ дипломатияси” ва “маданий дипломатия” ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим йўналиши

Durbek Sayfullaev, Elyer Otajonov

Ўзбекистон  Республикаси  Президенти  Шавкат  Мирзиёев  2020  йил  29  декабрида ўзининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида бугунги мураккаб геосиёсий жараёнлар, коронавирус пандемияси  ва  глобал  иқтисодий  инқироз  шароитида  Ўзбекистон  очиқ  ва  прагматик  ташқи сиёсатни фаол олиб бораётганлиги, халқаро майдондаги қатъий саъй-ҳаракатларимиз натижасида юртимизнинг нуфузи ва обрў-эътибори тобора юксалаётганлигини ифода эта олгани, шунингдек 2021  йилда  мамлакат  ташқи  сиёсатини  амалга  оширишдаги  аҳамият  бериладиган  устувор вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди. Ўзбекистон етакчиси томонидан санаб ўтилган 2021 йилда мамлакатимиз ташқи сиёсатини амалга оширишда алоҳида эътибор бериладиган вазифалар қаторидан Ўзбекистон ташқи сиёсати ва дипломатиясининг муҳим йўналишларидан бўлган халқ дипломатияси ва маданий дипломатиянинг тараққиётига  қаратилган  таклиф  ва  ташаббуслар,  яъни  дунёнинг  кўплаб  мамлакатларидаги ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш ва улар билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида “Ватандошлар” жамғармасини  тузиш ғояси,  Бирлашган Миллатлар  Ташкилоти  Бош  Ассамблея-сининг резолюцияси билан ҳар йили 30 июль – Халқаро дўстлик куни сифатида кенг нишонланишини инобатга  олиб,  ушбу  санани  Ўзбекистонда  “Халқлар  дўстлиги  куни”  деб  белгилаш  (БМТ  Бош Ассамблеяси  2011  йилда қабул  қилган  резолюцияда халқлар, давлатлар, маданиятлар  ва  инсонлар ўртасидаги  дўстлик,  тинчликни  таъминлаш  билан  боғлиқ  ҳаракатларга  илҳомлантириш  ҳамда маданий хилма-хилликни ҳурмат қиладиган жамиятлар ўртасида кўприклар ўрнатиш мақсадида 30 июль – Халқаро дўстлик куни ( International Day of Friendship) сифатида белгиланган) ҳамда Ўзбекис-тоннинг жаҳондаги обрў-эътиборини, нуфузини, имиджини юксалтириш мақсадида 2021 йилда Хива шаҳрида  ЮНЕСКО  билан  ҳамкорликда  “Марказий  Осиё  жаҳон  цивилизациялари  чорраҳасида” халқаро  анжуманини  ўтказиш  (Ўзбекистон  Республикаси  Президенти  Ш.М.Мирзиёевнинг  ушбу тарихий ташаббуси илк бор 2020 йилнинг 23 сентябрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган эди) таклифлари ҳам ўрин олди.

49-57 73 0

“Хазойину-л-маъоний”нинг илмий-танқидий матни ҳақида

Zilola Namozova

Алишер Навоий лирик меросини ўрганиш ҳар бир даврда муҳим масала ҳисобланган.
Бироқ текстологик ўрганиш ўтган асрда кенг тус олди. Айниқса, “Хазойину-л-маоний” девонларини текстологик тадқиқ этиш ХХ аср 50-йилларида Ҳамид Сулаймон томонидан бошланган эди. Олим “Хазойину-л-маъоний” девонлари устида йирик тадқиқот олиб бориб, илмий аппаратлар билан таъминланган илк тўлиқ нашрини амалга оширди. Тадқиқотнинг кириш қисмида ана шу нашрнинг адабиётшунослигимизда тутган ўрни, унинг ўз давридаёқ катта эътирофларга ва эътирозларга сабаб бўлиш омилларини аниқлаш масаласига
ойдинлик киритиш лозимлиги кўрсатилган. Тадқиқотнинг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаси эса йирик матншунос олимлар томонидан билдирилган илк нашр хусусидаги илмий фикрларни таҳлил қилиш ва ҳозиргача амалга оширилган бошқа нашрлар орасидаги ўрнини белгилашдан иборат. Ушбу нашр А. Ҳайитметов ва Н. Маллаевлар таъкидлаганидек, катта машаққатлар эвазига яратилди. Ҳ. Сулаймон куллиёт қўлёзмалари орасидан 20 та қўлёзма манбани ажратиб олди ва ўзаро муқояса қилиб, куллиёт таркиби, жанрлар таснифи, девонлар редакциялари ва уларнинг композицион қурилиш масалаларини аниқлади. Олим танлаб олинган қўлёзмалар ичидан Ленинградда инв. 55 рақам остида сақланаётган қўлёзмани ушбу нашр учун асос қилиб танлаган. Танқидий матн тайёрлаш ишлари 1962 йилда бошланиб, улардан “Ғаройибу-с-сиғар” ва “Наводиру-ш-шабоб” девонлари 4 та қўлёзма асосида тузилган. Қолган икки девоннинг танқидий матни эса олимнинг вафоти сабабли яратилмасдан қолган. Тадқиқот мақсадида илк нашрнинг танқидий матн вазифасини бажара олмаётгани таъкидланган. Мазкур тадқиқотдан кўзланган мақсадга тарихийлик, анализ ва синтез, абстрактлаштириш ва конкретлаштириш методлари орқали эришилган. Тадқиқотнинг муҳокама қисмида Ҳ. Сулаймон томонидан яратилган 4 девондан иборат куллиётнинг илк тўлиқ нашри қандай тамойиллар асосида яратилгани, унинг навоийшуносликнинг йирик ютуғи эканлиги, кейинги нашрлар тараққиётида тутган ўрни, шу билан бирга, ўз давридаёқ бир қатор танқидий мулоҳазаларга сабаб бўлиши муҳокама қилинган. Шу билан бирга, олимлар томонидан илк нашрга билдирилган фикрлар таҳлил қилинган. Хулоса қисмида бугунгача яратилган Навоий лирикаси нашрлари шу нашр асосида яратилаётгани, Ҳамид Сулаймон томонидан тузилиши бошланган ва бугунги кунда тугалланмасдан қолган танқидий матн яратиш зарурияти пайдо бўлгани, ушбу масаланинг ўз ечимини кутаётган долзарб масалалардан бири экани таъкидланган.

60-65 89 0

“Хазойин ул-маоний” девонининг ноёб қўлёзмалари ҳақида

Oysara Madaliyeva

Ушбу мақолада Навоий томонидан тузилган “Хазойин ул-маоний” девонининг айрим ноёб нусхалари ҳақида сўз юритилади. Мазкур девоннинг ЎзР ФА ШИ асосий фондида 677, 1709, 1486, 1315 рақамлари остида сақланувчи нусхалари тўлиқ тавсиф қилинган.

5-13 85 0

“Фарҳод ва Ширин”да “Ширин” тимсоли

Ahmadjon Quronbekov

Мақолада Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достони қаҳрамони  Шириннинг  маънавий  ва  ташқи  гўзаллиги  44  сифатларда  мужассам бўлгани таҳлиллар орқали очиб берилган.

23-28 99 0

“Фарҳод ва Ширин” достони ва “ўткан кунлар” романининг қиёсий тадқиқи

Nodira Soatova
Ушбу мақола Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достони эпик анъаналарини “Ўткан кунлар” романидаги талқини масаласига бағишланади.
3-16 206 0

“Ўткан кунлар”да миллий руҳ ифодаси

Nurboy Jabborov

Адабиётнинг асл моҳияти миллий руҳнинг бадиий талқинига кўра белгиланиши, муайян ижодкор асарини баҳолашда миллий адабий-эстетик тафаккур асосий мезон эканлиги мақола илмий концепциясини ташкил этган. Қайси тилда яратилган бўлишидан қатъи назар, жаҳондаги ҳар бир халқ адабиётининг энг сара намуналари миллий руҳ ифодаси нуқтаи назаридан илмий таҳлил этилиши зарурияти долзарблик касб этади. Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи ХХ аср ўзбек адабиётида ана шу мезонга жавоб бера оладиган асар сифатида таҳлил этилган.


Муаллифнинг фикрича, “Ўткан кунлар” романида миллий руҳ қуйидаги уч тамой ил асосида намоён бўлган: 1) миллат руҳини мужассам этган ўзига хос урф-удумлар, анъаналар, қадриятлар, миллатнинг орзу-армонлари талқини; 2) миллатнинг ўз-ўзига танқидий руҳда қарай олиш салоҳияти ифодаси; 3) асарда миллий шахсиятларга хос собит эътиқоднинг поэтик сувратланиши. Ўз навбатида, бу тамойиллардан биринчиси – миллатнинг ахлоқи, иккинчиси – иродаси, учинчиси – эътиқодини тажассум этади ва бу учлик яхлит ҳолда миллий руҳни ташкил қилади.


Мақола сўнгида тадқиқот натижалари назарий умумлаштирилган.

58-67 142 0

“Ўткан кунлар” романининг туркча таржимасида миллийликнинг акс этиши

Xayrulla Hamidov

Абдулла Қодирийнинг салкам бир асрдан бери маҳаллий ва хорижлик ўзбек адабиёти ихлосмандлари эътиборини тортиб келаётган асарлари дунёнинг ўнлаб тилларига, жумладан, турк тилига ҳам ўгирилган. Ушбу мақолада адибнинг “Ўткан кунлар” (“Ötgen Künler (Geçmiş Günler)”) романининг туркча матни таҳлилга тортилиб, ундаги чуқур миллийликнинг таржимада қай даражада акс эттирилгани хусусида сўз юритилади. Қиёс нуқтаи назаридан айрим ўринларда русча таржимасига ҳам мурожаат қилинади. Турк таржимонининг аслият тилидаги сўзларнинг маъно нозикликлари, халқнинг маданияти, миллий ўзига хосликларини қанчалик илғаганлигига баҳо берилади. Илгари сурилган таклиф ва мулоҳазалар, чиқарилган хулосаларда роман таржимасининг ютуқли жиҳатлари билан бир қаторда айрим мунозарали жиҳатлари ҳам алоҳида таъкидланади. Маълумки, асарнинг миллий ўзгачалигини намоён этувчи унсурларнинг бадиий таржимада берилиши билан боғлиқ муаммолар талайгина. Ўзбек реалиялари галереяси деб аташ мумкин бўлган “Ўткан кунлар”ни ўгиришда таржимон муаллифга тенг қобилият ва истеъдодга эга бўлиши керак эди. Аммо бунга эришиш осон кечмайди. Буни, асосан, тилнинг миллийликни ўзида мужассам этган луғат таркиби – ўзбек халқининг моддий-ижтимоий ҳаёти, миллий урф-одат ва анъаналари, маънавияти, дунёқарашини акс эттирган хос сўзлар таржимаси мисолида яққол кўриш мумкин. Чунки хос сўз (реалия)ларни қайта яратиш таржимондан алоҳида ёндашувни талаб этади. Уларни асардаги мингларча сўз орасидан алоҳида ажратиб олиш ва оддий йўл билан бошқа тилга ўгириш мумкин эмас. Шунга қарамай, ўзбек ва турк тилларининг айни тил оиласига мансублиги, кўпчилик хос сўзларнинг келиб чиқиш нуқтаи назаридан иккала тилда бир хил шаклга эга бўлиши асарни ўгиришда ижодкор учун қулайлик туғдирганлиги рост. Бироқ, шунга қарамай, турк таржимони бундай сўзларнинг сохта эквивалент бўлиб чиқмаслигига алоҳида эътибор бериши, сўзларнинг этимологиясини чуқур ўрганиши лозим эди. Мақолада қўйилган масаланинг ана шу жиҳатига урғу берилади.

143-149 57 0

“Тарихи Муҳйи Хўқандий” асари ҳақида

Abdullatif Turdialiev

“Тарихи  Муҳйи  Хўқандий”  асари  шоир  Муҳйи  Хўқандий  (1836–1911)нинг форс тилида ёзган насрий асаридир. Бу асарнинг ягона дастхат нусхаси Тошкент давлат шарқшунослик  институти  ҳузуридаги  Абу  Райҳон  Беруний  номидаги  Шарқ  қўлёзмалар маркази  фондида  604  ашё  рақами  остида  сақланади.  Ушбу  мақолада  “Тарихи  Муҳйи Хўқандий” асарининг ўрганилиш тарихи, қўлёзманинг тавсифи, таркибий тузилиши, таҳлили баён этилган. Шунингдек, асарнинг Марказий Осиё тарихини ўрганишдаги аҳамияти кўрсатиб берилган.

