«Корпорация» сўз лотинча «corporatio» сўзидан келиб чиққан бўлиб, жамият, иттифоқ, касбий ёки ижтимоий манфаатлар билан боғланган шахслар гуруҳини англатади. «Корпорация» атамаси шахслар ва мол-мулкни бирлаштирувчи иттифоқлар ҳақида қўлланади, улар ўз иштирокчиларининг аъзолиги асосида юридик шахс белгиларини акс эттиради. Бир таърифга кўра: «Корпорация (лотинча corporation – бирлашма) – умумий мақсадларга эришиш ва биргаликда фаолият олиб бориш учун бирлашган шахслар мажмуаси бўлиб, мустақил ҳуқуқ субъекти – юридик шахсни ташкил этади. Кўпинча корпорациялар акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилади».