Авторы

  • Гузалхон Бойкузиева
    фалсафа фанлари доктори (PhD) Қўқон Давлат Университети

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.mmms.103399

Аннотация

Туркистонда турли этник гуруҳларнинг ўғил ва қизлари улар то 12-13 ёшга етгунга қадар кўчада бирга ўйнашлари мумкин бўлган. Бу вақтдан бошлаб қизлар биринчи марта паранжига киришарди ва бу унинг жинслар ажратиладиган катталар дунёсига кирганлигининг рамзи эди.  Бундан кейин у рухсат берилгандагина оиланинг бирор аъзоси билан паранжида кўчага чиқиш мумкин эди, холос. У вақтини аёллар билан пишириш, бичиш-тикиш, тўқиш ишларини ўрганиб ўтказарди. У отинлар йиғилишларида иштирок этади.


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

15

ГЕНДЕР МУНОСАБАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА

МАЪРИФАТНИНГ ЎРНИ

Бойкузиева Гузалхон Худойбердиевна

фалсафа фанлари доктори (PhD)

Қўқон Давлат Университети

https://doi.org/10.5281/zenodo.15599687

Туркистонда турли этник гуруҳларнинг ўғил ва қизлари улар то 12-13

ёшга етгунга қадар кўчада бирга ўйнашлари мумкин бўлган. Бу вақтдан
бошлаб қизлар биринчи марта паранжига киришарди ва бу унинг жинслар
ажратиладиган катталар дунёсига кирганлигининг рамзи эди. Бундан
кейин у рухсат берилгандагина оиланинг бирор аъзоси билан паранжида
кўчага чиқиш мумкин эди, холос. У вақтини аёллар билан пишириш,
бичиш-тикиш, тўқиш ишларини ўрганиб ўтказарди. У отинлар
йиғилишларида иштирок этади. Отин бу – Қуръон ўқийдиган диний
маросимларни ўтказиш билан бирга, хотин-қизларга диний таълим
берарди. XIX аср охири ва XX аср бошларида қизлар таълимни отиндан,
болалар домладан олишарди. XIX асрда реформистлар Ислом бўйлаб
таълимни қайтадан шакллантиришни бошладилар. Татар реформистлари
ислом олимларининг қўув дастурларига тарих, география, математика
каби дунёвий фанларни ўқитишни йўлга қўйдилар ва бу саъй ҳаракатлар,
табиийки, аёллар эътиборидан четда қолмади. Лекин шу билан бирга,
отинлар Туркистонда мусулмон қизларининг катта қисмига таълим
беришни давом эттирди. Замонавий таълимнинг ёйилишига қарамасдан,
баъзи ота-оналар отинлар фаолиятини ҳали-ҳануз қўллаб-қувватлашарди.
Шу

даврга

хос

аёллар

ҳаётининг

алоҳида

хусусиятини

озодликка,маърифатга интилиши ва айни пайтда янги имкониятлардан
чўчиш ташкил қилар эди. XX асрнинг бошларида бир неча жадид
ислоҳотчилари Марказий Осиёда қизлар замонавий дарсликлардан иборат
мактаблар очдилар ва жамиятда эркаклар аёллар тенг ҳуқуқлилиги
зарурлиги муҳокама қилинди. Марказий Осиё жадидлар маданий
ислоҳотларининг тадқиқотчиси жадидлар ҳаракатига баҳо бериб шундай
ёзади: “Ўрта Осиё жамиятида хотин-қизлар аҳволининг танқиди жадидлар
ислоҳотлирининг ажралмас қисмини ташкил этар эди. Умуман, мусулмон
дунёсидаги каби Ўрта Осиё жадидлари полигамия амалиётини, хотин-
қизларга тиббий хизмат кўрсатиш сифати пастлиги, уларда маълумот
етишмаслигини танқид қилар эди. Бироқ жадидлар бундай танқиднинг
қонунийлигини замонавий билим воситасида эришиладиган “соф”
исломни англашда кўрар эдилар”. Марказий Осиё жадид намоёндалари


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

16

аёлларни таълимидаги камчиликлар, уни яхшилаш орқали миллатни
ривожлантириш мумкинлигига ишонишарди. Марказий Осиёнинг
тараққиётдан ортда қолиб кетганлигини асосий сабаби аёлларнинг
билимсизлиги

эканлигини

таъкидлашарди.

Миллат

орқада

қолганлигининг сабаби илмсизликдир, таълим юксалишига олиб келади,
дейди, улар. Марказий Осиё диний уламолари аёлларни амалий ҳуқуққа
нисбатан ирим-сиримларга асосланиб бошқарарди. Бир неча Марказий
Осиё аёллари жадидлар намоёндалари билан бирга бирлашдилар. Улар
ҳам қизларини ўзларининг она тилида ўқиш ва ёзишни ўргатишни ҳимоя
қилиб чиқдилар ва шу ҳолатда билимли оналар Туркистонни маданий
тикланишига ёрдам бера олишини таъкидлашди. Жадидлар маърифат ва
маънавият масалаларини асосий ўринга кўтарар экан, ривожланган
жамият яратиш учун биринчи навбатда аёлларни мактаб-маориф соҳасига
жалб этиш лозим деб ҳисоблаган. Улар Ўзбек хотин-қизларининг
ўқимишли, илмли, маданиятли бўлиб етишиши учун миллий матбуот
саҳифаларида аёлларни билимга, маданиятга тарғиб қилувчи мақола ва
асарлар билан иштирок этишди. Масалан, “Садои Туркистон” газетасининг
муҳаррири Рауф Музаффарзода ўзининг “Янги йилда эски тилаклар”
мақоласида ўзбек миллий матбуоти қандай бўлиши, қайси йўналишда
давом давом этиши ҳақида шундай фикрларни баён қилади: “Эрларимиз
ҳам хотин-қизларимиз ҳам маишат, тарбия, дунё ила таништиюрсин ва
онларнинг хабар берсун”. Яъни давр учун энг зарур бўлган муаммолар,
чунончи, хотин-қизлар ҳаёти, кундалик турмушга оид воқеаларни кенгроқ
ёритишга эътибор берилди. Туркистон хотин-қизларини илмли,
маданиятли бўлиш билан бирга жамиятнинг барча жабҳаларида эркаклар
билан баробар иштирок этишлари шартлиги ҳақида ажойиб фикрлар ҳам
ўртага ташланди. Масалан, Сора Музаффария “Айб ўзимизда” номли
мақоласида ёзади: “Бунда истеъдод ҳам бор, қобилият ҳам бор онг ва фикр
ҳам бор. Бир уй ичигина эмас, баъзи эрлар ҳам ўрнига келтира
олмайдиган, малакатлар идора қилатурғон қувват ҳам бор”. Тўрт девор
ичида асирага айланган, мутъе, кундошлик азобидан қалби пора Шарқ
аёлининг Овропа аёлларидек эркаклар билан тенг ҳуқуқли ҳаёт кечириши
мумкинлиги ҳақида мушоҳада юритар экан, Сора Музаффария ўзбек
хотин-қизларини бирлашишга, эскича ҳаёт тарзини ислоҳ қилишга
чақиради: “Эй Турк хотуни! Халқимиз бизга истеъдод ва қобилият
берганку! Они дунёга чиқаришдан маън қилмоққа кимнинг ҳаққи бор!”


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

17

Шуниси диққатга сазоворки, жадидлар қизларни билим олиш учун,

зарур бўлса, бошқа юртларда ўқитиш мумкинлигини ҳам тарғиб қилган.
Абдулла Авлоний эса “Тарбияни кишилар қилур? Қаида қилинур?”- деган
саволга “Биринчи – уй тарбияси. Бу она вазифасидур. Иккинчи – мактаб ва
мадраса тарбияси. Бу ота, муаллим, мударрис ва ҳукумат вазифасидур” деб
жавоб беради. Ҳақиқатдан ҳам, миллат тарбиясига биринчи навбатда
оналар ҳам масъулдир. Абдурауф Фитрат алоҳида урғу берганидек, “биз
фарзандларимизни яхши ҳулқ эгалари этиб тарбияламоғимиз лозим. Яъни
шундай қилишимиз лозимки, фарзандларимиз иймонли, фидокор,
ғайратли бўлиб, улғайиб ўз болаларини ислом тараққиётига муофиқ
тарбиялаб, дин ва диндошларини ҳалокат ва ҳароблик жарлигидан
қутқарсинлар. Бу матлабга эришиш учун хотинларимиз ва қизларимиз –
миллат оналари тарбия ва илм олишлари лозим, аҳлоқ ва билимларини
камолга етказишлари зарур”

Хотин-қизлар илм олишларининг яхши томонларини ҳам ёзиб сизга

кўрсатайин. Биринчидан, эркак аҳлу аёлини боқиш учун ҳар куни эртадан
кечгача хизматга боради. Таниган-танимаганлар билан мулоқот қилади,
кун давомида бир неча марта ғамга ботади. У уйига қайтганда уйининг
саранжомлигини, болаларининг тинчлигини, озиқ-оақат тежоғлигини,
овқати муҳайё бўлишини орзу қилади. Хотини очиқ кўнгил билан уни
кутиб олиб, одамлар муомаласи, ишхонасининг ранжу кулфатидан
орттирган қайғу аламини кўнглидан кўтаришини кутади. Зотан, юқорида
айтганимдек, аёлнинг вазифаларидан бири шудир. Илмли ва тарбия
кўрган аёллар бу ишларни ортиғи билан бажариб, эрларини мамнун
қиладилар. Аммо тарбия кўрмаган, билимсиз аёллага уйланган эркаклар
бундай илоҳий неъматдан ажраб қоладилар. Кўпинча эр уйга қайтиб
дарвозаларидан кирмасдан, ичкарида дод-вой ва жанжал овозини
эшитадилар. «Ажабо нима бўлди экан?» - дея ваҳима билан ичкарига
кирсалар,

хотини

бола-чақа

ёки

қўшни

аёллар

билан

жанжаллашаётганини кўрадилар. Баъзан уйини ифлос, болаларини касал,
гўштни эса мушук олиб кетган, ошхонада бирор таом йўқ, уй-ҳовлини
бесаранжом кўради. Бунинг устига яна хотинларини қидириб
тополмайдилар ҳам. Биласизми Хотин уйни шу аҳволда ташлаб қаерга
кетган? Дуохон эшон уйига кетган! Кўпчилик эрлар ишдан чарчаб
қайтсалар, тарбиясиз ва жоҳил хотинлари ёқаларидан ушлаб: «Нимага
фаранг рўмол, зарли паранжи олиб келмадинг?» - деб жанжал
кўтарадилар.


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

18

Йўлдошингизга фақат ўзингизни севдирмак учун барча кучингизни

биргина уй ва ошхона ишларига берманг. Яъни фақат бир хизматкор каби
бўлмангиз. Ўзларингизнинг уй ҳокими, уй хўжаси эканлигингизни
ёдингиздан чиқармангиз. Майда-чуйда ишларингизни битиргандан
кейин, яъни оқшомлари қўл ва юзларингизни ювиб, ўзингизга бироз
пардоз беринг. Кийиниб, ясанингиз, озми-кўпми ўйнангиз, яшнангиз,
кулингиз ва кулдирингиз. Бундай мулоҳазалар кўп оилалар орасида,
айниқса, тўйдан бир неча йиллар ўтгандан сўнгра ортиқроқ керак бўлур.

Хотин-қизларнинг оғир турмуши, эрк-озодлиги масаласи кўпроқ

мутаасcиблик билан изоҳланувчи тўрт девор ичидаги оилавий можаролар
танқиди жадид адабиётида, хусусан саҳна асарларида кенг ишланган эди.
Буни ХХ аср бошида ижод этган деярли ҳар бир драматургда топиш
мумкин.

Янги инсонни, Туркистонликни вояга етказиш учун фақат

маърифатпаврарлик билан шуғулланиш кифоя қилмасди. Зеро, усули
жадида мактаблари тарбияси, янгича ахлоқ ва фикрлашга йўналтирилган
даъватлар, матбуот шаклида янгича ҳаёт тарзи ёш авлод руҳига, унинг
қон-қонига сингиб кетиши учун оилавий тарбияни, оналарни ва бўлажак
оналар – қизларни ёрдамга чақириш керак эди.

Жадид маърифатчилари буни дарҳол англаб етдилар ва Оврўпо

маърифатпарварлари қилолмаган ишни амалга оширдилар – Хотин –
қизлар эмансипацияси масаласини дадил ўртага ташладилар ва бу билан
хотин-қизлар томонидан феминистик ғояларнинг илгари сурилишига
эришдилар. Натижада Туркистон аёлини- онани биринчи навбатда янгича
тарбия йўлига ва умуман, жадидчилик-маърифатчилик ҳаракатига
тортишдек долзарб вазифа амалга ошира бошланди.

Асрлар мобайнида ҳақ-ҳуқуқлари топталган, ўзини фақат уй

хизматкори, эр ва қайнонанинг чўриси сифатидаги ҳолатидан, ижтимоий
ҳаётдан четлатилган, тўрт девор ичида эрксизликдан азоб чеккан
Туркистонлик хотин – қизлар том маънодаги уйғониш, ҳам миллий-
маънавий ҳам ижтимоий-сиёсий уйғониш йўлини қатъий равишда ўртага
ташладилар.