457-461 105 0

“Сунъий интеллект” ҳақида фалсафий мулоҳазалар

Zamiraxon Isakova

Қадимги асотирларда турли шакл ва мазмунда акс этган “сунъий интеллект” концепцияси ХХ асрга келиб (1950) илмий муомалага киритилган. Шу вақтдан бошлаб “сунъий интеллект”га доир бир неча ўн мингдан ортиқ тезис, илмий мақола, қўлланма, монография нашрэтилган бўлса ҳам унинг фалсафий моҳияти етарли очиб берилмаган. Мақолада интеллект, “сунъий интеллект”нинг инсон ва жамият ҳаётидаги муҳим аҳамияти, қадриятлар тизимидаги ўрни, “сунъий интеллект”нинг ахлоқий баҳоси, “сунъий интеллект”га доир фантастик асарларда илгари сурилган ғояларнинг фалсафий моҳияти, инсонни мукаммаллик сари йўллайдиган “трансгуманизм” тарафдорлари илгари сурган қарашлар фалсафий таҳлил қилиниб, инсон энг олий қадрият экани илмий далилланган.

225-231 73 0

“Саҳойиф ул-ахбор”: ўрта асрлар тарихи бўйича муҳим манбаа

Murodjon Qoraboev

Ушбу  мақола  Мунажжимбоши  Дарвеш  Аҳмаднинг  инсоният ибтидосидан  тортиб,  ўрта  асрлар  мусулмон  ва  туркий  сулолаларнинг  мухтасар тарихи  бўйича  баён  қилинган  “Саҳойиф  ул-ахбор”  асарининг  илмий  таҳлилига бағишланган.  Тадқиқотда  асар  борасидаги  ўша  ва  ҳозирги  давр  адабиёт  ва манбааларнинг  таҳлили  ҳамда  асарнинг  илмий-амалий  аҳамиятини  кўрсатиш асосий мақсад қилиб олинган.  Шунингдек,  ўрта  асрлар  тарихини  ёритишда  асарнинг  қай  даражада  ўрин эгаллаши  ва  асарда  келтирилган  воқеа-ҳодисаларнинг  муфассаллиги  ва  тадри-жийлигини баҳолаш асосий вазифа қилиб белгиланди.  Асарни  ўрганишда  тарихий-қиёсий  таҳлил,  тарихий-хронологик  нуқтаиназардан тадқиқ қилиш усулларидан фойдаланилди.  Инсоният тарихининг илк давридан ўрта асрлар даврига қадар бўлган тарихни ёритиш орқали Яқин ва Ўрта Шарқ, Марказий Осиё минтақасида ҳукм сурган араб ва туркий сулолаларнинг давлатчилик тарихини қамраб олиши, асар қадрини ва баҳосини оширади. Асарнинг  қийматидан  келиб  чиқадиган  бўлсак,  унинг  юртимиз  сарҳадларида  ҳукм сурган сулолаларнинг давлатчилик тарихига оид қисми ўрганилмаганлиги ва фақатгина Муҳаммад  Юсуф  Баёний  таржима  қилган  Хоразм  тарихига  оид  қисмларининг мавжудлиги, шунга доир бошқа  фикр-мулоҳазаларни умумлаштирувчи тадқиқот иши олиб  борилмаганлигини  кўрсатмоқда.  Асарнинг  ўрганилганлик  даражасига  қараганда, аксар  таҳлилий  ишлар  Туркияда  амалга  оширилганлигини  кўрсатмоқда.  Шу  каби омилларни ҳисобга олиб, юртимизда ҳам ушбу асар юзасидан тадқиқот ишларини олиб борилишига рағбат кўрсатиш керак деб ҳисоблаймиз. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ушбу асар нафақат Одам Атодан бошлаб Усмонли турклар сулоласининг вакили Маҳмуд IV давригача бўлган воқеаларни баён этиши, балки юртимиз ҳудуди тарихига оид тарихий манбаа сифатида хизмат қилиши мумкин.

14-28 97 0

“Садди Искандарий” – нажот қалъаси

Ahmadjon Quronbekov

Ўтмишда  Алишер  Навоийнинг  ижоди  ўз  даврининг  мафкуравий тазйиқи таъсирида ўрганилган. Ҳозирда Навоий ижодини истиқлол ғояси нуқтаи назаридан қайта кўриш вақти келди. Бу мақолада “Садди Искандарий” достони қайта кўрилиб, унинг замиридаги шоир кўзлаган яширин фикрларни кашф қилишга ҳаракат қилинган.