Машина-трактор агрегатларида пневматик шиналардан самарали фойдаланиш.

Mahmudjon Meliboev

Пахтачиликда тракторларнинг ишлаши учун ўзига хос тупроқ-иқлим шароитлари қишлоқ хўжалиги тракторларининг эксплуатацион чидамлилигининг пасайишига ва уларга техник хизмат кўрсатиш харажатларининг ошишига олиб келадиган асосий сабаблардан биридир.
Ғўза қатор ораларига ишлов бериш ва етиштиришда фойдаланиладиган техникалар, шартли равишда учта кичик зонага ажратилган турли шароитларда ишлайди. Биринчи субзона рельефи қиялик ва нисбатан кўп миқдорда атмосфера ёғингарчилиги кўп бўлган тоғ олди ерларини қамраб олади. Иккинчи субзона рельефи, ёғингарчилик кам бўладиган тоғ олди ерларни қамраб олади. Учинчи кичик зона рельефи заиф ифодаланган қиялиги бўлган, тупроқлари турли даражада шўрланган ерлар киради.

118

Koʻrishlar

0

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos