Авторы

  • Зиёвиддин Нуриддинов
    Тадқиқотчи, Тошкент давлат аграр университети

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.mmms.52588

Ключевые слова:

экиш схемалари узум навлари новда ҳосил қилувчанлик хусусияти новдаларининг ривожланиш кўрсаткичлари.

Аннотация

мақолада ҳар хил экиш схемаларида узум навларининг новда ҳосил қилувчанлик хусусияти ва новдаларининг ривожланиш кўрсаткичларини ўрганиш мақсадида олиб борилган тадқиқот натижалари чуқур илмий таҳлил қилинган ҳолда келтирилган. Шунингдек, мақолада новдаларининг ҳосил тугувчанлигига экиш схемасининг таъсири баён этилган.


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

156

ҲАР ХИЛ ЭКИШ СХЕМАЛАРИДА УЗУМ НАВЛАРИНИНГ НОВДА

ҲОСИЛ ҚИЛУВЧАНЛИК ХУСУСИЯТИ ВА НОВДАЛАРИНИНГ

РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Нуриддинов Зиёвиддин Зайниддин ўғли

Тадқиқотчи, Тошкент давлат аграр университети

https://doi.org/10.5281/zenodo.12177325

Аннотация:

мақолада ҳар хил экиш схемаларида узум навларининг

новда ҳосил қилувчанлик хусусияти ва новдаларининг ривожланиш
кўрсаткичларини ўрганиш мақсадида олиб борилган тадқиқот
натижалари чуқур илмий таҳлил қилинган ҳолда келтирилган.
Шунингдек, мақолада новдаларининг ҳосил тугувчанлигига экиш
схемасининг таъсири баён этилган.

Калит сўзлар:

экиш схемалари, узум навлари, новда, ҳосил

қилувчанлик хусусияти, новдаларининг ривожланиш кўрсаткичлари.

Бугунги кунда дунё бўйича қариб 60-70 млн тонна узум

етиштирилмоқда. Маълумотларга кўра [3, 7.] ушбу етиштирилган ялпи
маҳсулотнинг дейарли 80 % қисми шароб маҳсулотлари ишлаб чиқаришга
сарифланади. Кўриниб турганидек дунё бўйича етиштирилаётган
узумнинг қариб 4/5 қисмини техник навлар ташкил этар экан унинг
ҳосилдорлигини ва ҳомашё сифатидаги технологик кўрсатгичларини
оширишга катта эътибор қаратилади. Булар орасида экиш схемалари ва
тупига шакл бериш усуллари муҳим агротехник тадбирлар бўлиб, у кўп
жиҳатдан узумнинг техник навлари ҳосилдорлигини ва ҳосил сифатини
белгилаб беради.

Р. Ю. Каландаров [2] Тожикистоннинг Марказий ва Жанубий тоғ

олди қияликларида экиш схемалари ва туп юкламасининг узум
ҳосилдорлиги ва унинг агробиологик хусусятларига таъсирини ўрганган.
бунда истиқболли вариант сифатида 3х2 м экиш схемаси, янги новдалар
эркин осилиб турувчи қисқа кесиш (4 кўз), умумий юклама сифатида эса
бир тупда 48-52 кўз бўлиши тавсия этилган. Бунда Тожикистоннинг
марказий лалми шароитларида ҳосилдорлик 13,5-17,3 т/га га етган. Бу
пайтда таъминланмаган лалми шароитларида елпиғпичсимон шакл
берилган токзорларда ҳосилдорлик 5.5 тоннадан ошмаган.

Хусусан С.В. Майбородин ва бошқаларнинг ёзишича [1; маҳсулот

сифатини йўқотмаган ҳолда юқори ҳосил олтиш кўп жиҳатдан
агротадбирларни рационал қўллашга боғлиқ. Булар орасида ток
тупларига шакил бериш ва куртак юкламаси муҳим аҳамятга эга


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

157

ҳисобланади. Ҳар қандай узум навининг маҳсулдорлиги уларда ҳосил
бўладиган йиллик новдалар, жами ҳосил бўлган новдалардаги ҳосилли
новдаларнинг улуши ва новдаларнинг келгуси йил ривожланиши учун
пишувчанлик даражаси билан тавсифланади. Шу боис ушбу тажрибада
турли экиш схемаларида барпо этилган токзорларнинг тавсифлаб ўтилган
ривожланиш параметрлари ўрганилди.

