Авторы

  • Миршохид Имомалиев
    Тошкент давлат аграр университети таянч докторанти
  • Саодат Асатова
    Тошкент давлат аграр университети доценти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.mmms.52743

Ключевые слова:

ирригация эрозия типик бўз тупроқлар тупроқ унумдорлиги тупроқнинг агрофизикавий хоссалари маҳаллий маъдан ва биопрепарат оқбош карам макроагрегатлар миқдори ҳажм масса ғоваклик.

Аннотация

Ушбу мақолада ирригация эрозиясига учраган типик бўз тупроқлар шароитида ўртаки оқбош карам ўсимлигига биопрепарат, маъдан ва маҳаллий ўғитлар меъёрларига боғлиқ ҳолда тупроқнинг агрофизикавий хоссаларига таъсири бўйича маълумотлар келтирилган.


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

38

ОҚБОШ КАРАМ ЕТИШТИРИШДА МАҲАЛЛИЙ ЎҒИТЛАР,

МАЪДАН ЎҒИТЛАР ВА БИОПРЕПАРАТЛАРНИ ҚЎЛЛАШНИНГ

ТУПРОҚНИНГ АГРОФИЗИКАВИЙ ХОССАЛАРИГА ТАЪСИРИ

Имомалиев Миршохид Иномжон ўғли

Тошкент давлат аграр университети таянч докторанти

Асатова Саодат Саидовна

Тошкент давлат аграр университети доценти

https://doi.org/10.5281/zenodo.11548867

Анотация:

Ушбу мақолада ирригация эрозиясига учраган типик бўз

тупроқлар шароитида ўртаки оқбош карам ўсимлигига биопрепарат,
маъдан ва маҳаллий ўғитлар меъёрларига боғлиқ ҳолда тупроқнинг
агрофизикавий хоссаларига таъсири бўйича маълумотлар келтирилган.

Калит сўзлари:

ирригация эрозия, типик бўз тупроқлар, тупроқ

унумдорлиги, тупроқнинг агрофизикавий хоссалари, маҳаллий, маъдан ва
биопрепарат, оқбош карам, макроагрегатлар миқдори, ҳажм масса,
ғоваклик.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотига кўра, дунё

бўйича 1964,4 млн. гектар ерлар деградацияга учраган, шундан ирригация
эрозияси таъсирида 55,7%, шамол эрозияси таъсирида 27,9%, тупроқ озиқ
моддаларининг камайиши, шўрланиш, ифлосланиш жараёнлари туфайли
12,2% ерларнинг ҳолати ёмонлашган. Бунинг натижасида ҳар йили 6-7
млн га ер майдони қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетмоқда.
Ҳозир дунё бўйича 1094 млн га ер ёки 56% майдон ирригация эрозиясига
учраган.

Дунёда тупроқлар унумдорлигига таъсир этувчи шўрланиш, эрозия,

дегумификация ва бошқа жараёнларни аниқлаш, уларни олдини олиш ва
оқибатларини бартараф этиш, тупроқлар унумдорлигини баҳолаш, кам
маҳсулдор ерларда тупроқлар унумдорлигини ошириш ва улардан
самарали фойдаланишни йўлга қўйиш бўйича илмий изланишлар олиб
борилмоқда.

Республикада қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги ҳамда тупроқ

унумдорлигини ошириш, ер, сув, ўғит ва бошқа ресурслардан, маъдан ва
маҳаллий ўғитлар, биологик препаратлардан самарали фойдаланиш,
илғор агротехнологияларни жорий этиш бўйича қатор чора-тадбирлар
амалга оширилмоқда. Ирригация эрозиясига учраган майдонларда оқбош
карам экинини етиштиришда маҳаллий ва маъдан ўғитлар, биологик
препаратлар қўллаш орқали тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш,


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

39

аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари бўлган талабларини қондириш
борасидаги илмий-тадқиқотлар кўламини кенгайтириш мақсадга мувофиқ
ҳисобланади.

Маълумки, тупроқ унумдорлигини белгиловчи оминлардан бири

унинг агрофизикавий хусусиятларидир. Тупроқ тарикбидаги заррачалар
яъни чиринди ва минерал озиқа моддалар таъсирида донадор ҳолатда
бўлади. Тупроқ қанчалик донадор бўлса, ундаги иссиқлик, ҳаво, сув ва унда
эриган озиқа унусурларини ўсимлик томонидан ўзлаштириши, қолаверса
тупроқдаги микробиолигик жараёнларни жадал суъратларда ўтишига
ижобий таъсир кўрсатади.

Қишлоқ хўжалиги экинларига маҳаллий, маъдан ва микроўғитлар

қўлланилганда тупроқдаги биологик ва биокимёвий жараёнлар тезлашиб,
органик моддалар кўпроқ тўплайди. Натижада тупроқ унумдорлиги
ортади ва экинларни ўсиш ва ривожланиши учун мақбул шароит
яратилиб, юқори ва сифатли ҳосил олишга эришилади. Шуни ҳам айтиш
жоизки, тупроқдаги биокимёвий жараёнлар тупроқнинг биологик
фаоллигига, экилган экин турларига ва қўлланилган ўғит турларига
бевосита боғлиқ

1

.

Юқорида келтирилган ўтилган масалани маълум миқдорда

ечимини топиш мақсадида Ўзбекистон с

абзавот, полиз экинлари ва

картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг маркази тажриба
хўжалигида қадимдан суғорилиб келинган ирригация эрозиясига
чалинган, қиялик даражаси 1,5

0

га тенг бўлган типик бўз тупроқлар

шароитида ўртаки оқбош карамдан юқори ва сифатли ҳосил олишни
таъминлайдиган маъдан ўғитлар меъёрларини, тупроқ унумдорлигини
оширишда маҳаллий, маъдан ва биопрепаратни меъёр ва муддатлари
аниқлаш мақсадида 2021-2023 йиллар давомида дала тажрибаси
ўтказилди. Тажриба 9-вариантдан иборат бўлиб, 3 қайтариқда
жойлаштирилди. Дала тажрибаларини ўтказиш ЎзПИТИ услублари [1; С.
180], Б.Ж.Азимов ва Б.Б.Азимовнинг “Сабзавотчилик, полизчилик ва
картошкачиликда тажрибалар ўтказиш методикаси” [2; Б. 9-11],
В.Ф.Беликнинг “Методика опытного дела в овощеводстве и бахчеводстве”
[3; С. 30–45], “Методы агрофизических исследований” [4; С.17] номли
манбаларда баён қилинган усулларда олиб борилди. Тажриба тизими 1-
жадвалда келтирилган.

1

hfile:///C:/Users/User/Downloads/tupro-unumdorligiga-va-ekinlar-osiliga-biokimyoviy-zharayonlarning-tasiri.pdf


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

40

Munyanziza et al. [9; Рр. 77-85], Lupwayi et al. [8; рр. 251-261], Chan et

al [7; Рр. 325-334] ларнинг фикрига кўра, Тупроқ донадорлиги тупроқ
сувининг ҳаракатига таъсири этиб, тупроқдаги озиқа унусурларини
ювилиш эрозиясидан, экинлар ҳосилдорлигини пасайиб кетишидан,
ташқи ва ички омиллардан сақлайди, биохилма-хилликни оширишга
ёрдам беради. Аксинча, агар тупроқнинг донадорлиги пасайиб кетса,
тупроқ деградациясига учрайди ва шу билан бир қаторда экинлар
етиштиришга яроқсиз тупроқ (майдон) ларга айланади.
Қ.Мирзажонов., М.Назаров., М.Назаров., С.Зокирова., Ғ.Юлдашев [5;
72-82-б.] ларнинг таъкидлашича, қишлоқ хўжалик экинларини мақбул
ўсиб ривожланиши ва юқори ва сифатли ҳосил олиш учун тупроқнинг
ҳажм массаси 1,2-1,3 г/см

3

бўлиши керак

1-жадвал

Тажриба тизими

Ўғитларнинг йиллик
меъёри,
кг/га; т/га

Вегитатция даврида ўғитларни солиш, кг/га; т/га

Шудгорлашда
н олдин

Экишдан
олдин

Биринчи
озиқланти
риш кўчат
тутиб
олганда

Иккинчи
озиқлантир
иш
карамбоши
ўрай
бошлаганда

1

Ўғитсиз - абс. назорат

-

-

-

-

2

Гўнг 20 т/га

20 т/га

-

-

-

3

Биопрепарат 30 л/га

10 л/га

10 л/га

5 л/га

5 л/га –

4

Биопрепарат 30 л/га +
Гўнг 20 т/га

10 л/га +20 т/га 10 л/га

5 л/га -

5 л/га –

5

Биопрепарат 30 л/га
+Р-150, К-100

10 л/га+ Р-105,
К-50

10 л/га +Р-45

5 л/га -

5 л/га + К-50

6

N-150, Р-150, К-100

Р-105, К-50

N-50, Р-45

N-50

N-50, К-50

7

N-200, Р-150, К-100

Р-105, К-50

N-50, Р-45

N-75

N-75, К-50

8

Биопрепарат 30 л/га +
N-150, Р-150, К-100

10 л/га +Р-105,
К-50

10 л/га, N-50, Р-
45

5 л/га + N-
50

5 л/га + N-50,
К-50

9

Биопрепарат 60 л/га +
N-150, Р-150, К-100

20 л/га +Р-105,
К-50

20 л/га, N-50, Р-
45

10 л/га + N-
50

10 л/га +N-
50, К-50

2-жадвал

Оқбош карам ўсимлигига маҳаллий ўғитлар, маъдан ва биопрепаратларни

қўллашнинг тупроқдаги 0,25 мм катта бўлган сувга чидамли

макроагрегатларининг миқдорига, ҳажм массаси ва ғовоклигига таъсири, %


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

41

Вар. тар.

рақ.

Ўғитларнинг

йиллик меъёри,

кг/га; т/га

Тупроқ

қатлам-

лари,

см

2021 йил

2022 йил

сувга чидамли

макроагрегат

лар миқдори,

%

хажм

массаси,

г/см

3

ғоваклиги,

%

сувга

чидамли

макроагрег

атлар

миқдори, %

хажм

массаси,

г/см

3

ғоваклиги, %

Мавс

ум

боши

да

Мавс

ум

охир

ида

Мавс

ум

боши

да

Мав

сум

охир

ида

Мавс

ум

бош

ида

Мавс

ум

охир

ида

Ма

всу

м

бо

ши

да

Мавс

ум

охир

ида

Мав

сум

бош

ида

Мав

сум

охир

ида

Мавсу

м

бошид

а

Мав

сум

охир

ида

1

Ўғитсиз - абс.

Назорат

0-30

19,8

9,9

1,307

1,39

1

51,6

48,5

19,

5

9,7

1,31

0

1,39

6

51,5

48,3

30-50

12,4

8,3

1,402

1,42

3

48,1

47,3

12,

3

8,1

1,40

4

1,42

6

48,0

47,2

2

Гўнг 20 т/га

0-30

20,0

13,2

1,304

1,37

5

51,7

49,1

19,

8

12,9

1,30

3

1,38

2

51,7

48,8

30-50

12,3

9,1

1,401

1,41

5

48,1

47,6

12,

1

9,3

1,40

1

1,41

7

48,1

47,5

3

Биопрепарат 30

л/га

0-30

19,9

12,8

1,306

1,38

4

51,6

48,7

19,

7

12,5

1,30

7

1,38

7

51,6

48,6

30-50

12,4

9,9

1,404

1,42

2

48,0

47,3

12,

3

9,7

1,40

4

1,42

1

48,0

47,4

4

Биопрепарат 30

л/га + Гўнг 20

т/га

0-30

20,2

14,1

1,301

1,35

6

51,8

49,8

19,

9

13,6

1,30

2

1,36

4

51,8

49,5

30-50

12,5

10,2

1,401

1,41

4

48,1

47,6

12,

6

10,1

1,40

1

1,41

6

48,1

47,6

5

Биопрепарат 30

л/га +Р -150, К-

100

0-30

20,1

13,8

1,300

1,34

7

51,9

50,1

20

13,4

1,30

4

1,34

8

51,7

50,1

30-50

12,3

10,4

1,402

1,41

5

48,1

47,6

12,

1

10,1

1,40

1

1,41

3

48,1

47,7

6

N-150, Р-150, К-

100

0-30

20,1

14,1

1,299

1,33

8

51,9

50,4

20

13,9

1,30

2

1,34

5

51,8

50,2

30-50

12,4

10,7

1,401

1,41

3

48,1

47,7

11,

9

10,4

1,40

0

1,41

2

48,1

47,7

7

N-200, Р-150, К-

100

0-30

20,3

14,3

1,297

1,33

4

52,0

50,6

20,

1

14

1,30

0

1,34

2

51,9

50,3

30-50

12,4

10,9

1,400

1,41

1

48,1

47,7

12,

2

10,7

1,40

0

1,41

48,1

47,8

8

Биопрепарат 30

л/га + N-150, Р-

150, К-100

0-30

20,2

15,4

1,294

1,32

1

52,1

51,1

20,

1

15,1

1,29

8

1,33

1

51,9

50,7

30-50

12,6

10,9

1,399

1,41

0

48,2

47,8

12,

5

10,6

1,39

7

1,40

9

48,3

47,8

9

Биопрепарат 60

л/га + N-150, Р-

150, К-100

0-30

20

15,1

1,295

1,32

5

52,0

50,9

20

14,9

1,29

8

1,33

3

51,9

50,6

30-50

12,5

10,8

1,399

1,41

0

48,2

47,8

12,

3

10,4

1,39

9

1,40

9

48,2

47,8


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

42

Ш.Н.Нурматов [6; Б. 24] нинг кўп йиллик илмий изланиш

натижаларига кўра, ирригация эрозиясига учраган майдонларни қиялик
даражасига қараб, тупроқ заррачаларини ювилиши натижасида унинг
ҳажм массаси ортишини исботлаган.

Маълумки, сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни ишлаб

чиқарувчи (фермер ва деҳқон хўжалик) лари қишлоқ хўжалиги экинларни
ҳосилдорлигини ошириш учун турли биологик препаратлар ва
ўсимликларни ўсиши регляторларида кенг фойдаланмоқдалар. Биз олиб
борган илмий тадқиқот ишларимизда ҳам ўртаки оқбош карам ўсимлигига
биологик препарат, маҳаллий ва маъдан ўғитларни турли муддат ва
меъёрларда боғлиқ ҳолда тупроқнинг агрофизикавий, агрокимёвий
хоссаларига, унинг ўсиши ва ривожланишига, ҳосилдорлигига таъсири
бўйича илмий изланишлар олиб бордик.

Олинган илмий маълумотларга кўра, оқбош карам ўсимлигига

қўлланилган биопрепарат, маҳаллий ва маъдан ўғитларни меъёр ва
муддатларидан қатий назар қатъий назар мавсум бошига нисбатан мавсум
охирида тупроқнинг ҳажм массали ортиб, тупроқдаги 0,25 мм дан катта
бўлган сувга чидамли макроагрегатлар миқдори ва ғоваклиги
камайганлиги аниқланди.

Тадқиқотнинг 2021 йилда назорат 1-вариантда мавсум бошида

макроагрегатлар миқдори тупроқнинг ҳайдов қатламида 19,8%, ҳажм
массаси 1,307 г/см

3

, ғоваклиги 51,6% ни, мавсум охирига бориб ушбу

кўрсаткичлар тегишлича 9,9%, 1,391 г/см

3

ва 48,5% га тенг бўлиб, мавсум

бошига нисбатан макроагрегатлар миқдори 9,9% ва ғоваклиги 3,1% га
камайганлиги, ҳажм массаси эса 0,084 г/см

3

га ортганлиги маълум бўлди.

Оқбош карам ўсимлигига 20 т/га маҳаллий ўғитлар бўлланилган
вариантда мавсум охирда тупроқнинг 0-30 см қатламида қўлланилган
маҳаллий ўғитлар эвазига макроагрегатлар миқдори 3,3% ва ғоваклиги
0,6% га кўпроқ, ҳажм массаси эса 0,016 г/см

3

га камроқ зичлашганлиги

аниқланди.

Ўртаки оқбош карам ўсимлигига гектарига 20 т/га маҳаллий ўғит ва

30 л/га “Байкал ЭМ-1” микробиологик ўғит қўлланилган 4-вариантда
мавсум охирида тупроқнинг 0-30 см қатламида макроагрегатлар миқдори
14,1%, ҳажм массаси 1,356 г/см

3

, ғоваклиги эса 49,8% ни ташкил қилди

ёки 2-вариантга нисбатан “Байкал ЭМ-1” микробиологик ўғит ҳисобига
макроагрегатлар миқдори 0,9% ва ғоваклиги 0,7% га кўпроқ, ҳажм массаси
эса 0,019 г/см

3

га камроқ зичлашганлиги маълум бўлди.


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

43

Олиб борилган тадқиқотларда нисбатан мақбул кўрсаткичлар оқбош

карам ўсимлигига 30 л/га “Байкал ЭМ-1” микробиологик ўғит ва маъдан
ўғитлар N-150, Р-150, К-100 кг/га қўлланилган 8-вариантда мавсум
охирида тупроқнинг 0-30 см қатламида 0,25 мм дан катта бўлган сувга
чидамли макроагрегатлар миқдорлари 15,4%, ҳажм масса ва ғоваклиги
1,321 г/см

3

ва 51,1% ни ташкил этиб, назорат 1-вариантга нисбатан

макроагрегатлар миқдорлари 5,5% га, ғоваклиги 2,6% кўпроқ ва ҳажим
массаси 0,070 г/см

3

камроқ зичлашганлиги, оқбош карам ўсимлигига

маъдан ўғитлар N-150, Р-150, К-100 кг/га қўлланилган 6-вариантга
нисбатан қўлланилган “Байкал ЭМ-1” микробиологик ўғит эвазига
макроагрегатлар миқдорлари 1,3% га, ғоваклиги 0,7% кўпроқ ва ҳажим
массаси 0,017 г/см

3

камроқ зичлашганлиги аниқланди.

Тажрибада ўртаки оқбош карам ўсимлигига гектарига 60 литр

“Байкал ЭМ-1” микробиологик ўғит ва маъдан ўғитлар N-150, Р-150, К-100
кг/га қўлланилган 9-вариантда 0,25 мм дан катта бўлган сувга чидамли
макроагрегатлар миқдорлари, ҳажм массаси ва ғоваклиги 8-вариантга
нисбатан пастроқ кўрсаткичлар олинди.

Тадқиқотларнинг 2022 йилда ҳам олинган илмий маълумотларда

юқорида қайд этилган қонуниятлар кузатилди.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ирригация эрозиясига учраган типик бўз
тупроқлар шароитида ўртаки оқбош карам ўсимлигига 30 л/га “Байкал
ЭМ-1” микробиологик ўғит ва маъдан ўғитлар N-150, Р-150, К-100 кг/га
қўлланилганда тупроқнинг 0,25 мм дан катта бўлган сувга чидамли
макроагрегатлар миқдорлари, ҳажм массаси ва ғоваклигига ижобий
таъсир қўрсатади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. “Дала тажрибаларини ўтказиш услублари” – Тошкент. 2007. Б.180.
2. Азимов Б.Ж., Азимов Б.Б. Сабзавотчилик, полизчилик ва
картошкачиликда тажрибалар ўтказиш методикаси // - Тошкент, ЎзМЭ.
2002. – Б. 9–11.
3. Белик В.Ф. Методика опытного дела в овощеводстве и бахчеводстве. –
М.: Агропромиздат, 1992. – С. 30–45.
4. Методы агрофизических исследований. Ташкент, Мехнат. 1973. С.17.
5. Мирзажонов Қ.М, Назаров М, Зокирова С, Юлдашев Ғ. Тупроқ муҳофазаси
// Монография. Тошкент, 2004. Б. 72-82.
6. Нурматов Ш.Н. Влияние севооборота и удобрений на повышение
противоэрозионной устойчивости и плодородия типичных сероземов.
Автореф. Канн. дисс. Ташкент. 1982. С.24.


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

44

7. Chan K.Y., Heenan D.P., So. H.B. Sequestration of carbonandchanges in soil
quality under conservation tillage on light textured soils in Australia: a review.
Aust. J. Exp. Agric. 2003. 43. Pp. 325–334.

Библиографические ссылки

“Дала тажрибаларини ўтказиш услублари” – Тошкент. 2007. Б.180.

Азимов Б.Ж., Азимов Б.Б. Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачиликда тажрибалар ўтказиш методикаси // - Тошкент, ЎзМЭ. 2002. – Б. 9–11.

Белик В.Ф. Методика опытного дела в овощеводстве и бахчеводстве. –М.: Агропромиздат, 1992. – С. 30–45.

Методы агрофизических исследований. Ташкент, Мехнат. 1973. С.17.

Мирзажонов Қ.М, Назаров М, Зокирова С, Юлдашев Ғ. Тупроқ муҳофазаси // Монография. Тошкент, 2004. Б. 72-82.

Нурматов Ш.Н. Влияние севооборота и удобрений на повышение противоэрозионной устойчивости и плодородия типичных сероземов. Автореф. Канн. дисс. Ташкент. 1982. С.24.

Chan K.Y., Heenan D.P., So. H.B. Sequestration of carbonandchanges in soil quality under conservation tillage on light textured soils in Australia: a review. Aust. J. Exp. Agric. 2003. 43. Pp. 325–334.