MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
80
ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, УЛАРНИНГ АНАЛОГЛАРИ ЁКИ
ПСИХОТОП МОДДАЛАРНИ ЎТКАЗИШ МАҚСАДИНИ КЎЗЛАМАЙ
ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДА ТАЙЁРЛАШ, ЭГАЛЛАШ, САҚЛАШ
ЖИНОЯТИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШДАГИ АЙРИМ МУАММОЛАР
Суюнов Шахзод Шовкат ўғли
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси
“Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси
Журабоев Музаффар Абдумутали ўғли
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси
3-босқич курсанти
https://doi.org/10.5281/zenodo.11649353
Аннотация:
Ушбу мақолада гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар
тушунчаси ва турлари, ҳусусан гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар
тушунчаси ва узига ҳос ҳусусиятлари, гиёҳвандлик билан боғлиқ
жиноятларнинг турлари тадқиқ этилган. Шунингдек, мақолада
гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир
этилишига имкон берган шарт-шароитларлар, шу жумладан гиёҳвандлик
билан боғлиқ жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг шарт-шароитлари
таҳлил қилинган. Мақолада гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларга
қарши курашиш буйича илғор ҳорижий тажрибалар таҳлил қилинган
ҳамда гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар профилактикасини
такомиллаштиришнинг асосий йуналишлари юзасидан таклиф ва
тавсияларт ишлаб чиқилган.
Калит сўзлари:
Гиёҳвандлик, генофонд, гиёҳвандлик воситалари,
псиҳотроп моддалар, кўп миқдор.
Дарҳақиқат, бугунги кунда гиёҳвандликка қарши курашиш ҳар бир
инсон инсоният келажаги учун, миллатлар истиқболи учун, кишилар
саломатлиги ва умуман ер юзида яҳшилик ҳукм суриши учун қайғураётган
кишилар дунё бу масалада ҳалокат жари томон одимлаб кетаётгани
ҳақида уз ташвишларини баён қилмоқдалар. Кунданкунга кўплаб
кишилар, ёшлар, аёллар ва болалар гиёҳвандликнинг ҳалокат турига
илинишмоқда.
Гиёҳвандликнинг
кишилар
соғлигига,
оилаларга,
иқтисодга, одоб-аҳлоққа, умуман, инсон ҳаётининг барча соҳаларига
солаётган таҳдиди соат сайин ортиб бормоқда.
Ҳозирги
кунда
давлатимизнинг
ривожланиш
жараёнида,
демократик, ҳуқуқий давлатни барпо этиш даврида ҳар бир
фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш асосий
қомусимиз бўлган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонун ва
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
81
қонуности меъёрий - ҳуқуқий ҳужжатлари, жумладан 2021 йил 26
мартдаги “Жамоат ҳавфсизлигини таминлаш вa жиноятчиликка қарши
курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатдан
янги босқичга кўтариш чоратадбирлари тўғрисидаги” ПФ-6196-сон
Фармонига мувофиқ, “Ички ишлар органларининг жамоат ҳавфсизлигини
таминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини
янада такомиллаштириш буйича қушимча ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисидаги” 2021 йил 2 апрель куни қабул қилинган 5050-сонли
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ва бошқа норматив-
хуқуқий ҳужжатлар билан ҳимоя қилинмоқда.
Жумладан, сўнги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган
ислоҳотлар негизида, Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев Миромонович
томонидан 2021-йил 29-ноябрда қабул қилинган “Жамоат ҳавфсизлиги
концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари
тўғрисида” 27-сон фармони ва бошқа нормативҳуқуқий ҳужжатлар ётади.
Ўзбекистонда жамият ижтимоий ҳаётининг турли соҳаларида улкан
ижобий ўзгаришлар, ислоҳотлар амалга оширилмоқда.Жумладан
Президентимиз
Мирзиёев
Шавкат
Миромонович
томонидан
2022-2026-йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт
стратегияси тўғрисидаги фармони ҳам мамлакатимиз истиқболини
белгилаб берди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллигига
бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида «Бугунги тез
узгараётган дунё инсоният олдида, ёшлар олдида янги-янги, буюк
имкониятлар очмоқда. Шу билан бирга, уларни илгари курилмаган турли
ёвуз ҳавф-ҳатарларга ҳам дучор қилмоқда.
Ғаразли кучлар содда, ғур болаларни уз ота-онасига, уз юртига
қарши қайраб, уларнинг ҳаётига, умрига зомин булмоқда. Бундай кескин
ва таҳликали шароитда биз ота-оналар, устоз-мураббийлар, жамоатчилик,
маҳалла-куй бу масалада ҳушёрлик ва огоҳликни янада оширишимиз
керак»
1
деб таъкидлаб утган эдилар. Инсоният таррақиётнинг янги-янги
чўққиларини забт этмоқда. Бироқ жаҳонда ҳалқлар, миллатлар
келажагига таҳдид туғдирувчи бир қанча омиллар ҳамон сақланиб
колмоқда. Ана шундай ҳатарлардан бири гиёҳвандлик балосидир. Глобал
1
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
қабул қилинганининг 28 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси – Т– 2020 йил –7 дек.
//URL: http://uza.uz
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
82
муаммога айланган ушбу иллатга қарши курашишда давлатлараро
ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади.
Ўтган асрдан бизга «мерос» бўлиб қолган трансмиллий
жиноятчиликнинг учта энг ҳавфли тури инсоният келажагига ҳавф солиб
келмоқда. Ҳусусан ҳалқаро терроризм, дин ниқоби остидаги экстремистик,
фундаменталистик ва сепаратистик ҳуружлар, наркотик моддалар билан
савдо қилиш (наркобизнес), одам савдоси ҳисобланади. Ҳозирги кунда ер
юзидаги наркобизнесда айланаётган пул маблағи дунё аҳолисининг
озиқовқат, кийим-кечак, турар-жой, таълим тизими ва тиббий ҳизматга
сарфланаётган ҳаражатларидан анча кўплиги билан фарқланиши ҳеч
кимга сир эмас.
Энг ачинарлиси, гиёҳвандлик оғир жиноятларнинг содир этилишига,
оилалар ва миллат генофондининг бузилишига сабаб бўлмоқда. Статистик
маълумотларга кўра дунёда 500 миллиондан ортиқ одам гиёҳвандлик
дардига йулиққан. Унинг аксарият қисмини 30 ёшгача бўлганлар ташкил
этмоқда. Бунинг оқибатида ҳар йили 200 мингдан ортиқ киши ҳаётдан кўз
юмади. Шу билан бирга, жаҳонда содир этилаётган жиноятларнинг 57
фоизи гиёҳвандлар ҳиссасига тўғри келади. Шу боисдан, гиёҳвандликка
қарши қурашни кучайтириш мақсадида БМТ томонидан «Наркотик
моддалар тўғрисида»ги, «Псиҳотроп моддалар» ҳамда «Гиёҳвандлик
воситалари ва псиҳотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши
қураш тўғрисида»ги конвенциялар қабул қилиниб, 1987 йил 7 декабрдаги
47/112-сонли резолюциясига кура «26 июнь Ҳалқаро наркотик
моддаларини суистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига
қарши кураш куни» деб эълон қилинган.
Дунё бозорида тарқаладиган қора дорининг асосий қисми
Афғонистонда етиштирилиб, уни ноқонуний йул билан Марказий Осиё
мамлакатлари орқали Ғарбга етказишга бўлган уриниш йилдан-йилга
кучайиб бормоқда. Шунинг учун юртимизда наркотик моддаларни
истеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш
масаласига давлат ва миллатнинг эртасини ҳал этувчи оммилардан бири
сифатида қараб келинмоқда. Ушбу иллатга қарши курашиш мақсадида бир
қатор қонунлар ва ҳалқаро шартномалар қабул қилинди.
Жумладан, «Гиёҳвандлик воситалари, псиҳотроп моддалар ва улар
прекурсорларининг қонунга ҳилоф равишда муомалада бўлишига қарши
курашиш буйича Марказий Осиё минтақавий аҳборот мувофиқлаштириш
марказини ташкил этиш тўғрисида Россия Федерацияси, Озарбайжон,
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
83
Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон Республикалари ва
Туркманистон ўртасидаги битимни (Остона, 2006 йил 24 июль)
ратификация қилиш ҳақида»ги, «Гиёҳвандлик воситалари ва псиҳотроп
моддалар тўғрисида»ги, «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги,
«Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва ҳавфсизлиги тўғрисида»ги,
«Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган
беморларни мажбурий даволаш тўғрисида»ги қонунларнинг қабул
қилиниши келажаги соғлом юрт қуриш учун қуйилган энг дадил
қадамдир.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг XIX бобида
Гиёвандлик воситалари ёки псиҳотроп моддалар билан қонунга ҳилоф
равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар ва улар учун жавобгарлик
белгиланган.
Ҳусусан, мазкур Кодекснинг 270-моддада тақиқланган экинларни
яъни кўкнор ёки мойли кўкнор, каннабис ўсимлиги ёҳуд таркибида
гиёвандлик воситалари ёки псиҳотроп моддалар бўлган экинларни
қонунга ҳилоф равишда экиш ёки етиштириш учун жавобгарлик
белгиланган. Амалиётдан келиб чиқадиган бўлсак мазкур модда билан
асосан яширин тарзда уй шароитида гиёвандлик моддаларини экиб,
етиштирган шаҳслар жавобгарликка тортилади. 271-моддасида эса
гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки псиҳотроп моддаларни
қонунга ҳилоф равишда эгаллаганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Кодекснинг 273-моддада эса гиёвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари ёки псиҳотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб
қонунга ҳилоф равишда тайёрлаганлик, олганлик, сақлаганлик ва уларни
қонунга ҳилоф равишда ўтказганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Гиёвандликка оид жиноятларнинг асосий қисмини шу моддада
назарда тутилган жиноят ташкил этади. Чунки кўпгина ҳолларда
гиёвандлик моддаларини экиш, етиштириш ва олишдан асосий мақсад
уни ўтказиш (сотиш) бўлади. 274-моддасида гиёвандлик воситалари,
уларнинг аналоглари ёки псиҳотроп моддаларни истеъмол қилишга жалб
этганлик
учун,
275-моддасида эса гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки
псиҳотроп моддалар ишлаб чиқариш ёки улардан фойдаланиш
қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.
ЖКнинг
276-моддасида
гиёвандлик
воситалари,
уларнинг
аналоглари ёки псиҳотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
84
қонунга ҳилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар
учун жавобгарлик белгиланган
2
. Гиёҳвандлик воситалари ёки псиҳотроп
моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга ҳилоф равишда
тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар (ЖК 276-м.) Гиёҳвандлик
воситалари ёки псиҳотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай
қонунга ҳилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар
жиноятининг объекти аҳолининг соғлиғи, предмети эса гиёҳвандлик
воситалари ёки псиҳотроп моддалар ҳисобланади.
Объектив томондан курилаётган жиноят гиёҳвандлик воситалари
ёки псиҳотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга ҳилоф
равишда тайёрлаш, сақлаш, эгаллаш, ташиш ёки жунатиш билан
изоҳланади. Жиноятнинг субъектив томони айбнинг қасд шакли билан
ифодаланади. Қилмишни Жиноят кодексининг 276-моддаси билан
квалификация қилиш учун айбдорнинг гиёҳвандлик воситалари ёки
псиҳотроп моддаларни ўтказиш мақсадининг мавжуд эмаслигини
аниқлаш шарт, чунки жиноят субъектив томонининг мақсади жиноятни
квалификация қилишга таъсир этади.
Агар шаҳс мазкур восита ёки моддаларни кейинчалик ўтказиш
мақсадини кўзлаб қонунга ҳилоф равишда тайёрласа, сақласа, эгалласа,
ташиса ёки жунатса, унинг қилмиши Жиноят кодексининг 273-моддаси
билан квалификация қилиниши лозим. Жиноятнинг субъекти 16 ёшга
тулган ақли расо жисмоний шаҳс ҳисобланади. Гиёҳвандлик воситалари
ёки псиҳотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга ҳилоф
равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар: а) кўп
миқдорда; б) илгари гиёвандлик воситалари ёки псиҳотроп моддалар
билан қонунга ҳилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир
этган шаҳс томонидан содир этилган бўлса қилмиш Жиноят кодекси 276-
моддаси иккинчи қисмининг тегишли банди билан квалификация
қилинади. Жиноят кодекси 276-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, ушбу
модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қилмишларни содир этган
шаҳс уз иҳтиёри билан айбини буйнига олиш тўғрисида ҳокимият
органларига арз қилса ва гиёвандлик воситалари ёки псиҳотроп
моддаларни топширса, жазодан озод қилинади.
Бугунги кунга келиб гиёҳвандлик билан боғлиқ ;жиноятларнинг
келиб чиқишининг асосий сабабларидан бири ота-она назоратининг
2
Жиноят ҳуқуқи: Умумий қисм / Масъул муҳаррир М.Усмоналиев.-Т., Адолат. 1998.-287 с
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
85
сустлиги ва жамоатчиликнинг бепарволиги ва қўни қушниларнинг кўриб
кўрмаганликка олиб юришларидир.
Гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилишида сабаб
ва шароитлардан бири , ушбу жиноятнинг содир этилишига
имкониятнинг кенглигидир. Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишни
баҳолаш мумкин бўлган бир қатор курсаткичлар мавжуд. Албатта, ҳар бир
турнинг ўзига ҳос симптоматологияси мавжуд, аммо гиёҳвандликнинг
умумий белгилари ҳам мавжуд. Аммо ота-оналар учун қийин бўлган нарса,
фарзандининг ҳатти-ҳаракатларидаги ўзгаришлар, ўспиринлик даври ёки
гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш натижасида келиб чиққанлигини
аниқлашдир.
Ўзбекистон Республикаси жиноят қонуни, маҳсус адабиётларни
урганиш, суд амалиётини таҳлил қилиш мавжуд қонунларни
такомиллаштириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ушбу
соҳадаги фаолияти самардорлигини ошириш юзасидан қатор ҳулосалар
қилиш, таклиф ва тавсиялар ва муаммоларни аниқлаш имконини берди.
1) Гиёхвандлик воситасини етиштираётган шахснинг хонадони
кўздан кечирилаётганда мутухассис сифатида агроном жалб этилмаяпти,
унинг хулосаси олинмаяпти, натижада ИИО ходимлари олинган
гиёхвандлик воситаси парвариш берилган берилмаганлиги хакида аник
бир факт келтира олмаяпти. Гиёхвандлик билан боғлиқ ўтказилаётган
кўздан кечириш тергов харакатида агроном иштироки шартлиги ва унинг
хулосасини олиш лозимлигини белгилаб ўтиш зарур деп ойлайман.
2) Шахс гиёхвандлик воситасини хонадонида гул тувакка эканган
холларда унинг худудини ўлчаш масаласи аниқ белгиланмаган.
Гиёхвандлик билан боғлиқ хуқуқбузарликларда экилган майдониги қараб
санксия ўзгаради.Шахс хонадонида гул тувакка етиштирган бўлса аниқ
бир қоида асосида унинг миқдори аниқлаш механизми жорий этиш.
3) Аксарият холларда ЖКнинг 276-моддаси билан жавобганликга
тортиш вақтида шахс уруғни экканлигини исботлаш муаммоси бор.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумида гиёхвандлик воситасини
экканлик бўйича хам жавобгарлик мавжуд шу сабабли унинг амалиётда
хар бир тегишли ишда қўллаш лозим.
4) Гиёхвандлик касаллигига чалинган шахслар тўлиқ даволанмасдан
Гиёхвандлик воситаси билан касалланган шахс ихтисослаштирилган
шифохонадан чиқарилаётган вактда турли диагностик тестлар орқали
унинг холатини аниқлашни жорий этиш.
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
86
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28
йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси – Т– 2020 йил
–7 дек. //URL: http://uza.uz
2. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси. Расмий нашр-Т.,
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. 2008.-384 б. 9.
3. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган
“Гиёҳвандлик воситалари ва псиҳотроп моддалар тўғрисида”ги қонуни.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 31
июлдаги
“Гиёҳвандлик
воситалари,
псиҳотроп
моддалар
ва
прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб кириш,
олиб чиқиш ва транзит тарзда ўтказиш тўғрисида” ги 293-сонли Қарори.
5. Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари туплами. 2-сон, 2000,
июль. 25-модда
6. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1995 йил 27
октябрдаги “Гиёҳвандлик воситалари ёки псиҳотроп моддалар билан
қонунга ҳилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари буйича суд
амалиёти ҳақида”ги қарори- Дарслик, монография, ўқув қулланмалар,
шарҳлар.
7. Муродов Б., Қулбеков О. Номусга тегиш жиноятларини тергов қилишда
исботланиши лозим бўлган ҳолатлар //Общественные науки в
современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. –
Т. 3. – №. 1. – С. 98-104.
8. Муродов Б.Б. Основания прекращения уголовного дела в связи с
истечением срока давности привлечения к ответственности (опыт
Узбекистана) //Вестник экономической безопасности. – 2016. – №. 1. – С.
177-182.
9. Муродов Б.Б Совершенствование основания прекращения уголовного
дела в связи с истечением срока давности привлечения к ответственности
//Обзор законодательства Узбекистана. – 2016. – №. 3. – С. 47-50.
10. Муродов Б. Совершенствование основания прекращения уголовного
дела в связи с истечением срока давности привлечения к ответственности
//Обзор законодательства Узбекистана. – 2017. – №. 1. – С. 69-72.
11. Муродов Б., Ботаев М. Анализ основ реабилитации невиновных лиц в
уголовном процессе //Общество и инновации. – 2020. – Т. 1. – №. 1. – С. 166-
176.
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
87
12. Суюнов Ш., Хусинов Ш. Рецидив жиноятчилик тушунчаси ва унинг
аҳамияти //Общественные науки в современном мире: теоретические и
практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 4. – С. 150-156.
13. Суюнов Ш., Исмайлова Ш. Бир гуруҳ шахслар томонидан содир
этиладиган жиноятларни тергов қилишда юзлаштириш тергов
ҳаракатининг ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в
современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. –
Т. 3. – №. 4. – С. 140-144.
14. Суюнов Ш., Азаматов А. Суриштирув институтининг ривожланиш
истиқболлари //Академические исследования в современной науке. –
2023.
Т. 2. – №. 13. – С. 9-14.