Материаллар ва Методлар

Ушбу тажрибада аввалги тажрибада қўлланилган узумнинг

маҳаллий универсал Паркент нави тадқиқот объекти сифатида хизмат
қилди. Бунда ушбу узум нави асосида ҳар хил схемаларда барпо этилган
токзорларда кузатувлар ва биометрик ўлчовлар олиб борилди. Экиш
схемаларига боғлиқ равишда ток тупларининг ўсиш кучи, новда ҳосил
қилувчанлиги, новдаларининг пишувчанлиги, ҳисобдаги тупларнинг
ҳосил тугувчанлиги (бир ҳосилли новдага тўғри келувчи узумбошлар
сони, жами ҳосил бўлган новдага тўғри келувчи узумбошлар сони),
тупларниннг маҳсулдорлиги ва ўртача ҳосилдорлиги аниқланди.

Тажрибада ўрганилган навлар токзорларига калта танали

панжасимон шакл бериб ўстирилган. Туп юкламаси барча тажриба
вариантларида 120 та кўз.

Тадқиқот натижалари ва муҳокамаси

Кузатувлар шуни кўрсатдики, экиш схемаси ўрганилган узум

навларининг новда ҳосил қилиш хусусиятига сезиларли таъсир кўрсатди.
Бунда ҳосилли новдаларда қолдирилган кўзлардан назоратга (3,0 х 2,5 м)
нисбатан энг кўп новда ўсиб чиқиш миқдори 3,0 х 3,5 ва 3,0 х 3,0 м схемада
барпо этилган токзорларда аниқланди. Бунда новда берган кўзлар
миқдори мос ҳолда 83,1 ва 81,7 % ни ташкил этди. Энг кам новдалар 3,0 х
2,0 м схемада барпо этилган токзорларда аниқланди. Ушбу вариантда
жами юклама кўзларидан новдалар кўкариши 71,6 % дан ошмади.

Қуйидаги 1-жадвал маълумотлари шуни кўрсатадики, новда

бермаган кўзлар миқдори ҳам 3,0 х 3,5 ва 3,0 х 3,0 м схемада барпо этилган
токзорларда аниқланди. Ушбу вариант токзорларида жами қолдирилган
кўзлар орасида новда бермаганларининг миқдори 9,0-9,1 % атрофида
бўлди. Бу эса назорат вариантининг ушбу кўрсаткичидан 1,3-1,4 % га
камроқ демакдир. Новда бермаган кўзлар миқдори бўйича назоратга
нисбатан орқада қолиш 3,0 х 2,0 м схемада барпо этилган токзорларда
аниқланди. Ушбу вариантда жами юклама кўзлари орасида новда
бермагани 12,6 % ёки назорат вариантининг ушбу кўрсаткичидан 2,2 % га


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

158

юқори бўлди.

1-жадвал

Узумнинг маҳаллий Паркент нави ҳосилли новдаларидаги кўзларининг
новда бериш хусусиятига экиш схемасининг таъсири, 2021-2023 й.
Экиш
схемаси, м

Тупнинг кўз
юкламаси,
дона

Қишда
нобуд
бўлган
кўзлар, %

Новда
бермаган
кўзлар, %

Новда
берган
кўзлар, %

3,0 х 2,0

120

15,8

12,6

71,6

3,0 х 2,5 – наз. 120

11,8

10,4

77,8

3,0 х 3,0

120

9,2

9,1

81,7

3,0 х 3,5

120

7,9

9,0

83,1


Жадвал маълумотлари шуни кўрсатадики, қишда нобуд бўлган

кўзларнинг назоратга нисбатан энг кўп миқдори 3,0 х 2,0 м схемада барпо
этилган токзорларда аниқланди. Ушбу вариантда жами юклама кўзлари
орасида нобуд бўлганларининг миқдори 15,8 % ёки назорат вариантининг
ушбу кўрсаткичидан 4,0 % га юқори бўлди. Бу ҳолат фикримизча, туплар
зич жойлаштирилганда озуқа балансига рақобатнинг ортиши ҳамда
тупларни кўмиш ва очиш ишларида кўпроқ механик шикастланиши
бўлиши мумкин.

Қишда нобуд бўлган кўзларнинг назоратга нисбатан энг кам

миқдори 3,0 х 3,5 ва 3,0 х 3,0 м схемада барпо этилган токзорларда
аниқланди. Ушбу вариант токзорларида жами қолдирилган кўзлар
орасида қишда нобуд бўлганларининг миқдори мос ҳолда 7,9 ва 9,2 %
атрофида бўлди. Бу эса назорат вариантининг ушбу кўрсаткичидан 3,9 ва
2,6 % га камроқ демакдир.

Маълумки, ток тупининг маҳсулдорлиги фақатгина новда ҳосил

қилувчанлиги билан эмас, балки жами ҳосил бўлган новдалардаги ҳосилли
новдалар улуши ва уларнинг ҳосил тугувчанлик коэффициенти билан ҳам
баҳоланади. Кузатувларимиз шуни кўрсатдики, ток тупларида жами ҳосил
бўлган новдалардаги ҳосилли новдалар улуши ва уларнинг ҳосил
тугувчанлик коэффициентига экиш схемаси сезиларли таъсир кўрсатди.
Бунда жами шаклланган новдаларга нисбатан ҳосил тугган новдалар
улуши 3,0 х 3,0 м схемада барпо этилган токзорларда назоратга нисбатан
энг юқори кўрсаткичларда бўлди. Ушбу тажриба вариантида ҳосилли
новдалар миқдори қарийб 60,2 % га етди ва назорат вариантининг ушбу


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

159

кўрсаткичидан 2,5% га юқори бўлди. Ҳосилли новдалар миқдорининг
назоратга нисбатан бирмунча ортиши 3,0 х 3,5 м схемада барпо этилган
токзорларда ҳам аниқланди. Ушбу тажриба вариантида ҳосилли новдалар
миқдори 59,9 % ни ташкил этди ва назорат вариантининг ушбу
кўрсаткичидан 2,2% га юқори бўлди.

Ҳосилли новдаларнинг назоратга нисбатан энг кам миқдори 3,0 х 2,0

м схемада барпо этилган токзорларда аниқланди. Ушбу тажриба
вариантида ҳосилли новдалар миқдори 55,8 % дан ошмади. Бу эса назорат
вариантининг ушбу кўрсаткичидан 1,9% га камроқ демакдир.

Экиш схемаси узумнинг маҳаллий Паркент нави новдаларининг

ҳосил тугиш коэффициенти – бир ҳосилли новдага тўғри келувчи
узумбошлар миқдорига ҳам сезиларли таъсир кўрсатди. Бунда ушбу
коэффициентининг назорат вариантига нисбатан энг юқори кўрсаткичи
3,0 х 3,0 м схемада барпо этилган токзорларда аниқланди. Ушбу тажриба
вариантида ҳосилли новдаларнинг ҳосил тугиш коэффициенти 1,2 ни
ташкил этди ва назорат вариантининг ушбу кўрсаткичидан 0,2 қийматга
юқори бўлди. Ҳосилли новдаларнинг ҳосил тугиш коэффициенти 3,0 х 3,5
м схемада барпо этилган токзорларда ҳам назоратга нисбатан сезиларсиз
бўлсада юқори бўлди. Ушбу тажриба вариантида ҳосилли новдаларнинг
ҳосил тугиш коэффициенти 1,1 ни ташкил этди ва назорат вариантининг
ушбу кўрсаткичидан 0,1 қийматга юқори бўлди.

Ҳосилли новдаларнинг ҳосил тугиш коэффициенти 3,0 х 2,0 м

схемада барпо этилган токзорларда назорат варианти билан деярли бир
хил қийматда , яъни 1,0 ифодада бўлди (2-жадвалга қаранг).

2-жадвал

Узумнинг маҳаллий Паркент нави новдаларининг ҳосил тугувчанлигига
экиш схемасининг таъсири (2021-2023 йиллар)

Экиш
схемаси, м

Тупни кўз
юкламаси,
дона

Ҳосилли
новдалар
миқдори,
%

Ҳосил
тугиш
коэффици-
енти (К

1

)

Ҳосил
тугувчанлик
коэффициенти

2

)

3,0 х 2,0

120

55,8

1,0

0,35

3,0 х 2,5 –
наз.

120

57,7

1,0

0,38

3,0 х 3,0

120

60,2

1,2

0,41

3,0 х 3,5

120

59,9

1,1

0,40


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

160

Юқоридаги жадвал маълумотлари шуни кўрсатадики, ҳосилли

новдаларнинг ҳосил тугиш коэффициенти каби тупларнинг ҳосил
тугувчанлик коэффициенти (К

2

) – яъни, жами ҳосил бўлган новдалар

сонига нисбатан ҳосил тугган новдалар миқдори ҳам тажриба
вариантлари бўйича ўзаро фарқланди. Бунда ушбу коэффициентининг
назорат вариантига нисбатан энг юқори кўрсаткичи 3,0 х 3,0 м схемада
барпо этилган токзорларда аниқланди. Ушбу тажриба вариантида
тупларнинг ҳосил тугиш коэффициенти 0,41 ни ташкил этди ва назорат
вариантининг ушбу кўрсаткичидан 0,3 қийматга юқори бўлди.
Тупларнинг ҳосил тугувчанлик коэффициенти 3,0 х 3,5 м схемада барпо
этилган токзорларда ҳам назоратга нисбатан сезиларсиз бўлсада юқори
бўлди. Ушбу тажриба варианти ўсимликларининг ҳосил тугувчанлик
коэффициенти 0,40 ни ташкил этди ва назорат вариантининг ушбу
кўрсаткичидан 0,2 қийматга юқори бўлди.

