Авторы

  • Ғулом Маматқулов
    ИИВ Академияси Магистратура “Ташкилий-тактик бошқарув” мутахассислиги тингловчиси, подполковник

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.mmms.115549

Аннотация

Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларида таъқиқланган қилмишлар сифатида берилган бўлиб, мазкур ҳуқуқбузарликларнинг объекти ўзгаларнинг мулкий ҳуқуқларини қўриқловчи ижтимоий муносабатлар деб баён этиш мумкин. Аммо мазкур қонунчиликларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, талон-торож қилишнинг қонунда назарда тутилган содир этилиш усулларига ва жиноятнинг предметига кўра уларнинг объектлари турлича таснифланиши мумкин.


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

140

ЎЗГАЛАР МУЛКИНИ ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛИШ БИЛАН БОҒЛИҚ

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ТАСНИФИ

Маматқулов Ғулом Турғунбоевич

ИИВ Академияси Магистратура “Ташкилий-тактик бошқарув”

мутахассислиги тингловчиси, подполковник

https://doi.org/10.5281/zenodo.15788821

Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва
Жиноят кодексларида таъқиқланган қилмишлар сифатида берилган бўлиб,
мазкур ҳуқуқбузарликларнинг объекти ўзгаларнинг мулкий ҳуқуқларини
қўриқловчи ижтимоий муносабатлар деб баён этиш мумкин. Аммо мазкур
қонунчиликларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, талон-торож қилишнинг
қонунда назарда тутилган содир этилиш усулларига ва жиноятнинг
предметига кўра уларнинг объектлари турлича таснифланиши мумкин.

Талон-торож қилиш жиноятлариининг объект муаммоларини тадқиқ

этишда жиноят объектининг тўртлик таснифи асосида амалга ошириш
мақсадга мувофиқдир. Чунки, умумий, турдош, гуруҳдош ва бевосита
объектларни ажратиб кўрсатиш нафақат, улар билан қамраб олинган
жиноий-ҳуқуқий ҳимоя остида олинган объект сифатида намоён бўладиган,
ижтимоий муносабатларнинг ҳажмини объектив акс эттиради, балки
амалдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тузилишига ҳам
мос келади.

Жиноятнинг умумий объекти жиноят қонуни билан қўриқланадиган

ижтимоий муносабатларнинг умумий йиғиндисидан иборат. Ушбу
муносабатларнинг умумлаштирилган рўйхати Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодексининг 2-моддасида берилган. Демак, умумий объект барча
жиноятлар учун бирдир, сабаби ҳар қандай жиноят у ёки бу ижтимоий
муносабатларга зарар етказади. Талон-торож қилишнинг умумий объекти
умумназарий аҳамиятга эгадир. Бироқ, ушбу объектни абстракт категория
сифатида тушуниш лозим эмас. Қонун чиқарувчи жиноят қонунчилигини
ишлаб чиқишда қайси ижтимоий муносабатлар тизимини жиноий-ҳуқуқий
ҳимоя остига олиш кераклигини инобатга олиб, Жиноят кодексининг
тизимини ишлаб чиққан. Бундан кўриниб турибдики, умумий объект бу
борлиқдаги реал ҳодиса бўлиб, аниқ мавжуд бўлган ижтимоий
муносабатлардан ташкил топган.

Талон-торож қилиш жиноятининг гуруҳдош объекти бўлиб, муайян

гуруҳдаги жиноятлардан ҳимоя қилинадиган мулкчилик билан боғлиқ
ижтимоий муносабатлар, яъни мулкий ҳуқуқлар йиғиндиси ҳисобланади.


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

141

Мулкчилик ҳуқуқи ҳуқуқ соҳаларининг асосий институтларидан бири

ҳисобланиб, маълум бир ҳуқуқ тармоғи доирасида белгиланмасдан, балким
конституциявий ва фуқаролик ҳуқуқи нормалари билан мулкий
муносабатлар бевосита тартибга солинида.

Ўзбекистон

Республикасининг

«Ўзбекистон

Республикасида

мулкчилик тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида
мулкий ҳуқуқ тан олинади ва қонун билан муҳофаза этилади. Мулкдор
ўзига тегишли мол-мулкка ўз иҳтиёрига кўра эгалик қилади, ундан
фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдор ўз мол-мулкига нисбатан
қонунга зид бўлмаган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни қилишга ҳақлидир. У
мулкдан қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай хўжалик ёки
бошқа фаолиятни амалга оширишда фойдаланиши мумкин. Мулкдор ўзига
қарашли мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф
қилиш ҳуқуқини бошқа шахсларга беришга фақат ўзи ҳақлидир.

1

Шундай қилиб, Талон-торож қилиш жиноятининг гуруҳдош объекти

бўлиб, мулк ҳуқуқини таъминлайдиган ижтимоий муносабатлар, яъни
шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини
кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш билан
боғлиқ ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус

қисмининг Х боби “Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш” деб номанган
бўлиб, 164-169-моддалардан иборат. Лекин ушбу жиноятлар қонунчилиги-
миздаги барча турдаги талон-торож қилиш жиноятларини қамраб
ололмайди.

Масалан, гиёҳвандлик воситалари, ўқ-отар қуроллар, транспорт

воситаларининг ва шунга ўхшаш бошқа предметларнинг талон-торож
қилиниши қилмишнинг квалификациясини ўзгартиради ва жиноятнинг
объекти таснифига таъсир ўтказади.

Мисол учун шахс, ўзганинг мулки бўлган транспорт воситасини

(ўғрилик усулида) талон-торож қилганлиги қилмишни ЖК 267-моддаси 2-
қисмининг “г” банди сифатида квалификация қилинишига сабаб бўлади.
Шунга кўра, мазкур тоифадаги жиноятнинг асосий бевосита объекти
“ўзгаларнинг мулкий ҳуқуқларини қўриқловчи ижтимоий муносабатлар”
эмас балки, “транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавсизлигини
таъминловчи ижтимоий муносабатлар”га ўзгаради.

1

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги қонуни

https://lex.uz/acts/111466


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

142

Талон-торожнинг

босқинчилик,

товламачилик,

талончилик,

фирибгарлик ва ўғрилик каби шаклларига нисбатан олиш, олиб қўйиш
сўзларини қўлласа бўлади, лекин растратада айбдор мулкни олмасдан
туриб, бирданига бошқаларга бериб юборишини назарда тутадиган бўлсак,
бу сўзларни қўллаш тўғри келмаслигини кўришимиз мумкин.

“Олиб қўйиш ва (ёки) қаратиш” сўзларининг қўлланилиши масаласида

биз А.П.Севрюковнинг “талон-торожни амалга оширишдаги қилмишнинг
хусусиятини ифодалаш учун қўлланилган “олиб қўйиш ва (ёки) қаратиш”
ибораси талон-торожнинг мураккаб таркибли жиноят эканлиги тўғрисида
нотўғри тасаввур уйғотади”

2

,

деган фикрларига қўшиламиз.

Ю.И.Ляпуновнинг фикрича, ўзлаштириш моддий қимматликларни

олиб қўйиш ва уни айбдор фойдасига қаратишда ифодаланади

3

,С.В.Скляров

бунга қарши бўлиб, ўзлаштириш ва растрата учун хос белги олиб қўйиш
эмас, балки мулкни ўзи ёки бошқа шахсларнинг манфаатларига қаратиш
бўлиб, айбдор бу вазиятда бир вақтнинг ўзида ҳам талон-торож қилиш
жинояти субъекти, ҳам талон-торож қаратилган мол-мулкнинг “қонуний
эгаси” ҳисобланади

4

дейди.

Биз ҳам юқоридагилардан хулоса қилиб

, талон-торожга қуйидагича

таъриф беришни лозим деб топдик. Жумладан, талон-торож деганда
ўзганинг мулкини ёки мулкий ҳуқуқларини ўзи ёки учинчи шахслар
фойдасига қасддан, қайтариб бермаслик мақсадида, ғараз ният билан
ўрнини қопламасдан, ноқонуний йўллар билан, қонунга хилоф равишда
олиб қўйишдир. Ўзгалар мулкини талон-торож қилишнинг мазкур умумий
тушунчаси қонун чиқарувчи томондан қабул қилиниши ва ЖКнинг Махсус
қисми 8-бўлими
– “Атамаларнинг ҳуқуқий маъноси”га киритилиши мақсадга мувофиқ
бўлар эди.

2

Севрюков А.П. Хищение имущества: криминологические и уголовно-правовые аспекты. –М.: Экзамен,

2004. (Sevryukov A.P. Theft of property: criminological and criminallegal aspects. - Moscow: Exam, 2004.) 6

3

Ляпунов Ю.И. Комментарий к Уголовному кодексу Российской Федерации. –М., 1996; Владимиров

В.А., Ляпунов Ю.И. Ответственность за корыстные посягательства на социалистическую собственность. –М,
1986.

4

Скляров С.В. Уголовная ответственность за хищение недвижимого имущества // Российская юстиция–

№ 6. – 2001.