Ток тупларининг ҳосил тугувчанлик коэффициенти 3,0 х 2,0 м

схемада барпо этилган токзорларда назорат вариантига нисбатан энг
кичик қийматда, яъни 0,35 бўлди. Бу эса назорат вариантининг ушбу
кўрсаткичидан 0,3 қийматга камроқ демакдир.

Хулосалар

Экиш схемаси ўрганилган узум навларининг новда ҳосил қилиш
хусусиятига сезиларли таъсир кўрсатади. Бунда ҳосилли новдаларда
қолдирилган кўзлардан назоратга (3,0 х 2,5 м) нисбатан энг кўп – мос
ҳолда 83,1 ва 81,7 % новда ўсиб чиқиш миқдори 3,0 х 3,5 ва 3,0 х 3,0 м
схемада барпо этилган токзорларда аниқланди. Энг кам – 71,6 % новдалар
3,0 х 2,0 м схемада барпо этилган токзорларда аниқланди. Жами
шаклланган новдаларга нисбатан ҳосил тугган новдаларнинг энг юқори –
мос ҳолда 60,2% ва 59,9 % улуши 3,0 х 3,0 м ҳамда 3,0 х 3,5 м схемада, энг
кам – 55,8 % миқдори эса 3,0 х 2,0 м схемада барпо этилган токзорларда
шаклланади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Майбородин С. В., Гусейнов Ш. Н., Микита М. С. Подбор формировки

кустов и оптимальной нормы нагрузки для винограда сорта "Цветочный".
// Международный научно-исследовательский журнал. – 2022. – №
12(126).
2.

Каландаров Р. Ю. Влияние густоты посадки, нагрузки и формировки

на продуктивность сорта винограда Тайфи розовый в условиях богары
Центрального и Южного Таджикистана: Атореф.канд.дисс.. с.-х.наук. –
Душанбе, 2012. – С. 5-7.


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

161

3.

Наркабулова

Н.Ч.

Ўзбекистонда

дастлабки

шаробчилик

технологиясини инновацион технологиялар асосида такомиллаштириш ва
унинг хомашё базасини мустаҳкамлаш истиқболлари. Монография. – Т.:
Наврўз, 2020. – Б. 16-51.
4.

Abudkhalilovich A. H., Ollanazarovich O. U. The Quality of Grape Seedlings

Development, Depending on the Scheme of Planting Cuttings in the Substrate
//European Journal of Agricultural and Rural Education. – 2021. – Т. 2. – №. 11.
– С. 15-16.
5.

Borca F. et al. Effect of different phytosanitary treatment schemes on the

yield and quality of some wine grape varieties. – 2019.
6.

Zhao Z. et al. Soil nutrient status and the relation with planting area,

planting age and grape varieties in urban vineyards in Shanghai //Heliyon. –
2019. – Т. 5. – №. 8.
7.

https://vinocenter.ru/mirovoe-proizvodstvo-i-potreblenie-

vinograda.html

Библиографические ссылки

Майбородин С. В., Гусейнов Ш. Н., Микита М. С. Подбор формировки кустов и оптимальной нормы нагрузки для винограда сорта "Цветочный". // Международный научно-исследовательский журнал. – 2022. – № 12(126).

Каландаров Р. Ю. Влияние густоты посадки, нагрузки и формировки на продуктивность сорта винограда Тайфи розовый в условиях богары Центрального и Южного Таджикистана: Атореф.канд.дисс.. с.-х.наук. – Душанбе, 2012. – С. 5-7.

Наркабулова Н.Ч. Ўзбекистонда дастлабки шаробчилик технологиясини инновацион технологиялар асосида такомиллаштириш ва унинг хомашё базасини мустаҳкамлаш истиқболлари. Монография. – Т.: Наврўз, 2020. – Б. 16-51.

Abudkhalilovich A. H., Ollanazarovich O. U. The Quality of Grape Seedlings Development, Depending on the Scheme of Planting Cuttings in the Substrate //European Journal of Agricultural and Rural Education. – 2021. – Т. 2. – №. 11. – С. 15-16.

Borca F. et al. Effect of different phytosanitary treatment schemes on the yield and quality of some wine grape varieties. – 2019.

Zhao Z. et al. Soil nutrient status and the relation with planting area, planting age and grape varieties in urban vineyards in Shanghai //Heliyon. – 2019. – Т. 5. – №. 8.